2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.07.00.00 Референдум. Сайлов. Сайлов тизими / 01.07.04.00 Округ ва участка сайлов комиссиялари;
3.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби;
4.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар;
5.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.08.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш;
6.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.01 Умумий қоидалар;
7.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар;
8.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.01.00 Умумий қоидалар. Меҳнат қонунчилик ҳужжатларининг амал қилиш доираси;
9.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.01.00 Умумий қоидалар;
10.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар;
11.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар;
12.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат;
13.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар;
14.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар;
15.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар;
16.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.01.00 Умумий масалалар;
17.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.07.00 Консуллик вазифалари (паспорт-виза ишлари, консуллик легализацияси) ва йиғимлар;
18.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Референдумлар. Сайловлар. Сайлов тизими. Депутат;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
3.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 43-модда; 1993 йил, № 5, 236-модда, 1994 йил, № 11-12, 285-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда) 8-моддаси учинчи бандининг олтинчи хатбошиси «имтиёзлар бериш» деган сўзлардан олдин «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(II бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрдаги ЎРҚ-642-сонли Қонунига асосан 2021 йил 21 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон)
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда)
(IV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.08.00 Экологик назорат]
V. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси,1995 йил, № 6, 118-модда; 1997 йил, № 4-5, 126-модда) 31-моддаси иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси махсус ваколатли давлат табиатни муҳофаза қилиш идоралари ҳисобланади».
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 9, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 9, 241-модда) 21-моддасининг иккинчи қисми чиқариб ташлансин.
VII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон)
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.11.00.00 Жиноят қонунчилиги / 16.11.01.00 Умумий қоидалар]
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда):
«182-модда. Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш
Божхона назоратини четлаб ёки Божхона назоратидан яшириб ёхуд Божхона ҳужжатлари ва воситаларига ўхшатиб ясалган ҳужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланган ҳолда ёки декларациясиз ёхуд бошқа номга ёзилган декларациядан фойдаланиб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш:
а) кўп миқдорда;
б) хизмат лавозимидан фойдаланган ҳолда содир этилган бўлса, —
мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) жуда кўп миқдорда;
б) чегарани бузиб ўтиш, яъни божхона хизматининг розилигини олмасдан туриб, товар ёки бошқа қимматликларни Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан очиқдан-очиқ ўтказиш йўли билан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
мол-мулк мусодара қилиниб саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;
2) Кодекс қуйидаги мазмундаги 1861-модда билан тўлдирилсин:
«1861-модда. Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш
Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
мол-мулк мусодара қилиниб, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) кўп миқдорда;
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
мол-мулк мусодара қилиниб, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.12.00.00 Жиноят-процессуал қонунчилиги / 16.12.01.00 Умумий қоидалар]
IX. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда):
1) 345-моддасининг иккинчи қисми «186» рақамидан кейин «1861» деган рақам билан тўлдирилсин;
2) 405-моддаси матнидаги «етти суткада» деган сўзлар «ўн беш суткада» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 490-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Назорат инстанцияси суди жиноят ишини назорат тартибда кўриб, кассация ажримини, агар кейин суд ажримлари қарорлари чиқарилган бўлса, уларни ҳам бекор қилади ва ишни янгидан кассация тартибида кўриб чиқишга ўтказади»;
иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.01.00 Умумий қоидалар]
иккинчи қисмнинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«сотилаётган ашёларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
учинчи қисмнинг санкцияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
2) Кодекс қуйидаги мазмундаги 1751 ва 1861 моддалар билан тўлдирилсин:
«1751-модда. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш,—
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима сабаб бўлади»;
«1861-модда. Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш
Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини ноқонуний равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш,—
ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади»;
5) 245-моддасининг биринчи қисми «175-моддасининг бешинчи қисми» деган сўзлардан кейин «1751-моддасида» деган сўзлар билан, «186» рақамидан кейин «1861» деган, «241» рақамидан кейин эса «2411» деган рақамлар билан тўлдирилсин;
6) 261-моддасининг биринчи қисмидаги «65-моддасининг биринчи қисмида (қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бундан мустасно), 65-моддасининг иккинчи қисмида, 68-моддасида (ҳисоботни бузиб кўрсатиш, ердан фойдаланганлик тўғрисида ахборот тақдим этишдан бош тортиш ёки нотўғри ахборот тақдим этиш бундан мустасно), 69-моддасида (қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар бундан мустасно)» деган сўзлар «65-моддасининг иккинчи қисмида (қишлоқ хўжалиги ерларини ва бошқа ерларни яроқсиз ҳолга келтирганлик бундан мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерларига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларга, сув фонди ерларига оид қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«2661-модда. Ер ресурслари давлат қўмитасининг органлари
Ер ресурслари давлат қўмитасининг органларига ушбу Кодекснинг 65-моддасида (ерларни ишлаб чиқариш ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантирганлик бундан мустасно), 68-моддасида (шаҳарлар ва посёлкаларнинг ерлари, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, сув фонди ерлари бундан мустасно), 69-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ер ресурслари давлат қўмитаси органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва жарима солиш тариқасида маъмурий жазо чорасини қўллашга қуйидагилар ҳақлидирлар:
Ўзбекистон Республикаси ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза этилишини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари — фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваригача миқдорда;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлари ерлардан фойдаланиш ва уларнинг муҳофаза этилишини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари — фуқароларга энг кам иш ҳақнинг икки бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваригача миқдорда жарима солишга».
(XI бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон)
(XII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 октябрдаги ЎРҚ-798-сонли Қонунига асосан 2023 йил 30 апрелдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.08.00 Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд қилиш]
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда) 38-моддаси:
«Қуйидаги фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилиш керак:
1) туғилиш;
2) ўлим;
3) никоҳ тузилганлиги;
4) никоҳдан ажралиш»;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинснинг ўзгартирилиши каби воқеа ва фактлар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган фуқаролик ҳолати ҳужжатларида уларга тегишли ўзгартишлар киритиш йўли билан ифодаланади»;
учинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлари тегишинча тўртинчи, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
олтинчи қисмидаги «фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан суд қарори асосида» деган сўзлар «фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёки фуқаролик ҳолати ҳужжатларидаги ёзувларда жиддий тафовутлар бўлса — суд қарори асосида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(XIV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 17 январдаги ЎРҚ-517-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2019 й., 03/19/517/2497-сон)
(XV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 395-II-сон Қонунига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 156-модда)
XVI. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 24 апрелда қабул қилинган «Табиий монополиялар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 106-модда) қуйидаги мазмундаги 21-модда билан тўлдирилсин:
«21-модда. Ушбу Қонунда қўлланилаётган асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилмоқда:
табиий монополиялар — товар бозоридаги шундай ҳолатки, унда технологик хусусиятларга қўра ишлаб чиқариш харажатлари ортиб кетиши муносабати билан муайян турдаги товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган талабни қондиришнинг рақобатга асосланган шароитини яратиб бўлмайди ёки бундай шароитни яратиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас;
табиий монополия субъекти — табиий монополия шароитида товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш (реализация қилиш) билан машғул хўжалик юритувчи субъект (юридик шахс)»
XVIII бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.20.00.00 Давлат мукофотлари. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат мукофотлари. Фахрий унвонлар. Юқори даражалар ва фарқловчи белгилар. Давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар]
XIX. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 28 августда қабул қилинган «Эл-юрт ҳурмати» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 9, 163-модда) билан тасдиқланган «Эл-юрт ҳурмати» ордени тавсифи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Эл-юрт ҳурмати» ордени
ТАВСИФИ
«Эл-юрт ҳурмати» ордени 1 микрон қалинликдаги тилла қопланган 925 пробали кумушдан тайёрланади, у икки ёнбағридан нурлар таралган саккиз қиррали юлдуз шаклига эга. Юлдузнинг бурчаклари орасида зангори рангдаги шаффоф эмаль қопланган тарам бўлиб таралаётган нур тутамлари жойлашган. Юлдузнинг қарама-қарши жойлашган учларининг ораси 57 миллиметр. Нурлар жо бўлган айлананинг диаметри — 52 миллиметр.
Орденнинг марказида Регистон майдони тасвирланган. Унинг ортида рангли эмаль юритилган водийлар ва тоғлар, улар узра эса зангори осмон фонида чиқаётган қуёш акс эттирилган.
Майдон тасвирининг атрофи қизил рангдаги эмаль тўлдирилган ботиқ айлана билан ўралган. Юқорида, оқ фонда «EL-YURT HURMATI» сўзлари, айлананинг пастки қисмида — яшил шаффоф эмаль қопланган дафна шохлари жойлашган. Тасвир ва ёзувнинг атрофи қизил рангдаги эмаль тўлдирилган ботиқ айлана билан ўралган.
Орденнинг орқа томонида, пастки қисмида унинг тартиб рақами 2 миллиметр катталикдаги шрифт билан ёзилган.
Орден Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи рангларидаги муҳайяр лента сирилган қадағичга илмоқча ва ҳалқа ёрдамида уланади».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 25 декабрь,
729-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 20-модда; 9-сон, 212-модда; 2002 й., 9-сон, 156-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда; 2007 й., 52-сон, 533-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2019 й., 03/19/517/2497-сон, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон; 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон; 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2023 й., 03/23/850/0439-сон; 15.02.2024 й., 03/24/907/0127-сон)