toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
буйруғи
Таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 9-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2140-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 2020 йил 30 июндаги 208-мҳ-сонли «Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3275, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2010 йил 3 августдаги 290-сон буйруғи (рўйхат рақами 2140, 2010 йил 6 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 35-36-сон, 310-модда) билан тасдиқланган Таксофон орқали телефон алоқа хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 9-банди учинчи хатбошисидаги «милиция» деган сўз «ички ишлар органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. САДИКОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 29 июль,
201-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.08.2019 й., 10/19/2140-1/3622-сон)