1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ёшларда муҳандислик кўникмаларини шакллантириш ва инновацион фаолиятга бўлган қизиқишни уйғотиш, уларни иш билан таъминлаш, шунингдек, ҳудуднинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида «Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази»ни (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
юқори малакали мутахассисларни жалб қилиш ҳамда таълим жараёнига замонавий ахборот ва инновацион-педагогик технологияларни кенг жорий этиш орқали замонавий ахборот ва инновацион технологиялар бўйича ўқув курсларини ташкил этиш;
ёшларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларда мустақил тадқиқотчилик ва тадбиркорлик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ва уни ривожлантириш, шунингдек, инновацион ишланмаларни рағбатлантириш;
ёшларда бизнес ғояларини шакллантириш, уни амалга ошириш ва юритиш қоидаларини ўргатиш, самарали бизнес режаларни ишлаб чиқиш кўникмаларини шакллантириш;
Сирдарё вилоятида кичик тадбиркорлик субъектларини ташкил этишга кўмаклашиш, уларга маркетинг билимларини ўргатиш ҳамда кичик тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда венчур фондларини жалб қилишда амалий ёрдам бериш;
ёш тадбиркорларга ўз бизнесини самарали йўлга қўйиш орқали қўшимча иш ўринларини яратишга кўмаклашиш;
ўқув курсларини тамомлаган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун инвесторларни жалб қилишга кўмаклашиш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларида ихтирочилик ва новаторлик ғояларини шакллантириш ва ривожлантириш;
юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида илмий, илмий-тадқиқот, таълим ва ишлаб чиқариш ташкилотларини ўзаро интеграциясига кўмаклашиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Марказни жойлаштириш ва фаолиятини ташкил этиш учун Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 86-уй манзилида жойлашган Сирдарё педагогика коллежига қарашли бўлган 1 ва 2-сон талабалар ётоқхонаси биноларини Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий марказига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берсин.
4. Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;
халқаро молия ва бошқа институтлар кредитлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари;
жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Марказнинг хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадларини ҳисобга олган ҳолда Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг бюджетдан ташқари маблағлари.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 545-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги икки ҳафта муддатда Марказнинг бино ва иншоотларини қурилиш ва қайта таъмирлаш бўйича асосланган ҳисоб-китобларни Сирдарё вилояти ҳокимлигига тегишли ишларни ташкил қилиш учун тақдим этсин.
6. Марказнинг бино ва иншоотларини қурилиш ва қайта таъмирлашда:
Сирдарё вилояти ҳокимлигининг қурилиш бўйича Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси — буюртмачи;
«Mubina SA Nargiza» МЧЖ — пудратчи этиб белгилансин.
7. Белгилансинки, Марказ бино ва иншоотларини қурилиш, қайта таъмирлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги манбалар ҳисобидан қопланади:
Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий марказининг бюджетдан ташқари маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Марказни зарур моддий-техника базаси билан, шунингдек, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари учун болалар инновацион технопаркини зарур жиҳозлар ва робототехника тўпламлари билан таъминлаш харажатлари Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий марказига битта енгил хизмат автомашинаси учун лимит ажратсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Марказ уставини бир ой муддатда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 июнь,
545-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/545/3361-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)