toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2020
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 12 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2155-4]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/9-сонли «Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2155-5, 09.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/8-сон қарори (рўйхат рақами 2155, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 йил, 47-сон, 438-модда) билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 22-бандидаги «ва терроризмни молиялаштиришга» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 март,
5/12-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2019 й., 10/19/2155-4/2926-сон)