toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.10.2020
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Банкларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3.2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 28 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 626-7]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 1998 йил 9 ноябрда 240-сон (рўйхат рақами 626, 1999 йил 11 февраль) билан тасдиқланган Банкларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3.2-банди «и» кичик бандидаги «ва терроризмни» деган сўзлар «, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк Раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 февраль,
3/11-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2019 й., 10/19/626-7/2687-сон)