Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш
1. * Мазкур норма ва қоидалар янги шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳалаштириш ва мавжудларини реконструкция қилишга тегишли бўлиб, уларни режалаштириш ва қурилишига нисбатан қўйилган асосий талабларни ўз ичига олади.
1.1. Мазкур нормалар ва қоидаларда келтирилган талаблар шаҳарсозлик фаолияти объектларига нисбатан шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда, экспертиза қилишда ва амалга оширишда, шунингдек давлат органлари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қонунчиликда белгиланган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш учун қўлланилади.
1.2. Мазкур нормалар ва қоидаларнинг талаблари улар кучга кирган пайтдан бошлаб янгидан ишлаб чиқилаётган шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатларига, шунингдек ҳудудлар, кўчмас мулк ва яшаш муҳитининг мавжуд ҳолатини ўзгаришига олиб келадиган бошқа турдаги фаолиятларга нисбатан қўлланилади.
2. Тошкент шаҳри ҳудуди ва унинг атрофида қурилиш ва реконструкция ишларининг лойиҳаларини ишлаб чиқишда мазкур меъёрий ҳужжат билан бирга Тошкент шаҳри учун ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларидан ҳам фойдаланиш лозим.
3*. Шаҳар (шаҳар, ишчи, курорт) посёлкаларини аҳолининг худди шундай лойиҳа сонига эга кичик шаҳарлар учун белгиланган нормалар бўйича лойиҳалаштириш лозим.
Шаҳар посёлкаси мақомига эга бўлмаган вахта посёлкаларини, Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишилган алоҳида лойиҳалаш топшириқлари бўйича лойиҳалаштириш керак.
3.1. Шаҳардан ташқарида корхоналар ва объектлар ёнидаги посёлкалар шаҳар туридаги посёлка мақомига эга бўлмаса, тегишли идораларнинг норматив ҳужжатлари бўйича лойиҳаланади, бу каби ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда эса — аҳолининг худди шундай лойиҳа сонига эга қишлоқ аҳоли пунктлари учун белгиланган нормалар бўйича лойиҳаланади.
3.2. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳалаштиришда фуқаролик ҳимояси бўйича муҳандислик-техник тадбирлари бўлими махсус норматив ҳужжат ҳисобланган ШНҚ 1.03.11-07 «Ўзбекистон Республикасида шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларнинг бош режасида фуқаро муҳофазасининг муҳандислик-техник тадбирлари бўлимининг таркиби, ишлаб чиқиш тартиби, тегишли идоралар билан келишиш ва тасдиқлашга доир Йўриқнома» талабларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
3.3. Мазкур нормалар ва қоидаларда келтирилган шаҳарсозликка оид атамалар ва тушунчалар Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси ва ҚМҚ 1.01.04-98 «Меъморий-қурилиш атамалари» ҳужжатларида келтирилган таъриф ва тушунчаларга асосланади.
Бундан ташқари, қуйидаги атамалар ва тушунчаларни қўллаш тавсия этилади:
Шаҳар ва посёлка чизиғи — аҳоли пункти ерларининг уларни ер фондининг бошқа тоифаларидан ажратиб турадиган, шаҳарсозлик ҳужжатларида белгилаб қўйилган ташқи чегараси
Ер участкаси — аниқ белгиланган чегаралар (қизил чизиқлар)га, майдонга, жойлашувига эга, ҳуқуқий мақоми ва бошқа жиҳатлари ер кадастрида ва давлат рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган ер юзасининг бир қисми.
Иморатлар қурилиши амалга ошириладиган ҳудуд — шаҳарсозлик ҳужжатларида белгиланган чегаралар ва функционал мақсадли тартибга эга иморатлар қурилган ёки иморатлар қурилиши лозим бўлган ҳудуд.
Турар-жой тумани — аҳолига даврий равишда хизмат кўрсатишга мўлжалланган умумий марказга эга бўлган мавзелар ва даҳалар гуруҳи.
Даҳа — аҳоли пункти режавий тузилмасининг элементи ҳисобланиб, магистраллар ёки турар-жой кўчалари ва ўтиш йўлларининг қизил чизиқлари, шунингдек шаҳар режавий тузилмасининг бошқа элементларидан шаҳарсозликка оид мувофиқлаштиришнинг бошқа чизиқлари билан чегараланади.
Мавзе (микрорайон) — чегараларида шаҳарсозликка оид лойиҳалаш нормативлари асосида тегишли ҳудудларда яшаётган ва бошқа аҳоли учун ижтимоий ва коммунал-маиший хизматлар комплекс равишда таъминланиши амалга оширилувчи, аксарият ҳолларда истиқомат қилиш учун мўлжалланган бир ёки бир неча даҳалардан ташкил топган аҳоли пункти режавий тузилмасининг элементи.
Қизил чизиқ — даҳалар, мавзелар ва режалаштириш тузилмаси бошқа қисмларининг ҳудудларини аҳоли пунктларининг кўчалари, тор кўчалари ва майдонларидан ажратиб турувчи, шаҳарсозлик ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган чегаралар.
Умумий фойдаланиш ҳудудлари — аҳолининг эркин ҳаракатланиши учун мўлжалланган ва ҳокимият органларига бириктирилган, шу жумладан мавзе (даҳа)лар ҳудудларидан ташқарида жойлашган — майдонлар, қирғоқ бўйи кўчалари, бульварлар ҳамда мавзе (даҳа)лар ҳудудида жойлашган тор кўчалар ва хиёбонлар.
Қуришни тартибга солиш чизиқлари — бинолар ва иншоотларни жойлаштиришда шаҳарсозлик ҳужжатларида қизил чизиқлардан ёки ер участкаси чегараларидан маълум оралиқ жой ташлаган ҳолда белгилаб қўйиладиган қуриш чегаралари;
Шахсий турар-жой қурилиши объектлари — алоҳида ер участкасида жойлашиб, бир оила истиқомат қилиши учун мўлжалланган, қаватлар сони учтадан ортиқ бўлмаган, алоҳида жойлашган ва/ёки бирлаштирилган турар-жой бинолари.
Бирлаштирилган турар-жой бинолари — сони ўнтадан ошмаган бир нечта блоклардан иборат, қаватлари учтадан ортиқ бўлмаган ва ҳар бири битта оила истиқомат қилишига мўлжалланган, қўшни блок ёки қўшни блоклар билан умумий девор (деворлар)га эга, алоҳида участкада жойлашган ва участкадан умумий фойдаланиш ҳудудига чиқиш йўлига эга шахсий турар-жой бинолари.
Кўп хонадонли турар-жой бинолари — хонадонлари қаватма-қават жойлашган ва кўп хонадонли турар-жой биносининг умумий мулки ҳисобланган ер участкасига эга турар-жой бинолари.
Кам қаватли турар-жой бинолари — мансарда қаватини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 1 — 3 қаватли турар-жой бинолари.
Ўрта қаватли кўп хонадонли турар-жой бинолари — мансарда қаватини ҳам қўшиб ҳисоблаганда 4 — 8 қаватли турар-жой бинолари.
Кўп қаватли кўп хонадонли турар-жой бинолари — 9 ва ундан кўп қаватли турар-жой бинолари.
Ҳовлили турар-жой бинолари зонаси — асосан, шахсий турар-жой уйлари билан банд бўлган ва чорва моллари ва паррандаларни сақлашга рухсат этилган ҳудуд.
Коттеж туридаги турар-жой бинолари зонаси — асосан, 1 — 3 қаватли шахсий турар-жой уйлари билан банд бўлган ва чорва моллари ва паррандаларни сақлашга рухсат этилмайдиган ҳудуд.
Функционал зоналар — ҳудудий режалаштириш ҳужжатлари (бош режалар ва ҳудудий режалаштириш тарҳлари) воситасида ушбу зоналарда амалга ошириладиган қурилишни ривожлантириш параметрларини аниқлаш билан биргаликда ҳудуднинг асосий вазифаларини акс эттирувчи чегараларни белгилаб берувчи зоналар.
Ҳудудий зоналар — шаҳарсозликнинг зоналаштириш (ердан фойдаланиш ва қурилишни амалга ошириш) ҳужжатларида ушбу ҳудудларда жойлашган ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турларини, ер участкалари ва капитал қурилиш объектларининг жоиз чегаравий параметрларини аниқлаб берувчи чегаралар ва шаҳарсозлик регламентларини белгиловчи зоналар.
Ҳудудий зонанинг зона ости ҳудуди (ёки «зона ости») — ер участкаларининг чегаравий жоиз (максимал ёки минимал) ўлчамлари ва/ёки капитал қурилиш объектларининг рухсат этилган қурилиши, реконструкцияси бўйича, ушбу зонанинг бошқа зона ости ҳудудлари учун белгиланган чегаравий жоиз ўлчамлар ва параметрлардан фарқланувчи чегаравий жоиз параметрлари белгиланган ҳудудий зонанинг бир қисми
Кўча, майдон — шаҳарнинг кўча-йўл тармоғининг қизил чизиқлари билан чегараланган умумий фойдаланиш ҳудудлари.
Йўл-кўча тармоғи — одатда, умумий фойдаланиш учун мўлжалланган ҳудудий коммуникация объектлари (майдонлар, кўчалар, тор кўчалар, қирғоқ бўйи кўчалар, бульварлар)нинг ўзаро боғланган тизими.
Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктининг табиий мажмуавий (ТМ) ҳудуди — асосан, муҳитни ҳимояловчи, табиатни қўриқловчи, рекрацион, соғломлаштирувчи ва ландшафтни ташкил этувчи функцияларни бажарувчи, аксарият ҳолларда, ўсимликли ва (ёки) сувли объектлари мавжуд бўлган ҳудудлар.
Алоҳида муҳофазаланадиган (қўриқланадиган) табиий ҳудудлар (АМТҲ) — давлат органларининг қарорига кўра хўжалик фаолиятида фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман чиқарилган ва муҳофазаланиши бўйича алоҳида тартиб ўрнатилган табиатини муҳофаза қилиш, илмий, маданий, эстетик, рекрацион ва соғломлаштириш бўйича алоҳида аҳамиятга эга бўлган табиий мажмуалари ва объектлари мавжуд ер, сув юзалари ва улар устидаги ҳаво бўшлиғи участкалари.
Ҳудудларининг мувофиқлаштирилиши алоҳида шартланган зоналар — қўриқланувчи, санитария-ҳимоя зоналар, Ўзбекистон Республикаси халқлари маданий мероси объектларини (кейинчалик матнда — маданий мерос объектлари) муҳофаза қилиш зоналари, сувни муҳофаза қилиш, ичимлик суви манбаларини муҳофаза қилиш, қўриқланувчи объектлар зоналари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ белгиланувчи бошқа зоналар.
Кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар — табиат мажмуаси ҳудудининг бир қисми бўлиб, унда қуйидагилар жойлашади:
парк, боғ, хиёбон, бульвар каби сунъий яратилган боғ-парк мажмуалари ва объектлар;
юзасининг 70 % дан кам қисми дарахтзор ва ўсимликлар билан қопланган турар-жой, ижтимоий-амалий ва бошқа зоналарнинг ҳудудлари.
Зоналаштириш — ҳудудни ривожлантиришнинг шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштирилишида шаҳарсозликнинг фойдаланиш турларини ҳамда бу турлардан фойдаланишдаги чеклашларни белгилаб олган ҳолда унинг функционал мақсадга кўра бўлиниши;
Пиёдалар учун мўлжалланган зона — пиёдалар ҳаракатланиши учун мўлжалланган ҳудуд, ушбу ҳудудга хизмат кўрсатувчи махсус транспортдан ташқари бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
Автотранспорт воситалари сақланиш жойи — шаҳарда доимий истиқомат қилувчи аҳолига тегишли автотранспорт воситаларининг рўйхатга олинган жойи бўйича сақланиши.
Автотранспорт воситаларининг тўхташ жойи — турли функционал объектларга ташриф буюрган шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг вақтинча тўхташ жойи
Автомобиллар туриш жойи — автомобиллар сақланиши ёки туриши учун мўлжалланган очиқ майдончалар. Автомобилларни сақлаш учун мўлжалланган жойлар соябонлар, енгил тўсиқлар билан ўралган бокслар ҳамда кўрикдан ўтказиш эстакадалари билан жиҳозланиши мумкин. Автомобилларнинг туриш жойлари кўчадан ташқарида (шу жумладан, транспорт қатнайдиган йўлнинг қисман кенгайтирилган жойида) ёки кўчанинг ўзида (транспорт қатнайдиган йўлнинг белгилар билан кўрсатилган қисмида) ташкил қилиниши мумкин.
Меҳмонлар учун мўлжалланган автомобиллар тўхташ жойи — турар-жой зоналарига ташриф буюрувчиларнинг автомобиллари туриши учун мўлжалланган очиқ майдончалар.
Гаражлар — автомобиллар узоқ муддат сақланиши, жойлаштирилиши, уларга техник хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бинолар.
Автомобиллар туриш жойи-гаражлар — ювиш жойлари, кўрикдан ўтказиш чуқурлари ва эстакада каби оддий қурилмалардан мураккаброқ техник хизмат кўрсатиш жиҳозлари бўлмаган ва автомобилларни сақланиши, туриши учун мўлжалланган бино ва иншоотлар. Автомобиллар туриш жойи-гаражлар тўлиқ ёки қисман ташқи тўсиққа эга бўлиши мумкин.
ТХС — автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станцияси.
АЁҚС, АГҚС, АГТКС — суюқ мотор ёқилғисида, суюқ ва сиқилган углеводородли газда ишловчи автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари.
Аҳоли пунктлараро ҳудудлар — аҳоли пунктлари чегарасидан ташқаридаги икки ва ундан ортиқ аҳоли пункти ўртасидаги ҳудудлар.
Ишлаб чиқариш ва бошқа турдаги объектларнинг муҳитни муҳофаза қилиш функцияларини бажарувчи санитария-ҳимоя зоналари — амалдаги қонунчиликка мувофиқ, объектнинг атроф-муҳитга зарарли таъсирининг хусусияти ва даражасига боғлиқ равишда, санитария-ҳимоя зонаси белгиланиши ва ташкил қилиниши зарур бўлган ва шаҳарнинг турар-жой қисмини саноат корхонаси, шунингдек бошқа объектлардан ажратиб турувчи махсус вазифалар учун мўлжалланган, шу жумладан махсус вазифаларни бажарувчи дарахтзорлари мавжуд бўлган ҳудуд.
Аҳолини жойлаштириш тизимида шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг жойлашуви
4. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари умумреспублика миқёсидаги жойлаштириш тизими ва унинг таркибига кирувчи вилоятлар, туманлар, қишлоқ хўжалик корхоналарининг жойлаштириш тизимлари, шунингдек минтақавий жойлаштириш тизимларининг таркибий қисмлари сифатида лойиҳалаштирилиши лозим.
Бунда жойлаштириш тизимлари учун ягона бўлган ижтимоий, ишлаб чиқариш, муҳандислик-транспорт ва бошқа инфратузилмалар, шунингдек жойлаштириш тизимларининг маркази ёки кичик маркази вазифасини бажарувчи аҳоли пунктининг таъсир доирасидаги истиқболли ривожланаётган меҳнат, маданий-маиший ва рекрацион алоқалар шаклланишини ҳисобга олиш зарур.
5*. Турли ҳудудий даражалар учун жойлаштириш тизимлари маркази вазифасини бажарувчи-аҳоли пунктларини таъсир доиралари Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жойлаштиришнинг Бош схемаси, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (туманлар гуруҳи) ҳудудини режалаштириш схема ва лойиҳаларининг маълумотлари асосида қабул қилиниши лозим.
Барча тизимлар учун аҳоли, ишлаб чиқариш ва табиий шароитлар ҳудудларни функционал макон сифатида ташкил этишни комплекс равишда бошқарадиган асосий ресурс омиллар сифатида хизмат қилишлари лозим.
5.1. Аҳоли пунктлари тизимининг шаклланиш хусусиятлари Республиканинг турли минтақаларида аҳоли жойлашуви ривожланишининг тарихан шаклланганлиги ва табиий шароитлари билан белгиланади:
аҳолиси зич жойлашган ва яхши ривожланган урбанистик тузилмалар ҳамда аҳолининг кенг диапазонли жойлашувига эга, аввалдан ўзлаштирилганлиги ва аҳоли пунктлари тақсимланишининг нисбатан бир текисда бўлган ҳудудлари (Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятлари, Фарғона водийси ва бошқ.);
қулай табиий-иқлимий минтақалар ва коммуникацион каркаслар бўғинида жамланган майда аҳоли пунктларидан иборат Хоразм ва Қорақалпоғистондаги қадимдан суғорилиб келинувчи ҳудудлар;
Фарғона водийсининг марказий қисми, Қарши, Жиззах чўллари ва Мирзачўлдаги қишлоқ ва шаҳар аҳоли пунктлари анча тарқоқ жойлашган янги суғориладиган ерлар;
дарёларининг воҳаларида катта бўлмаган қишлоқ аҳоли пунктлари жойлашган тоғли ҳудудлар;
кичик қишлоқ аҳоли пунктлари ва яйловларга эга бўлган дашт-чўл ҳудудлар.
5.2. Қадимдан суғориладиган ҳудудлардаги лойиҳалаштириш ишларида қишлоқ агломерациялари, яъни бир нечта қишлоқ аҳоли пунктларининг битта аҳоли пунктига қўшилиб кетиши бўйича шаклланган дастлабки шартлар ҳисобга олиниши зарур.
Саноати ва шаҳарлари жадал ривожланган минтақаларда шаҳар агломерацияларининг шаклланиш тенденцияларини ҳисобга олиш лозим. Шаҳарлар таркибига қўшилиб кетган қишлоқларни ҳам киритиш зарур.
5.3. Жойлаштириш тизимини шакллантириш жойлаштиришнинг бош схемаси (ЖБС), ҳудудий ташкиллаштиришнинг комплекс бош схемаси (ҲТКБС) томонидан белгиланиши, бу тизимларни деталлаштириш эса — вилоят ва туманларни режалаштириш схемалари ва лойиҳаларида акс этиши лозим.
Ушбу ишланмалар асосида шаҳар ва посёлкаларининг бош режалари ишлаб чиқилиши лозим. Шаҳар аҳоли пунктларининг бош режаси ишлаб чиқилишидан 5 йилдан ортиқ вақт илгари бажарилган муайян ҳудуднинг схемаси ва лойиҳаси мавжуд бўлган тақдирда, режалаштираётган ташкилотлар, вазирликлар ва идоралар, илмий тадқиқот ва лойиҳа институтларининг маълумотлари асосида унинг истиқболли ривожланишини аниқлаштириб олиш зарур.
5.4. Аҳоли пунктларини лойиҳалаштиришда уларнинг жойлаштириш тизимидаги бугунги кундаги ва келажакда тутадиган ўрнини ҳисобга олиш лозим. Ана шу тизим асосида мазкур аҳоли пунктларининг юксакроқ даражадаги жойлаштириш тизими марказлари ҳамда лойиҳалаштирилаётган аҳоли пунктларнинг таъсир зонасига кирадиган манзилгоҳ ва ҳудудлар билан ишлаб чиқариш, меҳнат, маданий-маиший ва рекрацион алоқаларининг ривожланиши белгиланиши зарур.
Турли даражадаги жойлаштириш тизимлари марказлари вазифасини бажарадиган аҳоли пунктларининг таъсир зоналарининг ўлчамлари туманларни режалаштириш схемалари ва лойиҳалари бўйича ишланмалар асосида қабул қилиниши лозим.
5.5. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқишда уларнинг буйсунганлиги, маъмурий-хўжалик аҳамияти, жойлаштириш тизимларида тутган ўрни ва аҳамияти ҳисобга олиниши лозим:
минтақавий марказ — Тошкент;
вилоятлараро субминтақавий марказлар;
ГСНМ маркази ҳисобланган вилоятлар марказлари;
шаҳарлар, шаҳар ва қишлоқ посёлкалари — маҳаллий жойлаштириш тизимлари маркази ҳисобланган қишлоқ маъмурий туманларининг марказлари;
шаҳарлар, шаҳар ва қишлоқ посёлкалари — дам олиш марказлари, саноат ва транспорт марказлари, шунингдек қишлоқ посёлкалари — жойлаштиришнинг маҳаллий тизимлари таркибига кирувчи ва жойлаштиришнинг дастлабки бўғини ҳисобланувчи қишлоқ хўжалик корхоналарининг марказий посёлкалари.
5.6. Шаҳарлар — ГСНМ марказларида марказ аҳолисидан ташқари бутун гуруҳ тизими аҳолисига ҳам хизмат кўрсатадиган йирик саноат корхоналари, транспорт объектлари ва ижтимоий-маданий-маиший муассасаларни жойлаштириш лозим.
Жойлаштиришнинг маҳаллий тизими марказида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қайта ишланишини таъминлайдиган ва мазкур туман, ГСНМ марказларида жойлашган корхоналар филиаллари, шунингдек жойлаштиришнинг маҳаллий тизими аҳолисига ижтимоий-маданий-маиший хизмат кўрсатувчи муассасалар эҳтиёжини қондиришга хизмат қиладиган саноат корхоналари жойлаштирилиши лозим.
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг марказий посёлкаларида ишлаб чиқариш-таъмирлаш ва хўжаликларнинг омбор объектларини ҳамда қишлоқ хўжалик корхонасининг бутун аҳолисига мавсумий хизмат кўрсатадиган муассасаларни жойлаштириш лозим, бу ерда шунингдек, агросаноат комплекси корхоналари ва ГСНМ марказлари ҳамда маҳаллий жойлаштириш тизимларида жойлашган корхоналарнинг филиаллари ҳам жойлашиши мумкин.
5.7. Маҳаллий жойлаштириш тизимлари учун марказ билан ижтимоий-маданий-маиший алоқа боғлашни 1,5 соатлик, ГСНМ марказлари, вилоятлараро ва минтақавий марказлар учун эса — 2 соатлик қатнаш масофасида ўрнатиш тавсия этилади.
Қатналадиган меҳнат миграцион алоқалар: маҳаллий тизимлар учун 45 дақиқадан, ГСНМ учун 60 дақиқадан ошмаслигини ҳисобга олган ҳолда ташкил қилиниши лозим.
5.8. Суғориладиган минтақада аҳоли пунктлари тармоғининг ўта зич бўлган шароитида аҳоли сонини ҳисоблашда тизимларнинг марказларидаги бошқа аҳоли пунктлари билан ҳар кунги меҳнат алоқаларини ҳисобга олиш зарур. Жойлаштиришнинг маҳаллий тизимлари марказлари учун тахминий ҳисоб-китоб қилишда ишга келаётганлар сонини шаҳар аҳолисини ташкил этадиган гуруҳ сонининг 5 — 15 % атрофида, ГСНМ марказлари учун эса 5 — 10 % миқдорида қабул қилиш тавсия этилади.
Шаҳар, шаҳар посёлкасининг меъморий — режавий тузилмасини ҳал қилишда ёндош қишлоқ посёлкалари билан ўзаро алоқаларни ҳисобга олиш, қишлоқ аҳоли пунктлари тузилмасини ҳал қилишда эса уларнинг қишлоқ агломерациясига қўшилиб кетишини назарда тутиш зарур.
5.9. Манзилгоҳларнинг истиқболли ривожланиши қуйидаги вилоятлараро жойлаштириш тизимларини шакллантиришга асосланиши лозим:
Тошкент (Тошкент, Сирдарё вилоятлари);
Фарғона (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари);
Бухоро (Бухоро ва Навоий вилоятлари);
Самарқанд (Самарқанд ва Жиззах вилоятлари);
Қашқадарё (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари);
Қуйи Амударё (Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти).
Вилоятлараро тизимларнинг марказларида (Тошкент, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қарши ва Нукус шаҳарларида) лойиҳалаштириш ишлари бажаришда бутун минтақага хизмат кўрсатадиган илм-фан, маданият марказлари, олий ўқув юртлари, хўжалик ташкилотлари, акционерлик жамиятлари, трестлар, банклар барпо этиш кўзда тутилиши лозим.
6*. Жойлаштириш тизимлари марказлари бўлган ўта йирик, йирик ва катта шаҳарлар ҳудудини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш лойиҳаларини шаҳар билан ягона хўжалик-иқтисодий, муҳандислик-техник, табиий-экологик ва шаҳарсозлик-режалаштириш мажмуасини ҳосил қилувчи шаҳар атрофлари ҳудуди билан биргаликда кўриб чиқиш керак.
Ўта йирик, йирик ва катта шаҳарларга ёндош ҳудудлар қишлоқ хўжалик ер-мулклари, ландшафтли-рекрацион зоналар, кичик аҳоли пунктлари ва бошқа объектларни ўз ичига олувчи кўкаламзорлаштирилган минтақа сифатида режалаштирилиши керак.
Шу билан бирга, мос тарзда, меҳнат захираларини ҳисоблаш ва шаҳар кичик тизимларининг ривожланиш кўрсаткичларини аниқлаш марказ-шаҳар атрофидаги аҳоли пунктлар билан ҳар кунги меҳнат ва маданий-маиший алоқаларни ҳисобга олинган ҳолда,
16-иловага мувофиқ меҳнат ресурслари баланси асосида амалга оширилиши керак.
7. Аҳоли пунктлари ҳудудининг ривожланиши ва қурилишини режалаштириш лойиҳаларини меъёрланувчи ривожланиш кўрсаткичларини танлашни аниқлашга имкон берувчи лойиҳадан аввалги илмий-тадқиқот ишлари асосида амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади.
8*. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳисобланган муддат учун аҳолининг лойиҳавий сонига боғлиқ равишда
1-жадвалга мувофиқ гуруҳларга бўлинади, бунда бош режалар ишлаб чиқиш бўйича қурилишнинг биринчи навбати 5 — 7 йил, ҳисобий муддати эса — 20 — 25 йил қилиб белгиланади.
| | | | 1-жадвал* |
| Аҳоли пунктлари гуруҳлари | Аҳоли, минг киши |
| Шаҳарлар | Шаҳар посёлкалари | Қишлоқ аҳоли пунктлари |
| Ўта йирик | 1000 дан ортиқ | - | |
| Йирик | 250 дан 1000 гача | 10 дан ортиқ | 5 дан ортиқ |
| Катта | 100 дан 250 гача | 5 дан 10 гача | 3 дан 5 гача |
| Ўрта | 50 дан 100 гача | 3 дан 5 гача | 1 дан 3 гача |
| Кичик | 50 гача | 3 гача | 1 гача |
9.* Аҳолининг лойиҳавий муддат учун ҳисобланган сони аҳоли пунктининг истиқболли ривожланиши тўғрисидаги маълумотлар асосида, аҳолининг табиий ва механик тарзда ортиши бўйича демографик прогноз ва маятникли миграцияни ҳисобга олинган ҳолда аниқланиши лозим.
10*. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ривожлантирилиши учун ҳудуд меъморий-режавий ечимларнинг техник-иқтисодий, санитария-гигиеник кўрсаткичлар, ёқилғи-энергетик, сув, ҳудудий захира лар, атроф муҳит ҳолатининг вариантларини таққослаш асосида, табиий ва бошқа шароитларнинг келажакдаги ўзгариши бўйича прогнозларни, ушбу ҳудудлардан оқилона функционал фойдаланиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда танланиши лозим.
Янги шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларини қуриш, мавжудларини реконструкция қилиш учун ҳудудларни танлаш аҳолининг ишлаш, яшаш ва дам олиш жойларини оқилона жойлаштириш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳудудларнинг табиий ва бошқа шароитларини ўрганиш ва таҳлил қилиш, вариантларнинг техник иқтисодий, санитария-гигиеник ва меъморий-режавий кўрсаткичларини таққослаш асосида амалга ошириш зарур.
Янгидан қурилаётган саноат корхоналари меҳнаткашларини жойлаштириш учун ҳудуд танлаш ушбу корхоналар учун ҳудуд танлаш билан бир вақтда амалга ошириш зарур.
Янгидан қурилаётган шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари учун, ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш учун ҳудудларни қишлоқ хўжалик мақсадида фойдаланилмайдиган ёки қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз бўлган ерлардан ёки қишлоқ хўжалиги учун сифати ёмон бўлган, фойдаланилган ҳолларда эса ўзлаштириш учун махсус муҳандислик тадбирларини ўтказиш талаб этадиган ерлардан танлаш лозим.
Шаҳар ва бошқа аҳоли пункти учун белгиланган чегараларда жойлашган, аммо қурилиш объектлари мавжуд бўлмаган ерлар биринчи навбатда ўзлаштирилиши лозим.
Суғориладиган ва захи қочирилган ерлар ва шудгорларда, кўп йиллик мевали дарахтлари ва узумзорлари бор бўлган ер майдонларида, шунингдек сувни муҳофазаловчи, ҳимоя мақсадларида ўтқазилган ва бошқа турдаги ўрмонлар билан банд ерларда янги шаҳарларни ва бошқа аҳоли пунктлари, саноат корхоналари, иншоотлар, бинолар ва коммуникацияларни жойлаштириш, мавжудларини реконструкция қилишга фақат истисно тариқасида, кўрсатилган ерларнинг Ер
кодексига мувофиқ истеъмолдан чиқарилиши фақат Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарори бўйича амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, рухсат этилади.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудларида қуриладиган, саноат корхоналари, бинолар ва иншоотларнинг майдон ўлчамлари минимал зарур катталикда, иморатлар қурилишининг зичлик меъёрларига риоя қилинган ҳолда қабул қилиниши керак.
Фойдали қазилмалари мавжуд майдонларда иморат қуриш учун ер участкаларини ажратиб берилиши давлат тоғ-кон назорат органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни жойлаштириш қуйидаги ҳолларда рухсат этилмайди:
шахталар ва фойдали қазилмаларни бойитиш комбинатларининг тоғ жинслари ағдармалари мавжуд бўлган хавфли зоналарида;
ўпирилишлар, қор кўчкилари ва сел оқимлари, сув омборларидан фавқулодда сув чиқарилиши ва сув босиш хавфи мавжуд бўлган зоналарда;
сув таъминоти манбалари санитария муҳофазаси доираларининг биринчи зонасида;
лойиҳаланаётган объектлар курортлардаги даволаш воситаларини ишлатиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолларда, курортлар санитария муҳофазаси доираси зонасида;
ҳимоя ва санитария-гигиеник функцияларни бажарувчи ва аҳоли дам олувчи масканлар ҳисобланган ўрмонлар, ўрмонли парклар ва бошқа дарахтзорлар эгаллаган шаҳарларнинг яшил зоналари ерларида;
санитария-гигиеник хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар белгилаган муддатлари ўтмагунга қадар органик ва радиактив чиқиндилар билан ифлосланган ерларда;
табиий мажмуаларга талофат етказиши ёки илмий ва маданий қийматга эга бўлган табиий объектлар сақланишига хавфи мавжуд бўлган ҳолларда қўриқхоналар ва уларнинг муҳофаза қилинувчи зоналарида бино, иншоотлар ҳамда коммуникацияларни жойлаштириш тақиқланади.
ёдгорликларни сақлаш бўйича тегишли ташкилотларнинг рухсатисиз бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни тарихий ва маданий мерос ёдгорликларини ҳимоя қилиш зоналарида жойлаштириш тақиқланади;
кўчмас тарихий ва маданий ёдгорликларни бузиш, кўчириш, ўзгартириш тақиқланади. Фақат алоҳида ҳоллардагина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси рухсати билан бу қоидага ўзгартириш киритилиши мумкин.
11*. Ҳудудлардан функционал фойдаланиш устуворлигини ҳисобга олиб, аҳоли пунктининг ҳудуди турар-жой, ишлаб чиқариш ва ландшафт-рекреация қисмларга бўлинади.
Турар-жой ҳудуди турар-жой фонди, жамоат бино ва иншоотлари, шу жумладан илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг мажмуалари, кўчалар, майдонлар, парклар ва бошқа умумий фойдаланиш жойлари, шунингдек, санитария-иҳота зоналарини яратишни талаб этмайдиган баъзи коммунал ва саноат объектларини жойлаштириш учун мўлжалланган.
Ишлаб чиқариш ҳудуди саноат корхоналари ва улар билан боғлиқ бўлган илмий муассасаларнинг тажриба ишлаб чиқариш объектлари билан биргаликдаги мажмуалари, коммунал-омбор объектлари, ташқи транспорт иншоотлари, шаҳардан ташқари ва шаҳар атрофи автомобиль йўлларини, муҳандислик иншоотлари ва тармоқларини, шунингдек, ишчиларга хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналарини жойлаштириш учун мўлжалланган.
Қишлоқ аҳоли пунктларидаги ишлаб чиқариш ҳудуди қишлоқ хўжалик машиналарини таъмирлаш устахоналари ва гаражлари, уруғ ва ўғит омборлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва чорва емлари омборлари, чорвачилик фермалари ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлашга мўлжалланган объектларни жойлаштириш учун мўлжалланган.
Ландшафт — рекреация ҳудуди кўкаламзорлаштирилган ва сув билан таъминланган очиқ умумий фойдаланиш майдонлари тизимидан, шунингдек, кўчатзор ва санитария-иҳота зоналаридан иборат бўлади.
Мазкур ҳудудлар чегарасида турли функционал мақсадли зоналар ажратилади: турар-жой қурилиши, жамоатчилик марказлари, саноат ва коммунал-омбор, илмий ва илмий-ишлаб чиқариш, ташқи транспорт, оммавий дам олиш ва курорт зоналари, муҳофаза этиладиган ландшафтлар ва бошқалар.
12*. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари режавий тузилмасини функционал зоналарнинг ихчам жойлашуви ва ўзаро алоқаларини, ҳудуднинг оқилона бўлиниши, ҳудуддан унинг шаҳарсозлик қимматлилигига боғлиқ ҳолда самарали фойдаланиш, меъморий-шаҳарсозлик анъаналари, табиий-иқлимий, ландшафт, миллий-маиший ва бошқа ҳудудий хусусиятларни биргаликда ҳисобга олиш, атроф муҳитни, маданий мерос объектларини ва фуқаро муҳофазаси талабларининг техник-муҳандислик тадбирларини таъминлаган ҳолда шакллантириш лозим.
13*. Ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси ва қишлоқ фуқаролари йиғини ҳудудининг режалаштириш ва ривожлантириш лойиҳаси ШНҚ 2.07.04-06 «Қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларини меъморий-режавий ташкиллаштириш» меъёрий ҳужжатига мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
14*. Шаҳар аҳоли пунктларининг турар-жой ҳудудини режалаштириш тузилмасини жамоат марказлари, турар-жой бинолари қурилиши, кўча-йўл тармоғи, кўкаламзорлаштирилган умумий фойдаланиш ҳудудлари, меҳнат қилиш жойлари зоналарининг ўзаро боғлиқ жойлашувини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек аҳоли пунктининг катталиги ва ҳудудининг табиий хусусиятларига асосланган ҳолда, унинг умумий режавий тузилмасига боғлаб шакллантириш керак.
Аҳоли истиқомат қилувчи турар-жой ҳудудига бўлган эҳтиёжни олдиндан аниқлаш учун 1000 кишига мўлжалланган йириклаштирилган кўрсаткичларни қабул қилиш керак: турар-жой бинолари қурилишининг ўртача қаватлилиги 3 қаватгача бўлган шаҳарларда — ер участкаларисиз иморат қуриш учун 10 — 15 га ва ер участкалари билан иморат қуриш учун 20 — 25 га; 4 дан 9 қаватгача — 8 га.
Фавқулодда табиий-иқлимий шароитларга эга бўлган ҳудудлар (чўл, тоғли жойлар) учун мазкур кўрсаткичлар 30 % гача ўзгартирилиши мумкин.
15*. Шаҳар аҳоли пунктларида аҳоли истиқомат қилувчи турар-жой ҳудудларининг қуйидаги тузилмавий элементларини шакллантириш лозим:
одатда, 60 дан 100 гектаргача майдонни эгаллайдиган ва ушбу ҳудудда пиёда қатнашнинг 500 м гача масофасида жойлашган кундалик хизмат кўрсатиш муассасалари мавжуд бўлган ва транспорт кўчалари ва йўллар билан ажратилмаган магистраллараро ҳудуд ёки мавзе;
ҳудудида бир нечта мавзе ёки даҳалар ва пиёда қатнашнинг 1500 метрлик масофасида жамоат маркази жойлашган, 500 гектаргача майдонни эгаллайдиган турар-жой тумани;
аҳоли истиқомат қилувчи ҳудуднинг энг йирик таркибий қисми бўлиб, 2 — 4 минг га майдонга эга бўлган режалаштириш тумани ҳисобланади, одатда, фақат йирик ва ўта йирик шаҳарларда шаклланади ва ўз таркибига бир неча турар-жой туманлари ва жамоат марказларига олади.
16. Ўта йирик, йирик ва катта шаҳарлар жамоат марказлари тизими таркибига умумшаҳар маркази, режалаштириш туманларининг марказлари, турар-жой туманларининг марказлари, маҳаллий марказлар (жумладан мавзе, маҳалла марказлари), бирламчи хизмат кўрсатиш марказлари, дам олиш зоналарининг марказлари, савдо-транспорт марказлари, шунингдек ихтисослашган марказлар (ўқув, тиббий, спорт марказлари ва бошқалар) киради.
Йирик ва катта шаҳарларда барпо этиладиган маъмурий туманлар марказлари режалаштириш ёки турар-жой туманларининг марказлари билан қўшилиши лозим.
Тарихий шаҳарларда умумшаҳар маркази олдиндан пайдо бўлган тарихий муҳит яхлитлигини таъминлаш шарти билан шакллантирилиши керак.
17*. Бўлакланган турар-жой ҳудудлари тузилмасига эга бўлган йирик ва катта шаҳарларда умумшаҳар марказларига шаҳар аҳамиятидаги кичик марказлар қўшилиши керак. Ўрта ва кичик шаҳарларда, одатда, ягона умумшаҳар маркази шаклланиб, унга турар-жой ҳудудларининг маҳаллий марказлари қўшилади (мавзе ёки маҳалла марказлари).
18. Аҳолига хизмат кўрсатиш марказлари тизимини шакллантиришда турли даражадаги марказларнинг ўзаро таъсирини ва
2-жадвалга мувофиқ ҳисобий хизмат кўрсатиш доирасидаги аҳоли сонини ҳисобга олиш лозим.
| | | | | | 2-жадвал* |
| Шаҳар аҳоли пунктларининг турлари | Жамоат маркази ва у хизмат кўрсатувчи аҳоли сони, минг киши |
| Умумшаҳар маркази | Режалаштириш тумани маркази, 100 — 300 | Турар-жой тумани маркази, 25 — 80 | Маҳаллий хизмат кўрсатиш маркази (мавзе), 5 — 15 | Бирламчи турар-жой бирлиги маркази (маҳалла), 1 — 3 |
| Йирик | +* | + | + | + | + |
| Катта | +* | | + | + | + |
| Ўрта | +** | | | + | + |
| Кичик | +** | | | | + |
| Шаҳар посёлкалари | + | | | | + |
| Шаҳар аҳоли пункти ичида турли даражадаги марказларнинг хизмат кўрсатиш бўйича ҳисобий радиуслари | Пиёда-транспортда етиб олиш, 45 дақиқагача | Пиёда-транспортда етиб олиш, 45 дақиқагача | 800 — 1500 м, пиёда етиб олиш — 15 — 20 дақиқа | 500 м гача, пиёда етиб олиш — 5 — 10 дақиқа | 150 — 300 м, пиёда етиб олиш — 1,5 — 5 дақиқа |
19*. Қурилишнинг 1-навбати учун жамоат марказлари участкаларининг тахминий солиштирма майдонларини қуйидагича қабул қилиш мумкин:
умумшаҳар марказлари учун — киши бошига 5 — 7 м2;
турар-жой туманлари (умумий фойдаланиш учун мўлжалланган кўкаламлаштирилган майдонлар ва кўча тармоғисиз) учун — киши бошига — 3-4 м2.
19.1. Ижтимоий-амалий объектлар қурилиши учун мўлжалланган функционал зоналарда соғлиқни сақлаш, маданият, савдо, умумий овқатланиш, ижтимоий ва коммунал-маиший соҳа ҳамда тадбиркорлик фаолиятига оид объектлар; олий ва ўрта касбий таълим, маъмурий объектлар, илмий-тадқиқот муассасалари, ибодатхона бинолари, автомобиль транспорти тўхташ жойлари, амалий, молиявий муассасалар ва фуқароларнинг ҳаётий фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бўлган бошқа объектларни жойлаштириш кўзда тутилади.
Ижтимоий-амалий бинолар мавжуд зоналарда фуқароларнинг вақтинча яшаши учун мўлжалланган меҳмонхоналар ва бошқа шунга ўхшаш объектлар; ушбу зоналар ҳудудида жойлашган ўқув юртларида ўқиётган шахслар истиқомат қилиши учун мўлжалланган ётоқхоналар, шунингдек ер ости ёки кўп қаватли гаражлар, умумий овқатланиш, савдо объектларини жойлаштиришга рухсат этилади.
19.2. Кўп функцияли ижтимоий-амалий бинолари мавжуд зоналарда ушбу функцияларни амалга оширишга тўсқинлик қилмайдиган ҳажмда кўп хонадонли турар-жой иморатларини жойлаштиришга ҳам рухсат этилади.
19.3. Ҳовлили турар-жой биноларига эга бўлган кичик шаҳарлар ва посёлкалар ҳудудларида, шунингдек қишлоқ аҳоли пунктларидаги турар-жой зоналарида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи кичик корхоналар, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш объектларини ташкил этишга рухсат этилади.
Қишлоқ аҳоли пунктларида, санитария-эпидемиологик назорат органлари билан келишган ҳолда, аралаш зоналар таркибида кенглиги 50 м дан ортиқ бўлган санитария-ҳимоя зонаси ташкил этилиши талаб қилинмайдиган кичик корхоналар, мини-фермалар ва бошқа қишлоқ хўжалик объектларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
Турар-жой бинолари жойлашган функционал зоналарда турар-жой биноларининг ҳар хил турлари (кўп қаватли кўп хонадонли, ўрта ва кам қаватли бинолар, алоҳида турувчи ва ёки бирлаштирилган шахсий турар-жой уйлари ҳам қўшиб ҳисобланади); қўшиб қурилган ёнида қурилган аҳолига ижтимоий-маданий ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш объектлари; фуқароларга тегишли енгил автомашиналар учун гаражлар ва автотўхташ жойлари; ибодатхона объектлари жойлаштирилади.
Тўй тантаналари, маросимлар ва бошқа маданий-маиший тадбирларни (аҳолига зарарли таъсир кўрсатувчи — шовқин, тебраниш ва ҳ.к.) ўтказиш учун мўлжалланган янги ёпиқ бинолар ҳамда айвонларни жойлаштиришга, шунингдек мавжудларини қайта қуриб, ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Участка майдони, одатда 0,5 га дан ортиқ бўлмаган, ушбу объектлар ўрнатилган участка чегараларидан ташқаридаги атроф-муҳитга зарарли (шовқин, тебраниш, магнит майдони, радиация таъсири, ер, ҳаво, сув ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирларни қўшиб ҳисоблаганда) таъсир кўрсатмайдиган, ижтимоий-амалий ва маиший аҳамиятга эга алоҳида турувчи объектлар, шунингдек кичик ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштиришга йўл қуйилади.
Атроф-муҳитнинг ифлосланиши манбаи ҳисобланмайдиган объектлар учун санитария-ҳимоя зоналарнинг ўлчами 25 м дан кам бўлмаслиги лозим.
20*. Истиқомат қилиш муҳити деганида, чегараси доирасида инсоннинг кундалик маданий-маиший эҳтиёжлари қондириладиган турар-жой бирлиги (хонадон), уй, унинг атрофидаги бошқа турар-жой ва жамоат бинолари, умумий фойдаланиш учун мўлжалланган кўкаламлаштирилган ҳудудларнинг ўзаро боғланган ҳудудий ва ҳажм-макон бирлиги деб қаралиши лозим.
Турар-жой туманлари ва мавзеларининг ҳудудларини қурилиш лойиҳаларини тузишда, турар-жой тузилмаларининг таркиби ва сиғимини ҳисоблашда, турар-жой қурилишининг қаватлилиги, турар-жой бинолари ва хонадонлар турини танлашда тадқиқотлар ёрдамида аниқланадиган аҳолининг ижтимоий-демографик хусусиятларини ҳисобга олиш лозим.
20.1. Турар-жой қурилиши зоналарининг режавий тузилмаси ҳудудларнинг шаҳарсозлик ва табиий хусусиятлари ҳисобга олиб, аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудларни зоналаш ва режавий тузилмаси билан боғлаган ҳолда яхлит тарзда шакллантирилиши лозим. Бунда санитария-гигиеник меъёрлар ва хавфсизлик талабларига мувофиқ турар-жой зоналарида жойлаштиришга рухсат этилган турар-жой, жамоат бино ва иншоотлари, йўл-кўча тармоғи, кўкаламлаштирилган умумий фойдаланиш ҳудудлари, шунингдек бошқа объектларнинг ўзаро боғлиқ ҳолда жойлашишини назарда тутиш лозим.
20.2. Турар-жой ҳудудларининг ўлчамларини аниқлашда турар-жой дастурларининг босқичлар бўйича амалга оширилишидан келиб чиқиш зарур.
Турар-жой фонди ва унинг тузилмаси аҳолининг оилавий таркиби, унинг даромад даражаси, ҳар бир оилани алоҳида хонадон ёки уй билан таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда мавжуд ва истиқболдаги уй-жой билан таъминланганлиги, шунингдек автомобиллар сонининг прогнозли даражаси тўғрисидаги аниқ ва прогноз маълумотлар таҳлили асосида аниқланади. Давлат ва бошқа турар-жой фонди учун эса, қонунчиликда белгиланган турар-жой майдонининг ижтимоий меъёрларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
20.3. Турар-жой зоналарининг ҳудудлари турар-жой тузилмаларининг қуйидаги функционал-режавий кўринишида ташкил этилади:
мавзе ёки магистраллараро (ҳудуд) — ҳудудий ўлчамлари, одатда, 5 гектардан 60 гектаргача бўлган қизил чизиқлар чегараси ёки бошқа чегаралардаги қурилмаларнинг асосий режавий элементи;
мавзе ёки магистраллараро (ҳудуд)ларда ҳудудни чегараловчи режага мувофиқ алоҳида уйлар (уй хўжаликлари) ёки турар-жой гуруҳлари учун турар-жой қурилмалари учун ер участкалари ажратилиши мумкин.
Турар-жой тумани — аҳолига даврий хизмат кўрсатишга мўлжалланган умумий марказга эга бўлган мавзе (даҳа)лар гуруҳи сифатида шаклланган бўлиб, одатда, шаҳардаги магистраль кўчалар, темир йўл излари, табиий ҳудудлар (дарё, ўрмон ва ҳ.к.) билан чекланган ҳудудлар чегарасида ташкил топади.
20.4. Турар-жой бинолари қурилган зоналарни режавий ташкиллаштиришда улардаги биноларнинг турлари, қаватлилиги ва зичлиги, ҳамда тарихий-маданий, табиий-иқлимий ва бошқа маҳаллий хусусиятлар бўйича табақалаштиришни назарда тутиш зарур.
Турар-жой биноларининг турлари ва қаватлилиги турар-жой муҳити шаклланиши бўйича ижтимоий-демографик, меъморий-композицион, миллий-маиший, санитария-гигиеник ва бошқа талабларга, шунингдек муҳандислик инфратузилмасининг ривожланиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш имкониятларига мувофиқ равишда белгиланади.
Турар-жой зоналари таркибига қуйидагилар киритилиши мумкин:
кўп қаватли (9 қаватли ва ундан юқори), кўп хонадонли турар-жой бинолари зонаси;
ўрта қаватли (4 — 8 қаватли, мансарда қаватини ҳам ҳисоблаганда), кўп хонадонли турар-жой бинолари зонаси;
кам қаватли (мансарда қаватини ҳам қўшганда 4 қаватгача) кўп хона-донли, ёнида ер участкалари бўлган бирлаштирилган турар-жой бинолари зонаси;
шахсий турар-жой бинолари (алоҳида қурилган ва/ёки бирлаштирилган) зонаси.
Кам сонли халқлар (элатлар) зич жойлашган туманларда турар-жой зоналарини ташкил этишда ва уй-жой бинолари турларини танлашда аҳолининг тарихий шаклланган турмуш тарзини ҳисобга олиш зарур.
20.5. Турар-жой бинолари қурилишининг ҳисобий кўрсаткичлари шаклланган ва прогнозланган ижтимоий-демографик вазиятни, шунингдек Республиканинг тегишли вазирликлари ва идоралари маълумотларига бўйича аҳоли даромадларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилиши зарур.
Турар-жой билан таъминланганлик бўйича ўртача ҳисобий кўрсаткич қулайликнинг турли даражасига эга турар-жой уйлари ва хонадонларнинг ўзаро нисбатига боғлиқ бўлади.
Зарур маълумотлар бўлмаган ҳолатларда қулайлик даражаси бўйича 1 ва 2-турлардаги турар-жой бинолари ва хонадонлар учун киши бошига — 20 — 30 м2, 3 ва 4-турлари учун эса — 50 м2 қабул қилинади.
20.6. Шахсий турар-жой бинолари ер участкаларининг ўлчамларини белгилашда турли шаҳарлардаги шаҳарсозликка оид вазият, турар-жой биноларининг турлари, турар-жой бинолари қурилиши (муҳити)нинг шаклланиш жиҳатлари, унинг шаҳар тузилмасида жойлашиш шароитларини ҳисобга олиш лозим.
Шаҳарсозлик бўйича ҳудудий меъёрларда, ердан фойдаланиш ва бинолар қурилишини амалга ошириш бўйича қоидаларда кам қаватли биноларнинг асосий турлари аниқлаштирилиши ва уларнинг ҳар бири учун тегишли шаҳарсозлик талаблари белгиланиши мумкин.
Хусусан, катта, йирик ва энг йирик шаҳарлардаги шахсий турар-жой қурилмаларига қарашли ер участкаларидан хўжалик мақсадида фойдаланишга чекловлар кўзда тутилиши тавсия этилади.
Кичик ва ўрта шаҳарларнинг чекка туманларида уй ҳайвонлари ва паррандалар боқишга рухсат этилган ҳовлили шахсий турар-жой қуришга рухсат этилади.
20.7. Турар-жой биноларини реконструкция қилишда, одатда, мавжуд капитал турар-жой ва жамоат бинолари сақланиши ва янгиланиши зарур.
Ушбу меъёрлар ва қоидаларнинг санитария-гигиеник, ёнғинга қарши, конструктив, қурилиш ва бошқа талабларига риоя қилган ҳолда янги бинолар ва иншоотлар қурилишига, мавжуд турар-жой ва жамоат биноларининг пастки қаватларидан функционал фойдаланишни ўзгартирилишига, бинолар устига янги қават солинишига, мансарда қаватлари қуришга, ер усти ва ер ости маконларидан фойдаланишга йўл қўйилади.
20.8. Кўп хонадонли бинолардаги турар-жой хонадонлари мулкдорлари (ширкат аъзолари)нинг умумий тасарруфида бўлган кўп хонадонли турар-жой бинолари (кондоминиумлари)га қарашли ер участкаларининг чегаралари ҳамда ўлчамлари, қонунчилик ва меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда, режалаштириш ҳужжатларида белгиланади.
Уй (хонадон) қошидаги ер участкасининг ўлчами аҳолининг демографик тузилмасини ҳисобга олган ҳолда, уй тури ва бошқа маҳаллий хусусиятларга боғлиқ равишда шаҳарсозлик меъёрлари ва ердан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатлари асосида белгиланади.
Якка тартибда амалга ошириладиган турар-жой қурилиши ва шахсий ёрдамчи хўжаликлар учун ер участкаларининг чегаравий жоиз ўлчамлари ўз ўзини бошқариш маҳаллий органлари томонидан белгиланади (
15-иловага қаралсин).
Кўп хонадонли турар-жой биноларида истиқомат қилувчилар учун чорва ва парранда боқишга мўлжалланган хўжалик қурилмалари учун ер участкаси турар-жой зонасининг ташқарисида ажратиб берилиши мумкин;
Шахсий ёрдамчи хўжалигида фаолият юритиш учун, ер участкасининг белгиланган максимал меъёрига етмайдиган қисмини турар-жой зона ташқарисидан ажратиб беришга рухсат этилади; кўп хонадонли турар-жой бинолари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган алоҳида турувчи жамоавий ер ости (ер усти) омборларни ташкил қилишга рухсат этилади, ушбу қурилмаларнинг майдони шаҳарсозлик нормаларига, бу каби нормалар бўлмаган ҳолат-ларда эса — лойиҳа топшириғига асосан белгиланади.
21*. Турар-жой бинолари қурилишини амалга оширишда шаҳарсозлик, демографик, табиий-иқлимий ва бошқа шароитларга мувофиқ ҳолда турар-жой биноларининг қуйидаги турлари қўлланиши керак: кам қаватли, ҳовлили, кам қаватли зич, ўрта қаватли (4-5 қават), баланд қаватли (9 — 12 — 16 қават).
Бинолар турини танлашда қўшимча ҳудудларга бўлган эҳтиёжларнинг олдини олувчи ёки ушбу эҳтиёжларни қисқартирувчи энг самарали ер захираларидан фойдаланишни кўзда тутиш зарур.
21.1. Турар-жой бинолари, турар-жой ва жамоат, шунингдек саноат бинолари ўртасидаги масофалар қуёш нурининг тушиши (инсоляция) ва ёритилганликни ҳисоблашлар асосида, асосий турар-жой бинолари ва хонадонлари ёнидаги ҳовлиларнинг кўриниши чегаралари, шунингдек ёнғинга қарши талабларга мувофиқ тарзда қабул қилиниши зарур (
1-илова).
Кўп хонадонли турар-жой уйларининг узун томонлари ўртасидаги масофалар (хоналарнинг яққол кўринмаслик талабларидан келиб чиққан ҳолда) қуйидагича қабул қилиниши лозим:
баландлиги 2-3 қават бўлган турар-жой уйлари учун — 15 м кам бўлмаган;
4-5 қаватлилар учун — 25 — 30 м кам бўлмаган;
яшаш хоналарида деразалари бўлган ушбу биноларнинг узун томонлари ва ён томонлари учун — 10 м дан кам бўлмаган.
9 ва ундан кўпроқ қаватли бинолар учун узун томонлари ўртасидаги масофа — 40 — 45 м дан кам бўлмаган;
яшаш хоналарида деразалари бўлган ушбу биноларнинг ён томонлари учун — 20 — 25 м дан кам бўлмаган.
Зилзилалиги 8 балл ва ундан юқори бўлган майдонларда турар-жой биноларининг узун томонлари орасидаги масофалар энг катта бино икки баравар баландлигидан кам бўлмаслиги зарур.
Шахсий турар-жой бинолари ва боғ-дала ҳовли қурилмалари жойлашган туманларда турар-жой бинолари (хоналар, ошхоналар ва айвонлар) деразаларидан қўшни ер участкаларида жойлашган уй ва хўжалик бинолари деворларигача бўлган масофа 6 м дан кам бўлмаслиги (яққол кўрмаслик талабларини, шунингдек қўшни ер участкаларини пана қилмаслик талабларига риоя қилган ҳолда) зарур, ҳайвонлар ва паррандалар боқиладиган саройларгача масофа эса санитария-гигиеник талабларга мувофиқ аниқланади.
Участка чегарасидан бўлган масофа қуйидагилардан кам бўлмаслиги зарур: турар-жой биноси деворигача 3 м, хўжалик биноларигача — 1 м.
Марказлашган канализация тармоғи бўлмаган ҳолатларда, ҳожатхонадан қўшни бино деворигача масофа 12 м дан, сув таъминоти манбаи (қудуқ)гача эса — 25 м дан кам бўлмаган тарзда қабул қилиниши лозим.
21.2. Ижтимоий-амалий ва аралаш зоналарда жойлашган ишлаб чиқариш объектлари участкалари чегарасидан турар-жой ва жамоат биноларигача, шунингдек мактабгача ва умумтаълим, соғлиқни сақлаш ва дам олиш муассасалари участкаларининг чегараларигача бўлган масофа 50 м дан кам бўлмаган ҳолда қабул қилиниши зарур.
21.3. Шаҳарларнинг шахсий турар-жой бинолари жойлашган туманларида турар-жой зоналари чегарасида жойлаштириладиган омборхона гуруҳларининг ҳар қайсиси 30 блокдан ортиқ бўлмаслиги зарур.
Чорва ва паррандалар учун қурилмалар, санитария-гигиеник талабларни ҳисобга олган ҳолда, турар-жой хоналари деразаларидан қуйидаги масофалардан кам бўлмаслигини назарда тутиш лозим: битта ёки қўшалоқ қурилмалар — 10 метрдан, 8 та блокгача — 25 метрдан, 8 та дан 30 та гача бўлган блокларда — 50 метрдан кам бўлмаслиги керак.
21.4. Кўп хонадонли бинолари мавжуд турар-жой зоналарида мавзенинг кўкаламлаштирилган ҳудудлари майдонлари (мактаб ва мактабгача болалар муассасалари участкаларини ҳисобламаганда), одатда, мавзе ҳудуди майдонининг 25 фоизидан кам бўлмаслиги зарур.
Кийим-кечак қуритиш майдончаларидан бўлган масофа меъёрланмайди; ахлат тўплагичлар майдончаларидан турар-жой бинолари, физкультура майдончалари, болалар ўйнайдиган ва катта ёшдагилар дам олиш майдончалари, шунингдек, мактабгача таълим муассасалари, даволаш муассасалари ва овқатланиш муассасаларигача бўлган масофа 25 метрдан кам бўлмаган ҳолда, хўжалик майдончаларидан турар-жой биносининг энг узоқ кириш жойигача эса 100 метрдан ортиқ бўлмаган (ахлат тортадиган қувури бўлган уйлар учун) ва 50 м (ахлат тортадиган қувури бўлмаган уйлар учун) масофани қабул қилиш лозим.
22. Баланд қаватли турар-жой биноларининг (9 — 12 қаватли) қурилиши тегишли асосланишлар билан бажарилиши керак.
Зичлиги юқори бўлиши билан бирга қаватлар сонини чеклаш шарти мавжуд бўлган барча шаҳарсозлик вазиятларида кам қаватли турар-жой биноларини зич тарзда қурилиши мақсадга мувофиқ бўлади.
Кам қаватли ва томорқали турар-жой бинолари ўрта ва кичик шаҳарлар учун қурилишнинг асосий тури сифатида қўлланилиши мумкин.
Ҳовли (томорқа) ер участкаларининг ўлчамлари шаҳарсозлик вазияти хусусиятларига боғлиқ ҳолда 300 — 600 м2 ташкил этади.
Катта ва йирик шаҳарларда қурилишларнинг асосий тури сифатида ўрта қаватли турар-жой биноларини қуриш қўлланилиши лозим.
23*. Турар-жой туманлари ва мавзелар ҳудудида турар-жой фондининг ҳисобий зичлиги
3 ва
4-жадвалларга мувофиқ қабул қилиниши лозим.
Ҳудудларнинг экологик аҳволини баҳолаш мезонларига мувофиқ аниқланган экологик офатлар ва фавқулодда экологик вазиятлар зоналарида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича зарур тадбирларни ўтказмасдан турар-жой биноларининг мавжуд зичлигини оширишга йўл қўйилмайди.
|
3-жадвал |
|
Мавзе ҳудуди учун умумий майдони 1 га турар-жой фондининг зичлиги, м2
|
|
Турар-жой уйлари қаватлилиги |
Ер участкалари бўлган турар-жой уйлари |
Кўп хонадонли турар-жой уйлари |
|
1-2 ҳовлили |
2 блокли |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
12 |
|
Турар-жой фондининг зичлиги, камида |
1200 |
1800 |
2200 |
3900 |
4200 |
4800 |
5100 |
5400 |
5700 |
6300 |
6700 |
|
4-жадвал |
|
Турар-жой тумани ҳудуди учун умумий майдони 1 га тенг турар-жой фондининг зичлиги, м2 |
|
Турар-жой уйлари қаватлилиги |
Ер участкалари бўлган турар-жой уйлари |
Кўп хонадонли турар-жой уйлари |
|
1-2 ҳовлили |
2 блокли |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
12 |
|
Турар-жой фондининг зичлиги, камида |
700 |
1200 |
2200 |
2600 |
2800 |
3100 |
3200 |
3400 |
3500 |
3700 |
3900 |
24*. Олдиндан таркиб топган капитал турар-жой қурилиши устивор бўлган туманларни қайта қуришда таянч қурилманинг бузилиши ҳажми ҳудуд ривожланишининг шаҳарсозлик шароитларидан келиб чиқиб, ҳисоблаб аниқланади.
Тарихий қурилмалар зоналарида мансард қаватларни қуриш тарихий муҳитнинг умумий услуб бирлигига, тарихий ва маданий ёдгорликларнинг тарихий шаклланган ландшафт кўринишларини сақлашга риоя қилган ҳолда йўл қўйилади.
25*. Турар-жой қурилишини шакллантиришда ижтимоий хизмат кўрсатиш объектлари мажмуаси билан бирлаштирилувчи турар-жой бирликлари — маҳаллаларни ажратиш керак.
«Маҳалла маркази» туридаги бирламчи хизмат кўрсатиш блокининг тахминий таркиби лойиҳалаштириш топшириғи билан аниқланади.
26*. Турар-жой ва жамоат бинолари орасидаги масофалар сифатида қуёш тушиши ва ёритиш, асосий турар-жой бинолари ва хонадонлар ёнидаги ҳовлиларнинг кўриниш чегараланиши нормалари, шунингдек ёнғинга қарши талаблар кабиларга мувофиқ келадиган энг кам масофалар қабул қилиниши лозим (
1-илова). Турар-жой ва жамоат биноларини жойлаштириш ва мўлжаллаш, турар-жой биноларига 22 мартдан 22 сентябргача бўлган даврда кунига 2,5 соат давомида, ётоқхона, ўйин ва болалар мактабгача тарбия муассасаларида 3 соат давомида узлуксиз қуёш тушиб туришини таъминлаши керак.
Қайта қуриш шароитида хоналарга қуёш тушиши вақти 0,5 соатга қисқариши мумкин.
27. Тез, тўхтовсиз ҳаракат мавжуд ва йўл ҳаракати бошқариладиган магистраль кўчаларнинг қизил чизиғидан узоқлик масофаси шовқин даражасига қараб ҚМҚ 2.01.08-96 «Шовқиндан сақланиш»га мувофиқ қабул қилиниши лозим.
28. Биринчи қаватида хонадонлар бўлган турар-жой уйларини турар-жой кўчаларининг қизил чизиғидан камида 3 м узоқликда жойлаштириш лозим.
Қизил чизиқ бўйича ичига жамоат хоналари қурилган ёки улар қўшиб қурилган турар-жой уйларини жойлаштириш мумкин.
29. Мавзелар ва даҳалар ҳудудига транспортда кириб бориш, мавзелар ҳудудида жойлашган турар-жой уйлари гуруҳларига, хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналарига кириб бориш йўллари, гаражлар ва автомобилларни тўхташ жойларини жойлаштириш 155-банд кўрсатмаларига мувофиқ кўзда тутилиши керак.
Кириш йўллари ШНҚ 2.07.02-07 «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш» талабларига жавоб бериши керак.
30. Магистраллараро ҳудуд (мавзе)ни лойиҳалашда турли мақсадлардаги умумий фойдаланиш майдончаларини жойлаштиришни кўзда тутиш лозим, уларнинг ўлчамлари ва улардан турар-жой ва жамоат биноларигача бўлган масофалар
5-жадвалга кўра қабул қилиниши керак.
| | | 5-жадвал |
| Майдончалар | Майдончалар нисбий ўлчамлари, м2/киши | Майдончалардан турар-жой ва жамоат биноларигача масофалар |
| Мактабгача ва кичик мактаб ёшидаги болалар ўйини учун | 0,7 | 12 |
| Катталар дам олиши учун | 0,1 | 10 |
| Жисмоний тарбия машғулотлари учун | 2,0 | 10 — 40 |
| Хўжалик мақсадлари учун | 0,3 | 20* |
| Автомашиналар тўхташ жойлари | 0,8 | 44-жадвалга кўра |
31. Аҳоли жойлашган ҳудуднинг катталиги, аҳоли сони, оиланинг ўртача катталиги, томорқа участкаларининг майдони, қишлоқ аҳоли пунктининг режавий тузилмаси катталиги ва хусусиятлари, ландшафт — иқлим шароитлари турига боғлиқ ҳолда қабул қилиниши лозим.
Дастлабки ҳисоб-китоблар учун аҳоли жойлашган ҳудуднинг катталиги қўлланилган қурилиш турларига қараб
6-жадвал бўйича аниқланиши мумкин.
|
|
|
6-жадвал |
|
Қурилиш тури |
Аҳоли жойлашган ҳудуд |
|
м2/киши |
киши/га |
|
1-2-хонадонли, томорқали уйлар, м2: |
|
|
|
2500 |
210 — 240 |
17 — 15 |
|
2000 |
260 — 280 |
21 — 18 |
|
1500 |
390 — 460 |
26 — 22 |
|
1200 |
330 — 390 |
30 — 26 |
|
1000 |
280 — 330 |
36 — 31 |
|
800 |
480 — 560 |
40 — 36 |
|
600 |
580 — 670 |
48 — 41 |
32. Қишлоқ аҳоли пунктлари жамоат марказларининг тизимини туманларни режалаштириш схемалари ва лойиҳалари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудининг меъморий-режавий ташкиллаштирилиши схемалари билан уйғунлаштирган ҳолда, ШНҚ 2.07.04-06 «Қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларини меъморий режалаштириш ташкил қилиш»га мувофиқ, қуйидаги таркибда ишлаб чиқиш лозим:
қишлоқ аҳоли пунктининг жамоат маркази;
Қишлоқ жойлаштириш тизими марказлари ролини бажарадиган қишлоқ аҳоли пунктларидаги жамоат маркази аҳоли пунктлараро хизмат кўрсатиш маркази вазифасини ҳам бажаради.
33. Жамоат марказларининг тузилиши ва таркиби қишлоқ аҳоли пунктининг катталиги, унинг хизмат кўрсатиш тизимидаги роли, шунингдек, қишлоқ аҳоли пунктининг режавий тузилмаси хусусиятларига мувофиқ аниқланиши лозим.
Хизмат кўрсатиш объектларининг ҳисоб кўрсаткичлари
VII бўлимга мувофиқ қабул қилиниши лозим.
34*. Узунчоқ ёки бўлинган шаклга эга қишлоқ аҳоли пунктларида, ҳисоб-китобларга мувофиқ, қўшимча равишда хизмат кўрсатиш кичик марказларини кўзда тутиш мумкин.
Йириклаштирилган кўрсаткичлар учун жамоат марказининг ҳудудий катталиги (парк ва текис сиртдаги спорт иншоотларисиз) киши бошига 8 — 12 м2 ҳисобидан аниқланиши керак (каттароқ кўрсаткичлар — кичик аҳоли пунктлари учун).
35*. Жамоат марказининг режавий ҳал этилиши тежамкорлигини ошириш учун марказнинг қурилмаларида биноларнинг йириклаштирилган гуруҳли турларидан фойдаланиш лозим.
Ногиронлар ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларининг турар-жой ҳудудида бўлиши учун қулай шароитларни яратишда ШНҚ 2.07.02-07 «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш» талабларини амал қилиш лозим.
36*. Турар-жой ҳудудининг асосий таркибий қисмлари сифатида қуйидагилар қабул қилиниши керак:
ўлчами Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига асосланган лойиҳа топшириғи билан аниқланадиган ҳовлили уй;
бир неча турар-жой гуруҳларидан таркиб топган, «маҳалла» кўринишида шаклланадиган турар-жой мажмуаси.
Қишлоқ аҳоли пунктлари турар-жой қурилиши қисмларининг таркиби, ўлчамлари ва меъморий-режавий ташкил этилиши оилаларнинг ўзаро қўшничилик мулоқотига оид функционал-маиший жараёнлар билан белгилаб берилади.
Ногиронлар ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларининг истиқомати учун қулай шароитларни таъминловчи элементлар ШНҚ 2.07.02-07 «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш»га мувофиқ аниқланади.
37. Турар-жой мажмуаларининг жамоатчилик ҳудудлари катталигини
7-жадвал бўйича қабул қилиш лозим.
| | | 7-жадвал |
| Ҳудуд вазифаси | 1 кишилик норма, м2 |
| Чўл-саҳро минтақасидаги воҳалар | Текислик ва тоғолди воҳалар |
| Кўп вазифали болалар ўйин майдонлари | 1,5 | 2,0 — 2,5 |
| Катталар дам олиши учун майдончалар | 1,0 | 1,0 — 1,5 |
| Турар-жой мажмуаси жамоат маркази (маҳалла) учун участкалар | 0,5 | 1,0 |
38. Қишлоқ аҳоли пунктининг аҳоли жойлашган ҳудудини бир суткада 20 мингдан ортиқ автомобиль қатновчи I-тоифали автомобиль йўллари кесиб ўтмаслиги, шунингдек, II ва III тоифали йўллар ҳамда қишлоқ хўжалиги машиналари транзит ўтиши ва мол ҳайдаб ўтиш учун мўлжалланган йўллар ҳам кесиб ўтмаслиги лозим.
39. Қишлоқ аҳоли пунктларининг қурилиши учун асосан ҳовли туридаги кам қаватли 1-2 хонадонли турар-жой уйлари кўзда тутилиши лозим.
40*. Томорқали участканинг режавий тузилиши оила ривожланиши ва унинг тузилиши ўзгаришларини ҳисобга олиб, турар-жой уйлари ва хўжалик биноларининг келажакдаги ўсиш имкониятини таъминлаши лозим. Ҳайвонлар ва паррандалар учун мўлжалланган қурилмалардан турар-жойнинг истиқомат хоналари ойналаригача масофа 15 м дан кам бўлмаслиги лозим. Ушбу оралиқ санитария-гигиена талабларига боғлиқ равишда камайтирилиши мумкин.
41. Шаҳар аҳоли пунктларининг ишлаб чиқариш ҳудудлари саноат корхоналарини умумий ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва ёрдамчи ишлаб чиқаришлар асосида бирлаштирадиган ишлаб чиқариш зоналари кўринишида шакллантириш лозим.
Ишлаб чиқариш зоналари ишлаб чиқариш-технологик, транспорт, санитария-гигиеник ва функционал талабларга мувофиқ ҳолда меҳнаткашларнинг умумий сони 30 минг киши бўлганда шакллан-тирилиши зарур. Меҳнаткашларнинг кўпроқ сони учун тегишли асослар бўлганда йўл қўйилиши мумкин.
42*. Саноат зоналарининг режалаштирилиши ва қурилиши лойиҳалари ва схемаларида тегишли ишлаб чиқариш соҳаларининг истиқболли ривожланиши бўйича прогнозларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг ривожланиши навбатлилигини кўзда тутиш керак.
42.1. Ишлаб чиқариш қурилиши функционал зоналари, муҳандислик ва транспорт инфратузилмалари таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:
коммунал зоналар — коммунал ва омборхона объектлари, уй-жой-коммунал хўжалиги объектлари, транспорт объектлари, улгуржи савдо объектлари жойлашган зоналар;
саноат зоналари — атроф-муҳитга таъсир меъёрлари ҳар хил бўлган ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек темир йўлнинг кириш йўллари жойлашган ва одатда, эни 50 метрдан катта бўлган санитария-ҳимоя зоналари ташкил этилишини талаб қиладиган зоналар;
ишлаб чиқаришнинг бошқа турларига оид, муҳандислик ва транспорт инфратузилмалари (илмий-ишлаб чиқариш зоналари, технопарклар).
Ишлаб чиқариш зоналарида ушбу зонада жойлашган корхоналарга хизмат кўрсатувчи авария-қутқарув хизмати объектларининг бинолари ва иншоотлари, зона ҳудудида жойлашган объектлар фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бўлган муҳандислик ва транспорт инфратузилмалари объектлари, ишлаб чиқаришда банд бўлган аҳолига хизмат кўрсатувчи объектларни ва бошқа турдаги объектларни жойлаштиришга рухсат этилади.
42.2. Ишлаб чиқариш бино ва иншоотлари мавжуд функционал зоналар ва корхоналарнинг санитария-ҳимоя зоналари чегараларида ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган турар-жой уйлари, меҳмонхоналар, ётоқхоналар, боғ-дала ҳовли қурилмаларини, мактабгача ва умумтаълим муассасалари, спорт иншоотлари, бошқа жамоат биноларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Турар-жой ва саноат зоналарини, турар-жой ҳудудлари ва саноат корхоналарини навбатма-навбат жойлаштиришига ҳам йўл қўйилмайди.
Санитария-ҳимоя зоналари рекреация мақсадлари ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун фойдаланилмаслиги лозим.
42.3. Шаҳарларнинг ишлаб чиқариш зонаси таркибида саноат корхоналари, жумладан, ишлаб чиқаришнинг санитария таснифига боғлиқ ҳолда жойлашган тоғ-кон, кимё ва металлургия саноати корхоналарини жойлаштириш учун мўлжалланган саноат зонаси, илмий-ишлаб чиқариш зонаси ва коммунал-омборхона зоналари шаклланиши мумкин.
Санитария-ҳимоя зонаси 100 метрдан кам бўлган озиқ-овқат, тиббий, фармацевтика ва саноатнинг бошқа соҳаларига мансуб корхоналарни зарарли ишлаб чиқариш ҳисобланувчи металлургия, кимё, нефть кимёси ва саноатнинг шунга ўхшаш тармоқлари ҳудудида, шунингдек санитария-ҳимоя зоналарида жойлаштирмаслик лозим.
42.4. Саноат зоналарини функционал-режавий ташкил этиш мавзелар (қизил чизиқлар чегарасида) кўринишида бўлиб, уларнинг ичидаги асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш корхоналари ўзларининг жойлашиши, юк обороти ва транспорт тури, шунингдек қурилиш навбатига қараб ҳамда санитария-гигиеник ва ёнғинга қарши талабларни ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши назарда тутилади.
Тоғ-кон саноати (очиқ конлар, тўпланган тоғ жинслари, шлак-тўплагичлар ва ҳ.к.) билан боғлиқ ҳудудлар шаҳар (посёлка) ҳудудлари чегарасидан ташқарида, улардан санитария-ҳимоя зоналарини ва шамол йўналишини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши зарур.
42.5. Корхоналар ва бошқа объектларни жойлаштиришда экологик меъёрлар ва қоидаларни, шунингдек ер ости сувларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги низом талабларини ҳисобга олган ҳолда ерларнинг, ер усти ва ер ости сувларининг, ҳовузлар сув йиғгичлари юзаларининг, атмосфера ҳавосининг ифлосланишига йўл қўймаслик бўйича чораларни назарда тутиш лозим.
42.6. Санитария-ҳимоя зоналарининг ўлчамлари корхоналар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг санитария таснифини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Санитария-ҳимоя зонаси кенглигининг етарлилигини саноат корхоналари чиқиндилари таркибидаги зарарли моддаларнинг атмосферага тарқалиш ҳисоби билан, шунингдек ушбу меъёрларнинг 1 қисми талабларини ҳисобга олган ҳолда тасдиқлаш зарур.
42.7. Портловчи моддалар ва улар асосида ишланган маҳсулотлар (ташкилотлар, қурол-яроғ омборхоналари, базалар, ПМ омборхоналари) тайёрловчи ва сақловчи объектлар учун тақиқланган (хавфли) зоналарни ва майдонларни назарда тутиш лозим.
Бу зоналар ва майдонларнинг ўлчамлари кўрсатилган объектлар тасарруфида турган ижро этувчи ҳокимият ташкилотларининг махсус меъёрий ҳужжатларида белгиланади.
Тақиқланган (хавфли) зоналарни турар-жой, жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари билан қуриш тақиқланади.
Айрим зарурий ҳолларда бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг тақиқланган (хавфли) зона ҳудудида қурилиши бу зона ёки ишлаб чиқариш тасарруфида турган ташкилот билан келишилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
42.8. Илмий-ишлаб чиқариш зоналари таркибида илмий ва илмий хизмат кўрсатиш муассасаларини тажрибавий ишлаб чиқаришлар ва улар билан боғлиқ бўлган олий ва ўрта ўқув юртларини, меҳмонхоналарни, хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналарини, шунингдек муҳандислик ва транспорт коммуникацияларини ва иншоотларини жойлаштириш зарур.
Илмий-ишлаб чиқариш зоналари таркиби ва айрим ИТИ ва тажрибавий ишлаб чиқаришларнинг жойлашиши талаблари атроф-муҳитга таъмири омилларини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш лозим.
Илмий ишлаб чиқариш зоналарида санитария-ҳимоя зонаси 50 метрдан ортиқ кенгликни талаб қилмайдиган тажрибавий ишлаб чиқаришни жойлаштиришда қурилмаларнинг аралаш зонаси турида шакллантирилган турар-жой биноларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
42.9. Илмий муассасаларнинг ер участкаларининг ўлчамлари (биноларнинг ҳар қаватдаги 1000 м2 умумий майдонига), гектар (га) ҳисобида ортиғи билан қуйидагича қабул қилиш зарур:
табиий ва техникавий фанлар — 0,12 — 0,17
ижтимоий фанлар — 0,08 — 0,1
42.10. Илмий муассасалар участкалари ичида бинолар, майдонлар, кўкаламзорлар, йўллар, йўлаклар ва автотўхташ жойлари билан эгалланган ҳудудлар ажратилади. Бунда бинолар ва иншоотлар участка майдонининг 50 фоиздан ортиқ бўлмаган, спорт майдончалари ва кўкаламлаштирилган ҳудудлар 10 фоиздан кам бўлмаган, йўллар ва йўлаклар 15 фоиздан 25 фоизгача ҳудудни эгаллашлари керак.
Автотўхташ жойларига бўлган талаб илмий муассасалар бинолари тасарруфидаги умумий майдоннинг 1 автомобилга 25 м2 бўлган меъёрдан келиб чиқиб, битта автомобиль учун участка майдони 25 м2 га тенг қилиб қабул қилинади.
42.11. Коммунал-омборхона зоналарида (майдонларида) озиқ-овқат (озиқ-овқат, гўшт ва сут) саноатини, умумтовар (озиқ-овқат ва озиқ-овқатдан ташқари), ихтисослашган омборхоналарни (музхона, картошка, сабзавот, мева сақланадиган жой), шаҳар аҳолисига коммунал, транспорт ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарни жойлаштириш зарур.
42.12. Омборхоналарни жойлаштиришда ер ости бўшлиқларидан максимал тарзда фойдаланиш керак.
Ишлатиб бўлинган тоғ-кон ер ости лаҳимлари ва ер ости участкаларида объектларни жойлаштиришга яроқли бўлган жойлар мавжуд бўлган тақдирда ташқи таъсирларга чидамлилиги ва ишлашининг ишончлилигини таъминланишини талаб қилувчи озиқ-овқат ва саноат товарлар зарур ҳужжатлар сақланадиган жойлар, тақсимловчи музхоналар ва бошқа объектлар қурилишини амалга оширишга йўл қўйилади.
Объектларни жойлаштириш фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости маконларидан фойдаланиш мақсадидаги аниқ белгиланган меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга ошириш зарур.
42.13. Аҳоли пунктларига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган омборхоналар биноларининг майдони ва ҳажми, уларнинг ер участкалари ўлчамлари шаҳарсозлик меъёрлари ёки ҳисоблаш асосида аниқланади.
Картошка, сабзавот ва мева сақланадиган жойларнинг санитария-ҳимоя зонаси ўлчамлари 50 метрдан кам бўлмаган ҳолда қабул қилиш лозим.
42.14. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини ташкил этишда турар-жой ва ижтимоий-амалий зоналарини ишлаб чиқариш мажмуаларининг салбий таъсиридан, шунингдек, бу мажмуаларнинг ўзларини, агар улар озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлса, бошқа ишлаб чиқариш, транспорт ва коммунал иншоотлари ифлосланишидан ва зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича чораларни назарда тутиш зарур.
Ер тупроғи, ер усти ва ер ости сувлари, юзаки сув тўпланадиган жойлар, сув ҳавзалари ва атмосфера ҳавоси ифлосланишига йўл қўймаслик чоралари санитария меъёрларига мувофиқ бўлиши керак.
42.15. Шаҳарнинг саноат зонаси (тумани) лойиҳавий режасида фуқаро муҳофазасининг муҳандислик-техник тадбирлари бўлими ШНК 1.03.11-07 «Ўзбекистон Республикасида шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг бош режасида фуқаро муҳофазасининг муҳандислик-техник тадбирлари бўлимининг таркиби, ишлаб чиқиш тартиби, тегишли идоралар билан келишиш ва тасдиқлашга доир йўриқнома» мувофиқ ишлаб чиқиш зарур.
43*. Айрим янги саноат корхоналарини саноат ва турар-жой қурилишини жойлаштириш учун қулай шароитга эга кичик ва ўрта шаҳарларда ёки янги барпо этиладиган шаҳар аҳоли пунктларида жойлаштириш кўзда тутилиши керак.
Йирик шаҳарларда янги саноат корхоналари ва бошқа шаҳар аҳамиятидаги объектлар қурилиши чекланади, саноат зоналарини қайта қуришда технологик бўғимлари ва ёпиқ (чиқиндисиз) мажмуалар қисмлари сифатида зарур бўлган корхоналар ва объектлар бундан мустасно.
Маданий мерос объектларига эга Тошкент шаҳри, шаҳарсозлик фаолияти алоҳида тартибга солинувчи объектларга киритилган аҳоли пунктларида янги саноат корхоналари, тажриба базалари, транспорт ва омбор корхоналарининг қурилиши ва бу турдаги мавжуд корхоналарнинг янги қурилиш ҳисобидан кенгайтирилиши тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарорларида махсус белгиланган ҳоллар, коммунал мақсадлардаги корхоналар ва объектлар, шунингдек, турар-жой фуқаро қурилиши эҳтиёжларини қондирувчи объектлар бундан мустасно.
44. Янги ва қайта қурилаётган ишлаб чиқариш зоналари таркибида имкони борича табиий захира лар, хом ашё, материалларнинг тўлиқ ва мажмуий ишлатилишини таъминловчи, атроф муҳитга зарарли таъсири бўлмаган ёки анча камайтирилган ишлаб чиқаришларнинг мажмуалари шаклланишини кўзда тутиш лозим.
45. Аҳоли пунктларининг янги ишлаб чиқариш зоналарини жойлаштириш ва амалдагиларини ривожлантириш учун жой танлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим: геологик шароитлар; сейсмик микрорайонлаштириш, ер ости чучук сувларининг тозалигини ҳимоя этиш зоналари, мўлжалдаги корхоналар ва ишлаб чиқаришларнинг туси ва турлари; аҳоли пунктининг умумий режавий тузилмасига мувофиқлиги; транспорт хизмат кўрсатишининг қулайлиги; мавжуд корхоналар билан ишлаб чиқариш ва технологик алоқаларнинг оқилона ташкил этилиши; техник-иқтисодий, санитария-гигиеник кўрсаткичлар, ёқилғи-энергетик, сув ва ҳудудий захиралар, атроф муҳит ҳолатининг меъморий-режавий ечимлари турларини қиёслаш асосида оқилона функционал фойдаланиш; табиий ва бошқа шароитларнинг келажакдаги ўзгариши тахминлари.
46. Мавжуд корхоналар таркибида бошқа йўналишдаги янги ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни жойлаштириш уларнинг санитария зарар даражаси асосий ишлаб чиқариш санитария зарар даражасидан ошиб кетмаганда ва экологик шароит ёмонлашувига олиб келмаганда мумкин бўлади.
Мавжуд корхоналар таркибида бошқа йўналишдаги янги ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни жойлаштириш архитектура, санитария инспекцияси ва табиатни муҳофаза этиш идоралари, шунингдек, аҳоли пунктининг бош режасини ишлаб чиқувчи билан келишилиши лозим.
47. Саноат корхоналари, одатда, саноат зоналари ҳудудида, умумий ёрдамчи ишлаб чиқаришлари ёки инфратузилма объектлари бўлган корхоналар гуруҳлари таркибида, қишлоқ аҳоли пунктларида эса ишлаб чиқариш зоналари таркибида, уларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олиб жойлаштириш лозим.
48. Саноат зоналарини жойлаштиришда меҳнаткашларнинг йўл вақтлари энг кам бўлиши учун уларнинг турар-жой районлари билан оқилона ўзаро таъсирини таъминлаш керак.
Саноат зоналари ҳудудларининг ўлчамлари ва фойдаланиш интенсивлиги даражаси уларнинг аҳоли пункти тузилишида жойлашуви шароитларига ва унинг ҳудудидаги турли участкалар шаҳарсозлик қийматига боғлиқ ҳолда, корхоналарнинг соҳавий хусусиятлари, уларнинг жойлашувига санитария-гигиеник ва ёнғинга қарши талабларни, юк айланиши ва транспорт турлари, шунингдек, қурилиш навбатларини ҳисобга олиб, ихчам жойлашув ва ер ости майдонларидан фойдаланишни кўзда тутиб, қабул қилиниши лозим.
Бунда корхоналар ходимларига ва саноат зонаси атрофида жойлашган обод ҳудуд аҳолисига барча турдаги хизмат кўрсатишнинг ўзаро боғлиқ тизимини шакллантириш лозим.
49. Саноат корхоналари ва бошқа ишлаб чиқариш объектларининг майдонлари, хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналари эгаллаган ҳудуд, одатда, саноат зонаси ҳудудидан камида 70 % ни ташкил этиши керак.
50. Саноат корхоналари учун участкалар майдонларининг дастлабки ҳисобланиши техник-иқтисодий асослашлар ёки амалдаги ўхшаш корхоналар бўйича нисбий кўрсаткичлар қўлланиб ўтказилган техник-иқтисодий ҳисоблар билан белгиланади.
Саноат корхоналарига ажратиладиган участкалар майдони бу корхоналарни режалаштириш лойиҳалари билан, саноат корхоналари бош режаларини ишлаб чиқишга қўйиладиган талабларга мувофиқ белгиланади.
51*. Турар-жой ҳудуд ичида атроф муҳит ифлосланиши манбаи бўлмайдиган; нисбатан кўп меҳнат талаб этадиган ва кам захира талаб этадиган, ёнғиндан хавфсиз ва портлашдан хавфсиз ишлаб чиқариш жараёнли; белгиланган нормалардан ортиқ шовқин бермайдиган; кириб бориш темир йўлларини талаб этмайдиган саноат корхоналарини жойлаштиришга йўл қўйилади. Бунда саноат корхонаси участкаси чегараларидан турар-жой уйлари, болалар мактабгача тарбия муассасаларигача, умумтаълим мактаблари, соғлиқни сақлаш ва дам олиш муассасаларигача бўлган масофа камида 50 м деб қабул қилиниши керак.
Турар-жой қурилиши доирасида жойлашган корхонанинг атроф муҳитга зарарли таъсирини йўқ қилиш имкони бўлмаганда корхонанинг қувватини камайтириш, унинг соҳасини ўзгартириш ёки уни турар-жой қурилишидан ташқарига ўтказилиши кўзда тутилиши лозим.
52. Санитария-ҳимоя зоналари зарарли чиқиндиларни тозалаш ва зарарсизлантириш ҳамда шовқин даражасини пасайтиришга оид барча техник ва технологик чоралар кўрилганидан сўнг зарарли моддалар концентрациясининг ва шовқиннинг аҳоли жойлашган ҳудудда йўл қўйиладиган энг юқори даражалари таъминланмайдиган ҳолда кўзда тутилиши керак.
Бундай зоналарнинг ўлчамлари корхоналар чиқиндиларида бўлган зарарли моддаларнинг атмосфера ҳавосидаги концентрациясини ҳисоблаш Методикаси ОНД-86 га мувофиқ ҳолда, шунингдек, шовқиндан ҳимоя талаблар ва бошқа талабларни ҳисобга олиб белгиланиши керак.
53*. Санитария-ҳимоя зонасида турар-жой уйлари, болаларнинг мактабгача тарбия муассасалари, умумтаълим мактаблари, соғлиқ сақлаш ва дам олиш муассасалари, спорт иншоотлари, боғлар, парклар, боғдорчилик ширкатлари жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.
54. Санитария-ҳимоя зоналарининг энг кам кўкаламзорлаштириш майдони бу ҳудудда пайдо бўлувчи чиқиндилар турини ҳисобга олиб, ҳисоблаш йўли билан белгиланиши лозим.
Ҳисоб-китоблар учун маълумотлар бўлмаганда энг кам кўкаламзорлаштириш майдони зонанинг энига боғлиқ ҳолда, фоиз билан қабул қилинади:
|
300 м гача |
— |
60 |
|
301 — 1000 м |
— |
50 |
|
1001 — 3000 м |
— |
40 |
Аҳоли жойлашган ҳудуд томонидан эни камида 50 м ли, зона эни 100 м гача бўлганда эса камида 20 м ли дарахт-бутазор бўлиши кўзда тутилади.
55. Корхоналарнинг ахлатхоналари, шағал ва шох-шабба сақланадиган жойлари, сарқит ва чиқинди ўраларини қуришга фақат бу чиқиндиларни қайта ишлаш мумкин бўлмаганда йўл қўйилади, бунда саноат районлари ва тармоқлари учун одатда марказлашган (гуруҳли) ахлатхоналар қуриш кўзда тутилади. Улар учун участкалар корхоналардан ҳамда ер ости сувларининг санитария ҳимояси зоналарининг II минтақасидан ташқарида ажратилади, бунда ифлослантирувчи моддаларнинг тупроққа ва сизот сувларига тушишига йўл қўймайдиган чоралар кўрилиши ҳамда тегишли назорат идоралари тасдиқлаган санитария нормалари ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши лозим.
Кўмир, сланец, маргимуш, қўрғошин, симоб ва бошқа ёнувчи ҳамда заҳарли моддалар бўлган ахлатхоналар турар-жой ва жамоат бинолари ва иншоотларидан ҳисоблаб аниқланган ва санитария-эпидемиологик хизмат идоралари билан келишилган масофада жойлаштирилиши лозим.
56*. Коммунал-омбор зоналари ҳудудида: озиқ-овқат саноати корхоналари; умумтовар (озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат) ва ихтисослашган омборлар (совутгичлар, картошка, сабзавот ва мева омборлари), коммунал транспорт ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналари жойлаштирилиши керак.
Аҳолига кундалик бевосита хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган омборлар мажмуа тизимини, одатда, аҳоли пунктларидан ташқарида транспорт тугунларига, ташқи, асосан, темир йўл транспорт тармоғига яқин жойда шакллантириш лозим.
Аҳоли пунктлари ва уларнинг яшил зоналаридан ташқарида, шаҳар атрофининг айрим ажратилган омбор районларида санитария талаблари, ёнғинга қарши ва махсус қоидаларга риоя қилган ҳолда давлат захиралари омборлари, нефт ва нефт маҳсулотларининг 1-гуруҳ омборлари, нефть ва нефть маҳсулотларининг тушириб-ортиш омборлари, суюлтирилган газ омборлари, кучли таъсир қиладиган заҳарли моддаларнинг таянч омборлари, озиқ-овқат, ем-хашак ва саноат хом ашёлари, таянч омборлари, портловчи моддалар омборлари ўрмон ва қурилиш ашёларининг таянч омборлари алоҳида жойлаштириш кўзда тутилади.
57. Кичик шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктлари учун бир гуруҳ аҳоли пунктларига хизмат кўрсатувчи марказлаштирилган омборлар кўзда тутилиб, бундай омборлар кўпроқ туман марказларида ёки бекат ёнидаги аҳоли пунктларда жойлаштирилади.
58. Ўта йирик, йирик ва катта шаҳарларда коммунал-омбор зоналарини алоҳида-алоҳида, турар-жой ва саноат районлари билан транспорт алоқаларини таъминлашни ҳисобга олиб жойлаштириш керак.
Коммунал-омбор зоналаридаги омбор объектлари ва коммунал корхоналар ихтисослашган гуруҳлар қолида, асосан бирлашган кўп қаватли уйларда ҳамда товарларни сақлашга қўйиладиган талабларга риоя қилиб, уларнинг ўзаро таъсирини ҳисобга олиб жойлаштирилиши керак.
59*. Аҳоли пунктларини қайта қуришда турар-жой ҳудудида жойлашган ҳамда санитария ва ёнғинга қарши нормалар талабларига, шунингдек, турар-жой туманининг режавий тузилмасига жавоб бермайдиган омбор ва коммунал объектлар коммунал-омбор зоналарига кўчирилиши керак.
60. Омборлар ва базалар жойлашуви учун ажратиладиган участкалар майдонини ҳисоблаш техник-иқтисодий асослаш ёки амалдаги ўхшаш корхоналарга оид техник-иқтисодий ҳисоблар билан белгиланади.
Аҳолига хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган коммунал-омбор зоналари ер участкаларининг майдони ўта йирик ва йирик шаҳарларда кўп қаватли омборлар қурилишини ҳисобга олиб бир кишига 2 м
2 ва бошқа шаҳар аҳоли пунктларида 2,5 м
2 деб олиниши мумкин. Умумтовар ва ихтисослашган омборлар участкаларининг тахминий ўлчамларини
10-иловага кўра қабул қилиш тавсия этилади.
61. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ишлаб чиқариш зоналарида, уларнинг ишлаб чиқариш ихтисосига мувофиқ, қишлоқ хўжалик корхоналарини ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини бирламчи, тўлиқ ва мажмуий қайта ишлаш корхоналар гуруҳлари ёки айрим кичик корхоналарни жойлаштириш лозим.
Демографик таркиби, бандлик даражаси, маҳаллий анъаналарни ҳисобга олган ҳолда қишлоқ аҳоли пунктларида ҳам доимий, ҳам мавсумий тусдаги саноат корхоналарининг ихтисослашган филиалларини кўзда тутиш керак.
62. Қишлоқ хўжалик ва бошқа қайта ишлаш корхоналари, бинолар ва иншоотларни қишлоқ аҳоли пунктларининг ишлаб чиқариш зонасида жойлаштиришда уларнинг орасида технологик лойиҳалашнинг санитария, ветеринар ва ёнғинга қарши талаблари ва нормаларидан келиб чиқиб, шунингдек, ШНҚ 2.07.04-06 «Қишлоқ хўжалик корхоналари ҳудудларини меъморий режалаштириш ва ташкил қилиш» ни ҳисобга олиб, йўл қўйиладиган энг кичик масофалар белгиланиши зарур.
63. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ишлаб чиқариш зоналарига кирувчи электр узатиш, алоқа тармоқлари ва маҳаллий аҳамиятдаги бошқа симли иншоотлари алмашлаб экиш далалари четидан, йўллар ёқаларида, ўрмон йўллари, мавжуд трассалар бўйлаб, тегишли меъёрий ва қонуний ҳужжатлар билан белгиланган масофаларда, қишлоқ хўжалик экинзорлари билан банд бўлмаган жойлардан коммуникацияларгача бемалол ета олиш таъминланиб жойлаштирилиши лозим.
64*. Қишлоқ аҳоли пунктларининг ишлаб чиқариш зонаси, одатда, умумий тармоқ темир ёки автомобиль йўллари билан айрим участкаларга бўлинмаслиги керак.
Қишлоқ аҳоли пунктлари ишлаб чиқариш зоналарининг ажратилган участкаларида санитария-ҳимоя зоналари ҳисоб бўйича 300 м дан ортиқ бўлган корхоналар ва объектларни жойлаштириш керак.
64.1. Чорвачилик мажмуалари ва фермалари ҳудудида ҳамда уларнинг санитария-ҳимоя зоналарида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналарни, овқатланиш объектларини ва уларга тенглаштирилган объектларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
64.2. Қишлоқ хўжалик корхоналарини ва бошқа объектларни жойлаштиришда тупроқнинг, ер усти ва ер ости сувларининг, юзаки сув тўплаш жойларининг сув ҳавзалари ва атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қарши чораларни назарда тутиш зарур.
Минтақавий рекреацион тизимлар
65*. Рекреация ҳудудларининг ривожланишини аҳоли пунктлари тизимларининг режавий тузилмасидан, мавжуд табиий захиралардан оқилона фойдаланишдан келиб чиқиб, уларни ўзлаштириш муддатларига боғлиқ бўлмаган ҳолда кўзда тутиш лозим.
Бадиий ва маънавий қийматга молик, табиий манзаралари сақланганлиги даражаси юқори бўлган ҳудудларда миллий ва табиий парклар барпо этиш лозим. Миллий ва табиий паркларнинг меъморий-ҳажмий тузилмаси уларнинг ҳудудидан илмий, маданий-маърифий ва дам олиш мақсадларида фойдаланишни кўзда тутиши лозим ва одатда, таркибида қўриқхона-рекреация, рекреация ва хўжалик зоналари ажратилади.
66. Рекреация мақсадлари учун ҳудуд танлаш, рекреация ҳудудини функционал зоналаштириш ва меъморий-режавий ташкил этиш учун асос бўлувчи табиий захираларни мажмуий баҳолаш асосида ўтказилиши керак. Баҳолаш курорт захиралари, манзаралар, санитария-гигиеник хусусиятлар, муҳандислик-қурилиш шароитлари, ҳудудларнинг мавжуд фойдаланилишини таҳлил қилиш асосида амалга оширилади.
Рекреация ҳудудларининг чегаралари қуйидагиларни: табиий тўсиқлар (тоғ тизмалари, дарёлар, кўллар ва ҳоказо); давлат табиий паркларини, қўриқхоналар зоналарини, заказникларни ташкил этиш учун яроқли табиий ҳудудларнинг киритилишини ҳисобга олиб белгиланади.
Рекреация ҳудудларига бўлган эҳтиёж ҳисоблари ва турли рекреация зоналарида бир дам олувчи учун майдон нормаси
8-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.
|
|
|
8-жадвал |
|
Рекреация ҳудудларининг турлари |
Аҳоли пунктлари тизимидаги бир кишига майдон нормаси, м2 |
Турли рекреация зоналарида бир дам олувчига майдон нормаси, м2 |
|
Узоқ муддатли дам олиш зоналари ва марказлари |
0,8 — 1 / 0,2-0,3 |
200 — 400 / 150 — 300 |
|
Қисқа муддатли дам олиш зоналари ва марказлари |
10 — 12 / 2-3 |
100 — 150 / 50 — 100 |
|
0,8 — 1 / 0,2 — 0,3 = |
0,8 — 1 |
|
0,2 — 0,3 |
|
67. Кам сувли ҳудудларда дам олиш жойларини ташкил этиш учун мавжуд сув омборларининг соҳилларидан фойдаланиш, шунингдек дам олишда фойдаланиш учун сунъий ҳавзалар яратиш лозим. Улар аҳоли пунктлари тизимларининг асосий шаҳарлари-марказларидан 10 — 15 км доирасида жойлаштирилиши керак.
Сунъий ҳавзалар соҳилларида дам олиш зоналарининг тузилиши шу объектлардан фойдаланиш талабларига жавоб бериши ва ернинг рекультивацияси, саёз жой-лар ва ботқоқликларни йўқ қилиш, сув ҳавзаларини ободонлаштириш ва табиий муҳитни асраш тадбирларини амалга оширишни кўзда тутиши лозим.
68. Табиий ва сунъий сув ҳавзалари асосида жойлаштириладиган пляжлар майдони бир кишига 5 м2 ҳисобидан, ихтисослаштирилган муолажа пляжлари ҳудудининг катталиги бир кишига камида 8 м2 ҳисобидан қабул қилиниши керак.
Пляжларда бир йўла мижозларнинг сони пляжларнинг бир вақтнинг ўзида хизмати коэффициентларини ҳисобга олиб ҳисобланади:
|
санаторийлар |
— |
0,6 |
— 0,8; |
|
дам олиш муассасалари |
— |
0,7 |
— 0,9; |
|
саломатлик оромгоҳлари |
— |
0,2 |
— 0,4; |
|
мустақил дам олувчилар |
— |
0,5. |
|
Соҳилларда ташкил этиладиган пляжлар сиғимини оширишга сув алмашуви шартларига риоя қилган ҳолда сунъий бурунлар, қўлтиқлар ва ярим оролларни ташкил этиш йўли билан эришилади.
69. Ҳар қандай турдаги рекреация муассасалар участкалари чегарасидан:
турар-жой уйларигача — камида 500 м, қайта қуриш шароитида — камида 100 м;
коммунал хўжалик муассасалари ва объектлари, базалар, омборлар ва ҳоказоларгача — камида 500 м;
I, II, III тоифадаги автомобиль йўлларигача — камида 500 м, IV тоифа — камида 200 м;
боғдорчилик ширкатлари ва дала ҳовлиларгача — 300 м масофа бўлиши керак.
70. Тоғли рекреацион туманларнинг функционал тузилиши муайян табиий-шаҳарсозлик вазияти, тик зоналаштириш ва ҳоказолар, шунингдек, ҳудуддан фойдаланишнинг мўлжалдаги йўналиши ва
2-иловани ҳисобга олган ҳолда барпо этилиши керак.
Тоғ шароитларида дам олиш жойларини барпо этишда функционал зоналар ҳудудлари ва йўл қўйиладиган рекреацион юкламаси нисбатининг тахминий кўрсаткичлари
9-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
|
|
|
9-жадвал* |
|
Зоналар |
Майдоннинг нисбий салмоғи, % |
Рекреацион юкламалар, киши/га |
|
Рекреация иншоотлари |
2 — 5 |
400 гача |
|
Тоғ-спорт |
15 — 20 |
2 — 20 |
|
Сайёҳлик ва ландшафтли-йўналиш йўлаклари:
ўзлаштирилган ландшафт |
10 — 20 |
22 — 50 |
|
Табиий ландшафтлар |
50 — 70 |
0,3 — 3 |
|
Қўриқхоналар, заказниклар |
30 гача |
0,1-0,2 |
71*. Рекреация жойларининг ҳудудида барча дам олувчиларнинг, жумладан, ногиронлар ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳлари, шунингдек, доимий аҳолининг эҳтиёжларини қондирувчи ҳамда очиқ ва ёпиқ элементлардан иборат маданий-маиший хизмат кўрсатиш муассасалари тизимини шакллантириш кўзда тутилиши лозим.
Ёпиқ тармоқ мунтазам дам олиш муассасаларида ташкил этилиб, санаторийлар, дам олиш муассасалари ва меҳмонхоналарини лойиҳалаштириш талабларига мувофиқ ҳисобланади.
Рекреация ҳудудларидаги очиқ хизмат кўрсатиш тармоғини
10-жадвалга кўра лойиҳалаштириш лозим.
| | | 10-жадвал* |
| Маданий-маиший хизмат кўрсатиш турлари | Ўлчов бирлиги | 1000 дам олувчи учун меъёрий кўрсаткич |
| 1 | 2 | 3 |
| Умумий овқатланиш корхоналари: кафе ва тамаддихона | ўтириш жойи | 28 |
| ошхоналар | -»- | 40 |
| ресторанлар | -«- | 12 |
| Мустақил овқат тайёрлаш ўчоғи | дона | 10 |
| Дўконлар: Озиқ-овқатлар | иш жойи | 1 — 1,5 |
| Саноат моллари | -»- | 0,5 — 0,8 |
| Прокат (ижара) пункти | -«- | 0,2 |
| Киномайдончалар | томоша жойи | 20 |
| Рақс майдончалари | м2 | 20 — 25 |
| Спорт майдончалари | м2 | 3800 — 4000 |
| Қайиқ станциялари | қайиқ сони | 15 — 20 |
| Ҳовузлар | м2 сув сатҳи | 300 |
| Вело- ва чанғи станциялари | жой | 200 |
| Авто тўхташ жойлари Умумий фойдаланиш | Автомобиль | 20 — 25 |
| пляжлари | га | 0,8 — 1,0 |
| Акваториялар | га | 1,0-2,0 |
72. Ререация ҳудудларида аҳоли пунктлари тизимининг асосий магистраллари билан қулай алоқалари бўлган ягона транспорт ва пиёда йўллар тизимини яратиш керак.
Йўл трассалари асосий дам олиш оқимларини тақсимловчи бош йўллар ва айрим рекреация муассасаларига хизмат кўрсатувчи маҳаллий йўлларга бўлиниши лозим.
Транзит транспорт автомобиль ва темир йўллари дам олиш жойларини кесиб ўтмай, уларнинг яқинидан ўтиши шарт. Дам олиш ҳудудидан транспорт магистралларининг ўтказилиши мажбурий бўлганда уни чуқурлаштиришни ёки ер ости ўтишлари ва осма кўприклар қурилишини кўзда тутиш лозим.
73. Дам олиш ҳудуди анча катта бўлганда чегараланган ҳаракат тезлиги бўлган ички автомобиль йўлларини ва йўл-сўқмоқ тармоғини кўзда тутиш керак, бунда йўл қисмлари қуйидаги кенгликда бўлади, м: шоссе йўллари — 9; бош йўлкалар — 7; бош йўллар — 5; иккинчи даражали хиёбонлар — 2,0 — 2,5; сўқмоқлар — 1,2 — 2,0.
Шаҳар ва шаҳар атрофи рекреация зоналари
74*. Шаҳар аҳоли пунктлари ландшафт-рекреация тизимини шаҳар атрофи ҳудудларининг режавий тузилмаси ечими билан уйғунликда лойиҳалаштириш керак.
Шаҳар атрофи рекреация зоналарига транспортда етиб олиш вақти 2,5 соатдан ошмаслиги керак.
75*. Шаҳар атрофи ландшафтли-рекреация зонаси ичида қуйидагилар жойлаштирилади:
шаҳар ташқарисидаги парклар, боғлар, кўчатзор ва дарахтзорларнинг бошқа турлари;
дам олиш уйлари, пансионатлар, мотель ва кемпинглар, пляжлар, жисмоний тарбия ва спорт иншоотлари, сайёҳлик, ов ва балиқчилик базалари, спорт-соғломлаштириш оромгоҳлари ва болалар мактабгача тарбия муассасаларининг дала ҳовли боғлари;
даволаш-муолажа муассасалари (тегишли табиий-даволаш омиллари мавжуд бўлганда);
қариялар ва ногиронлар учун интернат-уйлар;
жамоавий боғлар ва дала ҳовли-боғлар.
75.1. Рекреацияга оид функционал зоналар таркибига дам олиш, туризм, жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари учун мўлжалланган дарахтзорлар, хиёбонлар, парклар, шаҳар боғлари, ҳовузлар, кўллар, сув омборлари, пляжлар эгаллаган ҳудудларни киритиш мумкин.
75.2. Шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктлари чизиғи ичида алоҳида аҳамиятга эга табиатни муҳофаза қилувчи, илмий, тарихий-маданий, эстетик, дам олиш, соғломлаштириш ва бошқа алоҳида қийматга эга бўлган ер участкаларини ўзида мужассам этган алоҳида муҳофазаланувчи табиат ҳудудлари зоналарини ажратиш мумкин.
75.3. Рекреация зоналари ва алоҳида муҳофазаланувчи табиий зоналар ҳудудларида дам олиш, соғломлаштириш ва табиатни муҳофаза қилишга оид объектларини ишлатиш билан бевосита боғлиқ бўлмаган саноат, коммунал-омборхона ва бошқа объектларнинг янгисини қуриш ва мавжудларини кенгайтириш тақиқланади.
75.4. Жамоат транспортида (транспортни кутиш вақтини ҳисобламаганда) шаҳар ва туман паркларига етиб олиш вақти 20 дақиқадан ошмаслиги зарур.
75.5. Дам олиш аҳамиятига эга зоналари таркибида ҳайвонот боғларини жойлаштириш кўзда тутиш лозим. Ҳайвонот боғларининг чегараларидан турар-жой ва жамоат биноларигача бўлган масофа маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари билан келишилган ҳолда, шамол йўналишини ҳисобга олиб 100 м дан кам бўлмаган (шамолга рўпара томондан ва шамолга тескари томондан икки марта кўп) миқдорда белгиланади.
75.6. Парклар ва боғларни жойлаштиришда мавжуд ўсимликли ва сув ҳавзали участкаларни имкони борича сақлаш зарур.
Парклар, боғлар ва хиёбонлар ҳудудининг майдонларига ҳисобида камида қуйидагича қабул қилиш лозим: шаҳар парклари — 1 5, режавий туманлар парклари — 10, турар-жой туманлари боғлари — 3, хиёбонлар — 0,5. Қайта тиклаш шароитларида кўрсатилган элементларнинг майдонини камайтиришга йўл қўйилади.
75.7. Дам олиш аҳамиятига эга зоналарда жойлашган аҳолининг қисқа муддатли оммавий дам олиш объектларини жойлаштирув тартиби бу зоналарига жамоат транспортида етиб олишни ҳисобга олиб, одатда, кўпи билан 1,5 соатни назарда тутиш зарур.
75.8. Қисқа муддатда оммавий дам олиш объектлари кейинги ҳолларда дам олиш зоналари ҳудудларининг ўлчамлари 1 дам олувчига камида 500 — 1000 м2 ҳисобидан келиб чиқиб қабул қилиш лозим, шу жумладан фаол дам олиш турлари учун унинг кўп фойдаланадиган қисми битта дам олувчига камида 100 м2 ташкил этиши керак. Қисқа муддатли дам олиш зонасининг айрим участкаларининг майдонини камида 50 га, чўл ва ярим чўл жойларда камида 30 га миқдорида қабул қилиш зарур.
75.9. Алоҳида муҳофазаланадиган табиат ҳудудлари таркибида табиий шифобахш омилларга, энг қулай микроиқлимий, ландшафт ва санитария-гигиеник шароитларга эга бўлган ерларда даволаш-соғломлаштириш участкаларини ажратиш мумкин. Курортлар ҳудудларида курорт зонасини шакллантирувчи санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларини, дам олиш ва туризм муассасаларини, даволанувчилар ва дам олувчиларга хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналари, курорт паркларини ва бошқа умумий фойдаланиш яшил ҳудудларни, пляжларни жойлаштириш лозим.
75.10. Курорт зоналарининг умумий фойдаланиш яшил ҳудудларининг ўлчамлари санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларида битта жой учун 100 м2 ҳисобидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
76*. Аҳолининг ҳар хил турдаги ва шакллардаги дам олишга бўлган меъёрий эҳтиёжининг меъёрий ҳисоби
11-жадвалга кўра қабул қилиш ҳисоблаш тавсия этилади.
|
|
|
|
|
11-жадвал |
|
Жойлаштириш шарт-вазиятлари ва табиий дам олиш захиралари |
Дам олувчиларнинг тақсимланиши |
Шаҳар тоифаси ва дам олувчиларнинг тахминий тақсимоти |
|
ўта йирик ва йирик |
катта ва ўрта |
кичик |
|
Қулай:
шаҳарда, 20 ва ундан ортиқ |
Ташқарига чиқади |
20 — 30 / 10 — 20 |
15 — 25 / 10 — 15 |
5 — 10 / 0 |
|
шаҳар атрофида, 70 ва кўпроқ |
Шаҳарда қолади |
40 — 30 / 50 — 40 |
45 — 35 / 50 — 45 |
55 — 50 / 55 — 50 |
|
Нисбатан қулай:
шаҳарда, 5 — 10 |
Ташқарига чиқади |
15 — 25 / 5 — 15 |
15 — 20 / 5 — 10 |
0 — 5 / 0 |
|
шаҳар атрофи зонасида, 15 — 45 |
Шаҳарда қолади |
45 — 35 / 55 — 45 |
50 — 40 / 55 — 50 |
60 — 55 / 60 |
|
Ноқулай:
шаҳарда, 0 — 3 |
Ташқарига чиқади |
5 — 10 / 0 — 5 |
0 — 5 / 0 |
0 / 0 |
|
шаҳар атрофи зонасида, 0 — 10 |
Шаҳарда қолади |
55 — 50 / 60 — 55 |
60 — 55 / 60 |
60 / 60 |
| 20 — 30 / 10 — 20 ёки | 20 — 30 | |
| 10 — 20 |
77. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида, одатда, кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар ва бошқа очиқ майдонларнинг узлуксиз тизимини кўзда тутиш зарур.
Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари аҳоли жойлашган ҳудудида жойлашадиган умумий фойдаланиш кўкаламзор ҳудудлари: парклар, боғлар, хиёбонлар, сайр кўчаларининг майдонини 83-84 ва 86-87 бандлар талабларига мувофиқ олиниши керак.
78. Умумий фойдаланиш кўкаламзор ҳудудларининг бир вақтдаги мижозлари сони ҳисоби одам/га қуйидагилардан ошмаслиги лозим:
шаҳар парклари учун — 150 — 200;
турар-жой туманлари парки учун — 100;
дам олиш зоналари парклари ва гидропарклар учун — 50 — 70;
сунъий ўрмонзорлар ва табиий манзара участкалари учун — 1 — 10.
79. Ўта йирик, йирик ва катта шаҳарларда, кичик шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари — туман марказларида, шаҳар ва туман миқёсидаги парклар билан бир қаторда, шунингдек, қишлоқлараро зоналар ва қисқа муддатли дам олиш марказларида ихтисослаштирилган болалар парклари (спорт, кўргазма, ҳайвонот ва бошқа) ва ботаника боғлари жойлаштирилиши мумкин, уларнинг катталиги лойиҳалаштириш топшириғига биноан олиниши лозим.
Шаҳар аҳоли пунктлари кўкаламзорлари
80*. Шаҳар аҳоли пунктларидаги турар-жой ҳудудларининг яшил кўчатзорларини лойиҳалаштириш уларнинг ҳудудлари ривожланиши ва қурилишини режалаштириш лойиҳаларининг меъморий-режавий ва муҳандислик масалаларининг бутун мажмуини ҳисобга олган ҳолда, бошқа ҳудудлар ва шаҳар атрофи зоналарининг кўкаламзорлаштирилишининг ечимлари билан уйғунликда амалга оширилиши керак.
Яшил кўкаламзорларнинг қуйидаги таснифига риоя қилиш лозим:
умумий фойдаланиш кўкаламзорлари;
фойдаланиши чекланган кўкаламзорлар;
махсус мақсадли кўкаламзорлар.
81*. Қулай ва чекланган-қулай шароитларда жойлашган ўта йирик, йирик ва катта шаҳарларда бульварлар ва суғориш каналлари ёқасидаги кўкаламлашган ҳудудлар билан ягона тизимга бирлашган шаҳар, туман парклари ва турар-жой тумани боғлари кўринишидаги умумий фойдаланиш кўкаламзорларининг ривожланган тизимини яратиш лозим.
Ноқулай ландшафт-иқлим шароитларида хиёбонлар сонини, пиёда йўлаклар ва бульварлар узунлигини ошириш йўли билан парклар майдонини камайтиришга йўл қўйилади.
81.1. Курорт зоналарида ва дам олиш зоналарида жойлашган пляжлар ҳудудининг ўлчамлари битта мижоз учун м2 ҳисобида камида қуйидагича қабул қилиш зарур:
дарё ва кўл..................................8
дарё ва кўл (болалар учун).......4
Қишлоқ хўжалиги учун фойдаланишга яроқли бўлган ерлардаги курорт зонаси ташқарисида жойлашган дарё ва кўл пляжлари ўлчамлари битта мижоз учун 5 м2 ҳисобидан келиб чиқиб қабул қилиш лозим.
Ҳаракати чекланган даволанувчилар учун махсус даволаш пляжлари ҳудудининг ўлчамлари битта мижоз учун 8 — 12 м2 ҳисобидан келиб чиқиб қабул қилинади.
81.2. Янги лойиҳаланаётган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасалари ер участкалари чегарасидан бўлган масофа м ҳисобида камида қуйидагича қабул қилиш зарур:
турар-жой ва жамоат қурилмаларигача (курорт ва дам зонасига хизмат кўрсатишга алоқадор бўлмаган), коммунал хўжалик объектлари ва омборхоналаргача (қайта тиклаш шароитида камида 100 м)...........................500
умумий тармоқдаги темир йўлларигача.......................500
тоифали автомобил йўлларигача:
IA, IБ…..................................500
IВ, II, III.................................300
IV...........................................200
V..........................................50
боғ-дала ҳовли қурилмаларигача ..............................................300.
Давлат маҳаллий ва ўзгача тоифадаги алоҳида муҳофазаланадиган табиат ҳудудлари қонун йўли билан аниқланади.
Алоҳида муҳофазаланадиган табиат ҳудудларининг ўлчамлари ва фойдаланиш тартиби қонун йўли билан белгиланади.
Парклар, ўрмонли парклар, шаҳар ўрмонлари ҳудудида бир вақтдаги мижозлар ҳисобий сони, одам/га тарзида, кўпи билан қуйидагича қабул қилиш лозим:
шаҳар парклари учун............100
дам олиш зонаси парклари учун..........................................70
курорт парклари учун...........50
ўрмон парклари учун (ўтлоқ парклари, сувли парклар) ...................................................10
шаҳар ўрмонлари учун….....1 — 3.
Мижозлар сони бир вақтнинг ўзида 10 — 15 одам/га бўлганда уларнинг ҳаракатини ташкил этиш учун сўқмоқ-йўл тармоғини, ўрмон ялангликлари чеккаларида эса тупроқни ҳимояловчи кўчатларни экишни; мижозлар сони бир вақтнинг ўзида 50 одам/га ва ундан ортиқ бўлганда ўрмон ландшафтини паркка айлантириш чораларини назарда тутиш керак.
81.3. Шаҳар ва туман аҳамиятига эга парклари бўлган ўта йирик ва катта шаҳарларда ўлчамлари лойиҳа топшириғи бўйича қабул қилиниши зарур бўлган ихтисослашган болалар спорт, кўргазма, зоология ва бошқа парклар, ботаника боғлари назарда тутиш керак.
Болалар паркининг тахминий ўлчамлари майдончаларни ва спорт иншоотларини ҳам қўшганда 0,5 м2/одам ҳисобидан қабул қилишга йўл қўйилади.
81.4. Эстетик ва маданий қимматга эга юқори даражада сақланган табиий ландшафтлар ҳудудларида миллий ва табиат паркларни шакллантириш зарур.
81.5. Миллий ва табиат паркларини меъморий-ҳажмий ташкил этишда уларнинг ҳудудларини, одатда, қўриқхона, қўриқхона-рекреация, рекреация ва хўжалик зоналарига ажратиш билан бирга илмий, маданий-маърифий ва рекреация мақсадларида фойдаланишни назарда тутиш лозим.
Парклар ва боғларни жойлаштиришда мавжуд дарахтзорлар ва сув ҳавзаларини имкони борича сақлаб қолиш зарур.
82. Шаҳар аҳоли пунктлари катталигини ва кўкаламзорлар майдони нормасини
12-жадвал маълумотларига кўра қабул қилиш тавсия этилади.
83*. Турли табиат шароитлари ҳисобга олинган шаҳар аҳоли пунктларининг ҳар хил турларидаги қурилиш элементлари бўйича умумий фойдаланиш кўкаламзорлари нормасини ҳисоблаш ва тақсимлашда
13-жадвал маълумотларидан фойдаланиш лозим.
|
|
|
|
12-жадвал |
|
Шаҳар аҳоли пунктлари турлари |
Нисбий майдони, м2/киши, яшил кўчатзорларни яратишнинг турли шароитларида |
|
Қулай (текислик ва тоғолди воҳалари) |
Чекланган қулай (чўл-саҳро воҳалари қўриқ ерлар) |
Ноқулай (чўл-саҳролар) |
|
Ўта йирик, йирик ва катта |
17 — 19 |
13 — 15 |
- |
|
Ўрта |
14 — 16 |
11 — 13 |
8 — 10 |
|
Кичик |
11 — 13 |
8 — 10 |
4 — 6 |
| | | | | | | | 13-жадвал* |
| Умумий фойдаланиш кўкаламзорлари турлари | Кўкаламзорлар нисбий майдони, м2/киши, турли ландшафт-иқлим шароитларида жойлашган турли катталикдаги шаҳарлар учун (16 м2/киши турар-жой билан таъминлаш нормасида) |
| Ўта йирик, йирик ва катта | ўрта | кичик |
| Текислик ва тоғолди воҳалари | Чўл-саҳро воҳалари, қўриқ ерлар | Текислик ва тоғолди воҳалари | Чўл-саҳро воҳалари, қўриқ ерлар | Чўл-саҳролар | Текислик ва тоғолди воҳалари | Чўл-саҳро воҳалари, қўриқ ерлар | Чўл-саҳролар |
| Шаҳар парклари | 4 | 3 | 5 | 4 | 3-4 | 6 | 5 | 2-3 |
| Туман парклари | 4 | 3 | - | - | - | - | - | - |
| Хиёбон ва сайргоҳлар | 2 | 2-3 | 2 | 1-2 | 1 гача | 2-3 | 1-2 | 1 гача |
| Жами | 10 | 8-9 | 7 | 5-6 | 4-5 | 8-9 | 6-7 | 3-4 |
| Турар-жой туманларидаги боғлари | 4-5 | 3 | 4-5 | 3-4 | 2-3 | - | - | - |
| Мавзелардаги умумий фойдаланиш кўкаламзорлари | 3-4 | 2-3 | 3-4 | 2-3 | 2 | 3-4 | 2-3 | 1-2 |
| Жами | 7 — 9 | 5-6 | 7 — 9 | 5 — 7 | 4-5 | 3-4 | 2-3 | 1-2 |
| Ҳаммаси бўлиб | 17 — 19 | 13 — 15 | 14 — 16 | 11 — 13 | 8 — 10 | 11 — 13 | 8 — 10 | 4 — 6 |
| | 14-жадвал* |
| Лойиҳалаш шароитлари | Йўл қўйиладиган аниқлашлар тури |
| Шаҳар аҳоли пункти ҳудудида қурилишга яроқсиз ва кўкаламзорлаштиришни талаб этувчи катта майдонли участкалар мавжудлиги (оқава анҳорлар ўзанлари, жарлик ва бошқалар). | Ноқулай кўкаламзорлаштирилувчи ҳудудларнинг бу участкаларга интилган аҳолининг дам олишини ташкил этиш мақсадида ҳақиқий майдони оширилиши мумкин. (шаҳар аҳоли пункти учун ўртача етишиш яқинлигида). |
| Шаҳар аҳоли пунктлари ҳудудида чўмилиш ва сув спорти учун яроқли катта ҳавзалар мавжудлиги | Ҳавзалар майдони шаҳар аҳоли пункти ҳудудлари балансида алоҳида ҳисобга олиниши керак. Умумий фойдаланиш кўкаламзорлари майдонини 1-2 м2/кишигача ошириш мумкин. Пляжлар, қайиқ станциялари ва шунга ўхшашларни ташкил этиш учун |
| Шаҳар аҳоли пунктларининг қурилиши ичида умумий кўкаламзорлаштириш нормасини оширувчи майдони катта кўкаламзорлаштириладиган санитария-ҳимоя зоналари ва махсус мақсадли ва чекланган фойдаланиш кўкаламзорларнинг мавжудлиги | Махсус мақсадли ва чекланган фойдаланиш кўкаламзорларининг тахминан икки марта ортиқ майдони аҳолининг дам олиши учун қўлланиши шарти билан 20 % гача камайтириш мумкин.. |
| Ўта мураккаб топографик шароитлар (кучли кесишган рельеф, ниҳоятда катта қияликлар ва шунга ўхшаш) | Тик ён бағирлар, ер тўлдириш ёки ўралар барпо этиш зарурлигида майдонини 10 — 20 % гача ошириш мумкин; таянч деворлари барпо этилганда майдони 10 — 20 % га қисқаради.. |
| Шахсий участкаларда ёки хонадон ёнида боғчаси билан турар-жой биноларининг юқори нисбий улуши | Умумий фойдаланиш кўкаламзорлари нормасини 30 — 40 % гача камайтириш мумкин |
84. Мавзедаги кўкаламзорларни
15-жадвал бўйича лойиҳалаштириш лозим.
| | | | 15-жадвал |
| Мавзелардаги умумий фойдаланиш кўкаламзорлари элементлари | Майдонлари, м2/киши, кўкаламзорларни яратиш шароитларига боғлиқ |
| Қулай (текислик ва тоғолди воҳалари) | Чекланган қулай (чўл-саҳро воҳалари, қўриқ ерлар) | Ноқулай (чўл-саҳролар) |
| Мавзелардаги боғлар, хиёбонлар | 1 | - | - |
| Турар-жой уйлари гуруҳлари ва маҳалла марказлари қошидаги боғлар | 1 — 1,5 | 1 — 1,5 | 1 |
| Асосий пиёда йўналишларидаги йўлаклар | 1 — 1,5 | 1 — 1,5 | 0-1 |
| Жами | 3-4 | 2-3 | 1-2 |
Қишлоқ аҳоли пунктлари кўкаламзорлари
85. Қишлоқ аҳоли пунктларидаги кўкаламзорларни лойиҳалашда табиий-иқлим шароитларини ҳудуднинг режавий тузилмаси ва уларни оқилона жойлаштиришни таъминлаш билан уйғунликда ҳисобга олиш лозим.
Умумий фойдаланиш кўкаламзорлаштиришининг нормаларини
16-жадвал бўйича қабул қилиш керак.
|
|
|
|
|
|
16-жадвал* |
|
Аҳоли пунктининг тури |
Умумий фойдаланиш кўкаламзор нормалари, м2/киши, қишлоқ аҳоли пунктлари аҳолиси интилувчи аҳоли билан биргаликда сони, киши, бўлганда |
|
500 гача |
501 — 1000 |
1001 — 2000 |
2001 — 5000 |
5000 ва ундан ортиқ |
|
Хўжаликнинг ёрдамчи посёлкаси |
10 — 12 |
8 — 10 |
6 — 8 |
4 — 6 |
- |
|
Хўжаликнинг марказий қўрғони |
- |
12 — 15 |
8 — 10 |
6-6 |
4 — 6 |
|
Қишлоқ аҳоли пунктлари — жойлаштириш тизимларидаги хизмат кўрсатиш марказлари |
- |
- |
10 — 12 |
8 — 10 |
6 — 8 |
86*. Паркларни маҳаллий (хўжалик ичидаги, хўжаликлараро ва ҳоказо) жойлаштириш тизимларида хизмат кўрсатиш марказлари вазифасини бажарадиган қишлоқ аҳоли пунктларида лойиҳалаштириш керак.
Паркдаги турли зоналар таркиби ва катталиги лойиҳалаш топшириғига ва ШНҚ 2.07.02-07 «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш»га кўра белгиланади.
87*. Қишлоқ аҳоли пунктларини лойиҳалашда кўкаламзорлар нормаси элементлар бўйича қайта тақсимланиши мумкин. Кўкаламзорлардан оқилона фойдаланиш мақсадида уларни марказни шакллантирувчи жамоат бинолари олдидаги хиёбонларда, турар-жой гуруҳлари ва тузилмалари марказларида жойлаштирилади.
88*. Бульварларни (сайр кўчаларини), одатда, асосий пиёда ҳаракати йўналишларида барпо этиш кўзда тутилиши керак.
89*. Кучли шамоллар, чанг тўзонлари, гармселлар ва ҳоказоларга мойил саҳро ва қўриқ ер ҳудудларида лойиҳалаштириладиган қишлоқ аҳоли пунктлари учун шамолнинг устивор йўналиши томонидан 50 м кенгликдаги иҳота дарахтзорлари барпо этилиши кўзда тутилиши зарур; бундай иҳотани яратиш мумкин бўлмаганда иқлимнинг салбий омилларини юмшатувчи махсус режалаштириш усуллари ва бино турларини ишлаб чиқишни кўзда тутиш керак.
90. Аҳоли пунктларининг бинолари ва иншоотларидан ҳамда муҳандислик ободонлаштириш объектларидан бута ва дарахтларгача бўлган масофани
17-жадвалга кўра қабул қилиш лозим.
91. Чўл ва дашт районларида жойлашган аҳоли пунктлари учун шамолларнинг устивор йўналишини ҳисобга олиб, 304-бандга мувофиқ санитария-ҳимоя иҳота дарахтзорларини кўзда тутиш лозим бўлади.
|
|
|
17-жадвал |
|
Муҳандислик ободонлаштириш биноси, объекти, иншооти |
Бино, объект, иншоотдан ўққача масофалар, м |
|
дарахт пояси |
бута пояси |
|
Бино ва иншоотнинг ташқи девори |
5 |
1,5 |
|
Трамвай йўлининг чети |
5 |
3 |
|
Тротуар ва боғ йўлкаси чети |
0,7 |
0,5 |
|
Кўча қатнов қисмининг чети, йўл ёқасининг мустаҳкам чети ёки ариқ қирғоғи |
2 |
1 |
|
Ёритиш тармоғи, трамвай устуни ва таянчи, кўприк таянчи, эстакада |
4 |
- |
|
Поғона ёнбағри асоси ва бошқа |
1 |
0,5 |
|
Таянч деворининг асоси ёки ички қирраси |
3 |
1 |
|
Ер ости тармоқлари:
газопровод, оқава, иситиш тармоғи (канал, тоннелнинг девори ёки каналсиз ўтказишда қобиғи) |
1,5 |
- |
|
водопровод, дренаж |
2 |
- |
|
кучланиш кабели, алоқа кабели |
2 |
0,7 |
92.* Шаҳар атрофи ва ландшафтли-рекреация зоналарини режалаштиришда X ва XI бўлим тавсияларига мувофиқ ҳудудни муҳандислик тайёрлаш ва табиатни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар мажмуасини ўтказиш кўзда тутиш зарур.
93.* Шаҳар аҳоли пунктлари шаҳар атрофи зоналарида шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари гуруҳини экиш материаллари билан таъминлашни ҳисобга олиб дарахт ва бута ўсимликларининг ҳамда гул-оранжерея хўжаликлари кўчатхоналарини ташкил этиш лозим. Кўчатхоналарнинг майдони ва сони лойиҳалаштириш топшириғига кўра белгиланиши лозим.
Кўчатхоналар майдони аҳолининг умумий фойдаланиш кўкаламзор ҳудудлари билан таъминланганлиги даражаси, санитария-иҳота зоналари катталиги, жамоа боғлари ва дала ҳовлили посёлкаларининг ривожланишига қараб 3 — 5 м2/киши ҳисобидан қабул қилиниши тавсия этилади.
Гул — оранжерия хўжаликларининг умумий майдонини 0,4 м2/киши ҳисобидан қабул қилиш.
93.1. Оммавий тарзда қисқа муддатли дам олиш учун мўлжалланган зоналарини санаторийлардан, болалар ва ўсмирлар учун дам олиш оромгоҳларидан, мактабгача санатория-соғломлаштириш муассасаларидан, боғдорчилик ширкатларидан, умумтармоқ автомобиль йўлларидан камида 500 м, дам олиш уйларидан эса камида 300 м масофада жойлаштириш зарур.
93.2. Ўрмон парклари, дам олиш зоналари ва курорт зоналари чегарасида автомобиллар тўхташ жойи ўлчамлари лойиҳа топшириғига асосан, агар маълумотлар йўқ бўлса, у ҳолда
9-илова бўйича аниқланади.
93.3. Курорт зонаси табиий даволаш омилларига, ҳамда энг қулай микроиқлим, ландшафт ва санитария-гигиеник шароитларга эга бўлган ҳудудларда жойлашиши керак. Унинг ичида санатория-курорт ва соғломлаштириш муассасаларини, дам олиш ва туризм муассасаларини, умумкурорт марказини, курорт паркларини ва бошқа умумий фойдаланиш кўкаламзор ҳудудларни, пляжларни ўз ичига олган даволанувчиларга ва дам олувчиларга хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналар шакллантирилган жамоат марказларини жойлаштириш лозим.
93.4. Курорт зонаси учун ҳудудида рухсат этилган даражадаги шовқин бўлган узоқ муддатли санаторий-курорт муассасаларини ва энг камида 100 м кўкаламзор зонаси билан катталар учун муассасалардан алоҳида ажратилган болалар санатория-курорт ва соғломлаштириш муассасаларини жойлаштиришни; даволанувчиларга ва дам олувчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган саноат ва коммунал-омборхона объектларини, турар-жой ва жамоат биноларини олиб чиқишни; транспорт ҳаракатини ва тўғри ўтувчи транспорт оқимини мустасно қилишни назарда тутиш зарур.
Санатория-курорт ва соғломлаштириш муассасаларининг хизмат кўрсатувчи ходимлари яшайдиган турар-жой биноларини курорт зоналаридан ташқари, ишлаш жойигача бориш учун зарур бўлган вақти сарфи 30 дақиқа атрофида бўлишини таъминлашни назарда тутиш лозим.
93.5. Курорт зонаси чегарасида жойлашган бир хилдаги ва ихтисослиги бўйича яқин бўлган санатория-курорт ва соғломлаштириш муассасаларини, одатда, тиббий, маданий-маиший ва хўжалик бўйича хизмат марказини таъминловчи ва ягона меъморий-ҳажмий ечимга эга бўлган мажмуаларга бирлаштириш зарур.
Маданий-маиший хизмат кўрсатиш корхона ва муассасалари
94.* Хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналари уларнинг турар-жой ва иш жойларига яқинлиги ҳамда жамоат йўловчи транспорти тармоғи билан уйғунликдаги хизмат кўрсатиш марказларини шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилади.
Хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналарининг сиғимини аҳоли маданий-маиший эҳтиёжларини қондиришнинг реал имкониятларини ҳисобга олиб ҳисоблаш керак. Ҳисоблар учун ижтимоий меъёрий таъминланишнинг кўрсаткичларидан фойдаланиш лозим.
Хизмат кўрсатиш муассаса ва корхоналари ер участкаларининг майдонлари
3-иловада берилган.
95.* Турар-жой бинолари қурилган ҳудудларда жойлаштириладиган оммавий маданий-маиший хизмат кўрсатиш муассасалари
18-жадвалга мувофиқ хизмат кўрсатиш доираларидаги пиёда етиб бориш яқинлигида бўлиши керак ва бунда ШНК 2.07.02-07 «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш» талабларини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Қишлоқ жойларда якка-якка жойлашган оммавий талабга эга хизмат кўрсатиш объектларини марказ ҳисобланган аҳоли пунктларида, уларга 30-дақиқалик транспорт яқинлигида жойлашган аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи аҳоли интилишини ҳам ҳисобга олиб жойлаштириш керак.
| | | 18-жадвал* |
| Муассасалар ва корхоналар | Хизмат кўрсатиш радиуси, м |
| шаҳар | қишлоқ |
| Умумий турдаги болалар мактабгача муассасалари | 300 | 500 |
| Худди шундай, кам зичликда 1-2-қаватли турар-жой биноларида | 500 | 750 |
| Умумтаълим ўқув юртлари: I босқич — бошланғич синфлар | 300 — 500 | 500 — 750 |
| II босқич — V — IХ синфлар | 500 — 750 | 750 — 2000 |
| Ҳордиқ ва жисмоний-соғломлаштириш фаолияти учун мўлжалланган бинолар | 200 — 500 | |
| Маҳалла марказлари (жамоат идоралари, яшаш жойи ёнидаги ҳордиқ жойлари) | 150 — 300 | 300 — 750 |
| Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат корхоналари: Маҳаллий аҳамиятга эга марказлар кундалик қатнов | 300 — 500 | 500 — 2000 |
| Даврий қатнов (жумладан ноозиқ-овқат дўконлари, бозорлар) | 1000 — 1500 | транспорт билан 30 дақиқа |
| Дорихоналар, сут ошхонаси тарқатиш пунктлари, алоқа бўлимлари, банк филиаллари | 500 | 2000 гача (ёки транспорт билан 30 дақиқа) |
| Шу каби, кам зичликда 1-2-қаватли қурилмаларда | 600 — 800 | |
| Поликлиникалар ва филиаллари (қишлоқ жойларда: амбулаториялар, фельдшер-акушер пунктлари) | 800 — 1500 | |
| Туман аҳамиятидаги жисмоний-спорт марказлари | 1000 — 1500 | транспорт билан 30 — 40 дақиқа |
96. Хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналарининг бинолари ва ер участкалари чегарасидан кўчаларнинг қизил чизиқлари ва бошқа биноларгача энг кам масофалари
19-жадвал* бўйича олиниши керак.
| | | | | 19-жадвал* |
| Хизмат кўрсатиш муассаса ва корхоналарининг бинолари (ер участкалари) | Хизмат кўрсатиш муассаса ва корхоналарининг бинолари (ер участкалари)дан масофа, м |
| қизил чизиққача | Турар-жой уйлар деворигача | Умумтаълим мактаб, болалар мактабгача ва даволаш муассасалари биноларигача |
| шаҳарларда | қишлоқ аҳоли пунктларида |
| Мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари (бино деворлари) | 25 | 10 | Қуёш тушиши ва ёритиш нормаларига кўра | Қуёш тушиши ва ёритиш нормаларига кўра |
| Иккиламчи хом ашё қабул пунктлари | - | - | 20* | 50 |
| Қабристонлар: анъанавий дафн ва крематорийлар | 6 | 6 | 100* ЎзР Сан Н ва Қ № 0227-07 | 100* ЎзР Сан Н ва Қ № 0227-07300 |
| кремациядан сўнг дафн этиш | 6 | 6 | 50 | 50 |
97.* Болалар мактабгача тарбия муассасаларининг сиғимларини маҳаллий халқ таълими идоралари белгилайдиган болаларнинг ушбу муассасалар билан қамраб олиниши кўрсаткичлари, соғломлаштириш ва махсус муассасалар учун эса соғлиқ сақлаш идоралари белгилайдиган кўрсаткичларга мувофиқ ҳисобланиши лозим. Тахминий ҳисоблар учун
20-жадвал маълумотларидан фойдаланиш мумкин.
Болалар мактабгача тарбия муассасаларининг тармоғига, шунингдек, идораларга қарашли муассасалар, ширкат ва хусусий ясли-боғчалар ҳам кириши мумкин.
| | | | 20-жадвал* |
| Шаҳарсозлик шароитларининг турлари | Муассасаларнинг таъминланганлик даражаси, мактабгача ёшидаги болаларнинг қамрови фоизи |
| умумий турдаги | соғломлаштириш | махсуслаштирилган | жами |
| Саноат шаҳарлари ва саноат-аҳоли жойлашган туманлар, янги қурилиш турар-жой туманлари | 70 | 8 | 2 | 80 |
| Тарихий шаклланган бинолар (эски шаҳар), кам қаватли шахсий турар-жой иморатли туманлари | 50 | 8 | 2 | 60 |
| Қишлоқ аҳоли пунктлари | 40 | 5 — 10 | 5 — 10 | 45 — 55 |
98. Соғломлаштириш ва махсус болалар муассасалари соғлиқ сақлаш идораларининг топшириғи бўйича жойлаштирилади.
Умумтаълим мактаблари ва мактаб-интернатлар
99*. Мактаблар, гимназиялар, лицейлар, коллежларнинг ҳар хил турлари ва ҳоказоларни ичига олувчи умумтаълим ўқув юртлари болаларнинг у ёки бу таълим босқичи ўқув муассасалари билан қамраб олиниши кўрсаткичлари асосида ҳисобланиши керак. Умумтаълим мактаблари, ўқув-ишлаб чиқариш комбинатлари, мактаб-интернатлардаги жойлар сони ва ер участкаларининг катталиги
21-жадвалга кўра олиниши керак.
99.1. Умумтаълим мактаблари синфларининг меъёрий тўлалиги кўпи билан 35 ўқувчидан (келажакда эса кўпи билан 30 ўқувчидан) иборат бўлган 9 йиллик мактаб ўқитишига умумтаълим мактаблари, ўқув-ишлаб чиқариш комбинатлари, мактаб-интернатлардаги жойлар сони ва ер участкаларининг катталиги
21-жадвал* ва МКМ-01-04* «Общеобразовательные школы и школы-интернаты», ШНҚ 4.13.51-04 «Общеобразовательные школы и пришкольные интернаты».
100. Умумтаълим ихтисослаштирилган мактаблар (математика, тиллар), гимназиялар, лицейлар, коллежлар, шунингдек, ширкат ва хусусий ўқув муассасаларининг сиғимлари жойларнинг умумий сони ҳисобидан, уларни жойлаштириш эса лойиҳалаштириш топшириғи бўйича қабул қилинади.
| | | | 21-жадвал* |
| Жойлаштириш | Муассасалар | Ҳисоб кўрсаткичи, бир сменада ўқиганда қамраб олиш фоизи | Мўлжалий ҳажм ва 1 ўқувчига ер участка майдони, м2 |
| Турар-жой қурилиши (мавзе, даҳа, маҳалла, қишлоқ аҳоли пункти) | Бошланғич мактаб (I — IV с.) | 100 | 40 дан 400 гача — 50 400 дан 500 гача — 60 500 дан 600 гача — 50 600 дан 800 гача — 40 800 дан 100 гача — 33 1000 дан 1200 гача — 21 200 дан 300 гача — 70 300 дан 500 гача — 65 |
| Асосий мактаб (V — IX c.) | 100 |
| Турар-жой тумани, режалаштириш тумани, шаҳар, бошқа аҳоли пунктлари | Мактаблараро ўқув-ишлаб чиқариш комбинатлари | Лойиҳалаш топшириғи бўйича |
| Хўжаликлараро марказ, туман марказлари | Мактаб-интернатлар | Лойиҳалаш топшириғи бўйича (умумтаълим мактаблари бўйича умумий ҳисоб нормаси ҳисобида) | |
100.1. Мактабларга етиб бориш меъёрларини таъминлашнинг иложи бўлмаганда мактаб-интернатлар ва мактаб қошида интернатлар (ётоқхоналар) ташкил этиш зарур.
Мактаб-интернатлар ва мактаб ёнидаги интернатлар ҳажми аниқ шароитлар бўйича лойиҳалаш топшириғида белгиланади.
100.2. Квартал ичи қурилиши шароитида яшил дарахтзорлар ўтқазишни ҳисобга олиб мактаб биносини квартал ичи йўлагидан 6 м гача масофада жойлаштиришга йўл қўйилади.
100.3. Мактабни капитал таъмирлашда ва қайта қуришда мавжуд биноларни сақлаш ва мослаштириш сабабини асослашни тузиш, ўқувчилар сони эса уларнинг сиғимлигини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш, қурилишга ажратилган ҳудуднинг чекланганлик шароитида эса спорт майдончаларини ва кўкаламзорларини кичрайтириш ҳисобидан мактаб бинолари участкаларини 20 % ортиқ бўлмаган ҳолда ва лойиҳалаш топшириғига мувофиқ қисқартиришга йўл қўйилади.
100.4. Шаҳар посёлкалари мактаблари учун маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда ўғил болалар ва қиз болалар учун ҳовлида қўл ювиш жойи бўлган ва алоҳида турган ўрали ҳожатхоналарни назарда тутиш мумкин.
Овқатланиш блоки, ахборот ресурслари маркази ва фаоллар зали биноларининг соддалашган таркибини, назарда тутишга рухсат этилади, катта бўлмаган спорт залли мактаблар учун эса йўриқчи ва анжомлар хоналарини қўшишга йўл қўйилади.
100.5. Мактабдан ташқари муассасалар сиғими
22-жадвалга кўра ҳисобланиши керак; ўзлаштириш навбати ва участкалар майдони маҳаллий шароитларга кўра қабул қилиниши керак.
Мактабдан ташқари муассасаларни болаларга асосан турар-жойига пиёда яқинликда хизмат кўрсатишни ҳисобга олиб жойлаштириш керак. Йирик мактаблар негизида болалар маданий-ҳордиқ ва жисмоний-соғломлаштириш марказларини яратиш керак.
| | | 22-жадвал |
| Муассасалар, ўлчов бирлиги | Ҳисоб нормаси | Участка ўлчамлари |
| Барча мактабдан ташқари муассасалар, қамрови ўқувчиларнинг умумий сонидан фоизда, | 10 — 15 | |
| жумладан: санъат мактаблари (мусиқа, бадиий, рақс) | 2,7 — 3,5 | 1 жойга 40 — 50 м2 |
| болалар-ўсмирлар спорт мактаблари | 2,3 — 3,5 | -«- 50 — 70 |
| Ҳордиқ мактаблари (турли тўгараклар ва клуб бирлашмалари) | 3,3 — 6,0 | объектга -»- 60 — 90 |
| Ёш техниклар станциялари | 0,9-1,0 | объектга 0,8 — 1,5 га |
| Ёш табииётчилар станциялари | 0,4-0,5 | -«- 1,0 — 3,0 |
| Ёш сайёҳлар станциялари | 0,4-0,5 | -«- 0,3 — 0,8 |
Ёш техниклар, сайёҳлар ва табиатчилар станциялари, одатда, шаҳар аҳамиятидаги болалар ҳордиқ марказлари таркибида жойлаштирилади.
Қишлоқ жойларида мактабдан ташқари муассасалар элементлари аҳоли пунктларининг мактаблари ва клублари таркибида кўзда тутилиши лозим. Марказий аҳоли пунктларида аҳоли пунктлари гуруҳи ҳисобидан болалар ҳордиқ марказлари кўзда тутилиши керак.
Даволаш-профилактика муассасалари
102. Даволаш-профилактик муассасалари сиғими ва участкалари катталигининг меъёрий ҳисоб кўрсаткичлари соғлиқ сақлаш идоралари маълумотларга кўра аниқланиши керак. Мўлжал ҳисоб кўрсаткичлари
23-жадвал* бўйича қабул қилиниши керак. Аҳоли пунктлари учун пунктлараро алоқаларни ҳисобга олган ҳолда шифохона ва поликлиникалар учун фарқлама ҳисоб кўрсаткичлари
24-жадвалда келтирилган.
| | | | | 23-жадвал* |
| Жойлашуви | Муассасалар | Ўлчов бирлиги | 1000 кишига сони | Ер участкалари катталиги, га |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
| Даҳа, мавзе, магистраллараро ҳудуд | Дорихоналар (V — VIII тоифа) | объект | 5 — 10 минг киши | 0,2-0,3 ёки ичига қурилган |
| Сут тарқатиш пунктлари | объект | -»- | -»- |
| Тиббий пункт, шифокор педиатрия пункти (поликлиника, амбулатория филиали) | топшириқ бўйича | 3 — 5 минг киши | -»- |
| Турар-жой тумани | Умумий йўналиш поликлиникалари, | сменада қатнов | 26 | объект учун 0,3 — 0,5 |
| жумладан: катталар учун | | 13 | 0,2-0,3 |
| болалар учун | | 13 | |
| Дорихоналар (I — IV тоифа) | объект | 20 — 40 минг киши | |
| Шахсий даволаш муассасалари | -//- | топшириқ бўйича | 0,3 — 0,5 ёки ичига қурилган |
| Шаҳар (маъмурий туман), бошқа аҳоли пунктлари | Ихтисослаштирилган ва стационардаги поликлиникалар, диспансерлар (стационарсиз) | сменада қатнов | 7 — 12 (топшириқ бўйича) | 0,3 — 0,5 |
| Дорихоналар (1-II тоифа) | объект | топшириқ бўйича | 0,2-0,3 |
| Барча тур стационарлари, жумладан: | койка | 15 — 12 | стационар сиғимлилиги (жойларда) 1 каравотга м2 50 — 300 м2 100 — 200 м2 150 — 150 м2 300 — 400 — 125м2 500 — 600 — 100 м2 800 — 1000 ва ундан кўп — 80 м2 |
| катталар учун (жумладан туғруқхоналар) | -//- | 9 —14 | туғруқхоналар учун 0,7 коэффициенти |
| болалар учун | -»- | 6 — 11 | болалар стационарлари учун 1,5 коэффициенти |
| Болалар сут ошхоналари | порциялар сони | 120 — 150 | 0,15 |
| Қон қуйиш станциялари | объект | 50 минг киши ва ундан ортиқ | топшириқ бўйича (0,4 — 1,0) |
| Санитария-эпидемиологик муассасалари (шаҳарСЭС, туманСЭС) | ҳудуд бирлигига объект | топшириқ бўйича | -«- (1,0 — 2,5) |
| Сан-маориф уйи | -//- | -»- | -»- (0,5 — 1,0) |
| Тез тиббий ёрдам станцияси (подстанцияси) | автомашина | махсус транспортда 10 дақ, | топшириқ бўйича, лекин камида 0,1 |
| -»-, қишлоқ аҳоли пункти учун | -«- | 10 минг киши махсус транспортда 30 дақ, | -»- |
| Фельдшер-акушерлик пункти | -«- | 5 — 10 минг киши аҳоли пунктига | -//- |
| Қишлоқ шифокор амбулаторияси | -«- | хўжалик, аҳоли пунктлари гуруҳига | топшириқ бўйича, лекин камида 0,05 |
|
|
|
|
|
24-жадвал |
|
Муассасалар, ўлчов бирлиги |
Ҳисоб кўрсаткичлари |
|
Вилоят маркази, минтақавий жойлаштириш тизими маркази |
Шаҳар (бошқа аҳоли пунктлари), маҳаллий жойлаштириш тизими маркази |
Вилоятга қарашли шаҳар (бошқа аҳоли пунктлари) |
Туманга қарашлили шаҳар (бошқа аҳоли пунктлари) |
|
Барча турдаги стационарлар,
1 минг кишига жой сони, |
24,81 |
19,47 |
19,47 |
15,53 |
|
жумладан:
катталар учун |
14,0 |
12,0 |
12,0 |
8,79 |
|
болалар учун |
10,81 |
7,47 |
7,47 |
6,74 |
|
Поликлиникалар, сменада қатновчилар сони, |
38,0 |
35,5 |
35,0 |
33,0 |
|
жумладан:
катталар учун |
19,0 |
17,5 |
17,5 |
16,5 |
|
болалар учун |
19,0 |
18,0 |
17,5 |
16,5 |
Турли тоифа дорихоналари хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони ҳисобидан
25-жадвалга кўра олиниши керак.
|
|
|
25-жадвал |
|
Дорихоналар тоифалари |
Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони, минг киши. |
Участкалар майдони, объектга гект. |
|
VIII |
1 — 2,5 |
|
|
VII |
2,5 — 4,0 |
0,2 |
|
VI |
4 — 6 |
|
|
V |
6 — 8 |
|
|
IV |
8 — 10 |
0,25 |
|
III |
10 — 14 |
|
|
II |
14 — 18 |
0,3 |
|
1 |
18 — 25 |
|
102.1. Даволаш муассасаларини тасдиқлаш бош режа ва аҳоли пунктининг мукаммал режасига мувофиқ унинг аҳоли жойлашган, кўкаламлаштирилган ёки шаҳар атрофи функционал зоналарининг санитария-гигиеник талаблари бўйича энг қулай бўлган ерларига жойлаштириш зарур.
102.2. Йирик ихтисослашган касалхоналар (руҳий, сил касаллиги, юқумли касаллик, онкологик, тери-таносил касаллиги ва бошқалар) ёки мажмуалар аҳоли жойлашган ҳудуддан камида 500 м масофани сақлаган ҳолда имкони борича кўкаламлашган массивлари бор бўлган шаҳар атрофи зонасида ёки чекка ерларда жойлаштириш лозим.
102.3. Участка танлашда атрофдаги санитария ҳолатни ва шамолнинг устивор йўналишини ҳисобга олиш зарур.
Касалхона муассасаларини аввал ахлатхона, ахлат ва нажаслардан тозалаш майдонлари, мол-ҳайвонлар кўмилган жойлар, қабристонлар ва ҳ.к., шунингдек, органик, кимёвий ва бошқа чиқиндилар учун фойдаланадиган участкаларда жойлаштириш қатъиян ман этилади.
102.4. Даволаш муассасаси ҳудудидан шаҳар аҳамиятига эга магистраль муҳандислик коммуникацияларини (сув таъминоти, оқова, иссиқлик таъминоти, электр таъминоти) ўтказишга йўл қўйилмайди.
Аҳоли пунктининг турар-жой зонасига касалхона ва ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасаларни жойлаштиришда даволаш-профилактика муассасалари биноларининг қаватлилигини ҳисобга олган ҳолда даволаш ва палатали бинолари қурилмалар қизил чизиғидан 30 м дан ва турар-жойлардан 30 — 50 м яқин бўлмаган ҳолда жойлаштириш лозим.
102.5. Даволаш муассасалари ҳудудларига қаттиқ қопламали қулай кириш йўлларини қуриш зарур. Ички ўтиш йўллари ва пиёдалар йўлаклари ҳам шунга ўхшаш қаттиқ қопламага эга бўлиши керак.
Касалхона участкасида даволаш бинолари ва бошқа бинолар оралиғидаги санитария узилишлар қуёш тушиши, ёритиш, шамоллатиш, шовқиндан ва чангдан ҳимоя қилишнинг ва ҳ.к. оптимал шароитларини таъминлаш зарур. Аҳолининг касалхона билан қулай транспорт алоқасини назарда тутиш лозим.
Даволаш муассасалари бинолари олти қаватдан юқори қилиб лойиҳаламаслик зарур. Аҳолиси 10 минг киши ва ундан кўп бўлган шаҳарларда поликлиникалар мўлжалланиши лозим.
Палатали бўлимлари бўлган касалхона биноларидан, туғруқхоналар биноларидан ва стационарли диспансерлардан қурилмалар қизил чизиғигача, шунингдек турар-жой уйларигача бўлган масофа камида 30 м, касалхона даволаш-диагностика биноларидан, шунингдек поликлиникалар, аёллар маслаҳатхоналари ва стационарсиз диспансерлардан эса камида 15 м масофада бўлиши зарур.
102.6. Касалхоналар ва стационарли диспансерлар участкаларидаги қурилиш зичлиги 12 — 15 % атрофида бўлиши керак. Қолган ҳудудлар ободонлаштирилган ва кўкаламзорлаштирилган бўлиши зарур. Кўкаламзор ва майсазорларга ажратилган майдон участка умумий майдонининг камида 60% ташкил этиши лозим. Боғ-парк зонасининг майдони бир койкага камида 25 м2 бўлиши керак. Касалхоналар ва поликлиникалар участкаларининг периметри бўйлаб эни, мос равишда, 10 ва 15 м бўлган икки қатор қилиб ўтказилган юқори танали дарахтларни ва бутазорларни назарда тутиш лозим.
Жисмоний тарбия-спорт иншоотлари
103. Жисмоний тарбия-спорт иншоотлари аҳоли пунктларининг барча турар-жой ҳудудларида, шунингдек, шаҳар атрофидаги яшил зоналарда жойлаштирилиши керак. Жисмоний тарбия-спорт иншоотлари жойлашуви, мўлжалланган ҳисоб кўрсаткичлари, участкаларининг майдони
26-жадвалда келтирилган. Тармоқнинг ҳисоб кўрсаткичлари маҳаллий шароитлар хусусиятларини ҳисобга олиб амалга оширилиши керак.
| | | | | 26-жадвал |
| Жойлашуви | Иншоотлар | Ўлчов бирлиги | 1000 кишига ҳисоб кўрсаткичи | Ер участкалари ўлчами |
| Мавзе, квартал, маҳалла, турар-жой мажмуаси) | Болалар ўйинлари, спорт ўйинлари ва жисмоний тарбия-спорт машғулотлари майдончалари | га | | 0,31 |
| жумладан: мактабгача ёшидаги болалар учун | | | 0,05 |
| кичик ёшдаги ўқувчилар учун | | | 0,06 |
| катта ёшдаги ўқувчилар ва катталар учун | | | 0,2 |
| Катталар ва болаларнинг жисмоний тарбия-спорт ва соғломлаштириш машғулотлари учун хоналар | пол майдони,м2 | 40 — 60 | лойиҳалаш топшириғи бўйича |
| Турар-жой тумани маркази — спорт иншоотлари ёки спорт маркази зонаси | Жисмоний-спорт иншоотлари мажмуи | га | | 0,2-0,3 |
| Спортзаллар | пол майдони, м2 | 20 — 40 | лойиҳал. топшириғи бўйича |
| Ҳовузлар: Ёпиқ | м2 сув юзаси | 10 — 15 | -«- |
| Очиқ | - « - | 15 — 20 | -«- |
| Умумшаҳар маркази — спорт иншоотлари зонаси | Жисмоний-спорт иншоотлари мажмуи | га | | 0,15 — 0,25 |
| Спортзаллар | пол майдони, м2 | 40 | лойиҳал. топшириғи бўйича |
| Ҳовузлар: Ёпиқ | м2 сув юзаси | 10 — 15 | -«- |
| Очиқ | -«- | 15 — 20 | -«- |
104. Маданият ва санъат муассасаларини, одатда, уларнинг ижтимоий-шаҳарсозлик аҳамиятини ва жамоат марказининг меъморий қиёфасини шакллантиришдаги ролини ҳисобга олиб, жамоат марказларида жойлаштириш керак.
Уларнинг жойлашуви, ҳисобий кўрсаткичлари ва участка майдонлари
27-жадвалга мувофиқ қабул қилинади.
| | | | | | | 27-жадвал |
| Муассасалар | Ўлчов бирлиги | 1000 кишига ҳисобий кўрсаткичи | Ер участкаларининг катталиги |
| Жами | Жумладан |
| микротуман (мавзе) | Турар-жой тумани маркази | Шаҳар, режалаштириш райони маркази |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| Маданий-оммавий ишлар ва ҳордиқ олиш учун хоналар | пол майдони, м2 | 30 — 60 | 30 — 60 | | | Уй, маҳалла ва болалар-ўсмирлар клубида 1 мижоз жойига 5 — 7 м2 ёки объект учун 0,6 — 1,0 га |
| Клублар | Мижоз жойи / залдаги жой сони | 50 — 80/35 | | 25 — 30/20 | 25 — 50/15 |
| Кинотеатрлар (видеозаллар, видеомажмуа) | | 25 — 30 | | 10 — 15 | 15 | 1 жойга 5 м2 |
| Ўйин аттракцион ва ўйин автоматлари заллари | | 2-3 | | топшириқ бўйича | | ичига қурилган, ёпиқ майдонларда, ёзги хоналарда, йиғма иншоотларда |
| Театрлар | | 4 — 6 | | | 4 — 6 | лойиҳалаш топшириғи бўйича (1 жойга 13 — 20 м2 ёки объектга 1,0 — 1,7 га) |
| Концерт заллари | -«- | 3-4 | | | 3-4 | -«- |
| Цирклар | -«- | 3 — 5 | | | 3 — 5 | -«- |
| Рақс заллари, дискотекалар | пол майдони, м2 | 3 — 5 | | | 3 — 5 | Лойиҳалаш топшириғи бўйича (1 жойга 6 — 12 м2) |
| Лекторийлар | жой | 1,5 — 2 | | | 1,5 – 2 | лойиҳалаш топшириғи бўйича (1 жойга 6 — 12 м2) |
| Универсал спорт-томоша заллар (ареналар), жумладан сунъий музли | -«- | 5 — 8 | | | 5 — 8 | 0,8 — 2 га на объект |
| Оммавий кутубхоналар | сақлаш бирл./ китобхон жойи | 3 — 1,5/2-3 | | 1,5 — 2/1,0 | 1,5 — 2,5/ 1,0 — 2,0 | 0,15 — 0,3 га на объект |
| Қўшимча ҳолда марказий шаҳар кутубхонасида, шаҳар аҳолиси учун, минг киши: 50 дан 100 гача | -«- | 0,3/0,3 | | | | |
| 100 дан 250 гача | -«- | 0,2/0,2 | топшириқ бўйича | | | |
| Кўргазма заллари, музейлар | объект | | | топшириқ бўйича | | лойиҳалаш топшириғи бўйича объект учун 0,5 — 1,2 га |
105. 10 минг кишигача бўлган аҳоли пунктларида клубларнинг ҳажми ва участкаларини пунктлараро вазифалари ҳисобидан (30-дақиқалик яқинлигида) маҳаллий шароитларга кўра (лойиҳалаш топшириқлари бўйича) аниқланиши керак. Мўлжал ҳисоблари учун қабул қилиш мумкин:
|
аҳоли пункт |
— |
мижоз жойлари, |
|
минг киши |
|
сони |
|
1,0 гача |
|
300 |
|
1 дан 2,0 гача |
|
250 — 200 |
|
2 дан 5,0 гача |
|
200 — 190 |
|
5 дан 10,0 гача |
|
190 — 140 |
|
10 дан 20,0 |
|
140 — 80 |
106. Қишлоқ аҳоли пунктларида кутубхоналарни, одатда, клублар таркибида, лойиҳалаш топшириқларига кўра жойлаштириш керак; тахминий ҳисобий кўрсаткичи — 30-дақиқалик яқинликда 1 минг кишига 3 — 5 минг сақлаш бирлиги ва 2 — 5 ўқувчи жойи (кичик аҳоли пунктлари учун каттароқ ҳисобий кўрсаткичи олинсин).
Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналари
107. Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг ҳисоб кўрсаткичлари ва участка ўлчамлари
28-жадвал* бўйича олиниши лозим. Савдо-маиший хизмат кўрсатиш корхоналар тармоғига турли идораларга қарашли, шу жумладан давлат ва хусусий корхоналар киради. Ҳисобий кўрсаткичлар белгиланган тартибда маҳаллий шароитларни ҳисобга олиниб аниқланиши керак.
Савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини, одатда, мажмуаларга бирлаштириб, улардан фойдаланиш тезлигига қараб шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари таркибий қисмлари жамоат марказлари ичида жойлаштириш керак.
| 28-жадвал* |
| Корхоналар, ўлчов бирлиги | Шаҳар аҳоли пунктлари | Қишлоқ аҳоли пунктлари | Ер участкалари майдони |
| Жами | жумладан турар-жой зоналарида кундалик хизмат |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
| Дўконлар, 1000 кишига м2 савдо майд. | 200 — 280 | | 250 — 300 | Савдо корхоналари, савдо майд. м2, 100 м2 савд. май.га участка майдони: 250 гача — 0,08 га 250 дан 650 гача — 0,08 га 650 дан 1500 гача — 0,05 га 1500 дан 3500 гача — 03-0,02 га Маҳаллий аҳамиятдаги савдо марказлари, хизмат кўрсатилаётган аҳоли сонига нисбатан, минг киши: 4 дан 6 гача — 0,4-0,6 га 6 дан 10 гача — 0,6-0,8 га 10 дан 15 гача — 0,8-1,1 га 15 дан 20 гача — 1,1-1,3 га Қишлоқ аҳоли пунктлари ва кичик шаҳарлар савдо марказлари, аҳолиси сони, минг киши: 1 гача — 0,1-0,2 га 1 дан 3 гача — 0,2 — 0,4 га 3 дан 4 гача — 0,4 — 0,6 га 5 дан 6 гача — 0,6 — 1,0 га 7 дан 10 гача — 1,0 — 1,2 га |
| жумладан: озиқ-овқат моллари | 80 — 100 | 70 | 90 — 100 |
| ноозиқ-овқат моллари | 120 — 180 | 30 | 160 — 200 |
| Бозор мажмуалари, 1минг киши, м2 савд.май./савд. жойи | 20 — 40/4 — 7 | 12 — 18/2-3 | топшириқ бўйича | Бозор мажмуасининг савдо майдонида, м2 600 гача — 1 м2 савд.май.га 14 м2 600 дан 3000гача — -«- 10 м2 3000 дан ортиқ — -«- 6 — 8 м2 |
| Мавсумий бозор савдоси,. м2 савдо майдони | топшириқ бўйича (асос. ҳажмидан 50 — 100 %) | топшириқ бўйича (асосий ҳажмидан 50 — 100 %) | топшириқ бўйича (асосий ҳажмидан 50 — 100 %) |
| Умумий овқатланиш корхоналари, 1 минг кишига | 25 — 40 | 6-8 | 20 — 30 | Жой сонида, 100 жойга га 50 гача — 0,2 — 0,25 га 50 дан 150 гача — 0,2-0,15 га 150 дан ортиқ — 0,1 га |
| Овқатланиш корхоналарининг мавсумий жойлари | топшириқ бўйича (30 — 60 % асосий ҳажмидан) | топшириқ бўйича (асосий ҳажмидан 50 — 100 %) | топшириқ бўйича (асосий ҳажмидан 50 — 100 %) |
| Кулинария дўконлари,1 минг кишига 1 м2 савд.майд. | 6 | 3 | - | |
| Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, 1 минг кишига 1 иш жойи, | 7 — 9 | 2 | 5— 7 | 10 иш жойи учун, корхоналар қуввати иш жойлари ҳисобида 10 — 50 — 0,1-0,2 га 50 — 150 — 0,05 — 0,08 га 150 дан ортиқ — 0,03-0,04 га 0,5 — 1,2 га |
| жумладан: бевосита хизмат кўрсатиш | 3 — 5 | 2 | 3 — 4 | |
| буюртмаларни марказлаштирилган бажариш ишлаб чиқариш корхоналари | 4 | | 2-3 | |
| Коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари: Кир ювиш корхоналари, 1 минг кишига сменасига кг кийим-чойшаб, | 70 — 120 | | 30 — 40 | |
| жумладан: ўз-ўзига хизмат кўрсатиш кирхоналари, объект | 10 | 10 | 10 — 20 | 0,1-0,2 га 1 объектга |
| Кир ювиш фабрикалари | 60 — 110 | | 20 | 0,5 — 1,0 га 1 объектга |
| Кимёвий тозалаш корхоналари, 1000 кишига сменасига кг буюм, | 10 | | 2,5 — 3,5 | |
| жумладан: ўз-ўзига хизмат кўрсатиш | 4 | | 1 — 1,2 | 0,1-0,2 га 1 объектга |
| Кимё тозалаш фабрикалари | 6 | | 1,5 — 2,3 | 0,5 — 1,0 га 1 объектга |
| Ҳаммом, 1000 кишига жой | 5 | | 7 | 0,2 — 0,4 га 1 объектга |
107.1. Бозор мажмуаларини, дўконларини ва иморатларини шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари аҳолисига бир хил хизмат кўрсатишни таъминлашни ҳамда қулай транспорт алоқалари билан боғлашни ҳисобга олиб жойлаштириш зарур.
107.2. Шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режасини лойиҳалашда ва қайта тиклашда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2008 йил 2 январь 1-сон буйруғи билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида бозорларни лойиҳалаштириш бўйича тавсияномалар» талабларига амал қилиш лозим.
107.3. Катта бўлмаган бозорлар маҳсулотларни бевосита истеъмолчиларга чаканалаб сотишни ҳисобга олган ҳолда шаҳарнинг марказий туманларига жойлаштириш тавсия этилади.
Қувват 10 — 30 савдо ўрнига эга бўлган жуда кичик бозорларни (бозор павильонларини) маҳалла марказларига ва аҳолиси 5 минг кишигача бўлган аҳоли пунктларида жойлаштириш зарур.
Қуввати 50 — 100 савдо ўрнига эга бўлган ва тўрт хил савдодан (қишлоқ хўжалик маҳсулоти бўлган деҳқон; озиқ-овқат маҳсулотлари; саноат моллари ва хўжалик моллари) ташкил топган микротуманларда 2 км гача ва аҳолиси 5 мингдан 25 минггача бўлган турар-жой массивларида ажратилган ҳолда алоҳида-алоҳида жойлаштириш лозим.
Қуввати 150 — 400 савдо ўрни ва 5 — 7 км хизмат кўрсатиш радиусига эга 100 — 150 минг кишига мўлжалланган бозор бирлашмалари ва бозор мажмуаларини (қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўлган деҳқон; озиқ-овқат; буюм; хўжалик моллари) ажратилган ҳолда алоҳида-алоҳида жойлаштириш зарур.
107.4. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш жойларини экологик ва гигиеник мулоҳазасига кўра ёпиқ майдончаларда ва расталарда, қолганларини эса павильонларда жойлаштириш лозим.
Деҳқон бозорлари сотиш расталари саноат товарлари ва хўжалик моллари магазинлари билан тўлдирилиши ҳамда улар орқали асосий ва иккинчи даражали магистраль кўчалар ўтказиш йўл қўйилмайди. Кичик ва ўрта бозорларда саноат товарлари учун алоҳида сотиш ўринларини жойлаштиришга йўл қўйилади.
107.5. Қуввати 600 — 1200 савдо ўрнига эга катта деҳқон ва буюм бозорларини катта шаҳарларда жойлаштириш зарур.
Зарур қурилиш материалларини, автомобиль эҳтиёт қисмларини, паррандаларни сотиш бўйича ихтисослашган аралаш ўртача бозорларни шаҳар чеккасига жойлаштиришга йўл қўйилади.
Автомобилларни, қурилиш материалларини, ҳайвонларни сотиш бўйича катта бозорлар шаҳар аҳолиси жойлашган ҳудуддан ташқарида, иккинчи даражали кириш йўлларидаги алоҳида ҳудудларга жойлаштириш лозим.
Маъмурий-хўжалик ва коммунал муассасалар
108.* Бошқариш, молия ташкилотлари ва муассасалари ҳамда алоқа корхоналари, одатда, шаҳарлар, режалаштириш, турар-жой ва саноат районларининг жамоат марказларида жойлаштирилиши керак.
Мазкур муассасалар ер участкаларининг ҳисоб кўрсаткичлари ва ўлчамлари
29-жадвалга кўра олиниши лозим.
109. Коммунал хўжалик корхоналари ер участкаларининг жойлашуви, ҳисоб кўрсаткичлари ва ўлчамларини
30-жадвал бўйича қабул қилиш лозим.
| | | 29-жадвал |
| Муассасалар ва корхоналар, ўлчов бирлиги | Ҳисоб нормаси | Ер участкалари майдони |
| Бошқариш ташкилотлари ва муассасалари, объект (жумладан туман ва шаҳар ҳокимиятлари, бошқа муассасалари) | лойиҳалаш топшириғи бўйича | 1 ходимга, м2: 44 — 18,5 — 3 — 5 қаватли биноларда 13 — 11 — 9 — 12 -«- 10 — 16 -«- Посёлка ва қишлоқ йиғинида 1 ходимга, м2: 60 — 40 — 3 қаватгача биноларда |
| Турар-жой тузилмасининг маҳалла маркази, объект | 1,5 — 3,0 минг кишига | 0,6 — 0,9 га объект учун |
| Касаба қўмиталари уйлари, объект | топшириқ бўйича | 0,3 — 0,6 га |
| Милиция ва давлат автоназорати бўлимлари, объект | -«- | шаҳар аҳамиятидаги объектга 0,35 — 0,5 га туман аҳамиятидаги объектга 0,2 — 0,4 га |
| Лойиҳа ташкилотлари | -«- | 1 ходимга, м2, қурилиш қаватлилигида 30 — 15 — 2 — 5 9,5 — 8,5 — 9 — 12 7 — 16 ва ундан ортиқ |
| Туман (шаҳар) халқ судлари, иш жойи | 30 минг кишига 1 судья | объект учун га, судьялар сонида 0,15 — 1 0,3 — 5 0,4 — 10 0,5 — 25 |
| Вилоят судлари, иш жойи | вилоятда 60 минг кишига 1 суд аъзоси | |
| Юридик маслаҳатхоналари, иш жойи | 10 минг кишига 1 юрист-адвокат |
| Нотариал идора, иш жойи | 30 минг кишига 1 нотариус. |
| Алоқа бўлими, объект (жумладан йирик етказиш алоқа бўлимлари, алоқа тармоқлари, почтамтлари, матбуот агентликлари, телеграфлар, телефон станциялар, радио ва телевидение объектлари ва бошқалар) | Алоқа Вазирлиги нормалари ва қоидалари бўйича | Шаҳар аҳоли пунктлари учун, гуруҳи: IV-V (9 минг кишигача) — 0,07-0,08 га III-IV (9 — 18) — 0,09 — 0,1 га II-III ( 20 — 25) — 0,11-0,12 га қишлоқ аҳоли пунктлари учун, гуруҳи: V-VI (0,5 — 2,0 минг киши) — 0,3 — 0,35 га III-IV (2 — 6 минг киши) — 0,4 — 0,45 га |
| Банк бўлимлари, иш юритувчи ғазналар | 10 — 30 минг кишига 1 ғазна | объект учун: 2 ғазна — 0,2 га 7 ғазна — 0,5 га |
| Жамғармабанк бўлимлари ва филиаллари, иш юритувчи жой: шаҳар аҳоли пунктларида | 2-3 минг кишига 1 иш. жой (ойна) | 3 иш. жойга — 0,05 га |
| қишлоқ аҳоли пунктларида | 2-3 минг кишига 1 иш. жой (ойна) | 20 иш. жойга — 0,4 га |
| | | 30-жадвал |
| Муассасалар ва корхоналар, ўлчов бирлиги | Ҳисобланган кўрсаткичи | Участкалар майдони |
| Турар-жой фойдаланиш ташкилотлари, объект: мавзе | 10 — 20 минг кишига 1 объект | 0,3 га |
| турар-жой тумани | 30 — 80 минг кишига 1 объект | 0,6 — 1,0 га |
| Иккиламчи хом ашё пункти, объект | 6 — 10 минг кишига 1 объект | 0,01 га |
| Шаҳар муҳандислик хизматлари бинолари, объектлар (жумладан, санитария, шаҳар ирригацияси, шаҳар кўкалам.хўжалиги) | лойиҳалаш топшириғи бўйича | 0,2 — 1,5 га |
| Ёнғин деполари, минг киши аҳолиси бўлган пунктларда ўт ўчирувчи автомобиллар сони: 1 гача | 1 | 0,6 — 0,8 га — объект учун |
| 1 дан 5 гача | 1 — 5 минг кишига | 0,8 — 1,2 -«- |
| 5 дан 20 гача | 1 -«- 5 -«- | 1,2 — 1,5 -«- |
| 21 дан 50 гача | 1 -«- 5 -«- | 1,5 — 3 -«- |
| 51 дан 100 гача | 1 -«- 6 -«- | -«- -«- |
| 101 дан 200 гача | 1 -«- 7 -«- | -«- -«- |
| 201 дан 500 гача | 1 -«- 8 -«- | -«- -«- |
| 500 дан ортиқ | лойиҳалаш топшириғи бўйича | |
| Меҳмонхоналар, 1 минг кишига жойлар: | | Меҳмонхона сиғими, жой, майдони — 1 жойга м2 |
| кичик ва ўрта шаҳарлар учун | 6 — 10 | 25 дан 100 гача — 55 |
| катта ва йирик шаҳарлар учун | 10 — 15 | 100 дан 500 гача — 30 500 дан 1000 гача — 20 |
| Жамоат ҳожатхоналари | 1 минг кишига 1 жиҳоз | |
| Дафн қилиш хизмати идораси | лойиҳалаш топшириғи бўйича | |
| Мотам-маросимларини ўтказиш уйи | шу каби | |
| Анъанавий дафн этиш қабристони | -«- | 1 минг кишига 0,24 га |
| Кремациядан сўнгги қутига дафн қилиш қабристони | -«- | 1 минг кишига 0,02 га |
Ўт ўчириш деполарини ёнғин муҳофазаси ҳудудий идоралари топшириғи билан ҳисоблаш ва жойлаштириш керак. Ҳисоб кўрсаткичларини 30-жадвал бўйича олиш керак. Хизмат кўрсатиш доирасини умумий фойдаланиш йўллари бўйича ўлчаб 3000 м деб олиш керак.
Умумий турдаги меҳмонхоналар ва мотелларни лойиҳалаш топшириғи бўйича ҳисоблаш ва жойлаштириш керак.
Санаторий-курорт ва саломатлик муассасалари
110. Санаторий-курорт, соғломлаштириш, дам олиш ва сайёҳлик муассасаларининг сиғими тегишли идоралар берган маълумотлар асосида ва лойиҳалаш топшириғи бўйича ҳисобланади.
Мўлжалий кўрсаткичлар
31-жадвал бўйича олиниши зарур.
| | | | | 31-жадвал |
| Муассасалар | Ўлчов бирлиги | Ҳисоб кўрсаткичи | Муассаса сиғими, жой, ер участкаси майдони, 1 жойга м2 |
| Доимий жойлар | Мавсумий жойлар |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
| Санаторийлар жумладан касалликлар: сил бўлмаган нафас олиш аъзолари | 000 киши/жой: | Соғлиқ сақлаш идоралари топшириғи бўйича 0,43 (0,25) | | 500 гача — 150 сиғими 1000 жойдан ортиқ санаторий мажмуалари — 120 |
| қон айланиши аъзолари | -»- | 0,64 |
| ҳазм қилиш аъзолари | -«- | 0,58 (0,11) |
| ҳаракат аъзолари | -«- | 0,36 (0,14) |
| асаб тизими | // | 0,32 (0,08) |
| бод | -//- | 0,15 |
| буйрак | -»- | 0,08 (0,02) |
| гинекологик | « | 0,17 |
| Сил санаторийлари | « | 0,64 (0,36) |
| Мактабгача тарбия муассасалари дала ҳовлилари | « | лойиҳалаш топш. бўйича | | 120 — 140 |
| Болалар саломатлик оромгоҳлари | « | 8 | 30 | 150 — 200 |
| Спорт-саломатлик оромгоҳлари | « | 10 | 15 — 20 | 150 — 200 |
| Дам олиш базалари, пансионатлар | « | 8-9 | 10 | 120 — 130 |
| шу жумладан болалар билан | « | (5) | (7) | 140 — 150 |
| Сайёҳлик базалари | « | 5 | 5 — 9 | 70 — 100 |
| Кемпинглар | « | - | 5 — 9 | 130 — 150 |
| Курорт меҳмонхоналари | « | лойиҳалаш топш.бўйича | | 65 — 75 |
| Сайёҳлик меҳмонхоналари | « | -»- | | 50 — 75 |
111. Санаторий-курорт, саломатлик, дам олиш ва сайёҳлик муассасалари учун жой танлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:
табиий даволаш омиллари (санаторий-курорт муассасалари учун);
табиий шароитлар хусусиятлари, жумладан маданий омиллар, шунингдек, сайёҳлик ва сайр учун қизиқ бўлган объектлар мавжудлиги; санитария-гигиеник шароитлар; ижтимоий инфратузилманинг зарур қисмлари билан таъминлаш талаблари.
Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари
112*. Олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув юртлари аҳоли пунктларида махсус ишланмалар бўйича тегишли вазирликлар ва идоралар топшириғига кўра жойлаштирилади.
Ўқув юртларининг ўқитувчилар ва хизмат кўрсатиш ходимлари шаҳар ташкил этувчи гуруҳга киради.
112.1. Ўқитиш муддати 3-йиллик бўлган ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув юртлари 9-йиллик умумтаълим мактабларини тугатган ўқувчиларнинг ўрта таълимини тугатиши билан бир вақтнинг ўзида академик лицейларда ихтисослашган, чуқурлаштирилган таълимни ва ҳар хил йўналишдаги коллежларда касб-ҳунар таълимини олишга мўлжалланган.
112.2. Ўрта махсус ўқув юртларидаги ўринларнинг ҳисобий сони умумтаълим мактабларининг 9-синфини тугатган ўқувчиларни 100 % қамраб олишга бўлган келажакдаги талабларга мувофиқ мос келиши зарур. Биринчи навбатда камида 75 % қамраб олишни назарда тутиш лозим (демографик ҳолатни ҳисобга олиб, 15 — 17 ёшли ўсмирларни қамраб олишни ҳисоблаганда).
Ўқув юртларининг ўқитувчилар ва хизмат кўрсатиш ходимлари шаҳар ташкил этувчи гуруҳга киради.
Ҳисоблашларда ИКН-1-05 «Средние специальные учебные заведения — академические лицеи и профессиональные колледжи» ва ШНК 4.13.52-04 «Академические лицеи и профессиональные колледжи» меъёрий ҳужжатларига амал қилиш зарур.
113*. Турли йўналишдаги ўқув юртлари учун ер участкалари майдони ўқувчи ва талабалар сонига боғлиқ ҳолда
32-жадвалда келтирилган. Ўрта махсус ўқув юртлари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг участкалари қайта қуриш зоналари шароитида 20 % га, олий ўқув юртлари, асосан, гуманитар йўналишдаги — 30 — 40 % га камайтирилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалиги йўналишидаги коллежларнинг ўқув хўжаликлари (тажриба участкалари) ўқув биноларидан узоқда ва 50 га гача, лекин камида 20 га майдонда жойлаштириш мумкин.
|
|
|
32-жадвал* |
|
Ўқув юртлари |
Ўқувчилар сони, киши |
1 ўқувчига мўлжалий участка майдони, м2 |
|
Ўрта махсус ўқув юртлари, шу жумладан: |
|
|
|
Академик лицейлар |
360, 450
540
720, 810
900 |
90
60
50
44 |
|
Касб-ҳунар коллежлари, йўналиши:
саноат, транспорт, алоқа |
360
450
540
720
900 |
100
74
67
67
67 |
|
қурилиш, коммунал хўжалик |
360
450
540
720
900 |
100
71
67
67
67 |
|
тиббиёт |
360
450
540
720
900 |
110
85
75
63
63 |
|
педагогика ва ижтимоий-иқтисодий |
360
450
540
720
900 |
130
90
70
64
64 |
|
хизмат кўрсатиш |
360
450
540
720
900 |
135
100
85
85
83 |
|
қишлоқ хўжалиги |
360
450
540
720
900 |
130
110
100
84
77 |
|
Олий ўқув юртлари:
Ўқув зонаси:
университетлар, техник институтлар |
- |
40 — 70 |
|
қишлоқ хўжалиги |
- |
50 — 70 |
|
тиббий, фармацевтик
иқтисодий, педагогик, |
- |
30 — 50 |
|
маданият, санъат, архитектура |
- |
20 — 40 |
|
малака ошириш институтлари |
Йўналишига мувофиқ, К=0,5 |
|
|
Спорт зонаси |
|
10 — 20 |
|
Талабалар ётоқхоналари зонаси |
|
15 — 30 |
Интернат-уйлар ҳамда қариялар ва ногиронлар учун махсус яшаш уйлари
114. Қариялар, уруш ва меҳнат фахрийлари, курси-аравада ҳаракатланувчи ногиронлар учун интернат-уйлар сиғимини ҳисоблаш ижтимоий таъминот идоралари маълумотлари, физиологик нуқтаи назарда заиф бўлган ногиронлар ва руҳий хаста (психоневрологик) беморлар учун интернат-уйлар — соғлиқ сақлаш идоралари маълумотлари асосида олиб борилиши керак.
Муассасаларнинг сиғими, жойлашуви ва участкалар ўлчами лойиҳалаш топшириқлари билан белгиланади.
Мўлжалий ҳисоб кўрсаткичлари ва участка ўлчамлари
33-жадвал бўйича қабул қилинади.
| | | | 33-жадвал |
| Муассасалар | Ҳисоб кўрсаткичи | Ер участкалари ўлчами | Изоҳ |
| Қариялар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун интернат-уйлар, пуллик пансионатлар, 1 кишига жой (60 ёшдан) | 15 — 20 | Интернат сиғимида, жойлари: 50 — 1 жойга 200 м2 гача 100 — 200 — 1 жойга 150 м2гача 200 — 300 — 1 жойга 100 м2 | Аҳоли жойлашган ҳудудларда, яшил зоналарда, шаҳар атрофи зоналарида жойлашади. Участкалар майдонини 20 % гача қисқартириш мумкин: парклар, яшил зоналар ёнида, корхоналар санаторий-профилакторийларида жойлашганда; шунингдек қуриш шароитида, чўл зонасидаги қурилишда |
| Жисмоний заиф катта ёшдаги ногиронлар учун интернат-уйлар, 1 кишига жой (18 ёшдан) Болалар интернат-уйлари, 1 кишига жой (4 — 17 ёшда) | 2 | сиғимида, жойлари: 200 гача — 1 жой учун 150 м2 200 дан 300 гача — 1 жойга 100 м2 |
| Психоневрологик интернатлар, 1 кишига жой (18 ёшдан) | 1,5 — 3 | сиғимида, жойлари: 200 гача — 1 жойга 150 м2 200 дан 300 гача — 1 жойга 100 м2 | Асосан шаҳар атрофи зоналарида жойлашади |
| Махсус уй-жойлар ва хонадонлар гуруҳлари: | | | Турар-жой ҳудудларидаги аҳоли истиқомат қилувчи жойларда жойлаштирилиши керак |
| уруш ва меҳнат фахрийлари ва якка қариялар учун, 1 кишига жой (60 ёшдан) курси-аравада ўтирувчи ногиронлар ва уларнинг оиласи учун, минг кишига, бутун аҳолидан, жой | 60 |
| 0,5 |
Аҳоли пунктлариаро хизмат кўрсатиш
115. Жойлаштириш тизимлари шаҳар марказларида хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналари ҳажмини ҳисоблашда уларнинг таъсир доирасида жойлашган кичик шаҳар ва қишлоқ пунктларидан мойил аҳолини қўшимча ҳисобга олиш керак:
ўта йирик, йирик ёки катта шаҳарда — 2 соатгача;
кичик ва ўрта шаҳарда — 1 соатгача.
Мўлжалий ҳисоблар учун
34-жадвал маълумотларидан фойдаланиш мумкин.
|
|
|
|
34-жадвал |
|
Хизмат кўрсатиш муассасалари ва корхоналари номи |
Ўлчов бирлиги |
Жойлаштириш тизими 1000 кишига нормаси |
|
маҳаллий жойлаштириш тизими маркази |
минтақавий жойлаштириш тизими маркази |
|
1 |
2 |
3 |
4 |
|
Дўконлар:
озиқ-овқат |
савдо майд. м2 |
5 |
2 |
|
ноозиқ-овқат |
-»- |
8 |
4 |
|
Умумий овқатланиш корхоналари |
жой |
6 |
3 |
|
Концерт заллари |
-«- |
0,8 |
0,5 |
|
Театрлар |
-«- |
1,0 |
0,5 |
|
Цирклар |
-«- |
1,0 |
1,0 |
|
Универсал спорт-томоша заллари |
-«- |
2,0 |
2,0 |
|
Клублар, маданият уйлари ва саройлари |
-«- |
1,0 |
0,5 |
|
Кутубхоналар |
минг жилд |
0,5 |
0,3 |
|
Кинотеатрлар |
жой |
1,0 |
0,5 |
|
Дорихоналар |
объект |
+ |
+ |
|
Поликлиникалар: |
сменада қатнов сони |
1,0 |
1,0 |
|
болалар учун |
|
катталар учун |
-»- |
2,0 |
1,0 |
|
Шифохоналар: |
каравот |
24-жадвалдаги меъёрларда ҳисобга олинган |
24-жадвалдаги меъёрларда ҳисобга олинган |
|
болалар учун |
|
катталар учун |
-»- |
|
Тез ёрдам станцияси |
автойўл |
0,1 |
|
|
Санитария-эпид. станциялар |
объект |
1,0 |
|
|
Маърифат уйлари |
жой |
0,3 |
|
|
ҳаммомлар |
-«- |
0,2 |
|
|
Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари: |
иш жойи |
0,5 |
|
|
бевосита хизмат кўрсатиш |
|
ишлаб чиқариш корхоналари |
-»- |
4,0 |
0,5 |
|
буюртмаларни марказлаштириб бажариш: |
сменада қуруқ буюм, кг |
30 |
|
|
Кир ювиш фабрикаси |
|
Кимёвий тозалаш фабрикаси |
сменада тозаланадиган буюм, кг |
1,5 |
|
|
Қариялар, меҳнат ва уруш фахрийлари учун интернат-уйлар (60 ёшдан) |
жойлар |
2,5 |
|
|
Болалар интернат-уйлари (4 — 17 ёш) |
-«- |
1,0 |
|
|
Психоневрологик интернатлар (18 ёшдан) |
-«- |
1,0 |
|
|
Ветшифохона, ветбаклабораторияси билан биргаликда |
объект |
1,0 |
|
116. Аҳоли пунктлари кўчалари, оммавий йўловчи транспорти, ташқи транспорт иншоотлари, транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш иншоотлари тармоқларини жойлаштириш тизимида энг кам вақт ва иқтисодий сарфлар билан юк ва йўловчиларни ташиш имконини таъминлайдиган ягона тизим шаклида кўзда тутиш лозим.
117.* Аҳоли пунктининг транспорт тизимини лойиҳалашда унинг босқичма-босқич, транспорт тизимининг яхлитлигини ва аҳоли пункти ривожланишининг ҳар бир босқичида кутиладиган транспорт ва йўловчилар оқимларини ўтказишни таъминлайдиган ривожланишини кўзда тутиш мумкин.
Қабул қилинган транспорт тизими тубдан қайта қурилмаганда ҳам аҳоли пунктининг ҳисоб муддатидан кейинги ўсиши имконини таъминлаши керак.
118. Транспорт тизими келажакдаги кўча ҳаракати оқимлари ва йўловчилар оқимлари ҳақидаги ҳисоб маълумотлари асосида лойиҳаланиши керак.
119*. 100 минг кишидан ортиқ шаҳар аҳоли пунктлари учун кўча ҳаракати оқимлари ва йўловчилар оқимлари миқдори ҳисоблар асосида аниқланади.
Магистраллар схемасини танлаш, кўчалар ўлчамини ва кўндаланг кесими элементларини белгилаш, оммавий йўловчилар транспорти умумий схемасини ва айрим турларини танлаш турларини таққослаш асосида ўтказилиши керак.
120*. Кўча ҳаракати оқимлари, автомобиль сақлаш жойлари сони, шунингдек, шаҳарга бошқа аҳоли пунктларидан келаётган автомобиллар сонини маҳаллий давлат идоралари маълумотига кўра ҳисобланиши лозим.
Аҳолиси 100 минг кишидан ортиқ бўлган шаҳар аҳоли пунктларида юк автомобиллари сони ва уларнинг кўчаларда ҳаракатининг кўплиги ҳисобланиб белгиланади.
Камроқ аҳолиси бўлган шаҳар аҳоли пунктлари учун юк автомобиллари сони 1000 кишига 25 — 40 автомобиль нормасидан келиб чиқиб белгиланади.
121*. Яшаш жойидан иш жойигача бориш учун сарфланадиган вақт 90% меҳнаткашлар учун (бир томонга) қуйидагидан ошмаслиги зарур, дақ;
қишлоқ аҳоли пунктлари учун — 30;
сони қуйидагича бўлган шаҳар аҳоли пунктлари учун:
101 дан 250 минг кишигача — 35;
251 дан 500 минг кишигача — 40;
501 дан 1000 минг кишигача — 45.
1000 минг кишидан ортиқ бўлган шаҳар аҳоли пунктлари ва агломерациялар учун энг кўп вақт сарфлари 55 дақиқагача бўлиши керак.
122*. Темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспортининг йўловчи вокзалларини аҳоли пунктининг маркази билан, вокзаллараро, турар-жой ва саноат зоналари билан ва ташқи автомобиль йўллари билан транспорт алоқаларини таъминлаган ҳолда жойлаштириш керак.
Аэропортларида йўловчи ўтиши йилига 2 млн. дан ошадиган шаҳар аҳоли пунктларида, шунингдек, жойлаштириш тизимлари марказларида аэропортлар бирлашмасини барпо этганда, аэровокзаллар қурилишини кўзда тутиш лозим.
123. Темир йўл умумий тармоғининг янги сортловчи бекатларини шаҳар аҳоли пунктларидан ташқарида, янги техник йўловчи бекатлари, захирадаги кўчма таркиб корхоналари, юк бекатлари, контейнер майдончалари ва юклар узоқ сақланадиган янги омбор бинолари — аҳоли жойлашган ҳудуд ташқарисида жойлаштириш лозим.
Аҳоли жойлашган ҳудудлар ичида бўлган юк бекатлари ҳудудида жойлашган узоқ вақт сақланадиган тахланмайдиган юклар омборлари ва майдончалари коммунал-омбор зоналарига кўчирилиши лозим.
124. Йирик ва ўта йирик шаҳар атрофлари зоналарида транзит поездларни ўтказиш учун айланма темир йўллар кўзда тутилиб, уларда умумтармоқ аҳамиятидаги сортловчи ва юк бекатларини жойлаштириш лозим.
Техник-иқтисодий асослари бўлганда темир йўллардан шаҳар ичи ва шаҳар атрофидаги алоқалардан фойдаланиш кўзда тутилади.
125*. Темир йўлларнинг ҳар хил сатҳларда кесишувини I, II тоифадаги йўллар учун — аҳоли пунктларидан ташқарида, III, IV тоифадаги йўллар учун — аҳоли жойлашган ҳудудлардан ташқарида кўзда тутилиши керак.
Аҳоли пунктларининг ҳудудида темир йўлларнинг кўчалар ва автомобил йўллари, шунингдек оммавий электр йўловчи транспорти йўналишлари билан бир сатҳда кесишувлари ШНҚ 2.05.02-07 «Автомобиль йўллари» ва ҚМҚ 2.05.09-97 «Трамвай ва троллейбус йўналишлари» талабларига мувофиқ кўзда тутилади.
126*. Турар-жой қурилмалари темир йўлдан, четки темир йўл ўқидан бошлаб, 100 м кенгликдаги санитария-ҳимоя зонаси билан ажратилиши керак. ҚМҚ 2.01.08-96 «Шовқиндан ҳимояланиш» талабларига мувофиқ махсус шовқиндан ҳимоя тадбирлари таъминланганда санитария-ҳимоя зонасининг эни кўпи билан 50 м га камайтирилиши мумкин.
Сараловчи бекатлардан турар-жой қурилмаларигача масофалар юк айланиши, ташиладиган юкларнинг портлаш хавфи, шунингдек, йўл қуйиладиган шовқин ва вибрациялар даражасини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш асосида қабул қилинади.
Темир йўлдан боғ участкаларигача бўлган санитария-ҳимоя зонасининг эни камида 50 м бўлиши керак.
127. Санитария-ҳимоя зонасида, темир йўл тармоқланишидан ташқарида автомобиль йўллари, гаражлар, автомобиллар тўхташ жойлари, автомобилларга хизмат кўрсатиш корхоналари, омборлар ва коммунал-маиший муассасаларини жойлаштириш мумкин. Санитария-ҳимоя зонаси майдонининг камида 50 % кўкаламзорлаштирилиши керак.
128*. Умумий тармоқнинг I, II ва III тоифадаги автомобиль йўллари, аҳоли пунктларини айланиб ўтадиган қилиб лойиҳалаш зарур.
Ушбу йўллар ер тўшамаси ёқасидан қурилмаларгача масофалар ер ёни концентрацияларни (РД 118.0027714. 19-92 «Табиат муҳофазаси. Табиий муҳитни ифлослантирувчи чиқиндиларни ташлаш ва ахлатларни жойлаштириш учун тўловларни белгилаш бўйича услубий кўрсатмалар», Ўзбекистон Республикаси Давтабиатқўмитаси; «Автомобиль транспортидан зарарли моддалар чиқарилишини ҳисоблаш бўйича услубий кўрсатмалар», А.И.Воейков номли ГГО, 1984) ва шовқин даражаларини (мазкур ҳужжатнинг «Шовқин, вибрациялар, электромагнит майдонлар ва радиациядан сақланиш» бўлими), ҳисоблаш асосида олиниши керак, лекин у камида: қурилмалар чизиғигача — 100 м, боғдорчилик ширкатларигача — 50 м, III тоифали йўллар учун мувофиқ равишда 50 ва 25 м га тенг қабул қилиниши лозим.
Қурилишларни автомобиллар шовқини ва чиқинди газларидан сақлаш учун йўл ёқалаб камида 10 м кенгликдаги дарахтзор яратилиши кўзда тутилади.
Умумий тармоқ йўллари аҳоли пунктлари орқали ўтганда уларни шаҳар ёки қишлоқ кўчалари деб ҳисоблаб, ушбу нормалар талабларини ҳисобга олиб лойиҳалаштириш зарур.
129*. Аэродромлар ва вертолёт-дромларни ҚМҚ 2.05.08-97 «Аэро-дромлар»га мувофиқ аҳоли жойлашган ҳудуд ва аҳолининг оммавий дам олиш зоналаридан учишларнинг хавфсизлигини ва аҳоли жойлашган ҳудуд учун санитария нормалари билан белгиланган мумкин бўлган авиация шовқини ва электромагнит нурланиши даражаларини таъминлайдиган масофада жойлаштириш лозим.
Кўрсатилган талабларга, шунингдек амалдаги аэропортлар зонасида янги аҳоли жойлашган ҳудудларни ва оммавий дам олиш зоналарини жойлаштиришда ҳам риоя қилиш лозим.
130. Аэродромлар чегараларидан аҳоли жойлашган ҳудудгача масофалар, уларнинг келажакдаги ривожланишини кўзда тутиб,
35-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.
|
|
|
35-жадвал |
|
Аэродром учиш-қўниш йўли ўқининг аҳоли жойлашган ҳудудга нисбатан йўналиши |
Самолётларнинг аҳоли жойлашган ҳудудга нисбатан трасса йўллари |
Аэродром тоифасига боғлиқ масофа, км |
|
А |
Б |
В |
Г |
Д |
Е |
|
кесиб ўтади |
кесиб ўтади |
30 |
30 |
20 |
10 |
5 |
5 |
|
кесиб ўтади |
кесиб ўтмайди |
17 |
15 |
15 |
- |
- |
- |
|
кесиб ўтмайди |
кесиб ўтмайди |
6 |
6 |
6 |
5 |
2 |
1 |
131. Учишларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида аэродромлар районларида объектларнинг жойлашуви аэродромлар қарашли бўлган корхоналар ва ташкилотлар билан келишилиши керак (
7-илова).
132. Дарё портлари аҳоли жойлашган ҳудуддан ташқарида, турар-жой қурилмаларидан камида 100 м масофада жойлаштирилиши керак.
Янги дарё портларининг ихтисослашган районлари чегарасидан турар-жой қурилмаларигача масофалар олиниши камида:
қайта юклаш ва чанг қилувчи юкларни сақлаш жойлари чегарасидан — 300 м;
енгил ёнувчан ва ёнилғи суюқлик сиғимлари ва қуйиш-олиш қурилмалари бўлган омборлардан, тоифасига қараб қуйидагича белгиланади:
|
I |
— |
200 м |
|
II ва III |
— |
100 м |
133. Юк туманларининг соҳил кенглиги қуйидагилардан ошмаслиги керак:
дарё портлари учун — 300 м, пристанлар учун — 150 м, оммавий юкларни қайта юклаш ва навигациялараро сақлаш учун мўлжалланган ихтисослашган дарё портлари учун — 400 м.
Тегишли асослашда ҳудуднинг мазкурнинг эни оширилиши мумкин.
134*. Тез ёнувчан ва ёнилғи суюқликлар омборларини дарё порти туманлари хўжалик-ичимлик сувини олиш фильтрлари, турар-жой қурилмалари, аҳоли оммавий оромгоҳлари, пристанлар, дарё вокзаллари, кемалар туриш жойлари, гидроэлектростанциялар, саноат корхоналари ва кўприклардан камида 500 м қуйироқда жойлаштириш зарур.
Уларнинг бу объектлардан тепароқда, I тоифа омборлари учун камида 5000 м, II ва III тоифадагилар учун эса — 3000 м масофада жойлашувига йўл қўйилади.
135. Соҳил базалари ҳамда спорт клублари ва айрим фуқароларга тегишли кичик кемалар туриш жойлари шаҳар атрофида, аҳоли пунктларида эса аҳоли жойлашган ҳудуд ва оммавий дам олиш зоналаридан ташқарида жойлаштирилиши керак.
136. Аҳоли пунктлари кўчалари тизимининг режавий ечимлари аҳоли пунктларининг барча функционал зоналари орасида қулай алоқалар, марказий ва тарихий зоналаридан автомобиллар транзит оқимларини четлатиш, юк ва енгил автомобиллар оқимлари ажратилишини таъминлаши лозим. Кўча тармоғи шаҳарга ташқи автомобиль йўлларидан қулай киришни таъминлаши керак.
137. Магистраль кўча тармоғининг ўртача зичлиги аҳоли пункти қурилмалари ҳудудида кўрилаётган ҳудуднинг чегарасидан ўтувчи кўчалар узунлигини ҳисобга олиб, 2,2 — 2,4 км/км2 доирасида бўлиши керак.
138. Қайта қурилаётган аҳоли пунктлари марказий қисмларининг капитал бинолар қурилган кўчаларнинг қатнов қисми тор бўлганда, параллель кўчалар орасида масофа 350 м дан ошмаганда, бир томонлама ҳаракат кўзда тутилади.
Қайта қуриш шароитида фақат оммавий йўловчи транспорти ва пиёдаларни ўтказиш мўлжалланган кўчаларни ҳам барпо этиш мумкин.
139*. Кўчалар ва йўллар тоифалари ҳаракати интенсивлиги, транспорт қатновининг тезлиги ва таркиби, шунингдек функционал вазифасига мувофиқ қабул қилинади.
Аҳоли пунктлари кўча-йўл тармоғининг таснифи ва асосий таърифлари
36 ва
37-жадвалда берилган.
Режа ва кўндаланг кесими элементлари ШНҚ 2.05.02-07 «Автомобиль йўллари»га мувофиқ қўлланилади.
Мураккаб рельеф ёки қайта қуриш шароитида ҳаракатнинг ҳисобланган тезлигини пасайтириш ва шаҳар кўча ва йўллари режаси ва кўндаланг кесими таърифини
38-жадвалга кўра олиш мумкин бўлади.
Қишлоқ аҳоли пунктлари кўча ва йўллари таснифини
39-жадвалга мувофиқ олиш керак.
140*. Турли транспорт воситалари ҳаракатининг интенсивлигини ҳисоблашда уларни қуйидаги коэффициентларни қўллаш билан бир ҳисоб автомобилига келтириш лозим:
|
енгил автомобиллар |
— |
1 |
|
юк автомобиллари, юк кўтариши, т: |
|
2,0 гача |
— |
1,5 |
|
2,0 дан 5 гача |
— |
2,0 |
|
5 дан 8 гача |
— |
2,5 |
|
8 дан ортиқ |
— |
3,5 |
|
автопоездлар — ШНҚ 2.05.02-07 «Автомобиль йўллари»га мувофиқ |
|
автобуслар |
— |
2,5 |
|
троллейбуслар |
— |
3,0 |
|
улама автобуслар и троллейбуслар, |
|
трамвайлар |
— |
4,0 |
|
мотоцикл, мопедлар |
— |
0,5 |
141. Кўча қатнов қисмида бир ҳаракат йўлагининг транспорт воситаларини ўтказиш имконияти транспорт турлари, ҳаракатнинг ҳисобланган тезлиги, узунасига қиялиги, ҳаракат йўллари сони, транспорт воситалари бир ҳаракат йўлагидан иккинчисига чап ёки ўнг бурилиш учун ўтиши тезлигига боғлиқ ҳисобланади.
Илк ҳисоб-китоблар учун кўча қатнов қисми бир йўлагининг ўтказиш имкониятлари турли сатҳларда кесишганда — 1200 — 1500 келтирилган авт/соат,
бир сатҳида — 750 — 850 келтирилган авт/соат миқдорида қабул қилинади.
| | 36-жадвал |
| Кўчалар ва йўллар тоифалари | Кўчалар ва йўлларнинг асосий вазифалари |
| 1 | 2 |
| I. Шаҳар аҳамиятидаги магистраль кўчалар: | |
| тўхтовсиз ҳаракат | Аҳоли пунктининг ичидаги функционал зоналараро алоқалар, ташқи автомобиль йўллари билан алоқалар. Транспортнинг барча турларини ўтказиш. ҳаракати тўхтовсиз. Магистраль кўчалар билан турли сатҳларда кесишиш. |
| тартибга солинадиган ҳаракат | Аҳоли пункти режавий каркас ўқини ҳосил қилади. Тартибга солинадиган магистраллар бўйлаб аҳоли пункти ривожланади, уларда оммавий қатнов объектлари жойлашади, оммавий йўловчи транспорти, енгил автомобиллар ва пиёдаларнинг кучли ҳаракати бўлади. |
| II. Туман аҳамиятидаги магистраль кўчалар | Туманларнинг асосий ўқлари. Бошқа магистраль кўчаларга чиқиш. Барча транспорт турларининг ўтиши. |
| III. Маҳаллий аҳамиятга эга кўчалар: | |
| турар-жой қурилишидаги кўчалар | Турар-жой туманларининг ичида транспорт ва пиёда алоқалар. Магистраль кўчаларга чиқиш. Енгил, махсус ва районга хизмат кўрсатувчи юк транспортининг ўтиши. |
| ишлаб чиқариш ва коммунал-омбор зоналарида кўчалар | Ишлаб чиқариш ва коммунал-омбор зоналари ичида транспорт алоқалар. Енгил, юк ва махсус транспортнинг ўтиши. |
| даҳалардаги тор кўчалар | Транспорт воситаларининг турар-жой бинолари ва қурилиш объектларига бориши. Енгил, махсус ва хизмат кўрсатувчи юк транспортининг ўтиши. |
142. Тўхтовсиз ҳаракат магистраллари ва юк йўллари енгил ва юк автомобилларининг катта оқимлари ўтишига мўлжалланган. Уларни қуриш зарурати кўча ҳаракати оқимларини ҳисоблаш билан асосланади.
143. Аҳоли пунктларида тўхтовсиз ҳаракат магистраль кўчалари энг кучли транспорт оқимлари йўналишларида кўзда тутиш керак. Тўхтовсиз ҳаракат магистраллари йўлини аҳоли пункти марказидан четда лойиҳалаштириш зарур.
144. Тўхтовсиз ҳаракат магистралларида марказий қатнов қисмлари ва бир томонлама ҳаракатли маҳаллий ўтишларнинг барпо этилишини кўзда тутиш керак.
Тўхтовсиз ҳаракат магистраллари ўтишларининг эни аҳоли пункти ичида кўпи билан 11,25 м, аҳоли пунктидан ташқарида — 7,5 м ни ташкил этади.
| | | | | | | | | 37-жадвал |
| Кўчалар тоифаси | Ҳаракатнинг ҳисоб тезлиги км/с | Ҳаракат йўлагининг эни, м | Ҳаракат йўлагининг сони | Қизил чизиқлардаги энг катта эни, м | Тротуарнинг энг катта эни, м | Тарҳдаги эгриликнинг энг кичик радиуси, м | Узунасига энг катта нишаблик, % | Вертикал эгриларнинг энг кичик радиуслари, м |
| қавариқ | ботиқ |
| I. Умумшаҳар аҳамиятидаги магистраль кўчалар: | 100 | 3,75 | 6 — 8 | - | 4,5 | 500 | 50 | 6000 | 1500 |
| тўхтовсиз ҳаракат |
| тартибга солинувчи ҳаракат | 80 | 3,75 | 4 — 8 | 60 | 4,5 | 400 | 50 | 6000 | 1500 |
| II. Туман аҳамиятидаги магистраль кўчалар | 60 | 3,75 | 3-4 | 45 | 3,0 | 250 | 60 | 4000 | 1000 |
| III. Маҳаллий аҳамиятга эга кўчалар: | 40 | 3,5 | 2-3 | 25 | 2,25 | 125 | 80 | 500 | 250 |
| турар-жой қурилишида |
| ишлаб чиқариш ва коммунал-омбор зоналарда | 60 | 3,5 | 2 — 4 | 35 | 1,5 | 250 | 50 | 4000 | 1000 |
| | | | | | | 38-жадвал |
| Кўчалар тоифаси | Ҳаракатнинг ҳисоб тезлиги км/с | Ҳаракат йўлагининг эни, м | Ҳаракат йўлагининг сони | Тарҳдаги эгриликнинг энг кичик радиуси, м | Узунасига энг катта нишаблик, % | Тик эгриликларнинг энг кичик радиуслари, м |
| Қавариқ | Ботиқ |
| I. Умумшаҳар аҳамиятидаги магистраль кўчалар: тўхтовсиз ҳаракат | 60 | 3,5 | 4 — 8 | 250 | 60 | 4000 | 1000 |
| тартибга солинувчи ҳаракат | 60 | 3,5 | 4 — 8 | 125 | 60 | 2000 | 500 |
| II. Туман аҳамиятидаги магистраль кўчалар | 40 | 3,5 | 2 — 4 | 50 | 70 | 1000 | 250 |
| III. Маҳаллий аҳамиятдаги кўчалар: турар-жой қурилмаларида | 40 | 3,5 | 2-3 | 125 | 80 | 500 | 250 |
| ишлаб чиқариш ва коммунал-омбор зоналарда | 40 | 3,5 | 2 — 4 | 50 | 70 | 500 | 250 |
| | | | | | 39-жадвал |
| Қишлоқ аҳоли пунктлари кўчалари тоифалари | Асосий вазифаси | Ҳаракатнинг ҳисоб тезлиги. км/соат | Ҳаракат йўлининг эни, м | Ҳаракат йўли сони | Тротуар пиёдалар қисми эни, м |
| Посёлка йўли | Қишлоқ аҳоли пунктининг умум тармоқ ташқи йўллари билан алоқаси | 60 | 3,5 | 2 | - |
| Бош кўчаси | турар-жой ҳудудларининг жамоат маркази, ташқи йўллар билан алоқаси | 40 | 3,5 | 2-3 | 1,5 — 2,25 |
| Турар-жой қурилмаларидаги кўчалар: | | | | | |
| асосий | обод ҳудуд ичида бош кўчаси билан алоқа | 40 | 3,0 | 2 | 1,0 — 1,5 |
| иккинчи даражали | Асосий турар-жой кўчаларнинг алоқалари | 30 | 3,0 | 2 | 1,0 |
| тор кўчалар | Кўча билан маҳалла ичидаги уйлар алоқаси | 30 | 3,0 | 2 | - |
| Пода ҳайдаш йўллари | Пода ҳайдаб ўтиш учун | - | 3 | 1 | - |
145. Тўхтовсиз ҳаракат магистраллари қатнов қисми четидан турар-жой қурилмаларигача масофани камида 50 м деб олиш лозим. Шовқин пасайтирувчи қурилмалардан фойдаланганда бу масофа 25 м гача камайтирилиши мумкин.
146. Тўхтовсиз ҳаракат магистраллари марказий қатнов қисмларининг бошқа умумшаҳар аҳамиятидаги магистраллар ва йўллар билан, шунингдек темир йўллар билан барча кесишувлари турли сатҳларда, камида 1500 — 2000 м масофада жойлашиши керак.
147. Умумшаҳар аҳамиятидаги ҳаракати тартибга солинадиган магистраль кўчаларнинг бошқа транспорт йўллари билан кесишуви одатда бир сатҳда кўзда тутилади. Тегишли техник-иқтисодик асослаш бўлганда бу кесишувларда турли сатҳлардаги чорраҳалар ҳам қурилиши мумкин.
148. Умумшаҳар аҳамиятидаги магистраль кўчаларнинг бошқа кўчалар билан кесишуви бир-биридан камида 500 м масофада бўлиши мумкин. Тор кўчалар умумшаҳар аҳамиятидаги магистраль кўчаларга чорраҳадан камида 100 м масофада туташуви мумкин.
149. Тартибга солинадиган ҳаракат чорраҳаларига яқин йўл қатнов қисмини тўхташ чизиғидан камида 50 м масофадан 1-2 ҳаракат йўлига кенгайтириш зарур.
150*. Кўча ва йўл чорраҳаларида, шунингдек, пиёдаларнинг ўтиш жойларида кўриниш учбурчакларини кўзда тутиш лозим.
Тенг ёнли «транспорт-транспорт» кўриниш учбурчаги томонларининг ўлчами транспортнинг тезлиги 40, 60 ва 80 км/соат бўлганда мос ҳолда камида, м: доирасида доимий ва кўчма буюмлар (дўконлар, реклама фургонлари, кичик меъморий шакллар), жумладан, дарахтлар ва 0,5 м дан баланд буталар жойлашуви ман этилган зона учун: 15, 30 ва 45; бинолар ва бошқа капитал иншоотлар жойлашуви тақиқланган зона учун — 25, 40 ва 65.
«Пиёда-транспорт» тўғри бурчакли кўриниш учбурчаги томонлари ўлчамларини транспорт тезлиги 40 км/соат бўлганда 8х40, 60 км/соат бўлганда эса — 10х50 м қилиб олиниши керак.
151*. Аҳоли пунктлари кўча-йўлларининг ер тўшамаси ён-атроф ҳудуднинг ва таянч иморатларнинг баландлик қийматларини ҳисобга олиб лойиҳаланиши керак.
Ер тўшамаси ва йўл қопламаларининг конструкцияларини ШМҚ 2.05.02-07 «Автомобиль йўллари»га мувофиқ лойиҳалаштириш керак.
152. Транспортнинг бир томонлама бир ёки икки йўлли ҳаракати бўлган кўча ва йўлларнинг қатнов қисми 750 м гача бўлган радиусли горизонтал эгриликлар участкаларида
40-жадвалга мувофиқ кенгайтирилиши керак.
|
|
40-жадвал |
|
Радиуслар, м |
Ҳар бир ҳаракат йўлига кенгайиш, м |
|
551 дан 750 гача |
0,2 |
|
401 « 550 « |
0,25 |
|
301 « 400 « |
0,3 |
|
201 « 300 « |
0,35 |
|
151 « 200 « |
0,6 |
|
91 « 150 « |
0,7 |
|
51 « 90 « |
0,8 |
153*. Икки тасмали йўлларнинг узунасига нишаби 40 % дан ортиқ ва узунлиги 300 м дан ортиқ бўлган участкалардаги кўтарилишларда қўшимча йўлакни кўзда тутиш лозим.
Икки тасмали йўлдан ўтиш ва унга қайтиш узунлиги камида 70 м бўлиши керак.
154. Берк кўчалар қатнов қисмларини айланиш радиуси камида 15 м бўлган майдончалар ёки 20 х 20 м ўлчамли айланиш майдончалари билан тугаши лозим. Айланиш майдончаларида оммавий транспорт охирги пунктлари ва автотранспорт тўхташ жойларини ташкил этиш мумкин эмас.
155. Микротуман, (мавзе) ва даҳалар ҳудудига кириб боришлар, шунингдек, биноларга тўппа-тўғри борадиган ўтиш йўллари бир-биридан камида 300 м масофада, қайта қурилаётган туманлардаги периметрик қурилмаларда — камида 180 м масофада кўзда тутилиши керак.
Тор кўчалар ва пиёда йўлаклар турар-жой ва жамоат бинолари деворларидан камида 5 м узоқда жойлаштирилиши лозим.
156. Кўп қаватли қурилмалар зонасида 3 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган турар-жой бинолари гуруҳига олиб борувчи эни 5,5 м икки ҳаракат йўлаги ва эни 1,5 м тротуарлари бўлган тор кўчалар қабул қилиниши лозим.
Бир томонлама ҳалқа транспорт ҳаракати бўлган ва узунлиги кўпи билан 300 м бўлган тор кўчаларнинг тротуарлари бўлган ҳолда эни 3,5 м бир ҳаракат йўлаги қилиб қабул қилинишига йўл қўйилмайди. Бир йўлакли тор кўчаларда кўпи билан 100 м оралиқ билан эни 6 м ва узунлиги 15 м бўлган айрилиш майдончаларини кўзда тутиш зарур.
157. Узунлиги 150 м дан ошмаган боши берк тор кўчалар тротуар билан бирлаштирилган ҳолда, камида эни 3,5 м қилиб қабул қилиниши, боши берк тор кўчалар ўлчамлари 12х12 м бўлган айланиш майдончалари ёки йўл ўқи бўйича камида 20 м радиусли ҳалқа билан тугаши зарур.
158. Турар-жой ва жамоат биноларига ўт ўчириш машиналарининг етиш йўлларини
1-иловага мувофиқ лойиҳалаш керак.
159. Кўча ва йўллар қатнов қисмларининг қайрилиши радиуслари тротуарлар ва ажратувчи йўллар четидан камида 15 м деб олиниши керак. Қайта қурилаётган шаҳарларда олдиндан шаклланган қурилишда ушбу радиусни 5 м гача камайтиришга йўл қўйилади.
160. Тўхтовсиз ҳаракат магистралларида эни 4 м ли марказий ажратувчи йўллар кўзда тутилади. Ажратувчи тўсин (иҳота тўсиғи) бўлган марказий ажратиш йўлнинг эни тўхтовсиз ҳаракат магистралларида 2 м гача камайтирилиши мумкин.
Эни 5 м дан кам бўлган марказий ажратиш йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга алоқаси бўлмаган иншоотларни ўрнатиш мумкин эмас.
161. Тротуарлар пиёда қатнов қисмининг эни пиёда ҳаракатнинг 0,75 м бўлган бир йўл қаторига қолдиқсиз баробарлигида қабул қилиниши лозим. Тротуарлар пиёда қисми энига дўконча, тўхташ бекатлари, ўриндиқлар ва ҳоказоларни жойлаштириш учун зарур майдонлар киритилмайди. Тротуарларнинг эни
37,
38 ва
39-жадвалларга мувофиқ олиниши керак. Асослашлари бўлганда тротуар эни оширилиши мумкин, лекин икки баробаригача бўлган миқдорда.
Қайта қуриш шароитида бир қаватли қурилишда турар-жой кўчалари ва тор кўчаларнинг кўндаланг кесимида тротуарни бино пойдевори бўйлаб кетган йўлак билан қўшиб юборишга йўл қўйилади.
Кўча қатнов қисмидан пиёда ўтишларнинг эни камида 4 м қабул қилиниши керак.
162. Қизил чизиқлар ёқалаб жойлашган тротуарларда ҳаракат йўлагини ўтказиш имконияти 700 пиёда/соат, кўча қатнов қисмидан бир сатҳдаги пиёда ўтишда — 1200 пиёда/соат, ер ости пиёда ўтишларда — 1500 пиёда/соат миқдорида қабул қилинади.
163*. Тротуарларнинг узунасига нишаблиги уларнинг нишабли қисми узунлиги 30 м дан ошмаганда кўпи билан 60 %, тоғ шароитларида эса — кўпи билан 80 % бўлиши мумкин.
Катта нишабларда ва улар узун бўлганда зиналар қуриш кўзда тутилиши лозим. Тротуарлар болалар ва ногиронлар аравачаларининг ҳаракатини ШНҚ 2.07.02.07 — «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш» талабларига мувофиқ таъминлаши зарур.
164. Тўхтовсиз ҳаракат магистралларининг марказий қатнов қисмларидан пиёда ўтишларни одатда турли сатҳларда барпо этиш лозим.
165. Пиёда ер ости йўлакларнинг энг кам эни 3 м, бир томонлама зиналар эни — 2,25 м (ер ости йўлакнинг иккала охирида ҳар бирининг эни 2,25 м бўлган иккита зина қурилиши шарти билан) қабул қилинади. Барча пиёда йўлакларда болалар ва ногиронлар учун эни камида 1 м бўлган тушиш жойлари кўзда тутилиши лозим.
Пиёда ер ости йўлакларида маданий-маиший хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁМБ ва МХХ билан келишилган ҳолда йўл қўйилади.
166. Туман аҳамиятидаги магистраль кўчаларда, ажратиш йўллари билан ажратилган велосипед йўлакларини кўзда тутиш мумкин. Аҳолининг оммавий дам олиши зоналарида ва бошқа кўкаламзорлаштирилган ҳудудларда велосипед йўлаклари бошқа кўча, йўллар ва пиёда ҳаракатидан алоҳида қилиб кўзда тутилиши керак. Велосипед йўлаклари бир томонлама ва икки томонлама ҳаракатли қилиб барпо этилади, бунда велойўлак четидан энг кам хавфсизлик масофаси, м:
йўл қатнов қисмигача, транспорт иншоотлари таянчлари, дарахтларгача — 0,75;
автомобиллар тўхташ жойлари ва оммавий транспорт бекатларигача — 1,50 м бўлиши керак.
167. Турар-жой, жамоат ва дам олиш ҳудудларида механик бўлган ногиронлар аравачалари ўта оладиган пиёда йўллар кўзда тутилиши керак.
Оммавий йўловчилар транспорти
168. Аҳолиси 100 минг кишидан кўп бўлган шаҳар аҳоли пунктлари учун оммавий йўловчи транспорти турлари ва йўналишлари ҳисоблар асосида танланади.
Қурилишнинг биринчи навбатидаги мўлжалий ҳисоблар учун транспорт ҳаракати бирлигини 100 дан 250 гача минг киши аҳолиси бўлган шаҳар аҳоли пунктлари учун 300 — 350 та, 250 — 500 минг киши аҳолиси учун — йилига бир кишига 350 — 425 сафар деб қабул қилиш керак. Ҳисоблаш муддатига транспорт ҳаракати катталигини мос равишда бир йилда кишига 350 — 425 ва 425 — 470 сафар деб қабул қилинади.
169. Аҳолиси 10 минг кишигача бўлган ва ҳовлиси бўлган якка тартибдаги иморатлари мавжуд аҳоли пунктларида яшаш жойларидан ишхонагача масофа 1500 м дан ошмаганда, шаҳар ичи оммавий йўловчи транспорти кўзда тутилмаслиги мумкин.
170. Қурилган ҳудудларда ер усти оммавий йўловчи транспорти йўналишларининг зичлиги йўловчи оқимларининг интенсивлигига боғлиқ ҳолда, одатда, 1,5 — 2,5 км/км2 қабул қилинади. Йирик ва ўта йирик шаҳарларнинг марказий туманларида бу тармоқнинг зичлигини 4,5 км/км2 гача ошириш мумкин.
171. Оммавий йўловчи транспорти оддий турларининг ташиш имкониятлари йўловчи салонининг бўш майдони тўлиши 4 киши/м2, тезюрар турлари учун — 3 киши/м2 нормаси билан аниқланади.
Оммавий йўловчи транспорти ҳар хил турларининг қатнов тезлиги ва ташиш имкониятлари
41-жадвалга мувофиқ олиниши керак.
|
|
|
41-жадвал |
|
Транспорт |
Ўртача қатнов тезлиги, км/с |
Транспорт йўналишининг бир томонга ташиш имконияти, км/с |
|
Автобуслар сиғими:
60 гача йўловчи |
18 — 20 |
3-4 |
|
60 дан ортиқ йўловчи |
18 — 20 |
5-6 |
|
Автобус-тезюрарлар |
20 — 25 |
8 — 10 |
|
Троллейбуслар |
18 |
4 — 6 |
|
Трамвай сиғими:
120 гача йўловчи |
18 — 20 |
6 — 8 |
|
120 дан ортиқ йўловчи |
18 — 20 |
9 — 12 |
|
Тезюрар трамвай сиғими:
120 гача йўловчи |
25 — 30 |
12 — 20 |
|
120 дан ортиқ йўловчи |
25 — 30 |
20 — 24 |
|
Метрополитен, поездлар таркиби: |
|
|
|
5 вагон |
40 — 45 |
25 — 30 |
|
8 вагон |
40 — 45 |
45 — 50 |
|
Электрлаштирилган темир йўл |
50 — 60 |
35 — 60 |
|
Монорельс йўл |
60 — 70 |
10 — 30 |
172*. Яшаш жойи ёки ишхонадан оммавий йўловчи транспортининг энг яқин бекатигача пиёда етишнинг узоқлиги 400 м дан ошмаслиги керак. Ўта йирик, йирик ва катта шаҳарларнинг якка тартибдаги иморатлари мавжуд ҳудудларда бу катталик 600 м гача, ўрта ва кичик шаҳарларда эса — 800 м гача оширилиши мумкин.
Ўта йирик ва йирик шаҳарларнинг умумшаҳар марказида оммавий йўловчи транспорти бекатларигача пиёда етишнинг узоқлиги 250 м, оммавий дам олиш ва спорт зоналарида — 800 м дан ошмаслиги керак..
Мураккаб рельеф шароитида бу миқдор босиб ўтиладиган паст-баландликнинг 10 метри учун 50 м га қисқартирилиши керак.
172.1. Қариялар ва ногиронлар учун хонадонлари бўлган махсус турар-жой уйларининг ногиронлар учун мўлжалланганлари экологик жиҳатдан қулай шароитли (зарарли шовқин таъсири бўлган ва табиат муҳити ифлосланган зоналар ташқарисида), оммавий транспорт бекатларига ва ижтимоий инфратузилмалар элементларига қулай етишишини кўпи билан 150 — 200 м қилиб ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш лозим.
173. Шаҳар транспортининг ер усти турлари учун бекатлар орасидаги масофа 600 м дан, тезюрар йўналиш автобуслари учун 800 — 1200 м дан, метрополитен учун 1000 — 2000 м дан, электр темир йўл учун 1500 — 2000 м дан ошмаслиги керак.
174. Тўхтовсиз ҳаракат магистралларида оммавий йўловчи транспортининг йўналишларини ташкил этиш фақат маҳаллий тор кўчалар бўйича рухсат этилади. Марказий қатнов қисмларидан эса тезюрар автобуслар йўналишларини фақат бекатлари марказий қатнов қисмларидан четда, ҳаракат тезлашуви ва пасайиши учун ўтиш йўллари бўлган махсус чўнтакларда барпо этилганида ташкил этиш мумкин. Йўлларнинг эни
42-жадвал бўйича олиниши керак. Ҳаракатнинг тезлашуви ва пасайиши учун йўлларни асосий қатнов қисмларидан эни камида 0,75 м бўлган айирувчи чизиқ ёки белги билан ажратиш зарур.
|
|
|
|
42-жадвал |
|
Бўйлама нишаблик, % |
Ўтиш-тезлик йўлининг узунлиги, м |
Тезликни ошириш ва пасайтириш йўлининг узунлиги,м |
|
тезлашиш учун |
пасайтириш учун |
|
- 40 |
140 |
110 |
80 |
|
- 20 |
160 |
105 |
80 |
|
0 |
180 |
100 |
80 |
|
+ 20 |
200 |
95 |
80 |
|
+ 40 |
230 |
90 |
80 |
175. Трамвай йўллари асосан алоҳида тўшамада жойлаштирилиши керак. Икки йўлли алоҳида трамвай тўшамасининг эни бутун трамвай йўналиши давомида майдончаларини ҳисобга олганда камида 10 м, бир йўлли — 3,8 м деб қабул қилиниши керак.
Трамвайга чиқиш майдончасининг узунлиги поезднинг ҳисоб узунлигидан 5 м ортиқ, эни эса камида 1,5 м катталикда қабул қилиниши керак.
176. Автобус ва троллейбусларнинг тўхташ жойларини чорраҳадан сўнг камида 20 м масофада жойлаштириш лозим.
Бир томонга йўналишларнинг тўхташ жойларини чорраҳанинг бир тарафида, майда донабой сотиш учун кўпи билан 3,0 м2 майдонли савдо павильони жойлашиши эҳтимолини ҳисобга олиб жойлаштирилиши зарур.
Бир чиқиш майдончасининг узунлигини бир томонга йўналишлар учун 20 м, бир неча томон йўналишлари учун 30 м ва ундан ортиқ деб қабул қилиш керак. Чиқиш майдончаларининг энг кам эни 1,5 м бўлиши лозим.
Тўхташ ва чиқиш майдончалари кўча қатнов қисмини торайтириш ҳисобига қурилишига йўл қўйилмайди.
Оммавий транспортнинг тўхташ жойлари ШНҚ 2.07.02.07 — «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш» 3.23 ва 3.24 пунктлари талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.
177. Ўта йирик ва йирик шаҳарларда шаҳар транспортининг охирги бекатларини ташкил этиш учун нозимлар дўкончалари, ҳайдовчилар учун дам олиш хоналари, кўчма таркибининг вақтинча туриши учун майдончалар ва чиқиш майдончалари билан жиҳозланган, майдони 1 — 1,5 га бўлган махсус майдончалар кўзда тутилиши керак. Бундай охирги бекатларда шаҳар оммавий йўловчи транспортининг камида 90% йўналишлари тамомланиши керак.
178. Саёз сатҳда жойлашган метрополитен йўллари бўйлаб (ер сиртидан рельс тепасигача кўпи билан 12 м) эни одатда 40 м бўлган техник зона кўзда тутилиб, унинг ичида капитал бино, иншоотларнинг қурилиши ва ер ости муҳандислик тармоқларининг жойлаштирилишига метрополитенни лойиҳалаштирувчи ташкилот билан келишилган ҳолда йўл қўйилади.
Автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш бўйича иншоотлар ва корхоналар
179*. Фуқароларга тегишли 100 % автомобилларни доимий сақлаш жойларини уларнинг эгалари яшаш жойидан кўпи билан 800 м масофада кўзда тутиш лозим. Қайта қуриш жойлари ва шаҳарларнинг тарихий зоналарида бу масофа 1500 м гача оширилиши мумкин. Ногиронларга қарашли транспорт воситаларини сақлаш учун бокс туридаги гаражлар ногирон яшаш жойидан кўпи билан 200 м пиёда етиш масофасида кўзда тутилиши керак.
Ногиронлар учун машиналар тўхташ жойлари ШНҚ 2.07.02.07- «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш» 3.25 ва 3.26 пунктлари талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.
180. Сақлашни ташкил этиш учун қурилишнинг биринчи навбатида кутилган автомобиллар сонини очиқ тўхташ жойларида жойлаштиришга зарур бўлган ҳудудни ажратиш керак. Ҳисоб муддатида ва ундан кейинги даврда ҳисоб муддатига кутиладиган автомобиллар сонини жойлаштириш учун етарли бўлган сиғимдаги ер ости ва кўп қаватли гаражлар ажратилган ҳудудда кўзда тутилади.
Ногиронлар (мавзе) лойиҳасида мажбурий тартибда жорий автомобиллаштириш даражаси ва мазкур нормалар талабларини ҳисобга олган ҳолда автомобилларни сақлаш жойлари кўзда тутилиши керак.
Микротуманда (мавзеда) жойлаштирилган гараж ва автотўхташ жойларининг ҳудудлари микро туманнинг (мавзенинг) зичлигига киради. Қайта қурилаётган шаҳарларда шахсий транспортни тўхтатиш сақлаш масалаларини ҳал этиш учун махсус лойиҳалар бажарилиши керак.
181. Енгил автомобиллар гаражи ва автотўхташ жойлари ер участкаларининг майдонларини уларнинг қаватлилигига боғлиқ ҳолда бир машина-жой учун м2 да олиш керак:
|
гаражлар учун: 1-қаватли |
— |
30 |
|
2-қаватли |
— |
20 |
|
3-қаватли |
— |
14 |
|
4-қаватли |
— |
12 |
|
5-қаватли |
— |
10 |
|
ер усти тўхташ жойлари учун |
— |
25 |
|
кўкаламзорларни ҳисобга олган ҳолда ер усти тўхташ |
|
жойлари учун |
— |
35 |
182*. Гаражларга кириш ва улардан чиқишгача энг кам масофалар: магистраль кўчалар чорраҳаларидан — 50 м, маҳаллий аҳамиятидаги кўчалардан — 20 м, оммавий йўловчи транспорти бекатларидан — 3 м бўлиши керак.
Ер ости гаражларига кириш ва улардан чиқишлар турар-жой, жамоат бинолари деразаларидан ҳамда болалар ва даволаш муассасалари участкаларидан камида 15 м узоқликда бўлиши керак.
Ер ости гаражларининг шамоллатиш шахталари ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционирлаш»га мувофиқ кўзда тутилиши керак.
Ногиронларнинг транспорт воситаларини сақлаш учун тўхташ жойлари-гаражлари яшаш жойларидан узоғи билан 20 м масофада жойлаштириш зарур.
183*. Турар-жой уйлари ёнида енгил автомобилларнинг вақтинча сақлаш очиқ тўхташ жойлари фуқароларга тегишли автомобиллар сонининг 15 % ҳисобидан кўзда тутилиши керак.
Жамоат ва дам олиш марказларида тўхташ жойлари ҳисобланишининг нормалари
43-жадвалга кўра қабул қилиниши керак.
| | | 43-жадвал |
Репеация ҳудудлари, оромгоҳ объектлари, бино ва инщоотлар | Ҳисоб бирлиги | Ҳисоб бирлигига машина-жойлар сони |
ҳисоб муддати | 1 навбат |
1 | 2 | 3 | 4 |
Бинолар ва иншоотлар: | 100 ишловчига | 7 — 14 | 4 — 7 |
Маъмурий-хўжалик муассасалари |
Илмий ва лойиҳа ташкилотлари, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари | 100 ишловчига | 7 — 11 | 4-5 |
Саноат корхоналари | икки туташ сменада 100 ишловчига | 5 — 7 | 3-4 |
Шифохоналар | 100 каравот | 2 — 4 | 1-2 |
Поликлиникалар | 100 қатнов | 1-2 | 1-2 |
сиғими 500 дан зиёд кишилик бўлган минбарли спорт бинолари ва иншоотлари | 100 ўрин | 2 — 4 | 1-2 |
Театрлар, цирклар, кинотеатрлар, концерт заллари, музейлар, кўргазмалар | 100 жой ёки бир вақтда келувчилар | 7 — 11 | 4-5 |
Маданият ва истироқат боғлари | 100 бир вақтда келувчилар | 4-5 | 2-3 |
Савдо майдони 200 м2 дан зиёд бўлган савдо марказлари, универмаглар, дўконлар | 100 м2 савдо майдони | 4-5 | 2-3 |
Бозорлар | 50 савдо жойлари | 14 — 18 | 7 — 9 |
Умумшаҳар аҳамиятидаги ресторанлар ва кафелар | 100 жой | 7 — 11 | 4-5 |
Олий даражадаги меҳмонхоналар | 100 жой | 7 — 11 | 4-5 |
Бошқа меҳмонхоналар | 100 жой | 4-5 | 2-3 |
Барча тур транспортининг вокзаллари | тиғиз пайтида 100 олис ва яқинга қатновчи йўловчилар | 7 — 11 | 4-5 |
Тезюрар йўловчи транспортининг охирги (периферия, четдаги) ва зона бекатлари | тиғиз пайтида 100 йўловчи | 4 — 7 | 2 — 4 |
Дам олиш ҳудудлари ва оромгоҳ объектлари: Дам олиш зоналарида пляжлар ва парклар | 100 бир вақтда келувчилар | 5 — 14 | 3 — 7 |
Ўрмон-парклар ва қўриқхоналар | -»- | 5 — 7 | 2 — 4 |
Қисқа муддатли дам олиш базалари (спорт, чанғи, балиқ овлаш, овчилик базалари ва бошқалар) | -«- | 7 — 11 | 4-5 |
Мўъжаз флотнинг соҳил базалари | -«- | 7 — 11 | 4-5 |
Дам олиш уйлари ва санаторийлар, санаторий-профилакторийлар ва сайёҳлик базалари | 100 дам олувчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлар | 2 — 4 | 1-2 |
Меҳмонхоналар (сайёҳлик ва курорт меҳмонхоналари) | -»- | 2 — 5 | 2-3 |
Мотеллар ва кемпинглар | -«- | ҳисоб сиғими бўйича | ҳисоб сиғими бўйича |
Дам олиш зоналарида умумий овқатланиш, савдо ва коммунал-маиший хизмат кўрсатиш корхоналари | Залларда 100 жой ёки бир вақтдаги келувчилар ва ходимлар | 5 — 7 | 2 — 4 |
184. Вақтинча сақлаш тўхташ жойларидан вокзаллар йўловчи хоналари ва темир йўл бекатларигача, савдо марказлари ва универмагларгача бўлган масофа кўпи билан 150 м, бошқа объектлар учун — кўпи билан 300 м бўлиши керак.
185*. Автомобилларнинг вақтинча ва доимий сақлаш учун мўлжалланган очиқ тўхташ жойлари ва гаражлари, техник хизмат кўрсатиш станцияларидан турар-жой уйлари ва жамоат бинолари деразаларигача, болалар ва даволаш муассасалари участкаларигача бўлган масофалар камида
44-жадвалда келтирилган каби қабул қилиниши керак. Автомобиллар тўхташ жойлари учун очиқ майдончалар шундай йиғиб жойлаштирилиши керакки, уларнинг сиғими камида 20 машина-жой бўлсин.
| | | | | | | | | 44-жадвал |
| Масофалар ҳисобланадиган бинолар | Масофа, м |
| Ер усти, ер усти-ер ости гаражлари ва очиқ майдончалар енгил автомобилларнинг сони учун | Техник хизмат кўрсатиш станциялари, постлар сони учун |
| 10 гача | 11 — 50 | 51 — 100 | 101 — 300 | 300 дан зиёд | 10 гача | 11 — 30 | 30 дан зиёд |
| Турар-жой уйлари: | | | | | | | | |
| олд томонидан | 12 | 15 | 25 | 35 | 50 | 15 | 25 | 50 |
| деразасиз ён томонидан | 12 | 10 | 15 | 25 | 35 | | | |
| Жамоат бинолари | 10 | 10 | 15 | 25 | 25 | 15 | 20 | 20 |
| Мактаблар ва болаларнинг боғча-яслиси | 15 | 25 | 25 | 50 | х | 50 | х | х |
| Стационар туридаги даволаш муассасалари | 25 | 50 | х | х | х | 50 | х | х |
186*. Техник хизмат кўрсатиш станцияларини 200 енгил автомашинага 1 пост ҳисобидан, уларнинг ер участкаси майдонини (га) станция учун қуйидагича қабул қилиб лойиҳалаш зарур:
| 3 — 5 пост учун | — | 0,3 — 0,5 |
| 10 пост учун | — | 1,0 |
| 15 | « | | « | | — | 1,5 |
| 25 | « | | « | | — | 2,0 |
| 40 | « | | « | | — | 3,5 |
186.1. ТХС (техник хизмат кўрсатиш станцияси) шаҳар (посёлка) бош режаси асосида, марказий ва бош кўчаларда барпо этишни тақиқланган ҳолда магистраль кўчалар бўйлаб бир-биридан камида 1,5 — 2,0 км масофада жойлаштириш зарур.
Йирик ТХС шаҳарлар ва посёлкаларнинг коммунал-омбор ва саноат зоналарида жойлашиши керак.
ТХС ички режасини шундай ечиш керакки, унда ТХС боксларидан чиқишга ёки постлар сонига боғлиқ бўлмаган ҳолда уларнинг магистраль кўчалар томонидан кўринишига йўл қўйилмаслиги керак.
186.2. Шахсий турар-жой қурилмалари ҳудудларида ва шаҳар (посёлка)нинг ҳудудида ТХС жойлаштиришда санитария-гигиеник нормаларига, экологик ва ёнғинга қарши талабларига риоя қилиш лозим.
186.3. Ҳар хил турдаги машиналарни ювиш қурилмаларини жойлаштиришда ҳам юқоридагиларга ўхшаш талабларга риоя этиш зарур.
Ювиш қурилмалари учун майдонлар 1 машинага 30 — 35 м2 ўлчамда қабул қилинади.
187*. Аҳоли пунктларида автомобилларга ёнилғи қуйиш станцияларини (АЁҚС) турар-жой ва жамоат қурилмалари даҳаларидан режавий ажратилган ер участкаларида, умумий эҳтиёжни ҳисобга олиб аҳоли пунктининг автомобиллашуви даражаси, ҳаракат интенсивлиги ва истеъмол талабига боғлиқ ҳолда жойлаштириш керак. Муайян жойлашув учун АЁҚС турини танлаш унинг қуввати ва технологик ечимларига боғлиқ ҳолда,
4-иловада келтирилган таснифга кўра, шунингдек, шаҳарсозлик чекловлар ва табиат муҳофазасига оид қонунчилик талабларини ҳисобга олиб ўтказилиши керак.
АЁҚС лар санитария-гигиеник, иқтисодий, ёнғинга қарши ва бошқа меъёрий талабларга риоя қилиш шарти билан ҳайдовчилар ва транспорт воситаларига сервис хизмат кўрсатиш: чакана савдо, тез овқатланиш, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, ювиш ва мойлаш хоналари ва алоҳида объектлари бўлган автоёнилғи қуйиш мажмуалари (АЁҚМ) каби лойиҳаланиши ҳам мумкин.
Бу объектларнинг таркиби ва уларнинг жойлашувига талаблар ёнғин назорати идоралари билан келишилган лойиҳалаш топшириғига кўра қабул қилиниши керак.
188. АЁҚС 1200 енгил автомобилга бир ёнилғи-қуйиш колонкаси ҳисобидан лойиҳалаштирилиш керак. АЁҚС қурилиши учун ер участкаси майдони (га) қуйидагича қабул қилинади:
|
2 колонка учун |
— |
0,1 |
|
5 |
« « |
— |
0.2 |
|
7 |
« « |
— |
0,3 |
|
9 |
« « |
— |
0,35 |
|
11 |
« « |
— |
0,4 |
189. Транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш пунктлари бўлган АЁҚС (автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, ювиш, мойлаш) фақат саноат ва коммунал-омбор зоналари кўча-йўллари бўйлаб, уларнинг ҳудудида ва аҳоли пунктларидан чиқишда жойлаштирилиши лозим. Бу АЁҚС ларни аҳоли жойлашган ҳудудлар ва дам олиш зоналари ичида жойлаштириш тақиқланади. Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш пунктлари бўлмаган АЁҚС ларни жойлаштиришга талаблар ҳам худди шундай қабул қилиниши керак.
190*. АЁҚС лар: йирик шаҳарларда умумшаҳар ва район аҳамиятидаги магистраль кўчалар бўйлаб, ўрта ва кичик шаҳарларда — магистраль кўча-йўллар бўйлаб, шунингдек, саноат ва коммунал-омбор зоналари кўчалари бўйлаб ва уларнинг ҳудудларида транспорт ҳаракати йўналишларидан, шунингдек ёқилғининг хили ва тавсифига боғлиқ бўлмаган ҳолда бир-биридан камида 2,5 — 3,0 км масофада жойлаштирилиши керак.
АЁҚС ёки АГҚС ларни қайта тиклашда ушбу объектларни лойиҳалашдаги амалдаги нормалар ҳисобга олиниши зарур.
Амалдаги ёнғинга қарши ва санитария-экологик нормаларга риоя қилиш имкони бўлмаган ҳолларда шаҳар (посёлка) чегарасида тегишли ҳудуд ажратилиши билан объект ёпилиши лозим.
АЁҚС (АГҚС) атрофидаги ёнғинга қарши санитария-ҳимоя зонаси қандайдир бошқа иншоотлар барпо этиш ҳуқуқи бўлмаган ушбу АЁҚС (АГҚС) эгалар маблағлари ҳисобига ободонлаштирилиши ва кўкаламзорлаштирилиши зарур.
АЁҚС ларни пиёда юриш кўчаларида ва квартал (даҳа) ичи тор кўчаларида жойлашуви тақиқланади.
191*. АЁҚС қурилиши учун ажратилган ер участкалари кўчаларнинг қизил чизиғи орқасида ёки қисман уларнинг чегараси ичида (агар шаҳарсозлик ҳужжатларида бу ҳудуд кўча ўтиш йўлининг кейинчалик кенгайиши кўзда тутилмаганда) жойлаштирилади.
Қизил чизиқлар доирасида ер участкаларини ажратиб, АЁҚСларни жойлаштириш фақат вақтинча, белгиланган тартибда келиши ва тасдиқлаш шарти билан рухсат этилади.
192*. АЁҚС ларни жойлаштириш уларнинг қурилиши учун тегишли шаҳарсозлик ҳужжатлари билан кўзда тутилган ер участкаларида олиб борилиши керак.
Бошқа ҳолларда, бу ҳужжатлар бўлмаганда ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаганда АЁҚС ер участкасини танлаш ва жойлашувини келишиш жорий қонунчилик талабларига мувофиқ, белгиланган тартибда келишилган ва тасдиқланган объектнинг жойлашуви шаҳарсозлик асосланиши асосида амалга оширилади.
193*. АЁҚС сиғимлари ер ости ёки ер устида жойлашиши мумкин.
200 минг киши ва ундан кўп аҳолиси бўлган шаҳарларнинг марказий зич қурилган ҳудудларида янги АЁҚС ларнинг фақат кам қувватли, «А» ва «Б» турдаги сиғимларнинг ер ости жойлашувидаги, техник хизмат кўрсатиш пунктлари бўлмаган ҳамда қўлланиши мумкинлиги белгиланган тартибда давлат назорати идораларининг эксперт хулосаси билан тасдиқланган ёнғиндан хавфсиз технология ва экологик хавфсиз жиҳозларни қўллаган ҳолда (
5 ва
6-илова) қурилишига рухсат этилади.
Аҳоли пунктлари ичида «В» туридаги АЁҚС жойлаштирилишида суюқ ёнилғини сақлаш учун ер усти сиғимларининг энг кўп биргаликдаги ҳажми қўлланиши мумкинлиги белгиланган тартибда давлат назорати идораларининг эксперт хулосаси билан тасдиқланган ёнғиндан хавфсиз технологик ва экологик хавфсиз жиҳозларни қўллаган ҳолда (
5 ва
6-илова) 80 куб. м дан ошмаслиги керак. Бунда ҳар бир сиғимнинг алоҳида ҳажми 20 куб. м дан ошмаслиги керак.
«А» ва «Б» турлардаги катта қувватли АЁҚС ларни саноат ва коммунал зоналарида, объектларнинг санитария-ҳимоя зоналарида улардан фойдаланишнинг қонунчиликда белгиланган тартибига мувофиқ жойлаштириш лозим.
АЁҚС иншоотларидаги портлашдан хавфли қурилмалар ва ифлосланиш манбаларидан энг яқинидан — ер усти ёнилғи сиғимлари девори ва ёнилғи қуйиш колонкалари (ЁҚК) корпусидан, технологик қудуқлар, ер ости сиғимларнинг нафас олиш қурилмаларидан, аварияли сиғимлар ва тозалаш иншоотларининг тортиб олувчи шамоллатиш шахталари, ёнилғини сиғимларга қуйиш тармоғидан:
турар-жой ва жамоат биноларининг ташқи деворларигача;
ҳовлили, дала ҳовли ва боғ уйлари, болалар мактабгача муассасалари, умумтаълим мактаблари, стационар даволаш — профилактик муассасалари, санаторийлар, санаторий-профилакторийлар, умумий ва махсус турдаги интернат-уйлар, дам олиш муассасалари, жисмоний-спорт ва жисмоний-саломатлик мажмуалари участкаларининг четигача, шунингдек, ўйин, жисмоний тарбия ва спорт, дам олиш майдончаларигача ва кишиларнинг оммавий йиғилиш жойларигача бўлган масофалар ШНҚ 2.09.20-08 «Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари» норматив ҳужжатига биноан ҳисобланади.
«Г» турдаги кичик ва ўрта қувватли контейнерли АЁҚСларнинг қўлланишига автохўжаликлар, саноат корхоналар участкаларида санитария оралиқлари, ёнғинга қарши масофаларга ва табиат муҳофазаси қонунчилиги талабларига ҚМҚ 2.09.14-97 «Нефть ва нефть маҳсулотлари омборлари»га мувофиқ риоя қилинганда йўл қўйилади.
АЁҚС дан ён-атрофдаги иншоотларгача бўлган санитария оралиқларнинг камайтирилишига ушбу ҳудудда келиб чиқиши геологик ва техноген каби хавфли ҳолатлар (тектоник, сейсмик, ўпирилиш, сел, карст ҳолатлари ва ер усти шаклининг бошқа ўзгаришлари, сизот сувлар тошиши, тошқинлар) мавжуд бўлганда йўл қуйилмайди.
194*. Янги АЁҚС ларни жойлаштириш ва мавжудларини қайта қуриш АЁҚС иншоотларидан энг яқиндагисидан яқин атрофдаги бинолар, иншоотлар ва муҳандислик тармоқларигача бўлган масофа ШНҚ 2.09.20-08 «Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари» норматив ҳужжатларга мувофиқ, санитария оралиқлари ва ёнғинга қарши масофаларга риоя қилиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини ҳисобга олиб амалга ошириш зарур.
Аввал амалда қўлланилган ШНҚ 2.07.01.03 «Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишини режалаштириш»да келтирилган 45 ва 46-жадваллар шу муносабат билан норматив ҳужжатдан чиқарилган.
194.1. АЁҚС ва АГҚС ҳудудига участка танлашда қуйидаги талабларга амал қилиш лозим:
шаҳарлар, аҳоли пунктлари ҳудудларида, магистраль ва иккинчи даражали кўчалар бўйлаб фақат I ва II тоифали кўчма таркибига эга автомобилларга ёқилғи қуйиш учун мўлжалланган АЁҚС (АГҚС)ларни жойлаштиришга йўл қўйилади;
сиғими 10 дан 40 м2 гача бўлган резервуарлари ва сони 2 дан 4 гача ёқилғи қуйиш колонкаларига бўлган АЁҚС (АГҚС)лар ўртасидаги масофа 2,5 — 3,0 км дан кам бўлмаслиги зарур;
АЁҚС участкаси чегарасидан турар-жой ва жамоат бинолари деворларигача узилишлар камида 25 м. АЁҚС ҳудудидаги портлаш хавфи бўлган технологик қурилмалар ва жиҳозлардан жамоат ва турар-жой бинолари ва иншоотлари деворларигача бўлган узилишлар эса ШНҚ 2.9.20-08 «Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари» 3-илова
1-жадвали талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ушбу АЁҚС лардаги ёқилғи сақлаш резервуарлари ер остида жойлашган бўлиши лозим;
Умумий сиғими 60 м3 гача бўлган ер устидаги бир деворли резервуарлари бўлган «А» туридаги контейнерли АЁҚС лар ва 100 м3 гача бўлган ер устидаги бир деворли резервуарлари бўлган «А» туридаги модулли АЁҚС лар аҳоли жойлашган ҳудудлардан ташқарида, саноат ва омборхона зоналарида ёки шаҳарлар ва аҳоли жойлаштириш зарур;
ушбу АЁҚС лардан унга тегишли бўлмаган объектларигача бўлган масофалар ШНҚ 2.9.20-08 «Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари» 3-илова
1-жадвалига мувофиқ қабул қилиниши лозим;
шаҳарлар ва аҳоли сони 50 минг ва ундан ортиқ бўлган йирик аҳоли пунктлари ҳудудларида ва чегарасида кўп ёқилғи АЁҚС ларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди;
АЁҚС ва АГҚС ҳудудларини ҳар хил турдаги озиқ-овқат ва буюм магазинлари билан бирга қўшмаслик зарур. Объект ҳудуди ичида ёнғинга қарши нормаларга риоя қилган шароитда майда автомобиль эҳтиёт қисмларини сотиш бўйича катта бўлмаган магазинларни жойлаштиришга йўл қўйилади;
шаҳарнинг марказий қисмида ВСН 01-89 бўйича кўчма таркибли III ва IV тоифали автомобилларга ёқилғи қуйиш учун АЁҚС ларни жойлаштирмаслик лозим;
кичик аҳоли пунктларида ва ҳаракат интенсивлиги кичик бўлган йўлларда кичик АЁҚС ларни автомобилларга техник хизмат кўрсатиш билан бирлаштирилишини кўзда тутишга йўл қўйилади.
194.2. АЁҚС ларни йўлларнинг чорраҳаларида бурчакли қилиб жойлаштиришга рухсат берилмайди.
Шундай жойлаштириш зарурияти бўлганда эса, АЁҚС га кириш ва чиқиш жойлари чорраҳа қизил чизиқлари кесишган жойдан камида 100 м нарида жойлашмоғи лозим.
Автомобиль йўлларида ёқилғи қуйиш станцияларини йўлнинг иккала томонига шундай жойлаштириш керакки, бунда келаётган ва кетаётган автомобилларнинг ҳаракати тўхтамаслиги зарур.
194.3. АГҚС ларни аҳоли жойлашган ҳудудларга жойлаштирганда турар-жой ва жамоат биноларидан бўлган масофа ШНҚ 2.9.20-08 «Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари» 3-илова
2-жадвали талабларига биноан қабул қилинади. АГҚС ва қурилмалар орасидаги бўш жойлар ёнғинга қарши хавфсизлик талаблари майсазорлар ва қалин ўтказилмаган дарахтларни қўллаган ҳолда кўкаламзорлаштирилиши лозим.
194.4. АЁҚС ларни жойлаштиришда атроф-муҳитнинг экологик ҳолатини ҳисобга олиш зарур: автоцистерналардан ёқилғини тўкишдаги ва автомобиллар бакига ёқилғи қуйишдаги таралар, шунингдек АЁҚС ҳудуди атмосфера ёғинлари туфайли ҳосил бўлган нефть маҳсулотлари ифлосликлари атрофдаги қурилмаларнинг ички муҳитига кирмаслиги зарур.
194.5. АЁҚС ва АГҚС ларни лойиҳалашда ШНҚ 2.9.20-08 «Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари»га қатъий риоя қилиш керак.
194.6. АЁҚС ва АГҚС лар бош режаларини лойиҳалаганда уларни ИИБ ЁХБ, ДСЭНМ, Давлат ёнғин хавфсизлиги назорати, Давлат Табиат қўмитаси, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ЁКХШТ (автойўл) идоралари билан келишилади.
195*. АЁҚС жиҳозларидан атроф бинолар ва иншоотларгача тозалик оралиқлари ўлчами атмосфера ҳавосининг кимёвий ва товуш ифлосланиши ҳисобларига кўра, лекин камида 50 м белгиланади. «А» ва «Б» туридаги кичик ва ўрта қувватли АЁҚС лар учун бу жиҳозлардан хизмат кўрсатилаётган автотранспорт воситаларигача санитария оралиқлари белгиланган тартибда давлат назорати идораларининг эксперт хулосаси билан тасдиқланган ёнғиндан хавфсиз технологик ва экологик хавфсиз жиҳозларни қўллаган ҳолда (
5 ва
6-илова) камайтирилиши мумкин, лекин кичик АЁҚС учун 25 м ва ўрта АЁҚС учун 40 м гача. Бунда ифлослантирувчи моддалар атмосфера ҳавосига чиқишининг ҳисоб кўрсаткичлари унинг негиз даражасини ҳисобга олган ҳолда гигиеник меъёрлари ва экологик хавфсизлик меъёрларидан ошмаслиги керак. Санитария оралиқлари камайтирилиши давлат санитария-эпидемиологик назорати, давлат ёнғин хавфсизлиги назорати идоралари ва Давлат Табиат қўмитаси билан белгиланган тартибда келишилади.
196*. Кўча-йўлларнинг бўйлама нишаби 40 % дан ортиқ ва режада эгрилик радиуслари 250 м дан кичик бўлган жойларида АЁҚС жойлаштириш мумкин эмас. АЁҚС ер усти иншоотлари қатнов қисмининг четигача масофа ШНҚ 2.9.20-08 «Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари» 3-илова
1-жадвали талабларига мос равишда қабул қилиш лозим.
Ҳар бир йўналишда 1-2 ҳаракат йўлакли йўлларда АЁҚС га кириш транспорт воситалари йиғиладиган, асосий ҳаракат йўлагига тенг энли, эни 30 м тенг қўшимча йўлак барпо этилиши керак, лекин у АЁҚС га киришдан аввал 50 м ва ундан чиқишда 15 м узунликда бўлиши керак. Ўтиш қисми асосий энидан қўшимча йиғилиш йўлагига ўтишнинг узунлиги камида 15 м бўлиши керак. 1 ҳаракат йўлагига 300 авт/соатдан ошмайдиган ҳаракат оқими бўлган кўчаларда жойлашган АЁҚС лар учун йиғилиш йўлагини кичик АЁҚС ларда 30 м ва ўрта АЁҚС ларда 40 м гача қисқартириш мумкин.
197. АЁҚС ҳудуди қатнов қисмидан хавфсизлик оролчаси билан ажратилади, унинг эни транспорт тўсиғи, тротуар жойлашувининг шартларига кўра белгиланади. АЁҚС ҳудудига кириш ва чиқиш алоҳида, ҳар бирининг эни камида 4,2 м ва эгрилик радиуси камида 10 м бўлиши лозим. Кириш ва чиқиш бирга қурилганда, улар орасида эни камида 1 м бўлган, қатнов қисмидан 0,1 м кўтарилган хавфсизлик оролчаси кўзда тутилиши керак.
198. АЁҚС ва АЁҚМ ҳудудларида ёнилғи сиғимларининг ёнида автоцистерналар учун икки томони очиқ ўтиш билан таъминланган қуйиш майдончалари кўзда тутилиши керак.
199*. АЁҚС ҳудудидан кириш ва чиқишдан энг кам масофалар:
магистраль кўча билан кесишиш чорраҳасигача (унинг қатнов қисмининг яқинроқ чети) — 100 м;
маҳаллий аҳамиятдаги кўча ёки тор кўча билан чорраҳагача (унинг қатнов қисмининг энг яқин қисми) — 35 м;
ишлаб чиқариш ва турар-жой уйларининг деразаси, умумтаълим мактаблари, болалар мактабгача тарбия ва даволаш муассасалари участкалари, дам олиш майдонларигача — ШНҚ 2.9.20-08 «Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари» 3-иловадаги
1-жадвали талабларига мос ҳолда қабул қилинади.
200.
187 — 199-бандларда баён қилинган талаблар ҳам янги, ҳам қайта қурилаётган АЁҚШ ва АЁҚМ ларга тегишли бўлади.
201. Идора енгил ва юк автомобиллари, автокорхона автомобиллари гаражлари, трамвай ва троллейбус деполари шаҳарларнинг саноат зоналарида жойлаштирилиши керак. Участкаларнинг тавсия қилинган майдони
47-жадвалда берилган.
|
|
|
|
47-жадвал |
|
Корхоналар |
Ҳисоб бирлиги |
Объектлар сиғими |
1 объектга ер участкаси майдони, га |
|
Кўчма таркибга техник хизмат кўрсатиш ва жорий таъмирлаш ишларининг тўла мажмуи билан автотранспорт корхоналар, автобуслар учун очиқ тўхташ жойи билан |
Автобус |
100
200
300
500 |
1,6
3,2
4,8
8,0 |
|
Юк автомобиллари учун |
Автомобиль |
100
200
300
500 |
1,5
2,4
3,6
6,0 |
|
Енгил таксомоторлар учун |
Таксомотор |
100
200
300
500 |
1,0
1,7
2,6
4,25 |
|
-»-, енгил автомобиллар учун ёпиқ тўхташ жойи билан |
-«- |
300
500 |
1,2
1,6 |
|
Таъмир устахоналарисиз трамвай депоси |
Вагон |
100
150 |
6,0
7,5 |
|
-»-, таъмир устахоналари билан |
-«- |
200
100 |
8,0
6,5 |
|
Троллейбус парклари |
Машина |
100
200 |
3,5
6,0 |
202. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида аҳолиси сони, иқлимий, жуғрофий ва бошқа шароитларидан қатъий назар зарур санитария-гигиеник шароитларни ва аҳолининг меҳнати, маиший турмуши ва дам олиши учун қулайликларнинг юксак даражасини таъминловчи муҳандислик жиҳозланиш ва ободонлаштиришни кўзда тутиш лозим.
Муҳандислик жиҳозланиши мажмуий тарзда, одатда, турар-жой, саноат ва бошқа туманларга хизмат кўрсатиш учун сув таъминоти, оқова тармоғи, электр, иссиқлик ва газ таъминоти, алоқа ва бошқа муҳандислик тизимларини мужассамлантириб лойиҳаланиши лозим. Тегишли техник-иқтисодий асосланишда яқиндаги шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари эҳтиёжларини таъминлаш учун туман сув, иссиқлик таъминоти, оқова тармоғи тизимлари ва бошқалар тузилишини кўзда тутиш зарур.
203. Сув, иссиқлик, газ, электр ва б. таъминоти манбаларини танлаш, белгиланган муддатларда сув, электр энергияси, газ ва ҳоказоларнинг ҳисоб миқдорини олиш имкониятини тасдиқлайдиган манфаатдор ташкилотлар билан келишилган бўлиши керак.
204. Сув таъминоти ва оқова тармоғи, иссиқлик, газ ва электр таъминоти, алоқа тизимлари ва бошқа тизимларни ҳисоблаш, жумладан, манбалар доираси, иншоотлар жойлашуви тегишли тизимларни лойиҳалаш бўйича ҚМҚ бўлимлари талабига мувофиқ бўлиши керак.
Сув таъминоти ва оқова тармоғи
205. Сувни тозалаш станциялари учун ер участкалари майдони уларнинг унумига қараб, минг м3/сут, лойиҳага кўра, лекин кўпи билан, га:
|
0,8 гача |
1 |
|
0,8 дан 12 гача |
2 |
|
12 |
« 32 « |
3 |
|
32 |
« 80 « |
4 |
|
80 |
« 125 « |
5 |
|
125 |
« 250 « |
12 |
|
250 |
« 400 « |
18 |
|
400 |
« 800 « |
24 |
206. Оқова тармоғи тозалаш иншоотлари учун ер участкалари майдони
47-жадвалда кўрсатилганидан ортиқ қабул қилинмаслиги лозим.
|
|
|
|
48-жадвал |
|
Оқова тармоқ тозалаш иншоотларининг унуми, минг м3/сут |
Ер участкалари майдони, га |
|
Сунъий яратилган шароитда оқовани қўшимча тозалайдиган тозалаш иншоотлари |
Лойқа майдонлар |
Оқоваларни чуқур тозалаш биологик ҳовузлари |
|
0,7 гача |
0,5 |
0,2 |
|
|
0,7 дан 17гача |
4 |
3 |
3 |
|
17 «40» |
6 |
9 |
6 |
|
40 «130» |
12 |
25 |
20 |
|
130 «175» |
14 |
30 |
30 |
|
175 «280» |
18 |
55 |
|
207. Марказлаштирилган оқова тизими бўлмаганда барча вақтинча ечимлар марказлашган оқованинг умумий схемаси қисмлари бўлиши керак. Қўрғонча қурилишда замин шароитларини ҳисобга олиб сеп-тиклар қурилиши тавсия этилади ёки санитария-эпидемиологик хизматининг маҳаллий идоралари билан келишиб оқова станциялари кўзда тутилиши керак. Оқова станциялари ва уларнинг санитария-ҳимоя зоналари учун ажратиладиган ер участкалари ўлчамлари
51-жадвал бўйича ва ҚМҚ 2.04.03-97 «Оқова тармоғи. Ташқи тармоқ ва иншоотлар»га мувофиқ олиниши керак.
208. Сув таъминоти манбалари ва сув қувурлари иншоотларининг санитария муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналари ҚМҚ 2.04.02-97 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқ ва иншоотлар», оқова тармоқ иншоотларидан санитария-ҳимоя зоналари эса ҚМҚ 2.04.03-97 «Оқова тармоқ. Ташқи тармоқ ва иншоотлар» талабларига мувофиқ қабул қилиниши керак.
209. Аҳоли пунктларининг бош режаси лойиҳасини тузишда келтирилган шакл бўйича сув баланси тузилиши лозим. (
47-жадвал).
|
|
|
|
|
|
49-жадвал |
|
Истеъмолчилар |
Сарфлар, м3/сут
|
|
ҳисоб муддати учун |
қурилишнинг 1-навбати учун |
|
ичимлик сув |
техник сув |
оқова |
ичимлик сув |
техник сув |
оқова |
|
Хўжалик-ичиш эҳтиёжлари:
аҳоли |
+ |
|
+ |
+ |
|
+ |
|
ҳисобга олинмаган сарфлар (20 %) |
+ |
+ |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
Жами |
+ |
+ |
+ |
+ |
+ |
+ |
|
Суғориш:
йўл қопламаси |
- |
+ |
+ |
- |
+ |
+ |
|
кўкаламзорлар:
сув қувурлари тармоғидан |
+ |
+ |
+ |
- |
+ |
+ |
|
ирригация тармоғидан |
- |
+ |
+ |
- |
+ |
+ |
|
Жами |
+ |
+ |
+ |
- |
+ |
+ |
|
Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари |
|
+ |
+ |
- |
+ |
+ |
|
саноат соҳалари бўйича: |
|
+ |
+ |
- |
+ |
+ |
|
Жами |
|
+ |
+ |
- |
+ |
+ |
|
Ҳаммаси |
|
+ |
+ |
- |
+ |
+ |
|
Сарфни қоплаш бўйича таклифлар |
|
|
|
|
|
|
210. Қаттиқ ва суюқ маиший ахлатларни зарарсизлантириш усулларини техник-иқтисодий ҳисоблар, жойнинг табиий-иқтисодий шароитлари асосида, аҳоли пунктлари гуруҳига боғлиқ ҳолда танлаш лозим. Йирик ва ўта йирик шаҳарлар учун маиший ахлатларни ва тозалаш иншоотлари қуйқаларини саноат қайта ишлаш корхоналарини кўзда тутиш тавсия этилади.
Маиший ахлатлар йиғилиши нормаларини 48-жадвал тавсияларига мувофиқ қабул қилиш мумкин.
211. Маиший ахлатларни ташиш, зарарсизлантириш ва қайта ишлаш корхоналари ва иншоотларининг ҳамда баъзи оқова иншоотларининг ер участкалари ва санитария-ҳимоя зоналари майдонини 49-жадвал бўйича қабул қилиш керак.
| | | 50-жадвал |
| Маиший ахлат | 1 кишига йилда маиший ахлат миқдори |
| кг | л |
| Қаттиқ: сув таъминоти, оқова, марказий иситиш, газ билан жиҳозланган турар-жой уйларидан | 190 — 225 | 900 — 1000 |
| Бошқа тураржой уйларидан | 300 — 450 | 110 — 1500 |
| Жамоат уйларини ҳисобга олиб шаҳар бўйича умумий миқдори | 280 — 300 | 1400 — 1500 |
| Ҳожатхоналардан суюғи (оқова бўлмаганда) | - | 2000 — 3500 |
| Кўча, майдон ва парк қаттиқ қопламалари 1 м2 дан супуриндиси | 5 — 15 | 8 — 20 |
|
|
|
|
51-жадвал |
|
Корхоналар ва иншоотлар |
Ўлчов бирлиги |
Ер участкалари майдони,
га |
Санитария-ҳимоя зоналари ўлчами, м |
|
Маиший ахлатни саноат асосида қайта ишлаш ва зарарсизлантириш корхоналари, қуввати йилга минг тонна
100 гача |
йилига 1000 т. учун га |
0,05 |
300 |
|
100 дан ортиқ |
-»- |
0,05 |
500 |
|
Янги компост омборлари |
- |
0,4 |
100 |
|
Қаттиқ маиший ахлатни йиғиш ва сақлаш полигони |
- |
0,02 — 0,05 |
500 |
|
Компостлаш далалари |
1 бирл. учун га |
0,5 — 1,0 |
500 |
|
Ассенизация далалари |
-»- |
2 — 4 |
1000 |
|
Оқова станциялари |
-//- |
0,2 |
30* |
|
Ахлат қайта юклаш станциялари |
-//- |
0,2 |
100 |
|
Зарарсизлантирилган қуйқани йиғиш ва кўмиш далалари (қуруқ модда бўйича) |
йилига 1000 т. учун га |
0,05 |
300 |
Электр, иссиқлик, совуқлик ва газ таъминоти, алоқа, радио ва телевидение
212. Электроэнергияси сарфи, иссиқлик, газ ва электр таъминоти манбаи қувватига бўлган талаб қуйидагича аниқланади:
саноат ва қишлоқ хўжалик корхоналари учун — ишлаётган корхоналар буюртмалари, янги, қайта қурилаётган ёки ўхшаш корхоналар лойиҳалари, шунингдек маҳаллий шароитларни ҳисобга олиб йириклаштирилган кўрсаткичлар бўйича;
хўжалик-маиший ва коммунал эҳтиёжлар учун ҚМҚ 2.04.07-99 «Иссиқлик тармоқлари» ва ҚМҚ 2.04.08-96 «Газ таъминоти. Лойиҳалаш нормалари»га мувофиқ.
Электр истеъмолининг йириклаштирилган кўрсаткичларини
52-жадвалга мувофиқ қабул қилиш мумкин.
|
|
|
52-жадвал |
|
Аҳоли пунктларининг ободонлаштириш даражаси |
Электр истеъмоли,
1 кишига кВт.соат/йил |
Электр энг кўп юкланишдан фойдаланиш, соат/йил |
|
Стационар электрплиталар билан жиҳозланмаган шаҳарлар: |
|
|
|
кондиционерларсиз |
1700 |
5200 |
|
кондиционерли |
2000 |
5700 |
|
Стационар электрплиталар жиҳозли шаҳарлар (100 % қамрови): |
|
|
|
кондиционерларсиз |
2100 |
5300 |
|
кондиционерли |
2400 |
5800 |
|
Шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктлари (кондиционерсиз) |
|
|
|
Стационар электрплита билан жиҳозланмаган |
950 |
4100 |
|
Стационар электрплиталар б-н жиҳозланган:
(100 % қамрови) |
1350 |
4400 |
|
Ўта йирик |
1,2 |
|
Йирик |
1,1 |
|
Ўрта |
0,9 |
|
Кичик |
0,8 |
213*. Кучланиши 11 кВ ва ундан юқори бўлган ҳаво электр узатиш линиялари аҳоли жойлашган ҳудуддан ташқарида ўтказилиши лозим.
Ўта йирик ва йирик шаҳарларнинг обод ҳудудларида пасайтирувчи кичик станцияларга кучланиши 110 кВ ва ундан юқори электр узатиш линиялари кабель линиялари орқали тегишли йўлаклар яратиш шартида ўтказилиши лозим.
Умумий энергетик тизимларга кирувчи электр узатиш линиялари саноат зоналари ҳамда қишлоқ хўжалик корхоналари ишлаб чиқариш зоналари ҳудудида жойлашуви мумкин эмас.
Шаҳарларни қайта қуришда кучланиши 35 — 110 кВ ва ундан юқори бўлган электр узатиш линияларини аҳоли жойлашган ҳудудлардан ташқарига чиқариш ёки ҳаво линияларини кабель линияларига алмаштириш, бўшаган ҳудудларда турар-жой ва жамоатчилик биноларини қуриш мақсадга мувофиқ бўлганда эса, мавжуд чуқур киришли пасайтирувчи очиқ кичик станцияларини ёпиқлари билан алмаштиришни кўзда тутиш лозим.
214. Шаҳар аҳоли пунктлари аҳоли жойлашган ҳудудида 4 қаватли ва ундан баланд бинолар қурилиши жойларида 20 кВ гача кучланишли электр тармоқлар, шунингдек, курорт мажмуалари ҳудудида барча кучланишлар тармоқлари, одатда, кабель линиялари билан кўзда тутилиши керак.
Ташқи ёритиш тармоғининг ҳаво линияларига йўл қўйилади.
215. Трансформатор қуввати 16 минг кВа ва юқорироқ бўлган пасайтириш станциялари ва аҳоли жойлашган ҳудудларда жойлаштириладиган ҳаво линияларининг кабелларга ўтиш пунктлари, курорт мажмуалари ҳудудида эса барча трансформатор кичик станциялари ва тақсимлаш мосламалари ёпиқ турда бўлиши лозим. Ушбу ҳудудларда очиқ кичик станцияларни қўллаш лойиҳада асосланиши лозим. Кичик станциялар ва ҳаво линияларининг кабелга ўтиши пунктларига киришда кабель ва ҳаво линиялари кириши ва чиқиши учун техник йўллар кўзда тутилиши лозим.
216. Ёпиқ пасайтириш кичик станциялари ҳамда 110 — 220 кВ кучланишли комплект ва тақсимлаш мосламалари учун ер майдони 0,8 га бўлиши, ҳаво линияларининг кабель линияларига ўтиш пунктлари майдони эса 0,1 га дан ошмаслиги зарур.
217. Алоҳида турадиган тақсимлаш пунктларини ва ҳар бири 1000 кВа қувватига эга бўлган кўпи билан 2 та трансформаторли 6 — 20 кВ кучланишли кичик станцияларни жойлаштиришда ва шовқиндан сақлаш чораларини кўришда уларнинг турар-жой ва жамоат биноларидан узоқлиги камида 10 м, даволаш профилактика муассасалари биносигача камида 25 м бўлиши лозим.
Тақсимлаш пунктларини ва 10 кВ кучланишгача металл трансформатор кичик станциялари атрофини тўсиқ билан ўраш лозим.
Мактаблар ва болалар муассасалари ҳудудларида тақсимлаш пунктлари ва трансформатор кичик станцияларини жойлаштириш мумкин эмас.
218. Аҳоли пунктларининг иссиқлик таъминотини тасдиқланган иссиқлик таъминоти схемаларига мувофиқ кўзда тутиш зарур.
Иссиқлик ва совуқ таъминоти тизимларини танлашда асосий таъсир этувчи омилларнинг барчаси, жумладан техник-иқтисодий, энергетик, шаҳарсозлик, ижтимоий ва экологик омиллар ҳисобга олиниши зарур.
219. Бир ва икки қаватли қурилмалар ҳудудларида иссиқлик таъминоти схемаси бўлмаганда, марказий иссиқлик таъминоти тизимларини жамоат ва турар-жой бинолари гуруҳи учун қозонхоналар шаклида кўзда тутиш мумкин.
Шаҳар аҳоли пунктларида тегишли техник-иқтисодий асослаш билан ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш» талабларига мувофиқ марказлаштирилган совуқ таъминоти тизимларини кўзда тутиш керак.
220. Турар-жой ҳудудларида жойлаштириладиган алоҳида иситиш қозонхоналари учун ер майдони ўлчамлари 53-жадвалга мувофиқ кўзда тутилиши лозим.
|
|
|
53-жадвал |
|
Иссиқхоналарнинг иссиқлик унуми,
Гкал/соат (МВт) |
Иссиқхоналар ер участкаларининг майдони, га |
|
қаттиқ ёнилғида ишлайдиган |
газ-мазут ёнилғисида ишлайдиган |
|
5 гача (6 гача ) |
0,7 |
0,7 |
|
5 дан 10 гача (6 дан 12) |
1,0 |
1,0 |
|
10дан 50гача (12 дан 58) |
2,0 |
1,5 |
|
50 « 100 « (58 « 116 «) |
3,0 |
2,5 |
|
100 « 200 « (116 « 233 «) |
3,7 |
3,0 |
|
200 « 400 « (233 « 466 «) |
4,3 |
3,5 |
221. Газ тўлдирувчи станциялар (ГТС) ер участкалари майдони уларнинг унумига боғлиқ, лойиҳага кўра, лекин кўпи билан унумли станцияларга гектар ҳисобидан қабул қилинади:
|
10 минг т/йил |
6 |
|
20 минг т/йил |
7 |
|
30 минг т/йил |
8 |
ГТС дан турли мақсадли бино ва иншоотларгача бўлган масофани ҚМҚ 2.04.08-96 «Газ таъминоти. Лойиҳалаш нормалари»га мувофиқ қабул қилиш лозим.
222. Газ тўлдириш станциялари (ГТС) ва оралиқ баллон омборлари ер участкалари майдонлари 0,6 га дан ошмаслиги лозим. Улардан турли мақсадли бино ва иншоотларгача бўлган масофани ҚМҚ 02.04.08-96 «Газ таъминоти. Лойиҳалаш нормалари»га мувофиқ қабул қилиш лозим.
223. Алоқа радиоэшиттириш ва телевидение ёнғин ва қўриқлаш сигнализацияси муҳандислик ускуналари тизимларини диспетчеризациялаш корхоналари, бино ва иншоотларини жойлаштириш белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Радио уйлари ва телемарказлар биноларини жойлаштиришда халал берувчи манбалардан минимал узоқлашиш талаблари кўрсатилган 52-жадвалга амал қилиш лозим.
|
|
|
54-жадвал |
|
Халал берувчи манбалар |
Халал берувчи манбалардан энг кам масофа, м |
Изоҳ |
|
Трамвай ва троллейбус линиялари, автомобиль , шаҳар йўллари |
60 |
ТМ ёки РУ студия биносидан |
|
Темир йўллар, метрополитеннинг ташқи линиялари |
100 |
объект чегарасигача |
|
Таркибида рентген, электр даволаш хоналари, юқори частотали қуритиш ва иситиш бўлган корхоналар, илмий-тадқиқот, даволаш-тиббий ва ўқув муассасалари |
100 |
-»- |
|
РУ ва ТМ таркибига кирмайдиган саноат корхоналари, йирик гаражлар ва автобазалар. |
250 |
-«- |
|
РПС таркибига кирмайдиган барча турдаги узатувчи радиостанциялар |
1000 |
-«- |
|
Кучланишли электр узатиш линиялари: |
|
|
|
20 кВ гача |
400 |
-«- |
|
150 кВ гача |
700 |
-«- |
|
500 кВ гача |
1000 |
-«- |
Муҳандислик тармоқларининг жойлашуви
224. Муҳандислик тармоқлари жойлашуви қуйидагиларни таъминлаши керак:
ҳам ер усти, ҳам ер ости маконидан оқилона фойдаланиш;
қурилишнинг энг кам қиймати, муҳандислик тармоқларининг сақланиши ва ишончли ишлаши, улардан фойдаланишнинг қулай ва хавфсизлиги;
транспорт ҳаракати учун энг кам тўсқинлик, йўл қопламалари ва кўкаламзорларнинг сақланиши, аҳолининг нормал турмуш шароити.
225. Аҳоли пунктининг бош режаси қурилишнинг 1 навбати лойиҳаси, саноат тармоғини режалаштириш лойиҳаси турар-жой туманининг батафсил лойиҳаси ва микротуман (мавзе, даҳа) лойиҳасини ишлаб чиқишда лойиҳалар таркибига кирувчи муҳандислик тармоқлари схемасида муҳандислик тармоқлари жойлашадиган техник зоналар қуйидаги мақсадларда кўрсатилиши лозим:
магистраль йўллар тизими ва муҳандислик тармоқлари тизимининг режавий ажратилиши;
муҳандислик тармоқларининг қурилиш ва фойдаланиш сарфларининг камайишини таъминлайдиган юқори ихчамлиги;
зарур ер ости маконини келгусидаги ётқизишлар учун захира қилиш;
муҳандислик тармоқлари тизимини турар-жой тумани ва микротуман (мавзе, даҳа)нинг меъморий-режавий ечими билан узвий боғлаш;
кўкаламзорларни ҳам муҳандислик тармоқларини қуриш даврида, ҳам фойдаланишда сақлаб қолиш.
226. Тармоқларни қуриш харажатларини камайтириш мақсадида магистраллараро ҳудуд ичида техник зоналарни жойлаштириш рухсат этилади.
227. Муҳандислик тармоқларининг техник зоналари одатда, буталар ва юзаки илдизли кам қимматли дарахтлар ўтказилган майдонлар шаклида жойлаштирилади. Техник зоналарни тротуарлар билан қўшиб юборишга рухсат этилади.
228. Техник зоналар эни келгусидаги ётқизишлар ҳисобга олинган муҳандислик тармоқлари миқдори билан белгиланади.
229. Мавзе, даҳа тармоқлари мавзе (даҳа) қурилишининг ташқи четида эмас, балки, қуйидаги мақсадларда қурилиш ичида юкланиш ўқларига яқинроқ жойлаштирилиши керак:
мавзе (даҳа) тармоқлари узунлигини, шунингдек уйларга кириш ва уланишларни қисқартириш;
иссиқ-совуқ пунктлари, тортиш ва ҳайдаш станциялари, газ тақсимлаш пунктлари, трансформатор кичик станциялари, телефон шкафлари ва бошқаларни битта бинода — махсус муҳандислик тармоғида жойлаштириш учун қулай шароитларни юзага келтириш;
мавзе (даҳа) тармоқларини умумий траншеяларда, бинолар техник ер ости ва ертўлаларда жойлаштириш учун қулай шароитларни юзага келтириш;
тармоқлардан фойдаланиш учун шароитларни яратиш;
кўчаларда микротуман (мавзе) муҳандислик тармоқлари миқдорини, шаҳар муҳандислик тармоқларини ва кўкаламзорларни жойлаштириш шароитларини яхшилаш мақсадларида қисқартириш.
230. Мавзе (даҳа) қурилмасини лойиҳалашда оқова, тарновлар ва дренажларнинг аниқ схемасини қўйиш имконини, шунингдек бинолар қурилишининг мустақил навбатини тузиш учун муҳандислик ускуналари (иссиқ-совуқ пунктлари, насос станциялари ва бошқалар) ва тармоқларнинг микротуман (мавзе, даҳа)га киришларини рельеф бўйича паст томондан жойлаштириш зарур.
231. Бевосита биноларга ёндош участкаларнинг ободонлаштирилиши яхшиланиши учун:
бинолар остидаги техник бўлимлар ва ертўлалардан (сейсмик ҳудуд ва тупроқ туридан қатъи назар) транзит иссиқлик тармоқлари ва сув қувурларини ажратилган бўлинмаларда жойлаштирган ҳолда ўтказиш учун максимал фойдаланиш;
иссиқлик тармоғи ва сув қувурларининг кириши, шунингдек, оқова сувларининг чиқиши, асосан, биноларнинг ён чет қисмидан ўтказилиши;
газ қувурларининг кириши биноларнинг ҳовли томонидан ўтказилиши;
алоқа кабель тармоқлари (қувурларда) биноларнинг ён қопламаси тагида, электр кабеллар — бевосита ён қопламалар бўйлаб жойлаштирилиши;
муҳандислик тармоқларининг умумий ҳандақда ва зич қурилиш районларида, иқтисодий асосланганда эса — умумий коллекторларда ётқизилишини кўзда тутиш лозим.
Турар-жой бинолари, мактаблар ва болалар боғчалари ертўлаларида 0,4 6 ва 10 кВ кучланишли кабелли электр линияларини ўтказиш ва паст вольтли шчитларни ўрнатиш мумкин эмас.
232. Мураккаб замин шароитларида (лёссли, чўкувчи, сизот сувларининг юқори сатҳи) қурилиш участкаларида ва мураккаб режавий шароитларда ер усти ва ердан кўтарилган иссиқлик тармоқларини ўтказиш мумкин.
233. Турар-жой ҳудудлар ичида иссиқлик тармоқларининг каналсиз ётқизилиши тақиқланади. Унга саноат зоналари ҳудудида унинг йўллар қатнов қисмлари ва тротуарлардан ташқарида жойлашуви шарти билан рухсат берилади.
234. Кўчаларда ва тор кўчаларда техник зоналарни жойлаштиришда уларнинг йўналишини ҳисобга олиш керак. Техник зоналар, одатда, кўчаларнинг жанубий ва ғарбий томонларида жойлашиши керак, бу уларнинг бошқа томонидан жануб ва ғарбга қаратилган бинолар олд қисмига соя тушишини таъминлайдиган қалин кўкаламзор йўлларини барпо этиш имконини беради.
235. Микротуман (мавзе) техник зоналари схемасини ечишда қиймати ва иссиқлик таъминоти ҳамда рельеф шароитига кўра оқова тармоқларини «белгиловчи тармоқлари» бўлади.
236. Бир техник зонада ётқизиш чуқурлиги ва қувур материаллари тахминан бир хил қувурлар ётқизилиши керак.
237. Муҳандислик тармоқлари жойлашувчи техник зоналарда бу тармоқлар кузатув қудуқлари, камералари ва коверларидан камида 3 м масофада бўлиш шарти билан пиёда йўлкалар, аҳолининг мустақил машғулотлари учун спорт майдончалари ва болалар майдончаларини жойлаштириш мумкин.
238. Мавзедаги ер ости муҳандислик тармоқларининг энг оқилона схемасини танлаш тармоқларни ётқизишнинг турли вариантлари техник-иқтисодий ҳисобларни қиёслаш асосида аниқланиши керак.
Микротуман (мавзе, даҳа) қурилмаси режавий ечимлари турларининг муҳандислик тармоқлари узунлиги ва ихчамлиги нуқтаи назаридан самарадорлиги 1000 м
2 умумий майдондаги тармоқлар зичлиги кўрсаткичлари билан белгиланади, улар одатда
55-жадвалда келтирилган кўрсаткичлардан ошмаслиги лозим.
|
|
|
|
|
55-жадвал |
|
Муҳандислик тармоқлари ва жиҳозлар қисмлари |
ўлчов бирлиги |
қурилиш қаватлилиги |
|
2 блок |
4 |
5 |
9 |
|
Сув қувурлари |
м |
106 |
36 |
34 |
36 |
|
Оқова тармоғи |
-«- |
123 |
46 |
40 |
28 |
|
Иссиқлик тармоғи |
-«- |
90 |
31 |
25 |
20 |
|
Газ қувурлари |
-«- |
108 |
36 |
30 |
20 |
|
Электркабель 10 кВ |
-«- |
57 |
33 |
28 |
21 |
|
Электркабель 0,4 кВ |
-«- |
- |
71 |
60 |
37 |
|
Ташқи ёритиш: |
|
|
|
|
|
|
кабеллар |
-«- |
- |
48 |
38 |
30 |
|
ёриткичлар |
шт |
3 |
1,5 |
1,3 |
1 |
|
Телефонлаштириш |
м |
105 |
42 |
35 |
28 |
|
Радиолаштириш |
-«- |
97 |
50 |
39 |
34 |
|
Ирригация ва тарновлар |
-«- |
125 |
55 |
49 |
37 |
239. Ер ости тармоқларининг кўчанинг кўндаланг кесимида жойлашуви уларнинг лойиҳаланаётган туманда транспорт ва пиёда ер ости йўллар, эстакадалар, метрополитен йўналишлари ва ҳоказоларни ҳисобга олиб жойлашуви схемалари асосида аниқланади.
Микротуман (мавзе) муҳандислик тармоқларини янги турар-жой қурилиши ҳудудларида магистраль кўчаларнинг қизил чизиғи ичида жойлаштириш тақиқланади.
240. Умумшаҳар ва туман аҳамиятидаги магистраль кўчаларда бевосита кўчага хизмат кўрсатувчи ва уларсиз шаҳар транспортининг нормал ишлаши мумкин бўлмаган тармоқларни (шаҳар электр транспорти кабели, кўча ёритиш кабели, кўча ҳаракатини тартибга солиш кабели, тарновлар ва ҳоказо), шунингдек, транзит сув қувурлари, иссиқлик тармоқлари, газ қувурлари, оқова суви коллекторлари ва махсус мақсадли тармоқларни жойлаштириш мумкин.
241. Кўчанинг кўндаланг кесимида ер ости муҳандислик тармоқларини қизил чизиқдан тахминан қуйидаги тартибда жойлаштириш тавсия этилади: телефон канал тармоғи, электрокабеллар, иссиқлик тармоғи, газ қувурлари, сув қувурлари, оқова тармоғи, тарнов; бунда тармоқларнинг тик ҳолати уларга эркин уланишни таъминлаши керак.
242. Ёритиш кабеллари ёритиш устунлари ёнида транспорт кабеллари эса (трамвай, троллейбус) кўчанинг қатнов қисми четида ётқизилади.
243. Оқова тармоғи ва сув қувури одатда кўкаламзор зонасида жойлашади.
244. Кабель тармоқлари, одатда, тротуарлардан бирининг тагида жойлашиши керак. Кўчанинг иккинчи томонидаги тротуар иссиқлик тармоғини жойлаштириш ёки келгусидаги ётқизишлар учун қўлланади.
245. Иссиқлик қувури, сув қувури ва кўп сонли кабелларни бир вақтда ётқизишда, ривожланган ер ости хўжалиги бўлган шаҳар магистралларини қайта қуришда, кўчанинг кўндаланг кесимида тармоқларни алоҳида ётқизиш учун жой бўлмаганда, магистраль кўчалар ва темир йўллар билан кесишганда муҳандислик тармоқларини умумий ҳандақларда ётқизиш кўзда тутилиши керак.
Трансформатор кичик станциялари ва АТС лардан чиқишда, шунингдек кўп сонли алоқа электр кабелларини ётқизиш мўлжалланаётган кўчаларда, одатда, кабель ҳандақлари лойиҳаланиши лозим.
Муҳандислик тармоқларини бевосита тупроқда ётқизишда техник жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлган барча ҳолатларда қувурларни умумий ҳандақда биргаликда ётқизишни кўзда тутиш лозим.
Ёнувчи суюқликлар ва газлар қувурлари ва кучланиш кабелларини биргаликда ётқизиш тақиқланади.
246. Муҳандислик тармоқлари орасида, шунингдек, улардан бинолар ва иншоотлар пойдеворигача масофалар бу тармоқлардаги камералар, қудуқлар ва бошқа қурилмалар ўлчами ва жойлашуви, монтаж ва таъмир шароитларидан келиб чиқиб энг кам миқдорда белгиланиши керак.
247.* Энг яқин ер ости муҳандислик тармоқларидан бино ва иншоотларгача текис масофалар (ёруғда) одатда кўпи билан
56-жадвалда кўрсатилгандек қилинади.
56 ва
57-жадвалдаги масофалар иншоотлар хавфсизлиги ва ишончлилиги талабларини таъминловчи тегишли техник тадбирлар бажарилганида камайтирилиши мумкин.
|
|
56-жадвал |
|
Муҳандислик тармоқлари |
Ер ости тармоқларидан текис (ёруғда) масофа |
|
бино ва иншоотлар пойдеворигача |
корхона тўсиқлари, эстакадалар, алоқа тармоғи таянчлари пойдеворигача |
чекка йўл ўқигача |
автойўлларгача |
ҳаво линиялари таянч пойдеворигача |
|
эни 1250 мм темир йўллар, камида тўшама ва ўра тагигача ҳандақ чуқурлиги |
эни 750 мм темир йўллар ва трамвай |
йўл чети тоши, қатнов қисми чети, йўл четининг мустаҳкамланган чизиғи |
ҳандақ ташқи чети ёки тўшама чети |
1 кВ гача ва ташқи ёритиш, трамвай ва троллейбус алоқа тармоғи |
1 дан 35 кВ гача |
35 кВ дан ортиқ |
|
Сув қувури ва босимли оқова |
5 |
3 |
4 |
2,8 |
2 |
1 |
1 |
2 |
3 |
|
Ўзи оқар оқова ва тарновлар |
3 |
1,5 |
4 |
2,8 |
1,5 |
1 |
1 |
2 |
3 |
|
Дренажлар |
3 |
1 |
4 |
2,8 |
1,5 |
1 |
1 |
2 |
3 |
|
Ёнувчан газлар қувурлари, босими, МПа (кгс/см2):
паст, 0,005 гача (0,05) |
2 |
1 |
3,75 |
2,8 |
1 |
1 |
1 |
5 |
10 |
|
ўрта, 0,005 (0,05) дан ортиқ 0,3 (3) гача |
4 |
1 |
4,8 |
2,8 |
1,5 |
1 |
1 |
5 |
10 |
|
юқори, 0,3 (3) дан ортиқ 0,6 (6) гача |
7 |
1 |
7,8 |
3,8 |
2,5 |
1 |
1 |
5 |
10 |
|
юқори, 0,6 (6) дан ортиқ 1,2 (12) гача |
10 |
1 |
10,8 |
3,8 |
2,5 |
1 |
1 |
5 |
10 |
|
Иссиқлик тармоғи (канал, тоннел ташқи деворидан) |
2 |
1,5 |
4 |
2,8 |
1,5 |
1 |
1 |
2 |
3 |
|
Барча кучланиш кабеллари ва алоқа кабеллари |
0,6 |
0,5 |
3,3 |
2,8 |
1,5 |
1 |
0,5 |
5 |
10 |
|
Каналлар, тоннеллар |
2 |
1,5 |
4 |
2,8 |
1,5 |
1 |
1 |
2 |
3 |
|
Ташқи ҳаво-ахлат қувурлари |
2 |
1 |
3,8 |
2,8 |
1,5 |
1 |
1 |
3 |
5 |
|
Чўкувчи тупроқ қалинлиги, м |
Масофа, м, қувурлар диаметри учун, мм |
|
100 гача |
100 дан 300 гача |
300 дан ортиқ |
|
5 гача |
чўкмайдиган тупроқлар каби |
|
5 дан 12 гача |
5 |
7,5 |
10 |
|
12 дан ортиқ |
7,5 |
10 |
15 |
248. Қўшни ер ости муҳандислик тармоқлари орасида текис масофа уларнинг параллель жойлашувида, одатда, 55-жадвалдагилардан ортиқ қабул қилинмайди.
249. Муҳандислик тармоқлари ўзаро кесишганда энг кам тик масофалар 56-жадвал бўйича қабул қилинади.
250. Иссиқлик тармоғи канали ирригация тармоғи билан кесишганда иссиқлик таъминоти ва ирригация лойиҳаларида иссиқлик каналига сув ҳамда қуйқа киришини бартараф этувчи чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилиши лозим.
251. Газ қувурлари турли мақсадли каналлар ва туннеллар билан кесишганда уларни ушбу қурилмалар устида ёки остида канал ёки туннелнинг ташқи деворларидан икки томонига 2 м чиқадиган ғилофларда жойлаштирилиши лозим. Босими 0,6 МПа (6 кгс/см2) гача бўлган газ қувурларини турли мақсадли туннеллар орасидан ғилофда ўтказишга рухсат этилади.
252. Қувурларнинг темир йўл ва трамвай йўллари, автомобиль йўллари билан кесишиши, одатда, 90° бурчакда кўзда тутилиши лозим. Айрим ҳолларда, тегишли тарзда асосланган ҳолда кесишиш бурчагини 45° гача камайтириш мумкин.
Газ қувурлари ва иссиқлик тармоқларидан остряклар, крестовиналар учи ва сўрувчи кабелларнинг рельсларга уланиш жойларигача бўлган масофа трамвай йўллари учун — камида 3 м, темир йўллар учун — 10 м бўлиши лозим.
253*. Бевосита ерга ётқизиладиган кабель линияларининг электрлаштирилган рельсли транспорт билан кесишиш жойлари йўл ўқига нисбатан 75 — 90° бурчак остида кўзда тутилиши лозим.
Кесишиш жойлари остряклар, крестовиналар охири ва сўрувчи кабелларнинг рельсларга уланиш жойларигача бўлган масофа трамвай йўллари учун — камида 3 м, темир йўллар учун — 10 м бўлиши лозим.
Кабель линияси ҳаво линиясига ўтган тақдирда кўтарма таглиги ёки темир йўл ёки автомобиль йўли тўшамаси четидан камида 3,5 м юзага чиқиши лозим.
Темир йўл ва трамвай йўллари билан кесишиш жойларида рельс таглиги ва телефон канализацияси орасидаги тик масофа камида 0,5 м бўлиши лозим.
254*. Метрополитен иншоотларининг муҳандислик тармоқлари билан кесишиши 90° бурчак остида кўзда тутилиши лозим, қайта қуриш шароитида кесишиш бурчагини 60° гача камайтиришга рухсат этилади.
Муҳандислик тармоқларининг метрополитен станция иншоотлари билан кесишиши мумкин эмас.
Кесишиш участкаларида қувурлар бир томонга нишаб бўлиши ва ҳимоя конструкциялари (пўлат ғилофлар, монолит бетон ёки темир-бетон каналлар, ҳандақлар, туннеллар) ичида бўлиши лозим. Метрополитен иншоотлари ташқи қопламасидан ҳимоя конструкциялари охиригача масофа ҳар бир томонга камида 10 м бўлиши, қоплама ёки рельс таглиги (ер усти линияларида) ва ҳимоя конструкцияларигача тик масофа камида 1 м бўлиши лозим.
Газ қувурларини тоннеллар тагида ўтказиш мумкин эмас.
255. Ер ости муҳандислик тармоқлари йўловчилар ўтиш жойлари билан кесишганда қувурларни туннеллар остидан, электр ва алоқа кабелларини туннеллар устидан ўтказиш лозим.
256. Саноат корхоналари ва омборларини таъминлаш учун тез ёнувчи ва ёнилғи суюқликлари, шунингдек суюлтирилган газ қувурларини обод ҳудуддан ўтказишга рухсат этилмайди.
Магистраль қувурларни аҳоли пунктлари ҳудудидан ташқарида ҚМҚ 2.05.06-96 «Магистраль қувурлар»га мувофиқ ётқизиш лозим. Аҳоли пунктлари ҳудудидан нефть маҳсулотлари қувурларини ўтказишда ҚМҚ 2.05.12-97 «Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудидан ўтказиладиган нефть маҳсулотлари қувурлари» талабларига амал қилиш лозим.
| | 57-жадвал |
| Муҳандислик тармоқлари | Горизонтал бўйича масофа, м |
| сув қувуригача | оқова сув тармоққача | дренаж ва ёмғир оқовасигача | босимли газ қувурларигача, МПа (кгс/см2) | барча кучланишли кабелларгача | алоқа кабелларигача | иссиқлик тармоқларигача | каналлар, тоннелларгача | ташқи ҳаво ахлат қувурларигача |
| паст 0,005 (0,05) гача | ўрта 0,005 (0,05) дан 0,3 (3) гача | юқори | канал, тоннелнинг ташқи девори | каналсиз ётқизиш қобиғи |
| 0,3 (3) дан 0,6 (6) гача | 0,6 (6) дан 1,2 (12) гача |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| Сув қувурлари | 1-изоҳ қар. | 2-изоҳ қар. | 1,5 | 1 | 1 | 1,5 | 2 | 0,5* | 0,5 | 1,5 | 1,5 | 1,5 | 1 |
| Маиший оқова тармоғи | 2-изоҳ қар. | 0,4 | 0,4 | 1 | 1,5 | 2 | 5 | 0,5* | 0,5 | 1 | 1 | 1 | 1 |
| Ёмғир оқова тармоғи | 1,5 | 0,4 | 0,4 | 1 | 1,5 | 2 | 5 | 0,5* | 0,5 | 1 | 1 | 1 | 1 |
| Босимли газ қувурлари, МПа (кгс/см2): паст 0,005 (0,05) гача | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 1 |
| ўрта 0,005 (0,05) дан 0,3 (3) гача | 0,8 | 0,8 | 0,8 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 1 | 1 | 2 | 1 | 2 | 1,5 |
| юқори 0,3 (3) дан 0,6 (6) гача | 1,5 | 2 | 2 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 1 | 1 | 2 | 1,5 | 2 | 2 |
| юқори 0,6 (6) дан 1,2 (12) гача | 2 | 5 | 5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 0,5 | 2 | 1 | 4 | 2 | 4 | 2 |
| Барча кучланишли кабеллар | 0,5* | 0,5* | 0,5* | 1 | 1 | 1 | 2,0 | 0,1 — 0,5* | 0,5 | 2 | 2 | 2 | 1,5 |
| Алоқа кабеллари | 0,5 | 0,5 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 0,5 | - | 1 | 1 | 1 | 1 |
| Иссиқлик тармоқлари: канал, тоннелнинг ташқи деворидан | 1,5 | 1 | 1 | 2 | 2 | 2 | 4 | 2 | 1 | - | - | 2 | 1 |
| каналсиз ётқизиш қобиғидан | 1,5 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1,5 | 2 | 2 | 1 | - | - | 2 | 1 |
| Каналлар, тоннеллар | 1,5 | 1 | 1 | 2 | 2 | 2 | 4 | 2 | 1 | 2 | 2 | - | 1 |
| Ташқи ҳаво ахлат қувурлари | 1 | 1 | 1 | 1 | 1,5 | 2 | 2 | 1,5 | 1 | 1 | 1 | 1 | - |
|
|
58-жадвал* |
|
Тармоқлар номи |
Тармоқлар орасидаги (ёруғда) масофалар, м |
|
сув қувурлари |
оқова ва тарновлар |
газ қувурлари |
иссиқлик тармоқлари |
кучланиш кабеллари |
алоқа кабеллари |
умумий ҳандақлар |
|
зирҳли |
блок ва қувурларда |
|
Сув қувурлари |
0,1 |
0,1 |
0,1 |
0,1 |
0,25 |
0,1 |
0,1 |
0,2 |
|
Оқова ва тарновлар |
0,1 |
0,1 |
0,1 |
0,1 |
0,25 |
0,1 |
0,1 |
0,2 |
|
Газ қувурлари |
0,1 |
0,1 |
0,1 |
0,1 |
0,25 |
0,1 |
0,1 |
0,1 |
|
Иссиқлик қувурлари |
0,1 |
0,1 |
0,1 |
- |
0,5 |
0,1 |
0,1 |
- |
|
Кучланиш кабеллари |
0,25 |
0,25 |
0,25 |
0,5 |
- |
0,2 |
0,1 |
0,1 |
|
Зирҳли алоқа кабеллари |
0,1 |
0,1 |
0,1 |
0,1 |
0,2 |
- |
- |
0,1 |
|
-«-, блок ва қувурларда |
0,1 |
0,1 |
0,1 |
0,1 |
0,1 |
- |
- |
0,1 |
|
Умумий ҳандақлар |
0,2 |
0,2 |
0,1 |
- |
0,1 |
0,1 |
0,1 |
- |
257. Аҳоли яшаш пунктларининг муҳандислик тайёргарлиги истиқболли қурилиш ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатдан ўзлаштирилишини таъминлаш, қурилиш ва унинг узоқ муддатли барҳарорлиги учун энг қулай шароитларни яратишдан, қурилиш учун хавфли ҳисобланган физик-геологик (ер кўчиши, силжиш, чўкиш, суффозия), гидрологик ва гидрогеологик жараёнлар ривожланишини бартараф этишдан иборат.
258. Ҳудуднинг муҳандислик тайёргарлигига оид тадбирлар таркиби аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқишдан камида 1 йил олдин тузиладиган иқлим тавсифномалари, физик-геологик, гидрогеологик тадқиқотлар ва радиоэкологик текширув билан белгиланади.
259. Муҳандислик тайёргарлик тадбирларини қуйидаги турларга ажратиш лозим:
Бутун ҳудудга тааллуқли умумий чоралар:
кўкаламзорларни сунъий суғориш;
сувни тўсиб олиб кетиш, табиий ёки сунъий гидрографик тармоқни меъёрга солиш, қирғоқбўйини белгилаш ва ободонлаштириш;
Алоҳида аҳоли пунктлари ҳудудларига тегишли махсус чоралар:
сизот сувларининг сатҳи юқори бўлган ҳудудларда уларнинг сатҳини пасайтириш;
ер кўчиши, силжиши ва турли мақсадли сув оқимларининг қирғоқларини емирилишдан ҳимоя қилиш;
сел оқимлари ва тошқин сувлари босиб кетишидан ҳимоя қилиш;
ер чўкишига қарши тадбирлар.
Сунъий суғориш, сув ободончилиги, сувни тўсиб четга олиб кетиш
260. Суғориш тизимлари суғориш, сув чиқариш-декоратив ва микроиқлимий вазифаларни ўзида жамлаши, қаттиқ қопламаларни намлаш, ювиш ва сунъий сув ҳавзаларини оқар сув билан таъминлаши лозим.
261. Суғориш тизимининг бир вақтнинг ўзидаги харажати қуйидаги формула асосида аниқланади:
Qтиз= Qсуғ + Qоқар + Qсеп + Qҳав,
бу ерда, Qсуғ — кўчатзорларни суғоришга бериладиган сарфи;
Qоқар — тармоқ оқими ва тўлишини яратиш учун зарур бўлган сув сарфи;
Qсеп — қаттиқ қопламаларга сепиш ва ювиш учун сарф;
Qҳав — ҳавзалар оқарлигига сарфи.
262. Суғоришга доир сув сарфини суғориш тартиби, ҳудуд баланси, ҳудуднинг айрим қисмларини кўкаламзорлаштириш фоизига мувофиқ суғориш нормалари асосида аниқлаш лозим. Суғориш нормалари яшил майдонларнинг дендрологик таркиби ҳамда гидромодуль ҳудудлаштириш асосида қабул қилинади.
263. Қаттиқ қопламаларни ювиш ва намлашдаги сув сарфи суткасига 1 м2 қопламага 1 л ҳисобидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
264. Чуқурлиги камида 1,5 м бўлган ҳавзаларда сув сарфи барча сув миқдорининг алмашувидан келиб чиққан ҳолда 3 гектаргача бўлган майдонда — чўмилиш мавсумида тўрт марта, 3 га дан ошиқ майдонда эса — мавсумда уч марта аниқланади.
265. Тармоқ оқарлигига сарфлар қуйидагича аниқланади:
тақсимлаш тармоғи бўйича — бош сарфининг камида 1/3 қисми;
суғориш тармоғи бўйича — тасарруф ҳудудига тақсимлаш тармоғидан бериладиган оқимлар сони ва қуйқа бермайдиган тезликларда энг секин тўлиши бўйича.
266. Кўкаламзорларни суғориш усуллари аҳоли пунктларининг сув билан таъминланганлиги, таснифи ва улар ҳудудларининг функционал зоналаштиришини ҳисобга олиб қабул қилиниши керак.
267. Юқори ободонлаштириш талаблари ва кўп ер ости коммуникациялари бўлган ўта йирик, йирик ва катта шаҳарларда бетонли ариқлар тармоғини лойиҳалаш зарур.
268. Кам қаватли қурилмалар устун бўлган ўрта ва кичик шаҳарлар, туман марказлари ва қўрғонча туридаги қурилишли қишлоқ аҳоли пунктлари нишаблар ва ҳудуд шароитларига кўра ҳам бетонли, ҳам тупроқ ичидаги очиқ тармоқ билан суғорилиши мумкин.
269. Аҳоли пунктлари марказларининг ва шаҳар шакллантирувчи магистраллар бўйлаб қурилмаларнинг ҳудудини очиқ тармоқлардан сув тиндириб ёки сизот сув олиш қудуғидан оладиган стационар босимли тармоқларидан ёмғирлатиб суғориш афзал.
270. Маданий мерос объектлари (тарихий қурилиш) бўлган аҳоли пунктларида суғориш анъанавий усуллар билан ва маданий мерос объектлари (тарихий қурилма) ва алоҳидаги ёдгорликларнинг муҳофазасига талабларни ҳисобга олиб кўзда тутилиши керак.
271. «Сув қуйиш» орқали суғоришга фақатгина махсус мақсадли кўкаламзор ҳудудларда — шамол ва шовқиндан сақлаш учун барпо этилган иҳоталарда, сув олиш иншоотларини санитария-муҳофазаси зоналари, корхоналар ва коммунал тузилмаларнинг санитария-ҳимоя зоналарида рухсат этилади.
272. Сув таъминоти етарли бўлмаган ҳудудларда сув сарфини анча камайтириш имконини берувчи суғориш усуллари (томчилаб суғориш, боши берк жўякариқлар бўйича инфильтрация усулида суғориш) ни назарда тутиш тавсия этилади.
273. Аҳоли пунктларини суғоришда сув манбалари сифатида ер усти сувлари (каналлар, дарёлар, кўллар, сув омборлари), ер ости — сизот сувлари ва оқова тизимининг қум фильтрларида тозаланган оқова сувларидан фойдаланилади. Сув таъминоти тахчил ҳудудларда кузги-қишки ва эрта баҳорги юзаки ёғин сувлари тўпланадиган ҳовузларини, булоқ сувлари каптажи (сувни қувур ичига олиш)ни назарда тутиш лозим.
274. Суғориш сувининг сифатига талаблар унинг минераллашганлик даражаси билан аниқланади, тузлар таркиби 1-2 г/л бўлишига рухсат этилади, бундан камроқ миқдорларни такрор шўрланишига ёрдам берувчи гидрогеологик шароитларда қабул қилиш зарурдир.
275. Чўмилишга мўлжалланган сув ҳавзаларини тўлдирувчи сув сифати санитария талаблари билан тартибга солинади.
276. Очиқ суғориш тармоғи қисмларини чўкувчан тупроқларда жойлаштиришда ҚМҚ 2.06.03-97 «Суғориш тизимлари. Лойиҳалаш нормалари» талабларига; ёмғирлаштириш тармоғини ўрнатишда хўжалик-ичимлик сув қувурлари нормаларига амал қилинади.
277. Суғориш тизими иншоотларини ҚМҚ 2.02.02.-98 «Гидротехник иншоотлар асослари», ҚМҚ 2.05.03-97 «Кўприклар ва қувурлар», ҚМҚ 2.06.01-97 «Гидротехник иншоотлар. Асосий лойиҳалаш қоидалари» ва ҚМҚ 2.06.03-97 «Суғориш тизимлари. Лойиҳалаш нормалари» талабларига мувофиқ лойиҳалаш лозим.
278. Магистраль гидрографик тармоқни тартибга солиш ва қисман қайта трассалашни фақатгина ҳудудни ўзлаштириш учун янада қулай шароит яратиш, тармоқдан фойдаланиш шароитларини яхшилаш, энг кам қирғоқбўйи майдонларини барпо этиш учун кўзда тутилади.
279. Қирғоқбўйи майдони ўлчамлари сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари, дарё ва магистраль канал ва ҳандақларнинг сув муҳофазаси зоналари тўғрисидаги Низом билан белгиланади.
280. Юза оқовасини ташкил этиш ва янги ўзлаштирилаётган ерларни ёмғир, қор ва ёндош ҳудудларни суғоришдан ортиқча сувлари тошишидан ҳимоя қилиш аҳоли пунктининг суғориш тармоғи билан ва аҳоли пунктларидан ўтувчи транзит гидрографик тармоғининг иш тартиби билан уйғунлашган бўлиши лозим.
281*. Алоҳида ҳандақнинг бутун ҳавзаси ҳудудидан ёмғир оқовасини ҳисоблаш ёмғирнинг энг кўп интенсивлиги усулида ҚМҚ 2.04.03-97 «Оқова. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар»га мувофиқ, кичик (маҳаллий) сув йиғиш майдонлари учун эса ШНҚ 2.05.02-07 «Автомобиль йўллари» ва идора нормаларига мувофиқ бўлиши лозим.
282. Ҳандақ тармоғига юза сувни буриш, одатда, очиқ ариқлар суғориш тармоғи билан унинг жала оқовасини ўтказиш имкониятини ҳисоблаб текшириб кўзда тутилади. Ўта йирик, йирик ва катта шаҳар аҳоли пунктлари марказлари зоналарида, шунингдек саноат корхоналари ҳудудларида, шаҳар шакллантирувчи магистралларнинг жадал қурилиши ҳудудларида, ёпиқ қувурли жала тармоғи ёки металл панжаралар билан ёпилган лотоклар кўзда тутилиши мумкин.
283. Магистраль кўчалар ва майдонларда очиқ жала тармоғи қатнов қисмига ёнма-ён, ёпиқ жала тармоғи — кўчатзор зонасида, қатнов қисмининг чети бўйлаб жала қабул қилувчи қудуқлар қурилади.
284. Ўта йирик, йирик ва катта шаҳар аҳоли пунктлари ҳудудида фақат жала ва дренаж оқовасини қабул қилувчи ҳандақ тармоғи ёпиқ бўлиши лозим. Ўрта ва кичик шаҳар аҳоли пунктлари ҳудудида ҳандақ тармоғи очиқ бўлиши мумкин, тармоқ бўйлаб қирғоқ тасмаси белгиланади. Ёпиқ ҳандақлар «қуруқ» даврнинг суғориш тармоғининг охирги қолдиқларидан иборат сарфларини ўтказишига ҳисоб-китоб орқали текшириб туриш лозим. Қуйқа берувчи тезликлар юзага келганда ҳандақнинг бош қисмига ювиш оқимларини юборишни кўзда тутиш керак.
285. Суғориш тизимларининг очиқ оқизиб юбориш ва транзит каналларини жала ва транзит сарфларининг биргаликда ўтказишга ҳисоблаб текшириш лозим.
286. Гидрографик тармоққа (дарёлар, анҳорлар) оқизишдан аввал жала оқовасини ҚМҚ 2.04.03-97 «Оқова. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар»га мувофиқ тозалаш лозим.
Очиқ ёки ёпиқ манбалардан сув олишда, шунингдек, суғориш ва оқова сувларини гидрографик тармоққа оқизишда сув хўжалиги органлари билан келишиш лозим.
Тик (вертикал) режалаштириш, дренаж
287. Ҳудудни тик режалаштириш, одатда, ер массаларининг нолли баланс мувозанати билан белгиланади (жарликларни кўмиш, сув босадиган ва тошадиган ҳудудларга ер солиш бундан мустасно). У жала оқовасини тупроқ эрозиясига йўл қўймайдиган тезликда оқизиб юборилишини таъминлаши лозим. Ер сатҳи нишабликларини тупроқ хоссаларига кўра
59-жадвал бўйича қабул қилиш керак.
|
|
|
|
|
59-жадвал |
|
Тупроқлар |
Сатҳ нишаблари, %, ёғинларнинг йиллик миқдорига кўра, мм |
|
150 гача |
151 — 300 |
301 — 450 |
450 ва ортиқ |
|
Лойли |
2 — 50 |
2 — 50 |
3 — 50 |
3 — 50 |
|
Қумли |
2 — 30 |
10 — 30 |
20 — 30 |
30 |
|
Лёсс, майда қум |
2 — 10 |
3 — 10 |
5 — 10 |
10 |
|
II турдаги чўкувчан тупроқлар |
2 — 10 |
3 — 10 |
5 — 10 |
5 — 10 |
Тупроқ-ўсимлик қатлами вақтинча сақлаб, кейинчалик фойдаланилиши лозим.
288. Сизот сувларнинг даражаси юқори участкаларда уни пасайтириш зарур қуритиш нормасини таъминлайдиган ёпиқ дренажлар қурилиши орқали кўзда тутилади. Кичик шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари бундан мустасно, уларда қуритишнинг зарур меъёри жала сувлари ҳандақлари билан қўшилган ҳандақ тармоғи ёрдамида таъминланади.
289. Дренаж турини муҳандислик-геологик ва гидрогеологик тадқиқотлар асосида танлаш лозим. Сув чиқарилган тошлоқ, қумлоқ, қумлоқ-тупроқли ерларда чиқарилган сувлардан (улар яроқли бўлган ҳолларда) суғориш ва техник эҳтиёжлар учун фойдаланиш билан тик ёки биргаликдаги дренажни кўзда тутиш зарур. Сувни чиқариш лаёқати паст бўлган қумлоқ ва соғтупроқ участкаларда ўзи оқар ёки мажбурий оқизиладиган текислик дренаж кўзда тутилади.
290. Оқизиш каналлари, жарликлар ва эски ўзанларга ёндош тор қирғоқ бўйларида қувурсиз (қатлам, призмали) дренажлар билан бирга чизиқли дренажлар кўзда тутилиши керак.
291. Дренаж тизимларини ҳисоблаш ва лойиҳалаш ишлари махсус тадқиқотларга асосланган ҳолда ҚМҚ 1.02.07-97 «Қурилиш учун муҳандислик тадқиқотлари»га мувофиқ амалга оширилиши зарур.
Хавфли геологик жараёнлардан ҳимоя қилиш
292. Барча турдаги қурилишлар учун антисейсмик тадбирларни ҚМҚ 2.01.03-96 «Сейсмик районларда қурилиш»га мувофиқ ишлаб чиқиш лозим.
Аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Сейсмология институти томонидан ишлаб чиқилган микросейсморайонлаштириш хариталарига ва Давархитектқурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган «Шаҳарсозлик, режалаштириш ва жойлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудини тупроқ шароитларига кўра районлаштириш схемаси»га амал қилиш лозим.
293. Сейсмик даража ижобий ўсишини келтириб чиқарувчи омиллар (геодинамик жараёнлар, сув босиши, сизот сувларининг аста-секин нураши ва бошқалар) сабабли мураккаблашган ҳудудлар қурилишдан чиқарилиши керак, ҳудудий захиралар танг бўлган ҳолда бу омиллар тегишли тадбирларни амалга ошириш орқали нейтралланиши лозим.
294. Қирғоқлари эрозия жараёнлари (ўпирилиш, жарликлар ҳосил бўлиши) кучайган очиқ сув оқимлари бўйича қирғоқларни мустаҳкамлаш тадбирлари ҳудуддан функционал фойдаланиш билан узвий боғланиши лозим. Сарфлари фақат жала сувлардан ташкил топадиган очиқ сув оқимларининг туби бўйлаб қувур ва дренаж ҳандақларини ўрнатиб қисман ёки бутунлай ер билан тўлдиришга, ҳудуддан кўкаламзорлаштириш, кўп поғонали транспорт иншоотлари, коммунал қурилмалар, савдо дўконлари барпо этишга рухсат этилади.
295. Қирғоқни муҳофаза қилиш тадбирларини лойиҳалаштириш ҚМҚ 2.06.01-97 «Гидротехник иншоотлар. Асосий лойиҳалаш қоидалари», ҚМҚ 2.06.04-97 «Гидротехник иншоотларга тушадиган юк оғирлиги ва таъсирлар (тўлқин, муз, кемалар таъсири)»га биноан амалга оширилиши лозим.
296. Сел хавфи бор ҳудудларда селдан ҳимоя тадбирлари аҳоли пунктлари бош режаларини ишлаб чиқишда сел оқимларидан сақланиш минтақавий схемалари билан узвий боғлиқ ҳолда кўзда тутилиши зарур.
Иқтисодий асослашда умумий тусдаги тадбирлар (селга қарши тўғонлар қуриш, сой ва сувсиз сойликларда қўшимча сиғимлар яратиш, сел оқимларини ҳосил қиладиган ҳудудни дарахтзорга айлантириш), ҳамда муайян аҳоли пунктини ҳимоя қилишдан иборат хусусий чоралар (очиқ сув оқимларини кенгайтириш, аҳоли пунктининг юқори томонидаги ҳудудни марзалар билан ўраб мустаҳкамлаш, очиқ сув оқимларида селга қарши дамбалар қуриш) қабул қилиниши мумкин
297. Дарёнинг қуйи поғоналарида жойлашган аҳоли пунктларини тошқин сувлар босишидан ҳимоя қилиш ҳудудни сизот сувлари даражасидан камида 0,5 метрга кўтарилгунча ер билан ёки ўтириндидан тўлдириш, ёки ҚМҚ 2.06.05-98 «Тупроқ материалларидан барпо этиладиган дамбалар» ва ҚМҚ 2.06.01-97 «Гидротехник иншоотлар. Асосий лойиҳалаш қоидалари»га мувофиқ дамбалар қуришни кўзда тутиш лозим.
298. Тошқин сувларининг ҳисоб горизонти сифатида қурилиб бўлган ёки қурилиши мўлжалланган ҳудудлар учун — сувнинг 100 йилда бир марта такрорланувчи энг юқори даражаси ва парк ва текислик иншоотлари ҳудудлари учун 10 йилда такрорланувчи юқори даражаси қабул қилинади.
299. Чўкувчанликка қарши тадбирлар муҳандислик-геологик туманлаштириш харитасига асосан тупроқлар чўкувчанлик турини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Шаҳарсозлик экологияси ва табиий захиралардан оқилона фойдаланиш
300. Шаҳарсозлик лойиҳалашнинг барча босқичларида атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий захиралардан оқилона фойдаланишга доир мажмуавий тадбирлар
8-иловага мувофиқ «Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот лойиҳаси» таркибида амалга оширилиши лозим.
301. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш тадбирлари тизимига қуйидагилар киради:
табиий каркас сақланиши ва ривожланиши (сув оқимлари ва улар бўйлаб кўкаламзорлаштириш, дарахтзорлар);
ҳудуднинг режавий ташкилоти схемалари ва лойиҳаларини ишлаб чиқишда дарёлар, сойлар, каналлар, сув омборлари бўйидаги сув муҳофазаси зоналари, шунингдек курорт захираларининг қатъий тартибдаги санитария зоналари ва ер ости сувлари конлари шаклланиши зоналаридан функционал фойдаланиш талабларини таъминлаш;
ўта йирик ва йирик шаҳарлар атрофида яшил зоналарни барпо этиш;
амалдаги экологик ва шаҳарсозлик қонунчилигига зид ҳолда жойлашган ишлаб чиқариш турлари ихтисосини ўзгартириш ё бошқа жойга кўчириш;
йўл-транспорт тизимини ривожлантириш ва қайта қуриш.
Муҳандислик-техник тадбирлар:
саноат ва энергетика объектларни қайта қуриш, чиқиндисиз технологияларни жорий этиш;
муҳандислик инфратузилмаси ва коммунал хўжаликни юқори технологик даражада ривожлантириш;
шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларини муҳандислик ускуналари билан тўлиқ ҳажмда таъминлаш.
302. Табиий каркасни сақлаш ва унинг атроф ҳудудга фаол таъсирини таъминлаш мақсадида табиий каркас ва у таъсир кўрсатаётган ҳудуд майдонлари нисбатини 1:3 даражасида сақлаш лозим.
303. Шаҳарларнинг атроф яшил зоналари дам олиш, санитария-гигиеник ва хўжалик мақсадларида фойдаланилиши керак. Яшил зоналарда уларнинг ўз экологик, санитария-гигиеник ва дам олиш вазифаларини бажаришига салбий таъсир этувчи хўжалик фаолияти тақиқланади.
304*. Чўл ва ярим чўл зоналарида жойлашган шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари атрофида шамолчангдан ҳимоя қилувчи дарахтзорлар барпо этиш, эрозияга учраётган тепаликлар, жар ва сойликларни кўкаламзорлаштириш чораларини кўзда тутиш лозим.
Ҳимоя иҳотазорлари эни камида: ўта йирик ва йирик шаҳарлар учун — 500 м, катта ва ўрта шаҳарлар — 100 м, кичик шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларида — 50 м бўлиши керак.
305. Шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларини қуриш ва ривожлантириш учун ҳудудлар асосан қишлоқ хўжалиги учун яроқсиз ерлардан иборат бўлиши лозим.
Суғориладиган ва қуритилган ерларда, шудгор майдонларда, кўп йиллик мевали дарахтлар ва узумзорлар мавжуд бўлган ер участкаларида, шунингдек сувни муҳофаза қилиш, шамолчангдан сақловчи дарахтзор майдонларда қурилишга фавқулодда ҳоллардагина рухсат этилади, баҳолаш кўрсаткичлари юқори бўлган ерларда эса — тақиқланади. Қурилиш ман этилган ерлар рўйхати маҳаллий ҳокимият органлари томонидан белгиланади.
306. Фойдали қазилмалар конлари чегаралари ичида аҳоли пунктлари, саноат зоналари ва бошқа халқ хўжалиги объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш тақиқланади.
Фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда иморатлар қуриш ва ер ости иншоотлари барпо этишга фавқулодда ҳоллардагина, фойдали қазилмаларни қазиб олишга тўсқинлик юзага келмаслиги ва қурилишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлиги исботланиши шарти билан давлат ер ости бойликларини бошқариш ва тоғ-кон назорати идораларининг рухсати билангина йўл қуйилиши мумкин.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, шунингдек бошқа хўжалик фаолияти оқибатида бузилган ерлар тикланиши лозим.
307. Қуйидаги ерларда бинолар, иншоотлар ва магистраль коммуникациялар барпо этишга рухсат этилмайди:
қўриқхоналар, ботаника боғлари, дендрологик парклар ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида агар қуриладиган объектлар уларга хизмат қилишга мўлжалланмаган бўлса, қурилиши мумкин эмас;
шаҳарларнинг яшил майдонларида қуриладиган объектлар дам олиш, спорт ёки шаҳар атрофи хўжалигига хизмат кўрсатишга мўлжалланмаган бўлса, қурилиш ишлари тақиқланади;
гидрометеорологик станцияларни ҳимоя қилиш зоналарида;
қуриладиган объектлар сув манбаларидан фойдаланишга боғлиқ бўлмаса, сув таъминоти манбалари санитария муҳофазаси биринчи зонасида ва сув қувури иншоотлари майдончаларида;