Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасининг
Биринчи гуруҳга нефть маҳсулотларини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 9 мартдаги 113-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат захираларини бошқариш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат захираларини бошқариш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги давлат захираларини бошқариш қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 18-сон қарори (рўйхат рақами 2513, 2013 йил 3 октябрь, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013й., 40-сон, 536-модда) билан тасдиқланган Биринчи гуруҳга нефть маҳсулотларини етказиб бериш, қабул қилиш, сақлаш ва бериб юбориш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 113-банди
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.