1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Боғдорчилик тармоғи ва иссиқхона хўжаликларида бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш, шунингдек, замонавий ресурс тежамкор технологиялар асосида юқори сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида бошқарув ходимларининг чекланган сони 29 бирликдан иборат Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигини (кейинги ўринларда — Агентлик);
Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари тузилмаларида бошқарув ходимларининг чекланган сони 58 бирликдан иборат боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги бўлимларини;
туманлар (Қувасой шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари тузилмаларида бошқарув ходимларининг чекланган сони 185 бирликдан иборат боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги секторларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
замонавий ресурс тежамкор технологияларни, шу жумладан томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимларини қўллаган ҳолда интенсив боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари майдонларини кенгайтириш, шунингдек, бозор конъюнктураси таҳлилини ҳисобга олган ҳолда, мева маҳсулотлари турларини кўпайтириш чораларини кўриш;
ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигида илмий ютуқлар, илғор илмий ишланмалар ва интенсив агротехнологиялардан кенг фойдаланишни ташкил этиш;
«Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларига халқаро сертификатлаш стандартларини жорий этишда кўмаклашиш;
мева маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш, саралаш, калибрлаш, қадоқлаш ва сотишнинг бутун занжирини ўз ичига олган кластер шаклини ташкил қилиш ва кооперация тизимини ривожлантириш бўйича чораларни амалга ошириш;
бозорлар конъюнктураси бўйича чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш йўли билан рақобатбардош маҳсулот етиштириш, уни сотишни ташкил қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;
ташқи бозорларда талаб юқори бўлган мева навларини жойлаштириш ва етиштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликлари соҳасида мутахассисларни ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш, инновацияларни ривожлантириш ва жорий этиш масалалари бўйича маҳаллий ва хорижий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари, соҳага ихтисослашган хорижий ташкилотлар ва ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда боғлар ва иссиқхона хўжаликлари майдонларининг электрон реестрини юритиш.
3. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирига, зарур ҳолларда, Агентлик тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
в) Агентлик директорининг ўринбосари Агентлик директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
5. Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя шартлари татбиқ этилсин.
6. Юридик шахс мақомига эга бўлмаган Агентлик қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин ва уни шакллантириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг ТИФ ТН коди 07 ва 08 бўлган товар гуруҳлари бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини импорт қилишдан тушган божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) суммасининг 10 фоизига тенг ажратмалар;
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил қилиш маркази» давлат унитар корхонасининг очиқ савдоларида сотилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бошланғич баҳосидан ошган сумманинг 50 фоизи;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотларининг кредитлари (қарз маблағлари) ва грантлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини барқарор ривожлантиришни таъминлашга қаратилган мақсадли комплекс дастурларни амалга ошириш;
боғларда ва иссиқхоналарда ирригация тадбирларини ўтказиш, жумладан сув етказиб бериш, артезиан қудуқлари, қудуқлар ва резервуарлар барпо этиш, сув етказиб бериш учун насос ва қувурлар, сув сақлаш учун сиғимлар харид қилиш;
боғдорчилик соҳасига хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этиш, шунингдек, Агентлик ходимлари, боғбонлар ва иссиқхона хўжаликлари эгаларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
а) янги ташкил этиладиган боғлар ва иссиқхона хўжаликлари учун 50 ва ундан юқори балл бонитетига эга бўлган суғориладиган ер майдонларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
б) томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилган янги ташкил этиладиган боғлар ва иссиқхона хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғарма ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қуйидагилар учун субсидия ажратиш орқали амалга оширилади:
(7-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 октябрдаги ПҚ-4499-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.10.2019 й., 07/19/4499/3960-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар.
майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кичик тадбиркорлик субъектларига интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, аммо 5 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағга кафиллик беради.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан субсидияларнинг бошқа суммалари ҳамда боғдорчилик ва иссиқхона хўжаликларини молиялаштиришнинг қўшимча йўналишлари белгиланиши мумкин.
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.20.00 Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологиялари]
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган сарф-харажатларини қоплаш тўғрисидаги низом лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
а) 2019 йил 1 августга қадар мавжуд мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ҳар бир фермер хўжалиги, қишлоқ хўжалиги корхонаси кесимида яроқсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарасиз боғлар ва иссиқхона хўжаликларини аниқлаш нуқтаи назаридан хатловдан ўтказсин ва иқтисодий самарадор янги боғлар ва иссиқхона хўжаликларини барпо этиш бўйича таклифлар киритсин;
б) 2019 йил 1 сентябрга қадар:
кейинчалик мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига тавсиялар бериб бориш мақсадида мевали кўчатларнинг юқори ҳосилли навларини танлаб олиш ва уларни етиштиришнинг ҳудудий чегараларини аниқлаш нуқтаи назаридан табиий-қишлоқ хўжалиги бўйича районлаштиришни амалга оширсин;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
ишлаб чиқарувчи, ер участкаси, боғларнинг ҳолати, навлар, барпо қилинган вақти ва бошқа кўрсаткичларни ўз ичига олган боғ плантациялари ва иссиқхона хўжаликларининг ягона электрон реестрини шакллантирсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.08 Сув муҳофазаси зонаси. Қирғоқ бўйи минтақаси. Сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари. Ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари]
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2020 йил 1 январга қадар муддатда ўзлаштирилмаган ерларда ер ости сув ресурсларининг мавжудлиги ва уларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқлилигига алоҳида эътибор қаратиб, мавжуд ер ости сув ресурсларининг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ер ости сувлари хариталарини ишлаб чиқсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда мавжуд мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликларини хатловдан ўтказиш якунларидан сўнг икки ой муддатда экспортбоп сифатли мева маҳсулотлари ҳажмини кенгайтириш мақсадида ҳудудлар кесимида янги интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликлари барпо этиш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастурларини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.06 Уруғчилик. Селекция. Тажриба хўжаликлари]
Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мевали дарахт ва буталарнинг уруғлик материаллари ва кўчатларини ишлаб чиқарувчи ва реализация қилувчи корхоналар фаолиятини тартибга солиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
2019 йил 1 октябрга қадар ўз веб-сайтида ҳудудлар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар кесимида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг навлари, турлари ва прогноз кўрсаткичлари, пишиш вақти тўғрисидаги зарур маълумотларни олиш имконини берувчи ахборот платформасини ишга туширсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг Академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт)ни Агентлик ихтиёрига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда Институтнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, зарур техникаларни, шу жумладан лизинг асосида харид қилиш манбаларини аниқлаш, камида учта «in-vitro» усули асосида кўчатлар етиштириш бўйича ҳудудий лабораториялар ва иссиқхоналарни ташкил қилиш, шунингдек, Институт балансида бўлган ер участкалари ва объектларни оптималлаштиришни назарда тутган ҳолда, унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги икки ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо]
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда республикадаги боғдорчиликка ихтисослаштирилган туманларда «ишлаб чиқариш — тайёрлаш — сақлаш — қайта ишлаш — қадоқлаш (тара) — ташиш — ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш» тамойили асосида занжир шакллантиришни назарда тутувчи мева савдо-логистика марказларини;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда стратегик импортёр давлатлар ҳудудида улгуржи тақсимлаш марказлари қошида савдо корхоналарини ташкил этиш юзасидан таклифлар киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда:
а) қуйидаги низомларни тасдиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги;
б) Агентликни унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар билан тўлдирсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
Агентликнинг 2019 йилда ушбу қарорни амалга ошириш доирасидаги харажатларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағ ажратсин ҳамда 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.06.00 Автомобиль транспорти]
Агентликка 4 та автотранспорт воситаси, шу жумладан 2 та шахсий бириктирилган автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит белгиласин;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Агентликнинг асослантирилган ҳисоб-китобларига биноан унинг маъмурий биносини таъмирлаш ҳамда моддий-техник базасини шакллантириш учун зарур ускуналар ва ахборот-коммуникация технологияларини сотиб олишга маблағлар ажратилишини таъминласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 6-уй манзили бўйича жойлашган бинонинг бир қисмини Агентликнинг оператив бошқарувига берилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
17. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентликни зарур алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан ва кенг полосали Интернет тармоғига уланишини белгиланган тартибда таъминласин.
18. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Ж. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаевга — Агентлик фаолиятини ташкил этиш бўйича масалаларни, ташкилий-техник, молиявий, ҳуқуқий ва бошқа тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, мавжуд мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликларини хатловдан ўтказишни самарали мувофиқлаштириш юзасидан;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимларига — боғлар ва иссиқхона хўжаликлари ташкил этиш учун ер участкалари ўз вақтида ажратилиши, шунингдек, мавжуд мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликларини хатловдан ўтказишни сифатли бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
19. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритсин.
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 20 март,
ПҚ-4246-сон
Республикаси Президентининг 2019 йил 20 мартдаги ПҚ-4246-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 29 нафар.