1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 мартдаги ПҚ-4241-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари, туман (Қувасой шаҳар) бўлимлари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 4 — 6-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлашга оид нормалар мазкур Инспекция ташкил этилган санадан бошлаб татбиқ этилади.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 23 июлдаги 566-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бир ой муддатда:
«Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонаси уставини тасдиқласин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 июль,
575-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
2. Инспекция республика ижро этувчи органи ҳисобланади ҳамда ўзига берилган ваколатлар доирасида Ўзбекистон Республикасининг агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш вазифаларини амалга оширади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорлари ва вазир буйруқлари, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Инспекция қошидаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Инспекциянинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари;
5. Инспекция ўз фаолиятини маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларидан мустақил равишда, қуйи турувчи раҳбарларнинг юқори турувчи раҳбарларга, шунингдек, бевосита Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бўйсуниши ҳамда ҳисобот бериш асосида амалга оширади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
6. Инспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
7. Инспекция ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий ва халқаро ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
8. Инспекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда жамғарма деб аталади) маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Инспекция ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг жорий таъминоти ва молиялаштириш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли бюджетлари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
9. Инспекция, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар бошқармалари ва Инспекция қошидаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи ёзилган муҳр ва бланкаларига, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
тўлиқ номи — Инспекция по контролю за агропромышленным комплексом при Министерства сельского хозяйства Республики Узбекистан;
(10-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
тўлиқ номи — Inspection on the control of agro-industrial complex under the Ministry of Agriculture of the Republic of Uzbekistan;
(10-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
а) қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши;
(11-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
б) пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларига давлат томонидан буюртма бериш, уруғ тайёрлаш ва уни қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши;
(11-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
в) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантириш бўйича талабларнинг бажарилиши;
(11-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
г) пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳамда уларнинг уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотларнинг сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилиги камайтирилиши;
д) қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғликлар сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини, аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни, мевали дарахт ва ток кўчатларини сертификатлаштириш, уруғлик ҳамда кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш бўйича ишларнинг амалга оширилиши;
(11-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
(11-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)
(11-банднинг «ё» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
(11-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
з) қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати устидан назоратни амалга ошириш:
и) экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳамда уларнинг уруғликлари, мевали дарахт, ток кўчатлари ҳамда қайта ишланган маҳсулотлар сифатининг мажбурий текширувини ўтказиш;
(11-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
й) ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, ваколатлар доирасида тўғридан-тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомаларни расмийлаштириш ҳамда айбдор шахсларни жаримага тортиш.
(11-банднинг «й» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
12. Инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан қуйидаги назоратни амалга оширади:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда соҳани ривожлантиришга оид қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати қарорлари ва вазир буйруқлари топшириқларида белгиланган талаблар ва қоидаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши устидан;
қишлоқ хўжалиги экинларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда жойлаштирилиши;
қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва экиш билан боғлиқ ҳамда ўсиш (вегетация) даврида бажариладиган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда минерал ўғитлар ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши қўлланиладиган кимёвий препаратлар, шунингдек, биомаҳсулотларнинг норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқарилиши, сақланиши, реализация қилиниши ва мақсадли қўлланилиши устидан.
Инспекция агросаноат мажмуи соҳасида қонунчилик ҳужжатлари ижросини таҳлил қилиб боради, таҳлил натижалари бўйича соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини ва норматив ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.
(12-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
б) пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларига давлат томонидан буюртма бериш, уруғ тайёрлаш ва уни қайта ишлаш ҳамда сақлаш бўйича талабларга риоя қилиниши юзасидан қуйидаги назоратни амалга оширади:
фермер хўжаликлари, агрокластерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар ҳокимларининг қарорлари билан белгиланган пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг майдонларда тўлиқ экилиши ва ялпи ҳосил етиштирилиши устидан;
қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш ишларининг ташкил этилиши устидан;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари Давлат реестрининг юритилиши устидан;
пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлари сифати устидан;
уруғчилик соҳасига жаҳон ютуқларини татбиқ этиш, уруғлар сифатини халқаро ва миллий стандартлар асосида аниқлаш ҳамда сертификатлаштириш устидан;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган миқдорда районлаштирилган навлар бўйича жойлаштириш ва навли уруғларни тайёрлаш кўрсаткичларининг бажарилиши устидан.
Инспекция:
пахта ва бошоқли дон экинлари уруғлари сифатини аниқлаш усулларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва такомиллаштириш ҳамда уруғлик етиштириш ва унинг сифатини аниқлаш бўйича техник регламентлар ҳамда стандартлар, методикалар ва йўриқномалар ишлаб чиқишда иштирок этади;
Агросаноат мажмуи соҳасида стандартлаштириш бўйича техник қўмитани ташкил қилиш ва унинг фаолият юритишини таъминлайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатини шакллантиришда иштирок этади ҳамда агросаноат мажмуи соҳасидаги маҳсулот турлари бўйича рўйхатга киритилиши ёки чиқарилиши юзасидан хулосалар беради.
(12-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
в) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантириш бўйича талабларнинг бажарилиши соҳасида қуйидаги назоратни амалга оширади:
асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантириш ва уларнинг мақсадли реализация қилиниши устидан;
пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилишини молиялаштириш механизмлари, ўзаро ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилишини ҳамда хизматлар ва моддий-техник ресурслар билан таъминланиши устидан;
экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш, шунингдек, пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳамда уларнинг қайта ишланган маҳсулотлари ҳажмлари ҳамда баланс кўрсаткичлари бўйича таклифларнинг шакллантирилганлиги устидан.
(12-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
г) пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили, уруғликлари, мевали дарахт ва ток кўчатлари, шунингдек, уларнинг қайта ишланган маҳсулотлари сифати, улардан оқилона ҳамда мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сифатли сақланиши ҳамда нобудгарчилиги камайтирилиши бўйича қуйидаги назоратни амалга оширади:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, пахта тайёрлаш масканлари, дон қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналари томонидан пахта, бошоқли дон ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилининг қабул қилиниши, қайта ишланиши ва сақланиши ҳамда реализация қилиниши устидан;
пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғликлари бўйича фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларнинг амалга оширилиши, пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳамда уларнинг қайта ишланган маҳсулотлари ва уруғлик материаллари бўйича ҳисоботларнинг юритилиши ҳамда табиий камайиши ҳисобига етказиладиган зарарларни белгиланган тартиб асосида ҳисобдан чиқарилиши устидан;
пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳамда уларнинг қайта ишланган маҳсулотлари, шунингдек, уруғлик материалларини қабул қилувчи, сақловчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг техник ҳолати устидан;
нобудгарчилик бўйича белгиланган нормаларининг тўғри ва асосли қўлланилиши, пахта тайёрлаш пунктлари ҳамда дон қабул қилиш ҳамда қайта ишлаш корхоналарида технологик жараёнларга ва маҳсулотнинг чиқиши нормаларига ҳамда сифатига риоя этилиши устидан.
Инспекция:
мулкчилик шаклидан қатъи назар, маҳсулотни қабул қилиш ва қайта ишлаш корхоналари томонидан қабул қилинган пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили, уларнинг қайта ишланган маҳсулотлари, шунингдек, уруғлик материаллари сифати ёмонлашиши, нобуд бўлиши ҳолатлари ва сабабларини ўрганади, зарур ҳолларда уларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар беради ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритади;
бошоқли дон экинлари ҳосили ва уларнинг қайта ишланган маҳсулотларининг партиялари бўйича тузилган тозалаш далолатномаларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Инспекцияга юкланган вазифалар доирасида текшириш қоидаларини ва сифат сертификатлари шаклларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг қайта ишланган маҳсулотлари, шунингдек, уруғлик материаллари сифати бўйича хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида низоли масалалар келиб чиққан тақдирда, назорат синовларини ўтказади ҳамда мамлакат ичида ва экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланган хулосаларни беради;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, қайта ишловчи корхоналар томонидан техник чигитни тўлиқ технологик циклда (мағизни янчиш, гидротермик ишлов бериш, пресслаш, экстракциялаш, рафинациялаш, дезодорациялаш ва қадоқлаш) мақсадли қайта ишланганлиги ва маҳсулот сифатини тасдиқловчи гигиеник хулосанинг мавжудлиги ҳамда техник регламент ва стандартлар билан белгиланган мажбурий талабларга мувофиқлиги таъминланганлиги устидан;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, қайта ишловчи корхоналарда 3 ва ундан юқори синфлардаги буғдойдан ун ишлаб чиқариш бўйича қувватларнинг мавжудлиги ҳамда уларда технологик жараёнларнинг белгиланган талабларга мос келиши, маҳсулот сифатини назорат қиладиган лабораториялар фаолиятининг технологик цикли бўйича тўғри йўлга қўйилганлиги устидан.
(12-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
д) қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг генетик софлиги ва уруғлик материаллари сифати соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини, аккредитация соҳасига мувофиқ уруғликлар, мевали дарахт ва ток кўчатларини сертификатлаштириш, уларнинг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш бўйича қуйидаги назоратни амалга оширади:
(12-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
қишлоқ хўжалиги экинлари навлари бўйича уруғчилик хўжаликларини аниқлаш, янги навларнинг районлаштирилиши ва навдор уруғлик материалларини тайёрлаш кўрсаткичларининг бажарилиши устидан;
(12-банд «д» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
қишлоқ хўжалиги экинлари навларининг оригинал, элита, биринчи ва кейинги авлодли уруғлик ва кўчат материалларининг етиштирилиши ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва йўриқномалар талабларига риоя қилган ҳолда тежаб сарфланиши устидан;
(12-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
уруғлик учун экилган қишлоқ хўжалиги экинлари майдонларида апробация ўтказиш устидан;
пахта ва бошоқли дон экинлари уруғларини тайёрлаш, улардан фойдаланиш, жумладан, экспорт ва импорт қилишнинг замонавий тизимини шакллантириш устидан;
қишлоқ хўжалиги экинларининг маҳаллий ва хорижий селекция навлари, шу жумладан биотехнологик навларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва ривожлантириш устидан;
қишлоқ хўжалиги экинларининг экиладиган уруғларини етиштириш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши устидан;
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини етиштириш, тайёрлаш ва сақлашда кимёвий препаратларнинг самарали қўлланилиши устидан;
уруғчилик бўйича халқаро ва миллий ташкилотлар билан ўзаро фаол ҳамкорлик қилиш, уруғларга экишдан олдин ишлов бериш ва қайта ишлашга оид инновацион технологияларни, шунингдек, соҳага ноу-хауларни жорий этиш устидан;
уруғчилик соҳасида илмий ва тажриба-экспериментал тадқиқотларни олиб бориш, тармоқ корхоналарининг илмий салоҳияти ва моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ёрдам берилиши устидан;
аккредитация соҳасига мувофиқ уруғларни сертификатлаштириш ҳамда уруғ ва кўчат материалларининг сифатини аниқлаш ва назорат қилиш ишларини мувофиқлаштириш юзасидан;
экин турлари бўйича уруғлар архивининг таркиби ҳамда уруғлар архивини юритиш устидан.
Инспекция уруғликларни қонун ҳужжатларини бузган ҳолда етиштиришни, сақлашни, реализация қилишни тўхтатиб қўяди ёки тақиқлайди;
мувофиқлик сертификати ва фитосанитария сертификати ёки карантин рухсатномаси мавжуд бўлмаган уруғликлар туркумларининг ташилишини тақиқлайди;
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини ишлаб чиқариш ва сифатини аниқлашдаги давлат стандартлари, методикалари ва йўриқномаларини тайёрлашда қатнашади.
қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларини лаборатория шароитида сифат кўрсаткичларини аниқлаш ва сертификатлаш бўйича ишларнинг амалга оширилиши устидан;
пахта, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда уларнинг қайта ишланган маҳсулотлари бўйича доимий ҳамда даврий синаш ва сертификатлаштириш ишларининг ўтказилиши устидан;
қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлик ва кўчат материалларини махсус синаш участкаларида экиш ҳамда генетик софлиги сифатини текшириш орқали уларнинг муайян турга ва навга мансублиги, шунингдек, нав жиҳатдан софлиги бўйича ўтказиладиган баҳолаш ишлари устидан;
(12-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарорига асосан ўн олтинчи — ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқишига сабаб бўлган ҳолатлар натижасида етказилган зарарларнинг ундирилиши устидан.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарорига асосан «д1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
(12-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 ноябрдаги 721-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 09/21/721/1110-сон)
(12-банднинг «ё» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
(12-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
з) идоравий бўйсунуви ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларининг техник ҳолати, эксплуатация қилиниши самарадорлиги, шунингдек, сервис ва таъмирлаш хизматларининг сифати бўйича қуйидаги назоратни амалга оширади:
(12-банд «з» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини ишлаб чиқарувчи ёки махсус савдо ташкилотларида харидорларга сотилган янги техникалар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга Инспекцияда рўйхатдан ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳисоб-маълумотнома бериш;
(12-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
идоравий бўйсунуви ва мулк шаклларидан қатъи назар тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари сонининг ҳисобини юритилиши, сақланиши ва ҳисобдан чиқариш, давлат рўйхатдан ўтказиш, техник кўрикдан ўтказиш, шунингдек, давлат рақами белгиси, техник паспорт ва техник гувоҳнома бериш;
тракторчи-машинист гувоҳномасини бериш учун имтиҳонлар ўтказиш;
(12-банд «з» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
машина-трактор паркларини янгилаш бўйича давлат дастурлари ижро этилишини, эксплуатация қилинаётган қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникасининг модернизация қилинишини ва янги намуналари ишлаб чиқилишини, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларини тежовчи замонавий технологиялари ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникасини, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг ресурсларни тежовчи замонавий технологияларини синовдан ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг бажарилиши;
машинасозлик ва таъмирлаш корхоналарида қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникасини, ускуналарни ва эҳтиёт қисмларни юклашдан олдин уларнинг сифат кўрсаткичлари текширилиши;
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаси, ўзиюрар машиналар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси давлат синовларидан ўтказилганлиги ва уларнинг эксплуатация қилиниши самарадорлиги устидан назорат қилади.
Инспекция томонидан мулкчилик шаклидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан амалга ошириладиган назорат тадбирлари, истисно тариқасида, текширувларнинг «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинмаган ҳолда амалга оширилади.
(12-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарорига асосан тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Инспекция қишлоқ хўжалигини механизациялаш даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни ўрганиб боради ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
и) экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда пахта хом ашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ва уларнинг уруғлари ҳамда мевали дарахт, ток кўчатлари улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифатини мажбурий давлат текширувидан ўтказиш бўйича қуйидаги назоратни амалга оширади;
(12-банд «и» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
пахта хом ашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосили ҳамда уларнинг уруғлари, шунингдек, улардан қайта ишланган маҳсулотлар сифати устидан мажбурий давлат текшируви;
экспорт-импорт ва республика ичидаги ташишларда пахта хом ашёси, бошоқли дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда мевали дарахт, ток кўчатлари уларнинг уруғлари, шунингдек улардан қайта ишланган маҳсулотларни сифатли сақланиши устидан;
(12-банд «и» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
й) ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишда қуйидагиларни назоратни амалга оширади;
инспекция ваколатига тааллуқли ишлар бўйича текширув ўтказиш;
минерал ўғитлар ва ёнилғи-мойлаш материалларини ўғирлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан хўжасизларча фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш;
(12-банд «й» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;
давлат органлари ва ташкилотларига, шунингдек идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар юридик шахслар ва уларнинг мансабдор шахсларига ҳамда жисмоний шахсларга бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;
соҳада қонун бузилиши ҳолатларини ҳамда уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан ўз ваколатлари доирасида идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларга ижро этилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, Инспекция ваколатига тааллуқли ишларни кўриб чиқиш тўғридан-тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомаларни расмийлаштириш ва айбдор шахсларни жаримага тортиш.
(12-банд «й» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
(12-банд «й» кичик бандининг саккизинч хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 500-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.09.2023 й., 09/23/500/0732-сон)
(12-банд «й» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Инспекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
13. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Инспекцияга юкланган вазифаларни бажариш учун давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмалардан зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва бошқа материалларни бепул олиш;
Инспекцияга юкланган вазифалар доирасида тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолияти устидан текширувларни мувофиқлаштирувчи ваколатли орган билан белгиланган тартибда келишилган ҳолда ёки текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида текширишларни амалга ошириш;
текшириш ва таҳлиллар давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш ёки қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда ходимларидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
текшириш ва таҳлиллар давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида идоравий бўйсунувидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда ходимларини жалб этиш қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари давлатнинг, юридик ва жисмоний шахсларнинг манфаатларини кўзлаб берилган даъволар ҳамда аризалар юзасидан давлат божисиз судга ёки бошқа органга мурожаат этиш;
зарур ҳолларда давлат органлари ва назорат қилувчи органлар ходимларини ҳамда уларнинг воситаларини ўз функцияларини бажариш жараёнида жалб этиш;
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши визуал кузатув ёрдамида аниқланганда, қишлоқ хўжалиги мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларини тўхтатиш;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Инспекция қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
агросаноат мажмуининг соҳа ва тармоқларига оид қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талаблари ижроси устидан назоратни амалга ошириш;
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғлик ва кўчат материалларини тайёрланиши ҳамда уларни қайта ишлаш ва сақлаш бўйича қўйилган талабларнинг бажарилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
юкланган бошқа вазифаларни самарали ижро этиш.
4-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
15. Инспекцияни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимдан озод этиладиган бошлиқ бошқаради.
Инспекция бошлиғи меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазирга тенглаштирилади.
Инспекция бошлиғи ўз мақомига кўра Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳайъати аъзоси ҳисобланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
16. Инспекция бошлиғи ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Инспекция бошлиғи ўринбосарлари меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
17. Зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун Инспекция бошлиғи:
г) зарур ҳолларда, Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар киритади;
д) Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг қўшимча штат бирликларини киритади;
(17-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
(17-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Инспекция ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини;
Инспекция ходимларини рағбатлантириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотларига тавсия этиш тўғрисидаги таклифларни;
ё) белгиланган тартибда Инспекциянинг ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг штат жадвалини, Инспекция марказий аппаратининг бошқармалари ва бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди, шунингдек, Жамғарма маблағлари ҳисобига фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида қўшимча жалб этиладиган мутахассислар ва бошқа шахслар сонини белгилайди;
ж) ўз ваколатлари доирасида Инспекциянинг фаолиятини ташкил этиш масалаларига доир Инспекциянинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатма ва фармойишлар беради;
з) ажратилган маблағлар доирасида Инспекция ходимларига устамалар, мукофотлар ва бошқа тақдирлаш пуллари тўлаш тартиби ва шартларини қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди;
и) Инспекция зиммасига юкланган вазифаларнинг ижроси ҳамда ажратилган маблағларнинг мақсадли ва оқилона ишлатилиши учун шахсан жавоб беради;
й) Инспекциянинг куч ва воситалари самарали тақсимланишини ташкил этади, шу жумладан, муайян функцияларни бажарадиган ходимларни Инспекцияга юкланган бошқа ишларга жалб этади;
к) Инспекция фаолиятига тааллуқли масалалар бўйича тезкор йиғилишлар ўтказади;
л) қонун ҳужжатларига ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
18. Инспекция бошлиғи бўлмаган ҳолларда унинг ваколатларини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда унинг ўринбосарларидан бири амалга оширади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Инспекция марказий аппарати барча ходимларни, ҳудудий бошқармалари бошлиқлари ва бошлиқ ўринбосарларини, ҳудудий бошқармаларнинг таркибий бўлинмалари, туманлар (Қувасой шаҳар) бўлимлари бошлиқларини, Инспекция қошидаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси директорини ва унинг ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Инспекция бошлиғи томонидан амалга оширилади;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Инспекция ҳудудий бўлинмаларининг бошқа ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади.
5-боб. Инспекция ҳайъати
20. Инспекцияда Инспекция бошлиғи (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, Инспекция фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирадиган таркибий бўлинмалар бошлиқларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъат аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Инспекция бошлиғининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Инспекция фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Инспекция марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитишни ташкил қилиш, қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш бўйича уларнинг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Инспекция фаолияти соҳасига оид ҳудудий ва тармоқ дастурларини амалга ошириш самарадорлигини ҳар чоракда ва тизимли равишда кўриб чиқиш;
ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлислари ўтказилишини ташкил этиш, жойларда Инспекция фаолияти соҳасига тааллуқли долзарб масалалар муҳокама этилишини таъминлаш;
Инспекция марказий аппаратининг лавозимлар номенклатураси ва унинг тизимини кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда топшириқлари билан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Инспекция марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ҳамда ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий масъулиятини ошириш.
Ҳайъат Инспекция ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
22. Ҳайъат мажлисларида Инспекция ваколатига кирадиган масалаларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳам таклиф этилиши мумкин.
23. Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
24. Ҳайъат қарорлари Инспекция бошлиғининг буйруқлари билан амалга оширилади.
25. Инспекция бошлиғи ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Инспекция бошлиғи юзага келган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Шунингдек, ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
26. Ҳайъат фаолиятининг тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
6-боб. Инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ҳамда кўрсаткичлари
27. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам баҳолаб борилади.
28. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган самарадорлик ва натижадорлик мезонлари ҳамда кўрсаткичлари асосида баҳоланади.
29. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Инспекция раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки тегишли интизомий жавобгарликка тортиш;
аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва Инспекция фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
30. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
31. Инспекция бошлиғи ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мунтазам ҳисобот беради.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
32. Вазирлар Маҳкамаси Инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарларининг уларга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Инспекция фаолиятининг самарадорлигини баҳолайди.
33. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Инспекциянинг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарлик чоралари кўрилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
34. Инспекция кўрсатмалари, йўл-йўриқлари, тақдимномалари ва бошқа ҳужжатларини бажармаслик, шунингдек, Инспекция фаолиятига аралашиш ҳамда юклатилган вазифалар ва функцияларнинг қонуний ижро этилишига тўсқинлик қилиш мақсадида Инспекция ходимларига ҳар қандай шаклда таъсир кўрсатиш тақиқланади ва бу қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
35. Инспекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
«Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш маркази» давлат муассасаси томонидан кўрсатилган хизматлардан тушган тушумларининг 30 фоизи;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқаришга сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарни ҳисоблашдан ундирилган маблағларнинг 5 фоизи;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Инспекция ходимлари томонидан солинадиган жарималар миқдорларининг 50 фоизи;
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзиюрар машиналар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш, давлат рақам белгилари, техник паспортлар ва гувоҳномалар бериш учун ундириладиган йиғимлар миқдорининг 80 фоизи;
ҳомийлик хайриялари, халқаро ташкилотларнинг грантлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Жамғарманинг вақтинчалик бўш турган маблағлари Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит ҳисобварақларига жойлаштирилиши мумкин.
6. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари кейинги йилга ўтади.
Инспекциянинг вазифаларини самарали амалга ошириш;
Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш;
Инспекция ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
маъмурий бинолар, спорт иншоотлари ва бошқа инфратузилма объектларида қурилиш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини (лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш харажатларини инобатга олган ҳолда) амалга оширишга, уларнинг моддий ҳолатини яхшилаш, шу жумладан зарур замонавий ускуналар, мебель, инвентарлар билан жиҳозлаш, кузатув, назорат ва идентификация тизимлари, воситалари ва қурилмалари билан таъминлаш ва бошқа товар-моддий қимматликлар харид қилишга;
ахборот-коммуникация, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, техникалари воситалари ҳамда дастурий таъминотларни харид қилиш, замонавий технологияларни жорий этиш, маълумотлар базасини шакллантириш;
қишлоқ хўжалиги, мелиорация ва йўл-қурилиш техникаларига давлат рақам белгилари, техник паспортлар ва гувоҳномалар беришга;
Инспекция ходимларига уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш бўйича кредитларнинг дастлабки бадалини киритиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фоизсиз қарз бериш;
Инспекция раҳбар ва ходимларини хорижий бошқарув идоралари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларга тажриба ўрганиш ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадларида хорижий хизмат сафарига юбориш;
Инспекцияда ташкил этиладиган Агросаноат мажмуи соҳасида стандартлаштириш бўйича техник қўмита фаолиятини молиялаштириш ҳамда эксперт-таҳлил гуруҳларига ҳақ тўлаш;
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
қонунчиликда тақиқланмаган Инспекция фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирлар.
8. Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатлар ушбу харажатларни асословчи тегишли ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади.
Ҳужжатларнинг асосланганлиги ва сифати, келтирилган маълумотларнинг тўғрилиги юзасидан мурожаат этувчи жавобгардир.
9. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш унинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади, Инспекция томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
10. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасига йил давомида белгиланган тартибда Инспекция томонидан ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
4-боб. Жамғармани бошқариш
11. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш учун жамғармани бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этилади.
Кенгаш иштирок этишнинг ихтиёрийлиги ва кенгаш ваколатига тегишли масалаларни ҳал этишда унинг барча аъзоларининг тенг ҳуқуқлилиги тамойиллари асосида шакллантирилади.
Кенгаш, қоидага кўра, кенгаш раиси, раиснинг ўринбосари, котиб ва аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Кенгаш 7 — 9 нафар Инспекция раҳбарияти ва масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади. Кенгашнинг шахсий таркиби, қоидага кўра, бир йилда бир марта Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Инспекция бошлиғи лавозимига кўра кенгаш раиси ҳисобланади.
кенгаш мажлисларида кўриб чиқиладиган масалаларни муҳокама қилиш ва ҳал этишда иштирок этиш;
Инспекция фаолиятини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича кенгашга таклифлар киритиш;
кенгаш томонидан кўриб чиқиладиган масалалар бўйича овоз бериш;
кенгаш аъзолари мажлисда шахсан қатнашадилар. Бундай қатнашишнинг имкони бўлмаган тақдирда кенгаш аъзоси мажлиснинг кун тартиби бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этишга ҳақлидир.
13. Кенгаш раиси:
кенгаш мажлиси кун тартибини белгилайди ва уни чақиради;
кенгаш қарорларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
кенгаш аъзоларига юкланган вазифалар бажарилиши юзасидан уларнинг ишини мувофиқлаштиради;
кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш учун бошқа ваколатларни амалга оширади;
Жамғарма Кенгаши томонидан белгиланган лимитлар доирасида дастурлар бўйича харажатлар сметаларини тасдиқлаш ва тузатиш, шунингдек Жамғарманинг захира маблағларидан фойдаланиш Инспекция бошлиғи зиммасига юклатилади.
14. Кенгаш котиби:
кенгаш мажлисига барча зарур ҳужжатларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
мажлисни ўтказиш муддатлари ва жойини Кенгаш раиси билан келишади;
кун тартиби масалалари бўйича Кенгаш мажлислари ўтказилишини ташкил этади:
кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг санаси, вақти, жойи ва кун тартиби лойиҳасидан хабардор қилади;
кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни кенгаш аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.
Кенгаш котиби кенгаш аъзоси ҳисобланади.
15. Кенгаш ўз мажлисларини заруриятга кўра, бироқ ҳар чоракда камида бир марта ўтказади.
16. Кенгаш мажлисини кенгаш раиси, у бўлмаган тақдирда эса — кенгаш раисининг ўринбосари бошқаради.
17. Кенгаш мажлиси унда кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ўтказилган ҳисобланади.
18. Мажлисни ўтказиш учун кворум ёки раис ва унинг ўринбосари бўлмаганда, кенгаш мажлисини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.
19. Кенгаш қарори кенгашнинг мажлисида қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг йиллик молиявий режасини, шунингдек кенгаш маблағларидан фойдаланилишини тасдиқлаш масалалари бўйича қарор кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзолари учдан икки қисмининг овози билан қабул қилинади.
Кенгаш қарорлари кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси кенгаш раиси томонидан тасдиқланади ҳамда Инспекция бошлиғи буйруғи асосида амалга оширилади.
20. Қуйидагилар кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳисобот йили якуни бўйича жамғарма маблағларининг даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилиш.
21. Инспекциянинг Ишлар бошқармаси жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатларини умумлаштиради ва кенгашга кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлайди;
жамғарманинг тушумлар манбалари бўйича даромадлари хамда асосий харажатлар йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;
ҳар чорак якуни бўйича жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ҳамда кенгашга кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади;
23. Жамғарма маблағларини тўплаш ва сарфлаш операцияларига техник хизмат кўрсатиш бўйича амалий ишлар Инспекциянинг Ишлар бошқармаси томонидан амалга оширилади. Бу мақсадларда мустақил ташкилотлар тузилмайди.
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш
24. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Инспекциянинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.
25. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот кенгаш томонидан кўриб чиқилади ҳамда хар йили Инспекция ҳайъати йиғилишида 15 мартгача тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
в) қуйидагиларни ўз ичига оладиган рағбатлантирувчи ва бошқа тўловлар:
ўз вазифаларини виждонан, шунингдек алоҳида муҳим ва масъулиятли ишларни бажараётган ходимларни йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофотлаш;
йилда бир марта ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш;
моддий рағбатлантириш махсус фонди маблағлари ҳисобидан шахсий устамалар;
кўп йиллик ҳамда бекаму кўст хизмати (меҳнати) учун юбилей саналари ва пенсияга чиқиши муносабати билан ходим лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) 3 баравари миқдоригача мукофотлаш;
хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ходимларга лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизи миқдоригача ҳар ойлик устамалар қўллаш;
Инспекция бошлиғи ва унинг ходимларига кўп йиллик хизматлари ва мартаба даражалари учун белгиланган миқдорларда қўшимча ҳақлар сақланиб қолинади;
Инспекциядаги ходимларига Инспекциядаги иш вақти навбатдаги махсус унвон бериш учун иш стажига киритилади ҳамда улар бўйича, шу жумладан кўп йиллик хизматлар учун устамалар ва мартаба даражалари учун қўшимчалар миқдорлари адлия органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштирилади. Бунда ходимнинг умумий иш стажи инобатга олинади.
Инспекцияда иш фаолияти даврида махсус унвонлар бериш олдинги иш жойи бўйича назарда тутилган тартибда тегишли махсус унвонлар бериш учун зарур бўлган муддатлар ўтгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг ёки Инспекция бошлиғининг тавсияномаси асосида амалга оширилади.
г) ходимнинг асосланган аризасига асосан юқори турувчи тузилма раҳбарининг розилиги билан қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда ходим лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) 3 баравари миқдоригача моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:
яқин қариндошлари вафот этганда — ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;
алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа маросимлар муносабати билан, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклаш учун, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол сабабли ва бошқа ҳолатлар).
3. Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
мукофотлаш;
лавозим маошига шахсий устамалар тўлаш;
моддий ёрдам кўрсатиш.
Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
2-боб. Лавозим маошларига ойлик шахсий устамалар тўлаш тартиби
Инспекция бошлиғига — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
5. Иш сифати ёмонлашганда, топшириқлар ўз вақтида бажарилмаганда, меҳнат ва ижро интизоми бузилганда лавозим маошига белгиланган устамалар бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.
7. Ходим вафот этганда, моддий ёрдам (агар ходим вафот этган йилда бевосита унга моддий ёрдам кўрсатилмаган бўлса) унинг турмуш ўртоғига, турмуш ўртоғи йўқлигида — у билан бирга яшовчи вояга етган фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлар ва ҳомийларга) ёхуд вояга етмаган болаларини (болаликдан ногиронларни — ёшидан қатъи назар) фарзандликка олганларга, шунингдек, агар ходимлар никоҳда турмаган ва фарзандлари бўлмаган ҳолларда, ходимнинг қарамоғидаги шахсларга ёки ота-оналарига тенг улушда тўлаб берилади.
8. Ходимнинг асосланган аризасига асосан юқори турувчи тузилма раҳбарининг розилиги билан ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида, қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:
яқин қариндошлари вафот этганда — ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;
алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, тўй ва бошқа маросимлар муносабати билан, узоқ муддат касаллик сабабли махсус даволаниш ва соғлиқни қайта тиклаш учун, шунингдек, оиладаги оғир моддий аҳвол сабабли ва бошқа ҳолатлар).
9. Ходимлар харажатларини қоплаш, моддий ёрдам миқдори ва унинг тўланиши ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилганлигига боғлиқ бўлмайди.
4-боб. Инспекция ходимларининг иш ҳақи ва уларни моддий рағбатлантириш бўйича тадбирларни молиялаштириш манбалари ва миқдорлари
10. Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича тадбирлар:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасининг белгиланган тартибда шакллантириладиган маблағлари;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Инспекция ходимларига — кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига 0,2 дан 1,0 коэффициентларда ҳар ойлик устама;
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
йилда икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот;
йилда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;
иш ҳақи фондининг 15 фоизи миқдорида ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди;
12. Инспекция ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда уларни моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Инспекциянинг ривожлантириш жамғармаси ва бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
13. Инспекция марказий аппарати ходимларига кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда устама тўланади:
1 йилдан 5 йилгача — 0,2;
5 йилдан 10 йилгача — 0,3;
10 йилдан 15 йилгача — 0,4;
15 йилдан 20 йилгача — 0,6;
20 йилдан 25 йилгача — 0,8;
25 йилдан ортиқ — 1,0.
Инспекциянинг ҳудудий бошқармалари, туманлар (Қувасой шаҳар) бўлинмалари ходимларига кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда устама тўланади:
1 йилдан 5 йилгача — 0,2;
5 йилдан 10 йилгача — 0,3;
10 йилдан 20 йилгача — 0,4;
20 йилдан ортиқ — 0,6.
Ушбу банд 2024 йил 1 январдан бошлаб амал қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
14. Инспекция ходимларига бошқа тўловлар Инспекциянинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси марказий аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
(4-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бошқармалари ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
(5-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг туман бўлими ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш
РАЗРЯДЛАРИ
(6-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 декабрдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2023 й., 09/23/653/0931-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда) 3-банди учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» ва «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари тегишлича «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» ва «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта чигити ресурсларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 31 мартдаги 93-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 17-модда):
а) 7-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта чигитини етказиб бериш ва ундан фойдаланиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 18 сентябрдаги 199-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 9-сон, 69-модда):
а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
12-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Марказнинг ҳудудий лабораториясига» сўзлари «Марказнинг пахта маҳсулотлари ҳудудий синов лабораториясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
32-банднинг иккинчи хатбошидаги «Инспекция вакили» сўзлари «Марказ ходими» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Марказнинг ҳудудий филиал лабораторияси вакили» сўзлари «Марказнинг пахта маҳсулотлари ҳудудий синов лабораторияси ходими» сўзлари билан алмаштирилсин;
39-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Инспекция вакилига» сўзлари «Марказга» сўзлари билан алмаштирилсин;
46-банддаги «Инспекция вакили» сўзлари «Марказ ходими» сўзлари билан алмаштирилсин;
47-банддаги «Инспекция вакили» сўзлари «Марказ ходими» сўзлари билан алмаштирилсин;
48-банддаги «Инспекция» сўзи «Марказ» сўзи билан алмаштирилсин;
Пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарида пахта чигитини ишлаб чиқариш, ҳаракати, сақлаш ҳамда қайта ишлашда дастлабки ҳисобга олишни ташкил этиш тартиби тўғрисида Низомга 1-шаклидаги «Инспекциянинг вакили» сўзлари «Марказнинг» сўзи билан, «Инспекция вакили» сўзлари «Марказ» сўзи билан тегишлича алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 4 сентябрдаги 200-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 35-36-сон, 349-модда):
а) 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида» 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) 1-илованинг 29-позициясининг «Масъуллар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илованинг 37-позициясидаги:
«Вазирликлар ва идораларнинг номи» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
«Шакллантириш манбаи» устуни биринчи хатбошидаги «Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази» сўзлари «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
«Шакллантириш манбаи» устуни иккинчи хатбошидаги «Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат хавфсизлиги ва сув истеъмоли соҳасидаги қонун ҳужжатлари» сўзлари «Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик» сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2013 й., 12-сон, 155-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 5-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 48-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 58-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 61-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг маҳаллий бўлинмалари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 63-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 66-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 апрелдаги 80-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 11 ва 28-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси ҳузуридаги «Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонасининг ҳудудий лабораторияси мудири» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси қошидаги «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» давлат унитар корхонасининг ҳудудий лабораторияси ходими» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 37-сон, 469-модда) билан тасдиқланган Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 8-банднинг «л» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 11-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Масъуллар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» блоки «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» блоки билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Селекция ютуқлари синовларини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 29 декабрдаги 369-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 52-сон, 643-модда):
а) 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги техникалари конструкциясининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 18 мартдаги 80-сон қарорининг рус тилидаги матнида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 12-сон, 111-модда):
а) 4-бандидаги «Инспекцию по контролю за агропромышленным комплексом и обеспечением продовольственной безопасности при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан» сўзлари «Инспекцию по контролю за агропромышленным комплексом при Кабинете Министров Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин;
22-банддаги «Инспекция по контролю за агропромышленным комплексом и обеспечением продовольственной безопасности при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан» сўзлари «Инспекция по контролю за агропромышленным комплексом при Кабинете Министров Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 31 мартдаги 99-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 14-сон, 130-модда) билан тасдиқланган Дон хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг рус тилидаги матнининг 48-бандидаги «Государственная хлебная инспекция при Кабинете Министров Республики Узбекистан» сўзлари «Инспекция по контролю за агропромышленным комплексом при Кабинете Министров Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 71-банд қўшилсин:
«71. «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси».
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 ноябрдаги 394-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 11-сон, 107-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги тўғрисидаги низомнинг 6-банди еттинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари тармоғини ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичма-босқич ўтказиш ҳамда уларда газ баллони асбоб-ускуналарини хавфсиз ишлатишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 11 октябрдаги 815-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
а) 14-банддаги «Инспекции по контролю за агропромышленным комплексом и обеспечением продовольственной безопасности при Генеральной прокуратуре» сўзлари «Инспекции по контролю за агропромышленным комплексом безопасности при Кабинете Министров» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-иловадаги «Начальник управления по контролю за агропромышленным комплексом и обеспечением продовольственной безопасности при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан» сўзлари «Заместитель начальника Инспекции по контролю за агропромышленным комплексом при Кабинете Министров при Кабинете Министров» сўзлари билан алмаштирилсин.
17. Вазирлар Маҳкамасининг ««Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда):
а) 6-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-бандининг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Биржа савдоларида харидорларга сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш схемасининг 2-босқичи «Тадбирлар» устунидаги «Агросаноат мажмуида хизмат кўрсатиш маркази» сўзлари «Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
«ПРИЛОЖЕНИЕ № 4 к Положению о порядке сертификации и взвешивания хлопкового волокна
Начальник ________________________ региональной лаборатории __________
(подпись)
Акт испытаний
Наименование и код поставщика ____________ Количество кип х/в в скомплектованном объеме_______ Микронейр ______ Длина _______ Удельная разрывная нагрузка, gf/tex________ Индекс равномерности по длине,% _______
Скв. № кип
Сорт
Класс
Прим
Скв. № кип
Сорт
Класс
Прим
Скв. № кип
Сорт
Класс
Прим
Скв. № кип
Сорт
Класс
Прим
Скв. № кип
Сорт
Класс
Прим
Итого:
Старший технологической оператор
____________
_______________
(подпись)
М.П.
(Ф.И.О.)
Специалист по классификации хлопкового волокна (классер)
«ПРИЛОЖЕНИЕ № 8 к Положению о порядке сертификации и взвешивания хлопкового волокна
Форма извещения о несоответствии хлопкового волокна требованиям O`z DSt 604
______________________________________________________________________ (наименование региональной лаборатории ГУП «Центр по оказанию услуг в агропромышленном комплексе»)
Мы, нижеподписавшиеся сотрудники регионалтной лаборатории, извещаем Вас о том, что при рассмотрении проб хлопкового волокна, отобранных на хлопкоочистительном предприятии
Настоящий акт удостоверяет, что хлопковое волокно хлопкоочистительного предприятия __________________ Урожай 20____ г.
(наименование и код)
партия № _____ число кип_________ масса нетто_________ сорт________класс_______штапельная длина _______ микронейр _____удельная разрывная нагрузка, gf/tex_______индекс равномерности по длине, %________,
имеет следующие характеристики волокна (не отвечающие требованиям O`z DSt 604):
Специалист по классификации качества хлопкового волокна
___________
__________________
(подпись)
М.П
(Ф.И.О.)
Специалист по классификации хлопкового волокна (классер)
___________
__________________
(подпись)
М.П
(Ф.И.О.)
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик йўли билан маънавий, жисмоний ёки мулкий зарар етказилган шахсларни марказлаштирилган ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга 8-илованинг «Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишни кўриб чиқишга (баённомаларни тузишга, иш қўзғашга) ваколатли органлар» устуни 280-позицияси номланишидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органлари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси органлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 октябрдаги 873-сон қарори билан тасдиқланган Прокуратура органлари ходимларига имтиёзли шартларда кредитга уй-жой ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун дастлабки бадални киритиш мақсадида Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фоизсиз қарз бериш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 1-банддан «Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади)» сўзлари чиқариб ташлансин.
«иш берувчи — Бош прокуратура, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар прокуратуралари ва уларга тенглаштирилган прокуратуралар, Департамент ҳамда Бюронинг марказий аппаратлари ва уларнинг ҳудудий бошқармалари»;
20. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида» 2018 йил 30 сентябрдаги 775-сон қарори 4-банди биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси (У.Я.Халилов)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (М.Т.Эсанов)» сўзлари билан алмаштирилсин.
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Р.Н. Рахматов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (М.Т. Эсанов), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар прокурорлари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари — ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари, минерал ўғитлар ва кимёвий воситаларнинг агротехник карталардан келиб чиқиб, тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида етказиб берилиши ҳамда хизматлар сифатли кўрсатилиши, бу борада тузилган шартномалар мажбуриятларининг тўлиқ бажарилиши, моддий-техника ресурслари талон-торож қилиниши ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан уларнинг нархи асоссиз равишда оширилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилиши бўйича шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин».
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 9 январдаги 14-сон қарорида:
а) 1-илова (II. Республика ишчи гуруҳи) Сирдарё вилояти 1-банди «Б.Вахобов — Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари» деган сўзлар «И.Хамраев — Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 2-илова 16-банди «Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «лавозим бўйича — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
в) 3-илова 17-банди «Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси» деган сўзлар «лавозим бўйича — Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги 98-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2020 й., 09/20/98/0191-сон)