Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ИДОРАЛАРАРО ТУСДАГИ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ, БАЖАРИШ, ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 январдаги 15-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг идоралараро тусдаги халқаро шартномаларини тузиш, бажариш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш тартибининг
3-моддасига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
«ҳаво транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари «Дававианазорат» инспекцияси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси билан»;
«автомобиль ва дарё транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ва «Ўзавтотранс» давлат-акциядорлик корпорацияси билан».