toggle_night_mode
Ҳужжат 13.04.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг янгиланган таркибини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сонли Фармони ижрони таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг янгиланган таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 19 майдаги 162-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазир Ш.М. Садиков зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 апрель,
304-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 304-сон қарорига
ИЛОВА
Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси
ТАРКИБИ

1.

А. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси

2.

Б. Олматов

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари

3.

К. Алламжанов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори в.б.

(келишув асосида)

4.

И. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси раиси (келишув асосида)

5.

Б. Насиров

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ижро этувчи аппаратининг тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш шуъбаси етакчи консультанти (келишув асосида)

6.

И. Умаров

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консультанти (келишув асосида)

7.

С. Абдуллаев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IТ-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибияти мудири

8.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи

9.

А. Хаджаев

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.

10.

Ж. Хидайходжаев

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси — ижро аппарати раҳбари

11.

Ш. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Бош штаби бошлиғининг ўринбосари — Бош штаб бош бошқармаси бошлиғи

12.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими (келишув асосида)

13.

Х. Маматов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бошлиғи (келишув асосида)

14.

Ф. Абдухаликов

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раиси

15.

У. Расулев

Комиссия масъул котиби, ишчи гуруҳ раҳбари

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган масъул шахслар киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.04.2019 й., 09/19/304/2931-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)