ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директорининг 2018 йил 15 майдаги 185-сон буйруғи (рўйхат рақами 3016, 2018 йил 26 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 22-сон, 458-модда) билан тасдиқланган Харид қилиш тартиб-таомилларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Қуйидаги мазмундаги 871-банд билан тўлдирилсин:
«871. Уч ёки ундан ортиқ танлов иштирокчилари — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин.».
2. Қуйидаги мазмундаги 1641-банд билан тўлдирилсин:
«1641. Уч ёки ундан ортиқ тендер иштирокчилари — маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бўлган тақдирда давлат харидлари буюртмачининг танловига кўра маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида амалга оширилиши мумкин.».