1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.04.00 Давлат мулки ва хусусий мулкни муҳофаза қилиш. Ноидоравий қўриқлаш. Идоравий қўриқлаш]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Жамоат тартиби ва жамоат хавфсизлигини муҳофаза қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизмати тарифларини шакллантиришни тартибга солиш, бунда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизматининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 3 июлдаги 555-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг тарифлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, бошқа ташкилотлар учун — Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони томонидан мустақил белгиланиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш хизмати тарифларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш методикасига амал қилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Б.Х. Ташматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 13 август,
668-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги 668-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари томонидан жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки хамда объектларини қўриқлаш борасида кўрсатиладиган хизматлар тарифларини белгилаш
1. Ушбу методика Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўриқлаш бўлинмалари (кейинги ўринларда қўриқлаш бўлинмалари деб аталади) томонидан кўрсатиладиган жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки ҳамда объектларини қўриқлаш хизматларининг, шунингдек, шартнома асосида мол-мулк қўриқловини таъминлаш билан боғлиқ бошқа хизматларнинг тарифларини белгилаш тартибини белгилайди.
2. Жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки хамда объектларини қўриқлаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар, шунингдек, шартнома асосида мол-мулк қўриқловини таъминлаш билан боғлик бошқа хизматлар тарифлари (кейинги ўринларда тариф деб аталади) қўриқлаш хизматининг хар бир тури бўйича белгиланади:
саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлаш;
ҳарбийлаштирилган бўлинмалар билан қўриқлаш;
эркин ёлланган қоровуллар билан қўриқлаш;
техник воситалар ёрдамида қўриқлаш (техник қўриқлаш).
3. Қўриқлаш бўлинмалари томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг тарифларининг хизмат таннархига киритилган сарф-харажатлар, давр харажатлари, молиявий фаолият бўйича харажатлар, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар йиғиндисидан келиб чиқиб ҳисобланади.
4. Асосий воситаларнинг эскириши амортизация ажратмалари ҳисобидан қопланади.
5. Ҳар бир қўриқлаш тури бўйича тарифни ҳисоблаш хизматга тегишли ҳақиқий сарф-харажатлар кўрсаткичлари асосида амалга оширилади ва тўғридан-тўғри харажатлар (Хт) ҳамда устама харажатларнинг тегишли хизмат турига тўғри келадиган қисмидан ташкил топади.
Қўриқлаш хизматини кўрсатиш билан боғлиқ тўғридан-тўғри харажатлар пул таъминоти ва кийим-кечак таъминотини ўз ичига олади.
6. Устама харажатларнинг қўриқлаш хизматлари турлари бўйича тақсимланиши ҳар бир қўриқлаш тури бўйича йил давомида кўрсатилган хизмат ҳажмига мутаносиб равишда амалга оширилади ва қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Хут = (Ху/ У) х Ухт ,
бунда:
Хут — қўриқлаш хизмати турлари бўйича устама харажатлар;
Ху — қўриқлаш бўлинмалари фаолиятини бошқариш билан боғлик умумий йиллик устама харажатлари. Бунга қуйидаги харажатлар киради:
маъмурий-бошқарув ходимлари ва қўмондонлик таркибини сақлаш харажатлари;
У — кўрсатилган хизматларнинг умумий йиллик ҳажми;
Ухт — қўриқлаш тури бўйича кўрсатилган хизматларнинг йиллик ҳажми.
Бунда қўриқлаш бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ умумий йиллик устама харажатлар нархларининг кейинги даврлар учун қайта ҳисобланиши Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Қўриқлаш хизматининг прогнозлаштирилган умумий харажатлари қўриқлаш хизматига сарфланган ҳақиқий харажатлар ва охирги тўрт чорак ҳисобот кўрсаткичларининг таҳлили асосида ҳамда прогнозлаштирилган харажатларни ва нархлар ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади.
Қўриқлаш хизматининг ҳар бир тури бўйича прогноз қилинган харажатлар ҳажми қуйидаги формула асосида белгиланади:
Хут — тегишли қўриқлаш хизмати турига тўғри келадиган прогнозлаштирилган устама харажатларнинг қисми;
Хқт — жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ва объектларини қўриқлаш бўйича тегишли қўриқлаш турига бевосита боғлиқ бўлган ва прогнозлаштирилган харажатларнинг йиллик суммаси.
3-боб. Қўриқлаш хизмати турлари бўйича тарифларни шакллантириш
7. Ҳар бир қўриқлаш тури бўйича қўриқлаш хизматининг бир соатлик прогнозлаштирилган нархи (ТқТ) қуйидагича аниқланади:
Масалан, қўриқлаш саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлашнинг бир пост-соати тарифи (ТПСБ) қўриқлаш саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлашга прогноз қилинган харажатлар ҳажмининг тахмин қилинган қўриқлаш вақтига нисбати орқали аниқланади.
8. Техник қўриқлашнинг тарифи (Ттқ) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ттқ = Хтқ / Втқ ,
бунда:
Хтқ — жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини техник воситалар ёрдамида қўриқлаш хизматларини кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган харажатларнинг прогнозлаштирилган йиллик суммаси. Бунга қуйидагилар киради:
пул таъминоти (лавозим маоши, махсус унвон бўйича маоши, хизмат йиллари учун фоизли устама, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган устама ва бошқа қўшимча тўловлар), давлат мажбурий суғуртаси, пенсия ҳуқуқига эга ходимни ишдан бўшатиш муносабати билан бериладиган бир марталик нафақа, ходимнинг яраланиши ёки ҳалок бўлиши билан боғлиқ бериладиган бир марталик нафақа, турар жойни вақтинча ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун пул компенсацияси, хизмат сафари харажатлари ҳамда навбатдаги таътилга бориб-келишдаги йўлкира харажатлари тўловлари;
техник қўриқлаш пункти (кейинги ўринларда ТҚП деб аталади) ходимлари ҳамда қўриқлаш тизимлари нарядлари билан «Ташвиш» сигналига жавоб берадиган, шунингдек, патруллик қиладиган ва қўриқланаётган объектлардан ТҚПларга келиб тушаётган «Ташвиш» сигналларига тезкор жавоб берадиган ходимларнинг кийим-кечак таъминоти;
махсус воситалар сотиб олиш ва сақлаш (қурол-яроғ, аслаҳалар ва уларга ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя ва фаол ҳимояланиш воситалари);
автомототранспортни сақлаш;
махсус техника ва хизмат радиоалока воситаларини сақлаш;
ТҚП ишчиларини сақлаш (лавозим маоши, компенсация ва рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, иш ҳақларини ҳудудий тартибга соладиган тўловлар, шу жумладан оғир иқлим шароитига эга бўлган ҳудудларда туман коэффициенти ва иш ҳақига фоизли устама тўловлари, ишдан бўшатилиш чоғида бериладиган нафақа, иш билан таъминланиш даврида ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолиш, ўриндошлик учун тўлов, моддий ёрдам);
қўриқлаш техника воситаларини ишлатиш ва таъмирлаш харажатлари;
симли ва (ёки) симсиз алоқа операторларининг хизматлари учун тўловлар;
бино, хоналарни сақлаш (коммунал хизматлар) ҳамда ижарага олиш бўйича тўловлар;
асосий воситалар амортизацияси;
устама харажатлар (ушбу Методиканинг 6-бандида келтирилган формула бўйича аниқланади);
Втқ — тузилган шартномаларга мувофиқ жисмоний ва юридик шахслар мол-мулки ҳамда объектларини техник воситалар ёрдамида қўриқлаш соатлари миқдори.
9. «Ташвиш» сигнали бўйича бир соатлик хизмат тарифи техник қўриқлашнинг бир соатлик нархининг 50% миқдорида белгиланади.
10. Сохта «ташвиш» сигнали бўйича чиқиш тарифи (Тстс) куйидаги формула бўйича аниқланади:
Тстс = ((Тпсб / Хс) х С х В) + X ,
бунда:
Тпсб — қўриқлаш саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлашнинг бир пост-соати тарифи;
Хс — саф бўлинмалари нарядлари билан қўриқлашнинг битта постига ажратилган ходимлар сони;
С — қўриқлашни таъминлаш учун ажратиладиган ходимлар сони;
B — қўриқлашнинг ҳақиқий вақти (соат);
X — жалб қилинган хизмат автотранспортининг харажатлари (машина/соат). Машина/соатларни ҳисоблаш автотранспорт корхоналарининг ҳисоб-китоблари асосида амалга оширилади.
11. Техник қўриқлаш тарифи қуйидаги турлар бўйича ҳисобланиши мумкин: фуқароларнинг мол-мулки сақланадиган жойлар, хонадонлар, ташкилот ва муассасалар объектлари.
12. Ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари билан қўриқлашнинг бир пост-соат тарифи (ТПХБ) кўйидаги формула бўйича аниқланади:
Тпхб = Ххб / Схб ,
бунда:
Ххб — ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари билан қўриқлаш учун прогнозлаштирилган харажатлар:
пул таъминоти (лавозим маоши, хизмат йиллари учун фоизли устама, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган устама ва бошқа қўшимча тўловлар);
махсус воситаларни сотиб олиш ва сақлаш (қурол-яроғ, аслаҳалар ва ўқ-дорилар, шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситалари);
устама харажатлар (ушбу Методиканинг 6-бандида келтирилган формула бўйича аниқланади);
Схб — ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмалари билан қўриқлашнинг тахмин қилинган соатлари.
13. Қўриқлаш бўлинмаларининг эркин ёлланган қоровуллари билан қўриқлашнинг бир пост-соат тарифи (Тпэқ) қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Тпэқ = Хэқ / Сэқ ,
бунда:
Хэқ — эркин ёлланган қоровуллар билан қўриқлашга прогнозлаштирилган харажатлар. Бунга қуйидаги харажатлар киради::
пул таъминоти (лавозим маоши, хизмат йиллари учун фоизли устама, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган устама ва бошқа қўшимча тўловлар);