toggle_night_mode
Ҳужжат 19.04.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ ҳамда шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартибини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиблари борасидаги билимларни оширишга қаратилган ўқув семинарларини ўтказиш режасини ишлаб чиқсин ва унинг амалга оширилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 апрель,
328-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 328-сон қарорига
ИЛОВА
Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) (кейинги ўринларда фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) деб аталади) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддасига мувофиқ фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек, банклардан суммаларни олишга ишончномаларни (кейинги ўринларда ишончномалар деб аталади) тасдиқлаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ишончномаларни тасдиқлашда Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланаётган ишончномаларга фуқаролар йиғинларининг номлари қайд этилган муҳр босилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ишончномаларни тасдиқлашда қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишончноманинг лойиҳаларини тузиш ва ишончномага доир масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш;
жисмоний шахслардан ишончномаларни тасдиқлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш.
5. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ишончномаларни тасдиқлашда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
жисмоний шахсларга ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда кўмаклашиш, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтириб беришга;
томонлар тақдим этган ишончнома лойиҳаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтириб бериш, уларнинг мазмуни томонларнинг асл мақсадига мос келиш-келмаслигини ва қонун талабларига зид келиш-келмаслигини текширишга;
қонун ҳужжатларига мос келмайдиган ишончномаларни амалга оширишни рад этишга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишончномаларни тасдиқлаш вақтида фуқаролар ёки мансабдор шахслар томонидан қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, зарур чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тегишли органларга бу ҳақда хабар қилишга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ишончномалар давлат тилида расмийлаштирилади. Расмийлаштирилган ишончнома матни фуқароларнинг талабига биноан фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан рус тилида ёки имкони бўлса, бошқа мақбул тилда берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар, ишончнома мурожаат қилган шахс тушунмайдиган ёки яхши билмайдиган тилда расмийлаштирилса, унда ишончнома матни фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ёки мурожаат қилган шахс таниган таржимон томонидан оғзаки таржима қилиниши мумкин. Бу ҳақда ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ким томонидан таржима қилинганлиги ва матн мазмуни тушунтирилганлиги ҳақида фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан ёзиб қўйилиши, имзоланиши ва муҳр қўйилиши керак. Бундай ҳолда мурожаат қилган шахс ўзи биладиган тилда исми, фамилияси, отасининг исмини тўлиқ ёзиб, имзо қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан тасдиқланадиган ишончномалар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ишончномаларни рўйхатга олиш китобида (кейинги ўринларда Рўйхатга олиш китоби деб аталади) рўйхатга олинади. Рўйхатга олиш китобидаги ёзувлар қалам билан ёзилишига йўл қўйилмайди. Очиқ қолган жойларга чизиқ тортиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳар бир ишончнома алоҳида тартиб рақам билан рўйхатга олинади. Рўйхатга олиш китобида қайд этилган ишончнома рақами фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланадиган ёки бериладиган ишончноманинг тасдиқловчи ёзувида кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатга олиш китобидаги тартиб рақамларининг рақамланишида хатоликка йўл қўйилса, алоҳида маълумотнома тузилади ва фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) имзоси ва муҳри билан рўйхатга олиш китобига елимланиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ишончномаларни тасдиқлаш фуқаролар йиғини жойлашган бинода амалга оширилади. Фуқаро касаллиги, ногиронлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра фуқаролар йиғинига бора олмайдиган айрим ҳолларда ишончномалар фуқаролар йиғини биносидан ташқарида, яъни мазкур жисмоний шахс ёхуд унинг вакили жойлашган жойда тўлдирилиши мумкин.
Ишончномалар фуқаролар йиғини жойлашган бинодан ташқарида тўлдирилса, ҳужжатнинг тасдиқловчи ёзувида ва ишончномаларни рўйхатга олиш китобида ишончнома расмийлаштирилган жойнинг манзили кўрсатилади.
9. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ишончномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчиларнинг (уларнинг қонуний вакилларининг, шунингдек, васий ва ҳомийларининг) шахсини аниқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишончномани расмийлаштиришни сўраб мурожаат қилувчи фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
10. Ишончнома тасдиқлаб берилаётганда ишончнома берувчининг муомала лаёқати белгиланган тартибда аниқланади. Ишончнома вакил томонидан тузилган тақдирда, унинг ваколати ҳам текширилади.
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан фуқароларнинг муомала лаёқати улар билан шахсий мулоқот давомида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Фуқаролар йиғинининг раисида (оқсоқоли) ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат қилувчилар руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз хатти-ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайди ёки ўз ҳаракатларини бошқара олмайди ёхуд спиртли ичимликлар ёки гиёҳвандлик ва психотроп моддаларни истеъмол қилиши оқибатида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяди деб ҳисоблаш учун асос бўлса-да (шубҳа тўғрисида), аммо шу фуқаронинг муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, улар ишончномани тасдиқлашни кечиктиради ва суднинг шу шахсни муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топганлиги тўғрисидаги қарори бор-йўқлигини аниқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар, мазкур шахс суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ишончномани тасдиқлашни рад этиш ҳақида қарор чиқаради. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ушбу қарордан норози томоннинг судга мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтириши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар, мазкур шахс суд томонидан муомала лаёқати чекланган деб топилган бўлса, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ишончномани тасдиқлашда муомала лаёқати чекланган шахс ҳомийсининг розилигини талаб этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ишончномани ҳақиқий эмас деб топганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёки ажримини олган тақдирда, бу ҳақда ишончномаларни рўйхатга олиш китобига ва ишончноманинг фуқаролар йиғинида сақланадиган асл нусхасига тегишли ёзув киритади, ўз имзоси ва муҳрини қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Жисмоний шахслар томонидан тақдим қилинган ёки фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан тузиладиган ишончнома лойиҳалари қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ишончномалар фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) иштирокида имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар, фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги, саводсизлиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра ишончномани ўз қўли билан имзолай олмаса, ишончномани унинг топшириғига кўра ўзи ва фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда ишончнома тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ҳужжат матнига ва тасдиқловчи ёзувга ёзиб қўйилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агар, ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган фуқаро саводсиз, кўзи ожиз бўлса ёки қандайдир сабаблар туфайли кўзи яхши кўрмаса, шунингдек, касаллиги туфайли ишончномани ўқий олмаса, фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) унга ҳужжат матнини овоз чиқариб ўқиб беради ва бу ҳақда ҳужжат матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишончнома тасдиқлашни сўраб кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган шахс мурожаат қилса ҳамда саводсиз бўлса, ишончномани тасдиқлаш пайтида у билан муомала қила оладиган ва ишончноманинг мазмунини унинг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини ўз имзоси билан тасдиқловчи сурдо таржимон ҳозир бўлиши шарт.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган ҳамда муомала лаёқатига эга бўлган саводли фуқаро ишончнома тасдиқлашни сўраб мурожаат қилса, ишончнома унинг ўзи томонидан ва сурдо таржимон томонидан имзоланиши мумкин.
Кар-соқовлик нуқсони (кар-соқов, кар, қулоғи оғир) бўлган, муомала лаёқатига эга бўлган, бироқ сурдо таржимон билан мулоқот қила олмайдиган саводли фуқаро ўз имзоси билан ишончноманинг мазмунини ўзининг хоҳиш-иродасига мувофиқ эканлигини фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) билан ёзма равишда билдирадиган бўлса, ишончномани тасдиқлашда сурдо таржимоннинг иштироки шарт эмас. Ушбу ёзишмалар ишончнома билан бирга тикиб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Таржимон ёки сурдо таржимон ишончнома таржимасини нотўғри ёки ёлғон таржима қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши ҳақида фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан огоҳлантирилади ва бу ҳақда ишончнома матнида кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Ишончномаларни тасдиқлаш тартиби
15. Ишончноманинг матни аниқ ва равшан, мазмунига тааллуқли сана ва муддатлар кўрсатилган бўлиши шарт. Фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий рўйхатга олинган манзили кўрсатилган ишончномаларни тасдиқлашда чет эл фуқаролари қатнашаётган бўлса, уларнинг фуқаролиги ҳам кўрсатиб ўтилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ишончномадаги охиригача тўлдирилмаган сатрлар ва бошқа бўш жойларга чизиқ тортиб қўйилади, чет элда амал қиладиган ишончномалар бундан мустасно. Қўшимча ва тузатишлар тегишли шахсларнинг (ишончномани имзолаган бошқа шахсларнинг) имзоси олдидан изоҳланиши ва тасдиқловчи ёзувнинг охирида фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) имзосидан олдин такроран изоҳланиши, фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) имзоси ва муҳри билан тасдиқланиши керак. Тасдиқловчи ёзувдаги тузатишлар фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) имзосидан олдин изоҳланиши ва имзоси ҳамда муҳри билан тасдиқланиши керак. Бунда тузатишлар шундай қилиниши керакки, ўчирилган барча сўзларни ва рақамларни бошланғич матнда ўқиш имкони бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ўз ташаббуси билан ёки манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра, ишончномага унинг моҳиятини ўзгартирмайдиган қўшимчаларни киритиши ёки ундаги аниқ арифметик хатоларнигина тузатиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Мурожаат қилувчининг илтимосига кўра, ишончнома лойиҳаси фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан тузилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ишончномаларни тасдиқлашда мазкур Низомга 2 ёки 3-иловаларда келтирилган намуналарга мувофиқ тасдиқловчи ёзувлар ёзилади ҳамда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан имзоланиб, муҳр босилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Тасдиқловчи ёзувнинг матни компьютер воситасида ўчирилмасдан аниқ ёзилиши шарт. Очиқ жойларга чизиқ тортиб қўйилиши, ёзувлар ва бошқа тузатишлар ушбу Низомнинг 16-банди асосида изоҳланиши керак.
Тасдиқловчи ёзувларни амалга ошириш учун тегишли ёзув матни бўлган штамплар ишлатилиши мумкин.
20. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш учун ҳужжатлар қуйидаги ҳолларда қабул қилинмайди:
Кейинги таҳрирга қаранг.
қириб ўчирилган ёки қўшимчалар киритилган, сўзлари устидан чизилган ва изоҳ берилмаган бошқа тузатишлари бўлган, шунингдек, қаламда ёзилган ҳужжатлар;
бир неча варақларда баён этилиб, варақлари рақамланмаган ва ип ўтказиб тикилмаган ҳужжатлар, ҳужжатни берган ташкилот мансабдор шахсининг имзоси ва муҳри бўлмаган ҳужжатлар;
факсимиле имзо муҳри қўйилган ҳужжатлар.
21. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) қуйидаги ҳолларда ишончномани тасдиқлашни рад этади, агар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
бундай ишончномани тасдиқлаш қонунга зид бўлса;
бу ҳаракат нотариус томонидан амалга оширилиши керак бўлса;
муомалага лаёқатсиз фуқаро ёхуд зарур ваколатлари бўлмаган вакил ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган бўлса;
ишончномани тасдиқлаш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлмаса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг қалбакилаштирилганлиги яққол кўриниб турган бўлса ёки бунга шубҳа туғдирувчи етарли асослар мавжуд бўлса, ишончнома тасдиқлаш учун тақдим этилаётган ҳужжатлар қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эмас деб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ишончномани тасдиқлаш рад этилган тақдирда фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) мурожаат қилинган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмасдан мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ қарор чиқаради ҳамда мурожаат қилган шахсга беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рад этиш тўғрисидаги қарорда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
қарор чиқарилган сана, қарор чиқарган фуқаролар йиғини раисининг (оқсоқолининг) фамилияси, исми ва отасининг исми, фуқаролар йиғинининг номи, жойлашган жойи (почта манзили);
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишончномани тасдиқлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, турар жойи;
ишончномани тасдиқлашни рад этишга сабаб бўлган ҳолатлар (қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда);
Кейинги таҳрирга қаранг.
шикоят қилиш тартиби.
22. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ишончнома тасдиқлаш учун ўз иш жойидан ташқарига чиққанида, манфаатдор жисмоний шахслар унинг амалдаги транспорт харажатларини қоплайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Ишончномани тузиш ва тасдиқлаш учун ишончли вакилнинг иштироки талаб этилмайди.
Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек, ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки унинг сўзларига асосан ёзилиши мумкин. Ишончли вакил ҳақидаги, шунингдек, ишончнома объекти ҳақидаги маълумотлар ишончнома берувчининг сўзларига асосан ёзилган ҳолда берилган маълумотларнинг тўғрилиги учун ишончнома берувчи масъулдир. Бу ҳақда ишончнома матнида ва тасдиқловчи ёзувда қайд этиб қўйилади.
24. Ишончнома матнида унинг тузилган (имзоланган) жойи ва санаси, ишонч билдирувчи ва ишончли вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий рўйхатга олинган манзили, ишончли вакилга берилаётган ваколатлар доираси, Фуқаролик кодексининг 141 ва 142-моддалари тушунтирилганлиги кўрсатилиб ўтилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) ўз номига ва ўз номидан, хотини (эри) номига ҳамда унинг номидан, хотинининг (эрининг) ва ўзининг қариндош-уруғлари (ота-онаси, болалари, набиралари, туғишган ака-ука ва опа-сингиллари), улар билан васийлик ва ҳомийлик туфайли боғланган шахслар номига ҳамда уларнинг номидан ишончномаларни тасдиқлашга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолларда ишончномалар исталган бошқа фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг биринчи хатбошидаги қоидалар бузилган ҳолда тасдиқланган ишончномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
26. Фуқаролар йиғинларининг раислари жисмоний шахсларга уларнинг ёзма аризасига мувофиқ ҳамда суд, прокуратура, тергов органларининг қарор ёки ажрим шаклида ёхуд процессуал қонунларда белгиланган бошқа тартибда расмийлаштирилган талабномаларига асосан рўйхатга олиш китобидан кўчирмалар беради.
27. Фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан тасдиқланган ёки берилган, нусхалари фуқаролар йиғинининг йиғмажилдларида сақланаётган ишончномалар йўқолган тақдирда, жисмоний шахсларнинг ёки уларнинг қонуний вакилларининг ёзма аризасига кўра, йўқолган ҳужжатларнинг дубликатлари берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аризалардаги имзолар фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларига берилган ишончномалар матнида ҳужжатнинг дубликатини олиш ваколати кўрсатилган бўлиши лозим.
Ишончнома дубликатида тасдиқланган ва берилган асл ишончноманинг тўлиқ матни бўлиши шарт.
28. Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар, ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди.
29. Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахс томонидан бекор қилингунича ўз кучини сақлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Ишончнома берувчи томонидан ишончнома бекор қилинган тақдирда, рўйхатга олиш китобига ҳамда фуқаролар йиғинининг раисида (оқсоқолида) сақланаётган ишончнома нусхасига белги қўйилади. Ушбу ариза ишончнома нусхасига ёки алоҳида йиғмажилдга тикиб қўйилади. Аризанинг иккинчи нусхаси ишончли вакилни хабардор қилиш учун ишонч билдирувчига берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Якунловчи қоидалар
31. Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) томонидан ишончномалар тасдиқланганлиги учун тўлов ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.

Намуна

Ишончномаларни рўйхатга олиш

КИТОБИ

Тартиб рақами

Тасдиқлаш санаси

Ишонч билдирувчининг Ф.И.О. ва яшаш жойи

Ишончноманинг қисқача мазмуни

Ҳужжат олинганлиги ҳақида имзо

1

2

3

4

5






Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.

Намуна

Ишончнома берувчи томонидан шахсан имзоланган ишончноманинг тасдиқловчи ёзуви ‎‎

20___ йилнинг «____» ____________ куни.

Ушбу ишончномани мен, ___________________________________________________________________________

_______________________(фуқаролар йиғинининг номи, ишончномани тасдиқловчи

‎‎_____________________________________________________________________________________ тасдиқладим.

шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)‎‎

Ишончнома фуқаро ________________________________________________________________________________‎‎

(ишонч билдирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

томонидан менинг ҳузуримда имзоланди.‎‎

Ишонч билдирувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди.
‎Рўйхатга олиш китобига ____________ рақами билан қайд этилди. ‎‎

‎‎______________________________________
‎(тасдиқловчи шахс лавозими)

__________________
‎(имзо ва муҳр)

Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.

‎‎Намуна

Ишонч билдирувчининг илтимосига кўра бошқа шахслар томонидан имзоланган ишончноманинг тасдиқловчи ёзуви

‎‎20____ йилнинг «_____» _____________ куни.

‎‎Ушбу ишончномани мен, ___________________________________________________________________________

‎‎________________________(фуқаролар йиғинининг номи, ишончномани тасдиқловчи

‎‎_____________________________________________________________________________________ тасдиқладим.

‎‎шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎Фуқаро ______________________________________________________________________________________нинг

(ишонч билдирувчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎________________________________________________________________________________________________(касаллиги, кўзи ожизлиги ва ҳоказо)

‎‎туфайли унинг илтимосига кўра ва менинг ҳузуримда ишончномани фуқаро __________________________________
‎________________________________________________________________________________________________

‎‎(ишончномани ишонч билдирувчининг илтимосига кўра имзоловчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎имзолади.
‎Ишонч билдирувчининг шахси аниқланди, муомалага лаёқатлилиги текширилди.
‎ Ишончномани имзоловчининг шахси аниқланди ва муомалага лаёқатлилиги текширилди.

‎‎Рўйхатга олиш китобига ________________ рақами билан қайд этилди.

‎‎______________________________________
‎(тасдиқловчи шахс лавозими)

‎‎__________________
‎(имзо ва муҳр)

Шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар, шунингдек, шаҳарлардаги, шаҳарчалардаги, қишлоқлардаги ҳамда овуллардаги маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари) томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.

‎‎Ишончномани тасдиқлашни рад этишнинг намунавий матни

20__ йилнинг «___» _________ куни.

‎‎Мен, ____________________________________________________________________________________________

(фуқаролар йиғинининг номи, ишончномани тасдиқловчи

‎‎________________________________________________________________________________________________.

шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎Фуқаро ______________________________________________________________________________________нинг

‎‎(мурожаат қилувчининг манзили, фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎ишончномани тасдиқлаш ҳақидаги мурожаатини кўриб чиқиб, ______________________________________________
‎_________________________________________________________туфайли ишончномани тасдиқлашни рад этаман.

‎‎________‎‎(рад этиш асослари)

‎‎Ушбу рад этиш юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин.

______________________________________
‎(тасдиқловчи шахс лавозими)

‎__________________
‎(имзо ва муҳр)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2019 й., 09/19/328/2967-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)