Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармони билан тасдиқланган «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид
давлат дастури» ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2016 й., 42-сон, 417-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
«давлат унитар корхоналарининг йиллик йиғилиши йил тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилиши ва давлат бюджетига ажратмаларни соф фойдани тақсимлаш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан 60 кундан кечиктирмай тўлаш».
«давлат корхонасининг ўз фаолиятидан олинган даромадлари, шунингдек, давлат корхоналарининг бошқа жамият устав фондидаги улуши бўйича дивиденд».