toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020
Ҳужжат 25.09.1995 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1994 ЙИЛ 3 НОЯБРДАГИ 533-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
2-банд қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:

«в) ‎

банкротлик ҳақида иш қўзғатиш тўғрисидаги аризалардан‎‎‎‎ энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдорида»;‎‎‎‎
«в, г, д» кичик бандлар тегишли равишда «г, д, е» кичик бандлар деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 25 сентябрь,
371-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 9-сон, 36-модда)