1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Умумий масалалар;
2.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ВА КИЧИК БИЗНЕСНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ФОНДИ (БИЗНЕС-ФОНДИ)НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ҲАМДА УНИНГ ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 декабрдаги 563-сонли «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш Фонди (Бизнес-фонди)ни ташкил этиш ҳақида»ги Фармонига мувофиқ ҳамда иқтисодиётнинг нодавлат секторида ишлаб чиқаришни жадал кучайтириш учун шарт-шароитларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Бизнес-фонд томонидан хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесга кредитлар берилишининг асосий шартларига 4-иловага мувофиқ;
2. Белгилаб қўйилсинки, Бизнес-фонд томонидан жалб этиладиган маблағлардан қайтариб бериш асосида қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш учун жамланади ва «Ўзтадбиркорбанк» орқали кредитлар тариқасида ажратилади;
лойиҳани имтиёзли кредит билан таъминлаш орқали хусусий тадбиркорликка ва кичик бизнесга молиявий кўмак бериш;
республика минтақаларида хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнеснинг кенг инфраструктурасини ривожлантиришга кўмаклашиш;
хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнеснинг турли кредит муассасаларидан қарзга маблағ жалб этишни тақозо этадиган инвестиция лойиҳаларига кафолатлар бериш, мажбуриятлар олиш ва кафил бўлиш;
лойиҳаларнинг халқаро андозаларга мос техникавий-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш билан боғлиқ суғурта полисини қоплаш учун грантлар (давлатнинг молиявий ёрдамини) таъсис этиш ва бериш;
хорижий ускуналар лизингини ташкил этиш асосида хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни технологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк икки ҳафта муддатда Бизнес-фонднинг устав фаолиятини амалга ошириш учун унга ажратиладиган давлат маблағларини «Ўзтадбиркорбанк» орқали ўтказиш ва қайтариш тартибини тасдиқласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги икки ҳафта муддатда Бизнес-фондни қайта ташкил этилаётган Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарманинг ҳуқуқий вориси сифатида белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Бизнес-фондни Тошкент шаҳар, Халқлар Дўстлиги кўчаси, 8-уйдаги бинога жойлаштирсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарма фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 30 июлдаги 380-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин. Уларга 10 кун муддатда Бизнес-фонднинг таъсис йиғилишини ўтказиш ва уни ташкил этишга оид аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 26 июль,
291-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 июлдаги 291-сон қарорига 1-ИЛОВА
Бизнес-фонднинг ҳудудий-ташкилий
тузилмаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 июлдаги 291-сон қарорига 2-ИЛОВА
Умумий раҳбарлик Марказий аппарат билан алоқа қилиш
2.
Бош мутахассис
Буюртманомалар қабул қилиш Лойиҳа ҳужжатларининг умумий таҳлили
3.
Етакчи мутахассис
ТИА ва бошқа ҳужжатлар тўғрилигини текшириш Объектларни назорат қилиш, техник экспертиза ва мониторинг
4.
1-тоифали мутахассис
Шартномаларни ва уларга илова қилинган ҳужжатларни расмийлаштириш
5.
Бухгалтер
Ҳисоб-китобни юритиш Банклар билан муносабатлар
6.
Кассир
Касса ҳужжатлари билан ишлаш Тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш
Изоҳ: Бизнес-фонднинг Бош ташкилоти вилоят бўлимларига асосий ва оборот фондлари ажратиб беради.
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 июлдаги 291-сон қарорига 4-ИЛОВА
Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесга Бизнес-фонд томонидан кредит беришнинг
асосий шартлари
I. Инвестиция ресурсларини жалб этиш
1. Бизнес-фонд томонидан давлат манбаларидан маблағ жалб этиш қайтариб бериш асосида Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Меҳнат вазирлиги ва бошқа идоралар билан тузилган шартномалар бўйича муддати белгиланган ҳолда амалга оширилади.
2. Кўрсатиб ўтилган маблағлар Бизнес-фонднинг «Ўзтадбиркорбанк»даги ҳисоб-китоб счётида жамланади. Шу ҳисоб-китоб счётига устав фондининг маблағлари ҳам ўтказилади.
3. Бизнес-фонд жалб этилган давлат маблағларидан фойдаланиш ва ажратилган қарз маблағлари қайтарилишининг аҳволи тўғрисидаги молиявий ҳисоботни ҳар чоракда бир марта Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Давлат мулки қўмитаси ва Меҳнат вазирлигига тақдим этади.
4. Давлат маблағлари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларининг, хорижий юридик шахслар ва халқаро молия ташкилотларининг маблағлари ҳам Бизнес-фонд ресурсларининг манбалари ҳисобланади.
II. Кредит беришнинг асосий шартлари
1. Бизнес-фонд томонидан кредитлар ажратиш қарз олувчида қоидага кўра «Мадад» суғурта агентлиги томонидан берилган суғурта полиси мавжуд бўлганда кредит шартномаси асосида Фонд бошқарувининг қарорига кўра «Ўзтадбиркорбанк» орқали амалга оширилади.
2. Имтиёзли кредит бериш Бизнес-фонд томонидан давлат маблағларидан жалб этилган маблағлар ҳисобидан амалга оширади ва иқтисодиётнинг қуйидаги тармоқларидаги хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлашга йўналтирилади:
3. Имтиёзли кредитларни тўлаш муддати лойиҳанинг ўзини ўзи қоплаш муддатига қараб, имтиёзли даври 2 йилдан 5 йилгача, 10 йилгача белгиланади. Имтиёзли кредитлар бўйича фоиз ставкаси қатъий равишда белгилаб қўйилмайди ва Бизнес-фонд томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
4. Маблағ билан таъминланадиган инвестиция лойиҳаларини танлаб олишда қарз олувчининг молиявий иштирок этиш улуши юқори бўлган лойиҳаларга афзаллик берилади.
III. Олинган кредитларнинг қарздорлар томонидан ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш
1. Ажратилган кредитлар Бизнес-фонд топшириқномасига биноан «Ўзтадбиркорбанк» томонидан қарз олувчининг унга хизмат кўрсатувчи тижорат банкдаги ҳисоб-китоб счётига тузилган кредит шартномаси талабларига қатъий мувофиқ равишда фойдаланиш учун ўтказилади.
2. Бизнес-фонд берган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилишини назорат қилиш учун:
Бизнес-фонд ва «Ўзтадбиркорбанк» кредит шартномаси ҳамда қарзни узиш жадвали асосида кредитдан мақсадга мувофиқ, фойдаланиш ҳамда кредитлар ва улар юзасидан фоизларнинг ўз вақтида қайтарилиши устидан мунтазам назоратни амалга оширадилар.
Бизнес-фонд «Мадад» суғурта агентлиги ва «Ўзтадбиркорбанк» билан биргаликда ҳар чоракда қарздорлар томонидан кредитлар ва улар юзасидан фоизларнинг қайтарилиши бўйича ҳисоб-китобларнинг аҳволини ўзаро текширишдан ўтказади.
3. Қарздорнинг ҳисоб-китоб счётида маблағ мавжуд бўлган ҳамда кредитни ва у бўйича фоизларни тўлаш муддати келганда «Ўзтадбиркорбанк» қарздорнинг топшириқномаси асосида ушбу маблағларни Бизнес-фонднинг ҳисоб-китоб счётига ўтказади.
4. Тижорат банклари айби билан маблағлар қарздорнинг счётидан Бизнес-фонд ҳисоб-китоб счётига ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда Бизнес-фонд ва «Ўзтадбиркорбанк» тақдимномасига кўра Марказий банк тижорат банкларига нисбатан белгиланган тартибда жарима санкциялари кўллайди.
5. Қарздор кредитни тўламаган тақдирда Бизнес-фонднинг «Мадад» суғурта агентлиги билан ўзаро муносабати схемаси илова қилинмоқда.
IV. Таваккалчиликларни бошқариш
1. Бизнес-фонд томонидан берилган кафолат ва тўлов мажбуриятлари, шунингдек, тўлов кафилликларининг энг кўп жами ҳажми Бизнес-фонднинг ўз маблағлари миқдоридан саккиз бараваридан ошиб кетмаслиги керак.
2. Ўз маблағлари ва жалб этилган нодавлат маблағлари ҳажмида кредит берилган ҳолларда Бизнес-фонд таваккалчиликларини қоплаш бўйича талаблар Фонд томонидан мустақил равишда белгиланади.
3. Бизнес фонднинг ўз операциялари бўйича эҳтимол тутилган зиённи қоплашга мўлжалланган ўз маблағлари энг оз таваккалчилик қилинадиган активлар шаклида жойлаштирилади.
ИЛОВА
Қарздор кредитни тўламаган тақдирда Бизнес-фонднинг «Мадад» суғурта агентлиги билан ўзаро муносабати схемаси
1. Қарз олувчининг кредит хизмати кўрсатиш ва кредитни қайтариш бўйича мажбуриятларни бажармаганлиги.
2. Суғурта агентлигининг банкка топшириқномаси.
3. Шартнома бўйича товон тўлаш.
4. Қарздорга нисбатан регрессив даъво қўзғаш.
5. Компенсация тўловлари.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 7-сон, 24-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 й., 7-сон, 36-модда; 2003 й., 24-сон, 240-модда)