Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Мамлакатимизда экспорт салоҳиятини янада ошириш, ипакчилик тармоғидаги экспорт қилувчи ташкилотларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда рақобатбардош экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги ПФ-5587-сон «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига
илованинг позицияси «ТИФ ТН коди» устунидаги «5001 — 5003» рақамлари «5001, 5003 (ипак момиғидан ташқари)» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.