1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.04.00 (Кучини йукотган) Акциз солиғи / 07.10.04.01 (Кучини йукотган) Акциз солиғи тўловчилар ва солиққа тортиш объекти / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Акциз солиғига тортиладиган айрим маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва реализация қилишни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ПҚ-4086-сон қарорига мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг:
2019 йил 1 октябрдан алкоголли маҳсулотнинг акциз солиғи ставкасини ўрта ҳисобда 10 фоизга, тамаки маҳсулотининг акциз солиғи ставкасини 20 фоизга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари]
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси томонидан илгари берилган, спирт ва алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга оид лицензияларнинг амал қилиш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин:
спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга оширишга нисбатан янги лицензия талабларини, жумладан ишлаб чиқариш ускуналарини мажбурий рўйхатдан ўтказиш, унинг мулкдорларини рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартибини тасдиқлаш;
техник спирт ишлаб чиқарувчилар фаолиятини лицензиялаш тартибини жорий этиш, пиво ишлаб чиқарувчилар учун эса 2021 йил 1 январдан бошлаб шундай тартибни жорий қилиш;
лицензия олувчилар томонидан ҳар йили лицензия тўловларини тўлаш бўйича талабларни жорий этиш, пиво ишлаб чиқарувчилар учун эса 2022 йил 1 январдан бошлаб шундай талабни жорий қилиш.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2019 йил 15 августдан бошлаб иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
5. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 июль,
ПФ-5771-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 июлдаги ПФ-5771-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2019 йил 15 августдан бошлаб киритиладиган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5656-сон Фармонининг 5-бандидаги «2019 йил 1 июлгача» сўзлари «2020 йил 1 январгача» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги ПҚ-4086-сон қарорининг 19-иловасида:
1. Озиқ-овқат хомашёсидан ректификацияланган этил спирти, эфироальдегидли фракциядан ректификацияланган техник этил спирти ва этил спирти бош фракцияси (1 дал учун)
10 800
2. Вино (1 дал тайёр маҳсулот учун):
табиий равишда ачитилган (этил спирти қўшилмаган) табиий
7 700
бошқа винолар
14 500
3. Коньяк (1 дал тайёр маҳсулот учун)
102 000*
4. Ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар (1 дал тайёр маҳсулот учун)