toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 25.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг
қурилиш меъёрлари ва қоидалари
Электротехник қурилмалар
ҚМҚ 3.05.06-97
 LexUZ шарҳи
Мазкур қоидалар Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 11 январдаги 6-сонли «ҚР 05.06-23 «Электротехник қурилмалар» қурилиш регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига асосан ўз кучини йўқотган.
Ушбу қоидалар электротехник қурилмаларни монтаж қилиш ва созлаш бўйича янги корхоналарни қуришда* ҳамда амалдагиларни қайта таъмирлаш, кенгайтириш ва техник қайта қуроллантиришда ишларни бажаришга тааллуқли, шулар жумласидан: кичик электр станцияларини, тақсимлаш пунктларини, қўллашга 750кВ гача электр узатиш ҳаво линияларини, кучланиши 220 кВ гача кабель линияларини, релели ҳимоялашни, кучли электр асбобларини ички электр ёритишни, ерга туташув қурилмаларини.
Қоидалар метрополитен, конлар шахтаси, электрлаштирилган транспорт туташув тармоқлари, темир йўл транспорти СЦБ тизимлари, ҳамда атом электростанциялари қатъий тартибдаги хоналари электротехник қурилмаларини монтаж қилиш ва созлаш бўйича ишлар бажариш ва қабул қилишга тааллуқли эмас. Улар ҚМҚ 1.01.01-96 белгиланган тартибда тасдиқланган идоравий қурилиш қоидаларига мувофиқ бажарилиши лозим.
Қоидалар янги корхоналарни лойиҳалаш ва қуришда амалдагиларини кенгайтириш ва техникавий қайта қуроллантиришда иштирок этувчи барча ташкилотлар ва корхоналар томонидан амал қилиниши лозим.
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Электротехник қурилмаларини монтаж қилиш ва созлаш бўйича ишларни бажариш ва ташкил қилишда СНиП 3.01.01-85, СНиП III-4-80, Давлат стандартлари, техник шартлар энергостатистика Вазирлиги тасдиқлаган электр жиҳозларини жойлаштириш қоидаларини ва ишчи ҚМҚ 1.01.01-96 да белгиланган тартибда тасдиқланган идоравий меъёрий ҳужжатларига амал қилиш лозим.
1.2. Электротехник қурилмаларини монтаж қилиш ва созлаш бўйича ишларни электротехник маркалар чизмаларининг асосий комплекти ишчи чизмаларига мувофиқ электр симлари ишчи ҳужжатлари бўйича; лойиҳа ташкилоти бажарган стандарт бўлмаган асбоб-ускуналар ишчи ҳужжатлари бўйича; у билан таъминловчи ва бошқарувчи ишларни етказиб берувчи технологик асбоб-ускуналарни тайёрловчи корхоналар ишчи хусусиятлари бўйича бажариш лозим.
1.3. Электротехник қурилмаларини монтаж қилишни қурилишнинг тугунли ва компьютер — блокли усулларини қўллаш асосида, ўрнатишда тузатиш, қирқиш, нормалаш ёки бошқа жараёнларни ва мослаштиришни талаб қилмайдиган, йириклаштирилган тугунлар кўринишда етказиб бериладиган асбоб-ускуналарни ўрнатиш билан амалга ошириш лозим. Ишчи хусусиятларини ишлаб чиқаришга қабул қилишда унда электро-техник қурилмаларини монтаж қилиш, ҳамда кабелларни ўтказиш бўйича, техник асбоб-ускуналарни такелаж қилиш ва ўрнатиш бўйича ишларни индустирлаштириш талабларини инобатга олинганлиги текшириш лозим.
1.4. Электромонтаж ишларини одатда икки босқичда бажариш лозим.
Биринчи босқич биноларнинг ва иншоотларнинг ичкарисида электр асбоб-ускуналари ва шина симларини ўрнатиш учун кабеллар ва симларни ўтказиш учун таянч қурилмаларини монтаж қилиш бўйича, электр кўприклари кранлар учун троллеяларни монтаж қилиш бўйича, электр симлари учун пўлат ва пластмасса қувурларини монтаж қилиш бўйича, сувуқчилик ва пардозлаш ишларидан олдин яширин ўтказгичлар симларини ўтказиш бўйича, ҳамда ташқи кабель тармоқлари ва ер туташма тармоқларни монтаж қилиш бўйича ишлар бажарилади. Биринчи босқич ишларини бино ва иншоотларда асосий қурилиш ишларини олиб бориш билан бир вақтнинг ўзида бирлаштирилган график бўйича бажариш лозим Бунда ўрнатилган конструкциялар ва ётқизилган қувирларни синиш ва ифлосланишдан ҳимоялаш чораларини кўрилган бўлиши лозим.
Иккинчи босқичда электр асбоб-ускуналарни ўтказиш кабель ва симларини электр асбоб-ускуналарининг чиқимларига улаш бўйича ишлар бажарилади. Объектларнинг электротехник хоналарида иккинчи босқич ишларини умумқурилиш ва пардозлаш ишларини мажмуи тугаллангандан сўнг ва сантехника қурилишларининг монтажи бўйича ишлар тугатилгандан сўнг бажарилиши лозим, бошқа хоналар ва жойларда технологияга оид асбоб-ускуналар электр мотори ва бошқа электр истеъмолчиларни ўрнатгандан сўнг технологияга оид, санитария — техник қувур йўллар ва шамоллатиш қутиларини монтаж қилгандан сўнг.
Электромонтаж ташкилотлари мавжуд бўлган жойлардан узоқликдаги катта бўлмаган объектларда ишларни сайёр комплекс бригадалар билан иккала босқични биттага бирлаштириб бажариш лозим.
1.5. Электр асбоб-ускуналари, буюмлар ва материаллар электромонтаж ташкилоти билан келишилган график бўйича етказиб берилиши лозим. График электромонтаж ташкилотлари йиғиш бутлаш корхоналарида тайёрланиши лозим бўлган блоклар спецификацияга киритилган материаллар ва буюмларни биринчи навбатда етказиб беришини кўзда тутиши лозим.
1.6. Электротехник қурилмалар монтажининг охири бўлиб ўрнатилган электр асбоб-ускуналари якка тартибда синашнинг тугалланиши ва янги тартибда электр асбоб-ускуналарини синовдан сўнг электр асбоб-ускунасини қабул қилиш ҳақдаги далолатноманинг имзоланиши ҳисобланади. Электр асбоб-ускуналарининг якка тартибдаги синовининг бошланиши бўлиб ушбу электр асбоб-ускунасида буюртмачи томонидан ишга тушириш — созлаш ва электромонтаж ташкилоти хабарномаси асосида эълон қилувчи фойдаланиш талаби жорий қилиши они ҳисобланади.
1.7. Ҳар бир қурилиш объектида электротехник қурилмаларини монтаж қилиш жараёнида СНиП 3.01.01-85 га мувофиқ махсус электромонтаж ишларини бажариш журналини олиб бориш лозим, ишлар тугаллангандан сўнг электромонтаж ташкилоти бош пудратчига ишчи комплексдаги тақдим этилувчи ҳужжатларни СНиП III-3-81 га мувофиқ топшириш лозим. Текширув ва синовлар далолатномалари ва баёнлари рўйхати ҚМҚ 1.01.01-96 да белгиланган тартибда тасдиқланган ВСП да аниқланади.
2. ЭЛЕКТРОМОНТАЖ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШГА ТАЙЁРЛАШ
2.1. Электротехник қурилмаларини монтаж қилишдан олдин СНиП 3.01.01-85 га ва мазкур қоидаларга мувофиқ тайёрлаш лозим.
2.2. Ишларни бажаришдан бошлашдан олдин қуйидаги тадбирларни амалга ошириш лозим:
а) Ўзбекистон Республикаси вазирлар маҳкамаси қарори билан тасдиқланган капитал қурилиш бўйича шартномалар ҳақида қоидалар ва Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган ташкилотларнинг ўзаро муносабатлари ҳақидаги Низомда — бош пудратчиларни субпудратчи ташкилотлар билан аниқлашдаги сони ва муддатига мувофиқ ишчи ҳужжатлари билан таъминланган;
б) ишлар бажарилишининг технологик кетма-кетлигини ҳисобга олувчи асбоб-ускуналар, буюмлар ва материаллар етказиб бериш графиклари, таъминловчи корхоналарнинг шефмонта ходимларини жалб қилиб монтаж қилувчи электр асбоб-ускуналарини рўйхати, оғир ва йирик габаритни электр асбоб-ускуналарини монтаж қилиш жойига ташиш шартлари келишилган;
в) СНиП 3.01.01-85 га мувофиқ меҳнатни муҳофазалаш, ёнғиндан хавфсизлик ва атроф муҳитни муҳофазалаш бўйича тадбирларни таъминловчи ишчилар бригадаси муҳандис — техник ходимлар, ишлаб чиқариш базасини жойлаштириш учун, ҳамда материаллар ва асбобларни сақлаш учун керакли хонадонлар қабул қилинган:
г) Ишлар лойиҳаси ишлаб чиқилган, муҳандис-техник ходимлар ва бригада бошлиқлари ишчи ҳужжатлари ва сметалари, ишларини бажариш лойиҳасининг ташкилий ва техникавий ечимлари билан таништириш ўтказилган;
д) мазкур қоидалар талабларга мувофиқ электротехника қурилмаларини монтаж қилиш учун объектнинг қурилиш қисми далолатномаси бўйича қабул қилиниши амалга оширилган ва меъёрлар ва қонунларда кўзда тутилган меҳнатни муҳофазалаш бўйича тадбирлар иш жараёнида бажарилган;
е) Бош пудратчининг субпудратчи ташкилотлари билан ўзаро муносабатлари ҳақидаги Низомда кўзда тутилган умумқурилиш ва ёрдамчи ишлар бош пудратчи томонидан бажарилган;
2.3. Асбоб-ускуналар, маҳсулотлар, материаллар ва техникавий ҳужжатлар монтаж қилиш учун капитал қурилиш бўйича пудрат шартномалар ҳақидаги низом ва бош пудратчининг субпудратчи ташкилотлар ўзаро муносабатлари ҳақидаги Низомга мувофиқ узатилиши лозим;
2.4. Асбоб-ускуналарни монтаж қилиш учун қабул қилганда уни кўздан кечирилади, бутлиги (қисмларга ажратмасдан) текширилади, тайёрловчи — корхоналар кафолатлари мавжудлиги ва муддатлари текширилади.
2.5. Барабанлардаги кабелларнинг аҳволи буюртмачи иштирокида ташқи кўздан кечириш йўли билан текширилиши лозим. Кўздан кечириш натижасида далолатнома тузатиш билан расмийлаштирилади.
2.6. Ҳаво линияларининг (ҲЛ) йиғма темирбетон конструкцияларини қабул қилишда қуйидагиларни текшириш лозим:
элементлар ўлчамларини, пўлат қолдирма деталлар ҳолатини, ҳамда юзларнинг сифатини ва элементларнинг ташқи кўринишини.
Кўрсатилган параметрлар ГОСТ 13015.0-83, ГОСТ 22687.0-85, ҳамда ПУЭ га мувофиқ келиши лозим;
агрессив муҳитга ўрнатиш учун мўлжалланган темирбетон конструкциялар юзасида ишлаб чиқарувчи корхонада бажарилган намдан ҳимоялаш мавжудлигини:
2.7. Ҳимоялагичлар ва чизиқли арматура тегишли давлат стандарти ва техник шартлари талабларига жавоб бериши лозим. Уларни қабул қилишда қуйидагиларни текшириш лозим:
ҳар бир партия ҳимоялагичлар ва чизиқли арматура сифатига гувоҳлик берувчи ишлаб чиқарувчи ташкилот паспортининг мавжудлиги;
ҳимоялагичлар юзасида ёриқлар, деформациялар, ўйиқлар, синиқ, шикаст етказилган жойлар, ҳамда цементни қотириш ёки фардгорга нисбатан пўлат арматуранинг бурилганлиги бўлмаслиги;
чизиқли арматуранинг рух билан қопланган жойи ва разбасида ёриқлар, деформациялар, ўйиқлар ва шикастланган жойларининг бўлмаслиги.
Рух билан қопланган жойларнинг майда шикастланишларини бўлиши рухсат этилади.
2.8. Электр асбоб-ускуналарини узатишда аниқланган дефектлар ва шикастланишларни бартараф қилиш капитал қурилиш учун пудрат шартномалари ҳақидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
2.9. Давлат стандарти ёки техник шартларда кўрсатилган меъёрланган сақлаш муддати ўтиб кетган электр асбоб-ускуналарини монтаж қилиш учун монтажлари тартиби ўтказилган дефектлар тузатилган ва синовлар ўтказилгандан сўнг қабул қилинади. Бажарилган ишлар натижалари формулярлар, паспортлар ва бошқа кузатиш хусусиятларига киритилган ёки кўрсатилган ишлар бажарилганлиги ҳақида далолатнома тузилган бўлиши лозим.
2.10. Монтаж учун қабул қилинган электр асбоб-ускуналари, маҳсулотлар ва материалларни давлат стандарти ёки техник шартлар талабларига мувофиқ сақлаш лозим.
2.11. Тонеллар, каналлар ва кабели яримқаватларда кабель линияларининг ҳажми катта бўлган йўриқ ва мураккаб объектлар, ҳамда электр хонасидаги электр асбоб-ускуналари учун қурилишни ташкиллаштириш лойиҳасида ишчи чизмаларда кўзда тутилган ички ёнғинга қарши водопровод автомат ўт ўчириш ва автомат ёнғин сигнализацияси тизимларини илгарироқ кабель линияларига нисбатан монтаж қилиш бўйича тадбирлар белгиланган бўлиши лозим.
2.12. Электр хоналарида (ишхона, пультхона, кичик электр станциялари ва тақсимлаш қурилмалари, машинахоналар, тўплагичлар хонаси, кабель яримқаватлари ва ҳоказо) арена ариқларига эга керакли нишабликда ва намдан ҳимояланган соф поллар пардозлаш (сувоқчилик ва бўёқчилик) ишлари бажарилган, қолдирма деталлар ўрнатилган ва монтаж туйнуклари қолдирилган, лойиҳада кўзда тутилган юк кўтариш ва юк кўчириш механизмлари ва мосламалари монтаж қилинган, меъморчилик — қурилиш чизмаларига ва иш бажариш лойиҳасига мувофиқ қувурлар блоки, қувурлар ва кабеллар ўтказиш учун тешиклар ва туйнуклар, эгатлар, ўйиқлар ва инлар тайёрланган барча хонадонларда вақтинча электр ёритиши учун электр таъминоти келтирилган бўлиши лозим.
2.13. Бино ва иншоотларда иситиш ва шамоллатиш тизимлари амалга киритилган электр ёритиш қурилмаларини монтаж қилиш ва унга хизмат кўрсатиш учун кўзда тутилган кўприкчалар, майдончалар ва осма шифтлар конструкциялари монтаж қилинган ҳамда оғирлиги 100 кг дан ортиқ ёритгичларни баландликда жойлашган (қандилларни) маҳкамлаш конструкциялари монтаж қилинган; ишчи қурилиш чизмаларида кўзда тутилган бино ва иншоотлар ташқарисидан ва ичкарисидан асбетцемент қувурлар ва қувурдонлар ва кабеллар ўтказиш учун қувурли блоклар ўтказилган бўлиши лозим.
2.14. Электр машиналари учун пойдеворларни монтаж учун СНиП 3.02.01-83 ва мазкур қоидаларга мувофиқ тўла тугалланган қурилиш ва пардозлаш ишлари билан ўрнатилган ҳаво совутгич ва шамоллатиш қутилари, реперлар ва ўқ планкалари (маркалари) билан топшириш лозим.
2.15. Фундаментларнинг таянч (ишлов берилмаган) юзаларида 10 мм дан кўп бўлмаган чуқурчалар ва 1:100 гача нишабликлар рухсат этилади. Қурилиш ўлчамларидан четга чиқишлар: трахдаги ўқ ўлчамлари бўйича плюс 30 мм, фундаментлар юзаларининг баландлик белгилари бўйича (қўшимча қуйма баландлигини ҳисобга олмаганда)
минус 30 мм, тархдаги бўшликлар ўлчамлари бўйича — минус 20мм, қудуқлар ўлчамлари бўйича — плюс 20мм, тархдаги анхор болтларининг ўқлари бўйича — ± 5мм, тархдаги қолдирма анкер қурилмалари ўқлари бўйича ± 10мм, анкер болтларининг юқориги четлари белгилари бўйича — ± 20мм.
2.16. Монтаж қилишда шеф-монтаж ходимларни жалб қилинадиган электр асбоб-ускуналари учун пойдеворларни топшириш қабул қилиш шермонтажни амалга оширувчи ташкилотнинг вакиллари биргаликда бажарилади.
2.17. Тўплагичлар хонасида пардозлаш ишлари тугатилгандан сўнг деворлар шифтлар ва полнинг кислотага ёки ишқорга бардошли қопламалари бажарилган бўлиши, иситиш, шамоллатиш, водопровод ва канализация тизимлари монтаж қилинган ва синаб кўрилган бўлиши лозим.
2.18. 35кВ ва ундан ортиқ кучланишли очиқ тақсимлаш қурилмаларида электромонтаж ишларини бошлашдан олдин келиш йўлларини, йўллари ва келиш йўлакларини қуриш тугалланган шинали ва чизиқли портлар ўрнатилган электр асбоб-ускуналари учун пойдеворлар ёпмали ОРУ атрофи ўралган каналлари, мойни аварияга оид ташлаш учун резервлар ер ости коммуникациялари қурилган ва майдонини текислаш тугалланган бўлиши лозим. Порталлар ва асбоб-ускуналар учун пойдеворлар конструкцияларида лойиҳага кўра намдан ҳимоялагичлар ва ускуналарнинг гирляндларини маҳкамлаш учун зарур бўлган қолдирма қисмлар ва мустаҳкамлагич деталлари ўрнатиш лозим. Кабел каналлари ва тонелларда кабел конструкциялари ва ҳаво ўтказгичларни маҳкамлаш учун қолдирма деталлар ўрнатилиши лозим. Шунингдек водопровод ва лойиҳада кўзда тутилган бошқа ёнғинга қарши қурилмалар ўтказишиши тугалланган бўлиши лозим.
2.19. ОРУ ва 330-750 кВ кучланишли кичик электр станцияларнинг қурилиш қисмини монтаж қилиш учун уларни ҳисобланувчи даврда лойиҳада кўзда тутилган тўла ривожланишга қабул қилиш лозим.
2.20. 1000В ва ундан катта кучланишли электр узатиш ҳаво линияларини қуриш бўйича электромонтаж ишларини бошлашдан олдин СНиП 3.01.01-85 га мувофиқ тайёрлов ишлари бажарилган бўлиши лозим, шу жумладан:
иш бошқарувчилар участкаларига мўлжалланган жойлар ва материаллар ва асбоб-ускуналарни сақлаш учун вақтинчалик омборлар тайёрланган;
вақтинчалик келиш йўллари, кўприклар ва монтаж майдонлар қурилган;
просекалар тайёрланган;
лойиҳада кўзда тутилган қурилмалар бузилган ва трассаси ёки унинг яқинида жойлашган ва ишларни бажаришга халақит берувчи, кесиб ўтилувчи муҳандислик иншоотлари қайта тикланган;
2.21. Ерда кабелни ўтказиш учун трассалар уларни ўтказишга бошлашга қуйидаги ҳажмда тайёрланган бўлиши лозим:
траншеядан сув сўриб олинган ва у тошлар, тупроқ уюмлари, қурилиш ахлатидан тозаланган;
траншея тубида юмшатилган тупроқдан ёстиқ ётқизилган;
трассанинг йўллар ва бошқа муҳандислик иншоотлари билан кетувчи жойларида тешиб ўтиш бажарилган, қувурлар ўрнатилган;
Кабеллар траншеяга ётқизилганда ва электромонтаж ташкилотига яширин ишлар далолатномаси кўрсатилгандан сўнг траншеяни қўллаш лозим.
2.22. Кабелларни ўтказиш учун блокли канализация трассалари қуйидаги талабларга асосан тайёрланган бўлиши лозим:
текислаш белгисидан ҳисобланган блокларни ётқизиш лойиҳавий чуқурлиги таъминланган;
темирбетон блоклар ва қувурларнинг тўғри ётқизилиши ва чокларнинг намдан ҳимояланиши таъминланган;
каналларнинг тозалиги ўқма-ўқлиги таъминланган;
қудуқлар люкларининг иккитали қопқоқлари (пасткиси запорли) металл зиналар ёки қудуққа тушиш учун скобалар бажарилган.
2.23. Кабелларни ўтказиш учун эстакадалар қурганда уларнинг таянч конструкцияларида (устунларида) ва қулоч қурилмаларида лойиҳада кўзда тутилган кабель роликлари, айланма қурилмалар ва бошқа мосламаларни ўрнатиш учун қолдирма элементлар бажарилган бўлиши лозим.
2.24. Бош пудратчи монтаж учун қабул қилишга қурилиш тайёрлигини кўрсатиши лозим: уй-жой биноларда секциялар бўйича, жамоат биноларида — этажлар бўйича (ёки хоналар бўйича) заводларда тайёрланган темирбетон, ғиштбетон, керамзит ораёпма панеллар, ички девор панеллари ва пардеворлар, темирбетон устунлар ва тўсинлар ишчи чизмаларига мувофиқ симларни ўтказиш учун каналларга (қувурларга) штепселли розеткалар, ўчиргичлар, қўнғироқлар ва қўнғироқ тугмачаларини ўрнатиш учун қолдирма деталли ўйиқларга эга бўлиши лозим. Каналларнинг яхлитланган металл бўлмаган қувурларнинг ўтиш кесимлари ишчи чизмаларида кўрсатилганларидан 15% дан фарқли бўлмаслиги лозим. Ёнма-ён қурилиш конструкциялари бирикиш инлари ва ўйиқларининг ўрнидан суришлари 40 мм дан ошмаслиги лозим.
2.25. Электр асбоб-ускуналарига монтаж учун топшириладиган бино ва иншоотларда бош пудратчи томонидан меъморий қурилиш чизмаларида кўзда тутилган пойдеворлар деворлар, пардеворлар, орадеворлар ва ёнмалардаги электр-асбоб ускуналари ва ўрнатма маҳсулотлар, электр симлари ва электр тармоқларини ўтказиш учун зарур тешиклар эгатлар, ўйиқлар ва инлар бажарилган бўлиши лозим. қурилиш конструкцияларини бунёд қилишда қолдирилмаган юқорида кўрсатилган тешиклар, эгатлар, ўйиқлар ва инлар бош пудратчи томонидан меъморчилик қурилиш чизмаларига мувофиқ бажарилади. Чизмаларни ишлаб чиқишда ҳисобга олишни алоҳида бўлмаган ва қурилиш конструкцияларини ишлаб чиқаришда технологияга кўра кўзда тутиш мумкин бўлмаган диаметри 30 мм дан кичик тешиклар (деворлардаги, пардеворлардаги, шифтлардаги фақат шпилкалари ва штўрлари учун) кабеллари ишларини бажариш жойида электромонтаж ташкилоти томонидан бажарилиши лозим. Электромонтаж ишлари бажарилгандан сўнг бош пудратчи тешиклар, эгатлар, ўйиқлар ва инларни тўлдиришни амалга ошириш шарт.
2.26. Трансформаторлар ости пойдеворларини қабул қилишда трансформаторларни силжитишда тортиш қурилмаларини маҳкамлаш учун анкерларнинг мавжудлиги ва ўрнатилишининг тўғрилиги текширилиши лозим, худди шундай домкратлар ости пойдеворларини ҳам катакларини буриш учун.
3. ЭЛЕКТРОМОНТАЖ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ
УМУМИЙ ТАЛАБЛАР
3.1. Электр асбоб-ускуналарини юклаш, тушириш, кўчириш, кўтариш ва ўрнатишда уни шикастланишдан сақлаш бўйича чоралар кўрилиши лозим, бунда оғир электр асбоб-ускуналарни ушбу мақсадлар учун кўзда тутилган деталларга ёки ишлаб чиқарувчи корхона кўрсатиб берган жойларга ишончли строплаш лозим.
3.2. Электр асбоб-ускунаси монтаж вақтида қисмларга ажратилмайди ва тафтиш қилинмайди, давлат ва тармоқ станциялари ёки белгиланган тартибда келишилган техник шартларда кўзда тутилган холлардан ташқари. Ишлаб чиқарувчи корхонадан пломбаланган холда олинган асбоб-ускунадан қисмларга ажратиш ман қилинади.
3.3. Деформацияланган ёки ҳимояловчи қопламалари шикастланган электр асбоб-ускунаси ва кабеллар маҳсулоти белгиланган тартибда шикастланиши ва дефектлари бартараф қилинмагунча монтаж қилинмайди.
3.4. Электромонтаж ишларини бажаришда электромонтаж ишларини турлари бўйича махсус асбоблар нормакомпонентларини, ҳамда ушбу мақсадлар учун мўлжалланган механизм ва мосламаларни қўллаш лозим.
3.5. Троллейрлар, шина симлари новлар, қобиқлар, осма қутилар ва бошқариш постлари, ҳимоялаш — ишга тушириш аппаратлари мажмуи ва ёритгичларни ўрнатиш учун таянч конструкциялари ва маҳкамлаш маҳсулотлари сифатида юқори монтаж тайёрлигига эга заводда тайёрланган маҳсулотларни қўллаш лозим (ҳимоялаш қобиғига эга пайвандлашсиз бириктириш имкониятига эга ва механик ишлов бериш учун катта меҳнат сарфини талаб қилмайдиган). Таянч конструкцияларини маҳкамлашни қурилиш элементларида кўзда тутилган қолдирма деталларга ёки маҳкамлаш мосламалари (дюбеллар, штирлар, шпилькалар ва ҳоказолар) билан бажариш лозим. Маҳкамлаш услуби ишчи чизмаларида кўрсатилган бўлиши лозим.
3.6. Тақсимлаш қурилмаларининг ток ўтказувчи шиналари, троллейлар, ерга туташма шиналар, ВЛ симларини лойиҳада келтирилган кўрсатмаларга мувофиқ бажариш лозим.
3.7. Электромонтаж ташкилоти ишларини бажаришда ГОСТ 12.1-004-91 ва Қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ёнғиндан хавфсизлик қоидалари талабларига амал қилиши лозим. Объектда фойдаланиш тартиби киритилганда ёнғиндан хавфсизликни таъминлаш буюртмачини вазифаси ҳисобланади.
ТУТАШУВ БИРИКМАЛАРИ
3.8. Туташув бирикмалари (симлар, кабеллар шина ва толаларининг электр асбоб-ускунаси, ўрнатма маҳсулотлар ва шина симлари туташув графикларига ажратма бирикмалари ГОСТ 10434-82 талабларига жавоб бериши лозим.
3.9. Симлар ва кабеллар толаларининг уланиш жойларида симнинг ёки кабелнинг такроран уланиш имкониятини таъминловчи захирасини кўзда тутиш лозим.
3.10. Уланиш ва тармоқланиш жойлари кўздан кечириш ва таъмирлаш учун қулай бўлиши лозим. Бирикмалар ва тармоқланишларни ҳимоялаш симлар ва кабелларнинг улашуви толалари ҳимояланишига баробар бўлиши лозим. Улаш ва тармоқланиш жойларида симлар ва кабеллар механик зўриқиш таъсирида бўлмаслиги лозим.
3.11. Шимдирилган қоғозли ҳимояланишли кабел толаларининг охирини тугаллашни кабелбоп шимдирувчи таркибнинг оқиб кетишига йўл қўймаслиги зичланиши ток ўтказувчи арматура (учликлари) билан бажариш лозим.
3.12. Шиналар бирикмаси ва тармоқланиши, одатда қисмларга ажратилмайдиган (пайвандлаш ёрдамида) қилиб бажариш лозим. Ажратиладиган чоклар бўлиши талаб қилинадиган жойларда шиналарнинг уланиши болтлар ёки сиқувчи плиталарда бажарилган бўлиши лозим. Ажратиладиган чокларнинг сони минимал бўлиши лозим.
3.13. 20 кВ кучланишли ВЛ симларнинг уланиши қуйидагича бажарилиши лозим:
а) анкерли — бурчакли турдаги таянчлар тугунида қисқичларда — анкерли ёки тармоқловчи понали; сиқиш усулида монтаж қилувчи бирлаштирувчи овал тугунли-плашегли, термитли патронлар ёрдамида, турли маркадаги симлар ва кесимларни — аппаратли пресловчи қисқичларда;
б) қулочларда — бураш усулида монтаж қилувчи бирлаштирувчи овал қисқичларда.
Бир симли симларни бураш йўли билан улаш рухсат этилади. Бир симли симларни учма-уч пайвандлаш рухсат этилади.
3.14. 20 кВ дан юқори кучланишли ВЛ симларини улаш қуйидагича бажариш лозим:
а) анкерли — бурчакли таянчлар шлейфларида кесими:
240 мм2 ва юқори пўлат-алюминийли симларни — тортиш патронлар ёрдамида ва преслаш билан портлаш энергияси ёрдамида;
кесими 500 мм2 ва юқори пўлат — алюминийли симларни прессланувчи бириктирмалар ёрдамида;
турли маркадаги симларни — болтли қисқичларда; алюминий қотишмасидан олинган симларни — тугунли плашегли қисқичларда ёки сиқиш усулида монтаж қилувчи овал бириктирганларда;
б) қулочларда кесими 185 мм2 пўлат-алюминийли симлар ва кесимли 50 мм2 гача пўлат арқонларни — бураш усулида монтаж қилувчи овал бириктиргичларда; кесими 70 — 95 мм2 пўлат симарқонларни — сиқиш усулида монтаж қилувчи ёки учларини қўшимча термитли пайвандлаш билан пресслаш усулида монтаж қилувчи овал бириктиргичларда;
кесими 240 — 400 мм2 пўлат-алюминийли симларни — ёппасига преслаш усулида монтаж қилувчи бириктирувчи қисқичларда ва портлаш энергияси ёрдамида пресслаш билан;
кесими 500 мм2 ва юқори пўлат-алюминийли симларни — ёппасига пресслаш усулида монтаж қилувчи бириктирувчи қисқичларда;
3.15. Кесими 35 — 120 мм2 мис ва пўлат-мис симарқонларни ҳамда кесими 120 — 185 мм2 алюминий симларни туташув тармоқларини монтаж қилишда улашни овал бириктиргичларда, пўлат симарқонларни — ўртасида бириктириш планкасига эга қисқичларда бажариш лозим. Кесими 50 — 95 мм2 пўлат-мис симарқонларни ўртасида бириктириш планкасига эга понасимон қисқичларда бириктириш рухсат этилади.
ЭЛЕКТР СИМЛАР
УМУМИЙ ТАЛАБЛАР
3.16. Мазкур бўлим қоидалари бино ва иншоотларнинг ичкариси ва ташқарисида ўтказиладиган барча кесимлардаги ҳимояланган ўрнатма симларда ва кесими 16 мм2 гача резина ёки пластмасса ҳимояланишли зирхланмаган кабелларда ўтказиладиган куч, ёритиш ва ўзгарувчан ўзгармас токнинг кучланиши 1000В иккиламчи тармоқлари электр симларини монтаж қилишга тегишли.
3.17. Назорат кабелларини монтаж қилишни 3.56 — 3.104 пунктлар талабларини ҳисобга олиб бажариш лозим.
3.18. Ёнмайдиган деворлар (пардеворлар) ва этаж ораёпмалари орқали зирхланмаган кабеллар, ҳимояланган ва ҳимояланмаган симларнинг ўтишлари қувурларнинг қирқимлари ёки тешиклар, ёпадиганлари орқали — пўлат қувурлар қирқимларида бажарилиши лозим.
Деворлар ва ораёпмалардаги тешиклар фойдаланиш жараёнида уларнинг емирилишига йўл қўймайдиган эга бўлишлари лозим. Симлар ва кабелларнинг деворлар ораёпмалардан ўтиши ёки уларнинг ташқарига чиқиш жойларида симлар, кабеллар ва қувур қути, тешик оралиғидаги тирқишларни ёпмайдиган енгил олиб ташланадиган материал билан тўлдириш лозим.
Зичлашни қувурининг (қутининг ва ҳоказо) ҳар икки томонидан бажариш лозим.
Металл бўлмаган қувурларни очиқ усулда ўтказишда жойларнинг тўлдирилиши кабел ёки симларни бевосита қувурлардан ўтказишдан сўнг ёнмайдиган материаллар уларнинг ёнғинга қарши тўсиқлардан ўтиш жойларининг тўлдирилиши кабел ёки симларнинг бевосита қувурлардан ўтказишдан сўнг ёнмайдиган материаллар билан бажариш лозим. Қувурлар, қутилар, тешиклар ва қурилиш конструкцияси орасидаги (2.25 қаранг), ҳамда қувурлар қутилар, тешиклар) ичидан ўтказилган симлар ва кабеллар орасидаги тирқишларни енгил олиб ташланадиган ёнмайдиган материал билан тўлдириш қурилиш конструкциясининг олов бардошлилигига тенг олов бардошликни таъминлаш лозим.
СИМЛАР ВА КАБЕЛЛАРНИ НОВЛАР ВА ҚУТИЛАРДА ЎТКАЗИШ
3.19. Новлар ва қутиларнинг конструкцияси ва ҳимоялаш даражаси, ҳамда новлар ва қутилардан симлар ва кабелларни ўтказишда услуби (осма, боғламали, кўп қатламли ва ҳоказо) лойиҳада кўрсатилиши лозим.
3.20. Қутиларнинг ўрнатиш услуби уларда намлик тўпланиши имкониятини бермаслиги лозим. Очиқ электр симлари учун ишлатиладиган қутилар, одатда ечиладиган ёки очиладиган қопқоқларга эга бўлиши лозим.
3.21. Яширин ўтказишларда ҳар томонлама ёпиқ қутиларни ишлатиш лозим.
3.22. Қутилар ва новлардан ўтказиладиган симлар ва кабеллар новлар ва қутиларнинг боши ва охирида ҳамда электр асбоб-ускунасига улаш жойларида тамғаланган бўлиши лозим, бундан ташқари трассанинг бурилишлари ва тармоқланган жойларида ҳам.
3.23. Металл қобиқли ҳимояланмаган симлар ва кабелларнинг металл скобалар бандлар билан маҳкамланиши электр изоляцияловчи материаллардан олинган қистирмали бажарилган бўлиши лозим.
ИЗОЛЯЦИЯЛОВЧИ ТАЯНЧЛАРДА СИМЛАРНИ ЎТКАЗИШ
3.24. Симларни изоляцияловчи таянчларда ўтказганда уланиш ёки тармоқланишни бевосита изолятор, клица, ғўлача олдида ёки уларнинг устида бажариш лозим.
3.25. Изоляцияловчи таянчлардаги ҳимояланмаган изоляцияланган симларнинг трасса бўйлаб маҳкамловчи нуқталари ва параллел ўтказганларнинг ўқлари орасидаги масофа лойиҳада кўрсатилган бўлиши лозим.
3.26. Изоляторли қармоқ ва кронштейинлар фақат деворларнинг асосий материалларида, ғўлача ва клицалар кесими 4 мм2 гача симлар учун сувоқда ёки ёғоч биноларнинг қопламасида маҳкамланган бўлиши мумкин. Қармоқлардаги изоляторлар ишончли маҳкамланган бўлиши лозим.
3.27. ғўлачаларни глухарлар билан маҳкамланганда глухарлар калланчаси остига металл ва эластик шайбалар қўйилган бўлиши лозим. ғўлачаларни металлда маҳкамлаганда эса уларнинг асоси эластик шайбалар қўйилган бўлиши лозим.
ПЎЛАТ АРҚОНДА СИМЛАР ВА КАБЕЛЛАРНИ ЎТКАЗИШ
3.28. Симлар ва кабелларни (поливинилхлорид, найрит, қўрғошин ёки алюминий қобиқларидаги резина ёки поливинилхлоридли изоляцияли) юк кўтарувчи пўлат арқон ёки симга бир биридан 0,5 м ортиқ бўлмаган масофаларда ўрнатиладиган бандауслар ёки клицалар билан маҳкамлаш лозим.
3.29. Арқонларда ўтказилган кабел ва симлар арқондан биноларнинг конструкцияларига ўтиш жойларида механик зўриқишлардан юксизланган бўлиши лозим. Пўлат арқонда ўтишнинг тик осмалари одатда тармоқлашиш қутилари, штепсилли ажратгичлар ёритгичлар ва ҳоказолар ўрнатилган жойларда жойлаштирилган бўлиши лозим. Арқоннинг осилиб туриши қаноат маҳкамлагичлар орасидаги қулочларда қум узунлигининг 1/40 — 1/60 чегарасида бўлиши лозим. Охирги маҳкамлагичлар орасидаги қулочда арқонларнинг уланиши рухсат этилмайди.
3.30. Пўлат арқондаги ёритиш электр симларининг чайқалишини олдини олиш учун пўлат арқонда тортгичлар ўрнатилиши лозим. Тортгичларнинг сони ишчи чизмаларда аниқланган бўлиши лозим.
3.31. Махсус сим арқонли симлардан тармоқланишлар учун сим арқон сиртмоғлиги, ҳамда бош йўлни қирқмасдан тармоқлашувчи қисқичлар ёрдамида узоқлатувчи линияни улаш учун зарур бўлган толалар захирасини яратиш таъминловчи махсус қутилардан фойдаланиш лозим.
ЎРНАТМА СИМЛАРИНИ ҚУРИЛИШ АСОСЛАРИ ВА АСОСИЙ ҚУРИЛИШ КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИНГ ИЧКАРИСИДА ЎТКАЗИШ
3.32. Ўрнатма симларнинг очиқ ва яширин ўтказилиши ҳарорат минус 15 °С дан кам бўлганда рухсат этилади.
3.33. Симларни совуқ қатлами остида ёки юпқа деворли (80 мм гача) пардеворларда яширин ўтказганда симлар меъморчилик — қурилиш чизмаларига параллел ўтказилиши лозим. Ётиқ ўтказилган симлардан ораёпма плиталаргача бўлган масофа 150 мм дан ошмаслиги лозим. 80 мм дан ортиқ қалинликдаги қурилиш конструкцияларида симлар энг қисқа трассалар бўйича ўтказилиши лозим.
3.34. Ўрнатма симларнинг барча уланишлари ва тармоқланишлари пайвандлаш гильзаларда тармоқланиш қутиларидаги қисқичлар ёрдамида пресслаш билан бажариш лозим. Металл тармоқланиш қутилари уларга симларнинг киритилиши жойларида изоляцияловчи металлардан втулкалар эга бўлиши лозим. Втулкалар ўрнига поливинилхлорид найча қирқимларини қўллаш рухсат этилади. Қўриқ хоналарда симларнинг тармоқланишини деворлар ва ораёпмалар инлари ва ўйиқларида, ҳамда ораёпмалар бўшлиқларида жойлаштириш рухсат этилади. Инлар ва ўйиқлар деворлари силлиқ бўлишлари лозим инлар ва ўйиқларда жойлашган симлар тармоқланишлари ёнмайдиган материаллардан иборат қопқоқлар билан ёпилган бўлиши лозим.
3.35. Яширин ўтказишда ясси симларни маҳкамлаш уларни қурилиш асосларига зич ёпишувини таъминлаши лозим. Бунда маҳкамлаш нуқталари орасидаги масофалар қуйидагича бўлиши лозим:
а) ёпиқ ва тик қисмларда устидан сувоқланувчи боғламини ўтказганда — 0,5м дан ортиқ эмас; якка симларни ўтказганда — 0,9 м;
б) симларни қуруқ сувоқ билан қоплаганда — 1,2 м гача.
3.36. Плинтусли ўтказишни бажарилганда куч ва кам ток симларни алоҳида ўтказилишини таъминлаш лозим.
3.37. Плитуснинг маҳкамланиши уни қурилиш асосларига зич ёпишувини таъминлаши лозим, бунда суғириб олиш зўриқиши 190 Н дан кам бўлмаслиги, плинтус, девор ва пол орасидаги тирқиш эса — 2 мм дан катта бўлмаслиги лозим. Плинтусларни ёнмайдиган ва қийин ёнадиган электр изоляцияловчи хусусиятларга эга материаллардан тайёрлаш лозим.
3.38. ГОСТ 12504-80 ва ГОСТ 12767-80 га мувофиқ панелларда ички каналлар ёки қуйма пластмасс қувурлар ва яширин алмаштирувчи электр симлари учун қолдирма элементлар, икки ёққа осиладиган қутиларни, ишдан тўхтатгичларни ва штепсилли розеткаларни ўрнатиш учун тешиклар кўзда тутилган бўлиши лозим. Ёндош кварталлар девор панелларида электр қурилмаси маҳсулотлари учун мўлжалланган тешиклар ва узун ўйиқ жойлар деворни тешиб ўтмаслиги лозим. Агар тешикни тайёрлаш технологиясига кўра тешикни деворни тешиб ўтувчи қилмасликнинг иложи бўлмаса, у ҳолда уларга винипор ёки ёнмайдиган шовқиндан муҳофазаловчи бошқа материаллардан тайёрланган шовқиндан муҳофазаловчи қистирмалар киритилиши лозим.
3.39. Арматурали каркасларда қувур ва қутиларни ўрнатиш ўрнатма, тармоқланиш ва шифтга оид қутиларнинг ўрнатилиш жойини белгиловчи ишчи чизмалари бўйича кондукторлар воситасида бажариш лозим. Қопламалардан сўнг қутиларни панеллар юзаси билан бир сатхдан жойлашувини таъминлаш учун уларни арматура каркасига шундай усулда маҳкамлаш лозимки, унда қутиларни блокли ўрнатишда блокнинг баландлиги панел қалинлигига мувофиқ келсин, қутиларни айрим-айрим ўрнатилганда эса уларнинг панеллар ичкарисига силжишига йўл қўймаслик учун қутиларнинг ташқи юзаси арматура каркаси текислигидан 30 — 35 мм чиқиб туриши лозим.
3.40. Каналлар ўзининг бутун узунлиги бўйича оқмалар ва ўткир бурчакларсиз силлиқ юзага эга бўлиши лозим. Канал (қувур) устида ҳимояловчи қатлам қалинлиги 10 мм дан кам бўлмаслиги лозим. Узун ўйиқ жойлар ёки қутилар орасидаги каналларнинг узунлиги 8 м дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
СИМЛАР ВА КАБЕЛЛАРНИ ПЎЛАТ ҚУВУРЛАРДА ЎТКАЗИШ
3.41. электр симлари учун пўлат қувурларни қўллаш фақат лойиҳада махсус асосий берилган холларда ҚМҚ 1.01.01-96 да белгилаб берилган тартибда тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ рухсат этилади.
3.42. Электр симлари учун қўлланиладиган пўлат қувурлар симларни қувур ташқарисига тортганда изоляциясининг шикастланишига йўл қўймайдиган ички сиртга коррозияга қарши қопламали ташқи сиртга эга бўлишлари лозим. Қурилиш конструкцияларига қуйма ўрнатиладиган қувурлар учун ташқи коррозияга қарши қоплама талаб қилинмайди. Кимёвий фаол муҳитга эга хоналарда ўтказиладиган қувурлар ичини ва ташқи томонлардан ушбу муҳитга бардош берувчи коррозияга қарши қопламага эга бўлиши лозим. Пўлат қувурлардан чиқиш жойларида изоляцияловчи втулкалар ўрнатилиши лозим.
3.43. Технологияга оид пойдеворларда ўрнатиладиган электр симлари учун пўлат қувурлар, пойдеворларни бетонлашдан олдин таянч конструкцияларида ёки арматурада маҳкамланган бўлишлари лозим. Қувурларнинг пойдеворларидан чиқиб грунтга ўтувчи жойларида ишчи чизмаларида кўзда тутилган грунт ёки пойдеворнинг чўкишларда қувурларнинг қирқилишига қарши тадбирлар бажарилиши лозим.
3.44. Қувурлар билан ҳарорат ва чўкишга қарши чоклар кесишуви жойларида ишчи чизмаларидаги кўрсатмаларга мувофиқ мувозанатлантирувчи қурилмалар бажарилган бўлиши лозим.
3.45. Очиқ холда ўтказилган пўлат қувурларнинг маҳкамланган нуқталари орасидаги масофалар 1-жадвалда кўрсатилган миқдорлардан ошмаслиги лозим. Электр симларининг пўлат қувурларини бевосита технологияга оид қувур йўлларга маҳкамлаш, ҳамда уларни бевосита турли конструкцияларга пайвандлаб маҳкамлаш рухсат этилади.

1-жадвал

Маҳкамлаш нуқталари орасидаги энг катта рухсат этилган масофалар

Қувурларнинг шартли ўтиши, мм

2,5

5 — 20

3,0

25 — 32

3,5 — 4

40 — 80

6

100

3.46. Қувурларни эгишда одатда меъёрланган бурилиш бурчакларини 90, 120 ва 135 °С ва меъёрланган эгилиш радиуслари 400,800 ва 1000 мм қўллаш лозим. 400 мм га тенг эгилиш радиусини ораёпмаларда ўтказиладиган қувурлар учун қўллаш лозим; 800 ва 1000 мм га тенгларини қувурларни яхлит пойдеворларда ва улардан бир толали кабелларни ўтказганда. Қувурлар пакетлари ва блоклар ва эгилиш радиусларига амал қилиши лозим.
3.47. Симларни тик ўтказилган қувурларда (стоякларда) ўтказганда уларнинг маҳкамланиши кўзда тутилиши лозим, бунда маҳкамлаш нуқталари бир биридан қуйидагилардан ошмайдиган масофаларда узоқлашган бўлиши лозим, м:
50 мм2 (киради) гача симлар учун — 30
70 дан 150 мм2 (киради) -''- учун — 20
185 дан 240 мм2 (киради) -''- учун — 15
Симларни маҳкамлашни клицалар ёки қисқичлар ёрдамида тортиш ёки тармоқланиш қутиларда ёки қувурларнинг чеккаларида бажарилиши лозим.
3.48. Қувурлар полдаги яширин ўтказишда камида 20 мм чуқурликда ва цемент қоришмаси билан ҳимояланган бўлиши лозим. Полда тармоқланиш ва тортиш қутиларини, масалан модулли симлар учун ўтказиш рухсат этилади.
3.49. Тортиш қутилари (яшиклари) орасидаги масофалар қуйидагилардан ошмаслиги лозим, м: тўғри қисмларда — 75, қувурнинг бир марта эгилишида — 50, икки марта эгилишида — 40, уч марта эгилишида — 20. Қувурлар ичида симлар ва кабеллар тарангланишсиз эркин ётиши лозим. Қувурлар диаметрларини ишчи чизмаларида кўрсатмаларига мувофиқ қабул қилиш лозим.
СИМЛАР ВА КАБЕЛЛАРНИ МЕТАЛЛ БЎЛМАГАН ҚУВУРЛАРДА ЎТКАЗИШ
3.50. Симлар ва кабелларни тортиб киритиш учун металл бўлмаган (пластмасса) қувурларни ўтказишни ишчи чизмаларига мувофиқ ҳавонинг ҳарорати минус 20 °С дан паст ва плюс 60 °С дан юқори бўлмаганда бажариш лозим. Пойдеворларда пластмасса қувурлар (одатда полиэтилен) фақат ётиқ шиббаланган грунт ёки бетон қатламига ётқизилган бўлиши мумкин.
Чуқурлиги 2 м гача пойдеворларда поливинилхлорид қувурларни ўтказиш рухсат этилади. Бунда бетонлаш ва грунтни қайта кўмиш вақтида уларни механик шикастланишлардан асраш тадбирларни кўриш лозим.
3.51. Очиқ ўтказилган металл бўлмаган қувурларнинг маҳкамланиши атроф муҳит ҳароратининг ўзгаришидан чизиқли кенгайиш ёки сиқилишда уларнинг эркин кўчишга имкон бериши лозим (харажатга маҳкамлагич). Харажатга маҳкамлагичларнинг ўрнатилиш нуқталари орасидаги масофа 2-жадв. кўрсатилганларга мувофиқ келиши лозим.

2-жадвал

Қувурларнинг ташқи диаметри, мм

Ёпиқ ва тик ўтказишда маҳкамлаш нуқталари орасидаги масофалар, мм

20

1000

25

1100

32

1400

40

1600

50

1700

63

2000

75

2300

90

2500

3.52. Қувурларни (якка ва блокли) поллар асосида яхлитлашда улар устидаги бетон аралашмасининг қалинлиги 20 мм дан кам бўлмаслиги лозим. Қувурли трассаларнинг кесишув жойларида бетон қоришмасининг ҳимоялаш қатлами талаб қилинмайди. Бунда юқори қаторнинг ўрнатилиш чуқурлиги юқорида келтирилган талабларга жавоб бериши лозим. Агар қувурларнинг кесишувида талаб қилувчи қувурларнинг ўрнатилиш чуқурлигини таъминлаш мумкин бўлмаса, уларнинг ҳимояланиши, ишчи чизмалардаги кўрсатмаларга мувофиқ металл гильзалар. қобиқлар ёки бошқа воситалар билан кўзда тутиш лозим.
3.53. Полда ўтказилган пластмасс қувурлардаги электр симларнинг цех ичи транспорти трассалари билан кесишуви жойларида, агар бетон қатлами 100 мм ва ундан ортиқ бўлса, механик шикастланишлардан ҳимоялашни бажариш талаб қилинмайди. Пластмасса қувурларнинг пойдеворларидан, поллар қуймаларидан ва бошқа қурилиш конструкцияларидан чиқиши поливинилхлорид қувурлар қирқишлари ёки трассаларда бажарилиши лозим, механик шикастланишлар имконият бўлганда эса — ингичка деворли пўлат қувурлар қирқимларида.
3.54. Поливинилхлорид қувурларни деворларга чиқишида мумкин бўлган механик шикастланиши жойларида уларни пўлат конструкциялар билан 1,5 м гача баландликка ҳимоялаш ёки девордан чиқишини юпқа деворни пўлат қувурлар қирқмаларида бажариш лозим.
3.55. Пластмасса қувурларнинг уланиши қуйидагича бажарилиши лозим:
полиэтиленларини — муддатлар ёрдамида зич ўрнатиш қувурнинг кенгайган оғзига иссиқ ўрнатиш, термоўтказувчи материаллардан олинган муфталарда, пайвандлаш билан;
поливинилхлоридларни — қувурнинг кенгайган оғзига зич ўрнатиш ёки муфталар ёрдамида. Елимлаш билан улаш рухсат этилади.
КАБЕЛЬ ЛИНИЯЛАРИ
УМУМИЙ ТАЛАБЛАР
3.56. Мазкур қоидаларга кучланиши 220 кВ электр кабел линияларини монтаж қилишда риоя қилиш лозим. Метрополитен шахталар, конлар каби линияларнинг монтажини ҚМҚ 1.01. 01-96 да белгиланган тартибда тасдиқланган ВСН талабларини ҳисобга олиб бажариш лозим.
3.57. Кабелларнинг энг кичик рухсат этилган эгилиш радиуслари ва трассадаги шимдирилган қоғозли изоляцияли кабелларнинг энг баланд ва энг кичик нуқталари сатхларининг рухсат этилган фарқи ГОСТ 16441-78, ГОСТ 24334-80, ГОСТ 1508-78*Е ва тасдиқланган техник шартларга мос келишлари лозим.
3.58. Кабелларни ўтказишда уларни механик шикастланишлардан ҳимоялаш бўйича тадбирлар кўриш лозим. 35 кВ гача кабелларни тортиш зўриқишлари 3-жадв. Келтирилган миқдорлар чегараларида бўлиши лозим. Чизиқлар ва бошқа тортиш воситалари рухсат этилганидан юқорироқ зўриқишларнинг ҳосил бўлишида тортилишини тўхтатиш учун ростланувчи чегараловчи қурилмалар билан жиҳозлаш лозим. Кабелни сиқиб турувчи тортиш қурилмалари юртмали ғўлачалар ҳамда бурилиш қурилмалари кабел деформацияси имкониятига йўл қўймаслиги лозим. Кучланиши 110 — 220кВ кабеллар учун рухсат этилган тортилиш зўриқишлари п. 3.98 да кўрсатилган.

3-жадвал

Кабель кесими, мм2

Алюминий қобиқ орқали таранглаш зўриқиши, кН кабелларнинг кучланиши, кВ

Толаси орқали таранглаш зўриқиш, кН, 35 кВ гача кабеллар

1

6

10

мисли

кўп симли алюминийли

якка симли алюминийли

3х25

1,7

2,8

3,7

3х35

1,8

2,9

3,9

4,9

3,9

3,9

3х50

2,3

3,4

4,4

7,0

5,9

5,9

3х70

2,9

3,9

4,9

10,0

8,2

3,9*

3х95

3,4

4,4

5,7

13,7

10,8

5,4*

3х120

3,9

4,9

6,4

17,6

13,7

6,4*

3х150

5,9

6,4

7,4

22,0

17,6

8,8*

3х185

6,4

7,4

8,3

26,0

21,6

10,8*

3х240

7,4

9,3

9,8

35,0

27,4

13,7*

* Нисбий узатиш 30% дан ошмайдиган юмшоқ алюминийдан
Изоҳлар:
1. Пластмасса ёки қўрғошин қобиқли кабелларнинг таранглашиши фақат толаларда рухсат этилади.
2. Блокли канализация орқали кабелларни таранглаш зўриқишлари 4-жадвалда келтирилган.
3. Думалоқ сим билан зирхланган кабелларни симлари орқали тортиш лозим. Рухсат этилган зўриқиш 70 — 100 Н/мм2.
4. Кесими 3х16 мм2 бўйича назорат кабелларини мазкур жадвалда келтирилган катта кесимдаги кабеллардан фарқи симли пайпоқ ёрдамида зирҳи ёки қобиқ орқали таранглаш билан механизациялаштириб ўтказиш рухсат этилади, бунда таранглаш зўриқишлари 1кН дан ошмаслиги лозим.
3.59. Кабелларни узунлиги бўйича 1-2% захира билан ўтказиш лозим. Траншейларда ва бинолар ва иншоотлар ичкарисидаги узлуксиз юзаларда захирага кабелни «илон изи» қилиб ўтказиш йўли билан эришилади, кабел конструкциялари (кронштейинлар) бўйича бу захира осилиб туриш найзаси учун ишлатилади. Кабель захираси ҳалқалар (ўрамлар) кўринишида ўтказиш рухсат этилмайди.
3.60. Конструкциялар деворлар ораёпмалар, фермалар ва бошқалар бўйича ётиқ ўтказилувчи кабелларни чекка нуқталарида бевосита чекка масофаларда, трассанинг бурилишларида эгилишининг ички томони бўйича ва бириктирувчи ва тўхтатгич масофалари олдида бикир мустаҳкамлаш лозим.
3.61. Тик конструкциялар ва деворлар бўйича ўтказиладиган кабеллар ҳар бири кабель конструкциясида маҳкамланган бўлиши лозим.
3.62. Таянч конструкциялари орасидаги масофалар ишчи чизмаларига мувофиқ қабул қилинади. Алюминий қобиқли электр ва назорат кабелларини ўтказганда 6000мм масофали таянч конструкцияларида қулочнинг ўртасида қолдиқ эгилишини таъминлаш лозим. 250 — 300 мм эстакадалар ва галереяларда ўтказилганда камида 100 — 150 мм бошқа кабель иншоотларида. Устига зирхланмаган кабеллар ўрнатиладиган конструкциялар кабеллар қобиқларини механик шикастланиш имкониятини бермайдиган қилиб бажарилиши лозим. Қўрғошин ёки алюминий қобиқли зирхланмаган кабелларни бикр маҳкамланиши жойларида конструкцияларда эластик материаллардан (масалан, тахтасимон резина, тахтасимон поливинилхлорид) қистирмалар қолдирилган бўлиши лозим; пластмасса қобиқ ёки пластмасса шланги зирхланмаган кабеллар ҳамда зирхланган кабелларни конструкцияларга қистирмаларсиз четларда (хомутларда) маҳкамлаш рухсат этилади.
3.63. Хоналар ичкарисида ёки ташқарисида зирхланган ва зирхланмаган кабеллар механик шикастланишлар (автотранспорт юклар ва механизациялар ҳаракати малакасиз ходимлар учун очиқ) имконияти бўлган жойларда хавфсиз баландликга олиб ҳимояланиши лозим, бироқ ер сатҳидан камида 2 м баландликда ва ер тагидан 0,3 м чуқурликда.
3.64. Ўтказиш жараёнида зич беркитилиши бузилган барча кабелларнинг учлари бириктиргич ва чекка муфталар монтаж қилингунча вақтинча зич беркитилиши лозим.
3.65. Кабелларнинг ишлаб чиқариш хоналари ва кабель иншоотларининг деворлари, пардеворлари ва ораёпмалари ўтишлари металл бўлмаган қувурлар (босимсиз асбестли, пластмассали ва бошқа) қирқимлари, темир бетон конструкцияларида қиёфа берилган тешиклар ёни очиқ ўринлар орқали амалга оширилиши лозим. Қувурлар қирқимлари ва тик ўринларидаги тирқишлар кабеллар ўтказилгандан сўнг ёнмайдиган материал билан девор ёки пардеворларнинг бутун қалинлиги бўйича тўлдирилиши лозим, масалан цемент ва қум аралашмаси билан ҳажми бўйича 1:10, лой ва қум билан — 1:3, лой цемент ва қум билан — 1,5:1:11, кўпчиган перлит ва қурилиш гипси билан — 1:2 ва ҳоказо. Деворлар орқали ўтишлардаги тирқишларни тўйдирмаслик рухсат этилади, агар бу деворлар ёнғинга қарши тўсиқлар бўлмаса.
3.66. Кабел ўтказиш олдидан хандақ трассада кабелнинг металл қопламаси ва қобиғига емирувчи таъсир кўрсатувчи моддаларга эга жойларни( солонгакларни, оҳак, сув шлак ва қурилиш ахлатига эга сочма грунт ва ахлат ўрамаларига 2 м дан яқинроқ жойлашган қисимлар ва бошқалар) аниқлаш учун кўрикдан ўтказиш лозим. Бундай жойларни айланиб чиқишнинг имконияти бўлмаса, кабель тоза нейтрал грунтда ташқариси ва ичкарисидан битумли таркиб ва бошқалар билан қопланган босимсиз асбестцемент қувурларда ўтказилиши лозим. Кабелни нейтрал грунт билан қўллашда хандақ қўшимча равишда икки томон бўйича 0,5-0,6 м га кенгайтирилган ва 0,3-0,4 м га чуқурлаштирилган бўлиши лозим.
3.67. Кабелларни бинолар, кабель иншоотлари ва бошқа хоналарга киришлари темирбетонли конструкцияларнинг қиёфа берилган тешиклардаги босимсиз асбест-цемент бажарилиши лозим. Қувурлар чеккалари бино деворлардан хандаққа, тўшама бўлган тақдирда — унинг линиясида камида 0,6 м ташқарига чиқиб туришлари ва хандақ томонга нишабга эга бўлишлари лозим.
3.68. Бир нечта кабелларни хандақда ўтказганда келгусида бириктирма ва тўхтатгич ва муддатларни монтаж қилиш учун мўлжалланмаган кабелларнинг чеккаларини улагич жойларида камида 2 м сурилиши билан жойлаштириш лозим. Бунда муддатининг монтажи ва изоляциясининг намликка текширилиши учун ҳамда мувозанатлаштиргич ёйини ўтказиш (Хар бир чеккасида камида 350 мм кучланиши 10 кВ гача бўлган кабеллар учун ва камида 400 ма кучланиши 20 ва 35 кВ бўлган кабеллар учун) учун зарур бўлган кабелнинг захираси қолдирилиши лозим.
3.69. Тиқилинч шароитларда кабелларнинг катта оқимларида мувозанатлантиргичларни тик текисликда кабель ўтказилиши сатхидан пастроқда жойлаштириш рухсат этилади. Бунда муфта кабелларнинг ўтказилиши сатҳида қолади.
3.70. Хандақда ўтказилган кабель тупроқнинг биринчи қатлами билан кўмилган механик ҳимоялаш ёки огоҳлантиргич тасма ётқизилган бўлиши лозим, шундан сўнг электромонтаж ва қурилиш ташкилоти вакиллари буюртмачи вакили билан биргаликда трассани кўрикдан ўтказиб яширин ишлар бўйича далолатнома тузишлари лозим.
3.71. Хандақ бирлаштиргич муфталар монтаж қилинганда ва линия юқори кучланиш билан симланганда сўнг якуний кўмилган бўлиши лозим.
3.72. Хандақни музлаган тупроқ таркибида тош металл парчалари ва бошқаларга эга бўлган грунт билан кўмиш рухсат этилади.
3.73. Ўзи юрар ёки тортиш маҳкамаларида ҳаракатлантириладиган пичоқли кабел ўрнатгичда хандақсиз ўтказиш муҳандислик иншоотларидан узоқдаги кабель трассаларида кучланиши 10 кВ қўрғошин ёки алюминий қобиқли 1-2 зархланган кабеллар учун рухсат этилади. Шаҳар электр тармоқларида ва саноат корхоналарида хандақсиз ўтказиш фақат трассада ер ости коммуникациялари, муҳандис инжинерлари билан кесишувлар, табиий тўсиқлар ва қаттиқ қопламалар бўлмаган тортиш қисмларида рухсат этилади.
3.74. Кабель линиясини қурилмаларсиз жойлардан ўтказганда бутун трасса бўйича бетон устунлардан ёки трассанинг бурилишларида, бириктириш муфталари ўрнатиладиган жойларда, йўллар билан кесишувларнинг иккала томонида биноларга киришлар олдида ва тўғри қисмларда ҳар 100 м оралиқда жойлашуви махсус тахтага кўрсаткичлари ажратиш белгилари ўрнатилган бўлиши лозим. Ҳайдаладиган ерлар ажратиш белгилари 500м дан кам бўлмаган оралиқларда ўрнатилиши лозим.
БЛОКЛИ КАНАЛИЗАЦИЯ ЎТКАЗИШ
3.75. Блок каналининг умумий узунлиги рухсат этилган таранглаш зўриқишлари шарти бўйича қўрғошин қобиқли ва мис толали зирхланмаган кабеллар учун қуйидаги миқдорлардан ошмаслиги лозим:
Кабель кесими мм2 3х50 3х70 3х95 ва юқорироқ
Чегаравий узунлиги, м 145х115х108
Кесими 95 мм2 ва юқори бўлган қўрғошин ёки пластмасса қобиқдаги алюминий толали зирхланмаган кабеллар учун каналнинг узунлиги 150 м дан ошмаслиги лозим.
3.76. Қўрғошин қобиқли ва мис ёки алюминий толали зирхланмаган кабелларнинг тортиш арқонини толалар орқали маҳкамланганда чегаравий рухсат этилган таранглаш зўриқишлари, ҳамда блокли канализация орқали 100 м кабелни тортиб ўтишнинг зарури зўриқишлари 4-жадв. келтирилган.
3.77. Пластмассали қобиқли зирхланмаган кабеллар учун чегаравий рухсат этилган таранглаш зўриқишларини 4-жадв. бўйича толалари учун тузатиш коэффициентлари билан қабул қилиш лозим:
мисли — 0,7
қаттиқ алюминийли — 0,5
юмшоқ — 0,25
КАБЕЛЬ ИНШООТЛАРИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХОНАЛАРИДАН ЎТКАЗИШ
3.78. Кабель иншоотлари, коллекторлар ва ишлаб чиқариш хоналаридан ўтказишда кабеллар ёнувчи материаллардан иборат ташқи ҳимояловчи қопламаларга эга бўлмаслиги лозим. Ишлаб чиқариш корхонада бажарилган ёнмайдиган коррозияга қарши қопламалардан иборат (масалан галваник) кабелларнинг металл қобиқлари ва зирҳи монтаждан сўнг бўлмаслиги лозим.
3.79. Турар-жой кварталлари кабель иншоотлари ва коллектордаги кабелларни, одатда, бутун қурилиш узунликларида имконияти борича бириктириш муфталарини қўлламасдан ўтказиш лозим. Очиқ эстакадалардаги (кабел ва технологияга оид) конструкциялар бўйича ёпиқ ўтказилган кабеллар, п. 3.60 га мувофиқ жойларда маҳкамланишдан ташқари, шамол юклари таъсиридан кўчишига йўл қўймаслик учун трассанинг ётиқ тўғри қисмларида лойиҳада келтирилган кўрсатмаларга мувофиқ маҳкамланган бўлиши лозим.
3.80. Ташқи қопламасиз алюминий қобиқдаги кабеллар, уларни сувоқланган ва бетон деворлар, фермалар ва устунларда ўтказганда қурилиш конструкцияларининг юзасидан 25 мм узоқлашган бўлиши лозим.

4-жадвал

Қўрғошин қопламали зирхланмаган кабель толалари

Кабелнинг кесими мм2

Рухсат этилган таранглаш зўриқиши кН

100 м кабел учун керакли таранглаш зўриқиши кН кучланиши, кВ

1

6

10

Мисли

3х50

6,4

1,7

2,3

2,7

3х70

8,9

2,2

2,8

3,2

3х95

12,0

2,8

3,5

4,0

3х120

15,3

3,4

4,2

4,6

3х150

19,0

4,2

5,3

5,5

3х185

23,5

5,1

5,7

6,3

Алюминийли

3х95

7,45

1,8

2,4

2,9

3х120

9,4

2,1

2,9

3,3

3х150

11,8

2,6

3,6

3,8

3х185

14,5

3,1

3,7

4,3

ПЎЛАТ СИМАРҚОНДА ЎТКАЗИШ
3.81. Сим арқоннинг диаметри ва маркаси ҳамда симарқоннинг анерли ва оралиқ махкамлагичлари орасидаги масофа ишчи чизмаларида аниқланади. 6 мм арқонлар осилгандан сўнг симарқоннинг солқинлик найзаси қулоч узунлигининг 1/40 — 1/60 чегарасида бўлиши лозим. Симарқонлар илганлари орасидаги масофалар 800 — 1000 мм дан ошмаслиги лозим.
3.82. Зулфинли чекка конструкциялар бинонинг устунлари ёки деворларига маҳкамланган бўлиши лозим. Уларнинг тўсинлар ва фермаларга маҳкамлаш рухсат этилмайди.
3.83. Кабелларни симарқонда хонадонлар ташқарисида ўтказилганда гальваник қопламаси бўлишидан қатъий назар пўлат симарқон ёки бошқа металл қисмлар мой билан (масалан, солидол билан) қопланган бўлиши лозим. Хонадонлар ичкарисида гальваник қопламага эга бўлган пўлат симарқон фақат атроф муҳитнинг агрессив таъсири остида коррозияга учраши мумкин бўлган холларда мой билан қопланиши лозим.
ПАСТ ТЕМПЕРАТУРАЛАРДА ЎТКАЗИШ
3.84. Кабелларни йилининг совуқ кунларида олдиндан иситмасдан ўтказиш фақат ҳавонинг ҳарорати ишларни бошлаш олдидан 24 соат вақт ичида ҳеч бўлмаса вақтинчалик қуйидагилардан пасаймаса рухсат этилади.
0 °С — зирхланган ва зирхланмаган қоғозли изоляцияли (қовушқоқ, оқмайдиган ва кам шимдирилган) қўрғошин ва алюминий қобиқдаги электр кабеллари учун;
минус 5 °С — мой билан тўлдирилган паст ва юқори босимли кабеллар учун;
минус 7 °С — кучланиши 35 кВ гача пластмасса ёки резина изоляцияси ва ҳимояловчи қатламида толасимон материалларга эга қобиқли ҳамда пўлат тасмалар ёки симлардан иборат зирҳли назорат ва электр кабеллари учун;
минус 15 °С — кучланиши 10кВ гача поливинилхлорид ёки резина изоляцияли ва ҳимояловчи қатламида толасимон материалларсиз қобиқли, ҳамда шакли берилган пўлат рухланган тасмали зирҳли назорат ва электр кабеллари учун;
минус 20 °С — полиэтилен изоляцияли ва ҳимояловчи қатламида толасимон материалларсиз, ҳамда қўрғошин кабелларида резина изоляцияси зирхланган назорат ва электр кабеллари учун;
3.85. 2-3 соат давомида қисқа вақтли ҳароратнинг пасайиши (кечқуруннинг совуқ тушиши) вақтнинг дастлабки даври ичида ҳарорат мусбат бўлгани эътиборга олиниши лозим.
3.86. Ҳавонинг ҳарорати п. 3.8 да кўрсатилганидан паст бўлганда кабеллар қуйидаги муддатларда олдинда қиздирилиши лозим:
1 соатдан кўп эмас.... 0 дан минус 10 °С гача
40 мин. кўп эмас....... минус 10 °С дан минус 20 °С гача
30 минут. кўп эмас.... минус 20 °С ва ундан паст
3.87. Поливинилхлоридли шлангдаги алюминий қобиқли зирхланмаган кабелларни, гарчи олдиндан қиздирилган бўлса ҳам, атрофдаги ҳавонинг ҳарорати минус 200 °С дан паст бўлмаганида ўтказиш рухсат этилади.
3.88. Атрофдаги ҳавонинг ҳарорати минус 40 °С дан паст бўлмаганда барча маркадаги кабелларнинг ўтказилиши рухсат этилади.
3.89. Қиздирилган кабель ўтказилишида рухсат этилганидан кичик радиус бўйича эгилмаслиги лозим. Уни хандақда илон изи бўйича п. 3.59 га мувофиқ узунлиги бўйича захира билан ўтказиш лозим. Кабель ўтказилгандан сўнг зудлик билан юмшатилган грунтнинг бирламчи қатлами билан кўмилиши лозим. Хандақни грунт билан кўмиш ва тўкилмани зичлашни кабель совигандан сўнг бажариш лозим.
КУЧЛАНИШИ 35КВ ГАЧА КАБЕЛЛАР МУФТАЛАРИНИ МОНТАЖ ҚИЛИШ
3.90. Кучланиши 35кВ гача электр кабеллари ва назорат кабелларининг муфталарини монтаж қилиш белгиланган тартибда тасдиқланган идоравий технологияга оид йўриқномаларга мувофиқ бажарилиши лозим.
3.91. Электр кабеллари ва назорат кабеллари учун муфталар ва чекка тўлдирмаларнинг тури, 35 кВ кучланишдаги қоғоз ва пластмасса изоляцияни ҳамда кабеллар толаларини улаш ва тугаллаш услублари лойиҳада кўрсатилган бўлиши лозим.
3.92. Муфтанинг қобиғи ва ерда ўтказилган энг яқин кабель ўртасидаги оралиқ масофа камида 250 мм бўлиши лозим. Тик қия трассаларда ётиқ линияга нисбатан 200 дан юқори) бириктириш муфталарини ўрнатиш одатда керак эмас. Ушбу қисмларда бириктириш муфталарини ўрнатиш зарур бўлганда, ўлар ётиқ майдонларда жойлашиши лозим. Муфталарни шикастлашиши холларида уларни қайта монтаж қилиш имкониятини таъминлаши учун муфтанинг иккала томони бўйича мувозанатлаштиргич кўринишидаги кабелнинг захираси қолдирилиши лозим.
3.93. Кабель иншоотларида кабелларни, одатда уларда бириктириш муфталарини бажармасдан ўтказиш лозим. Уларнинг ҳар бири айрим таянч конструкциясида ўтказилиши ва ёнғин тарқалишини чеклаш учун мўлжалланган ёнғинга қарши ҳимояловчи қобиққа (тасдиқланган меъёрий-техникавий хусусиятларга мувофиқ тайёрланган) киритилиши лозим. Бундан ташқари бириктириш муфтаси юқори ва пастики кабеллардан ёнмайдиган ҳимояловчи ёнғинбардошлик даражаси камида 0,25 с бўлган пардеворлар билан ажратилиши лозим.
3.94. Блокларда ўтказиладиган кабелларнинг бириктириш муфталари қудуқларда жойлаштирилган бўлиши лозим.
3.95. Ярим ўтиш тунелига ёки ўтишсиз каналларга айланадиган ўтиш тунелидан тузилган трассада бириктириш муфталари ўтиш тунелида жойлаштирилиши лозим.
КУЧЛАНИШИ 110 — 120 КВ КАБЕЛЬ ЛИНИЯЛАРИНИ МОНТАЖ ҚИЛИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
3.96. 110 — 220 кВ кучланишга мўлжалланган мойга тўйинган кабели ва пластмасса (вулканизацияланган полиэтилен) изоляцияли кучланиши 110кВ кабелли кабель линияларининг ишчи чизмалари ва уларни монтаж қилиш учун ППР кабели ишлаб чиқарувчи корхона билан келишилган бўлиши лозим.
3.97. Кабелни ўтказишда кабелнинг ва атрофдаги ҳавонинг ҳарорати қуйидагилардан паст бўлиши лозим:
минус 5 °С — жойга тўлдирилган кабель учун ва минус 10 °С — пластмасса изоляцияли кабель учун. Пастроқ ҳароратларда ўтказиш рухсат этилиши фақат ППр га мувофиқ рухсат этилади.
3.98. Думалоқ сим зирҳли кабелларни механизациялашган ўтказишда уларни симлари орқали зирҳнинг симлари ўртасида юкни бир меъёрда тақсимланишини таъминловчи махсус тутқич ёрдамида уларни симлари орқали тортиш лозим. Бунда қўрғошин қобиғи деформациясига йўл қўймаслик учун таранглашнинг умумий зўриқишлари 25 кН дан ошмаслиги лозим. Зирхланган кабелларни кабелнинг юқори чеккаси барабанида монтаж қилинган тортқи ёрдамида фақат толалари орқали тортиш рухсат этилади. Бунда таранглашнинг энг катта рухсат этилган зўриқиши қуйидаги ҳисобда аниқланади: 50 Мпа (Н/мм2)-мисли токлар учун, 40 Мпа (Н/мм2) — қаттиқ алюминийли толалар учун ва 20 Мпа (Н/мм2) — юмшоқ алюминийли токлар учун.
3.99. Тортиш чизиғи қайд этувчи қурилма ва тарангланишнинг энг катта рухсат этилган миқдоридан ортиб кетишида автомат тарзда ишдан тўхтатувчи қурилма билан таъминланиши лозим. Қайд этувчи қурилма ўзи ёзар асбоб билан жиҳозланган бўлиши лозим. Ишончли телефон ёки УКВ алоқаси кабелли барабан чигир трассанинг бурилишлари, ўтишлари ва бошқа коммуникациялар билан кесишувлар жойлашган жойлар ўртасида ўтказиш муддатига ўрнатилган бўлиши лозим.
3.100. Оралиқ қулочи 0,8 — 1 м га тенг кабелли конструкцияларда ўтказилган кабеллар барча таянчларда қалинлиги 2 мм икки қатламли резина қистирилган алюминий чегараларда маҳкамланган бўлиши лозим, агар ишчи ҳужжатларида бошқа кўрсатмалар бўлиши.
КАБЕЛЬ ЛИНИЯЛАРИНИ ТАМҒАЛАШ
3.101. Ҳар бир кабел линияси тамқаланган ва ўзининг рақами ёки номига эга бўлиши лозим.
3.102. Очиқ ўтказилган кабеллар ва кабелли муфталарда ўрнатилган бўлиши лозим. Кабель иншоотларида ўтказилган кабелларда бурчаклар камида ҳар 50 — 70м оралиқда, ҳамда трассанинг йўналиши ўзгарган жойларда қаватлараро ораёпмалар деворлар ва пардеворлар оралиқ ўтишларнинг иккала томонида, хандақлар ва кабель иншоотларига кабелларнинг кириши (чиққан) жойларда ўрнатилган бўлиши лозим. Қувурлар ёки блокларда яширин ўтказилган кабелларда биркаларни охирги пунктларида чекка муфталар олдида блокли канализациянинг қудуқлари ва камераларида, ҳамда ҳар бир бирлаштирилган муфта олдида ўрнатиш лозим.
3.103. Бирикмаларни: қуруқ хоналарда — пластмассадан, пўлат ёки алюминийдан; нам хоналарда, бинолардан ташқари ва ерда — пластмассадан бажариш лозим Ер ости кабеллари ва кимёвий актив муҳитли хоналарда ўтказиладиган кабеллар учун бирикмаларда белгиларни штамплаш, кранли ёки куйдирилиш билан бажарилиши лозим. Бошқа шароитларда ўтказилган кабеллар учун белгиларни ювилиб кетмайдиган бўёқда тасвирлаш рухсат этилади.
3.104. Бирикмаларда кабелларда капрон ипида ёки диаметри 1-2 мм бўлган рухланган пўлат симда ёки тугмали пластмасса тасмада маҳкамланган бўлиши лозим. Кабелнинг биркани сим билан маҳкамлаш жойи ва симнинг ўзи бинодан ташқарида ва ердаги нам хоналарда намнинг таъсиридан ҳимоялаш учун битум билан қопланган бўлиши лозим.
35КВ ГАЧА КУЧЛАНИШЛИ ТОК СИМЛАРИ 1 КВ ГАЧА КУЧЛАНИШЛИ
ТОК СИМЛАРИ ИПЛИ СИМЛАР
3.105. Компенсаторли секцияларда ва бош шинали симларнинг эгилувчан секциялари ишини симлар секцияси эгилувчан қисмининг иккала томони бўйича симларни ўрнатилувчи иккита таянч конструкцияларида маҳкамланиши лозим.
Шинали симларни ётиқ қисмларда таянч конструкцияларига маҳкамланиши ҳароратни ўлчашларида шинали симли кўчишига имконият берувчи конструкцияларда бажарилиши лозим. Тик қисмларда ўтказилган шинали симлар конструкцияларда болтлар билан бикр маҳкамланиши лозим. Қопқоқларни (қоплама деталларни) қулай эгилиши учун, ҳамда шинали симлар совушини таъминлаш учун шинали симли деворлар ёки биқиннинг бошқа қурилиш конструкцияларидан 50 мм тирқиш билан ўрнатиш лозим. Симли қувурлар ёки металл шланглар тармоқланиши секцияларига шинали симлар қобиқларида осилган тешиклар орқали киритилиши лозим. Қувурларни вулканизациялар билан тугалланиши лозим.
3.106. Шинали симлар бош йўллари секцияларининг ажратилмайдиган уланиши пайвандлаш билан бажарилган тақвимланиш ва тармоқланиш шинали симларининг уланиши ажратиладиган (болтли) бўлиши лозим.
Троллейли шинали симлар секцияларни улаш махсус бириктириш деталлари ёрдамида бажарилиши лозим. Ток олувчи аравача монтаж қилинган троллейли шинали симлар қутисининг тирқиши бўйлаб йўналтирувчилар бўйича эркин кўчиши лозим.
6 — 35 КВ КУЧЛАНИШЛИ ОЧИҚ ТОК СИМЛАРИ
3.107. Мазкур қоидаларга кучланишли 6 — 35 кВ бўлган бикр ва эгилувчан ток симларини монтаж қилишда риоя қилиши лозим.
3.108. Одатда ток симларини монтаж қилиш бўйича барча ишлар тайёрловчи — йиғиш майдонлари, устахоналар ёки заводларда блокларнинг тугунлари ва секцияларини олдиндан тайёрлаш билан бажарилиши лозим.
3.109. Шиналарнинг барча уланишлари ва тармоқланишлари пп. 3.8, 3.13, 3.14 талабларига мувофиқ бажарилади.
3.110. Болтли ёки шарнирли бирикмалар жойларида ўз-ўзидан бўшашиб кетишга (шплинтлар, стопорли контрогайкалар, тарелкасимон ёки пружинали шайбалар) қарши чоралар таъминланиши лозим.
3.111. Очиқ ток симларини таянчларини монтаж қилиши пп. 3.127-3.144 га мувофиқ бажарилади.
3.112. Эгилувчан ток симнинг осилиб туришини ростлашда унинг барча бўлакларининг бир меъёрда таранглашишини таъминлаш лозим.
3.113. Эгилувчан ток симларини улаш симлар ёймаси қулочининг ўртасида уларни таранглашдан олдин бажариш лозим.
ҲАВО ЭЛЕКТР УЗАТИШ ЛИНИЯЛАРИ
ПРОСЕКАЛАРНИ ҚИРҚИШ
3.114. ҲЛ трассаси бўйича просекалар қирқилган дарахтлар ва буталардан тозаланган бўлиши лозим. Ишбоп ёғоч ва ўтинлар проселадан ташқарида ғарам тахламларга тахланган бўлиши лозим.
Симлардан яшил экинларгача ва тарасса ўқидан ёнувчи материаллар ғарам тахламларигача бўлган масофалар лойиҳада кўрсатилган бўлиши лозим. Буталарни бўш тупроқлар, тик ёнбағирлар ва тошқин вақтида сув босадиган жойларда кесиш рухсат этилмайди.
3.115. Шохлар ва бошқа дарахт кесиш қолдиқларини ёндиришни бунинг учун рухсат берилган вақт даврида бажариш лозим
3.116. ҲЛ трассасида ғарам тахламларда қолдирилган ёғоч-тахта ёнғиндан хавфли даврда, ҳамда ушбу даврга қолдирилган дарахт кесиш қолдиқларини «уюмлари» эни 1 м бутунлай ўт-ўсимликлар ўрмон тўшамаси ва бошқа ёнув материаллардан тупроқнинг минерал қатламигача тозаланиши лозим бўлган минерализациялангандан тасма билан ўралган бўлиши лозим.
ТАЯНЧ ОСТИ КОТЛОВАНЛАР ВА ПОЙДЕВОРЛАРИНИ ҚУРИШ
3.117. Пойдеворлар ости котловонларини қурилиши СНиП III-8-76 ва СНиП 3.02.01-83 да келтирилган ишларни бажарилиш қоидаларига асосан бажариш лозим.
3.118. Таянч устунлари остига котлованларни, одатда бурғалаш машиналарида қазиш лозим. Котлован қазиг лойиҳа белгисига бажариш лозим.
3.119. Қоя ва музлаган грунтларда котлованларни қазишни Ўзбекистон Республикасининг Ўзтоғтехназоратида тасдиқланган портлатиш ишларини бажаришда хавфсизликнинг ягона қоидаларига мувофиқ «сочилма» ва «юмшатиш» портлатишларида бажарилиши рухсат этилади. Бунда котлованларни лойиҳа белгисигача 100 — 200мм га етказмаслик ва кейинчалик ўйма болқалар билан етказиш бажарилиши лозим.
3.120. Котлованларни пойдеворларини ўрнатишдан олдин сувини тортиб олиб қуритиш лозим.
3.121. Қишки вақтларда котлованларқазишни ҳамда уларда пойдеворлар ўрнатишни котлован тубининг музлашига имконият бермайдиган қисқа муддатлар ичида бажариш лозим.
3.122. Сизот сувлари сатхидан юқорида жойлашган ва яқин атрофда ер ости иншоотлари бўлмаган қоямас грунтларда котлован ва хандақларни тик деворларини маҳкамлашдан қуйидаги чуқурликка қазиш рухсат этилади, м:
қумли ва йирик-синиқли грунтларда — 1
лой қумларда — 1,25
қумли лой ва гилтупроқларда, жуда қаттиқларидан ташқари — 1,5
жуда қаттиқ қумли лой ва гилтупроқларда — 2
3.123. Йиғма темир-бетон пой-деворлар ва қозиқлар СНиП II-17-77, СниП II-21-75, СНиП II-28-73 ва бир шкалли конструкциялар лойиҳаси талабларига жавоб бериши лозим. Йиғма темирбетон пойдеворларини монтаж қилиш ва қозиқларни қоқошда СНиП 3.02.01-83 ва СНиП III-16-80 да келтирилган ишларни бажариш қоидаларига асосланиш лозим.
Яхлит темирбетон пойдеворларини қуришда СНиП III-15-76. 3.124 га асосланиш лозим. Устунларнинг пойдевор тахталари билан пайвандланган ва болтли чокларни коррозиядан олдин чокларнинг деталларини занглардан тозаланиши лозим. Бетони ҳимоя қатламининг қалинлиги 30 мм дан кам бўлган темирбетон пойдеворлар, ҳамда агрессив грунтларда ўрнатиладиган пойдеворлар намдан ҳимояланган бўлиши лозим. Агрессив муҳитни грунтлар лойиҳада кўрсатилган бўлиши лозим.
3.124. Котлованни қайта кўмиш бевосита пойдеворларни ўрнатиш ва тўғирлашдан сўнг бажариш лозим. Грунт қаватма-қават шиббалаш йўли билан синчковлик билан зичланган бўлиши лозим. Пойдеворларни қуришда фойдаланиладиган андазаларни котлован намида ярмигача кўмилгандан сўнг олиш лозим. Пойдеворларни ўрнатилишдан ҳимоялашда қияликнинг тиккалиги грунтнинг турига боғлиқ равишда 1:15 дан (қиялик баландлигининг асосига нисбатан) катта бўлмаслиги лозим. Қайта кўмишнинг грунтни музлаб қолишдан сақлаш лозим.
3.125. Йиғма темирбетон пойдеворларини монтаж қилишдаги 5-жадв. берилган.

5-жадвал

Четга чиқишлар

Таянчлар учун қурилмалар

Эркин турувчи

Тортқич

Котлованлар учун сатхларнинг

10 мм

10 мм

Тархдаги пойдеворлар ўқларининг орасидаги масофа

± 20 мм

± 50 мм

Пойдеворлар юқорисининг белгилари1

20 мм

20 мм

Пойдеворлар устуни бўйлама ўқининг эгилиш бурчаги

0° 30`

±1° 30`

V-симон зулфинли болт ўқининг эгилиш бурчаги

-

±1° 30ў

Пойдевор марказининг тархда кўчиши

-

50 мм

1 Белгилардан фарқ таянчни монтаж қилишда пўлат қистирмалар ёрдамида мослаштириш лозим.
ТАЯНЧЛАРНИ ЙИғИШ ВА ЎРНАТИШ
3.127. Таянчларни йиғиш ва ўрнатиш учун майдоннинг ўлчамлари технологияга оид харита ёки ППР да кўрсатилган таянчни йиғиш схемасига мувофиқ қабул қилиниши лозим.
3.128. ҲЛ таянчларининг пўлат конструкцияларини тайёрлаш, монтаж қилиш ва қабул қилишда СНиП III18-75 талабларига асосланиши лозим.
3.129. Таянчлар учун симарқонли тортқилар коррозияга қарши қопламага олиб кетишдан олдин тайёрланиши ва таянчлар билан бир тўпламда линейкаларга етказилиши лозим.
3.130. Таянчлар қурилиши тугалланмаган ва тўлалигича грунт билан кўмилган пойдеворларга ўрнатиш ман қилинади.
3.131. Таянчларни шарнир ёрдамида буриш усулида ўрнатишдан олдин пойдеворларни силжиш зўриқишларидан ҳимояланиши кўзда тутилиши лозим Кўтаришга қарама-қарши йўналишда тўхтатгич қурилмасини қўллаш лозим.
3.132. Таянчларни маҳкамловчи грунтлар охиригача буралган ва ўз-ўзидан бўшашиб кетишидан болт резбасини камида 3 мм чуқурликка зулфинлаш билан маҳкамланган бўлиши лозим. Бурчак, ўтиш чекка ва махсус таянчлар пойдеворларининг болтларида ҳар бир болт учун иккитадан гайка, оралиқ таянчларникида — биттадан гайка ўрнатиш лозим.
Таянчни пойдеворларга маҳкамлашда таянчнинг товони ва пойдеворнинг юқориги текислиги орасида умумий қалинлиги 40 мм гача тўрттадан кўп бўлмаган қистирмалар ўрнатиш рухсат этилади. Қистирмаларнинг тархдаги геометрик ўлчамлари таянчнинг товони ўлчамларидан кам бўлмаслиги лозим. Қистирмалар ва таянчнинг товонига пайвандлаб уланган бўлиши лозим.
3.133. Темирбетон конструкцияларни йиғаётганда, ишларни бажаришнинг СНиП III-16-80 да баён қилинган қоидаларига риоя қилиш лозим.
3.134. Пикетга юборилган темирбетон конструкцияларни ўрнатиш олдидан 2.7 бандда кўрсатилганларга мос тарзда таянчлар сиртида дарзларнинг, бўртмаларнинг ва ўйиқларнинг ҳамда бошқа нуқсонларнинг бор-йўқлигини яна бир бор текшириш лозим.
Завод гидроизоляциясининг қисман шикастланиши ҳолида шикастланган жойларини эриган 14-тамғали қатроннинг иккита қатлами билан бўяш орқали қоплама тикланиши лозим.
3.135. Қазилган ёки очиқ хандақларга ўрнатилувчи таянчларнинг грунтга маҳкамланиш ишончлилиги таянчларнинг лойиҳада кўзда тутилган кўмиш чуқурлиги, тирговучлар, зулфин тахталар билан ҳамда хандаққа қайта тўкилувчи грунтнинг диққат билан қатламлар зичланиши билан белгиланади.
3.136. Ёғоч таянчлар ва уларнинг симлари СНиП II-25-80 нинг ҳамда андозавий конструкция лойиҳаси талабларига жавоб бериши лозим.
ВЛ тур ёғоч таянчларни тайёрлаш ва йиғишда ишни бажаришнинг СНиП III-19-76 да баён қилинган қоидаларига риоя қилиш лозим.
3.137 Ёғоч таянчларининг қисмларини тайёрлашда ГОСТ-9463-72* бўйича қарағай жинсли, завод усулида антисептиклар шимдирилган ўрмон материалларидан фойдаланиш лозим.
Таянч қисмларига шимдириш сифати ГОСТ 20022.0-82, ГОСТ 20022.2-80, ГОСТ 20022.5-75*, ГОСТ 20022.7-82, ГОСТ 20022.11-89* лар билан белгиланувчи меъёрларга мос бўлиши лозим.
3.138. Ёғоч таянчларни йиғишда барча қисмлар бир-бирларига зичланишлари лозим. Кесилган ва чок ўринларидаги оралиқлар 4 мм дан ошмаслиги лозим. Уланиш жойларида ёғочнинг кўзлари ва ёриқлари бўлмаслиги лозим. Кесиклар, йўнишлар ва синишларни тўсин диаметрининг 20% дан ортиқ бўлмаган чуқурлигигача бажарилиши лозим. Кесиш ва йўнишларнинг тўғрилиги андоза ёрдамида текширилиши лозим. Ишчи сиртларнинг уланмаларидан ўтувчи тирқишлар бўлмаслиги лозим. Ишчи сиртлар орасидаги бошқа бўшлиқларни ва тирқишларни поналар билан тўлдирилишига рухсат берилмайди.
Йиғилган ёғоч таянч барча қисмларининг лойиҳавий ўлчамлардан четлашиши: диаметр бўйича минус 1 плюс 2 см, узунлик бўйича — 1 м га 1 см чегараларида бўлишга рухсат берилади. Арраланган ўрмон материалларидан траверслар тайёрлашда минусли қўйилмалар тақиқланади.
3.139. Таянчларнинг ёғоч унсурлардаги тешиклар бурғуланган бўлиши лозим. Илгак учун таянчда бурғуланган тешикнинг диаметри илгак учи қисмининг ички диаметрига тенг, чуқурлиги эса, кесилган қисмининг 0,75 қисмига тенг чуқурликка эга бўлиши лозим Илгак таянч жисмга ўзининг бутун бурғуланган қисмига ҳамда плюс 10 — 15 мм киритилиши лозим.
Қозиқ учун тайёрланган тешикнинг диаметри қозиқ учининг ташқи диаметрига тенг бўлиши лозим.
3.140 Қозиқнинг таянчнинг ёғоч устуни билан бирлаштирувчи қисқичлар диаметри 4 мм ли қопланган юмшоқ пўлат симдан тайёрланиши лозим. Қисқич сифатида сирти асфальт локи билан қопланиши шартида диаметри 5-6 мм ли руҳланмаган симдан фойдаланишга ҳам рухсат берилади. Қисқич ўрамларнинг сонини таянч лойиҳасига мос тарзда қабул қилинади. Битта ўрам узилган ҳолдаёқ, бутун қисқич янгиси билан алмаштирилиши лозим. Қисқич симининг учига ёғочга 20 — 25 мм чуқурликка киритиб қўйиш лозим. Сим қисқичлар ўрнига махсус тортма (болтлар воситасида) хомутлардан фойдаланиш ҳам мумкин. Ҳар бир қисқич (хомут) таянчнинг кўпи билан иккита қисмини ўз ичига олиши лозим.
3.141. Ёғоч қозиқлар тўғри, тўғри қатламли, чириксиз, тирқишсиз ва бошқа нуқсонларсиз ва шикастсиз бўлиши лозим. Қозиқни ботириш жараёнида қозиқни берилган йўналишдан оғишига йўл бермаслик учун ёғоч қозиқнинг юқориги учи унинг ўқига тик кесилиши лозим.
3.142. Бирдай тикликда ўрнатилувчи ёғоч ва темир бетон таянчларни йиғишдаги қўйимлар 6-жадвалда келтирилган.

 

 

6 жадвал

Четланишлар

Таянчлар учун қўйилмалар

ёғочдан

темир-бетондан

Таянчнинг тик ўқдан чизиқнинг бўйлама ва кўндаланг ўқидан (таянч устуни юқориги учининг унинг баландлигига нисбати)

таянч баландлигининг 1/100

таянч баландлигининг 1/50

Таянчлар оралиғи қуйидагича бўлганда чизиқ ёйилмасидан таянчнинг четлашиши, м:

200 гача

100 мм

100 мм

200 дан ортиқ

200 мм

200 мм

Уфқий ўқдан траверслар

траверс узунлигининг 1/50

траверс узунлигининг 1/100

Ўққа ва ВЛ га тик чизиққа нисбатан траверслар (Бурчакли таянч учун ВЛ нинг буралиш бурчаги бисектриссасига нисбатан

траверс узунлигининг 1/50

траверс узунлигининг 1/100

3.143. Темирбетон равак таянчларни йиғувдаги қўйимлар 7-жадвалда келтирилган.

7-жадвал

Четланишлар

Қуйимлар

Таянчнинг тик ўқдан (таянч устуни юқориги учи четлашишининг унинг баландлигига нисбати)

таянч баландлигининг 1/100

Таянч устунлари орасидаги масофа

±100 мм

Таянчнинг ёйилмадан чиқиши 2

200 мм

Траверс белгиларининг уларнинг таянч устунларига маҳкамланиш жойларида

80 мм

Траверсларнинг таянч устунларига маҳкамлашга хизмат қилувчи болтлар ўқлари билан траверсларни (чокларни) қўшилиш жойлари орасидаги белгиларнинг

50 мм

Таянч устунларининг йўл ўқидан

±50 мм

Траверс узунлиги қуйидагича бўлганда йўлнинг уфқий ўқдан, м

15 гача

таянч узунлигининг 1/150

15 дан ортиқ

таянч узунлигининг 1/250

3.144. Таянчларнинг пўлат конструкциялари ўлчамларида қўйимлар 8-жадвалда берилган.

8-жадвал

Четлашишлар

Қуйимлар

Таянчнинг чизиқ бўйлама ва кўндаланг ўқи бўйича тик ўқдан

таянчнинг баландлигининг 1/200

Йўл ўқига чизиқдан траверснинг

100 мм

Траверс узунлиги қуйидагича бўлганда

Траверснинг уфқий ўқдан (чизиқдан), м

15 гача

траверс узунлигининг 1/150

15 дан ортиқ

1/250

Оралиқ узунлиги қуйидагича бўлганда таянчнинг чизиқ ёйилмасидан, м

200 гача

100 мм

200 дан 300 гача

200 мм

300 дан ортиқ

300 мм

Траверснинг эгилиш (эгрилик) ёйи

траверс узунлигининг 1/300

Устунлар ва тиргакларнинг эгилиш (эгрилик) ёйи

узунликнинг 1/750; лекин 20 мм дан ортиқ эмас

Тахта чегараларида белбоғ бурчаклар ва панжара унсурларини (ҳар қандай текисликда)

узунлигининг 1/750

ИЗОЛЯТОРЛАРНИ ВА ЧИЗИҒИЙ
АРМАТУРАЛАРНИ ЙИҒИШ
3.145. Изолятолар трассада йиғиш олдидан қараб чиқилиши ва сараланиши лозим.
1000 В кучланишга мўлжалланган ВЛ сопол изоляторларнинг қаршилиги йиғилиш олдидан мегометр воситасида 2500 В кучланишга етказилиши лозим: бу ҳолда ҳар бир осма изоляторнинг ёки ҳар бир кўп штирли изолятор элементининг изоляцияси қаршилиги камида 300 МОм.
Изоляторларнинг пўлат асбоблар билан тозалашга йўл қўйилмайди. Шиша изоляторларнинг электрик синовлари ўтказилмайди.
3.146. Штирли изоляторда ВЛ ларда траверсларни кронштейнларни ва изоляторларни одатда таянчни кўтаришдан олдин ўрнатилади.
Илгак ва штирлар таянч устуни ёки траверсида мустаҳкам ўрнатилиши лозим: уларнинг штир қисми аниқ тик бўлиши лозим. Илгак ва штирларни зангдан сақлаш учун асфальт локи билан қопланиши лозим.
Штирли изоляторлар илгак ёки штирларга полиэтилен қалпоқлар воситасида аниқ тик бураб қўйилишлари лозим.
Штирли изоляторларни илгак ёки штирларга маҳкамлашни тамғаси М400 ёки М500 дан паст бўлмаган 40% портландцементдан ҳамда 60% яхшилаб ювилган дарё қумидан ташкил топган эритмадан фойдаланган ҳолда бажаришга ҳам рухсат берилади. Эритманинг қотишини тезлаштирувчилардан фойдаланишга рухсат берилмайди.
Ўзаклаш пайтида штирнинг ёки илгакнинг усти қатроннинг юпқа қатлами билан қопланиши лозим.
Аппаратларга ва таянчлар шлефларга тушувларни маҳкамлашга штирли изоляторларнинг тикка нисбатан 450 қияликда ўрнатишга рухсат берилади.
Осма изоляторли ВЛ ларда изоляцияловчи осмаларнинг туташтирувчи арматура қисмлари тиқинланиши, изоляцияловчи османинг ҳар бир унсури уясида эса, қулфлар қуйилиши лозим. Изоляторлардаги барча қулфлар аниқ бир чизиқда жойлашишлари лозим. Тутиб турувчи изоляцияловчи осмалар изоляторлардаги қулфларни кириш учларини таянч устунлари томонига қаратиб, тортувчи изоляторларда ва изоляцияловчи осмалар арматураларида — кириш учларини пастга қаратиб жойлаштириш лозим. Тик ва қия бармоқларни каллакларини юқорига қаратиб, гайка ёки шплинтларини пастга қаратиб жойлаштириш лозим.
СИМЛАРНИ ВА ЯШИНДАН ҲИМОЯ СИМАРҚОНЛАРНИ МОНТАЖ ҚИЛИШ
3.147. Алюминий, пўлат алюминий симлар ҳамда алюминий қотишмасидан тайёрланувчи симлар, уларни тутиб ва тортиб турувчи (болтли, понали) пўлат қисқичларга монтаж қилинаётганда, алюминий қистирмалар билан, мис симлар — мис қистирмалар билан ҳимоя қилинишлари лозим. Штирли изоляторларда симларни маҳкамлашни сим дасталар тарзида, махсус қисқич ёки хомут ёрдамида бажарилади, бу ҳолда симни штирли изоляторнинг бўйнига ўрнатилади. Сим боғламни ўтказгич металлидан тайёрланган симлардан ясалади. Боғламни тайёрлаётганда боғлам сими билан ўтказгични букишга йўл қўйилмайди.
ВЛ дан 1000 В гача кучланишли тармоқланиш симлари зулфинли боғланишга эга бўлишлари лозим.
3.148. 1000 В дан юқори кучланишли ВЛ нинг ҳар бир оралиғида ҳар бир сим ёки симарқонга биттадан ортиқ уланиш бўлмаслиги лозим.
Оралиқдаги симларнинг (симарқонларнинг) уланиши 3.13-3.14 бандлар талабларига мос бўлиши лозим.
3.149. Улагич, таранглагич ва таъмирлаш қисқичларини зичлашни, белгиланган тартибда тасдиқланган маҳкамавий технологик хариталар талабларига мос тарзда бажариш ва назорат қилиш лозим.
Зичланувчи қисқичлар, шунингдек қисқичларни зичлашда ишлатилувчи матрицалар монтаж қилинувчи симлар да симарқонлар тамғаларига мос бўлишлари лозим. Меъёрий диаметр 0,2 мм дан ортиқ бўлмаслиги қисқичнинг диаметри эса, зичлашдан сўнг, матрица диаметридан кўпи билан 0,3 мм га фарқ қилиши лозим. Зичланишдан сўнг қисқич диаметри рухсат этилган катталикдан ортиқ бўлса, у ҳолда қисқични янги матрицалар воситасида иккинчи бор зичланади. Лозим бўлган диаметрга эришишнинг иложи бўлмаганда, шунингдек, дарзлар мавжуд бўлганда қисқични кесиб олиниб ўрнига янгиси жойлаштирилади.
3.150. ВЛ симларнинг улагич ва таранглагич қисқичлари геометрик ўлчамлари белгиланган тартибда тасдиқланган маҳкамавий технологик хариталарнинг талабларига жавоб беришлари лозим. Уларнинг сиртларида дарзлар коррозия излари ва механикавий шикастлар бўлмаслиги, зичланган қисқичнинг эгрилиги унинг узунлигининг 3% дан ортиқ бўлмаслиги ҳамда зичланган улагичнинг пўлат ўзаги қисқичнинг алюминий қобиғига нисбатан унинг узунлиги бўйича симметрик жойлашиши лозим Ўзакнинг симметрик ҳолатга нисбатан силжиши симнинг зичланувчи қисми узунлигидан 15% дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Кўрсатилган талабларни қаноатлантирмайдиган қисқичлар яроқсиз деб топилиши лозим.
3.151. Симларнинг термит пайвандланишини, шунингдек, симларнинг портлаш энергиясидан фойдаланган ҳолда уланишини белгиланган тартибда тасдиқланган маҳкамавий технологик хариталар талабларига мос тарзда бажариш ва назорат қилиш лозим.
3.152. Кўп симли ўтказгичларнинг механик шикастланишида (айрим симларнинг узилишида) белбоғ ўрнатилиши, таъмирловчи ёки уловчи қисқич ўрнатилиши лозим.
Шикастланган симларни таъмирлашни белгиланган тартибда тасдиқланган маҳкамавий технологик хариталар талабларига мос тарзда бажариш лозим.
3.153. Симларни (симарқонни) ер сиртида ёйишни одатга кўра, ҳаракатланувчи аравалар ёрдамида бажариш лозим. Конструкцияси ҳаракатланувчи ёювчи аравалардан фойдаланиш имконият бермайдиган таянчлар учун симларни ерда ёйишда (симарқонларни) ҳаракатланмайдиган ёювчи қурилмалардан фойдаланишга рухсат берилади, бу ҳолда албатта симларни (симарқонларни) ёйиш жараёнида уларни таянчларга кўтара боришни ҳамда уларнинг ерга, қояларга, тошлоқ ва бошқа грунтларга ишқаланиши натижасида шикастланишига қарши тадбирлар кўрилиши лозим.
Симларни ва симарқонларни бевосита пўлат траверсларда ва илгакларда ёйишга ва таранглашга рухсат берилмайди.
Симларни ва симарқонларни манфий ҳароратларда ёйиш симнинг ёки симарқоннинг грунтда музлаб қотишини олдини олувчи тадбирлар билан бирга олиб борилиши лозим.
Симлар ва симарқонларни ёйиш ғалтакларидан доимий қисқичларга ўтказишни ҳамда ажратилган фазали симларга тиргаклар ўрнатишни симлар ва симарқонларни зулфин қисмида жойлаштиргандан сўнг бажарилади. Бунда симлар ва симарқонлар устки тўқималарининг шикастланиши истисно қилиниши лозим.
3.154. Симлар ва симарқонларнинг муҳандисий иншоотлар устидан ўтиш ўринларида монтаж қилиш 1000 В дан ортиқ кучланишли электрик тармоқларни иҳота қилиш қоидаларига мос тарзда,кесиб ўтилувчи иншоот эгасининг рухсати билан, — шу ташкилот билан келишилган муддатларда бажарилиши лозим. Автойўллар орқали ёйилган симлар ва симарқонларни уларни йўл устига кўтариш, грунтга кўмиш ёки тўсиқлар билан ёпиш орқали шикастланишдан ҳимоя қилиши лозим. Симларнинг шикастланиши юз бериши мумкин бўлган жойларда, лозим бўлса, қўриқчи қўйилиши лозим.
3.155. Симлар ва симарқонларни боғлашда осилиш ёйи сим ёки симарқоннинг осилиш пайтидаги ҳароратига мос тарзда монтаж жадваллари ёки эгри чизиқлари бўйича белгиланган ишчи чизмалар асосида танланиши лозим. Бу ҳолда симнинг ёки симарқоннинг амалдаги осилиш ёйи, ергача ва кесиб ўтилувчи объектларнинг талаб қилинувчи ўлчовларга риоя қилинган ҳолда, лойиҳавий катталикдан 5 дан ортмаслиги лозим.
Турлича фазали симларни ва симарқонлар симларини бир-бирига нисбатан ростлаш симлар ёки симарқонлар осилиш ёйи лойиҳавий катталигининг 10% дан ортмаслиги лозим. Симларнинг тарқатилган фазадаги норостлиги ВЛ 330 — 500 кВ учун кўпи билан 20% ҳамда ВЛ 750 кВ учун кўпи билан 10% бўлиши лозим. Фазада симларнинг бурилиш бурчаги кўпи билан 10 градус бўлиши лозим. Кучланиши 1000 В дан 750 В гача бўлган симлар ва симарқонлар боғлашни зулфинли бўлак узунлиги 3 км дан ортиқ бўлганда унинг учдан бир қисмида жойлашган оралиқларда бажариш лозим. Зулфинли бўлак 3 км дан кичик ҳолида: тортувчи механизмдан энг узоқда ва унга энг яқин жойлашган иккита оралиқда бажаришга рухсат берилади.
ВЛ бўйлаб тутиб турувчи осмаларнинг тикдан оғиши қуйидагилардан ортиқ бўлмаслиги лозим, м: ВЛ 35 кВ учун 50, ВЛ 110 кВ учун — 100, ВЛ-150 кВ учун 150 ҳамда ВЛ 220 — 750 кВ учун — 200.
НАЙСИМОН РАЗРЯДЛАГИЧЛАРНИ МОНТАЖ ҚИЛИШ
3.156. Разрядлагичлар шундай ўрнатилиши лозимки, токи таъсир кўрсаткичлари ердан кўриниб турсин. Разрядлагичларни ўрнатганда, у ташқи учқун оралиғининг устуворлигини таъминлаши ҳамда унинг ташқи электроддан оқиб тушувчи сув шарраси билан ёпилиб қолишидан истисно қилинишини таъминлаши лозим. Разрядлагич таянчда яхшилаб маҳкамланиши, ерланиш билан яхши контактга эга бўлиши лозим.
3.157. Таянчга ўрнатилиш олдидан разрядлагичлар яхшилаб кўздан ўтказилиши ва сараланиши лозим. Разрядлагичнинг ташқи сиртида дарзлар ва кўчишлар бўлмаслиги лозим.
3.158. Найсимон разрядлагичларни таянчда ўрнатгандан сўнг ташқи учқун оралиғи катталигини ишчи чизмалар асосида ростлаш, шунингдек уларнинг ўрнатилишини, газларнинг чиқиш соҳаси бир-бири билан кесишмайдиган ҳамда уларнинг конструкция элементларини ва симларни қопламайдиган бўлишини текшириш лозим.
ТАҚСИМЛАГИЧ ҚУРИЛМАЛАР ВА КИЧИК СТАНЦИЯЛАР
УМУМИЙ ТАЛАБЛАР
3.159 Ушбу қоидалар талабларига очиқ ва ёпиқ тақсимлагич қурилмаларни ва кучланиши 750 кВ гача бўлган кичик станцияларни монтаж қилишда риоя қилиш лозим.
3.160. Тақсимлагич қурилмалар ва кичик станциялар Электр ускуналарини монтаж қилишни бошлагунча буюртмачи қуйидагиларни юбориши лозим:
технологик эҳтиёжларни лозим бўлган қўшимча мой миқдорини ҳисобга олган ҳолда тўлиқ ўрнатилган мой тўлдирилувчи ускуналарга қўйиш учун лозим бўлган миқдорда трансформатор мойи;
мойни вақтинча сақлаш учун тоза герметик металл идишлар;
мойни қайта ишлаш ва қуйиш учун ускуналар ва мосламалар;
бириктириш ва ростлаш учун зарур бўлган, тайёрловчи-корхонанинг техникавий ҳужжатларига мос тарзда ускуналарга жамлаб юборилувчи махсус инструмент ва мосламалар (монтаж даврида бериб турилади).
ЁПИҚ ВА ОЧИҚ ТАҚСИМЛАГИЧ ҚУРИЛМАЛАРНИ ШИНАЛАШ
3 161 Тўғрибурчак кесимли шиналарнинг эгилув ички радиуси қуйидагича бўлиши лозим: текисликка эгилувда — камида шинанинг иккиланма қалинлигида, қиррага эгилувда — камида унинг кенглигича.
Бурғулаб эгилувда шиналар узунлиги уларнинг иккиланма кенглигича бўлиши лозим.
Қирра учун эгиш ўрнига шиналарни пайвандлаб туташтириш мумкин.
Уланиш жойларида шиналарнинг эгилувчи контакт сирти чеккасидан камида 10 мм масофада бошланиши лозим. Йиғма шиналарнинг чоклари уларни болтлар билан улаётганда тармоқланиш жойлари изоляторлари каллакларидан камида 50 мм узоқда жойлашишлари лозим.
Ҳарорат ўзгарганда шиналарнинг бўйлама кўчишлари таъминлаш учун шиналарни изоляторларга уларнинг умумий узунлигининг фақат ўрталаридангина қаттиқ маҳкамлаш лозим, шина компенсаторлар орасидаги қисмнинг ўртасидан маҳкамлаш лозим.
Шина изоляторларининг ўтма тешиклари шиналарни монтаж қилиб бўлгандан сўнг махсус тахтачалар билан ёпиб қўйилишлари, тахлам шиналар эса, изоляторга кириш ва ундан чиқиш жойларида ўзаро туташтирилишлари лозим.
Шинатутқичлар ва қисқичлар 600 А дан ортиқ ўзгарувчан токлар шиналар атрофида ёпиқ магнитик контур ҳосил қилмасликлари лозим.
Бунинг учун қопламалардан бири ёки шинанинг томонларидан бирида жойлашган барча тортма болтлар магнитсиз материалдан тайёрланиши (бронзадан, алюминийдан ва унинг қотишмаларидан ва ҳ.к.) лозим, ёки шина ўткичнинг ёпиқ магнитик контур ҳосил қилмайдиган конструкцияси қўлланиши лозим.
3.162. Қайишоқ шиналар ўзининг бутун узунлигида буралмаларга, тугунларга, узилган симларга эга бўлмасликлари лозим. Осилиш ёйлари лойиҳавийдан ±5% дан ортиқ фарқ қилмаслиги лозим. Барча симлар ёйилган фазада бирдай оғирликка эга бўлишлари ҳамда масофали тиргакларга бириктирилишлари лозим.
3.163. Қўшни аппаратлар ўзаро бир бўлак шина (узилмаган) билан уланишлари лозим.
3.164. Найсимон шиналар титрашни сўндирувчи ва улар узунлигининг ҳароратий ўзгаришларини компенсацияловчи қурилмаларга эга бўлишлари лозим. Аппаратларга уланиш қисмида шиналар уфқий жойлашишлари лозим.
3.165. Қайишоқ симларни улаш ва тармоқлашни пайвандлаш ёки қисиш усули билан бажарилади.
Оралиқларда тармоқланишни улашлар оралиқ симини кесмасдан бажарилади. Болт воситасида улашлар фақат аппаратлар қисқичларида ва разрядлагичларга, алоқа конденсаторларига ва кучланиш трансформаторларига, тармоқланишда шунингдек, ажралмас уланмаларни қўллаш, шиналарни қайта монтаж қилиш билан боғлиқ бўлган катта ҳажмдаги шиналарни бажаришни тақозо қиладиган муваққат қурилмалар ҳолидагина рухсат этилади. Электр ускуналар чиқувларига қайишоқ симларни ва шиналарни улашни улар узунлигининг ҳароратий ўзгаришларини компенсациялашни ҳисобга олган ҳолда бажариш лозим.
ИЗОЛЯТОРЛАР
3.166. Изоляторларни монтаж қилиш олдидан уларнинг чиннилари бутунлиги (дарзлари ва йиртилишлар йўқлиги) текширилиши лозим.
Изоляторларнинг гардишлари тагига қистирмалар гардишдан ташқарига чиқмаслиги лозим.
3.167. Таянч изоляторларни ёпиқ тақсимлагич қурилмаларга ўрнатилаётганда, уларнинг қопқоқчаларининг сирти битта текисликда жойлашиши лозим. Четлашишлар 2 мм дан ортмаслиги лозим.
3.168. Бир қатордаги барча таянч ва ўтма изоляторларнинг ўқлари бирор томонга 5 мм дан ортиққа оғмаслиги лозим.
3.169. 1000 А ва ундан ортиққа мўлжалланган ўтма изоляторларни пўлат тахталарга ўрнатилаётганда, ёпиқ магнитик контурларнинг ҳосил бўлиши имкони истисно қилиниши лозим.
3.170. Очиқ тақсимлагич қурилмаларининг осма изоляторлари шокиласининг монтажи қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
улагич қулоқлар, қисқичлар, оралиқ қисмлар ва шплинтланиши лозим;
шокилалар арматураси изоляторлар ва симлар ўлчамларига мос бўлиши лозим.
Чинни осма изоляторларнинг изоляцияси қаршилиги шокилалар таянчга осилгунча мегаомметр воситасида 2,5 кВ кучланишда текширилиши лозим.
1000 В ДАН ЮҚОРИ КУЧЛАНИШГА УЗГИЧЛАР
3.171. Узгичларни ўрнатиш, йиғиш ва ростлашни тайёрловчи-корхоналарнинг монтаж йўриқномалари асосида бажариш лозим. Йиғишда узгичлар унсурларининг кўрсатилган йўриқномаларда келтирилган тамғаланишга қатъий риоя қилиш лозим.
3.172. Ҳаво узгичларини йиғиш ва монтаж қилишда қуйидагилар таъминланиши лозим: таянч ромлар ва ҳаво идишларининг уфқий ўрнатилиши, таянч устунларнинг тиклиги, учоёқ (чўзма) изоляторлар таянчларининг баландлик бўйича ўлчамларининг бирдайлиги изоляторларни ўрнатишдаги ўқдошлик. Марказий таянч устунлари ўқларининг оғиши тайёрловчи-корхоналар йўриқномаларида кўрсатилган меъёрлардан ортиқ бўлмаслиги лозим.
3.173. Ҳаво узгичларнинг қисилган ҳаво билан тегишадиган ички сиртлари тозаланиши лозим, изоляторларнинг ёйилма гардиш уланмаларини тортувчи болтлар воситасида тортиш моменти ростланувчи калит билан равон тортилиши лозим.
3.174. Ҳаво узгичларининг йиғуви якунлангандан сўнг, завод қўлланмаларида кўрсатилган меъёрлардан ошмаган ҳолда бўлгак, сиқилган ҳаво чиқиб кетиш миқдорини аниқлаш керак. Улашдан олдин ҳаво узгичларининг ички бўлим миқдорларини текшириш лозим.
3.175. Узгичларни бошқарув тақсимлагич жавонларини, жумладан блок-контактларнинг ва электр магнитлар ўқлари ҳолатининг тўғрилиги текширилиши лозим. Барча қопқоқлар енгил силжий олиши, конуслар эгарларга яхши ёпишиши лозим. Даракчи-тўсиш контактлари тўғри ўрнатилган бўлиши, электр контакти манометрлар лабораториясида текширилиши лозим.
1000 В ДАН ЮҚОРИ КУЧЛАНИШГА АЖРАТГИЧЛАР, УЗГИЧЛАР ВА ҚИСҚА ТУТАШТИРГИЧЛАР.
3.176. Ажратгичлар, узгичлар ва туташтиргичларни ўрнатишни, йиғишни ва ростлашни тайёрловчи-корхонанинг йуриқномаларига мос тарзда бажариш лозим.
3.177. Ажратгичларни, узгичларни, қисқа туташтиргичларни йиғиш ва монтаж қилишда қуйидагилар таъминланиши лозим: таянч ромларни ўрнатишнинг уфқийлиги, таянч изоляторлар устунларининг баландлик бўйича тиклиги ва тенглиги, контакт пичоқларининг ўқдошлиги. Таянч ромларининг уфқийликдан ва изоляторлар йиғилган устунлари ўқларининг тикликдан четлашиши, шунингдек, контакт пичоқлари ўқларининг уфқий ва тик текисликларда силжиши ҳамда контакт пичоқлари қирралари орасидаги тирқиш тайёрловчи-корхона йўриқномаларида кўрсатилган меъёрлардан ортиқ бўлмаслиги лозим. Устунларни металл тагликлар ёрдамида тенглаштиришга рухсат берилади.
3.178. Пишанг юритгичнинг штурвали ёки дастаги (улаш ва узилишда) 9-жадвалда кўрсатилган ҳаракат йўналишига эга бўлиши лозим.

9-жадвал

Муолажа

Ҳаракат йўналиши

штурвал

дастак

Улаш

Соат мили ҳаракати йўналишида

юқорига ёки ўнгга

Узиш

Соат мили ҳаракати йўналишига қарши

пастга ёки чапга

Юритгич дастагининг салт юриши 5 градусдан ортмаслиги лозим.
3.179. Аппаратларнинг пичоқлари ҳаракатсиз контактларига (марказ бўйича) аниқ тушишлари, уларга туртинишсиз ва қийшаймасдан киришлари ҳамда улашда таянчгача 3 — 5 мм етиб бормаслиги лозим.
3.180. Ерлаш пичоғининг «Уланган» ва «Узилган» ҳолатларида тортув ва пишанглар, пичоқнинг энг чекка ҳолатларини қайд қилишки таъминланган ҳолда «Ўлик нуқта» ҳолатида бўлиши лозим.
3.181. Ажратгич юритгичнинг блок контактлари шундай ўрнатилиши лозимки, токи блок контактларини бошқарув механизми ҳар бир муолажанинг охирида, йўл охирига 4 — 10 градуслар қолганда, ишга тушсин.
3.182. Ажратгичларни узгичлар билан шунингдек, ажратгичлар бош пичоқларининг ерловчи пичоқлар билан блоклаш узгичнинг уланган ҳолатида ажратгич юритгичи билан, шунингдек, бош пичоқларининг уланган ҳолатида ерловчи пичоқлар билан ҳамда ерловчи пичоқлар уланган ҳолатида бош пичоқлар билан муолажа қилиш имконини бермаслиги лозим.
РАЗРЯДЛАГИЧЛАР
3.183. Монтаж бошлангунча разрядлагичларнинг барча унсурларини диққат билан қараб, чиннида дарзлар ва йиртилишлар йўқлигига, ҳамда цемент чокларида пуфак ва дарзлар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Тайёрловчи-корхонанинг йуриқномалари талабларига мос тарзда разрядлагичлар ишчи унсурларининг силжиш токлари ва қаршиликлари ўлчаниши лозим.
3.184. Разрядлагичларни умумий ромда йиғилганда изоляторларнинг ўқдошлиги ва тиклиги таъминланиши лозим.
3.185. Монтаж тугаллангандан сўнг, ишчи унсурлар ва изоляторлар оралиғидаги устунлардаги ҳалқавий очиқликлар сувалиши ва бўялиши лозим.
ЎЛЧАГИЧ ТРАНСФОРМАТОРЛАР
3.186 Трансформаторларни монтаж қилинганда, уларнинг тик ўрнатилиши таъминланиши лозим. Тикликни ростлашнинг пўлат қистирмалар воситасида бажариш лозим.
3.187 Ток трансформаторларининг фойдаланилмайдиган иккиламчи чулғамлари қисқичларида қисқа туташтиришлари лозим. Ток трансформаторларининг ва кучланиш трансформаторларининг иккиламчи чулғамларининг қутбларидан бири барча ҳолларда (ишчи чизмаларида махсус кўрсатилган ҳоллардан ташқари ҳолларда) ерлаштирилиши лозим.
3.188. Монтаж қилинган ўлчагич кучланиш трансформаторларининг юқори вольтли кирувлари улар кучланишга улангунча қисқа туташтириб қўйилишлари лозим Трансформаторларнинг қобиғи ерлаштирилиши лозим.
РЕАКТОРЛАР ВА ИНДУКТИВЛИК ҒАЛТАКЛАРИ
3.189. Бир-бирининг тагига ўрнатилган реакторларнинг фазалари тамғаланишга мос тарзда жойлаштирилиши (Н-пастки фаза, С-ўрта, В-юқориги) лозим бўлиб, бунда ўрта фаза чулғамининг йўналиши чекка фазалар чулғамлари йўналишига тескари бўлиши лозим.
3.190 Реакторларнинг бевосита яқинида жойлашган пўлат конструкциялар ёпиқ контурларга эга бўлмасликлари лозим.
ЖАМЛАНГАН ВА ЙИҒМА ТАҚСИМЛАГИЧ ҚУРИЛМАЛАР ВА КОМПЛЕКС КИЧИК ТРАНСФОРМАТОР СТАНЦИЯЛАРИ
3.191. Монтаж учун жойланган тақсимлагич қурилмаларини ва жамланган кичик трансформатор станцияларини қабул қилишда уларни тайёрловчи корхонанинг техникавий ҳужжатлари (паспорт, техникавий тавсифнома ва ишлатиш бўйича йўриқнома, бош ва ёрдамчи занжирларнинг электрик тузилмалари жамловчи аппаратларни ишлатиш ҳужжатлари, ЗИП қайдномаси) бўйича жамланганлиги текширилиши лозим.
3.192. КРУ ва КТП ни монтаж қилаётганда, уларнинг тиклиги таъминланиши лозим. Тақсимлагич жамловчи қурилмаларнинг тагидаги кўтарувчи сирт сатҳининг ҳар 1 м да 1 мм фарқ қилиши, бироқ бутун кўтарувчи сиртда кўпи билан 5 мм бўлишича рухсат берилади.
ТРАНСФОРМАТОРЛАР
3.193. Трансформаторларни ташиш ва сақлашда ГОСТ 11677-85 талабларига риоя қилинган ҳолда барча трансформаторларни уларнинг фаол қисмини кўздан ўтказмаган ҳолда ишга туширишга рухсат берилади.
3.194. Буюртмачи томонидан кичик станция ҳудудига келтириладиган трансформаторларни ташишда уларни ишчи чизмаларга мос тарзда пойдеворга нисбатан тегишлича йўналтирилишлари лозим. Кичик станция ҳудудида трансформаторларни ўз ғилдиракларида кўчириш тезлиги 8 м/мин дан ортмаслиги лозим.
3.195. Трансформаторнинг фаол қисмини текширмасдан ва унинг қопқоғини кўтармасдан туриб монтаж қилиш масаласини тайёрловчи корхонанинг оталиқ монтажи вакили ечиши лозим, оталиқ монтажга шартнома тузилмаган ҳолда, 3.193 бандда кўрсатилган ҳужжатнинг талаблари асосида ҳамда ушбу далолатнома ва баённомалар асосида монтаж қилувчи ташкилот ечади:
трансформаторларни тайёрловчи корхонадан ишлатиш жойига келтирилгандан сўнг трансформаторни ва ажратилган қисмларни кўздан ўтказганидан сўнг;
трансформаторни туширгандан сўнг;
трансформаторни монтаж ўрнига келтирилгандан сўнг;
трансформаторни монтажга берилгунча сақлашдан сўнг.
3.196. Трансформаторни қуритмасдан туриб улаш мумкинлиги масаласи трансформаторни ташиш, сақлаш, монтаж қилиш вақтидаги шароитлар ва ҳолатларни жамлаб қараб чиқиш ҳамда 3.193 бандда кўрсатилган ҳужжат талабларига мос тарзда текшириш ва синовлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда ечилади.
СТАТИК ЎЗГАРТГИЧЛАР
3.197. Яримўтказгич асбобларни очишга рухсат берилмайди монтаж пайтида қуйидагиларга риоя қилиш лозим:
Кескин туртиш ва зарбалар бўлмасин;
Консервацияловчи майдон тозалаш ҳамда контактланувчи сиртларни эритгич билан тозаланади;
Табиий совитилувчи асбобларни шундай ўрнатиш лозимки, токи совутгичларнинг кураклари ҳавонинг пастдан юқорига томон эркин ўтиши таъминланадиган текисликда жойлашсин, ҳаво билан мажбурий совитилувчи асбоблар шундай жойлашсинки, совитувчи ҳаво оқимининг йўналиши совитгич қирраси йўналишида бўлсин;
Сув билан совитилувчи асбобларни уфқий жойлаштирилсин;
Совитгич штуцерларини тик текисликда шундай жойлаштириш лозимки, кирув штуцери пастки бўлсин.
Совитгичларнинг контактий сиртларини уларга яримўтказгич асбобларни бураб киритиш олдидан техник вазелиннинг юпқа қатлами билан мойланади: йиғишда буровчи момент тайёрловчи корхона томонидан кўрсатилганига мос келиши лозим.
КОМПРЕССОРЛАР ВА ҲАВОЎТКАЗГИЧЛАР
3.198. Тайёрловчи завод томонидан пломбаланган компрессорларни монтаж қилинаётган жойда бўлакланмайди ва синалмайди. Пломбаланган ва қурилиш майдончасининг йиғилган ҳолда келтириладиган компрессорларни монтаж қилиш олдидан қисман булакланади ҳамда консерваловчи қопламани олишга лозим бўлган даражада, шунингдек, подшипниклар, қопқоқлар, ёғдонлар, мойлаш ва сув билан совитиш тизимлари ҳолатини текшириш учун синалади.
3.199. Монтаж қилинган компрессор агрегатларни тайёрловчи корхона йўриқномаси талабларига мос равишда автоматик бошқарув, назорат, дарак бериш ва ҳимоя тизимлари билан биргаликда синалишлари лозим.
3.200. Ҳаво ўтказгичларнинг ички сирти трансформатор мойи билан артилиши лозим. Ҳаво ўтказгичнинг ҳар бир қисмини чизиғий ўлчамларининг лойиҳавий ўлчамлардан йўл қўйилиши мумкин бўлган четлашиши ҳар бир метрга ±3 мм дан ортиқ бўлмаслиги, лекин бутун узунлигида ±10 мм дан ортмаслиги лозим. Бурчагий ўлчамларнинг ва тугундаги текисликдан чиқишларнинг четлашиши ҳар бир мм га ±2,5 мм дан мм ортмаслиги, лекин барча келгуси тўғри қисмда ±8 мм дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
3.201. Монтаж қилинган ҳаво ўтказгичларни ҳавонинг 10 — 15 м/с тезлигида ва ишчи босимга тенг (40 МПа дан ортиқ бўлмаган) босимида камида 10 мин давомида ҳаво ўтказиб, ҳамда мустаҳкамликка ва зичланганликка синалиши лозим. Пневматик синовда босим ва ишчи босими 0,5 МПа ва юқорироқ бўлганда, хаво ўтказгичларнинг мустаҳкамлиги 1,25 Ришчи ни ташкил қилиши, лекин камида Ришчи 0,3 МПа бўлиши лозим. Ҳаво ўтказгичларни зичланганликка синашда синов босими ишчи босимга тенг бўлиши лозим.. Босим орта бориши билан ҳаво ўтказгичнинг синов босимининг 30 ва 60% га эришилгани кўздан ўтказилади. Кўздан ўтказиш пайтида босимни ошириш тўхтатиб турилади. Мустаҳкамликка синов босими 5 мин давомида сақлаб турилиб, ундан кейин ишчи пасайтирилади ҳамда ҳаво ўтказгич зичланганликка 12 соат давомида синалади.
ЮҚОРИ ТАКРОРИЙЛИКЛИ АЛОҚАНИНГ КОНДЕНСАТОРЛАРИ ВА ТЎСГИЧЛАРИ
3.202. Конденсаторларни йиғиш ва монтаж қилишда тагликларнинг уфқий ўрнатилиши ва конденсаторларнинг тик ўрнатилишлари таъминланиши лозим.
3.203. Юқори такрорийликли тусгичларни монтаж қилиш олдидан лабораторияда созланиши лозим.
3.204. Юқори такрорийликли тўсгичларни монтаж қилинаётганда, уларнинг осгичларини тиклиги ва созлаш элементларини уланиш жойларида ишончли контакт таъминланиши лозим.
1000 В ГАЧА КУЧЛАНИШЛИ ТАҚСИМЛАГИЧ ҚУРИЛМАЛАР БОШҚАРУВ, ҲИМОЯ ВА АВТОМАТЛАШ ШИТЛАРИ
3.205. Шитлар ва жавонлар тайёрловчи корхоналар томонидан ПУЭ давлат стандартлари ёки тайёрловчи корхоналарнинг техникавий талабларига мос равишда тўлиқ монтажланган, текширувдан ўтказилган росланган ва синалган ҳолда юборишлари лозим.
3.206. Тақсимлагич шитлар бошқарув станциялари, ҳимоя ва автоматика шитлари шунингдек, бошқарув пултлари, улар ўрнатиладиган хоналарнинг асосий ўқларига нисбатан ростланишлари лозим. Панелларни ўрнатишда уларни ватерпас ва шоқул бўйича ростлаш лозим. Ўрнатма қисмларга маҳкамлашни пайвандлаш ёки ажралма уланмалар воситасида бажариш лозим. Панелларни, агар бу ишчи чизмаларда кўзда тутилган бўлса тўшамага маҳкамланмасдан ҳам ўрнатса бўлади. Панелларни бир-бирларига болтлар воситасида бириктирилади.
АККУМУЛЯТОР ҚУРИЛМАЛАР
3.207. Ёпиқ тарзда ясалган стационар (кислотали ва ишқорли) аккумулятор батареяларни ва аккумуляторларни очиқ ясалган қисмларини монтаж учун қабул қилишни уларнинг жамланган ҳолда юборилганлигини уларнинг техникавий тавсифномалари ва сифатини аниқловчи давлат стандартларида, ТШ ва бошқа ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
3.208. Аккумуляторларни ишчи чизмаларга мос тарзда ёғоч, пўлат ёки бетон жавонларда жой ёки сурувчи жавонлар токчаларида жойлаштириш лозим. Ёғоч ёки пўлат жавонларининг конструкциялари, ўлчамлари, қопламаси ва сифати давлат стандартлари талабларига мос бўлишлари лозим. .
Аккумуляторлар жойланадиган сурувчи жавонларнинг ички сирти электролитлар таъсирида бардошли бўёқ билан бўялиши лозим.
3.209. Батареядаги аккумуляторлар идишнинг пеш сиртидан ёки жавоннинг бўйлама тахтасида йирик рақамлар билан рақамланиши лозим. Бўёқ кислотали аккумуляторлар учун кислотага бардошли ҳамда ишқорлилари учун,ишқорга бардошли бўлиши лозим. Батареяда биринчи рақам, одатга кўра, мусбат шина уланган аккумуляторга қуйилади.
3.210. Шиналарни аккумулятор батареяси жойланган хонада монтаж қилаётганда қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:
шиналар изоляторда тортилиши ва уларда шина тургичлар ёрдамида маҳкамланиши лозим; мис шиналарнинг уланмалари ва тармоқланишлари пайвандлаш ёки қалайлаш билан алюминийлари фақат пайвандлаш орқали бажарилиши: контакт уланмалардаги пайванд чоклар тугунларга, чуқурчаларга, шунингдек дарзларга, қийшайишларга ва қуймаларга эга бўлмасин; пайванд ўринларидан қолдиқ флюс ва тошқоллар олиб киритилиши лозим.
Шиналарнинг кислотали аккумуляторларга уланадиган учларига қалай суртилиши ва кейин, улагич полосанинг кабель учларига қалайлаб уланиши лозим.
Ишқорли аккумуляторларга шиналарни учликлар воситасида уланиши лозим, бунинг учун улар шиналарга пайвандланиши ёки қалайланиши ҳамда аккумуляторларнинг чиқувларига гайкалар ёрдамида қисиб қўйилиши лозим.
Изоляцияланмаган шиналар бутун узунлиги бўйлаб икки қатлаб қилиб электролитнинг узоқ муддатли таъсирига бардошли бўёққа бўялади.
3.211. Аккумуляторли хонадан шиналарни чиқариш учун тахталар конструкцияси лойиҳада келтирилиши лозим.
3.212. Кислотали аккумуляторларнинг идишлари ватерпас ёрдамида конус изоляторларда ўрнатилиб, уларнинг кенг асослари текисловчи қўрғошин ёки винилпласт қистирмага қўйилиши лозим. Идишларнинг ўтишга деворлари битта текисликда туриши лозим.
Бетон тавонлардан фойдаланилганда аккумулятор идишлари изоляторларга қўйилиши лозим.
3.213. Очиқ тайёрланган кислотали аккумуляторлардаги пластинкалар бир-бирларига параллел жойлашишлари лозим. Барча гуруҳ пластинкаларнинг қияланишига ёки қийшиқ пайвандланган пластинкаларнинг мавжудлигига йўл қўйилмайди. Пластинкалар учларининг улагич полосаларга пайванд жойларида пуфаклар, қатламланишлар, чиқувлар ва қўрғошин томчилари бўлмаслиги лозим.
Очиқ ясалган кислотали аккумуляторлар устига пластинкалар қирраларига таяниб турувчи ёпғич шиша қўйилиши лозим. Бу шишаларнинг ўлчамлари идишнинг ички ўлчамларидан 5 — 7 мм кичик бўлиши лозим. Бакларнинг ўлчамлари 400х200 мм дан катта бўлган аккумуляторларга иккита ёки ундан ортиқ бўлак ёпғич шишаларни ишлатиш мумкин.
3.214 Сульфат кислотали электролитни тайёрлашда қуйидагиларга риоя қилиш лозим:
ГОСТ 667-73 талабларига жавоб берувчи сульфат кислотадан фойдаланиш лозим;
Кислотани суюлтириш учун ГОСТ 6709-72 талабларига жавоб берувчи сувдан фойдаланиш лозим.
Сувнинг ва кислотанинг сифати завод шаҳодатномаси билан ёки кислота ва сувнинг тегишли давлат стандартлари талабларига мос тарзда ўтказилган кимёвий таҳлил қайдномаси билан тасдиқланган бўлиши лозим. Кимёвий таҳлилни буюртмачи бажаради.
3.215. Ёпиқ ижродаги аккумуляторларни жавонларда изоляторларда ёки электролит таъсирига бардошли изоляцияловчи қистирмалар устида жойлаштирилиши лозим. Қатордаги аккумуляторлар ораларидаги масофа камида 20 мм бўлиши лозим.
3.216. Ишқорли аккумуляторларни кетма-кет занжирга никелланган пўлат кесими лойиҳада кўрсатилганидек кесимли элементлараро симлар билан уланишлари лозим.
Ишқорли аккумулятор батареялар кетма-кет занжирга лойиҳада кўрсатилганидек кесимли мис кабелсимлар бўлаклари билан ўлчанишлари лозим.
3.217 Ишқорий электролитни тайёрлаш учун заводда тайёрланган калий оксиди гидрати билан литий оксиди гидратининг тайёр аралашмаси ва дистилланган сувдан фойдаланиш лозим. Аралашмаларнинг сувдаги миқдори меъёрланмайди.
Калий оксиди гидратидан ГОСТ 9285-78 бўйича ёки ўювчи натрий гиидратидан ГОСТ 2263-79 бўйича ҳамда литий оксиди гидратидан ГОСТ 8595-83 бўйича тайёрловчи корхонанинг аккумуляторларга қаровига оид йўриқномасида мос тарзда улушлаган ҳолда айрим қўллашга рухсат берилади.
Ишқорий электролит устига аккумуляторга вазелин мойи ёки керосин қуйилиши лозим.
3.218. Зарядланган ишқорли аккумуляторлар электролитининг 293К° (20 °С) ҳароратдаги зичлиги 1,205±0,005 г/см3 бўлиши лозим.
Кислотали аккумуляторлар электролитда сатҳи пластинкаларнинг юқориги четидан камида 10 мм юқорида бўлиши лозим
Ишқорли аккумуляторлар калийлитий электролитининг 288 — 308К (15 — 35°) ҳароратдаги зичлиги 1,20±0,01г/см3 бўлиши лозим
ЭЛЕКТРКУЧ ҚУРИЛМАЛАР
ЭЛЕКТРИК МАШИНАЛАР
3.219. Электрик машиналарни ва умумий хизматли кўп машинали агрегатларни монтаж қилишни бошлашдан олдин кўйидагилар бажарилиши лозим:
электрик машиналарни монтаж қилиш зонасида кўтариш — нақлиёт воситаларининг мавжудлигини ва уларнинг ишга тайёрлигини текширилиши лозим (кўтариш — нақлиёт воситаларининг тайёрлиги уларни синашга ва қабул қилинганлигига оид далолатномалар билан тасдиқланиши лозим);
такелаж (чиғирлар, блоклар, домкратлар) танланиши ва синалиши лозим;
механизмлар, мосламалар мажмуаси, шунингдек монтаж поналари ва қистирмалари, пона домкратлари ва винт қурилмалар (ўрнатишнинг қистирмасиз усулида) танланади.
3.220. Электрик машиналаринг монтажини тайёрловчи-корхона йўриқномаларига мос тарзда бажарилиши лозим.
3.221.Тайёрловчи-корхонадан йиғилган ҳолда келтирилган электрик машиналарни монтаж ўрнида ўрнатиш олдидан бўлакланмаслиги лозим. Агар ташиш ва сақлаш вақтида машина заводда йиғилганидан сўнг шикастланмасдан ва ифлосланмасдан қолганлигига ишонч бўлмаса машинани бўлаклаш зарурияти ва даражаси буюртмачи ва электромонтаж ташкилотининг мутахассис вакиллари томонидан тузилган далолатнома билан аниқланиши лозим. Машинани бўлаклаш ва сўнгра йиғиш ишлари тайёрловчи-корхонанинг йўриқномасига мос тарзда бажарилиши лозим.
3.222. Бўлакланган ҳолда келтирилган ёки ўрнатиш олдидан бўлакланган ўзгармас ток электрик машиналарини ва ўзгарувчан ток электрюритгичларини монтаждан сўнг синашларда ротор пўлати билан статор орасидаги тирқишлар силжиш подшипникларидаги тирқишлар ҳамда электрюритгич подшипникларнинг титраши, роторнинг ўқий йўналишидаги қочишлари тайёрловчи корхонанинг ҳужжатларида кўрсатилганларга мос келиши лозим.
3.223. 1000 В дан юқори кучланишга мўлжалланган ўзгармас ток машиналарини ва ўзгарувчан ток электрюритгичларини қуритмасдан улаш имконини аниқлашни тайёрловчи корхонанинг кўрсатмаларига мос тарзда аниқланади.
КОММУТАЦИЯЛАШ АППАРАТЛАРИ
3.224. Коммутациялаш аппаратларини тайёрловчи-корхона йўриқномаларига мос тарзда ишчи чизмаларда кўрсатилган жойларда ўрнатиш лозим.
3.225. Улар ўрнатилиши лозим аппаратлар ёки таянч конструкцияларни қурилиш асосларига ишчи чизмаларда кўрсатилган усул билан маҳкамлаш (дюбеллар, болтлар,винтлар, штирлар воситасида, таянч конструкцияларни қурилиш асосларининг ўрнатма унсурларига пайвандлаш билан ва ҳ.) лозим. Қурилиш асослари аппаратларни қийшайтирмасдан маҳкамлашни таъминлашлари ҳамда йўл қўйиш мумкин бўлмаган титрашларнинг юзага келишини истисно қилиши лозим.
3.226. Аппаратларга симларни, кабелларни ёки қувурларни киритиш аппаратлар қобиқларининг ихота даражасини бузмаслиги ҳамда уларни деформацияловчи механик таъсирлар яратмаслиги лозим.
3.227. Блокда бир нечта аппарат ўрнатилганда уларнинг ҳар бирини бошқарувга имкон таъминланиши лозим.
КЎТАРГИЧЛАРНИНГ ЭЛЕКТР УСКУНАЛАРИ
3.228. Қурилиш объектларида кўтаргичларни монтаж қилиш ишларига тайёрланиш ва ишларни бажаришда кўтаргич ускуналарининг заводда электрмонтаж тайёрланганлиги даражаси ҳисобга олиниши лозим бўлиб, у ГОСТ 24378-80 Е билан белгилаб берилади. Кўрсатилган ГОСТ га биноан тайёрловчи корхона умумий хизматли кўтаргичларда қуйидаги ишларни бажариши лозим:
Кўтаргич кабиналари ва юк араваларининг электр монтажини;
юк аравага ток ўтказгичларни тайёрлашни;
пойнакли ва кўприклар учун учларни тамғаланган ҳолда электр симларининг тугунини (чилвирни) тайёрлаш;
Кўтаргич кўпригида электр ускуналар учун тагликлар ва кронштейнлар электр симлар ўтказиш учун узун қутилар, қутисимон қувурлар ёки қувурлар ўрнатиш;
блокда ички электр тузилмаларини монтаж қилиш билан бирга, кўприкда ўрнатувчи электр аппаратларни (қаршиликлар, магнитик станциялар) қуриш.
3.229. Кўприкли кўтаргичларни электрик қисмини монтаж қилиш ишларини кўприкни, кўтаргич кабинасини ва аравани лойиҳавий ҳолатга кўтаришдан олдин нўлинчи белгида бажариш лозим.
3.230. Электр монтаж ишлари бошлангунча, кўтаргични механик монтаж ташкилотидан монтаж учун қабул қилиб олиниши лозим бўлиб, у далолатнома воситасида расмийлаштирилади. Далолатномада кўтаргичда, жумладан, нолинчи белгида ҳам электрмонтаж ишларини бажаришга рухсат бериш ҳам кўрсатилиши лозим.
3.231. Кўприкни ишончли қилиб ўрнатганда ҳамда механика монтаж ташкилотининг рухсати расмийлаштирилганидан сўнг нолинчи белгида мумкин кадар кўпроқ ҳажмда электромонтаж ишларини бажариш лозим. Электромонтаж ишларининг қолган ҳажмини кўтаргични лойиҳавий ҳолатга кўтаришдан ва уни ўтиш йўлаги зина ёки таъмирлаш майдончасининг бевосита яқинида жойлаштиришдан сўнг бажариш лозим, чунки улар орқали кўтаргичга ишончли ва хавфсиз ўтиш таъминланиши мумкин. Бундан ташқари, лойиҳавий ҳолатда ўрнатилган кўтаргичда электромонтаж ишларини бажаришдан олдин қуйидагилар бажарилиши лозим:
кўприкни, аравани, кабинани, тўсиқларни ва зина ёнларини йиғиш ва ўрнатишнинг тўлиқ тугалланиши;
бош троллейлар тўсилиши ёки шундай масофада жойлаштирилиши лозимки, токи одамлар бўлиши мумкин бўлган кўтаргичдан унга одамлар ўта олмаса.
КОНДЕНСАТОР ҚУРИЛМАЛАР
3.232. Конденсатор қурилмаларни монтаж қилаётганда устунларнинг уфқий ва конденсаторларнинг тик ўрнатилиши таъминланиши лозим;
пастки қават конденсаторларининг туби ва хонанинг тўшамаси ёки майдоннинг туби орасидаги масофа камида 100 мм бўлиши лозим.
Конденсаторларнинг паспорти (техник маълумотли тахтачалар) хизмат кўрсатиладиган йўл томонга қараган бўлиши лозим;
конденсаторларнинг буюм тартиб рақами мойга бардошли бўёқ билан хизмат кўрсатиладиган йўл томонда, ҳар бир конденсатор бакининг деворига ёзиб қўйилиши лозим;
Ток келтирувчи шиналарнинг жойлашуви ва уларнинг конденсаторларга улаш усуллари конденсаторларни қишлатиш вақтида уларни алмаштиришга қулайлик яратилиши лозим;
Шиналаш конденсаторларнинг чиқув изоляторларида қайиштирувчи зуриқишлар вужудга келтирмаслиги лозим.
Ерловчи сим шундай жойлаштирилиши лозимки, у қишлатиш вақтида конденсаторларни алмаштиришга халақит бермасин.
ЭЛЕКТРИК ЁРИТИШ
3.233. Люминесцент лампали ёритгичлар буюртмачи томонидан монтаж қилишга яроқли ҳолатда берилиши ва ёруғлик самараси текширилиши лозим.
3.234. Ёритгични таянч сиртга (конструкцияга) бўлакланган ҳолда маҳкамланади.
3.235. Титраш ва силкиниш юз берадиган қурилмаларда ишлатиладиган ёритгичларни амортизацияловчи мосламаларни қўллаган ҳолда ўрнатилиши лозим.
3.236. Турар жой биноларида ёритгичларни осиш илгаклари ва шпилкалари уларни ёритгичдан изоляцияловчи мосламаларга эга бўлишлари керак.
3.237. Ёритгичларни гуруҳий тармоққа улашни кесими 4 мм2 гача бўлган ҳам мис ҳам алюминий (алюмоис симларни улаш имконини клеммалар қутиси ёрдамида бажарилиши лозим.
3.238. Турар жой биноларида якка патронларни (масалан, ошхона ва даҳлизларда) гуруҳий тармоқ симларига клемма қутилари ёрдамида уланишлари лозим.
3.239. Ёритгичларга, санагичларга, автоматларга, шитлар ва электр қурилма аппаратларига уланувчи сим учлари улар узилиб қолган ҳолда такрор улаш учун етарли бўлган захира узунликка эга бўлишлари лозим.
3.240. Бурама хил автоматлар ва сақлагичлар уланиш ҳолида ҳимоя (нолинчи) сими асоснинг винтли гилзасига уланиши лозим.
3.241. Симлар ва кабелларнинг ёритгич ва электрўрнатув аппаратларга кирувлари, уларни ташқарига ўрнатув ҳолида чанг ва намлик киришидан ҳимоя қилиш учун зичланишлари лозим.
3.242. Электрўрнатув аппаратларни ишлаб чиқариш хоналарида очиқ ўрнатилганда улар махсус ғилофларга ёки қутиларга жойлаштирилишлари лозим.
ПОРТЛОВЧИ ХАВФЛИ ВА ЁНғИНГА ХАВФЛИ ЗОНАЛАРДАГИ ҚУРИЛМАЛАРНИНГ ЭЛЕКТР УСТУЛАЛАРИ
3.243. Портловга хавфли ва ёнғинга хавфли зоналарда электр ускуналарни монтаж қилишни ушбу қоидалар ва Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилишқўми билан ҚМҚ 1.01.01-96 белгиланган тартибда келишилган маҳкамавий қурилиш меъёрлари талабларига мос тарзда бажарилиши лозим.
ЕРЛОВЧИ ҚУРИЛМАЛАР
3.244. Ерловчи қурилмаларни монтаж қилишда ушбу қоидаларга ва ГОСТ 12.1.030-81 талабларига риоя қилиш лозим.
3.245. Электрқурилманинг ерланишга ёки ноллашга оид ҳар бир қисми ерлаш ёки ноллаш тармоғига айрим тармоқ воситасида уланиши лозим. Электрқурилманинг ерланувчи ёки нолланувчи қисмларини ерловчи ёки нолловчи қисмга кетма-кет улашга рухсат берилмайди.
3.246. Ерловчи ва нолловчи ҳимоя қисмларини улашни қуйидагича бажариш лозим: қурилиш профилларидан иборат магистралларда, пайвандлаш орқали;
электромонтаж конструкцияларидан иборат магистралларда, болтли уланмалар орқали;
электрускуналарга улашда болтли уланмалар ёки пайвандлаш орқали;
кабеллардаги муфта улагичлар ва учликлар ҳамда пайвандлаш ёки парчинлаб зичлаш орқали.
Пайвандлашдан сўнг уланиш чоклари бўялиши лозим.
3.247. Ерланиш ёки ноллаш тармоқларининг контакт уланмалари ГОСТ 10434-82 бўйича 2-синфга мос келишлари лозим.
2.248. Ерловчи ва нолловчи ҳимоя симларнинг табиий ерлагичларга уланиш жойлари ва усуллари ишчи чизмаларда кўрсатилишлари лозим.
3.249. Ерловчи ва нолловчи ҳимоя симлари ишчи чизмаларда келтирилган кўрсатмаларга мос тарзда кимёвий таъсирлардан ва механик шикастлардан ҳимоя қилинишлари лозим.
3.250. Ерлаш ёки ноллаш магистраллари ва улардан тармоқланишлари ёпиқ хоналарда ва ташқи қурилмаларда кўздан ўтказиш учун қулай жойлашиши лозим. Ушбу талаблар кабелларнинг нолинчи симлари ва қопламаларига, темирбетон конструкцияларининг ўзакларига , шунингдек, қувурларда, қутисимон қувурларда ўтказилган ерловчи ва нолловчи ёки қурилиш конструкцияларига туташтирилган ўтказгичларга жорий қилинмайди.
3.251. Қувурўтказгичлардаги, аппаратлардаги кўтаргичлар ости йўлларида, ҳаво ўтказгичларнинг гардишлари орасидаги шунтловчи симларнинг монтажини ҳамда уларга ерлаш ва ноллаш тармоқларини улашни қувурўтказгичларни, аппаратларни, кўтаргич ости йўлларини ва ҳаво ўтказгичларни монтаж қилувчи ташкилотлар томонидан бажарилади.
3.252. Симарқонларни, металл ғўлаларни ёки кўтарувчи арқон сифатида фойдаланувчи пўлат симни ерлаштиришни иккита қарама-қарши кучларини ерлаштириш ёки ноллаш магистралига пайвандлаш орқали бажарилиши лозим. Рухланган симарқонларни улаш ўрнини коррозиядан ҳимоя қилиш орқали болт билан улашга рухсат берилади.
3.253. Ерловчи қурилмалар сифатида металл ва темирбетон конструкциялардан (пойдеворлардан, устунлардан, фермалардан, чордоқ тўсинлардан ва чордоқ туби тўсинлардан ҳамда кўтаргич таги харилардан) фойдаланилганда бу конструкцияларнинг барча металл унсурлари ўзаро уланиб, узлуксиз электр занжир ҳосил қилиши лозим бўлиб темирбетон унсурлар (устунлар) бундан ташқари уларга пайванд орқали ерланувчи ёки нолинчи ҳимоя симларни улаш учун металл чиқувларга (ўрнатма буюмларда) эга бўлиши лозим.
3.254. Бинолар ёки иншоотларни (шу жумладан, барча тур хизматли эстакадаларни) қуришда ишлатилувчи металл устунлар, фермалар ва тўсинларнинг болтли, парчин ва пайванд уланмалари узлуксиз электрик занжир ҳосил қиладилар. Бинолар ва иншоотларни (шу жумладан барча тур хизматли эстакадаларни) темирбетон унсурлардан қуришда узлуксиз электр занжирни конструкциянинг ёнма-ён унсурлари ўзакларини ўзаро пайвандлаш орқали, ёки ўзакка тегишли ўрнатма қисмларни улаш орқали ҳосил қилинади. Бу пайванд уланмаларни ишчи чизмаларда келтирилган кўрсатмалар асосида қурилиш ташкилоти бажариши лозим.
3.255. Электрюритгичларни болтлар ёрдамида ерланган (нолланган) металл асосга маҳкамланган ҳолда улар орасига туташтиргич сим ўрнатиш шарт эмас.
3.256. Куч ва назорат кабелларининг металл қобиқ ва бронлари ўзаро қайишоқ мис сим билан, шунингдек муфтанинг металл қобиғи билан ҳамда металл таянч конструкциялар билан уланишлари лозим. Куч кабеллар учун ерловчи ўтказгичларнинг кесими (ишчи чизмаларда бошқа кўрсатмалар бўлмаганда) қуйидагича бўлиши лозим, мм2:
кесими 10 мм2 гача бўлган кабеллар учун камида — 6
16 дан 35 мм2 гача — 10
50 дан 120 мм2 гача — 16
150 дан 240 мм2 гача — 25.
3.257. Назорат кабеллари учун ерловчи ўтказгичларнинг кесими камида 4 мм2 бўлиши лозим.
3.258. Қурилиш ёки технологик конструкциялардан ерловчи ва нолинчи ҳимоя симлари сифатида фойдаланилганда улар орасидаги сим бўлакларида ҳамда қўшиш жойларида ва симлар тармоқланган ўринларда яшил фонда камида иккита сариқ ранг полоса чизиб қўйиш лозим.
3.259. 1000 В ва ундан юқори кучланишли, нейтрали изоляцияланган электрқурилмаларда ерловчи ўтказгичларни фаза ўтказгичлари билан бирга улардан айрим қобиқда етқизишга рухсат берилади.
3.260. Қувурўтказгич пўлат қувурларнинг уларнинг ўзаро уланмаларининг ерлаш занжирининг узлуксизлигини қисқа резбали қувурнинг резбаси охиригача бураб киритилувчи ҳамда узун резбали қувурга контргайкалар ўрнатилувчи муфталар воситасида таъминланади.
4. ИШГА ТУШИРИШ-СОЗЛАШ ИШЛАРИ
4.1. Ушбу қоидалар электртехник қурилмалар бўйича ишга тушириш-созлов ишларига талабларни белгилайди.
4.2. Ишга тушириш-созлов ишлари СНиП 3.05.05-84 га 1-мажбурий илова ва ушбу қоидаларга мос тарзда бажарилиши лозим.
4.3. Ишга туширув-созлов ишлари лойиҳада берилган электрик параметрларни ва маромларни таъминлаш мақсадида электрускуналарни текшириш, созлаш ва синашни ўз ичига олувчи ишлар мажмуасидир.
4.4. Ишга тушириш-созлаш ишларини бажаришда ҚМҚ 1.01.02-96 лойиҳа, тайёрловчи корхоналарнинг ишлатиш ҳужжатлари белгиланган тартибда тасдиқланган электр қурилмаларнинг тузилиш қоидалари талабларига асосланиши лозим.
Ишга тушириш-созлаш ишларини бажаришда меҳнат хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси умумий шароитларини буюртмачи таъминлайди.
4.5. Электротехник қурилмалар бўйича ишга тушириш-созлаш ишлари тўрт босқичда амалга оширилади.
4.6. Биринчи (тайёрлов) босқичида ишга тушириш-созлаш ташкилоти қуйидагиларни бажаради:
ишга тушириш-созлаш ишларининг техника хавфсизлиги бўйича тадбирларни ўз ичига олувчи ишчи дастурини ва лойиҳасини (тайёрловчи-корхонанинг) лойиҳа ва ишлатиш ҳужжатлари асосида) ишлаб чиқади;
буюртмачига ишчи дастурни ва ишларни бажариш лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида ошкор қилинган камчиликларни етказилади;
ўлчагич аппаратлар, синагич ускуналар ва мосламалар паркимир тайёрланади.
4.7. Ишга тушириш-созлаш ишларининг биринчи тайёрлов босқичида буюртмачи қуйидагиларни таъминлаши лозим:
ишга тушириш-созлаш ташкилотига ишларни бажаришга рухсат беришга тасдиқланган лойиҳанинг электротехник ва технологик қисмининг лозим бўлганда энерготизим билан келишилган иккита мажмуани, тайёрловчи-корхонанинг ишлатиш ҳужжатлари мажмуини бериш, релей ҳимояси, тўсишни ва автоматлаштиришни ўрнатиш.
Созловчи шахсларнинг иш ўринларига электртаъминотнинг муваққат ёки доимий тармоқларидан кучланиш бериш;
ишга тушириш-сақлаш ишларини қабул қилиш бўйича масъул вакилларни тайинлаш;
ишга тушириш-созлаш ташкилоти билан қурилишнинг умумий жадвалида ҳисобга олинган ишларни мослаштириш;
созлаш ходимлари учун объектда хоналар ажратиш ва шу хоналарни ихотасини таъминлаш.
4.8. Иккинчи босқичда муваққат тузилма бўйича кучланиш берган ҳолда электромонтаж ишлари билан бирга бажарилувчи ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш лозим. Қўшма ишлар хавфсизлик техникасининг жорий қоидаларига мос тарзда бажарилиши лозим. Бу босқичда ишга тушириш-созлаш ишларининг бошланиши қурилиш-монтаж ишларининг тайёрлик даражаси билан белгиланади: электротехника хоналарида, пардоз ишлари билан бирга барча қурилиш ишлари тугалланган бўлиши, барча оралиқлар, қудуқлар ва кабел каналлари ёпилиши, ёритиш, иситиш ва шамоллатиш ишлари бажарилиши, электроускуналарни ўрнатиш тугалланиши ҳамда уни ерлаш бажарилиши лозим.
Бу босқичда ишга тушириш-созлаш ташкилоти айрим қурилма ва функционал гуруҳларга синагич тузилмалардан кучланиш бериб, ўрнатилган электрускуналарни текширишни бажаради. Созланувчи электрускуналарга кучланишни созлаш соҳасида фақат электрмонтажловчи ходимлар йўқлигидангина ҳамда жорий хавфсизлик техникаси қоидалари талабларига мос тарзда хавфсизлик чоралари шартларига риоя қилинган ҳолда берилади.
4.9. Ишга тушириш-созлаш ишларининг иккинчи босқичида буюртмачи қуйидагиларни бажариши лозим:
ишга тушириш-созлаш ишлари бажарилаётган соҳада муваққат электртаъминотни таъминланиши;
электр ускуналарни очишни ва лозим бўлганда, монтаж олдидан жамлигини текширувни;
лойиҳа ташкилотлари билан лойиҳани ўрганиш жараёнида ошкор қилинган, ишга тушириш-созлаш ташкилоти таклифлари бўйича масалаларни мослаштириш, шунингдек лойиҳа ташкилотлари томонидан муаллифлик назоратини таъминлаш;
яроқсизланган электрускунани алмаштиришни ва етишмаётганини келтириш;
электрўлчагич асбобларни текшириш ва таъмирлашни таъминлаш;
ишга тушириш-созлаш ишлари жараёнида электрускуналарнинг ва монтажнинг ошкор қилинган нуқсонларини бартараф қилишни таъминлаш.
4.10. Ишга тушириш-созлаш ишларининг иккинчи босқичида тугаганидан сўнг, якка синовлар бошлангунча ишга тушириш-созлаш ташкилоти буюртмачига злектрускуналарни юқори кучланишда ерлашни ва ҳимояларни созлашни синашларнинг қайдномасини бир нусхада бериши, шунингдек, кучланишга уланувчи электртаъминот объектларининг намунавий электр тузилмаси бир нусхасига ўзгаришларни киритиши лозим.
4.11. Электрускуналарнинг функционал гуруҳларининг ва бошқарув тизимларининг айрим тузилмаларини объектни ишга тушириш муддатларини қисқартириш мақсадида дастлабки текширув ва созлашнинг мақбуллиги масаласи ишга тушириш ташкилоти билан буюртмачи биргаликда ечиши лозим, бу ҳолда буюртмачи электрускунани созлаш жойига ҳамда ишга тушириш-созлаш ишлари тугагандан сўнг, уни монтаж соҳасидаги ўрнатиш жойига келтиришни таъминлаши лозим.
4.12. Ишга тушириш-созлаш ишларининг учинчи босқичида электрускуналарнинг якка синовлари бажарилади. Ушбу электрқурилмада ишлатиш маромининг киритилиши ушбу босқичнинг бошланиши ҳисобланади, шундан кейин ишга тушириш-созлаш ишлари ишлаб турган электрқурилмаларида бажариладиган ишларга оид бўлиши лозим.
Бу босқичда ишга тушириш-созлаш ташкилоти параметрлари, ҳимоя воситаларини ва даракчини, шунингдек технологик ускунани якка синовларга тайёрлаш учун ускунани салт юришда созлайди.
4.13. Элекрмонтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини қўшалоқ бажаришда хавфсизликнинг умумий талабларини хавфсизлик техникасининг жорий қоидаларига мос тарзда объектдаги электрмонтаж ишлари раҳбари таъминлайди. Зарурий хавфсизлик тадбирларини таъминлашга, уларнинг бевосита ишга тушириш-созлаш ишлари ўтказилаётган соҳада бажаришга созлаш ходимларининг раҳбари жавобгардир.
4.14. Ишга тушириш-созлаш ишларини электр қурилманинг айрим тузилмалари ва функционал гуруҳларида қўш жадвал асосида бажарилаётганда, ишларни бажариш ишчи соҳаси электрмонтаж ишлари раҳбари билан аниқ белгиланиши ва келишилиши лозим. Синагич тузилма ва синагич тузилмадан кучланиш берилиши мумкин бўлган электр ускуна жойлашга фазони ишчи соҳа деб ҳисоблаш лозим. Ишга тушириш-созлаш ишлари бажаришга алоқаси бўлмаган шахсларнинг ишчи зонага киришлари тақиқланади.
Қўш ишларни бажариш ҳолида электр монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари биргаликда ишларни қўш бажариш тадбирлари ва графиги ишлаб чиқадилар.
4.15. Ишга тушириш-созлаш ишларининг учинчи босқичида электр-ускунани буюртмачи ишлатиши лозим бўлиб, у ишлатувчи ходимларни жойлаштиради, электртузилмаларни йиғади ва бўлаклайди, шунингдек электртехник ва технологик ускунанинг ҳолати устидан техникавий назоратни амалга оширади.
4.16. Ишлатиш маромининг жорий қилиниши билан хавфсизлик талабларини таъминлаш, топшириқларни ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажаришга рухсатни расмийлаштиришни буюртмачи амалга оширади.
4.17. Электрускуналарнинг якка синовлари тугаганидан сўнг, технологик ускунанинг якка синовлари ўтказилади. Бу даврда ишга тушириш-созлаш ташкилоти электр қурилмаларининг параметрларини, тафсилотномаларини ва ҳимоя қўймаларини аниқлаштиради.
4.18. Якка синовлар ўтказилгандан сўнг, электрускуна ишлашга қабул қилинган ҳисобланади. Буюртмачига электрускунанинг юқори кучланишда синови, ерлаш ва ноллаш қурилмаларининг текшируви қайдномаларини, шунингдек, электрускуналарни ишлатиш учун зарур бўлган ижроия намунавий электр тузилмаларни топширади. Электр ускунани созлашнинг қолган қайдномаларини буюртмачига икки ой муҳлат ичида бир нусхада, техникавий мураккаб объектлар бўйича эса, объектни ишга қабулидан сўнг тўрт ойгача муҳлат ичида топширилади.
Ишга тушириш-созлаш учинчи босқич ишларининг тугалланиши электр ускунанинг мажмуий синаш учун техник тайёрлиги далолатномаси билан расмийлаштирилади.
4.19. Ишга тушириш-созлаш ишларининг тўртинчи босқичида электр ускунани тасдиқланган дастур асосида мажмуий синови ўтказилади.
Бу босқичда электртузилмалар билан электрускуна тузилмаларининг турлича маромларда ўзаро таъсирини ўзаро созлаш бўйича ишга тушириш-созлаш ишлари бажарилади. Кўрсатилган ишлар таркибига қуйидагилар киради:
ўзаро боғланишлари таъминлаш, электрқурилмада берилган иш маромларини таъминлаш мақсадида унинг айрим қурилмалари ва функционал гуруҳларини ростлаш ҳамда тавсифнома ва параметрларини созлаш;
технологик ускунани мажмуий синашга тайёрлаш мақсадида электрқурилмани тўлиқ тузилмада салт юришда ва юклама остида барча иш маромларида синаш.
4.20. Мажмуий синаш даврида электрускунага хизматни буюртмачи бажаради.
4.21. Тўртинчи босқичда ишга тушириш-созлаш ишларини электр-ускунада объектни бошланғич даврига белгиланган лойиҳавий қувватни ўзлаштириладиган ҳажмдаги маҳсулотнинг биринчи туркумини ишлаб чиқариш турғун технологик жараённи таъминловчи, лойиҳада кўзда тутилган электрик параметрлар ва маромларга эришилгандан сўнг тугалланган ҳисобланади.
4.22. Ишга тушириш-созлаш ишлари қабули далолатномаси имзоланган ҳолда созлаш ташкилотининг иши бажарилган ҳисобланади.