Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 йилда Лувр музейида (Париж шаҳри) Ўзбекистоннинг музей экспонатлари кўргазмаси ўтказилишини ташкил этиш ҳамда хорижда Ўзбекистонинг музей фондларининг самарали намойиш қилинишига шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 7 мартдаги Ф-5455-сон фармойишининг ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021 йилда Лувр музейида (Париж шаҳри) Ўзбекистоннинг музей экспонатлари кўргазмаси ўтказилишини ташкил этиш ҳамда хорижда Ўзбекистонинг музей фондларининг самарали намойиш қилинишига шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 7 мартдаги Ф-5455-сон фармойишига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузурида Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот марказининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот марказининг устави 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
3. Марказга иккита, шу жумладан, шахсан бириктирилган битта енгил автомобиль ва битта юк автотранспорт воситасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига сотиб олиш ва сақлашга лимит ажратилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Марказни Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси, 47-уй манзилдаги Франция маданият марказининг биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирсин.
етакчи чет эл реставрация муассасаларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш учун зарур лаборатория асбоб-ускуналари ва Марказни жиҳозлаш учун техника ва мебеллар рўйхатини шакллантирсин;
Марказ жойлаштириладиган бинонинг тегишли хоналарини капитал таъмирлаш учун техник-иқтисодий асослаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилишини ташкил қилсин;
Марказ жойлаштириладиган бинонинг тегишли хоналарини капитал таъмирлаш, зарур лаборатория асбоб-ускуналари, техника ва мебеллар билан жиҳозлаш ишлари билан боғлиқ харажатларни 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурида назарда тутиш учун ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳужжатларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот марказининг
ТУЗИЛМАСИ
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази
УСТАВИ
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
2. Марказ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Жамғарма Марказ фаолиятига умумий раҳбарликни ва унинг фаолияти устидан назоратни амалга оширади, Марказнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлайди ҳамда ходимларининг малакасини оширишни ташкил этади.
3. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулкига, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига, банкларда ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобрақамларига, ўзининг номи ёзилган думалоқ муҳрга, фирма бланкаларига ҳамда штампга эга бўлади.
4. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, Жамғарма қарорларига амал қилади.
5. Марказ ўз фаолиятини Жамғарма топшириқлари ва буюртмалари, вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртманомалари асосида амалга оширади.
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази, қисқартирилган номи — Реставрация маркази;
(6-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
тўлиқ номи — Research Centre for the Restoration of Cultural Нeritage Assets and Artworks under the Arts and Culture Development Foundation under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Restoration Centre;
(6-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
тўлиқ номи — Научно-исследовательский центр реставрации объектов культурного наследия и предметов искусства при Фонде развития культуры и искусства при Кабинете Министров Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Центр реставрации;
(6-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
8. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
маданий мерос объектларини консервация, реставрация қилиш ва асраш бўйича илмий тадқиқотларни ва ишларини амалга ошириш;
шу жумладан юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда бу соҳада мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш орқали реставрация ишларини ривожлантириш;
моддий маданий мерос объектлари ва музей ашёларини асраш, шунингдек, реставрация вақтида музей ашёлари ва музей коллекцияларини вақтинчалик сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
музей фаолияти тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш, маданият ва санъат муассасаларида консервация ва реставрация ишларини яхшилаш.
9. Марказ унга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) маданий мерос объектларини консервация, реставрация қилиш ва асраш бўйича илмий тадқиқотларни ва ишларини амалга ошириш соҳасида:
маданий мерос объектларини муҳандислик жиҳатидан реставрация қилишнинг янги технологиялари ва усулларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш;
реставрация қилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқиш;
қурилиш материаллари ва шикастланишлар ҳолатини комплекс ташхис қилиш, лаборатория кимё-биологик тадқиқотларни амалга ошириш;
маданий мерос объектларини консервация ва реставрация қилиш, қайта тиклаш бўйича комплекс ишларни амалга ошириш;
маданий мерос ашёларини асраш бўйича илмий-лойиҳа фаолиятини бажариш учун замонавий моддий-техник базани яратиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш;
музей ашёлари ва коллекцияларини илмий консервация қилиш, реставрация қилиш ва қайта тиклаш;
музей ашёлари ва коллекциялари эскириши, сақланишининг ҳолати ўзгариши принципларини ўрганиш;
тарих ва маданият ашёларини реставрация қилиш дастурларини ишлаб чиқиш;
маданий мерос ашёлари билан лойиҳа, реставрация, таъмирлаш ишлари ва бошқа ишлар устидан назорат қилиш ва техник текшириш;
б) шу жумладан юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда бу соҳада мутахассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш орқали реставрация ишларини ривожлантириш соҳасида:
Марказ негизида, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда стажировкадан ўтиш, маҳорат дарслари, ихтисослаштирилган таълим дастурларини ташкил этиш ва ўтказиш, тегишли сертификатлар бериш;
Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида маданият ва санъат соҳасида фаолиятни амалга оширувчи ташкилотлар, шу жумладан, нодавлат ташкилотлар билан мутахассисларни айирбошлашни ташкил этиш;
илмий-тадқиқот ва лойиҳа ишларини олиб бориш, шу жумладан, Марказни ривожлантиришнинг илмий концепция ва дастурларини ишлаб чиқиш;
в) моддий маданий мерос объектлари ва музей ашёларини асраш, шунингдек, реставрация вақтида музей ашёлари ва музей коллекцияларини вақтинчалик сақлаш учун шарт-шароитлар яратиш соҳасида:
Марказга берилган маданий мерос объектларини сақлаш, фуқароларнинг улар билан танишишини таъминлаш, шунингдек, кўрсатиб ўтилган объектларни ўрганиш;
Марказга реставрацияга берилган маданий мерос объектлари, музей ашёлари ва музей коллекцияларини ҳисобга олиш, уларнинг реставрацияга қадар ҳамда реставрациядан кейинги ҳолатини қайд қилиш ҳамда индентификациялаш;
моддий маданий мерос объектларини ва музей ашёларини асраш, шунингдек, реставрация вақтида музей ашёлари ва музей коллекцияларини вақтинчалик сақлаш учун махсус жой (хона) ажратиш ҳамда унда талаб этиладиган намлик ва ёруғлик шароитини таъминлаш, ишончли қўриқлаш тизимини йўлга қўйиш;
г) музей фаолияти тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш, маданият ва санъат муассасаларида консервация ва реставрация ишларини яхшилаш соҳасида:
маданият ва санъат муассасаларида консервация ва реставрация қилиш соҳасида музей фаолиятини амалга ошириш амалиётлари тўғрисидаги ахборотни тўплаш ва ўрганиш;
музей ашёлари ва коллекциялари сақланиши, консервация қилиниши ва асралишини таъминлашнинг энг яхши амалиётлари бўйича тавсиялар ва қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва тарқатиш.
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Марказнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ушбу Уставнинг 6-бобида белгиланган манбалардан тушадиган маблағларни ўзининг ғазна ҳисобварақларида жамлаш;
олдинга қўйилган мақсадлар ва вазифалар бажарилишини таъминлаш учун шартномалар тузиш, шу жумладан, хорижий ҳамкорлар билан шартномалар тузиш;
шартнома асосида асосий фаолият йўналиши бўйича маслаҳатлар бериш, бошқа хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш;
Марказ фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулкни бошқариш;
консервация ва реставрация қилиш иши соҳасида маданият ва санъатни ривожлантиришнинг ҳар хил масалалари бўйича белгиланган тартибда ташаббус кўрсатиш;
ўз фаолияти тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида жойлаштириш;
Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни Жамғарма билан келишган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эгадир.
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Марказ:
ушбу Уставда белгиланган асосий вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлашга;
Марказ даромадларининг истиқболли кўрсаткичлари ижроси натижадорлигини таҳлил қилишга ва маблағлар тушишига салбий таъсир кўрсатувчи аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар кўришга;
ўз фаолияти тўғрисида Жамғарма ижрочи директорига ҳисобот беришга мажбурдир.
12. Марказга Жамғарма ижрочи директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор (кейинги ўринларда директор деб аталади) раҳбарлик қилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)
Директор барча давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, шунингдек, хорижий мамлакатларда Марказнинг номидан иштирок этади.
13. Директор Жамғарма ижрочи директори билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бир нафар ўринбосарга эга бўлади.
5-боб. Директорнинг асосий функционал мажбуриятлари
14. Директор:
Марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
бошқарув ходимлари сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Марказнинг штат жадвалини тасдиқлайди;
Марказ ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
ҳар йили 25 декабрга қадар Жамғарманинг ижрочи директори билан келишган ҳолда келгуси йилга Марказ тадбирлари календарь режасини, тадқиқотларнинг мавзули режаларини шакллантиради ва тасдиқлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ Марказ ходимларига ажратилган маблағлар доирасида қўшимча пул, мукофот ва бошқа пулларни тўлаш тартиби ва шартларини белгилайди;
Марказга юкланган вазифалар учун шахсан жавоб беради;
Марказ фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича тезкор мажлислар ўтказади;
Марказ ходимларини интизомий жазога тортиш ва рағбатлантириш масалаларини ҳал қилади;
ўз ўринбосари ва Марказнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлайди, Марказнинг алоҳида соҳаларига раҳбарлик қилиши борасида ўз ўринбосари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсан жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Марказ томонидан илмий-методик ишларни амалга оширишнинг тегишли даражасини таъминлайди;
белгиланган тартибда Марказ мулкини ва маблағларини тасарруф этади;
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий шахслар билан шартномалар тузади;
Марказ фаолиятини таъминлаш учун бошқа масалаларни белгиланган тартибда ҳал этади;
қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
6-боб. Марказ фаолиятини молиялаштириш, мулкини тасарруф этиш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби
халқаро молиявий институтлар ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ва кредитлари;
асосий фаолият бўйича ишларни бажаришдан (хизматлар кўрсатишдан) тушган даромадлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
16. Марказ мулкини асосий фондлар (ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар), айланма воситалар, шунингдек, молиявий ресурслар ва барча молиялаштириш манбалари ҳисобига сотиб олинадиган бошқа моддий бойликлар ташкил этади.
Марказ мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.
17. Марказ ўзига бириктирилган мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини белгиланган тартибда амалга оширади.
18. Барча тадқиқот материаллари, шунингдек, тузилган шартномаларга мувофиқ Марказ буюртмасига биноан бошқа ташкилотлар томонидан бажарилган тадқиқотлар Марказ фаолиятининг интеллектуал мулки объектлари ҳисобланади.
19. Хўжалик, илмий-техник фаолиятдан тушган даромадлар, шунингдек, хайрия, ҳомийлик маблағлари ва беғараз тушумлар ҳисобига сотиб олинган мулк ва воситалар Марказ мулки ҳисобланади.
20. Марказ директори Марказнинг ўз маблағлари ҳисобидан:
хизмат вазифалари ташаббус кўрсатиб ва виждонан бажарилишини рағбатлантириш мақсадида юқори малакали ходимларга лавозим маошининг 100 фоизгача миқдорда ойлик устамалар белгилаш;
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси билан белгиланган байрам кунлари муносабати билан Марказ ходимларини ҳар бир байрам учун бир лавозим маоши миқдорида мукофотлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Маданий мерос объектлари ва санъат ашёларини реставрация қилиш илмий-тадқиқот маркази ходимлари меҳнатига Ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
(3-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 августдаги 436-сонли қарори таҳририда)