Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 4 июлдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2921, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 935-модда) билан тасдиқланган Спорт турлари бўйича ягона спорт таснифи тўғрисидаги низомнинг
42-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Спорт унвони ва спорт разрядларини бериш тўғрисидаги тақдимномалар ҳар ойда малака комиссияси томонидан кўриб чиқилади. Малака комиссияси мажлислари унинг раиси томонидан чақирилади.
Малака комиссиясининг навбатдан ташқари мажлислари зарурат бўлган тақдирда унинг раиси томонидан чақирилиши мумкин.».
2. Мазкур буйруқ Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.