Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон буйруғи (рўйхат рақами 2175, 2010 йил 30 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 531-модда) билан тасдиқланган Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 сентябрдан кучга киради.
1.
1 ва
11-бандлардаги «энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2.
2-банддаги «Энг кам иш ҳақининг» деган сўзлар «Пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
11-банддаги «почта алоқаси ташкилоти» деган сўзлар «компенсацияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4.
14-банддаги «бош бошқармаси» деган сўзлар «департаменти» деган сўз билан алмаштирилсин.