2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3982-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 апрель,
326-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 326-сон қарорига 1-ИЛОВА
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан вақтинча прописка қилиш тартибини белгилайди.
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик визаларни бериш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча прописка қилиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ватандошлар — келиб чиқиши Ўзбекистон Республикасидан бўлган, хорижга чиққан ва хорижий давлат фуқаролигини ёки фуқаролиги бўлмаган шахс мақомини олган, тарихий Ватанига маънавий ва маданий нуқтаи назардан мансубликни ҳис қилган ҳамда этник ва тил нуқтаи назаридан ўзини ўзбеклар ёки қорақалпоқлар сифатида идентификация қилган ҳамда Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқа қилиш истагида бўлган хорижда истиқомат қилаётган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
ватандошнинг оила аъзолари — ватандошнинг турмуш ўртоғи, унинг ота-онаси ва фарзандлари (фарзандликка олувчилар ва фарзандликка олинганлар);
таклиф қилувчи — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи, унга нисбатан турмуш ўртоғи, тўғри шажара бўйича биринчи, иккинчи, учинчи даражали ва ён шажара бўйича қариндошлар-ватандошларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
VTD турдаги кириш визаси — Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи ва унинг фуқаролари бўлган қариндошлари томонидан берилган таклифнома асосида келадиган, амал қилиши мобайнида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чекланмаган марта ташриф буюрадиган ватандошлар ва уларнинг оила аъзолари учун 2 йил муддатга бериладиган виза тоифаси;
МваФР бўлинмалари — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, шаҳар (туман) ички ишлар бўлимлари ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари.
2-боб. Ватандошларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш тартиби
3. Ватандошларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилиш учун таклиф қилувчи доимий истиқомат қиладиган жойидаги МваФР бўлинмасига мурожаат қилиши ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ белгиланган намунадаги 2 нусхада ариза-анкета;
таклиф қилувчининг паспорти (нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);
ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва бошқалар) нусхаси;
таклиф қилувчининг ватандош билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар, нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);
агар ватандош Ўзбекистон Республикасига оила аъзолари билан биргаликда келиш ниятида бўлса, уларнинг ҳар бирининг шахсини ва қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатларининг нусхалари;
таклиф қилувчининг 3,5 х 4,5 см ўлчамли икки дона фотосурати;
4. МваФР бўлинмаси уч иш куни мобайнида ариза-анкетани ва тақдим этилган бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, ватандошнинг таклиф қилувчига қариндошлик даражасини ўрганиб чиқади ҳамда ватандошлар ва таклиф қилувчининг шахсини ички ишлар органларидаги мавжуд маълумотлар базаси бўйича текширади.
5. Ариза-анкета ўрганиб чиқилгач, агар ватандошнинг Ўзбекистон Республикасига келишига ички ишлар органларида тўсқинлик қилувчи маълумотлар аниқланмаса, ариза-анкетанинг бир нусхасини келишиш учун ваколатли органга юборилади.
6. Ваколатли орган билан келишилганидан ва ижобий қарор қабул қилинганидан сўнг ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклидаги таклифнома тўлдирилиб МваФРБ бўлинмаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади, гербли муҳр билан тасдиқланади ва бевосита таклиф қилувчига ёки унинг ишончли вакилига берилади.
Ватандошларни таклиф қилиш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ўн беш иш кунидан ошмаслиги лозим.
7. Таклифнома берилган кундан бошлаб уч ой давомида амал қилади. Таклиф қилувчи ушбу муддат мобайнида таклифномани Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига кириш визаларини расмийлаштириш учун тақдим этади.
3-боб. Ватандошларга Ўзбекистон Республикасига кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш тартиби
8. Ватандошларнинг Ўзбекистон Республикасига кўп марталик кириш визалари Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса — халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади.
9. Ватандошларга кўп марталик кириш визаларини расмийлаштириш учун таклиф этувчи Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиб қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ белгиланган шаклда виза талаби;
e-visa.mfa.uz сайти орқали олинган электрон анкета;
МваФР бўлинмаси томонидан берилган таклифнома;
таклиф қилинувчи ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва бошқалар) нусхаси;
кириш визалари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда — авиачипта ёки бронь нусхалари;
давлат божи тўланганлиги ҳақидаги квитанция.
10. Тақдим этилган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан кўриб чиқиш муддати беш иш кунидан ошмаслиги керак.
11. Мурожаат ижобий ҳал этилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амал қилиш муддати икки йил бўлган кўп марталик «VTD» турдаги кириш визаси расмийлаштирилади.
Бунда визанинг амал қилиш муддати таклиф қилинаётган шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги лозим.
4-боб. Ватандошларни ички ишлар органларида вақтинча прописка қилиш тартиби
13. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиб турган ватандошлар ўз хоҳишларига кўра меҳмонхона, даволаш муассасалари, санаторий ва дам олиш уйларида (кейинги ўринларда жойлаштириш муассасалари деб аталади) ҳисобдан ўтган ҳолда вақтинча бўлишлари ёки турган жойларида вақтинчалик пропискадан ўтиб ҳудудий ички ишлар органларида ҳисобда туриб хусусий уй-жойларда яшашлари мумкин.
14. Хусусий уй-жойда яшаш истагини билдирган ватандошларни вақтинча пропискадан ўтказиш учун таклиф қилувчи ўзи яшаб турган жойдаги МваФР бўлинмасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ белгиланган шаклда ариза;
ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат, Ўзбекистон Республикасига кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси билан визасиз режими ўрнатилган МДҲга аъзо давлатлар бундан мустасно);
визасиз режими ўрнатилган МДҲга аъзо давлатлардан келган ватандошларнинг таклиф қилувчи билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар нусхаси олиниб асли қайтариб берилади);
уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг вақтинча турар жой майдони беришга розилиги тўғрисидаги аризаси ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси — агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;
давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.
15. МваФР бўлинмаси вақтинча пропискага топширилган ватандошларнинг ҳужжатлари ҳақиқийлигини, ўз вақтида топширилганлигини, аризадаги биографик ва виза маълумотларининг тўғри ёзилганлигини текшириши лозим.
21. Ватандошлар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари, таълим олишлари, доимий прописка билан яшаш гувоҳномаси олишлари мумкин.
22. Ватандошлар Ўзбекистон Республикасида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун тегишли рухсатнома олиш масаласида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари керак.
24. Ватандошларнинг «VTD» турдаги визалари меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун берилган рухсатнома ёки таълим муассасаси билан тузилган шартнома муддатига узайтирилганда виза тури ўзгармайди.
25. Агар ватандош шахсини тасдиқловчи ҳужжатни турли сабабларга кўра алмаштирса, амал қилиш муддати тугамаган эски ҳужжатдаги виза ва вақтинча прописка МваФР бўлинмаси томонидан белгиланган тартибда янгисига ўтказиб берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинганда.
27. Ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан назорат ҳудудий ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.
28. Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган ҳамда бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган ватандошлар ҳақида жойлаштириш муассасалари маъмуриятлари, уй-жой мулкдорлари зудлик билан ҳудудий ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.
29. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
________________________________________________________________________________________________ қариндошлик даражаси, фуқаролиги, яшаш давлатдан. Агар таклиф этилаётган ватандош аввал Ўзбекистон
________________________________________________________________________________________________ Республикасига келган бўлса, у ҳолда унинг Ўзбекистон Республикасига қачон, қаердан ва қандай мақсадда
________________________________________________________________________________________________ ҳамда қанча муддатга келганлиги кўрсатилсин)
9. Ватандош(лар)нинг Ўзбекистон Республикасида бўлган вақтида уй-жой ва моддий таъминлаш мажбуриятини оламан. 10. Менга мен томонидан таклиф этилаётган ватандош(лар)ни дам олиш ва байрам кунларидан ташқари уч сутка ичида вақтинча пропискадан ўтказиш учун ИИОга мурожаат қилишим лозимлиги тушунтирилди. 11. Мен томонимдан аввал Ўзбекистон Республикасига таклиф этилган ватандош(лар):
Фамилияси, исми, отасининг исми
Қариндошлик даражаси, фуқаролиги
Туғилган йили ва жойи
Қайси мамлакатдан келган, иш жойи, лавозими ва яшаш манзили
Таклиф этилувчи охирги марта Ўзбекистонда қачон ва қаерда бўлган. Келишдан мақсад
12. Менинг меҳнат фаолиятим, шу жумладан, ўқиш ва ҳарбий хизмат. (Ушбу бандни тўлдиришда корхона, ташкилот ва муассасада ишланган вақтда қандай номланган бўлса, ўша ном билан, ҳарбий хизматни ўташ даври ҳарбий гувоҳномадаги ёзувларга мувофиқ, лавозимни кўрсатган ҳолда тўлдирилиши лозим)
Йил ва ой
Иш жойи ва лавозими
Корхона, ташкилот ва муассаса жойлашган манзил
Келиш
Кетиш
13. Мен хорижий фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидалари бузилганлиги учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантирилдим. 14. Аризага_______________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________ни илова қиламан.
Имзо ______________
Анкетадаги маълумотларни ______________серия, ________________________ рақамли паспорт билан солиштирдим ва аризани қабул қилдим _________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________________ (аризани қабул қилган ходимнинг лавозими, унвони ва имзоси)
20___ йил «____» _____________
Изоҳ. Ариза-анкета таклиф қилувчи томонидан аниқ ва тўлиқ тўлдирилиши шарт.
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (ариза Консуллик-ҳуқуқий департамент ёки унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбари номига ёзилади) _______________________________________________ _______________________________________________ _______________________________________________ _______________________________________________ (таклиф қилувчи шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, доимий яшаш манзили ва телефон рақами)
Ватандошнинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг аввалги фамилияси, исми, отасининг исми (паспорти асосида ва лотин босма ҳарфлари билан)
2.
Фуқаролиги (аввалги фуқаролиги)
3.
Туғилган вақти (йил, кун, ой) ва жойи (шаҳар ва мамлакат)
4.
Жинси
5.
Паспорт тури, рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати
6.
Иш (ўқиш) жойи (ташкилотнинг тўлиқ номи ва лавозими)
7.
Ўзбекистонга сафар мақсади ҳамда ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан берилган таклифнома рақами
8.
Қариндошлик алоқалари
9.
Ўзбекистон Республикасида турган вақтда яшайдиган манзили
10.
Ўзбекистонда яшаш муддати
____________дан ___________гача ________марта ________кун (ҳар бир киришда)
11.
Виза олиш жойи (давлат / шаҳар)
Ўзбекистон Республикасининг______________________ даги Элчихонаси/Консулхонаси
12.
Ватандошни турар жой билан таъминлаш ва ўз вақтида ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларида рўйхатдан ўтказиш мажбурияти
Изоҳ. Таклиф қилувчи шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига ёки ҳудудий бўлинмаларига ва таклиф қилинаётган шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатдаги консуллик муассасасига ёлғон ёки нотўғри маълумотларнинг тақдим этилиши ватандошга виза расмийлаштиришни тўхтатишга ёки уни бекор қилишга олиб келади.
Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ва уларнинг оила аъзоларини Ўзбекистон Республикасига таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)