toggle_night_mode
Ҳужжат 19.03.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5611-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси билан Эрон Ислом Республикаси, Жанубий Африка Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди ўртасидаги инвестициявий иқлимни яхшилаш ва мамлакатимизнинг туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган халқаро муносабатларни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5611-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 19 март,
ПФ-5693-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдаги ПФ-5693-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5611-сон Фармонига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
а) қуйидаги мазмундаги 15 ва 77-бандлар билан тўлдирилсин:
«15. Эрон Ислом Республикаси;
77. Жанубий Африка Республикаси»;
б) 15 — 75-бандлар тегишли равишда 16 — 76-бандлар ва 76-банд тегишли равишда 78-банд деб ҳисоблансин;
в) 15-банд «шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди» сўзлар билан тўлдирилсин.
а) қуйидаги мазмундаги 23 ва 109-бандлар билан тўлдирилсин:
«23. Эрон Ислом Республикаси;
109. Жанубий Африка Республикаси»;
б) 23 — 107-бандлар тегишли равишда 24 — 108-бандлар ва 108-109-бандлар тегишли равишда 110-111-бандлар деб ҳисоблансин;
в) 27-банд «шу жумладан, Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди» сўзлар билан тўлдирилсин.