1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар]
КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ТИЗИМИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ қилиш тўғрисида» 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 октябрдаги 421-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 179-модда)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмасининг, шунингдек туман (шаҳар) коммунал-фойдаланиш бошқармасининг намунавий ташкилий тузилмаси ва бошқарув аппарати тузилмаси 3, 4 ва 5-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
2. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда, белгиланган тартибда:
хўжалик ҳисобидаги «Бошсувоқова» бош бошқармаси ва Хўжалик ҳисобидаги коммунал объектларни капитал қуриш бош бошқармаси базасида Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бош дирекциясини ташкил этсин;
6-иловага* мувофиқ корхоналар ва ташкилотларни қайта ташкил этсин, янги ташкил этилган корхоналарни Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бош дирекцияси таркибига киритсин;
* 6-илова берилмайди.
хўжалик ҳисобидаги «Бошкоммунгаз» бош бошқармасини «Бошкоммунгаз» корхонасига, унинг таркибий бўлинмаларини эса юридик шахс мақоми билан шуъба корхоналарга айлантирсин;
идоравий мансублигидан қатъи назар, коммунал мақсадлардаги барча газ қувурлари тармоқларининг «Бошкоммунгаз» корхонасининг шуъба корхоналари балансига бепул берилишини ташкил қилсин;
Равот ва Қўйтош сув қувурларидан фойдаланиш бошқармасини Жиззах вилояти ҳокимлигининг коммунал-фойдаланиш бирлашмаси таркибига, «Қайнарсай» қароргоҳининг «Сувоқова» ишлаб чиқариш бошқармасини Тошкент вилояти ҳокимлигининг коммунал-фойдаланиш бирлашмаси таркибига берсин;
«Ўзкоммунхизмат» агентлиги тўғрисидаги Низом лойиҳасини ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда — Ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисидаги Намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзбекгазқурилиш» (Қарши шаҳри), «Қуватаъмирлашмеханика» ва «Қўқон ишлаб чиқариш комбинати» акциядорлик жамиятларининг фаолияти тегишли равишда Қашқадарё ва Фарғона вилояти ҳокимликлари томонидан мувофиқлаштирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигини қайта ташкил этиш бўйича махсус комиссия, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси белгиланган тартибда икки ой муддатда:
тугатиладиган «Ўзкоммуниссиқликэнергиятаъмирлаш» бошқармасининг ҳамда «Коммуналчи» тажриба-экспериментал корхонасининг мол-мулки базасида «Ўзкоммуниссиқликтаъмир» очиқ акциядорлик жамиятини ташкил этсинлар;
«Ўзкоммунмаштаъминот» ишлаб чиқариш бирлашмасини очиқ акциядорлик жамиятига айлантирсинлар;
7-иловага мувофиқ рўйхат бўйича акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлатга тегишли пакетларини белгиланган тартибда танлов асосида ишончли бошқарувга берсинлар.
5. Техник хатловдан ўтказиш республика кадастр бюроси тугатилсин, унинг штатдаги ходимлар сони уй-жой фондининг давлат кадастрини юритиш бўйича махсус бўлинма ташкил этиш учун «Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасига берилсин.
Ҳудудий Техник хатловдан ўтказиш кадастр бюролари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфига берилсин.
«Ўзгеодезкадастр» бош бошқармасига ҳудудий Техник хатловдан ўтказиш кадастр бюролари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш, шунингдек уй-жой фондининг йиғма кадастрини юритиш юклансин.
6. «Ўзкоммунхизмат» агентлигига Бош директорнинг биринчи ўринбосари ҳамда шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган 5 кишидан иборат ҳайъати бўлишига рухсат этилсин.
«Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори ва Бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади, мақоми ва маиший таъминот, тиббий ҳамда транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича тегишли равишда вазир ва вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади;
Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бош дирекцияси директори мақомига кўра «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорининг ўринбосари ҳисобланади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 октябрдаги 421-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 179-модда)
Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бош дирекцияси директори Агентлик таркибига кирувчи давлат корхоналари ва ташкилотлари раҳбарлари Агентлик Бош директори томонидан, Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тайинланадилар.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 октябрдаги 421-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 179-модда)
Ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаларига раҳбарлик қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг индустрияни ривожлантириш, қурилиш ва коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари зиммасига юклансин.
7. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари, Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш ва уларни ривожлантириш бош дирекцияси бошқарув аппаратларининг таъминоти уларнинг таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳар ойдаги ажратмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар ҳисобига амалга оширилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 октябрдаги 421-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 179-модда)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 октябрдаги 421-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 19-сон, 179-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 декабрдаги 493-сон қарорига 3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаларининг намунавий ташкилий тузилмаси ва бошқарув аппарати
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 декабрдаги 493-сон қарорига 5-ИЛОВА
Туман (шаҳар) коммунал-фойдаланиш бошқармасининг намунавий ташкилий тузилмаси ва бошқарув аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 декабрдаги 493-сон қарорига 7-ИЛОВА
Акцияларининг давлат пакетлари ишончли бошқарувга бериладиган акциядорлик жамиятлари
РЎЙХАТИ
1. «Ангренгазмаш» ОАЖ, Ангрен ш.
2. «Фарғона газ аппаратлари заводи» ОАЖ, Фарғона ш.
3. «Газавтоматика» ОАЖ, Тошкент ш.
4. «Коммуналчи» ОАЖ, Самарқанд ш.
5. «Коммуналсозловчи» ОАЖ, Тошкент ш.
6. «Ўзбекгазсувқурилиш» ОАЖ, Тошкент ш.
7. «Ўзкоммунмаштаъминот» ОАЖ, Тошкент ш.
8. «Ўзкоммуниссиқликтаъмир» ОАЖ, Тошкент ш.
9. «Ўзбекгазқурилиш» ОАЖ, Қарши ш.
10. «Қуватаъмирлашмеханика» ОАЖ, Қува ш.
11. «Қўқон ишлаб чиқариш комбинати» ОАЖ, Қўқон ш.
Изоҳ. 1—8-тартиб рақамларидаги акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат пакетларини ишончли бошқарувга бериш «Ўзкоммунхизмат» агентлиги билан, 9—11-тартиб рақамларидаги акциядорлик жамиятлариники тегишли равишда Қашқадарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан келишган ҳолда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Мазкур изоҳга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 8 октябрдаги 347-сон «Иқтисодий ночор корхоналарни тугатиш ва уларнинг таркибини ўзгартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилган. Изоҳнинг рус тилидаги матнига қаранг.