Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-503-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 175-сон буйруғи (рўйхат рақами 2456, 2013 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб
қоидаларига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
89-банд «гиёҳвандлик воситалари» деган сўзлардан кейин «, уларнинг аналоглари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 1-илованинг
5-банди «гиёҳвандлик воситалари,» деган сўзлардан кейин «уларнинг аналоглари,» деган сўзлар билан тўлдирилсин.