1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХОЛДИНГЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Бозор қайта ўзгартириш жараёнларини янада ривожлантириш ҳамда корхоналар ва ташкилотларни шунга монанд бошқаришни ва уларнинг фаолият кўрсатишини, республика иқтисодиётининг турли секторларида иқтисодий интеграцияни, шунингдек инвестиция фаолиятини ривожлантиришни таъминловчи замонавий тузилмаларни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
1. Холдинглар тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
2. Холдингларни давлат рўйхатидан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 12 октябрь,
398-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сон қарори билан ТАСДИҚЛАНГАН
1. Активлари таркибига бошқа корхоналарнинг акциялари назорат пакетлари кирадиган очиқ турдаги акциядорлик жамияти холдинг ҳисобланади.
Акциялар (пайлар, улушлар)нинг назорат пакети ўзида корхона сармоясида қатнашишнинг исталган шаклини ифодалайди. Ушбу шакл холдинг қатнашчилари умумий йиғилишида ва унинг бошқарув органлари томонидан муайян қарорлар қабул қилиниши ёки рад этилишининг сўзсиз ҳуқуқини таъминлайди. Акцияларнинг назорат пакети мавжудлиги тўғрисидаги қарор таъсис ҳужжатларининг хусусиятлари ва корхона сармояси тузилмаси ҳисобга олинган ҳолда монополияга қарши орган томонидан қабул қилинади.
Акцияларининг назорат пакетлари холдинг активларига кирувчи корхона шуъба корхона ҳисобланади. Шуъба корхоналар мустақил юридик шахс ҳисобланади.
Холдинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган исталган фаолият билан шуғулланишга ҳақлидир.
2. Холдинг бошқа холдингнинг шуъба корхонаси бўлиши мумкин.
3. Холдинг активлари:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.01 Умумий қоидалар]
а) қимматли қоғозлар;
б) муассислар томонидан шартнома асосида берилган, шунингдек холдинг маблағлари ҳисобига сотиб олинган ёки ҳосил қилинган мулклар;
в) пул маблағлари ва бошқалар ҳисобидан ташкил топади.
Холдинг хорижий сармоя иштирокида ёки тўлиқ унинг асосида, шу жумладан хорижий корхоналар акциялари назорат пакетларини сотиб олиш йўли билан ташкил этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.06 Шўъба ва қарам хўжалик жамиятлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
Холдинг активлари таркибига, шуъба корхоналар акциялари назорат пакетлари билан бир қаторда, акцияларнинг паритет пакетлари (қатнашчи иккита бўлган тақдирда 50 фоиз) ва бошқа хўжалик жамиятлари сармоясида қатнашиш пакетлари (акцияларнинг назорат пакетлари эмас) кириши мумкин.
Холдинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ инвестиция фаолиятини амалга оширишга, шу жумладан исталган қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотишга ҳақли бўлади.
Шуъба корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мол-мулк билан жавоб беради, бош холдингга тегишли бўлган акцияларнинг назорат пакети қиймати ҳам шу жумлага киради. Бош холдинг таъсис шартномасида қайд этилган шартларда шуъба корхонанинг қарзлари бўйича жавоб бериши мумкин.
4. Шуъба корхона ўзининг холдингга тегишли бўлган акциялари пакети миқдоридан қатъи назар, бирор-бир шаклда холдинг акцияларига эгалик қилиши мумкин эмас, гаров ва траст (ишонилган мулк) ҳам шу жумлага киради.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
Шуъба корхоналар акциядорларининг умумий йиғилишларида холдингнинг вакиллари мазкур шуъба корхона акцияларининг назорат пакетига мувофиқ овозга эга бўладилар. Рўйхати уставда кўрсатилиши керак бўлган шуъба корхоналарни ривожлантиришнинг стратегик муҳим масалаларини ҳал этиш учун уставда даражали кўпчилик ҳақидаги норма белгилаб қўйилади.
6. Мулкчилик шаклларидан қатъи назар, жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар холдинг муассислари ва қатнашчилари бўлишлари мумкин.
7. Хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг қатнашиш хусусиятлари Ўзбекистон Республикасининг чет эл инвестициялари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш]
1. Холдинг ташкил этиш ва уни рўйхатдан ўтказиш тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш учун белгиланган тартибда мазкур Низомда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
Холдинглар турдош корхоналарни кооперациялашга кўмаклашиш ҳамда улар томонидан келишилган инвестиция сиёсати амалга оширилиши учун ташкил этилади. Холдингга ёки унинг шуъба корхоналаридан бирига холдинг компаниянинг шуъба корхоналари маҳсулотлари (ишлари, хизматлари) учинчи шахслар томонидан сотилиши ҳуқуқи берилишига, шунингдек кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)га нархлар холдинг томонидан бирор-бир шаклда белгилаб қўйилиши ҳуқуқи берилишига йўл қўйилмайди.
2. Холдинглар, шу жумладан давлат тасарруфидан чиқариш жараёнида ташкил этиладиган холдинглар, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасининг (кейинги ўринларда монополияга қарши орган деб аталади) рухсати билан ташкил этилади. Холдинглар ташкил этилиши (қайта ташкил этилиши) юқорида айтиб ўтилган рухсатномасиз давлат рўйхатидан ўтказилишига йўл қўйилмайди.
(2-бандининг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 октябрдаги 412-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2000 й., 10-сон, 69-модда)
Кўрсатиб ўтилган рухсатнома олинмаган тақдирда холдингни давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) ҳақидаги қарорнинг амал қилиши монополияга қарши орган томонидан уни ҳақиқий деб ҳисоблаш тўғрисидаги масала қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилгунга қадар тўхтатилади.
Монополияга қарши органнинг рухсатномасини олмасдан холдинг ташкил этиш (қайта ташкил этиш)нинг давлат рўйхатига олинишига (қайта рўйхатга олинишига) йўл қўйган органлар ва уларнинг мансабдор шахслари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Холдинг ташкил этишга рухсатнома олиш учун монополияга қарши органга қуйидаги ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилади:
холдингни рўйхатга олишга рухсат бериш тўғрисида илтимоснома;
холдинг устави лойиҳаси;
холдинг ташкил этиш тўғрисидаги ният баёни ёки муассислар шартномаси;
ташкил этилаётган холдингга киритиш учун таклиф этилаётган корхоналар рўйхати;
холдинг таркибига киритиш учун таклиф этилаётган корхоналар ҳар бири хўжалик фаолиятининг асосий турлари ва ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар.
Холдинг ташкил этиш башарти маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг у ёки бу турларини ишлаб чиқаришни монополия қилишга олиб келса, холдинг ташкил этишга йўл қўйилмайди. Агар холдинг бир хилдаги ёки ўзаро бир-бирининг ўрнини босувчи маҳсулотлар (товарлар, ишлар, хизматлар)нинг муайян гуруҳи бўйича монополия деб тан олинса, ушбу гуруҳ бўйича монополист корхоналар реестрига киритилган бўлса, ва ўзининг бозордаги устунлик мавқеини нархларни зўрлаб белгилаш орқали амалга оширса, унга ва кўрсатиб ўтилган гуруҳдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи унинг шуъба корхонасига нисбатан монополияга қарши кураш олиб бориш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жазоларнинг амал қилиши жорий этилади.
3. Корхоналарнинг акциялари назорат пакетларига эгалик қилувчи холдинг ташкил этишга қуйидаги ҳолларда йўл қўйилмайди, агар:
улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, монополистлар сирасига киритилган бўлса;
бир хилдаги ёки бир-бирининг ўрнини босувчи маҳсулотларнинг муайян гуруҳи бўйича бозорда уларнинг жами улуши монополияга қарши орган томонидан белгиланадиган чекланган миқдордан ортиқ бўлса, чунки бундай шароитларда у мустақил равишда ёки шуъба корхоналар билан биргаликда ҳаракат қилиб товарлар айланиши шартларига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиши, бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришларини қийинлаштириши ва бу билан истеъмолчилар ва жамиятнинг қонуний манфаатларига зарар етказиши мумкин.
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.01.00 Умумий қоидалар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.01.00 Умумий қоидалар;
5.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги]
савдо, моддий-техника таъминоти, умумий овқатланиш, маиший хизмат, коммунал хўжалик, транспорт (темир йўл, авиация, трубопровод транспорти ва мутлақ равишда халқаро ташишларни амалга оширувчи корхоналардан ташқари), халқ бадиий ҳунармандчилиги.
Монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобатни ривожлантириш мақсадида монополияга қарши орган холдинглар ташкил этилишига йўл қўйилмайдиган иқтисодиёт секторларини белгилаши мумкин.
5. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ёки давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришда, сотиб олиш ва ижарага беришда чеклашларга эга бўлган давлат корхоналари ва мол-мулки асосида холдинглар ташкил этишга ушбу чеклашлар бекор қилингунга қадар йўл қўйилмайди.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
6. Ташкил этилаётган холдинглар барча турдаги хўжалик уюшмалари (иттифоқлар, концернлар, консорциумлар, корпорациялар ва бошқалар)нинг ёки корхоналарнинг бошқа бирлашмалари, шунингдек давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқий ворислари бўлиши мумкин эмас.
7. Холдингларнинг муассислари уларнинг уставларида тадбиркорлик фаолияти хусусиятига ва шуъба корхоналар фаолиятига таъсир кўрсатувчи қарорлар қабул қилиниши бўйича қонуний ҳуқуққа чеклашларни монополияга қарши органнинг тавсиялари асосида белгилашга ҳақлидирлар.
8. Давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхонанинг (корхона бўлинмасининг) шуъба корхонага айлантирилишига ана шу корхона меҳнат жамоасининг розилиги билан йўл қўйилади. Бундай розилик умумий йиғилишда барча ходимларнинг ярмидан кўпининг овози билан қабул қилинади.
III. Молиявий холдинглар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.02.00 Қимматли қоғозлар бозорининг умумий қоидалари]
1. Сармоясининг 50 фоиздан ортиғини бошқа эмитентларнинг қимматли қоғозлари ва ўзга молиявий активлари ташкил этган холдинг молиявий холдинг ҳисобланади.
Молиявий холдинг активлари таркибига фақат қимматли қоғозлар ва ўзга молиявий активлар, шунингдек холдинг бошқаруви аппарати фаолият кўрсатишини таъминлаш учун бевосита зарур бўлган мол-мулк кириши мумкин.
Активлари таркиби таъсис этиш пайтида кўрсатиб ўтилган талабга мувофиқ келмайдиган молиявий холдинг давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида уни бажариш учун зарур бўлган хатти-ҳаракатларни амалга ошириши керак.
Кўрсатиб ўтилган талабнинг бажарилмаслиги ушбу холдингнинг акциялари эмиссияси проспектини рўйхатдан ўтказган органнинг тақдимномаси асосида хўжалик суди томонидан молиявий холдингни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши учун асос ҳисобланади.
2. Молиявий холдинглар мутлақ даражада инвестиция фаолияти юритишга ҳақлидирлар, улар учун фаолиятнинг бошқа турлари тақиқланади.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда давлат мулкини бошқариш ваколати берилган органлар) молиявий холдинглар устав фондига корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш тартибида ташкил этилган акциядорлик жамиятлари устав сармоясининг 20 фоизидан ортиғини ташкил этувчи акциялар пакетини қўшишга ҳақли эмаслар.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
4. Молиявий холдинг шуъба корхоналарнинг ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Молиявий холдинг вакиллари фақат шуъба корхоналар акциядорлари йиғилишларида қатнашишлари мумкин. Молиявий холдинг вакилларининг кузатув кенгаши, бошқарув ва шуъба корхоналари бошқарувининг бошқа органлари таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.07.00 Фонд биржалари. Товар ва валюта биржаларининг фонд бўлимлари]
5. Молиявий холдинг ўзига тегишли акциялар билан қимматли қоғозларнинг ташкил этилган бозоридан (фонд биржасидан) бошқа жойда битишувлар содир этишга ҳақли эмас. Фонд биржасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган акциялар билан амалга оширилган битишувлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
IV. Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқаришда холдинглар таъсис этиш
1. Давлат корхоналарини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришда Давлат мулки қўмитаси томонидан холдинглар ташкил этилиши мумкин.
2. Корхоналарни давлат тасарруфидан чиқаришда холдинглар ташкил этиш тўғрисидаги таклиф давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган органларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда киритилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
холдинг ташкил этиш зарурлиги асосланиши, унинг фаолияти мақсади ва вазифалари кўрсатилган бўлиши;
ташкил этилаётган холдингга киритилиши таклиф этилаётган корхоналар (бўлинмалар) рўйхати берилган бўлиши;
ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида кўрсатиб ўтилган корхоналар (бўлинмалар) томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар улуши тўғрисидаги маълумотлар берилган бўлиши;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
холдинг бошқарув органларининг ваколатларини, холдингнинг шуъба корхоналар билан ўзаро муносабатлари тартибини белгиловчи холдингнинг таъсис ҳужжатлари лойиҳалари мавжуд бўлиши керак.
Аризага иловада шуъба корхоналар сифатида холдинг таркибига киритиш таклиф этилаётган корхоналар (бўлинмалар) меҳнат жамоаларининг қарори бўлиши лозим. Ушбу қарор мазкур Низомнинг II бўлими 8-бандига мувофиқ расмийлаштирилган бўлиши лозим.
3. Қайта ўзгартирилаётган ва давлат тасарруфидан чиқарилаётган корхоналар асосида ташкил этилаётган холдингнинг муассислари давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган органлар, шунингдек пайлар, улушлар, акциялар кўринишидаги ўз маблағларини қўйиш хоҳишини билдирган нодавлат юридик ва жисмоний шахслар бўлишлари мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
Холдинг қатнашчилари сони чекланмаган.
4. Йирик корхонани қайта тузиш ва давлат тасарруфидан чиқариш тартибида унинг таркибидан юридик мустақил (шуъба) корхоналарни ажратган ҳолда холдинг ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган органлар:
бутун корхонанинг ёки ажратиб чиқарилаётган бўлинмаларнинг устав сармоясини кўпайтириш мақсадга мувофиқлигини баҳолайдилар, зарурат бўлганда эҳтимол тутилган ўзга инвесторларни холдинг қатнашчилари сафига киритиш учун улар ўртасида танлов ўтказадилар.
5. Юридик мустақил корхоналарнинг акциялари пакетларини бирлаштириш тартибида холдинг компания ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишда давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган органлар:
монополияга қарши орган иштирокида ташкил этилаётган холдинг компанияга киритилаётган, ёхуд хўжалик мустақиллигига эга бўлаётган ва умумий асосларда давлат тасарруфидан чиқарилиши керак бўлган корхоналар рўйхатини аниқлайдилар;
Ўзга инвесторлар иштирокида холдинг ташкил этишда компания қатнашчилари томонидан қўшиладиган улушлар миқдори мол-мулкнинг бозор баҳосидан келиб чиқиб, томонларнинг розилигига кўра баҳоланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
8. Шуъба корхоналарга (бўлинмаларга) айлантириладиган корхоналар ходимлари давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган органнинг розилиги билан тасдиқланган рўйхатларга ва ёпиқ обуна натижаларига мувофиқ улар томонидан беришга ва сотишга мўлжалланган акцияларни холдингнинг устав фондига қўшишлари мумкин. Эслатиб ўтилган акцияларнинг ўрнига шуъба корхоналарнинг ходимларига холдинг акциялари берилади (номинал қиймати бўйича сотилади).
9. Холдинг ташкил этиш тўғрисидаги қарор давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган орган томонидан қабул қилинган тақдирда:
шуъба корхоналарнинг акциялари пакетлари ва мазкур Низомнинг 1 бўлими 3-бандида назарда тутилган бошқа активлар давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган орган томонидан холдинг устав сармоясини тўлаш тартибида қўшилади. Бунда холдинг устав сармояси акцияларнинг ушбу пакетлари ва унга муассислар томонидан бериладиган бошқа активларнинг жами номинал қийматига тенг бўлади;
шуъба корхоналарнинг қолган акциялари давлат мулкини бошқаришга вакил қилинган органларга тақсимлаш (сотиш) учун берилади;
холдинг акциялари унинг қатнашчилари ўртасида уларнинг улушларига мувофиқ тақсимланади.
10. Давлат мулкида бўлган холдинг акциялари сотилиши керак.
Холдинг компаниянинг у ёки бу акциялари пакетини бирор-бир муддатга давлат мулкига бириктириб қўйишга, агар бунга акциялари холдинг компания активлари таркибига кирувчи барча корхоналар учун амалдаги қонун ҳужжатлари билан йўл қўйилган ҳолдагина йўл қўйилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари]
нодавлат хўжалик жамияти томонидан бошқа хўжалик жамиятлари акцияларининг назорат пакетларини сотиб олиш йўли билан тузилади.
VI. Корхоналарни қўшиб олиш, уларнинг қўшилиб кетиши ва қўшилиши
1. Бир корхона акциялари назорат пакетининг иккинчи корхона томонидан сотиб олиниши бир корхонани иккинчи корхона томонидан қўшиб олиш ҳисобланади. Бунда ўзига қўшиб олувчи корхона холдинг (башарти илгари шундай бўлмаган бўлса), қўшилиб кетадиган корхона-шуъба корхона ҳисобланади.
Бир корхонанинг иккинчи корхона томонидан қўшиб олинишидаги чеклашлар ва чеклаш шартлари, шунингдек бошқа корхоналарнинг бирлашиши (қўшилиб кетиши, қўшилиши) монополияга қарши органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқарилади.
2. Қуйидаги ҳолларда корхоналарнинг қўшиб олинишига йўл қўйилмайди:
агар қўшиб олинадиган корхона ва холдинг ёки унинг бошқа шуъба корхоналари ўхшаш ёки ўзаро бир-бирининг ўрнини босувчи товарлар (ишлар, хизматлар)ни учинчи шахсларга сотса;
агар холдинг ёки унинг шуъба корхоналаридан бирортаси қўшиб олинадиган корхона томонидан ишлаб чиқариладиган товар (ишлар, хизматлар)нинг истеъмолчиси ҳисобланса ва қўшиб олинадиган корхонанинг тегишли бозордаги улуши 35 фоиздан ортиқни ташкил этса ёхуд қўшилиш пайтида тегишли товар (ишлар, хизматлар)нинг биринчи корхона томонидан истеъмол қилинадиган мавжуд даражасидан ортиқ бўлса;
агар қўшиб олинадиган корхона холдинг ёки унинг шуъба корхоналаридан бирортаси томонидан ишлаб чиқариладиган товар (ишлар, хизматлар)ни сотишни амалга оширса, ва қўшилиш пайтида биринчи корхонанинг тегишли бозордаги улуши 35 фоиздан ортиқни ташкил этса ёхуд холдинг ёки унинг шуъба корхоналаридан бирортаси улушидан ортиқ бўлса.
агар қўшилаётган корхоналар ўхшаш ёки ўзаро бир-бирининг ўрнини босувчи товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотса ва тегишли бозорда уларнинг жами улуши 35 фоиздан ортиқни ташкил этса, ёхуд агар уларнинг қўшилиши улардан бирортаси ҳаракат қиладиган бозорнинг кенгайишига олиб келса;
агар қўшилаётган корхоналардан бири иккинчи корхона томонидан ишлаб чиқариладиган товар (ишлар, хизматлар)нинг истеъмолчиси ҳисобланса, ва иккинчи корхонанинг тегишли бозордаги улуши 35 фоиздан ортиқни ташкил этса ёхуд қўшилиш пайтида биринчи корхона томонидан тегишли товар (ишлар, хизматлар) истеъмол қилинишининг мавжуд даражасидан ортиқ бўлса;
агар қўшилаётган корхоналардан бири иккинчи корхона томонидан ишлаб чиқариладиган товар (ишлар, хизматлар)ни сотишни амалга оширса, ва тегишли бозорда биринчи корхонанинг улуши қўшилиш пайтида 35 фоиздан ортиқ бўлса ёхуд иккинчи корхонанинг улушидан ортиқ бўлса.
4. Молиявий холдинг ва унинг шуъба корхонасининг (корхоналарининг) қўшилишига, агар қўшилиш натижасида холдинг сармоясидаги қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий активлар улуши 50 фоиздан ортиқ бўлмаган даражага етса, мазкур Низомнинг VI бўлими 3-банди талаблари бажарилган тақдирда йўл қўйилади.
5. Ушбу Низом билан корхоналарнинг қўшилиб кетиши учун белгиланадиган қоидалар шунингдек уларнинг қўшилиши ҳолларига ҳам татбиқ этилади.
6. Ўхшаш ёки ўзаро бир-бирининг ўрнини босувчи товарлар (ишлар, хизматлар)ни сотувчи корхоналарнинг қўшилиб кетиши ҳақидаги таклиф мазкур Низомнинг VI бўлими 3-бандида назарда тутилган ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ монополияга қарши органлар томонидан кўриб чиқилади.
7. Корхоналарнинг қўшиб олинишига олиб келган ёки олиб келиши мумкин бўлган битишувлар содир этилиши устидан назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ монополияга қарши органлар томонидан амалга оширилади.
1. Холдинглар йилнинг ҳар чорагида ўз балансларини, фойда ва зарарлар счётларини, шунингдек бошқа корхоналарнинг ўзларига тегишли акциялари ҳақидаги тўлиқ маълумотларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ахборотни эълон қилишга мажбурдирлар.
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.02 Хизмат ва тижорат сири]
2. Холдинг томонидан исталган корхонанинг (шу жумладан ўзининг шуъба корхонасининг) акцияларининг 5 фоизидан ортиғининг олди-сотдиси тўғрисидаги маълумотлар битишув содир этилган пайтдан бошлаб бир ҳафта муддатда албатта эълон қилиниши керак. Кўрсатиб ўтилган маълумотлар битишув қатнашчиларининг тижорат сирига тегишли деб топилиши мумкин эмас.
Кўрсатиб ўтилган талаб бузилган ҳолда содир этилган битишувлар, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган битишувлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
3. Холдинглар ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.