2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 30 ноябрдаги ПҚ-4040-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 март,
247-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 247-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 4-модда):
«2019 йил 1 январдан бошлаб, атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисми Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ундирилади ҳамда қуйидаги тарзда тақсимланади:
74 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига;
26 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига»;
«Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисмини ундиришда»;
«30. Сув қувурлари-канализация корхоналари ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунигача абонентлар томонидан ишлаб чиқариш оқова сувларини коммунал канализация тармоғига қабул қилиб олиш қоидаларига риоя қилинмаганлиги тўғрисидаги ахборотни ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шаклда тайёрлайдилар»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 340-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 6-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тўғрисидаги низом 10-бандининг «в» кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисмини ундиради».
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандида:
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2022 йилларда ер ости чучук сувларини ишлатишни кенгайтириш ҳисобига Фарғона водийси аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги 779-сон қарорининг рус тили матнидаги 2-бандининг учинчи хатбошидаги «Чистая питьевая вода» сўзлари «развития систем водоснабжения и канализации» сўзлари билан алмаштирилсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 октябрдаги 820-сон қарорининг 2-бандида:
«б» кичик банддаги «ундирилади» сўзидан кейин «(коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловлари бундан мустасно)» сўзлари қўшилсин;
қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд қўшилсин:
«в) атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисми Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан ундирилади ҳамда қуйидаги тарзда тақсимланади:
74 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига;
26 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига».