toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 16.01.1993
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
АҲОЛИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ЖАМҒАРМАЛАР БАНКИ МУАССАСАЛАРИДА САҚЛАНАЁТГАН ОМОНАТЛАРИ БЎЙИЧА ФОИЗ СТАВКАЛАРИНИ ОШИРИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 16 январдаги 36-сонли «Аҳолининг Ўзбекистон жамғармалар банки муассасаларида сақланаётган омонатлари бўйича янги фоиз ставкаларини тасдиқлаш ҳақида» қарори билан ўз кучини йўқотган..
Нархларнинг эркинлаштирилиши муносабати билан аҳоли жамғармаларининг ўз қийматини йўқотишдан муҳофаза қилиш ва аҳоли пул маблағларини қўшимча равишда жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Аҳолининг Ўзбекистон давлат-тижорат жамғармалар банки муассасаларида сақланаётган омонатлари бўйича фоиз ставкалари қуйидаги миқдорларда оширилсин:
— йўқлаб олинадиган омонатлар бўйича — 2 фоиздан 3 фоизгача;
— сақланиш муддати белгиланган қуйидаги муддатли омонатлар бўйича:
1 йилдан 3 йилгача — 5 фоиздан 7 фоизгача;
3 йилдан 5 йилгача —7 фоиздан 10 фоизгача;
5 йилдан кўп бўлганда — 9 фоиздан 15 фоизгача.
Шу билан бир вақтда:
ёшлар—мукофот омонатларига — 5 фоиздан 7 фоизгача;
мақсадли болалар ва тўпланадиган омонатларга — 9 фоиздан 15 фоизгача оширилсин.
2. Аҳолининг омонатлари бўйича фоиз ставкаларини оширишнинг асосий манбалари этиб аҳоли омонатларининг Ўзбекистон давлат банки ва тижорат банкларидаги кредит ресурслар сифатида жойлаштирилиши ҳисобига пайдо бўладиган жамғармалар банки муассасаларининг даромадлари ҳисоблансин.
3. Янги фоиз ставкаларини жорий этиш Ўзбекистон жамғармалар банки муассасаларида сақланаётган омонатларга 1992 йилнинг 1 январидан бошлаб амалга оширилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 5 май,
223-сон