Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқнинг 28-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги ПҚ-4075-сон «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 14 октябрдаги 79-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари бўйича тармоқ, штатлар ва контингентга доир режанинг бажарилиши тўғрисидаги чораклик ва йиллик ҳисобот шаклларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғининг (рўйхат рақами 2837, 2016 йил 8 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 45-сон, 526-модда)
28-иловасидан «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари» қатори чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.