Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ, буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2003 йил 19 декабрдаги 359-сон буйруғи (рўйхат рақами 1323, 2004 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 130-модда) билан тасдиқланган Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 14-банди
тўртинчи хатбошисидан «(милиция)» деган сўз чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.