toggle_night_mode
Ҳужжат 01.03.2022 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қурилиш соҳасида айрим фаолият турларини лицензиялаш ва аккредитация қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Аккредитация маркази» ДУКнинг архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш, қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш бўйича ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги:
2020 йил 1 июлга қадар архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда юридик шахсларга берилган лицензияларни ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда давлат божи ундирилмасдан қайта расмийлаштириш;
2020 йил 1 январга қадар қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш чораларини кўрсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири А.Х. Тўхтаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 7 май,
381-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги 381-сон қарорига
2-ИЛОВА
Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом объектларни қуриш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни (кейинги ўринларда талабгор деб аталади) аккредитация қилиш тартибини белгилайди.
2. Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (кейинги ўринларда аккредитацияловчи орган деб аталади) томонидан амалга оширилади ва қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига гувоҳномалар (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш фаолияти билан ушбу Низом талабларига мувофиқ белгиланган тартибда гувоҳнома олган юридик шахслар шуғулланишлари мумкин.
Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лойиҳа ҳужжатлари бўйича берилган эксперт хулосаси «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги Эксперт хулосаларининг ягона «реестри»га мажбурий равишда киритиб борилади, давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган лойиҳа ҳужжатлари бўйича эксперт хулосалари бундан мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 290-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон)
4. Гувоҳнома беш йил муддатга берилади.
5. Давлат хизматлари марказлари ва аккредитацияловчи орган ўртасида ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
2-боб. Аккредитация қилиш талаблари ва шартлари
6. Қуйидагилар аккредитация қилиш талаблари ва шартлари ҳисобланади:
а) қонун ҳужжатлари, давлат стандартлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мажбурий риоя этиш;
б) муассислар ва (ёки) экспертиза органлари бенефициарлари таркибида давлат ва хўжалик бошқарув органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахслари ва (ёки) уларнинг аффилланган шахсларининг бўлмаслиги;
в) мулкий ҳуқуқ ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида, экспертиза органи фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган, тегишли бинолар ва иншоотлар, техник-технологик ва аппарат-дастурий воситаларнинг мавжудлиги;
г) талабгорнинг штатида қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш бўйича тегишли касбий маълумотга ва лойиҳалаш ишлари бўйича камида беш йиллик иш стажига эга бўлган бештадан кам бўлмаган мутахассисларнинг (архитекторлар, шаҳарсозликни режалаштириш ҳамда қуриш бўйича мутахассислар, конструкторлар, технологлар, муҳандислик ускуналари, тармоқлар ва тизимлар, транспорт ҳамда лойиҳанинг махсус бўлимлари бўйича мутахассисларнинг) мавжуд бўлиши;
д) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ўз ичига олган маълумотлар базасининг шакллантирилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Аккредитация қилиш тартиби
7. Талабгор гувоҳнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
8. Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса талабгор мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
мулк ҳуқуқи билан экспертизадан ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бино-иншоот ҳамда асбоб-ускуналар ва инвентарларнинг талабгорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
мутахассислар дипломлари нусхалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Аккредитацияловчи орган гувоҳнома бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва маълумотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан, электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 9-банд иккинчи хатбошида назарда тутилган ҳужжатлар бундан мустасно.
Талабгордан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Зарур маълумотлар расмийлаштирилгандан ва сўровномага киритилгандан сўнг талабгор уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди.
Ўзи келиб мурожаат этган тақдирда сўровномани ЭРИси билан тасдиқлаш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида йиғим ундирилади. Гувоҳнома олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда ушбу бандда кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Давлат хизматлари кўрсатилганда йиғим тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
(11-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.
Талабгор берилган сўровномадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.
Талабгорга гувоҳнома бериш рад этилган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида гувоҳномани олиш учун йиғимни тўламасдан қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, гувоҳнома олиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.
13. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
14. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни аккредитацияловчи органга юборадилар.
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда аккредитацияловчи органга юборилади.
4-боб. Гувоҳнома бериш ёки гувоҳнома беришни рад этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Аккредитацияловчи орган сўровнома тушганидан сўнг етти иш куни мобайнида сўровномада қайд этилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текширади ва талабгорга гувоҳнома бериш учун ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорда йиғим қийматини кўрсатган ҳолда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки гувоҳнома талабгорига (электрон шаклда мурожаат қилган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юборади ёки рад этишнинг аниқ сабабларини ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда уни юборишни рад этади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Давлат хизматлари маркази ҳисобварақ-фактура тушганидан бошлаб бир соат мобайнида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали талабгорни хабардор қилади.
16. Талабгор ҳисобварақ-фактура тушганидан сўнг бир ой мобайнида ҳисобварақ-фактурада қайд этилган йиғимни тўлайди.
Гувоҳнома бериш учун йиғим тўлиқ тўланганлиги ахборот-коммуникация тизими орқали тасдиқланади.
Белгиланган муддатда тегишли йиғим тўланмаслиги гувоҳнома беришни рад этиш учун асос бўлади. Ушбу ҳолатларда талабгор умумий тартибда давлат хизмати олиш учун такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат хизматини олиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
17. Йиғим қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
(17-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 январдаги 24-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон)
қолган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан келишилган шакл бўйича электрон шаклда расмийлаштирилади ва Аккредитацияловчи органнинг ЭРИси билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аккредитацияловчи орган гувоҳнома учун йиғим тўлиқ тушганидан сўнг бир иш куни мобайнида QR-код (матрик штрихли код) қўйилган гувоҳномани электрон шаклда расмийлаштиради ва тегишли Давлат хизматлари марказига юборади.
19. Давлат хизматлари маркази гувоҳнома тушганидан сўнг ўн дақиқа мобайнида уни талабгорнинг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази талабгорнинг сўровига кўра унга гувоҳномани электрон шаклда ёки қоғоз шаклида бериши мумкин.
20. Қуйидагилар гувоҳнома беришни рад этиш учун асос бўлади:
талабгорнинг ҳужжатларни лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этиши;
талабгор тақдим этган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги;
талабгорнинг аккредитация қилиш талаблари ва шартларига номувофиқлиги.
Бошқа асосларга кўра, шу жумладан, гувоҳнома бериш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан гувоҳнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
5-боб. Гувоҳномани қайта расмийлаштириш
21. Гувоҳнома субъекти ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, гувоҳнома субъекти ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда Аккредитацияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда гувоҳномани қайта расмийлаштириш тўғрисида сўровнома бериши шарт.
22. Гувоҳномаларни қайта расмийлаштиришда талабгорнинг гувоҳнома бериш тўғрисидаги сўровнома кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Бунда, йиғим миқдори ушбу Низомнинг 12-банди талаблари асосида тақсимланади.
6-боб. Аккредитация қилиш талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
23. Аккредитация қилиш талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат амалга оширилаётганда Аккредитацияловчи органлар ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
аккредитация субъекти аккредитация қилиш талаблари ва шартларига риоя этаётганлиги устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширувлар ўтказиш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сон қарори билан тасдиқланган Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент.
аккредитация қилиш талаблари ва шартларига гувоҳнома субъекти томонидан риоя этилиши юзасидан қисқа муддатли текширишларни жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида махсус ваколатли органнинг қарорига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказиш;
аккредитация қилиш талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан текширувлар ўтказилаётганда юзага келадиган масалалар бўйича аккредитация субъектидан зарур маълумотларни талаб қилиш ва олиш;
текширув натижалари асосида аккредитация субъекти йўл қўйган аккредитация қилиш талаблари ва шартларининг аниқ қоидабузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
аккредитация субъектига аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай қоидабузарликларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш.
Аккредитацияловчи органлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширишлари мумкин.
24. Аккредитация қилиш талаблари ва шартларига риоя этилишини ўрганиш вақтида Аккредитацияловчи органнинг масъул ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси аккредитация субъектига берилади, иккинчи нусхаси Аккредитацияловчи органда қолади.
7-боб. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва гувоҳномани бекор қилиш
25. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва гувоҳномани бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Аккредитацияловчи органнинг гувоҳномани амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки гувоҳномани бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Бундай қарорнинг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, аккредитацияловчи орган гувоҳнома субъекти олдида аккредитация субъекти кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
8-боб. Гувоҳнома реестри
27. Аккредитациядан ўтказилган экспертиза органлари тўғрисидаги ахборот киритиладиган Реестрни, шунингдек, аккредитация гувоҳномаларининг амал қилишини тўхтатиб туриш, қайта тиклаш ҳамда аккредитация гувоҳномаларини бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Аккредитацияловчи органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
28. Реестрда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
гувоҳнома рақами;
гувоҳнома берилган кун, ой, йил;
аккредитация субъектининг давлат тилидаги тўлиқ, қисқартирилган (агар бўлса) фирма номи. Агар таъсис ҳужжатларида номи хорижий тилда кўрсатилган бўлса, Реестрга кўрсатилган тилдаги номи ҳам киритилади;
аккредитация субъектининг ташкилий-ҳуқуқий шакли;
аккредитация субъектининг иш телефони ва факси рақами, электрон почтаси, веб-сайти, веб-саҳифалари, ижтимоий тармоқлардаги аккаунт манзиллари (агар мавжуд бўлса);
солиқ тўловчи — аккредитация субъектининг идентификация рақами;
аккредитация субъекти жойлашган манзил (почта манзили);
аккредитация субъекти фаолият юритиш жойининг манзили;
аккредитация соҳаси;
қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш ҳамда амал қилишини тўхтатишнинг асоси ва санаси (кун, ой, йил).
Реестр қонунчиликда назарда тутилган бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Қурилиш вазирлиги расмий веб-сайтида аккредитация объектлари тўғрисида қўшимча маълумотлар жойлаштирилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-боб. Якунловчи қоидалар
29. Давлат хизматлари марказлари ва Аккредитацияловчи орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган аккредитация субъекти ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак.
30. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Низом талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар.
31. Талабгор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш
СХЕМАСИ
Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

__________________

(сана)

________________

(рақам)

Қурилиш лойиҳаларини экспертизадан ўтказувчи юридик шахсларни

аккредитация қилиш давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. тўлиқ номи:

2. СТИР:

3. МФО:

4. ИФУТ:

5. ҳисоб рақами:

6. хизмат кўрсатувчи банкнинг номи:

7. юридик манзили:

8. телефон рақами:

9. электрон почта манзили:

янги гувоҳномани расмийлаштириш

гувоҳномани қайта расмийлаштириш

гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш

гувоҳномани бекор қилиш

II. Юридик шахснинг мутахассислари ҳақидаги маълумотлар:

Ф.И.О

Лавозими

Мутахассислиги бўйича иш стажи

Маълумоти бўйича мутахассислиги (диплом бўйича)

Экспертиза қилишда иштирок этган асосий объектлар рўйхати (мавжуд бўлса)

1.

2.

3.

4.

5.

6....

III. Сўровномага илова:

1. Мулк ҳуқуқи билан экспертизадан ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бино-иншоот ҳамда асбоб-ускуналар ва инвентарларнинг талабгорга тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари

2. Мутахассислар дипломларини нусхалари

Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 майдаги 381-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарорининг 1-банди иккинчи хатбоши ва қарорга 2-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2019 й., 09/19/381/3101-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон, 28.09.2020 й., 09/20/588/1331-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон; 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон; 25.11.2023 й., 09/23/619/0893-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)