Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Илгари қабул қилинган қарорларни ўзгартирган ҳолда ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари тизимида раҳбар кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш борасида ягона, самарали сиёсатни шакллантириш ва ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбар кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш ва унинг фаолияти устидан назоратни таъминлаш бўйича ишларга раҳбарлик Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматига юклансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг мамлакат аҳолиси, саноат, ижтимоий-маданий объектларини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилишга доир фаолиятини ташкил этишни, шунингдек вазирликнинг молия-иқтисодий ва моддий-техника таъминотини ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси амалга оширади.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси (Т.А. Худойбергенов) ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида ташкилий-кадрлар ишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрласин ва киритсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.