Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «
Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ва 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3272-сон «Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сон қарори (рўйхат рақами 3002, 2018 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 17-сон, 353-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор 2019 йил 1 августдан эътиборан кучга киради.
«мажбурий резервларнинг ҳисоб-китоб даври — мажбурий резервларни сақлаш давридан олдинги ҳисобот ойи;»;
ўнинчи хатбошидаги «ўн тўрт» деган сўзлар «йигирма саккиз ёки ўттиз беш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«сақлаш даври календари — мажбурий резервларнинг сақлаш даврини белгиловчи йиллик календарь.».
2.
2-банддаги «ҳамда ўртачалаш коэффициенти» деган сўзлар «, ўртачалаш коэффициенти ҳамда сақлаш даври календари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3.
11-банддаги «ҳисоб-китоб даври тугаган кундан кейинги» деган сўзлар «сақлаш даври бошланиш кунидан олдинги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.