1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОСИНИНГ ШАХС ЎХШАШЛИГИ РАҚАМИНИ (ШАХСИЙ КОДИНИ) АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 177-сонли «Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини аниқлаш ва бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 23 декабрдаги Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низомнинг 7-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахс ўхшашлиги рақамини (шахсий кодини) аниқлаш тартиби тасдиқлансин.
1. Шахс ўхшашлиги рақами, машинада ҳисобланадиган ҳужжатлар учун IСАО халқаро стандарти талабларига биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари паспортларида ва бошқа ҳужжатларда фойдаланиш учун зарурдир.