1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер;
2.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикасининг
Қонуни
Яйловлар тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 2 апрелда қабул қилинган Сенат томонидан 2019 йил 3 майда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Ушбу Қонуннинг мақсади яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Яйловлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг яйловлар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
3-модда. Яйловлар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
Яйловлар чорва моллари учун озуқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлардир.
Яйловлар умуммиллий бойлик бўлиб, давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Яйловлар чўлдаги, ярим чўлдаги, тоғ олдидаги, тоғдаги ва текисликдаги, сув билан таъминланган ҳамда сув билан таъминланмаган яйловларга ажратилади.
Тоғдаги яйловлар мавсумий бўлиб, улардан йилнинг фақат муайян вақтида фойдаланилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.05.00 Ердан фойдаланишни ва муҳофаза қилиш соҳасини режалаштириш ва меъёрлаш]
2-боб. Яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасини тартибга солиш
4-модда. Яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.01.00.00 Давлатлараро алоқаларда умумий масалалар / 19.01.07.00 Халқаро ҳамкорлик бўйича жамоат ва бошқа ташкилотлар]
Яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш;
яйловларни сақлаб қолишга қаратилган қоидалар, нормалар ва нормативларни белгилаш;
давлат назоратини амалга ошириш;
яйловлардан оқилона фойдаланишни, уларни муҳофаза қилишни, такрор кўпайтиришни ва тиклашни таъминлаш;
илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш;
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
5-модда. Яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқаруви
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари амалга оширади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.06 Ўрмон хўжалиги]
Яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
(5-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини тасдиқлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
яйловларни фойдаланиш учун ижарага бериш тартибини тасдиқлайди.
(6-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
7-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларни, яйловларда пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш нормалари ҳамда муддатларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўз ваколатлари доирасида:
(7-модда иккинчи қисмнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органига тасдиқлаш учун киритади ҳамда амалга оширади;
(7-модда иккинчи қисмнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
яйловларда пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш нормалари ҳамда муддатларини тасдиқлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритади;
(7-модда иккинчи қисмнинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
(7-модданинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
яйловлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича чоралар кўради;
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг яйловлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
(8-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.18.00 Ерларни муҳофаза қилиш]
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
яйловларнинг ҳолатини яхшилаш, улардан фойдаланишни прогноз қилиш ва истиқболли режалаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширади;
яйловларни инвентаризациядан ўтказади;
яйловларни геоботаник жиҳатдан текширишни амалга оширади;
яйловларнинг мониторингини юритади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 914-сон қарори билан тасдиқланган «Ўсимлик дунёси объектларининг давлат ҳисобини, улардан фойдаланиш ҳажмлари ҳисобини ва давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низом».
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг яйловлардан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси:
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида давлат экологик экспертизасини ўтказади;
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат экологик назоратини амалга оширади;
яйловлардаги ўсимликлар ҳолатининг мониторингини ўтказишда иштирок этади.
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.02.00 Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви / 11.06.02.06 Ўрмон хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
ўрмон фонди ерларида яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
яйловларда пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш нормалари ҳамда муддатларини белгилашда иштирок этади;
чорва молларини ўтлатиш учун участкалар берилишини таъминлайди;
ўрмон фонди ерларида яйловлар мониторингини ўтказишда иштирок этади.
11-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқароларнинг яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишни ташкил этишдаги иштироки
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.12.00 Бошқа бирлашмалар, ҳаракатлар, уюшмалар ва ўзга нодавлат нотижорат ташкилотлари;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар:
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича тадбирлар ўтказилишига кўмаклашади;
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
Яйловлардан фойдаланувчилар яйловлардан биргаликда фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш учун яйловлардан фойдаланувчилар бирлашмаларини тузиши мумкин.
Яйловлардан фойдаланувчилар бирлашмалари яйловлардан оқилона фойдаланишга ва уларни муҳофаза қилишга доир ишларни ташкил этади ҳамда яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.05 Ер участкасидан вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи]
Юридик ва жисмоний шахслар ер участкаларини ижарага, шу жумладан иккиламчи ижарага олиш йўли билан яйловлардан фойдаланиши мумкин.
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Яйловлар ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали жисмоний ва юридик шахсларга берилиши мумкин.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 9 октябрдаги ЎРҚ-973-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/973/0800-сон)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.06 Ўрмон фонди ерлари]
Ўрмон фонди ерларида яйловлардан давлат ўрмон хўжалиги органларининг рухсатномаси бўйича фойдаланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.08.00 Қишлоқ хўжалигида ижара]
Фойдаланишдан чиқиб кетган яйловлар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган инвесторларга инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши мақсадида уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин.
Ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган юридик ва жисмоний шахслар фойдаланишга киритилган яйловларни иккиламчи ижарага бериши (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) мумкин.
(13-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-639-сонли Қонунига асоан тўртинчи ва бешинчи қисмлар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2020 й., 03/20/639/1342-сон)
14-модда. Яйловлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Яйловлардан фойдаланувчилар:
яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларга мувофиқ чорва молларини ўтлатиш ва пичан ўриш;
яйлов инфратузилмасини барпо этишга доир ишларни амалга ошириш;
яйловлардан фойдаланувчилар бирлашмасини тузиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.05.00 Ердан фойдаланишни ва муҳофаза қилиш соҳасини режалаштириш ва меъёрлаш]
Яйловлардан фойдаланувчилар:
яйловлардан уларнинг белгиланган мақсадига кўра оқилона фойдаланиши;
яйлов ўсимликларини такрор кўпайтиришга кўмаклашишга, ўсимлик қопламини тиклашга, шунингдек яйловларнинг таназзулга учрашига йўл қўймасликка доир чора-тадбирларни амалга ошириши;
яйловлар алмашинишини ташкил этиши ва унга риоя қилиши;
яйловларда ёнғинларнинг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар кўриши, ёнғин ўчоқларининг ўз вақтида тугатилишини таъминлаши;
яйлов ўсимликлари зараркунандаларига ва касалликларига қарши курашиш тадбирларини амалга ошириши;
яйловларни сақлаб қолишга қаратилган белгиланган қоидалар, нормалар ва нормативларга риоя этиши шарт.
15-модда. Яйловлардан фойдаланишга доир тадбирлар
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.07.00.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш / 11.07.01.00 Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва фойдаланишнинг умумий масалалари]
Яйловлардан фойдаланишга доир тадбирлар яйловларни инвентаризациядан ўтказиш ва геоботаник жиҳатдан текшириш маълумотларидан келиб чиққан ҳолда тузилади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олади:
яйловлардан фойдаланувчиларнинг рўйхатини;
яйловларда ўтлатиш учун мўлжалланадиган чорва моллари рўйхатини;
ҳайвонлар касалликларини профилактика қилишни;
яйловларнинг чегаралари ва участкалари белгиланган харитани;
16-модда. Яйловлардан фойдаланиш нормалари ва муддатлари
Чорва молларини ўтлатиш ва пичан ўриш яйловларнинг турига, шунингдек яйловнинг муайян участкасида ўтлатиладиган чорва молларининг тури ва сонига қараб тасдиқланадиган яйловлардан фойдаланиш нормалари ҳамда муддатларига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Яйловлардан фойдаланиш нормалари ва муддатлари яйловларни инвентаризациядан ўтказиш ҳамда геоботаник жиҳатдан текшириш материаллари асосида белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 689-сон қарори билан тасдиқланган Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисида низом.
17-модда. Яйловларнинг алмашиниши
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.06.00 Ер тузилиши. Ер тузиш жараёни. Ер участкалари чегарасини ўрнатиш]
Яйловларнинг алмашиниши яйлов участкаларидан даврий равишда ва навбати билан фойдаланишдир.
Яйловларнинг алмашинишини таъминлаш учун яйловлар участкаларга ажратилади.
Яйловларнинг алмашиниш участкалари майдонини белгилашда яйловлар участкаси учун энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаси инобатга олинади.
Яйловларнинг алмашиниши яйловлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш учун ташкил этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 689-сон қарори билан тасдиқланган Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тўғрисида низомнинг 2-боби.
18-модда. Яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
Яйловлардан фойдаланганлик учун ҳақ ер солиғи ёки ижара ҳақи тарзида ундирилади.
19-модда. Яйловлардан фойдаланиш ҳуқуқининг тугатилиши
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Яйловлардан фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:
яйлов ерлари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда;
(19-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги ЎРҚ-782-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон — 2022 йил 1 октябрдан кучга киради)
яйловлардан фойдаланишдан ихтиёрий равишда воз кечилганда.
20-модда. Яйловлардан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб]
Таназзулга учраган яйловларни такрор кўпайтириш ва тиклаш, Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ҳамда йўқолиб кетаётган ўсимлик ва ҳайвонлар турларини муҳофаза қилиш мақсадида махсус ваколатли давлат органлари томонидан яйловлардан фойдаланишга чекловлар ҳамда тақиқлар белгиланади.
4-боб. Яйловларни муҳофаза қилиш, такрор кўпайтириш ва тиклаш
21-модда. Яйловларни муҳофаза қилиш
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.04.00 Ернинг давлат ҳисоби. Давлат ер кадастри. Ер мониторинги]
Яйловларни муҳофаза қилиш яйловлардан белгиланган мақсадда, оқилона фойдаланишга, уларни такрор кўпайтиришга ва тиклашга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий, иқтисодий ва бошқа тадбирлар тизимини ўз ичига олади.
Яйловларни муҳофаза қилиш:
яйловлардан фойдаланиш, уларни такрор кўпайтириш ва тиклаш қоидалари, нормалари ҳамда нормативларини белгилаш;
яйловлардан фойдаланишга чекловлар ва тақиқлар белгилаш;
яйловлардан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг, ўсимликларни пайҳон қилишнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш;
яйловларни инвентаризациядан ўтказиш;
яйловларнинг геоботаник жиҳатдан текширилишини амалга ошириш;
яйловларнинг мониторингини юритиш;
яйловлардан фойдаланиш, уларни такрор кўпайтириш ва тиклаш устидан назоратни амалга ошириш йўли билан таъминланади.
22-модда. Яйловларни такрор кўпайтириш ва тиклаш
Яйловларни такрор кўпайтириш ва тиклаш яйловларни инвентаризациядан ўтказиш ҳамда геоботаник жиҳатдан текшириш асосида амалга оширилади.
Яйловлардаги тиклаш тадбирлари ўсимликларнинг муайян турларини экишни қўллаш йўли билан амалга оширилади. Бунда табиий яйловларда ўсимликларнинг бегона турларини экиш тақиқланади.
23-модда. Яйловларни инвентаризациядан ўтказиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш]
Яйловларни инвентаризациядан ўтказиш яйловлар ҳолатининг миқдорий ва сифат кўрсаткичларини аниқлашга ҳамда картографик ва бошқа материалларда яйловларнинг ҳолатини тасвирлашга (акс эттиришга) доир ишлар мажмуидан иборатдир.
Инвентаризация жараёнида сифат ҳолати яхшиланиши талаб этиладиган ва фойдаланиш учун яроқсиз бўлган таназзулга учраган яйлов участкалари, шунингдек сув билан таъминланмаган яйловлар аниқланади.
Яйловларни инвентаризациядан ўтказиш материалларидан яйловларда пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш нормалари ҳамда муддатларини белгилаш учун фойдаланилади.
24-модда. Яйловларни геоботаник жиҳатдан текшириш
Яйловларни геоботаник жиҳатдан текшириш яйловларнинг маҳсулдорлигини, ўт-ўланларнинг тузилиши ва таркибини, уларнинг униб чиқиш жойларини, яйловлардан чорва молларини ўтлатиш учун фойдаланиш имкониятини, яйловлардаги ўсимликларнинг сифати ва захираларини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган текширувдир.
Яйловларни геоботаник жиҳатдан текшириш материалларидан:
ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда;
ажратилган участкада ерни, ўсувчи ўтларнинг озуқабоплик хусусиятларини кадастр жиҳатдан баҳолашда;
яйловлардан фойдаланишни яхшилаш бўйича ишлар амалга оширилишини ўз ичига оладиган яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқишда;
яйловларнинг геоботаник хариталарини тузишда;
ерларни рекультивация, консервация қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилишда, ердан фойдаланишга доир чекловлар белгилашда, яйловларни такрор кўпайтириш, тиклаш, муҳофаза қилиш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича тадбирлар ўтказишда, шунингдек яйловлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш юзасидан тадбирлар ишлаб чиқишда фойдаланилади.
25-модда. Яйловлар мониторинги
Яйловлар мониторинги яйловлар тўғрисидаги миқдорий ва сифатга доир маълумотлар ҳақида ахборот тўплаш, уларнинг ҳолатини баҳолаш ва прогноз қилиш, салбий жараёнларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида яйловларнинг ҳолати, яйловлардан фойдаланиш натижасида юзага келаётган ўзгаришлар юзасидан кузатувлар тизимидир.
Яйловларни геоботаник жиҳатдан текшириш ва инвентаризациядан ўтказиш йўли билан олинган тизимли кузатиш маълумотлари мониторингнинг асосидир.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича яйловларнинг ҳолати тўғрисидаги мониторинг маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг веб-сайтида вақти-вақти билан жойлаштириб борилади.
(25-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.14.00 Ер участкалари мулкдорлари, ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари]
Юридик ва жисмоний шахслар яйловларни ифлослантирганлик, улардан оқилона фойдаланмаганлик, уларнинг таназзулга учраганлиги ва яйловлар тўғрисидаги қонунчиликни бошқача тарзда бузганлик натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
(26-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(27-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
28-модда. Яйловлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.24.00 Ерга оид қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Яйловлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор юридик ва жисмоний шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(28-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
29-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
(29-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 16 августдаги ЎРҚ-708-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 03/21/708/0799-сон)
30-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(30-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
31-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ