Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 январдаги ПФ-5630-сон «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги
қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2007 йил 30 октябрдаги 2007-10-сон буйруғи (рўйхат рақами 1745, 2007 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 494-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди
олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.