toggle_night_mode
Ҳужжат 09.09.2026 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти фаолияти самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республикада халқаро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Институт Тошкент шаҳри, Чўпонота кўчаси, 9-В уй манзили бўйича оператив бошқарув ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
3. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги:
Стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда тасдиқласин;
янгидан ташкил этилаётган Институтни зарур моддий-техника ресурслари билан таъминлаш, юқори малакали кадрлар билан тўлдириш орқали унинг самарали ишлашини ташкил этсин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти ва «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 14 март,
220-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республикада халқаро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларининг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
1-боб.Умумий қоидалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом халқаро, минтақавий стандартлар ва хорижий мамлакатлар стандартларини (кейинги ўринларда Стандартлар деб аталади) Ўзбекистон Республикасида қабул қилиш ва қўллаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
халқаро стандарт — стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилот доирасида қабул қилинган стандарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
минтақавий стандарт — стандартлаштириш соҳасида минтақавий ташкилот доирасида қабул қилинган стандарт;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
хорижий мамлакатнинг стандарти — хорижий давлатнинг стандартлаштириш бўйича ваколатли органи томонидан қабул қилинган стандарт;
Олдинги таҳрирга қаранг.
манфаатдор томонлар — Стандартларни қабул қилиш ва (ёки) уларни қўллашдан манфаатдор бўлган маҳсулотларнинг (хизматларнинг) тегишли турларини ишлаб чиқарувчи ёки истеъмол қилувчи республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
3. Стандартларни қабул қилиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириқларини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган Стандартларни қабул қилиш бўйича режалар, дастурлар ва тадбирлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
стандартлаштириш режаси;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарининг иш режалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
манфаатдор томонларнинг Стандартлаштириш бўйича миллий органга буюртманомалари (мурожаатлари).
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республикада халқаро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларининг стандартларини қабул қилиш ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқаро, минтақавий стандартларни, хорижий мамлакатларнинг стандартларини, шунингдек, уларга киритилган ўзгартишларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритиш ва уларнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар ушбу Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда, Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан тасдиқланадиган тартиб-таомилларга мувофиқ қабул қилинади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
4. Стандартларни давлат тилига таржима қилиш манфаатдор тараф томонидан таъминланади.
2-боб. Халқаро стандартларни қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Республикада халқаро стандартлар ISO/IEC Guide 21 талабларига мувофиқ қабул қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Республикада халқаро стандартлар қуйидаги мувофиқлик даражалари бўйича қабул қилинади:
халқаро стандартлар билан айнан ўхшаш (IDT);
халқаро стандартга нисбатан модификацияланган (MOD);
халқаро стандартларга нисбатан эквивалент бўлмаган (NEQ).
Бунда халқаро стандартларни қабул қилишнинг мувофиқлик даражалари ISO/IEC Guide 21 талабларида белгиланган мезонларга мувофиқ тегишли стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг хулосаси асосида белгиланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Халқаро стандартларни Ўзбекистон Республикасининг миллий стандартлари сифатида қабул қилишга тайёргарлик бўйича иш стандартлаштириш бўйича техник қўмиталари, улар бўлмаган тақдирда — Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти (кейинги ўринларда Институт деб аталади) томонидан шартнома асосида амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Агар Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган халқаро стандартда миллий стандарти сифатида қабул қилинмаган стандартларга ҳаволалар мавжуд бўлса, уларни бир вақтда қабул қилиш ишлари олиб борилиши зарур.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
9. Ҳавола қилинадиган халқаро стандартларни бир вақтда қабул қилиш ишлари олиб борилаётганида, биринчи ўринда, қабул қилинаётган халқаро стандарт билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва унинг талаблари бажарилишини таъминлайдиган ҳавола қилинадиган халқаро стандартларнинг аҳамияти ҳисобга олиниши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Халқаро стандартлар тегишли стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар томонидан аниқлик киритилган мувофиқлик даражасидан келиб чиқиб миллий стандарт сифатида қабул қилинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Минтақавий стандартларни қабул қилиш
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
16. Республикада минтақавий стандартларни қабул қилиш стандартнинг идентификация рақамини давлат тилида ва стандартнинг асли ёзилган тиллардан бирида сақланган ҳолда бевосита қабул қилиш орқали амалга оширилади.
17. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзо — мамлакатларининг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича Давлатлараро кенгаши доирасида қабул қилинадиган стандартлар Давлатлараро кенгашнинг стандартлаштириш бўйича ишларни олиб бориш қоидаларига мувофиқ қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Агар қабул қилинадиган минтақавий стандартларда республикада қабул қилинмаган бошқа халқаро ёки минтақавий стандартларга ҳаволалар бўлса, уларни бир вақтда қабул қилиш бўйича ишлар олиб борилиши керак.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Халқаро, минтақавий стандартларни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш бўйича иш олиб боришда, биринчи навбатда қабул қилинаётган минтақавий стандарт билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва уларнинг талаблари бажарилишини таъминлайдиган ҳавола қилинган стандартларни қабул қилиш муҳимлигини ҳисобга олиш керак.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
4-боб. Хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Республикада хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш мазкур мамлакатлар билан тузилган келишув ва/ёки битимларга мувофиқ стандартнинг идентификация рақамини сақлаган ҳолда давлат тилида ҳамда стандартнинг асли ёзилган тиллардан бирида тўғридан-тўғри қўллаш йўли билан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
21. Хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича ваколатли органларидан олинган ушбу мамлакатларнинг стандартларини қўллаш тўғрисидаги розилик республикада хорижий мамлакатларнинг стандартларини қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
22. Қабул қилинаётган хорижий мамлакатлар стандартида республикада қабул қилинмаган бошқа Стандартларга ҳаволалар мавжуд бўлса, уларнинг бир вақтда қабул қилиниши бўйича ишлар олиб борилиши керак.
23. Ҳавола қилинган Стандартларни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш бўйича иш олиб боришда, биринчи навбатда қабул қилинаётган хорижий мамлакатнинг стандарти билан чамбарчас боғлиқ бўлган ва уларнинг талаблари бажарилишини таъминлайдиган ҳавола қилинган Стандартларни қабул қилиш муҳимлигини ҳисобга олиш керак.
5-боб. Стандартларни келишиш ва қўллаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Институтга стандартларни қабул қилиш бўйича ариза тушгандан сўнг беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда ушбу Стандартларни қабул қилган ваколатли органларга уларни қўллаш тўғрисида розилигини олиш учун сўров юборади.
Стандартлаштириш режаларига киритилган халқаро стандартлар жамоатчилик муҳокамасига қўйилмасдан қабул қилинади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
25. Қабул қилинаётган Стандартларни манфаатдор томонлар билан келишиш стандартлаштириш бўйича техник қўмиталари, улар бўлмаган тақдирда — Институт томонидан амалга оширилади.
26. Қабул қилинаётган Стандарт манфаатдор томонлар томонидан ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади ва ушбу стандартни республикада қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги (мақсадга мувофиқ эмаслиги) бўйича таклифлар киритилади.
27. Манфаатдор томонлар томонидан ўн беш кун мобайнида таклифлар киритилмаса, ушбу Стандарт келишилган ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Келишиш натижаларига кўра стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар беш кун муддатда Институтга ушбу Стандартни республикада қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани тақдим этади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Стандартларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мақсадга мувофиқлиги ёки мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида Институт томонидан беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда қарор қабул қилинади.
Стандартларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаган ҳолларда Институт манфаатдор томонларга асосланган рад жавобини юборади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Стандартлар уларни амалга киритиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб камида олтмиш кундан кейин амалга киритилади.
Амалдаги миллий стандарт ўрнига стандарт қабул қилинган тақдирда ўтиш даври назарда тутилади. Бунда амалга киритилмаган стандарт талаблари ўтиш даври мобайнида қўлланилиши мумкин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган Стандартлар ягона ахборот базасига киритилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Институт, қабул қилинган стандартлар реестрини юритади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган Стандартлар тўғрисидаги маълумот Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Институтнинг расмий сайтларида қўллаш ҳақидаги қарор қабул қилингандан сўнг 5 кундан кеч бўлмаган муддатда эълон қилинади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Халқаро, минтақавий стандартлар ва хорижий мамлакатларнинг стандартлари уларни қўллаш доирасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа манфаатдор томонлар томонидан қўлланилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Стандартлар ва уларга киритилган ўзгаришларни нашр қилиш ва қайта нашр қилиш уларни тасдиқлаган халқаро, минтақавий ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий органлари томонидан амалга оширилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қабул қилинган стандартларни ва уларга ўзгаришларни қабул қилиш уларни тасдиқлаган тегишли халқаро, минтақавий ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг миллий органлари билан тузилган битимларга ва шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Республикада халқаро, давлатлараро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларининг стандартларини қабул қилиш ва қўллаш тартиби тўғрисида Низомга
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республикада халқаро, минтақавий стандартларни ва хорижий мамлакатларининг стандартларини қабул қилиш
СХЕМАСИ
(илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Манфаатдор томон

Стандартни қабул қилиш учун буюртманомани бериш

Заруратга кўра

2-босқич

Институт

Хорижий мамлакат стандартини қўллаш тўғрисида розилигини олиш учун ушбу мамлакатнинг ваколатли органларига сўровни юбориш

5 кун давомида

3-босқич

Институт

Стандартни қабул қилиш буюртманомасини техник қўмиталарга юбориш

5 кун давомида

4-босқич

Манфаатдор томон, Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар, Институт

Стандартни қабул қилишга (ишлаб чиқиш. таржима қилиш, расмийлаштириш) тайёрлаш

Шартномада келишилган муддатларда

5-босқич

Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар, Институт

Қабул қилинадиган Стандартни манфаатдор томонлар билан келишиш

15 кун давомида

6-босқич

Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар

Институтга Стандартни республикада қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги хулосани киритиш

5 кун давомида

7-босқич

Институт

Стандартни Республика ҳудудида қўллаш мақсадга мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисидаги қарорни қабул қилиш

5 кун давомида

8-босқич

Институт

Стандартни кўллаш ҳақидаги қарор қабул қилинганда уларни амалга киритиш

камида олтмиш кундан кейин

9-босқич

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Институт

Республика ҳудудида қабул қилинган Стандарт тўғрисидаги маълумотни расмий сайтларда эълон қилиш

5 кун давомида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги 220-сон қарорига
4-ИЛОВА
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг (кейинги ўринларда ТҚ деб аталади) фаолиятини ташкил этиш, тугатиш тартиби, асосий функцияларини, ТҚ доирасида ишларни амалга ошириш ва қарорлар қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомнинг мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
стандартлаштириш бўйича техник қўмита — фаолиятнинг бириктирилган соҳаси бўйича миллий, минтақавий, давлатлараро ва халқаро стандартлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича манфаатдор томонларнинг ҳамкорлик қилиш шакли;
масъул котиб — ТҚ ишларини юритувчи шахс;
манфаатдор томон — стандартларни қабул қилиш ва қўллашдан манфаатдор бўлган тегишли маҳсулот (хизмат) турларини ишлаб чиқарувчи ёки истеъмол қилувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар;
стандартлаштириш соҳаси — стандартлаштиришнинг ўзаро боғлиқ объектлари мажмуи;
стандартлаштириш тизими — стандартлаштириш бўйича ишларни амалга оширишнинг умумий ташкилий-техник қоидаларини тартибга солувчи тизим;
3. ТҚ ўз ишида:
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига;
Ўзбекистон Республикаси аъзо бўлган стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг ҳужжатларига;
Ўзбекистон Республикаси қўшилган стандартлаштириш соҳасидаги халқаро шартномалар ва битимларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти — Стандартлаштириш бўйича миллий орган томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда тасдиқланадиган Стандартлаштириш бўйича техник қўмита тўғрисидаги низомга амал қилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. ТҚ фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, унинг фаолиятини мониторинг қилиш ва мувофиқлаштириш, ахборот-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва кузатиб бориш Институт томонидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
2-боб. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг тузилмаси
5. ТҚ тузилмасига қуйидагилар киради: раис, раис ўринбосари (зарур бўлганда), масъул котиб, ТҚга аъзо-ташкилотлар.
6. ТҚга раис бошчилик қилади.
Раис, раис ўринбосари ташкилотлар раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари, бош конструкторлар, бош технологлар ва ТҚ аъзолари бўлган бўлимлар раҳбарларидан сайланади.
7. ТҚ котибияти ишига ТҚ масъул котиби раҳбарлик қилади.
Масъул котиб ТҚ котибиятини бошқарувчи ташкилот ходимларидан танланади.
8. ТҚ фаолиятига тегишли тартибга солиш соҳасига тааллуқли бўлган давлат ва хўжалик бошқарув органи вакили бўлмаган ТҚ котибияти Институт томонидан юритилади.
9. ТҚ тузилмасида ТҚ фаолиятининг айрим соҳалари бўйича ишларнинг муайян қисмини бажариш учун ТҚ фаолияти соҳалари тегишлича чегараланган ҳолда қуйи қўмиталар тузилиши мумкин.
Стандартлаштириш бўйича қуйи қўмитани тузиш учун камида учта ТҚга аъзо ташкилот унинг ишида иштирок этишга тайёрлигини билдириши керак.
10. Қуйи қўмиталарни тузиш, уларнинг раислари ва масъул котибларини тайинлаш ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ ТҚга аъзо ташкилотларнинг овоз бериши орқали амалга оширилади.
11. ТҚ доирасида аниқ лойиҳа бўйича ишларни ташкил этиш учун қуйи қўмита ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ ТҚга аъзо ташкилотлар ва манфаатдор томонлардан ташкил топган ишчи гуруҳларни ташкил этиши мумкин.
Ишчи гуруҳларни тузиш, уларнинг раҳбарларини тайинлаш ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ ТҚга аъзо ташкилотларнинг овоз бериши орқали амалга оширилади
Ишчи гуруҳнинг фаолияти лойиҳа тугагандан сўнг тўхтатилади.
12. ТҚ тузилмаси ва таркибининг ўзгариши тўғрисидаги ахборот қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида Институтга юборилади.
3-боб. ТҚ фаолиятини ташкил этиш ва тугатиш
13. Ҳар қандай манфаатдор томон ТҚни ташкил этиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эга.
14. ТҚ фаолиятини таъминлаш ТҚ котибияти томонидан амалга оширилади.
ТҚ котибияти фаолиятнинг Институт, муайян соҳаларига ва маҳсулот турларига, уни ишлаб чиқариш, эксплуатация қилиш (фойдаланиш), сақлаш, ташиш (транспортда ташиш), реализация ва утилизация қилиш жараёнларига ихтисослашган ёки ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга ҳамда ушбу соҳада энг юқори илмий-техник салоҳиятга эга бўлган етакчи илмий-тадқиқот институтлари ёки бошқа манфаатдор томонлар томонидан юритилади.
15. ТҚ котибиятини юритишни режалаштираётган ташкилот қуйидагиларга эга бўлиши лозим:
ТҚ фаолиятининг тегишли соҳасида ўқиган ва иш тажрибасига эга бўлган стандартлаштириш соҳасидаги мутахассислар;
зарур моддий-техник база ва алоқа воситалари;
ҳужжатларни чет тилидан давлат тилига таржима қилишни ташкил этиш имконияти.
16. ТҚни шакллантириш учун ташаббус кўрсатувчи стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг ишида иштирок этиш учун ТҚ ва унинг тахмин қилинган фаолият соҳасини тузиш зарурати асосларини келтирган ҳолда ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича стандартлаштириш бўйича техник қўмитасининг намунавий иш дастури лойиҳасига ва ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳасига биноан стандартларнинг давлатлараро таснифлагичига мувофиқ кодлар билан стандартлаштириш объектларини ўз ичига олган таклиф-хатни Институтга, шунингдек, барча манфаатдор шахсларга юборади.
17. Манфаатдор томонларнинг кўпчилигига ТҚни тузишни бошлаш ҳақида маълумот бериш учун Институт, Агентлик ва Институтнинг расмий сайтида тегишли хабарномани жойлаштиради.
18. ТҚ таркиби манфаатдор шахсларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қуйидагиларнинг вакилларидан шакллантирилади:
ТҚ фаолияти соҳасига тегишли соҳага тааллуқли бўлган тартибга солиш доирасига доир давлат ва хўжалик бошқарув органлари;
ТҚ фаолияти соҳасига тегишли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар (истеъмолчилар) бўлган ташкилотлар;
ТҚ фаолияти соҳасига тегишли маҳсулотлар истеъмолчилари (буюртмачилари) бўлган ташкилотлар;
истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмалари;
илмий-тадқиқот институтлари, таълим муассасалари;
Институт;
мувофиқликни баҳолаш органлари ва бошқалар.
19. ТҚ котибиятини юритишни режалаштирадиган ташкилот ТҚ фаолиятида иштирок этиш истагини билдирган манфаатдор шахслар вакилларининг ташкилий йиғилишини ўтказади, унда стандартларнинг давлатлараро таснифлагичи кодлари билан стандартлаштириш объектлари, ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳаси, ТҚнинг иш дастури кўрсатилган ҳолда ТҚ фаолияти соҳаси маъқулланиши керак ҳамда раис, раис ўринбосар(лар)и ва масъул котиб лавозимларига номзодлар кўрсатилади.
Ўтказилган ташкилий йиғилиш натижаларига кўра барча иштирокчилар томонидан имзоланган баённома тузилади.
ТҚни тузиш тўғрисидаги таклиф камида бешта манфаатдор шахс томонидан қўллаб-қувватланиши керак.
ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳаси ТҚ раиси лавозимига таклиф этиладиган вакил ташкилотнинг бошлиғи (раҳбар ўринбосари) ва ТҚ котибиятини юритишни режалаштирган ташкилот раҳбари (раҳбар ўринбосари) билан келишилиши керак.
20. ТҚ котибиятини юритишни режалаштирган ташкилот ТҚ тўғрисидаги низом лойиҳаси (қоғоз ва электрон ташувчи) билан ТҚни тузиш бўйича қарор қабул қилиш ҳақида маъқулланган материалларни, ТҚнинг иш дастурини, ТҚ таркибини (ТҚга аъзо ташкилотлар рўйхати) Институтга юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Институт Стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмитасини ташкил этиш, унинг фаолиятини тўхтатиб туриш ва тугатиш ҳақида 10 кун муддатда қарор қабул қилади, унда ТҚнинг номи, котибиятни юритиш вазифаси юкланган ташкилот, ТҚ фаолияти соҳаси, ТҚ низоми, унинг таркиби белгиланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Институт қарор нусхасини бир кун муддатда ТҚ котибиятига юборади ва қарор нусхасини белгиланган тартибда очиқ ахборот тизимига жойлаштиради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
23. Идентификация ва ҳисоблаш мақсадлари учун тузилган ТҚга «STQ» (Standartlashtirish texnik qoʻmitasi) ҳарфларидан, идентификация (тартиб) рақами ва ТҚ номидан ташкил топган белгилар берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Идентификация (тартиб) рақамлари Институт томонидан тузилган ва ТҚ ягона реестрига киритилган тартибда берилади ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
ТҚни рўйхатга олиш тартиб рақами;
ТҚ номи;
қошида ТҚ тузилган манфаатдор томон номи;
ТҚ фаолияти соҳаси;
ТҚ фаолияти тугатилганда унинг рақами бошқа ТҚга берилмайди.
24. Ҳар бир қуйи қўмита ўз идентификация (тартиб) рақами ва номига эга бўлади. Қуйи қўмитанинг белгиланиши «STQQ» ҳарфлари, қуйи қўмита рақами ва унинг номини ўз ичига олади.
Қуйи қўмиталар тузилган тартибда рақамланади. Қуйи қўмитанинг фаолияти тугатилганда унинг рақами бошқа қуйи қўмитага берилмайди.
25. ТҚ тўғрисидаги тасдиқланган низом, ТҚ таркиби ва ТҚ иш дастури Институтнинг сайтига жойлаштирилади.
26. ТҚ фаолияти қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин:
ташкил этилиш мақсадидаги ишларни бажарилиши якунига етганда;
ТҚ фаолияти соҳасида ўн икки ой давомида ишнинг мавжуд эмаслиги;
ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ овоз бериш;
ТҚга аъзо — ташкилотларнинг сони бештадан камайганда;
ТҚ фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг салбий натижалари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ТҚ фаолиятининг тўхтатилиши ТҚ йиғилиши баённомасини тақдим этилганда Институтнинг қарори билан расмийлаштирилади.
(26-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
27. ТҚ ягона реестри Агентлик ва Институтнинг расмий сайтларида жойлаштирилади.
4-боб. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг таркиби
28. ТҚда аъзоликнинг бир тоифаси — тенг ҳуқуқли аъзолик белгиланади.
29. Агар манфаатдор томон ТҚга бириктирилган бир ёки бир нечта стандартларни ишлаб чиқиш, молиялаштиришдан ёки ТҚ фаолият соҳасидаги ишлардан манфаатдор бўлса, ТҚ таркибига кириш ҳуқуқига эга.
Манфаатдор томон ТҚ котибиятига (агар ТҚ ташкил этиш жараёнида бўлса — ТҚ котибиятини юритишни режалаштираётган ташкилотга) ТҚ ишида иштирок этиш учун ташкилотнинг доимий ваколатли вакилининг боғланиш маълумотлари (Ф.И.Ш., лавозими, телефон рақами, электрон почта манзили) кўрсатилган хатни юборади. Зарур бўлганда ТҚ ишида овоз бериш ҳуқуқига эга бўлмаган бошқа вакиллар иштирок этиши мумкин.
ТҚга аъзо ташкилот ўн кун мобайнида ТҚнинг масъул котибига доимий ваколатли вакилининг боғланиш маълумотларининг ўзгарганлиги ҳақида хабар бериши керак.
30. Доимий ваколатли вакиллар ТҚ котибияти билан алоқада бўлиб, ташкилотнинг раҳбариятига керакли маълумотлар бериб, ТҚга аъзо ташкилот номидан овоз беради.
31. Мавжуд ТҚга таркибига кириш тўғрисидаги манфаатдор томонларнинг сўровлари олинганда унинг масъул котиби ТҚнинг барча аъзо ташкилотларга танишиш учун ахборот юборади.
ТҚ масъул котиби Институтга ТҚ таркибига ўзгартириш киритилганлиги ҳақида ахборот юборади.
32. ТҚ ўтказадиган ишларда манфаатдор шахслар, алоҳида мутахассислар, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг вакиллари овоз бериш ҳуқуқисиз иштирок этиши мумкин.
33. Агар ТҚга аъзо ташкилот мунтазам равишда ТҚ фаолиятида иштирок этмаса (кетма-кет уч маротабадан кўп), асосли сабабларсиз ишлаб чиқилаётган стандартлар юзасидан овоз бермаса ёки ТҚ низомида белгиланган бошқа тартиб-таомилларга риоя қилмаса, котибият унга огоҳлантириш юбориш ҳуқуқига эга. Агар огоҳлантиришдан сўнг бир йил давомида ТҚга аъзо ташкилот ўзининг мажбуриятларини тегишли бўлмаган кўринишда бажаришда давом этса, у ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ овоз бериш йўли билан ТҚ таркибидан чиқариб ташланиши мумкин.
ТҚнинг масъул котиби қабул қилинган қарор ҳақидаги ахборотни Институтга юборади.
34. ТҚ таркибидан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилишда ТҚга аъзо — ташкилот чиқиш санасидан камида икки ой олдин ТҚ котибиятини огоҳлантириши керак.
ТҚнинг масъул котиби ушбу ахборотни Институтга юборади.
35. ТҚ таркибидаги ўзгаришлар (қўшилиш, чиқариб ташлаш, чиқиш) Агентликнинг буйруғи билан расмийлаштирилади, нусхаси ТҚга ва Институт котибиятига юборилади.
5-боб. Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг вазифалари ва функциялари
36. Қуйидагилар ТҚнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
стандартлаштириш тизимларининг фаолиятини ва ривожланишини таъминлашда қатнашиш, халқаро стандартларни қўллаш асосида уни халқаро, минтақавий тизимлар билан уйғунлаштириш;
(36-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
стандартларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш, қайта кўриб чиқишда илғор хорижий тажрибани жорий қилиш йўли билан, шу жумладан, уларда анъанавий технологияларнинг олдинда борувчи имкониятларини, истиқболга дастлабки талабларни белгилашни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатдошлиги оширилишини таъминлашда иштирок этиш.
37. Қуйидагилар ТҚнинг асосий функциялари ҳисобланади:
стандартларни ишлаб чиқишда манфаатдор томонларнинг таклифларини кўриб чиқиш;
стандартларни ишлаб чиқиш, ўзгартиришлар киритиш, қайта кўриб чиқиш ва бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
ТҚнинг иш дастурига мувофиқ стандартларни ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, ва тасдиқлашга тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ва ушбу ТҚга бириктирилган стандартларни таҳлил қилиш (кейинги ўринларда стандартларни текшириш деб аталади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида халқаро, минтақавий стандартларни жорий этиш ва амалдаги миллий стандартларни бекор қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
(37-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
халқаро, минтақавий ва бошқа давлатларнинг миллий стандартларини қўллашда кўмаклашиш;
ТҚ фаолияти соҳасида стандартлаштириш ҳолати бўйича таҳлилий материаллар тайёрлаш;
стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг ТҚ ишида иштирок этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
муҳокама қилинадиган стандарт лойиҳасида келтирилган талабларнинг техник қўмита фаолият йўналиши доирасида тўғрилиги, ишончлиги ва асослантирилганини таъминлаш;
халқаро стандартларни қабул қилишнинг мувофиқлик даражаларини аниқлаш бўйича хулосалар бериш;
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарорига асосан ўнинчи-ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
ТҚга аъзо ташкилотларнинг доимий ваколатли вакиллари, ТҚ, қуйи қўмита, ишчи гуруҳ йиғилишларида, шунингдек, бевосита ўз ташкилоти томонидан юкланган функцияларни масофадан туриб бажаради.
38. Қуйидагилар ТҚ раисининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ТҚнинг, жумладан, унинг қуйи қўмиталари ва ишчи гуруҳлари ишини ташкил қилиш ва раҳбарлик қилиш;
стандартлаштириш мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ ТҚ фаолиятининг техник сиёсатини белгилаш;
ТҚ фаолияти соҳаси билан боғлиқ масалалар бўйича барча давлат ва жамоат ташкилотларида ТҚ номидан вакиллик қилиш;
ТҚнинг иш дастурини тасдиқлаш;
ТҚ йиғилишини ўтказиш.
ТҚ раисининг ўринбосари раис томонидан берилган вазифаларни, шунингдек, раис йўқлигида унинг вазифаларини бажаради.
39. Қуйидагилар ТҚ масъул котибининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ТҚ йиғилишларини ўтказишга тайёрлаш ва ўтказилишини таъминлаш;
ТҚ таркибига кирадиган қуйи қўмиталар ва ишчи гуруҳларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
ТҚ иш дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш ва ушбу дастурларнинг бажарилишини назорат қилиш;
стандартлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш;
манфаатдор томонлар тарафидан стандартлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этиш, уларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этишга тайёрлаш;
манфаатдор томонлар билан муҳокама қилиш учун стандартлар лойиҳаларини интернет тармоғига жойлаштириш;
TҚга аъзо ташкилотлар томонидан ТҚга тушган материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилишини таъминлаш;
ТҚга бириктирилган стандартлар рўйхатини янгилаш;
ТҚ қарорларини расмийлаштириш;
иш юритиш, ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш, шу жумладан, ташкилотлар билан ёзишмалар олиб бориш;
ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг намунавий йиллик ҳисоботини тайёрлаш;
йиллик ҳисоботни тасдиқлаш учун ТҚ раисига тақдим этиш ва 1-февралдан кечиктирмай Институтга ва ТҚ га аъзо ташкилотларга юбориш.
6-боб. Стандартлаштириш бўйича ишларни режалаштиришда иштирок этиш
40. ТҚ Стандартлаштириш давлат режасини, стандартлаштириш тармоқ дастурларини шакллантиришда иштирок этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. ТҚ котибияти ТҚ га аъзо ташкилотларнинг таклифларини, ТҚ (қуйи қўмита) қарорларини ва Институт томонидан белгиланган устувор вазифаларни ҳисобга олган ҳолда стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш дастурини ишлаб чиқади. Стандартни ишлаб чиқиш тўғрисида таклиф тушса, котибият уни ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлигини йиғилишда ёки масофадан туриб ТҚ аъзолари ўртасида муҳокама қилиши керак.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
42. TҚга аъзо ташкилотларнинг таклифлари асосида ТҚ ҳар йили стандартлаштириш давлат режасига таклиф-буюртманомалар тайёрлайди.
43. Агар тасдиқланган стандартлаштириш давлат режасига ўзгартиришлар киритиш зарур бўлса, аъзо-ташкилотлар ТҚ доирасида кўриб чиқиш учун қўшимча таклиф-буюртманомалар беради.
7-боб. Стандартларни ишлаб чиқиш ва текшириш
44. ТҚ стандартлаштириш тизими талабларига мувофиқ ҳолда стандартларни ишлаб чиқади.
45. ТҚ стандартларнинг Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, техник регламентларга, халқаро (минтақавий) стандартларга мувофиқлигини таҳлил қилиш мақсадида уларни текширади, бунинг натижасида уларни қайта кўриб чиқилмасдан ва ўзгартирмасдан амалда сақлаш ёки қайта кўриб чиқиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш зарурати тўғрисида хулосага келади.
46. Стандартларни текширишда ТҚ стандартлаштириш тизими талабларига амал қилади.
47. Агар стандартларни текшириш жараёнида стандартни бекор қилиш мақсадга мувофиқлиги аниқланса, у ҳолда ТҚ котибияти стандартлаштириш тизими талабларига мувофиқ ушбу стандартни бекор қилиш бўйича ишларни ташкил этади.
8-боб. Стандартлаштириш бўйича халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг стандартлаштириш бўйича техник қўмиталари (қуйи қўмиталар, гуруҳлар) ишида иштирок этиш
48. ТҚ стандартлаштириш бўйича халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг стандартлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ва ушбу лойиҳалар бўйича овоз беришда, Ўзбекистон Республикаси таклифларини тайёрлашда иштирок этади.
49. ТҚ айни шундай фаолият соҳаси бўлган халқаро (минтақавий) стандартлаштириш ташкилотларининг ТҚ (қуйи қўмиталар, гуруҳлар) ишида қатнашади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Институт стандартлаштириш бўйича халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг ТҚ ишида иштирок этиш учун ТҚга киришни таъминлайди. ТҚ стандартлаштириш бўйича тегишли халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг ишлаш қоидаларига мувофиқ ҳолда фаолият юритади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
51. ТҚ котибиятини бошқаришда, халқаро (минтақавий) ташкилотларнинг ёки уларнинг ТҚ ишида иштирок этишда ТҚ халқаро (минтақавий) ТҚ низомига амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9-боб. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита томонидан стандарт лойиҳа тўғрисида хулоса тайёрлаш
(9-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
52. ТҚга аъзо ташкилотлар доимий ваколатли вакилларининг бевосита ТҚ йиғилишида ёки масофадан туриб овоз бериш йўли билан қарор қабул қиладилар.
53. Тартиботлар масалалари (ТҚ иш дастурига қўшимча киритиш, таркибга янги аъзо ташкилотларни қабул қилиш, ТҚ фаолиятини тугатиш, раисни, раис ўринбосар(лар)ини, масъул котибни сайлаш, ишчи гуруҳ, қуйи қўмиталарни тузиш ва тугатиш) бўйича қарор ТҚга аъзо — ташкилотларнинг доимий ваколатли вакилларининг кўпчилиги унинг учун овоз берганда қабул қилинган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Стандарт лойиҳалар бўйича овоз бериш учун унда иштирок этувчи ТҚга аъзо ташкилотларнинг доимий ваколатли вакилларининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган қисми онлайн ва офлайн шаклда иштирок этиши етарли ҳисобланади.
Муҳокамада иштирокчиларнинг мавжуд масалалар бўйича эътирозлари ва фикрларини инобатга олинган ҳолда, стандарт лойиҳаси учун овоз бериш натижасида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда овоз бериш бюллетени ва баённома кўринишида муҳокама хулосаси расмийлаштирилади, унда овоз бериш натижалари, овоз беришда келишмовчиликни бартараф этиш бўйича ТҚ ҳаракати ва мавжуд эътирозлар келтирилади.
Хулоса ҳар бир ТҚга аъзо ташкилотларга овоз бериш якунлангач, бир ой муддат мобайнида юборилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
55. ТҚ фаолияти самарадорлигини баҳолаш стандартлаштириш тизимининг асос бўлувчи норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳолда Институт томонидан амалга оширилади.
10-боб. Техник қўмиталар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари
56. Қуйидагилар техник қўмиталар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
ТҚга бириктирилган стандартлар фондининг сифати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
халқаро, минтақавий стандартлаштириш бўйича ишларда ТҚ фаолиятининг самарадорлиги;
(56-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
ТҚ фаолиятининг уюшқоқлиги ва очиқлиги.
57. ТҚга бириктирилган стандартлар фондининг сифати қуйидагилардан келиб чиқиб баҳоланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ТҚга бириктирилган ва ишлаб чиқилган миллий стандартлар сони;
(57-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган стандартлар сони.
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Халқаро, минтақавий стандартлаштириш бўйича ишларда ТҚ фаолиятининг самарадорлиги қуйидагилардан келиб чиқиб баҳоланади:
халқаро, минтақавий стандартлаштириш котибиятини юритиш;
ТҚга бириктирилган ва ишлаб чиқилган халқаро, минтақавий стандартларнинг умумий сони.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 7 сентябрдаги 472-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)
59. ТҚ фаолиятининг уюшқоқлиги ва очиқлиги қуйидагилардан келиб чиқиб баҳоланади:
ТҚ иш дастурининг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши кўрсаткичлари;
ТҚ фаолияти ҳақидаги ахборотнинг мавжудлиги ва сермазмунлиги;
ТҚ фаолияти ҳақида тақдим этилган йиллик ҳисоботнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилиши кўрсаткичлари.
60. ТҚ фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш рўйхатга олинган техник қўмиталар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари қийматларининг нисбий йиғиндисидан келиб чиқиб аниқланади.
61. ТҚ фаолияти самарадорлигини баҳолашни ТҚнинг якунланган йилги фаолияти бўйича Институт амалга оширади. Бунда ташкил этилганига ушбу баҳолаш ўтказилишига қадар бир йилдан кам бўлган ТҚ фаолияти баҳоланмайди.
62. ТҚнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича қуйидаги рағбатлантириш чоралари кўрилади:
стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатлар давлат фондидан бепул йиллик фойдаланиш;
халқаро грант маблағлари ҳисобига хорижий тажриба орттириш, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишда устунлик.
63. ТҚ фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича ваколатли шахсларга қуйидаги жавобгарлик чоралари кўрилади:
ТҚга аъзо — ташкилотларнинг таркибидан ваколатли шахс(лар)ни чиқариш;
стандартлаштириш бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотларда ТҚ иштирок этишини тўхтатиш.
11-боб. Стандартлашириш бўйича техник қўмиталар ишини молиялаштириш
64. ТҚ томонидан бажариладиган ишлар ва хизматлар қиймати ТҚ иши дастурига мувофиқ ТҚга аъзо — ташкилотлар билан келишилади ва аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
65. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти билан боғлиқ харажатлар уни ташкил этиш тўғрисидаги ташаббус билан чиққан субъектларнинг, шунингдек, стандартларнинг қабул қилинишидан ва қўлланилишидан манфаатдор бўлган бошқа ташкилотларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Стандартларни қабул қилишдан ҳамда қўллашдан манфаатдор бўлган давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ёки ўз маблағлари ҳисобидан ТҚ аъзоларини лавозим маошларига 50 фоизгача миқдорда қўшимча устамалар берилади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 мартдаги 114-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон)
68. ТҚ ишида доимий ваколатли вакилларнинг иштирок этиш харажатларини ТҚга аъзо ташкилотлар қоплайди.
12-боб. Якунловчи қоида
69. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Келишилди
‎__________________________________
‎(лавозими, ташкилот номи) __________________________________
‎ (имзо) (имзонинг ёйилмаси)
‎20__ йил «___» ____________

Тасдиқлайман
Ўзбекистон стандартлар институти ___________________________________
‎(имзо) (имзонинг ёйилмаси)
‎ 20__ йил «____»_______________

‎‎Стандартлаштириш бўйича техник қўмита тўғрисида
‎НИЗОМ

‎‎STQ ________ «____________________________________________________________________________»
‎(Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг белгиланиши ва номланиши)

‎‎1. Қўлланиш соҳаси

‎‎Ушбу Низом стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти соҳасини, тузилмаси, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг ишларни бажариш қоидаларини белгилайди ва ____________________________________________________________ соҳасида стандартлаштириш бўйича фаолиятда иштирок этувчи ташкилотларга қўлланилади.

‎‎2. Норматив ҳаволалар
‎‎ушбу Низомда қуйидаги норматив ва техник ҳаволалар қўлланилган: ____________.
‎‎3. Умумий қоидалар

‎‎3.1. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита Ўзбекистон стандартлар институтининг қарори билан ташкил этилган. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита котибиятини ____________________________________________________________________________________юритади.

‎‎(ташкилот номи)

‎‎3.2. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитани ташкил этишнинг мақсади _____.
‎3.3. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг вазифалари _______________.
‎3.4. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита ўз фаолиятида ______ амал қилади.
‎4. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг фаолияти соҳаси ____________.
‎5. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг тузилмаси _________________.
‎6. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг раиси, раис ўринбосари, масъул котиб ва аъзо — ташкилотларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва функциялари __________.
‎7. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш тартиби _________________.
‎8. Стандартлаштириш бўйича техник қўмита ишини молиялаштириш ___________.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 370-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон)
Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Тасдиқлайман
‎Стандартлаштириш бўйича техник қўмита раиси
‎___________ _____________________

‎‎(имзо)

‎‎(имзонинг ёйилмаси)

‎‎20__ йил «____» _____________

‎‎
‎Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш
‎ДАСТУРИ
‎STQ _______ «______________________________________________________________________________»
‎(стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг белгиланиши ва номи

‎‎Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иш дастури мақсадлари:
‎Унинг ишлаш самарадорлигини баҳолаш учун асосий кўрсаткичлар:

‎1. Стандартлаштириш бўйича ишлар:

‎‏Т/р

Белгиланиши ‎‎‏

Лойиҳанинг номи

Ижро этувчи‎‎

Ишларни бажаришнинг режалаштирилган муддатлари ‎‎

дан‎‎

гача‎‎

‎‎Стандартларни ишлаб чиқиш

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎Стандартларни кўриб чиқиш

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎Стандартларни текшириш, таҳлил қилиш

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎2. Бошқа ишлар: ______________________________________________________________________________

‎‎Масъул котиб

___________________‎‎‎

‎‎_________________________

‎‎(имзо)

‎‎(имзонинг ёйилмаси)

Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎Тасдиқлайман
‎ Стандартлаштириш бўйича техник қўмита
‎раиси
‎___________ __________________________

‎‎(имзо)

‎‎(имзонинг ёйилмаси)

‎‎20__ йил «____» _______________

‎‎_____ йил учун стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг иши тўғрисида
‎йиллик ҳисобот
‎STQ ________ «____________________________________________________________________________»
‎(стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг белгиланиши ва номи)

‎‎1. Умумий маълумотлар:
Котибиятни юритувчи ташкилот‎‎ ‎‎
Раис ‎‎ ‎‎
‎‎Раис ўринбосар(лар)и ‎‎
Масъул котиб‎‎ ‎‎
Ҳисобот йилида стандартлаштириш бўйича техник қўмита таркибидаги ўзгаришлар ‎‎ ‎‎
‎‎2. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг тузилмаси:
‎Кичик қўмиталар ‎‎
Ишчи гуруҳлар ‎‎
‎‎Ҳисобот йилида тузилмадаги ўзгаришлар ‎‎
‎3. Ҳисобот йилида стандартлаштириш бўйича ишларни бажариш натижалари:

‎‎Белгиланиши

Номланиши ‎‎

‎‎Стандартлар ишлаб чиқилди

‎‎ ‎‎

‎‎Стандартлар кўриб чиқилди

‎‎ ‎‎

‎‎Стандартлар текширилди (таҳлил қилинди)

‎‎ ‎‎
‎‎4. Халқаро ва минтақавий стандартлаштириш бўйича ишлар натижалари:_____________
‎5. Стандартлаштириш бўйича техник қўмитанинг йиғилишлари: ____________________
‎6. Бошқа ишлар: _________________________________________________________

Масъул котиб‎‎

_______________‎‎

_______________________‎‎

‎‎(имзо)

‎‎(имзонинг ёйилмаси)

Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

‎‎Овоз бериш бюллетени

Овоз бериш бюллетени‎‎

Овоз бериш санаси‎‎

STQ (STQQ)‎‎

Аъзо — ташкилотнинг номи‎‎

‎‎1. Стандартнинг белгиланиши ва номи _____________________________________________________________
‎‎2. Лойиҳани таклиф этилган таҳрирда маъқуллаш
‎‎3. Қуйидаги фикр-мулоҳазалар билан (таклифлар)га қарши
‎‎Фикр-мулоҳазалар: ________________________________________________________________________
‎‎4. Қуйидаги асосларга кўра бетараф қолиш
‎‎Асослаш: ________________________________________________________________________________
Доимий ваколатли вакил‎‎

___________________‎‎

________________________‎‎

‎‎(имзо)

‎‎(имзонинг ёйилмаси)

‎‎20___ йил «___» __________
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.03.2019 й., 09/19/220/2770-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.03.2022 й., 09/22/114/0209-сон; 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон; 22.08.2023 й., 09/23/407/0638-сон; 04.07.2024 й., 09/24/370/0468-сон; 09.09.2026 й., 09/26/472/0908-сон)