toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Ҳужжат 29.04.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ҳамда «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарори)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони ҳамда «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев ва мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 29 апрель,
361-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 361-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 мартдаги 241-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 4-банддаги «5 йил» сўзлари «чекланмаган» сўзи билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:
«мактабгача таълим билан боғлиқ йўналиш бўйича нодавлат мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотни Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиш»;
тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 5-бобнинг номидан «уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 18 ва 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
еттинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи хатбошидан «унинг амал қилиш муддатининг узайтирилиши ва тикланиши» сўзлари чиқариб ташлансин;
еттинчи хатбошидаги «қилиш муддатини» сўзлари «қилишини» сўзи билан алмаштирилсин;
е) 30-банддан «ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси, унинг тарбияланувчилари, педагоглари ва таълим-тарбия жараёни тўғрисидаги ишончли ахборотни ёзма шаклда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимига тақдим этиш ёки Мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизимига киритиш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 09/19/361/3033-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон; 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)