toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 10.06.2024
Ҳужжат 25.03.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сонли «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш ва тарифларнинг кескин оширилишига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Б.Б. Сидиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 март,
243-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 мартдаги 243-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й.. 1-сон, 10-модда) билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида:
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига — аҳолини газ билан таъминлаш учун ҳамда локал қозонхоналарга — аҳоли эҳтиёжлари учун»;
учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
б) 103-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Табиий газдан аҳолини газ билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ҳамда аҳоли эҳтиёжи учун локал қозонхоналарга табиий газга маиший истеъмолчилар учун белгиланган тариф қўлланилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида» 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сон қарорига ўзгартиришлар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 09/19/243/2807-сон, 31.07.2019 й., 09/19/633/3494-сон)