Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-тарожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон
қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар-хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2004 йил 31 майдаги 251-сон
қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 50-банд)
иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.
«Белгилансинки, «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖнинг биржа битишувларидан ундириладиган воситачилик йиғимларининг чекланган миқдорларини декларация қилиш чоғида «Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси» АЖ учун фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар билан чегириладиган юқори ликвидли товарларни сотиш бўйича «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ хизматларига 0,1% миқдордаги воситачилик йиғимлари ҳисобга олинади ва улар қуйидаги улушларда ўтказилади:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига — 0,05 %;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига — 0,03 %;
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармасига — 0,02 %.
Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Молия вазирлиги биржалар ва уларнинг аъзолари томонидан воситачилик йиғимларининг чекланган миқдорларига риоя этилишини назорат қилсин».
2.
9-банддаги «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» очиқ акциядорлик жамиятининг» сўзлари «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.