Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги ПФ-5418-сон «Қишлоқ ва сув хўжалиги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 11 майдаги 98-сон «Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2469, 2013 йил 14 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 24-сон, 322-модда);
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2014 йил 17 ноябрдаги 9-сон «Тракторчи-машинистларга гувоҳномалар ва огоҳлантириш талонлари бериш тартиби тўғрисида низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2469-1, 2014 йил 18 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 47-сон, 564-модда).
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.