toggle_night_mode
Ҳужжат 15.03.2019 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти фаолияти самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти тўғрисидаги устав 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Институт Тошкент шаҳри, Чўпонота кўчаси, 9-В уй манзили бўйича оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги:
Стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда тасдиқласин;
янгидан ташкил этилаётган Институтни зарур моддий-техника ресурслари билан таъминлаш, юқори малакали кадрлар билан тўлдириш орқали унинг самарали ишлашини ташкил этсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти ва «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 14 март,
220-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Ўзстандарт» Агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти тўғрисидаги
УСТАВИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Устав «Ўзстандарт» Агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда Институт деб аталади) ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Институт ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, «Ўзстандарт» Агентлигининг буйруқлари, қарорларига, бошқа қонун ҳужжатларига ва ушбу Уставга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Институт фаолиятини молиялаштириш Институтга ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига, шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларида ман қилинмаган бошқа манбалар ва маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Институт юридик шахс ҳисобланади, ўзининг алоҳида мулкига, мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва давлат тилидаги ўз номи ёзилган муҳрга, миллий ва хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.
5. Институт стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида давлат илмий муассаса ҳисобланади.
6. Институтнинг расмий номланиши:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Standartlashtirish, sertifikatlashtirish va teхnik jihatdan tartibga solish ilmiy-tadqiqot instituti» davlat muassasasi;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қисқартирилган номи — Standartlar instituti;
б) инглиз тилида:
тўлиқ номи — State institution «Scientific-research institute for standardization, certification and technical regulation»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қисқартирилган номи — Institute of Standards;
в) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное учреждение «Научно-исследовательский институт стандартизации, сертификации и технического регулирования»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қисқартирилган номи — Институт стандартов.
7. Институт жойлашган жой (почта манзили): Ўзбекистон Республикаси, Ташкент шаҳри, Чўпонота кўчаси, 9-В уй.
2-боб. Институтнинг вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича шартнома асосида ишлаб чиқиш ва реализация қилиш;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларининг ишлашини ва ривожланишини таъминлашда иштирок этиш ва мазкур соҳаларда илмий-техник ахборотни тарқатиш, шунингдек, уларни халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Институт ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятини мувофиқлаштиради, фаолиятини ташкил этиш, тугатишда иштирок этади;
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар ҳамкорлигини ривожлантиришни ва ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлайди;
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этади ва стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар котибияти фаолиятини бошқаради;
стандартлаштириш бўйича халқаро техник қўмиталар ва минтақавий ташкилотлар фаолиятида ҳамда давлат стандартларини халқаро даражада тарқатишда фаол иштирок этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида:
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида кадрлар малакасини даврий ошириш ва қайта тайёрлашни, шунингдек, таснифлаштириш ва кодлаштиришни амалга оширади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, шунингдек, таснифлаштириш ва кодлаштириш соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш режа-жадвали тасдиқланишини таъминлайди;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, таснифлаштириш ва кодлаштириш масалалари бўйича кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув-мавзули режаларини тузади ва тасдиқлайди;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, таснифлаштириш ва кодлаштириш соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган кадрларнинг ягона ахборот-маълумот базасини яратади ва кузатиб боради;
олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, шунингдек, хусусий сектор билан стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида инновацияларни жорий этишга йўналтирилган ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари учун тегишли таълим йўналишларида янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишга кўмаклашиш орқали ўқув-методик ишларнинг сифати ва даражасини оширади;
бакалавр ва магистрларни тайёрлашда илмий-методик кўмаклашади, шунингдек, Институт базасида стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолашнинг тегишли мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасасидан кейинги таълимни ташкил этиш йўли билан олий малакали илмий ва педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади;
иқтисодиёт тармоқлари учун стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнларига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакл ва усулларини жорий этади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида мутахассислар тайёрловчи таълим муассасалари учун илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини нашр этишга тайёрлаш ишларида иштирок этади;
в) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш соҳасида:
хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни шартнома асосида ишлаб чиқади, экспертизадан ўтказади ва реализация қилади;
«Ўзстандарт» Агентлигига стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва илмий-методик кўрсатмалар беришда кўмаклашади;
маҳсулотлар ва технологияларнинг тубдан янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга кўмаклашадиган, шу асосда маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлайдиган илғор стандартларни ишлаб чиқади;
«Ўзстандарт» Агентлигига стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг янгисини ишлаб чиқиш, амалдагиларини қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумий ва махсус техник регламентларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
стандартлаштириш бўйича давлат норматив ҳужжатлар фондини халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш даражасини ошириш чораларини кўради;
стандартлаштириш бўйича давлат норматив ҳужжатлар фондини яратади, юритади ва долзарблаштиради, шунингдек, назорат нусхалари сақланишини таъминлайди;
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг йиллик кўрсаткичи (каталог)ни тайёрлайди;
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг ягона ахборот-маълумот базасини яратади ва кузатиб боради, ундан барча манфаатдор томонларнинг шартнома асосида фойдаланиши имкониятини беради;
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар ахборот ресурслари маълумотлар базаларини шакллантириш, сақлаш ва фойдаланишнинг ягона тизимини яратади;
стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталари ва манфаатдор томонларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари ва ташкилотлар стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишнинг ҳар йилги жадвалларини шакллантиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳсулотга стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ каталоглаштирилган рўйхат асосида маҳсулотларни каталоглаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий-тадқиқот ишларини ўтказишда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларининг ишлашини ва ривожланишини таъминлашда иштирок этиш ва мазкур соҳаларда илмий-техник ахборотларни тарқатиш, шунингдек, уларни халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштириш соҳасида:
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида устувор йўналишларни шакллантиришда, фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб боришда, инновацион лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ривожланишининг замонавий жаҳон тенденцияларини таҳлил қилишда иштирок этади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий материалларни нашр этади;
«Ўзстандарт» Агентлигига стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳалари янги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалдагиларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, стратегияси, истиқболли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида халқаро амалиётни доимий равишда ўрганади, унинг натижалари бўйича илғор амалиётларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритади;
стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш тизимини халқаро талабларга уйғунлаштириш мақсадида транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро идентификация коди (WMI-код)ни беради;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида эришилган ютуқларнинг илмий-техник тарғиботини амалга оширади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида, шу жумладан, манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, олий таълим муассасалари ва вазирликлар ва идораларнинг тасарруфида бўлган бошқа илмий муассасалари билан илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий конференциялар, семинарлар, ҳамкорликдаги тадқиқотлар, лойиҳалар, ходимларнинг тажриба алмашиши ва уларни ўқитиш бўйича халқаро, хорижий илмий-тадқиқот муассасалари, институтлар ва марказлар билан ҳамкорликни ривожлантиради;
хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий институтлари билан яқин ва фаол ҳамкорликни амалга оширади;
халқаро, минтақавий ва давлатлараро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиради;
мувофиқликни баҳолаш, шу жумладан, маҳсулотларни путур етказмасдан текшириш, шунингдек, хорижий давлатларнинг сертификатлаштириш бўйича ишлари натижаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эътироф этиш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этади.
3-боб. Институтнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
10. Институт ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлардан унга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар ташкил этиш, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарини ташкил этишда иштирок этиш;
Институтга юкланган вазифаларни бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шу жумладан, хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
техник регламентлар, мажбурий стандартлар, метрология ва мажбурий сертификатлаштириш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш бўйича «Ўзстандарт» Агентлигига таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатларини бажариш доирасида халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни, жумладан, ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимини ривожлантиришнинг долзарб ва истиқболли вазифаларини ҳал қилиш учун ташкил этилган ишчи гуруҳлар йиғилишларида иштирок этиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида эксперт кенгашлари ва комиссиялар ишида иштирок этиш;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида дастурлар, ўқув қўлланмалар, илмий асарлар тўпламлари, илмий-амалий конференциялар материаллари, методик кўрсатмалар, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича қўлланмалар тайёрлаш ва нашр қилиш;
ўз ваколатлари доирасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича йўриқномалар, чора-тадбирлар режалари, жадваллар ва бошқа фармойиш берувчи ҳужжатларни тасдиқлаш;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида халқаро лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
маҳсулотлар, хизматлар, ходимларни сертификатлаштириш, маҳсулотни синаш усулларини валидатлаш (аттестациядан ўтказиш), ўлчов ва синов воситаларини тайёрлаш, калибрлаш, қиёслаш, таъмирлаш, стандарт намуналар, моддалар ва материалларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш йўли билан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ноширлик фаолиятини амалга ошириш, илмий-техник ахборотни тарқатиш;
аҳоли ва турли ташкилотларга пулли таълим хизматлари, мувофиқликни баҳолаш бўйича хизматлар, меҳмонхона хўжалиги ва умумий овқатланиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги фаолиятни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида минтақавий ва халқаро ташкилотларнинг ишчи кенгашларида ва йиғилишларида иштирок этиш;
хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича стандартлаштирш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш, таржима қилиш, жорий қилишни шартнома асосида амалга ошириш;
стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш масалалари бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарлар, форумлар, «давра суҳбатлар»и ва бошқа тадбирлар ўтказиш;
халқаро сертификатлаштириш тизимига қўшилиш, маҳсулотларни мажбурий сертификатланадиган маҳсулотлар рўйхатига киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва уларни «Ўзстандарт» Агентлигига киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Институт қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Институт ўзига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
4-боб. Институт фаолиятини ташкил этиш
12. Институт ўз фаолиятида бевосита «Ўзстандарт» Агентлигига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Институт фаолиятига «Ўзстандарт» Агентлигининг бош директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор умумий раҳбарлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Институт директори:
Институт ваколатига кирадиган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва Институтга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун шахсан жавоб беради;
Институтда илмий-тадқиқот ва илмий-методик ишлар олиб бориш учун шарт-шароитлар яратади;
Институт Илмий кенгашининг тавсиялари асосида ўқув-мавзули режалар, дастурлар ва илмий-методик ишлар режаларини тасдиқлайди;
Институт фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, дастурлар ва комплекс тадбирлар бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилади;
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, Институтнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилайди;
Институт ходимлари, шунингдек, Малака ошириш ва қайта тайёрлаш маркази тингловчилари, Институт меҳмонхонасида яшовчи меҳмонлар учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар, йўл-йўриқлар ва кўрсатмалар беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Институтнинг штат жадвали ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Институт ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Институт номидан хўжалик шартномалари тузади, ишончномалар беради;
«Ўзстандарт» Агентлиги билан келишган ҳолда ишларнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиқиб зарур бўлганда Институтнинг тузилмаси ва штатдаги ходимлар сонига ўзгартиришлар киритади (бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига молиялаштириладиган тузилмалар ва штат бирликлари юзасидан).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Директор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа ваколатларни амалга оширади.
15. Институт директори «Ўзстандарт» Агентлиги бош директори билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосарга эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Директор ўринбосарлари:
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этади;
«Ўзстандарт» Агентлиги қарорлари, Институт директорининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва уларни кўриб чиқиш учун директорга киритади;
директорга Институтнинг таркибий бўлинмаларида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича таклифларини киритиш, уларнинг касбий маҳоратини, малакасини, амалий тажрибасини, ишчанлик ва ахлоқий фазилатларини юқори даражада таъминлаш, уларнинг касбий малакаларини ошириш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Институтнинг таркибий бўлинмалари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилади, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитади, якунлар бўйича зарур чораларни кўради.
17. Директор бўлмаган даврда унинг ваколатларини стандартлаштириш бўйича директор ўринбосари амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Институт ҳузурида директор (Илмий кенгаш раиси), фаолиятнинг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), Институт таркибий бўлинмалари раҳбарлари, Фанлар академияси вакиллари, шунингдек, турдош илмий-тадқиқот институтларида ва ташкилотларда ишловчи етакчи олимлар, малакали мутахассислардан иборат таркибда Илмий кенгаш ташкил этилади.
Институт Илмий кенгашининг шахсий таркиби, аъзолари сони ва низоми Институт директори тақдимига биноан «Ўзстандарт» Агентлиги томонидан тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Институт Илмий кенгашининг иш тартиби Институтнинг иш режаларига мувофиқ ташкил этилади.
5-боб. Институт фаолиятини баҳолаш мезонлари ҳамда унинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги ишчи индикаторлари
19. Институт фаолияти самарадорлиги мунтазам равишда баҳоланади.
20. Институт фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш «Ўзстандарт» Агентлиги томонидан тасдиқланадиган институт фаолиятини баҳолаш мезонларига ҳамда унинг фаолияти самарадорлиги ва натижадорлиги ишчи индикаторларига асосланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Институт фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Институт раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлантириш (тақдирлаш) ёки интизомий жавобгарлик чоралари;
Институт фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
22. Институт фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатларида белгиланади.
6-боб. Якунловчи қоида
23. Институтни қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган Давлат муассасалари тўғрисидаги низом.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Ўзстандарт» Агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институтининг
ТУЗИЛМАСИ
* Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бошқарув ходимларнинг чекланган жами сони — 10 нафар.
** Молиялаштириш хўжалик фаолиятидан олинадиган ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ёрдамчи ходимлар сони қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормативлар бўйича белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорига
3-ИЛОВА
Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларининг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб.Умумий қоидалар.
1. Ушбу Низом халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартлар ва хорижий мамлакатлар стандартларини (кейинги ўринларда Стандартлар деб аталади) Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ва қўллаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
халқаро стандарт — стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот доирасида қабул қилинган стандарт;
минтақавий ёки давлатлараро стандарт — стандартлаштириш соҳасида минтақавий ташкилот доирасида қабул қилинган стандарт;
хорижий мамлакатнинг стандарти — хорижий давлатнинг стандартлаштириш бўйича ваколатли органи томонидан қабул қилинган стандарт;
манфаатдор томонлар — Стандартларни қабул қилиш ва (ёки) уларни қўллашдан манфаатдор бўлган маҳсулотларнинг (хизматларнинг) тегишли турларини ишлаб чиқарувчи ёки истеъмол қилувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар.
3. Стандартларни қабул қилиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириқларини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган Стандартларни қабул қилиш бўйича режалар, дастурлар ва тадбирлар;
«Ўзстандарт» Агентлиги томонидан тасдиқланадиган Республика стандартлаштириш йиллик дастури;
Кейинги таҳрирга қаранг.
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарининг иш режалари;
манфаатдор томонларнинг «Ўзстандарт» Агентлигига буюртманомалари (мурожаатлари).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларининг стандартларини қабул қилиш ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Стандартларни давлат тилига таржима қилиш манфаатдор тараф томонидан таъминланади.
2-боб. Халқаро стандартларни қабул қилиш
5. Халқаро стандартлар Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари шаклида, давлат тилида ва стандартнинг асли ёзилган тиллардан бирида қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Республикада халқаро стандартларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари шаклида қуйидагича амалга оширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
IDT қисқартирма билан белгиланган, халқаро стандартлар билан айнан ўхшаш;
MOD қисқартирма билан белгиланган халқаро стандартга нисбатан модификацияланган;
NEQ қисқартирма билан белгиланган халқаро стандартларга нисбатан эквивалент бўлмаган.
7. Халқаро стандартларни Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари сифатида қабул қилишга тайёргарлик бўйича иш стандартлаштириш бўйича техник қўмиталари, улар бўлмаган тақдирда — «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) томонидан шартнома асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Агар Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган халқаро стандартда давлат стандарти сифатида қабул қилинмаган стандартларга ҳаволалар мавжуд бўлса, уларни бир вақтда қабул қилиш ишлари олиб борилиши зарур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ҳавола қилинадиган халқаро стандартларни бир вақтда қабул қилиш ишлари олиб борилаётганида, биринчи ўринда, қабул қилинаётган халқаро стандарт билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва унинг талаблари бажарилишини таъминлайдиган ҳавола қилинадиган халқаро стандартларнинг аҳамияти ҳисобга олиниши зарур.
10. Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти қуйидаги ҳолларда халқаро стандартлар билан айнан ўхшаш ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти техник таркиби, тузилиши ва мазмуни жиҳатидан айнан ўхшаш бўлса;
Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти техник таркиби жиҳатидан айнан ўхшаш, бироқ, унга таҳририй ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Халқаро стандартга айнан ўхшаш бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат стандартини қабул қилишда, халқаро стандартнинг идентификация рақами титул варақда айнан ўхшаш халқаро стандартнинг рақами кўрсатилган ҳолда сақлаб қолинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Масалан: Oʻz DSt ISO 5524:2017 (ISO 5524:1991, IDT).
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти қуйидаги шартлар билан халқаро стандартга нисбатан модификацияланган ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
идентификацияланган ва тушунтириш берилган техник оғишларни ўз ичига олган;
идентификацияланган ва тушунтириш берилган ҳамда ҳар иккала стандарт тузилмасини оддий таққослаш имкони бўлсагина ўзгартириш киритишга рухсат бериладиган халқаро стандартнинг (халқаро ҳужжатнинг) тузилмасини акс эттиради;
халқаро стандартларга ҳаволаларни алмаштириши мумкин бўлган норматив ҳаволалар шаклида Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари мавжуд бўлмаса — ҳар бир ҳавола ўрнига ҳавола қилинадиган халқаро стандарт мазмунини (унинг бўлимлари, бўлинмалари, бандларини, кичик бандлари, иловаларини) муқобил алмаштириши мумкин бўлган қоида келтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қўлланиладиган халқаро стандарт матнида айнан ўхшаш ёки модификацияланган давлат стандартлари сифатида қабул қилинган бошқа халқаро стандартларга ҳаволалар бўлса — ўзгартирилган стандарт лойиҳасини тайёрлашда халқаро стандартларга ҳаволалар ўрнига улар билан уйғунлаштирилган давлат стандартларига ҳаволалардан фойдаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Модификацияланган стандарт матнида халқаро стандартга ҳавола ўрнига бир хил стандартлаштириш объектига (маҳсулот, жараён ёки хизмат) татбиқ этиладиган, бироқ ҳавола қилинадиган халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилмаган давлат стандартига ҳавола қилишга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Халқаро стандартга нисбатан модификацияланган Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини қабул қилишда, халқаро стандартнинг идентификация рақами титул варақда айнан ўхшаш халқаро стандартнинг рақами кўрсатилган ҳолда сақлаб қолинади.
Масалан: Oʻz DSt 9227:2015 (ISO 9227:2012, MOD)
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикасининг давлат стандарти қуйидаги шартларда халқаро стандартга нисбатан ноэквивалент ҳисобланади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
идентификацияланмаган ва уларни киритиш сабаблари тушунтирилмаган техник оғишларни ўз ичига олган;
идентификацияланмаган ва тушунтирилмаган, тузилмасида халқаро стандарт билан оддий таққослашни таъминламайдиган ўзгаришларга эга;
халқаро стандарт талабларининг катта бўлмаган (миқдори ва/ёки аҳамияти жиҳатидан) қисмини ўз ичига олган.
15. Халқаро стандартга нисбатан ноэквивалент Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартини қабул қилишда, халқаро стандартнинг идентификация рақами тартиб рақамига қўйилмайди. Ноэквивалент халқаро стандартнинг рақами титул вараққа ёзиб қўйилади.
Масалан: Oʻz DSt 3722:2014 (ISO 3290-1:2008, NEQ).
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Минтақавий ёки давлатлараро стандартларни қабул қилиш
16. Республикада минтақавий стандартларни қабул қилиш стандартнинг идентификация рақамини давлат тилида ва стандартнинг асли ёзилган тиллардан бирида сақланган ҳолда бевосита қабул қилиш орқали амалга оширилади.
17. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзо — мамлакатларининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши доирасида қабул қилинадиган стандартлар Давлатлараро кенгашнинг стандартлаштириш бўйича ишларни олиб бориш қоидаларига мувофиқ қабул қилинади.
18. Агар қабул қилинадиган ҳудудий ёки давлатлараро стандартларда республикада қабул қилинмаган бошқа халқаро, минтақавий ёки давлатлараро стандартларга ҳаволалар бўлса, уларни бир вақтда қабул қилиш бўйича ишлар олиб борилиши керак.
19. Халқаро, минтақавий ёки давлатлараро стандартларни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш бўйича иш олиб боришда, биринчи навбатда қабул қилинаётган минтақавий ёки давлатлараро стандарт билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва уларнинг талаблари бажарилишини таъминлайдиган ҳавола қилинган стандартларни қабул қилиш муҳимлигини ҳисобга олиш керак.
4-боб. Хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш
20. Республикада хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш стандартнинг идентификация рақамини давлат тилида ҳамда стандартнинг асли ёзилган тиллардан бирида тўғридан-тўғри қўллаш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича ваколатли органларидан олинган ушбу мамлакатларнинг стандартларини қўллаш тўғрисидаги розилик республикада хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
22. Қабул қилинаётган хорижий мамлакатлар стандартида республикада қабул қилинмаган бошқа Стандартларга ҳаволалар мавжуд бўлса, уларнинг бир вақтда қабул қилиниши бўйича ишлар олиб борилиши керак.
23. Ҳавола қилинган Стандартларни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш бўйича иш олиб боришда, биринчи навбатда қабул қилинаётган хорижий мамлакатнинг стандарти билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва уларнинг талаблари бажарилишини таъминлайдиган ҳавола қилинган Стандартларни қабул қилиш муҳимлигини ҳисобга олиш керак.
5-боб. Стандартларни келишиш ва қўллаш тартиби
24. Стандартларни қабул қилиш бўйича «Ўзстандарт» Агентлигига ариза тушганидан сўнг, «Ўзстандарт» Агентлиги беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда хорижий мамлакатларнинг стандартларини қўллаш тўғрисида розилигини олиш учун ушбу мамлакатларнинг ваколатли органларига сўров юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Қабул қилинаётган Стандартларни манфаатдор томонлар билан келишиш стандартлаштириш бўйича техник қўмиталари, улар бўлмаган тақдирда — Институт томонидан амалга оширилади.
26. Қабул қилинаётган Стандарт манфаатдор томонлар томонидан ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади ва ушбу стандартни республикада қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги (мақсадга мувофиқ эмаслиги) бўйича таклифлар киритилади.
27. Манфаатдор томонлар томонидан ўн беш кун мобайнида таклифлар киритилмаса, ушбу Стандарт келишилган ҳисобланади.
28. Келишиш натижаларига кўра стандартлаштириш бўйича техник қўмиталари (улар бўлмаган тақдирда — Институт) беш кун муддатда «Ўзстандарт» Агентлигига ушбу Стандартни республикада қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Стандартларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида «Ўзстандарт» Агентлиги томонидан беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қарор қабул қилинади.
Стандартларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда «Ўзстандарт» Агентлиги манфаатдор томонларга асосланган рад жавобини юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Стандартлар уларни амалга киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай кучга киради.
Амалдаги давлат стандарти ўрнига Стандарт қабул қилинган тақдирда ўн икки ойдан кўп бўлмаган ўтиш даври назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган Стандартлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг Давлат фонди таркибига киритилади.
32. «Ўзстандарт» Агентлиги, қабул қилинган стандартлар реестрини юритади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган Стандартлар тўғрисидаги маълумот «Ўзстандарт» Агентлиги ва Институтнинг расмий сайтларида қўллаш ҳақидаги қарор қабул қилингандан сўнг 5 кундан кеч бўлмаган муддатда эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг стандартлари уларни қўллаш доирасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа манфаатдор томонлар томонидан қўлланилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
34. Стандартлар ва уларга киритилган ўзгаришларни нашр қилиш ва қайта нашр қилиш уларни тасдиқлаган халқаро, давлатлараро, минтақавий ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий органлари томонидан амалга оширилади.
35. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган стандартларни ва уларга ўзгаришларни қабул қилиш уларни тасдиқлаган тегишли халқаро, давлатлараро, минтақавий ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий органлари билан тузилган битимларга ва шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларининг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартиби тўғрисида Низомга
ИЛОВА
Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларининг стандартларини қабул қилиш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорига
4-ИЛОВА
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг (кейинги ўринларда ТҚ деб аталади) фаолиятини ташкил этиш, тугатиш тартиби, асосий функцияларини, ТҚ доирасида ишларни амалга ошириш ва қарорлар қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
стандартлаштириш бўйича техник қўмита — фаолиятнинг бириктирилган соҳаси бўйича миллий, минтақавий, давлатлараро ва халқаро стандартлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича манфаатдор томонларнинг ҳамкорлик қилиш шакли;
масъул котиб — ТҚ ишларини юритувчи шахс;
манфаатдор томон — стандартларни қабул қилиш ва қўллашдан манфаатдор бўлган тегишли маҳсулот (хизмат) турларини ишлаб чиқарувчи ёки истеъмол қилувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар;
стандартлаштириш соҳаси — стандартлаштиришнинг ўзаро боғлиқ объектлари мажмуи;
стандартлаштириш тизими — стандартлаштириш бўйича ишларни амалга оширишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солувчи тизим;
3. ТҚ ўз ишида:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига;
Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг ҳужжатларига;
Ўзбекистон Республикаси қўшилган стандартлаштириш соҳасидаги халқаро шартномалар ва битимларга;
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда тасдиқланадиган стандартлаштириш бўйича техник қўмита тўғрисидаги намунавий низомга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. TҚ фаолиятига умумий раҳбарликни Агентлик, унинг фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш, ахборот-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва кузатиб бориш — Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти томонидан амалга оширилади (кейинги ўринларда Институт деб аталади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг тузилмаси
5. ТҚ тузилмасига қуйидагилар киради: раис, раис ўринбосари (зарур бўлганда), масъул котиб, ТҚга аъзо-ташкилотлар.
6. ТҚга раис бошчилик қилади.
Раис, раис ўринбосари ташкилотлар раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари, бош конструкторлар, бош технологлар ва ТҚ аъзолари бўлган бўлимлар раҳбарларидан сайланади.
7. ТҚ котибияти ишига ТҚ масъул котиби раҳбарлик қилади.
Масъул котиб ТҚ котибиятини бошқарувчи ташкилот ходимларидан танланади.
8. ТҚ фаолиятига тегишли тартибга солиш соҳасига тааллуқли бўлган давлат ва хўжалик бошқарув органи вакили бўлмаган ТҚ котибияти Институт томонидан юритилади.
9. ТҚ тузилмасида ТҚ фаолиятининг айрим соҳалари бўйича ишларнинг муайян қисмини бажариш учун ТҚ фаолияти соҳалари тегишлича чегараланган ҳолда қуйи қўмиталар тузилиши мумкин.
Стандартлаштириш бўйича қуйи қўмитани тузиш учун камида учта ТҚга аъзо ташкилот унинг ишида иштирок этишга тайёрлигини билдириши керак.
10. Қуйи қўмиталарни тузиш, уларнинг раислари ва масъул котибларини тайинлаш ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ ТҚга аъзо ташкилотларнинг овоз бериши орқали амалга оширилади.
11. ТҚ доирасида аниқ лойиҳа бўйича ишларни ташкил этиш учун қуйи қўмита ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ ТҚга аъзо ташкилотлар ва манфаатдор томонлардан ташкил топган ишчи гуруҳларни ташкил этиши мумкин.
Ишчи гуруҳларни тузиш, уларнинг раҳбарларини тайинлаш ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ ТҚга аъзо ташкилотларнинг овоз бериши орқали амалга оширилади
Ишчи гуруҳнинг фаолияти лойиҳа тугагандан сўнг тўхтатилади.
12. ТҚ тузилмаси ва таркибининг ўзгариши тўғрисидаги ахборот қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида Институтга юборилади.
3-боб. ТҚ фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш
13. Ҳар қандай манфаатдор томон ТҚни ташкил этиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга.
14. ТҚ фаолиятини таъминлаш ТҚ котибияти томонидан амалга оширилади.
ТҚ котибияти фаолиятнинг Институт, муайян соҳаларига ва маҳсулот турларига, уни ишлаб чиқариш, эксплуатация қилиш (фойдаланиш), сақлаш, ташиш (транспортда ташиш), реализация ва утилизация қилиш жараёнларига ихтисослашган ёки ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга ҳамда ушбу соҳада энг юқори илмий-техник салоҳиятга эга бўлган етакчи илмий-тадқиқот институтлари ёки бошқа манфаатдор томонлар томонидан юритилади.
15. ТҚ котибиятини юритишни режалаштираётган ташкилот қуйидагиларга эга бўлиши лозим:
ТҚ фаолиятининг тегишли соҳасида ўқиган ва иш тажрибасига эга бўлган стандартлаштириш соҳасидаги мутахассислар;
зарур моддий-техник база ва алоқа воситалари;
ҳужжатларни чет тилидан давлат тилига таржима қилишни ташкил этиш имконияти.
16. ТҚни шакллантириш учун ташаббус кўрсатувчи стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг ишида иштирок этиш учун ТҚ ва унинг тахмин қилинган фаолият соҳасини тузиш зарурати асосларини келтирган ҳолда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича стандартлаштириш бўйича техник қўмитасининг намунавий иш дастури лойиҳасига ва ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳасига биноан стандартларнинг давлатлараро таснифлагичига мувофиқ кодлар билан стандартлаштириш объектларини ўз ичига олган таклиф-хатни Институтга, шунингдек, барча манфаатдор шахсларга юборади.
17. Манфаатдор томонларнинг кўпчилигига ТҚни тузишни бошлаш ҳақида маълумот бериш учун Институт, Агентлик ва Институтнинг расмий сайтида тегишли хабарномани жойлаштиради.
18. ТҚ таркиби манфаатдор шахсларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларнинг вакилларидан шакллантирилади:
ТҚ фаолияти соҳасига тегишли соҳага тааллуқли бўлган тартибга солиш доирасига доир давлат ва хўжалик бошқарув органлари;
ТҚ фаолияти соҳасига тегишли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар (истеъмолчилар) бўлган ташкилотлар;
ТҚ фаолияти соҳасига тегишли маҳсулотлар истеъмолчилари (буюртмачилари) бўлган ташкилотлар;
истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари;
илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассасалари;
Институт;
мувофиқликни баҳолаш органлари ва бошқалар.
19. ТҚ котибиятини юритишни режалаштирадиган ташкилот ТҚ фаолиятида иштирок этиш истагини билдирган манфаатдор шахслар вакилларининг ташкилий йиғилишини ўтказади, унда стандартларнинг давлатлараро таснифлагичи кодлари билан стандартлаштириш объектлари, ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳаси, ТҚнинг иш дастури кўрсатилган ҳолда ТҚ фаолияти соҳаси маъқулланиши керак ҳамда раис, раис ўринбосар(лар)и ва масъул котиб лавозимларига номзодлар кўрсатилади.
Ўтказилган ташкилий йиғилиш натижаларига кўра барча иштирокчилар томонидан имзоланган баённома тузилади.
ТҚни тузиш тўғрисидаги таклиф камида бешта манфаатдор шахс томонидан қўллаб-қувватланиши керак.
ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳаси ТҚ раиси лавозимига таклиф этиладиган вакил ташкилотнинг бошлиғи (раҳбар ўринбосари) ва ТҚ котибиятини юритишни режалаштирган ташкилот раҳбари (раҳбар ўринбосари) билан келишилиши керак.
20. ТҚ котибиятини юритишни режалаштирган ташкилот ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳаси (қоғоз ва электрон ташувчи) билан ТҚни тузиш бўйича қарор қабул қилиш ҳақида маъқулланган материалларни, ТҚнинг иш дастурини, ТҚ таркибини (ТҚга аъзо ташкилотлар рўйхати) Институтга юборади.
21. Институт Агентликнинг ТҚни ташкил этиш тўғрисидаги буйруғи лойиҳасини бир ҳафталик муддатда тайёрлайди ва белгиланган тартибда тасдиқлашга тақдим этади, унда ТҚнинг номи мавжуд бўлади, котибиятни юритиш вазифаси юкланган ташкилот, ТҚ фаолияти соҳаси, ТҚ низоми, унинг таркиби белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Агентлик бир ҳафта муддатда буйруқни қабул қилади ва унинг нусхасини Институт ва ТҚ котибиятига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Идентификация ва ҳисоблаш мақсадлари учун тузилган ТҚга «STQ» (Standartlashtirish texnik qoʻmitasi) ҳарфларидан, идентификация (тартиб) рақами ва ТҚ номидан ташкил топган белгилар берилади.
Идентификация (тартиб) рақамлари Агентлик томонидан тузилган ва ТҚ ягона реестрига киритилган тартибда берилади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ТҚни рўйхатга олиш тартиб рақами;
ТҚ номи;
қошида ТҚ тузилган манфаатдор томон номи;
ТҚ фаолияти соҳаси;
ТҚ фаолияти тугатилганда унинг рақами бошқа ТҚга берилмайди.
24. Ҳар бир қуйи қўмита ўз идентификация (тартиб) рақами ва номига эга бўлади. Қуйи қўмитанинг белгиланиши «STQQ» ҳарфлари, қуйи қўмита рақами ва унинг номини ўз ичига олади.
Қуйи қўмиталар тузилган тартибда рақамланади. Қуйи қўмитанинг фаолияти тугатилганда унинг рақами бошқа қуйи қўмитага берилмайди.
25. ТҚ тўғрисидаги тасдиқланган низом, ТҚ таркиби ва ТҚ иш дастури Институтнинг сайтига жойлаштирилади.
26. ТҚ фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
ташкил этилиш мақсадидаги ишларни бажарилиши якунига етганда;
ТҚ фаолияти соҳасида ўн икки ой давомида ишнинг мавжуд эмаслиги;
ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ овоз бериш;
ТҚга аъзо — ташкилотларнинг сони бештадан камайганда;
ТҚ фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг салбий натижалари.
ТҚ фаолиятининг тўхтатилиши ТҚ йиғилиши баённомасини тақдим этиш ёки Институт таклифига биноан Агентликнинг қарори билан расмийлаштирилади
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. ТҚ ягона реестри Агентлик ва Институтнинг расмий сайтларида жойлаштирилади.
4-боб. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг таркиби
28. ТҚда аъзоликнинг бир тоифаси — тенг ҳуқуқли аъзолик белгиланади.
29. Агар манфаатдор томон ТҚга бириктирилган бир ёки бир нечта стандартларни ишлаб чиқиш, молиялаштиришдан ёки ТҚ фаолият соҳасидаги ишлардан манфаатдор бўлса, ТҚ таркибига кириш ҳуқуқига эга.
Манфаатдор томон ТҚ котибиятига (агар ТҚ ташкил этиш жараёнида бўлса — ТҚ котибиятини юритишни режалаштираётган ташкилотга) ТҚ ишида иштирок этиш учун ташкилотнинг доимий ваколатли вакилининг боғланиш маълумотлари (Ф.И.Ш., лавозими, телефон рақами, электрон почта манзили) кўрсатилган хатни юборади. Зарур бўлганда ТҚ ишида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган бошқа вакиллар иштирок этиши мумкин.
ТҚга аъзо ташкилот ўн кун мобайнида ТҚнинг масъул котибига доимий ваколатли вакилининг боғланиш маълумотларининг ўзгарганлиги ҳақида хабар бериши керак.
30. Доимий ваколатли вакиллар ТҚ котибияти билан алоқада бўлиб, ташкилотнинг раҳбариятига керакли маълумотлар бериб, ТҚга аъзо ташкилот номидан овоз беради.
31. Мавжуд ТҚга таркибига кириш тўғрисидаги манфаатдор томонларнинг сўровлари олинганда унинг масъул котиби ТҚнинг барча аъзо ташкилотларга танишиш учун ахборот юборади.
ТҚ масъул котиби Институтга ТҚ таркибига ўзгартириш киритилганлиги ҳақида ахборот юборади.
32. ТҚ ўтказадиган ишларда манфаатдор шахслар, алоҳида мутахассислар, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин.
33. Агар ТҚга аъзо ташкилот мунтазам равишда ТҚ фаолиятида иштирок этмаса (кетма-кет уч маротабадан кўп), асосли сабабларсиз ишлаб чиқилаётган стандартлар юзасидан овоз бермаса ёки ТҚ низомида белгиланган бошқа тартиб-таомилларга риоя қилмаса, котибият унга огоҳлантириш юбориш ҳуқуқига эга. Агар огоҳлантиришдан сўнг бир йил давомида ТҚга аъзо ташкилот ўзининг мажбуриятларини тегишли бўлмаган кўринишда бажаришда давом этса, у ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ овоз бериш йўли билан ТҚ таркибидан чиқариб ташланиши мумкин.
ТҚнинг масъул котиби қабул қилинган қарор ҳақидаги ахборотни Институтга юборади.
34. ТҚ таркибидан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилишда ТҚга аъзо — ташкилот чиқиш санасидан камида икки ой олдин ТҚ котибиятини огоҳлантириши керак.
ТҚнинг масъул котиби ушбу ахборотни Институтга юборади.
35. ТҚ таркибидаги ўзгаришлар (қўшилиш, чиқариб ташлаш, чиқиш) Агентликнинг буйруғи билан расмийлаштирилади, нусхаси ТҚга ва Институт котибиятига юборилади.
5-боб. Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг вазифалари ва функциялари
36. Қуйидагилар ТҚнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
стандартлаштириш тизимларининг фаолиятини ва ривожланишини таъминлашда қатнашиш, халқаро стандартларни қўллаш асосида уни халқаро, давлатлараро тизимлар билан уйғунлаштириш;
стандартларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, қайта кўриб чиқишда илғор хорижий тажрибани жорий қилиш йўли билан, шу жумладан, уларда анъанавий технологияларнинг олдинда борувчи имкониятларини, истиқболга дастлабки талабларни белгилашни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатдошлиги оширилишини таъминлашда иштирок этиш.
37. Қуйидагилар ТҚнинг асосий функциялари ҳисобланади:
стандартларни ишлаб чиқишда манфаатдор томонларнинг таклифларини кўриб чиқиш;
стандартларни ишлаб чиқиш, ўзгартиришлар киритиш, қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
ТҚнинг иш дастурига мувофиқ стандартларни ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, ва тасдиқлашга тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ва ушбу ТҚга бириктирилган стандартларни таҳлил қилиш (кейинги ўринларда стандартларни текшириш деб аталади);
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларни жорий этиш ва амалдаги давлат стандартларини бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
халқаро, минтақавий ва бошқа давлатларнинг миллий стандартларини қўллашда кўмаклашиш;
ТҚ фаолияти соҳасида стандартлаштириш ҳолати бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;
стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг ТҚ ишида иштирок этиш.
ТҚга аъзо ташкилотларнинг доимий ваколатли вакиллари, ТҚ, қуйи қўмита, ишчи гуруҳ йиғилишларида, шунингдек, бевосита ўз ташкилоти томонидан юкланган функцияларни масофадан туриб бажаради.
38. Қуйидагилар ТҚ раисининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ТҚнинг, жумладан, унинг қуйи қўмиталари ва ишчи гуруҳлари ишини ташкил қилиш ва раҳбарлик қилиш;
стандартлаштириш мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ ТҚ фаолиятининг техник сиёсатини белгилаш;
ТҚ фаолияти соҳаси билан боғлиқ масалалар бўйича барча давлат ва жамоат ташкилотларида ТҚ номидан вакиллик қилиш;
ТҚнинг иш дастурини тасдиқлаш;
ТҚ йиғилишини ўтказиш.
ТҚ раисининг ўринбосари раис томонидан берилган вазифаларни, шунингдек, раис йўқлигида унинг вазифаларини бажаради.
39. Қуйидагилар ТҚ масъул котибининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ТҚ йиғилишларини ўтказишга тайёрлаш ва ўтказилишини таъминлаш;
ТҚ таркибига кирадиган қуйи қўмиталар ва ишчи гуруҳларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
ТҚ иш дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш ва ушбу дастурларнинг бажарилишини назорат қилиш;
стандартлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
манфаатдор томонлар тарафидан стандартлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш, уларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этишга тайёрлаш;
манфаатдор томонлар билан муҳокама қилиш учун стандартлар лойиҳаларини интернет тармоғига жойлаштириш;
TҚга аъзо ташкилотлар томонидан ТҚга тушган материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлаш;
ТҚга бириктирилган стандартлар рўйхатини янгилаш;
ТҚ қарорларини расмийлаштириш;
иш юритиш, ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш, шу жумладан, ташкилотлар билан ёзишмалар олиб бориш;
ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг намунавий йиллик ҳисоботини тайёрлаш;
йиллик ҳисоботни тасдиқлаш учун ТҚ раисига тақдим этиш ва 1-февралдан кечиктирмай Институтга ва ТҚ га аъзо ташкилотларга юбориш.
6-боб. Стандартлаштириш бўйича ишларни режалаштиришда иштирок этиш
40. ТҚ Стандартлаштириш давлат режасини, стандартлаштириш тармоқ дастурларини шакллантиришда иштирок этади.
41. ТҚ котибияти ТҚ га аъзо ташкилотларнинг таклифларини, ТҚ (қуйи қўмита) қарорларини ва Агентлик томонидан белгиланган устувор вазифаларни ҳисобга олган ҳолда стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш дастурини ишлаб чиқади. Стандартни ишлаб чиқиш тўғрисида таклиф тушса, котибият уни ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлигини йиғилишда ёки масофадан туриб ТҚ аъзолари ўртасида муҳокама қилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. TҚга аъзо ташкилотларнинг таклифлари асосида ТҚ ҳар йили стандартлаштириш давлат режасига таклиф-буюртманомалар тайёрлайди.
43. Агар тасдиқланган стандартлаштириш давлат режасига ўзгартиришлар киритиш зарур бўлса, аъзо-ташкилотлар ТҚ доирасида кўриб чиқиш учун қўшимча таклиф-буюртманомалар беради.
7-боб. Стандартларни ишлаб чиқиш ва текшириш
44. ТҚ стандартлаштириш тизими талабларига мувофиқ ҳолда стандартларни ишлаб чиқади.
45. ТҚ стандартларнинг Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, техник регламентларга, халқаро (минтақавий) стандартларга мувофиқлигини таҳлил қилиш мақсадида уларни текширади, бунинг натижасида уларни қайта кўриб чиқилмасдан ва ўзгартирмасдан амалда сақлаш ёки қайта кўриб чиқиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш зарурати тўғрисида хулосага келади.
46. Стандартларни текширишда ТҚ стандартлаштириш тизими талабларига амал қилади.
47. Агар стандартларни текшириш жараёнида стандартни бекор қилиш мақсадга мувофиқлиги аниқланса, у ҳолда ТҚ котибияти стандартлаштириш тизими талабларига мувофиқ ушбу стандартни бекор қилиш бўйича ишларни ташкил этади.
8-боб. Стандартлаштириш бўйича халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг стандартлаштириш бўйича техник қўмиталари (қуйи қўмиталар, гуруҳлар) ишида иштирок этиш
48. ТҚ стандартлаштириш бўйича халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг стандартлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ва ушбу лойиҳалар бўйича овоз беришда, Ўзбекистон Республикаси таклифларини тайёрлашда иштирок этади.
49. ТҚ айни шундай фаолият соҳаси бўлган халқаро (минтақавий) стандартлаштириш ташкилотларининг ТҚ (қуйи қўмиталар, гуруҳлар) ишида қатнашади.
50. Агентлик стандартлаштириш бўйича халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг ТҚ ишида иштирок этиш учун ТҚга киришни таъминлайди. ТҚ стандартлаштириш бўйича тегишли халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг ишлаш қоидаларига мувофиқ ҳолда фаолият юритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
51. ТҚ котибиятини бошқаришда, халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг ёки уларнинг ТҚ ишида иштирок этишда ТҚ халқаро (минтақавий) ТҚ низомига амал қилади.
9-боб. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита ишида қарор қабул қилиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
52. ТҚга аъзо ташкилотлар доимий ваколатли вакилларининг бевосита ТҚ йиғилишида ёки масофадан туриб овоз бериш йўли билан қарор қабул қиладилар.
53. Тартиботлар масалалари (ТҚ иш дастурига қўшимча киритиш, таркибга янги аъзо ташкилотларни қабул қилиш, ТҚ фаолиятини тугатиш, раисни, раис ўринбосар(лар)ини, масъул котибни сайлаш, ишчи гуруҳ, қуйи қўмиталарни тузиш ва тугатиш) бўйича қарор ТҚга аъзо — ташкилотларнинг доимий ваколатли вакилларининг кўпчилиги унинг учун овоз берганда қабул қилинган деб ҳисобланади.
54. Стандарт лойиҳалари бўйича қарор овоз беришда иштирок этувчи ТҚга аъзо ташкилотларнинг доимий ваколатли вакилларининг тўртдан уч қисми унинг учун овоз берганда қабул қилинади. Бунда овоз бериш натижалари ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда овоз бериш бюллетени билан расмийлаштирилади. Овоз бериш бюллетени асосида ҳисобот тузилади, унда овоз бериш натижалари, овоз беришда келишмовчиликни бартараф этиш бўйича ТҚ ҳаракати ва мавжуд эътирозлар келтирилади. Ҳисобот ҳар бир ТҚга аъзо ташкилотларга овоз бериш якунлангач бир ой муддат мобайнида юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
55. ТҚ фаолияти самарадорлигини баҳолаш стандартлаштириш тизимининг асос бўлувчи норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолда Институт томонидан амалга оширилади.
10-боб. Техник қўмиталар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари
56. Қуйидагилар техник қўмиталар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
ТҚга бириктирилган стандартлар фондининг сифати;
халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлаштириш бўйича ишларда ТҚ фаолиятининг самарадорлиги;
ТҚ фаолиятининг уюшқоқлиги ва очиқлиги.
57. ТҚга бириктирилган стандартлар фондининг сифати қуйидагилардан келиб чиқиб баҳоланади:
ТҚга бириктирилган ва ишлаб чиқилган давлат стандартлари сони;
Кейинги таҳрирга қаранг.
халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган стандартлар сони.
58. Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлаштириш бўйича ишларда ТҚ фаолиятининг самарадорлиги қуйидагилардан келиб чиқиб баҳоланади:
халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлаштириш котибиятини юритиш;
ТҚга бириктирилган ва ишлаб чиқилган халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартларнинг умумий сони.
59. ТҚ фаолиятининг уюшқоқлиги ва очиқлиги қуйидагилардан келиб чиқиб баҳоланади:
ТҚ иш дастурининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши кўрсаткичлари;
ТҚ фаолияти ҳақидаги ахборотнинг мавжудлиги ва сермазмунлиги;
ТҚ фаолияти ҳақида тақдим этилган йиллик ҳисоботнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши кўрсаткичлари.
60. ТҚ фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш рўйхатга олинган техник қўмиталар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари қийматларининг нисбий йиғиндисидан келиб чиқиб аниқланади.
61. ТҚ фаолияти самарадорлигини баҳолашни ТҚнинг якунланган йилги фаолияти бўйича Институт амалга оширади. Бунда ташкил этилганига ушбу баҳолаш ўтказилишига қадар бир йилдан кам бўлган ТҚ фаолияти баҳоланмайди.
62. ТҚнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича қуйидаги рағбатлантириш чоралари кўрилади:
стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондидан бепул йиллик фойдаланиш;
халқаро грант маблағлари ҳисобига хорижий тажриба орттириш, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишда устунлик.
63. ТҚ фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича ваколатли шахсларга қуйидаги жавобгарлик чоралари кўрилади:
ТҚга аъзо — ташкилотларнинг таркибидан ваколатли шахс(лар)ни чиқариш;
стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларда ТҚ иштирок этишини тўхтатиш.
11-боб. Стандартлашириш бўйича техник қўмиталар ишини молиялаштириш
64. ТҚ томонидан бажариладиган ишлар ва хизматлар қиймати ТҚ иши дастурига мувофиқ ТҚга аъзо — ташкилотлар билан келишилади ва аниқланади.
65. ТҚнинг стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ишларини молиялаштиришни Институт амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари асосида амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
66. ТҚ иш дастурини келишиш босқичида қайд этилган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича буюртмачининг маблағлари Институтнинг стандартларни ишлаб чиқиш бўйича молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
67. ТҚнинг иш дастури доирасида ишлаб чиқилган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни сотиш ушбу ТҚга аъзо — ташкилотларга бепул амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
68. ТҚ ишида доимий ваколатли вакилларнинг иштирок этиш харажатларини ТҚга аъзо ташкилотлар қоплайди.
12-боб. Якунловчи қоида
69. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Келишилди
‎__________________________________
‎(лавозими, ташкилот номи) __________________________________
‎ (имзо) (имзонинг ёйилмаси)
‎20__ йил «___» ____________

Тасдиқлайман
‎Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
‎ва сертификатлаштириш агентлиги ___________________________________
‎(имзо) (имзонинг ёйилмаси)
‎ 20__ йил «____»_______________

‎‎Стандартлаштириш бўйича техник қўмита тўғрисида
‎НИЗОМ

‎‎STQ ________ «____________________________________________________________________________»
‎(Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг белгиланиши ва номланиши)

‎‎1. Қўлланиш соҳаси

‎‎Ушбу Низом стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти соҳасини, тузилмаси, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг ишларни бажариш қоидаларини белгилайди ва ____________________________________________________________ соҳасида стандартлаштириш бўйича фаолиятда иштирок этувчи ташкилотларга қўлланилади.

‎‎2. Норматив ҳаволалар
‎‎ушбу Низомда қуйидаги норматив ва техник ҳаволалар қўлланилган: ____________.
‎‎3. Умумий қоидалар

‎‎3.1. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита «Ўзстандарт» агентлигининг буйруғи билан ташкил этилган. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита котибиятини ____________________________________________________________________________________юритади.

‎‎(ташкилот номи)

‎‎3.2. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитани ташкил этишнинг мақсади _____.
‎3.3. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг вазифалари _______________.
‎3.4. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита ўз фаолиятида ______ амал қилади.
‎4. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти соҳаси ____________.
‎5. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг тузилмаси _________________.
‎6. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг раиси, раис ўринбосари, масъул котиб ва аъзо — ташкилотларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва функциялари __________.
‎7. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш тартиби _________________.
‎8. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита ишини молиялаштириш ___________.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Тасдиқлайман
‎Стандартлаштириш бўйича техник қўмита раиси
‎___________ _____________________

‎‎(имзо)

‎‎(имзонинг ёйилмаси)

‎‎20__ йил «____» _____________

‎‎
‎Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш
‎ДАСТУРИ
‎STQ _______ «______________________________________________________________________________»
‎(стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг белгиланиши ва номи

‎‎Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш дастури мақсадлари:
‎Унинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичлар:

‎1. Стандартлаштириш бўйича ишлар:

‎‏Т/р

Белгиланиши ‎‎‏

Лойиҳанинг номи

Ижро этувчи‎‎

Ишларни бажаришнинг режалаштирилган муддатлари ‎‎

дан‎‎

гача‎‎

‎‎Стандартларни ишлаб чиқиш

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎Стандартларни кўриб чиқиш

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎Стандартларни текшириш, таҳлил қилиш

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎2. Бошқа ишлар: ______________________________________________________________________________

‎‎Масъул котиб

___________________‎‎‎

‎‎_________________________

‎‎(имзо)

‎‎(имзонинг ёйилмаси)

Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎Тасдиқлайман
‎ Стандартлаштириш бўйича техник қўмита
‎раиси
‎___________ __________________________

‎‎(имзо)

‎‎(имзонинг ёйилмаси)

‎‎20__ йил «____» _______________

‎‎_____ йил учун стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иши тўғрисида
‎йиллик ҳисобот
‎STQ ________ «____________________________________________________________________________»
‎(стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг белгиланиши ва номи)

‎‎1. Умумий маълумотлар:
Котибиятни юритувчи ташкилот‎‎ ‎‎
Раис ‎‎ ‎‎
‎‎Раис ўринбосар(лар)и ‎‎
Масъул котиб‎‎ ‎‎
Ҳисобот йилида стандартлаштириш бўйича техник қўмита таркибидаги ўзгаришлар ‎‎ ‎‎
‎‎2. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг тузилмаси:
‎Кичик қўмиталар ‎‎
Ишчи гуруҳлар ‎‎
‎‎Ҳисобот йилида тузилмадаги ўзгаришлар ‎‎
‎3. Ҳисобот йилида стандартлаштириш бўйича ишларни бажариш натижалари:

‎‎Белгиланиши

Номланиши ‎‎

‎‎Стандартлар ишлаб чиқилди

‎‎ ‎‎

‎‎Стандартлар кўриб чиқилди

‎‎ ‎‎

‎‎Стандартлар текширилди (таҳлил қилинди)

‎‎ ‎‎
‎‎4. Халқаро ва минтақавий стандартлаштириш бўйича ишлар натижалари:_____________
‎5. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг йиғилишлари: ____________________
‎6. Бошқа ишлар: _________________________________________________________

Масъул котиб‎‎

_______________‎‎

_______________________‎‎

‎‎(имзо)

‎‎(имзонинг ёйилмаси)

Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

‎‎Овоз бериш бюллетени

Овоз бериш бюллетени‎‎

Овоз бериш санаси‎‎

STQ (STQQ)‎‎

Аъзо — ташкилотнинг номи‎‎

‎‎1. Стандартнинг белгиланиши ва номи _____________________________________________________________
‎‎2. Лойиҳани таклиф этилган таҳрирда маъқуллаш
‎‎3. Қуйидаги фикр-мулоҳазалар билан (таклифлар)га қарши
‎‎Фикр-мулоҳазалар: ________________________________________________________________________
‎‎4. Қуйидаги асосларга кўра бетараф қолиш
‎‎Асослаш: ________________________________________________________________________________
Доимий ваколатли вакил‎‎

___________________‎‎

________________________‎‎

‎‎(имзо)

‎‎(имзонинг ёйилмаси)

‎‎20___ йил «___» __________