1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.02 Электрон тижорат;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизими инфратузилмаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Рақамли иқтисодиёт ва «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишларини изчил амалга ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 ноябрдаги «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4022-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 — 2021 йилларда «Universal Mobile Systems» МЧЖни ривожлантириш Концепцияси тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июлдаги ПҚ-5187-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2021 й., 07/21/5187/0686-сон)
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари]
3. Белгилаб қўйилсинки:
а) «Электрон ҳукумат» ва рақамли иқтисодиёт тизимини ривожлантириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш бўйича қарорлар буюртмачини мажбурий тарзда белгилаш, шунингдек, ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини яратиш ва кейинчалик қўллаб-қувватлашда молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда қабул қилинади;
б) «Электрон ҳукумат» ва рақамли иқтисодиёт тизими доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:
рақамли ҳукумат тизимига ўтиш ва уни ривожлантириш ишларини ўзаро мувофиқлаштириш — «Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси томонидан;
рақамли ҳукумат соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, рақамли ҳукумат лойиҳаларини амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш — Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар]
ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва электрон ресурсларини яратишга доир лойиҳаларни амалга ошириш ва амалиётга жорий этиш ҳамда уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш — вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
а) операторга ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги харидларнинг техник топшириқларини фақат Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМ билан келишган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқи берилади;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
б) давлат органларига «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш доирасида ўз маълумотларни қайта ишлаш марказларини ташкил этиш ва қуриш тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
в) Агентликка хорижий инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан инвестициялар масалалари бўйича хорижий компаниялар вакиллари билан музокаралар ўтказиш ва ҳамкорлик қилиш ҳуқуқи берилади;
г) оператор 2022 йил 1 январга қадар:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
оператор зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган товарлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.11.00 Транспорт, алоқа ва энергетика объектлари қурилиши]
Агентлик билан келишилган ҳолда ҳаракатдаги уяли алоқа база станцияларини қуриш (ўрнатиш) бўйича қурилиш-монтаж ишларини параллел равишда лойиҳалаштириш билан бирга амалга ошириш, шунингдек, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни фойдаланишга қабул қилиш ва улардан фойдаланиш учун рухсатномалар олиш далолатномаларини параллел равишда расмийлаштирган ҳолда ҳаракатдаги уяли алоқа хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
энг яхши таклифларни танлаб олиш орқали суммасидан қатъи назар товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотиб олиш учун шартномалар, шу жумладан импорт шартномалари тузишга ҳақли.
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 октябрдаги ПФ-6320-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
5. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 май,
ПҚ-4321-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.05.2019 й., 07/19/4321/3148-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.07.2021 й., 07/21/5187/0686-сон; 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон; 23.08.2022 й., 06/22/194/0766-сон; 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)