1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
«Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ (кейинги ўринларда — ФНҚИЗ) модернизация қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларидан тўлиқ фойдаланиш, илғор технологияларни жорий этиш ҳисобига нефть-газ тармоғининг барқарор ривожланишини таъминлаш, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг ФНҚИЗ устав капиталидаги «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг 100 фоиз улушини «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ устав капиталидаги давлат улушини тегишли равишда ушбу бериладиган улушнинг баланс қиймати суммасига камайтириш ҳисобига Агентликка бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
2. Қуйидагилар:
Агентлик, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан «РТ Trans Asia Resources» (Индонезия) хорижий компанияси билан (кейинги ўринларда — инвестор) Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш ва тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлаш бўйича инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилгани;
инвестор ФНҚИЗга эгалик қилиш, уни модернизация қилиш ва унинг ишлаб чиқариш қувватлари тўлиқ ишлашини таъминлаган ҳолда кейинчалик фойдаланиш учун етакчи халқаро компаниялардан иборат бўлган консорциум ташкил этишни режалаштиргани маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар]
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Агентлик, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда ФНҚИЗ устав капиталидаги давлат улушини инвесторга сотиш бўйича асосий шартларни (кейинги ўринларда — асосий шартлар), инвесторнинг лойиҳани амалга ошириш, шу жумладан ташқи молиялаштиришни жалб этиш бўйича мажбуриятлари ва масъулиятини белгилашни кўзда тутган ҳолда тасдиқласин.
Агентлик ФНҚИЗ устав капиталидаги 100 фоиз улушни сотиш бўйича келишувнинг дастлабки сотиб олиш тўлови 16 000 000 (ўн олти миллион) АҚШ доллари миқдорида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган асосий шартларга мувофиқ инвестор билан тузилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
4. Белгилаб қўйилсинки:
инвестор ФНҚИЗга эгалик қилиш ҳуқуқини олгандан сўнг ўн тўрт ой давомида хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари ФНҚИЗни инвесторга сотишгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари олдида ФНҚИЗ қарздорлиги мавжудлиги муносабати билан унинг банк ҳисобварақларига қўйиладиган талабларни қаноатлантириш учун ФНҚИЗ банк ҳисобварақларига жорий этилмайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82, 2011-41-сон қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқнома.
ФНҚИЗга қўлланиладиган имтиёзлар, енгилликлар ва субсидиялар, ушбу қарор қабул қилинган санага қадар ФНҚИЗга тақдим этилган барча лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар ўз таъсир кучини сақлаб қолади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.08.00 Солиқлар ва божхона йиғимларини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби]
5. 2021 йил 1 апрелга қадар ФНҚИЗ томонидан ўз эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича четдан олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуна, техника, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари, асбоблар, технологик жиҳозлар, приборлар, дастурий таъминот, техник ҳужжатлар ва сарф материаллари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.10.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик]
6. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ФНҚИЗ ва инвестор буюртманомаларига кўра пудратчи ва субпудратчи ташкилотларга лойиҳани амалга ошириш доирасида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга белгиланган тартибда рухсат берсин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.03.00 Паспорт-виза тизими. Доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.05.00 Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиши, кириши ва чиқиши]
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ФНҚИЗ ва инвестор буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишга жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзоларига кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ФНҚИЗ буюртманомаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассислар ҳамда уларнинг оила аъзоларига кириш визалари берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча яшаш жойи бўйича вақтинчалик прописка қилиниши ҳамда муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ФНҚИЗ буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда иштирок этиш учун хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.