1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.02.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишни бошқариш ва назорат қилиш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.12.00 Гидротехник ва сув хўжалиги иншоотлари. Гидротехник иншоотлар хавфсизлигини таъминлаш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 29 ноябрдаги ПҚ-4039-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 августдаги 525-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/525/0803-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 мартдаги 215-сон қарорига 2-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 8-бандининг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«гидротехника иншоотлари давлат кадастри бўйича — Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси ва бошқа ваколатли органлар».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган давлат унитар корхоналарини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 7 майдаги 92-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбошисидаги «йўналтирилади» сўзи «ҳамда тузилган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантиришга йўналтирилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон катта тўғонлар миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 25 мартдаги 88-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 20-модда):
а) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Фавқулодда вазиятлар» сўзлари «Сув хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг «Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари» кафедраси мудири, техника фанлари доктори, профессор
Тошхўжаев А.У.
—
Тошкент архитектура-қурилиш институтининг кафедра мудири
Ирисбоев З.А.
—
«Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари — миллий қўмита котиби
Изоҳ. Ўзбекистон катта тўғонлар миллий қўмитасининг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, миллий қўмита таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.»
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 515-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/515/1223-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги 231-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 15-банди 17-кичик бандидаги «Фавқулодда вазиятлар» сўзлари «Сув хўжалиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 9 августдаги 606-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 166-модда):
а) қарорнинг номидаги «ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин;
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1009-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 12-сон, 297-модда):
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг» сўзларидан кейин «Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва» сўзлари қўшилсин;
3-бобга қуйидаги мазмундаги 31 ва 32-параграфлар қўшилсин:
«§ 31. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларининг вазифа ва функциялари
141. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1) Вазирликнинг магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига юклаган вазифа ва функцияларни самарали амалга ошириш;
2) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;
3) сув хўжалиги тизимини комплекс модернизациялаш, фан-техника ютуқлари, сувни тежовчи замонавий технологиялар, илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни жорий қилишга йўналтирилган ягона сув хўжалиги сиёсатини амалга ошириш;
4) магистрал каналга қарашли барча сув ҳўжалиги объектларида сув ресурсларини оқилона бошқариш, сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, магистрал канал бўйича сувни бошқаришнинг белгиланган тартибига риоя қилиш, магистрал канал ва гидротехника иншоотларининг техник хавфсизлигини ҳамда ишончли фойдаланишни таъминлаш;
5) сув ресурсларини бошқариш тамойиллари ва тизимини такомиллаштириш, сувдан тежамли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш, магистрал канал ва гидротехника иншоотларини реконструкция қилиш ҳамда замонавийлаштириш чораларини кўриш.
142. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ўзига юкланган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) сув ресурсларини бошқариш ва белгиланган сув олиш лимитларига мувофиқ ирригация тизими бошқармаларига ҳамда бошқа алоҳида сув хўжалиги фойдаланувчи ташкилотларига сув етказиб беришни таъминлаш;
2) ирригация тизими бошқармалари ва алоҳида сув хўжалиги фойдаланувчи ташкилотлар билан сувдан фойдаланиш бўйича шартномалар тузиш, тизимдаги насос станциялар ва агрегатларнинг иш режимини келишиш;
3) сувдан фойдаланишнинг бозор принциплари ва механизмалари жорий этилишини таъминлаш;
4) магистрал канал бўйича сувдан фойдаланишнинг ҳисобини ва ҳисоботини юритиш;
5) магистрал канални тезкор ишлатиш ва сув ресурсларини оқилона бошқариш учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларни (алоҳида гидроучасткалар, ишлаб чиқариш базалари ва бошқалар) ташкил этиш;
6) сув ресурсларини бошқаришда алоқа, автоматика ва телемеханиканинг замонавий тизимларини жорий этиш ҳамда уларни такомиллаштириш.
§ 32. Ирригация тизими бошқармаларининг вазифа ва функциялари
143. Ирригация тизими бошқармаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
1) Вазирликнинг ирригация тизими бошқармаларига юкланган вазифа ва функцияларини самарали амалга ошириш;
2) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари билан ҳамкорлик қилиш;
3) ирригация тизими бўйича сув ресурсларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда сувдан фойдаланиш тартибига риоя этилишини таъминлаш;
4) ирригация тизими бўйича сув ресурсларини оқилона бошқариш;
5) ирригация тизими ва гидротехника иншоотларини техник хавфсизлиги ва ишончли фойдаланишни таъминлаш;
6) сувдан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботни олиб бориш;
7) сув ресурсларини иқтисод қилувчи технологияларни қўллаш, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ажратилган маблағлардан, моддий техника ресурсларидан, техника жиҳозларидан мақсадли фойдаланиш.
144. Ирригация тизими бошқармалари ўзларига юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) ирригация тизими бўйича сув ресурсларини оқилона бошқариш;
2) Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари томонидан ирригация тизими бошқармасига ўрнатилган сув олиш лимити доирасида туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимларига ва алоҳида сув хўжалигии эксплуатация ташкилотларига сувни етказиб бериш ҳамда тизимдаги насос станциялар ва агрегатларнинг иш режимини келишиш;
3) ирригация тизимини тезкор ишлатиш ва сув ресурсларини оқилона бошқариш учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмаларни (алоҳида гидроучасткалар, ишлаб чиқариш базалари ва бошқалар) ташкил этиш;
4) туманлар (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ва алоҳида сув хўжалигии эксплуатация ташкилотлари билан сувдан фойдаланиш бўйича шартномаларни тузиш;
5) умумий сув хўжалиги аҳволини ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланиш режаларига тузатишлар киритиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига таклифлар киритиш.»
4-бобга қуйидаги мазмундаги 31 ва 32-параграфлар қўшилсин:
«§ 31. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
221. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган материалларни ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
2) сувдан фойдаланиш масалалари бўйича келишиш учун тақдим этиладиган қарорлар лойиҳалари юзасидан хулосалар бериш;
3) бошқа ирригация тизимлари ва гидромелиоратив тармоқларда тозалаш ва таъмирлаш ишларини шартномалар бўйича бажариш;
4) магистрал канал ва ундаги гидротехника иншоотларини ишлатиш қоидалари ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби бузилганлиги учун айбдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича тақдимнома киритиш;
5) умумий сув хўжалиги аҳволини ҳисобга олган ҳолда сувдан фойдаланиш режаларига тузатишлар киритиш бўйича ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига таклифлар киритиш;
6) фавқулодда ҳолатларда магистрал канал бошқармасининг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган барча ирригация тизимлари бошқармалари, сувдан фойдаланувчилар ҳамда бошқа ташкилотларни кутилаётган салбий ҳолатларни олдини олиш ва рўй берган ҳодисаларни бартараф этиш учун жалб қилиш;
7) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга эга.
222. Магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари:
1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
2) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
3) Вазирликка киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати;
4) Вазирлик ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиладиган ҳужжат ва таклифлар лойиҳаларининг ҳамда Вазирлик ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг бажарилиш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;
5) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида таклифлар тайёрлаш;
6) сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун масъулдирлар.
§ 32. Ирригация тизими бошқармаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
223. Ирригация тизими бошқармалари ўзларига юкланган вазифа ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
1) ўз ваколатига кирадиган масалаларни ҳал этиш учун зарур бўладиган маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг туманлар (шаҳарлар) бўлинмаларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
2) ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига ва маҳаллий ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш;
3) сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида келишиш учун тақдим қилинадиган қарорлар лойиҳалари бўйича хулосалар бериш;
4) сув қонунчилигини бузганлиги учун айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиш;
5) хўжалик судларига сув хўжалиги ташкилотларининг манфаатларини ҳимоя қилувчи даъво аризаларини бериш;
6) фавқулодда ҳолатларда ирригация тизими бошқармасининг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлашган барча ирригация тизимлари бошқармалари, сувдан фойдаланувчилар ҳамда бошқа ташкилотларни кутилаётган салбий ҳолатларни олдини олиш ва рўй берган ҳодисаларни бартараф этиш учун жалб қилиш;
Ирригация тизими бошқармалари қонун ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
224. Ирригация тизими бошқармалари:
1) Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда уларга юкланган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
2) Вазирлик ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
3) Вазирликка киритиладиган таклиф ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати;
4) Вазирлик ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиладиган ҳужжат ва таклифлар лойиҳаларининг ҳамда Вазирлик ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг бажарилиш сифати, якуний натижалари ва оқибатлари;
5) аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида сув хўжалигини ривожлантириш тўғрисида таклифлар тайёрлаш;
6) сув хўжалигини ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича ҳудудий дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали бажарилиши учун масъулдирлар.»
25-банднинг 23-кичик бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 31 мартдаги 73-сон қарори билан тасдиқланган давлат органлари ва давлат муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган давлат органларида, Давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга» сўзлари билан алмаштирилсин;
«2) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли вилоятлар ҳокимлари таклифларига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири ўринбосарлари, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари бошлиқлари, ирригация тизими бошқармалари бошлиқлари, насос станциялари ва энергетика бошқармалари бошлиқлари, мелиоратив экспедициялар бошлиқлари, сув омборларидан фойдаланиш бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Сувқурилишинвест» ДУК директорлари;»;
4-кичик банддаги «бирлашмаси бошлиғи» сўзларидан кейин «Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директорини ва унинг ўринбосарини, «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосарини» сўзлари қўшилсин;
«Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида йиллик индексацияни ўз ичига олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2019 йилда 15 136 200 минг.сўм»;
«66. Вазирлик марказий аппарати, «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази, Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолияти бюджетдан ажратилган маблағлар, Сув хўжалиги вазирлигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, сув хўжалигининг бошқа бюджет ташкилотлари фаолияти эса — бюджетдан ажратилган маблағлар ва қонунда тақиқланмаган манбалар ҳисобидан молиялаштирилади».
2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «марказий аппарати,» сўзларидан кейин ««Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ҳамда Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппарати» сўзлари қўшилсин;
«Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларидаги йиллик индексацияни ўз ичига олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2019 йилда 15 136 200 минг.сўм»;
«в) Вазирлик марказий аппарати, «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ҳамда Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шу жумладан ходимларни ички туризмга юбориш билан боғлиқ харажатларни қоплаш»;
«д) Вазирлик марказий аппаратининг фаолияти учун жорий харажатлар шу жумладан, байрам (Янги йил, Наврўз, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, касб байрами) тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга».
«3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ҳамда Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппарати ходимлари мукофотланади ва уларга моддий ёрдам кўрсатилади».
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «Сув хўжалиги соҳасида фаолият юритадиган» сўзлари чиқариб ташлансин, «ходимларнинг» сўзи «Ходимларнинг» сўзи билан алмаштирилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, «Ўзсувқурилиштаъминот» республика бирлашмаси, Марказий диспетчерлик, коммуникация ва кадастр хизмати, Ахборот-таҳлил ва ресурс маркази ҳамда Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппарати ходимларини рағбатлантиришни молиялаштириш манбаси — бюджет маблағлари, Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;»
««Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
ТАВСИФИ
«Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномаси (кейинги ўринларда гувоҳнома деб аталади) 160 х 110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) мовий рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ мовий рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI», иккинчи сатрда «SUV XO'JALIGI A'LOCНISI», учинчи сатрда «ko'krak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти,17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч яшил рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «_____-sonli guvohnoma» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи (15 миллиметрли чизиқ билан бирга) жойлашган.
«Guvohnoma» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган раҳбар ёки ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Матнда «O'zbekiston Respublikasi Suv xo'jaligi vazirining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrug'iga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда марказда «O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI», иккинчи сатрда «SUV XO'JALIGI A'LOCНISI» («Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль), учинчи сатрда «ko'krak nishoni bilan mukofotlandi.» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
«VAZIR» сўзидан сўнг, имзо учун 20 миллиметрли чизиқ чизилган. Унинг тагига «(Imzo)» сўзи ёзилган. Ундан пастда чап томонда муҳр ўрни учун «M.O'.» сўзлари ёзилган.»
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда оралиғи 2 миллиметрли бир сатрдан иборат матн жойлашган. Матнда «VAZIR» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.»
Вазирлик марказий аппарати жойлашган бинони (Тошкент шаҳар М. Улуғбек туман Қори Ниёзий кўчаси 39 «А» корпус) мукаммал таъмирлаш ва унга тегишли ҳудудни ободонлаштириш ҳамда хизмат хоналарини зарур мебель, компьютерлар, офис жиҳозлари ва ускуналари билан жиҳозлаш учун зарур харажатлар вазирликка ажратилган капитал қўйилмалар лимитлари доирасида амалга ошириш
Ташкилий
чора-тадбирлар
2019 йил
апрель
Инвестициялар бўйича
давлат қўмитаси,
Сув хўжалиги вазирлиги
»;
ўн еттинчи позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларидаги йиллик индексацияни ўз ичига олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2019 йилда 15 136 200 минг.сўм миқдоридаги маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўз вақтида тушишини таъминлаш.