1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.63.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларини молиялаштириш, моддий техника таъминоти ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ва бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, замонавий талаблар ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда республика умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базасини тизимли асосда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни энг илғор ўқув, ахборот-компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалари билан жиҳозлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон қарорига мувофиқ:
а) 2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилаётганлиги, ушбу Жамғарманинг маблағларини шакллантириш манбалари ва сарфлаш мақсадлари белгиланганлиги;
б) 2018 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги идоравий бўйсунувига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимига кирувчи таълим муассасаларини (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб аталади) қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) учун маблағларни жамлаш;
тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан, зарур ҳолатларда ўқув корпусларини ўқув устахоналари ва лабораториялар билан кенгайтириш, спорт заллари ва майдончаларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича ишларни молиялаштириш;
замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ва тасдиқланган нормативлардан келиб чиқиб, умумтаълим муассасаларини ўқув-лаборатория, илмий ва ишлаб чиқариш ускуналари, мусиқа асбоблари, спорт ускуналари ва анжомлари, компьютер техникаси ҳамда ўқув ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа элементлари, шунингдек, ўқув-тарбия жараёни учун зарур мебель ва анжомлар билан жиҳозлашни (қўшимча жиҳозлашни) молиялаштириш;
б) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кутубхона жамғармалари учун умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайрияларини, халқаро молия институтларининг кредит ва грантларини, дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларининг ижара тўловларини жамлаш, ушбу маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги, яъни биринчи синф ўқувчиларини, «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқувчиларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни ҳамда ўқитувчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини ижара асосида таъминлаш учун умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармаларига умумтаълим фанларидан дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларини харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;
айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари учун бепул ва ижара асосида умумтаълим фанларидан дарсликларни умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармаларига харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;
харид қилишнинг тасдиқланган истиқбол квоталаридаги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этувчи нашриётлар ва босмахоналарга дарсликларнинг чакана савдо тармоғи орқали сотилишини қўллаб-қувватлаш учун қисқа муддатли мақсадли ссудалар ажратиш орқали ёрдам кўрсатиш;
жамғарма маблағларининг ўз вақтида тушишини таъминлаш ва таҳлил қилиб бориш.
3. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасининг Бошқарув кенгаши таркиби ҳамда Ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси 1 ва 1а-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
б) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Васийлик кенгаши таркиби ҳамда Ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси тўғрисида низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда шакллантирилган умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг ҳар йилги манзилли рўйхатлари навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига ёки Инвестиция дастурларига белгиланган тартибда киритилади;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги, яъни биринчи синф ўқувчиларини, «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқувчиларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни ҳамда ўқитувчиларни дарсликлар, шунингдек ижара асосида дарсликлар билан бирламчи таъминлашга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига ёки Инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси ва Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасига уларнинг асосланган буюртманомасига кўра ўтказиб берилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) нинг ҳар йилги манзилли дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, уни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Белгилаб қўйилсинки:
а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг умумтаълим мактаблари бўйича актив ва пассивлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
Бунда, 2019 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) ишлари бўйича фойдаланилмай қолган қолдиқ маблағларининг тегишли қисми тасдиқланган манзилли рўйхатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
б) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
в) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасининг ҳамда бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг ижро этувчи дирекциялари ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 февраль,
155-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 155-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасининг Бошқарув кенгаши
инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари
4.
Б. Усмонов
―
иқтисодиёт ва саноат вазири ўринбосари
5.
Э. Искандаров
―
қурилиш вазири ўринбосари
6.
И. Джураев
―
халқ таълими вазири ўринбосари
7.
Лавозим бўйича
―
Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси директори, Бошқарув кенгаши котиби
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 155-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит банк ҳисоб рақамига эга бўлади.
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари
4. Жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимига кирувчи таълим муассасаларини, шу жумладан, Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчаларини (кейинги ўринларда умумтаълим муассасалари деб аталади) қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) учун маблағларни жамлаш;
тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан, зарур ҳолатларда ўқув корпусларини ўқув устахоналари ва лабораториялар билан кенгайтириш, спорт заллари ва майдончаларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича ишларни молиялаштириш;
замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда ва тасдиқланган нормативлардан келиб чиқиб, умумтаълим муассасаларини ўқув-лаборатория, илмий ва ишлаб чиқариш ускуналари, мусиқа асбоблари, спорт ускуналари ва анжомлари, компьютер техникаси ҳамда ўқув ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа элементлари, шунингдек, ўқув-тарбия жараёни учун керакли мебель ва анжомлар билан жиҳозлашни (қўшимча жиҳозлашни) молиялаштириш.
Жамғарма ижро этувчи дирекцияси Жамғарма Бошқарув кенгаши раисининг розилиги билан вақтинчалик бўш маблағларини Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида депозитларга жойлаштириши мумкин.
3-боб. Жамғарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
5. Жамғарма ўзига юкланган асосий вазифаларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилган фаолиятни таъминлаш учун Жамғарма Бошқарув кенгашининг қарорлари асосида мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш;
давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларидан Жамғарма ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур ахборотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
ўз ғазначилик ҳисоб рақамларида, шунингдек, тижорат банкларидаги ҳисоб рақамларида ушбу Низомда белгиланган манбалардан келиб тушадиган маблағларни жамғариш;
Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш, қоидабузарликлар аниқланган тақдирда молиялаштиришни тўхтатиш;
вақтинчалик бўш маблағларни ликвидли молиявий воситаларга (депозитлар ва шу кабиларга) жойлаштириш.
Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу Низомда назарда тутилган фаолиятни таъминлаш учун Жамғарма Бошқарув кенгашининг қарорларига мувофиқ мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эгадир.
Жамғарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
6. Жамғарма:
қонун ҳужжатларида ва мазкур Низомда белгиланган вазифаларни бажарилишини таъминлаш;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишини назорат қилиш;
умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун бюджетдан талаб этиладиган маблағлар бўйича сўровни шакллантириш;
Жамғарма Бошқарув кенгаши қарорларини тўлиқ ва ўз вақтида ижро этиш.
Жамғарма қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
4-боб. Жамғармани бошқариш
7. Жамғарма Бошқарув кенгаши Жамғарманинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.
Жамғарма Бошқарув кенгашининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
8. Жамғарма Бошқарув кенгаши:
Жамғарма фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар йиллик параметрларини тасдиқлайди;
Жамғарма даромадларининг барқарор шакллантирилиши, ўз вақтида молиялаштирилиши ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши таъминланишини доимий назорат қилади;
умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базаси ҳолати мунтазам равишда ўрганилишини ва ўрганиш натижаларига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли умумтаълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) нинг ҳар йиллик дастурлари шакллантирилишини ташкил этади;
умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) нинг ҳар йиллик дастурларини Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурлари ва Жамғарма даромадлари параметрлари доирасида тасдиқлайди;
умумий тасдиқланган параметрлар доирасида, зарурат бўлганда, Жамғарма даромадлари (манбалар бўйича) ва харажатларининг прогноз параметрларига ўзгартиришлар киритади;
Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясини сақлаш харажатлари сметаси, штатлар жадвали, ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини белгилайди, унинг фаолиятини назорат қилади, лозим бўлган тақдирда тасдиқланган бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси таркибий тузилмасига ўзгартиришлар киритади;
бюджетдан Жамғармани молиялаштирилиши назарда тутилган маблағларни Дирекциянинг буюртманомасига асосан олдиндан Жамғарманинг ғазна ҳисоб рақамига ўтказиш бўйича таклифларни маъқуллайди;
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотларни жалб қилади, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайрияларини жалб этишда Жамғармага кўмаклашади.
9. Жамғарма Бошқарув кенгаши мажлислари заруратга кўра ўтказилади.
Жамғарма Бошқарув кенгаши қарорлари мажлисда қатнашаётган унинг аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
10. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) Жамғарманинг ижро органи ҳисобланади. Жамғарманинг ижро этувчи директори Жамғарма Бошқарув кенгаши қарори билан лавозимга тайинланади (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири тавсиясига кўра) ва лавозимдан озод этилади.
11. Дирекция:
Жамғарма маблағларини бошқаради;
Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлайди;
Жамғарма Бошқарув кенгашига даромадлар манбалари билан боғлаган ҳолда Жамғарма маблағларидан асосий йўналишлар (умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) бўйича фойдаланиш юзасидан таклифлар киритади;
умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) нинг аниқ манзилли рўйхатларининг бажарилишини таҳлил қилади, унинг мониторингини олиб боради ва тегишли материалларни Жамғарма Бошқарув кенгашига киритади;
зарурат бўлганда, жойларга чиққан ҳолда, умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) нинг ҳар йиллик дастурларини шакллантиришда иштирок этади;
умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) нинг ҳар йилги дастурларини молиялаштириш назарда тутилган Жамғарма маблағларининг ҳисобга олинишини таъминлайди.
5-боб. Жамғарманинг келгуси йил учун даромад ва харажатларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
13. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
Дирекция ҳар йили навбатдаги йил учун Жамғарманинг даромадлари прогноз режасини:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан ажратиладиган маблағлар бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар)лар ҳокимликлари таклифларига кўра;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ёки бошқа ваколатли вазирлик ва идоралар билан биргаликда шакллантиради.
14. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
ҳар йили 15 июнгача кейинги йил учун Дирекцияга барча йўналишлар бўйича Жамғарма харажатлари прогнозларини, Жамғарма харажатлари бўйича бюджет сўровини ҳамда кейинги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) бўйича умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) нинг дастурларини;
ҳар йили 1 августгача Дирекция билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлигига Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни шакллантириш учун уч йиллик даврга маблағлар ажратиш прогноз ҳажмларини тақдим этади.
15. Дирекция Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнози бўйича бюджет сўровини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
16. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ҳар йилги параметрлари тасдиқланиб, Жамғарма учун ажратилган маблағлар миқдори ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига етказилгандан сўнг 15 кун муддат ичида Жамғарма Бошқарув кенгаши вазирлик ва Дирекциянинг таклифига кўра:
Жамғарманинг қонунчиликда белгиланган йўналишлар бўйича йиллик даромадлари ва харажатлари параметрларини;
халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) манзилли дастурларининг параметрларини;
17. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик параметрлари тасдиқлангандан кейин Дирекция 10 кун муддат мобайнида:
Жамғарма маблағларини олувчиларга улар учун белгиланган харажатлар ҳажмларини;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликларига тегишли бюджетлардан Жамғармага ажратиладиган маблағлар миқдорини маълум қилади.
18. Дирекция ҳар йили:
15 январгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Жамғарма харажатларини молиялаштириш учун ушбу мақсадга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида мўлжалланган маблағларни;
30 январгача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда тегишли бюджетлардан Жамғармага маблағлар ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
6-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш, жамлаш ва улардан фойдаланиш
19. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасини молиялаштириш учун ҳар йили назарда тутиладиган маблағларнинг камида 6 фоизи;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш учун ажратилган маблағлари;
20. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот тизимида очиладиган ғазначилик ҳисоб рақамларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида қонун ҳужжатларига мувофиқ очилган бошқа ҳисоб рақамларда жамланади.
21. Жамғарма маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ғазначилик бошқармаларидаги (кейинги ўринларда ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари деб аталади) хизмат кўрсатиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) харажатларига сарфланади.
22. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш Дирекцияда рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари асосида:
а) умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича:
тендер (танлов) савдолари асосида ва қонун ҳужжатларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари томонидан;
2020 йилдан бошлаб эса «Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси» давлат унитар корхонасининг (кейинги ўринларда «Халқ таълими соҳасида инжиниринг компанияси» ДУК деб аталади) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича филиаллари томонидан;
б) умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) бўйича — қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари томонидан амалга оширилади.
23. Умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) нинг миқдори, сифати ва етказиб бериш муддатлари бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторинги юзасидан жавобгарлик тегишли тендер (танлов) савдолари буюртмачиси — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига юкланади.
24. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) бўйича шартномаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар бўйича қатъиян харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида ҳамда умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг белгиланган тартибда Жамғарма Бошқарув кенгаши тасдиқлаган аниқ манзилли рўйхатларига мувофиқ харажатларни амалга оширадилар.
25. Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳисоб рақамига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Дирекциянинг асосланган буюртманомасига кўра ҳар ойнинг 15 санасигача ўтказиб борилади.
Ушбу буюртманомани тайёрлаш ва кўриб чиқишда Жамғарма харажатларининг ҳар бир йўналиши бўйича тузилган шартномаларга мувофиқ олдиндан тўлов суммалари, ҳақиқий бажарилган қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича юзага келган мажбуриятлар, етказиб берилган товарлар (бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар) учун тўловлар, Дирекцияни сақлаш харажатлари ва жорий ойда молиялаштириш зарур бўлган бошқа мажбуриятлар ҳисобга олиниши керак.
26. Умумтаълим муассасаларини:
қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича харажатларни тўлаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияларининг, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса «Халқ таълими соҳасида инжиниринг компанияси» ДУКнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича филиаллари тўлов топшириқномалари асосида;
жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) бўйича харажатларни тўлаш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг умумтаълим муассасаларини ўқув асбоб-ускуналари, мусиқа асбоблари, спорт ускуналари ва анжомлари, ўқув мебели ва анжомлари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) бўйича тўлов топшириқномалари асосида Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
27. Умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича тузилган шартномаларда:
қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг дастлабки икки ойи мобайнида тенг улушлар билан, ушбу ишлар бажариладиган йил учун тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича аниқланган ишлар суммасининг 30 фоизигача миқдорда аванс тўловларини амалга ошириш;
ҳар ойда, ажратилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида жорий молиялаштиришни амалга ошириш;
28. Умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) бўйича шартномаларда:
шартнома умумий суммасининг 30 фоизи миқдорида ёки Жамғарма Бошқарув кенгаши қарори билан белгиланган миқдорларда аванс тўловини амалга ошириш;
ҳар ойда, ажратилган аванс тўловларини ушлаб қолган ҳолда, етказиб берилган товарларнинг амалдаги ҳажмидан келиб чиқиб, жорий молиялаштиришни амалга оширишнинг мажбурий шартлари назарда тутилади.
29. Маблағларни (шу жумладан, товарларни етказиб берувчилар, ишлар бажарувчилар ва хизматлар кўрсатувчилар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги учун жарима санкцияларини қўллашдан олинган маблағларни) харажатларнинг тасдиқланмаган сметасисиз, шунингдек, Жамғарма харажатлари прогнозида назарда тутилмаган тадбирларга, уларни харажатлар сметалари бўйича ва харажатларнинг алоҳида турлари бўйича сметаларда белгиланганидан ортиқча сарфлаш тақиқланади.
30. Пудрат ташкилотлари, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчилар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун жарима санкцияларини қўллашдан тушган маблағлар Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
Жорий молия йили якунлари бўйича, шу жумладан, олдинги йилларда Жамғарма маблағлари олувчиларининг мажбуриятлари бўйича қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатларида ҳамда умумтаълим муассасаларини жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) учун харажатлар сметаларида назарда тутилган, лекин молиялаштирилмаган маблағлар Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари балансланганлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда келгуси молия йилида тўланади.
31. Жамғарманинг ҳисоб рақамларидан маблағларни ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадларга ўтказиш ва вақтинчалик олиб қўйиш тақиқланади.
7-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланишни ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш
32. Дирекция Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тузади ва ҳисобини қонунчиликда белгиланган тартибда юритади.
Дирекция ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Жамғарма Бошқарув кенгаши томонидан тасдиқланган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
33. Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари ҳамда «Халқ таълими соҳасида инжиниринг компанияси» ДУК (ҳудудий филиаллари ҳисоботларини жамлаган ҳолда) томонидан — умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга ажратилган маблағлар бўйича (2021 йилдан бошлаб);
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари томонидан — таълим муассасаларини ўқув асбоб-ускуналари, мусиқа асбоблари, спорт ускуналари ва анжомлари, ўқув мебели ва анжомлари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш) га ажратилган маблағлар бўйича ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Дирекцияга тақдим этилади.
34. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
35. Дирекция:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари, «Халқ таълими соҳасида инжиниринг компанияси» ДУКнинг умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ҳамда тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида;
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаларининг умумтаълим муассасаларига ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мебеллар ва бошқа анжомларнинг амалда етказиб берилганлиги ҳамда тўланган маблағлар, шунингдек уларнинг бошланғич ҳужжатларга (счёт-фактураларга) ва амалда бажарилган ишларга (хизматларга) мувофиқлиги тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилганлиги юзасидан мониторингни амалга оширади.
36. Жамғарма маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик Жамғарма маблағларини тегишли олувчилар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари, «Халқ таълими соҳасида инжиниринг компанияси» ДУК ва унинг ҳудудий филиаллари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари раҳбарлари зиммасига юкланади.
8-боб. Якуний қоида
37. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
38. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида низомга ИЛОВА
Жамғарманинг даромад ва харажатларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
Кейинги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лар бўйича умумтаълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли ҳар йилги дастурини, харажатлар прогнози ҳажмларини ва бюджет сўровини Жамғарма ижро этувчи дирекциясига тақдим этади
келгуси йил учун жорий йилнинг
15 июнигача
2-босқич
Халқ таълими вазирлиги,
Ижро этувчи дирекция
Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни шакллантириш учун уч йиллик даврга маблағлар ажратиш прогноз ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Молия вазирлигига тақдим этади
ҳар йили
1 августга қадар
3-босқич
Ижро этувчи дирекция
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнози бўйича бюджет сўровномасини Молия вазирлигига тақдим этилади
Ижро этувчи дирекция ва Халқ таълими вазирлиги таклифига кўра кейинги йил учун Жамғарма даромадлари ва харажатлари параметрларини, шу жумладан, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси сақлаш харажатлари прогнозини тасдиқлайди
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тасдиқланган кейин 15 кун муддатда
5-босқич
Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси
Жамғарма маблағларини тегишли олувчиларга улар учун белгиланган харажатлар прогнози ҳажмларини юборади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликларига тегишли бюджетлардан Жамғармага ажратиладиган маблағлар миқдорини маълум қилади
Жамғарма Бошқарув Кенгаши томонидан Жамғарма параметрлари тасдиқлангандан кейин 10 кун муддатда
6-босқич
Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Жамғарма харажатларини молиялаштириш учун ушбу мақсадга Давлат бюджети параметрлари доирасида ўтказиладиган маблағлар бўйича режа-жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
ҳар йили
15 январга қадар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тегишли бюджетлардан Жамғармага маблағлар ўтказиш жадвалларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси
9.
А. Аяпов
―
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири
10.
В. Ражапов
―
Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи
11.
С. Иногамова
―
Тошкент шаҳар 50-сон умумтаълим мактаби директори
12.
Х. Асроров
―
Халқ таълими вазирлигининг юридик бўлим бошлиғи
13.
Лавозим бўйича
―
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Ижро этувчи дирекцияси директори, Кенгаш котиби
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 155-сон қарорига 3а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси Ижро этувчи дирекциясининг
ТУЗИЛМАСИ
Изоҳ. Бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони — 25 нафар.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар штат бирликлари сони белгиланган меъёрлар асосида белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги 155-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Жамғарма Васийлик кенгаши қарорларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги талаб қилиб олинадиган депозит банк ҳисоб рақамига эга бўлади.
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари
4. Жамғарманинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг кутубхона жамғармалари учун умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва ҳомийлик хайриялари, халқаро молия институтларининг кредит ва грантлари (кейинги ўринларда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар деб аталади), дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларининг ижара тўловларини (кейинги ўринларда ижара тўловлари деб аталади) жамлаш, ушбу маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги, яъни биринчи синф ўқувчиларини, «Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчиларини, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқувчиларини, ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчиларни ҳамда ўқитувчиларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул таъминлаш мақсадида умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини ижара асосида таъминлаш учун умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармаларига умумтаълим фанларидан дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларини харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;
айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари учун бепул ва ижара асосида умумтаълим фанларидан дарсликларни умумий ўрта таълим муассасаларининг кутубхона жамғармаларига харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштириш;
харид қилишнинг тасдиқланган истиқбол квоталаридаги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этувчи нашриётлар ва босмахоналарга дарсликларни чакана савдо тармоғи орқали сотилишини қўллаб-қувватлаш учун қисқа муддатли мақсадли ссудалар ажратиш орқали ёрдам кўрсатиш;
Жамғарма маблағларини ўз вақтида тушишини таъминлаш ва таҳлил қилиб бориш.
3-боб. Жамғарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
5. Жамғарма ўзига юкланган асосий вазифаларни бажариш доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
дарсликларни ижарага бериш масалалари бўйича Молия вазирлиги ғазначилик бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, улардан ижара тўловлари тушумлари бўйича аниқ маълумотларни олиш;
Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
6. Жамғарма:
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун дарсликлар ҳамда ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб бериш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан талаб этиладиган маблағлар бўйича сўровни шакллантиришга;
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисобини юритиш, шунингдек, улар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни шакллантиришга;
умумтаълим фанларидан дарсликлар ҳамда ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш ва етказиб беришни ўз вақтида молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига маблағлар ажратишга;
қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳар йили Жамғарма фаолиятининг аудиторлик текширувини ўтказишга;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
Жамғарманинг Васийлик кенгаши қарорларини ўз вақтида ижро этишга мажбур.
Жамғарма қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
4-боб. Жамғармани бошқариш
7. Жамғарманинг Васийлик кенгаши (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) Жамғарманинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.
Васийлик кенгашининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Васийлик кенгашининг аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
8. Васийлик кенгашининг йиғилишлари, заруратга қараб, аммо йилига камида икки маротаба ўтказилади. Васийлик кенгаши йиғилишларида халқаро молия институтлари вакиллари кузатувчи сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
9. Васийлик кенгашининг қарорларини қабул қилиш, унинг раиси ташаббуси билан мазкур Кенгаш аъзолари билан келишилган ҳолда сўров йўли орқали қабул қилиниши мумкин. Васийлик кенгаши қарорлари баённома билан расмийлаштирилади.
10. Васийлик кенгаши:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўз тасарруфидаги, шунингдек тасарруфида таълим муассасалари бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар таклифлари асосида умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун кейинги ўқув йилига тақдим этилган умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш ва харид қилишнинг истиқбол квоталарини тасдиқлайди;
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал қилиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар вакилларини жалб қилади;
Жамғарманинг даромадлари ва харажатларининг манбалари ва фойдаланиш йўналишлари бўйича прогноз параметрларини, шунингдек Жамғармага йил давомида келиб тушган маблағларнинг миқдорини ва ижроси бўйича йиллик ҳисоботни тасдиқлайди;
Жамғарма даромадларини тўлиқ шакллантириш ҳамда маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан Жамғарма фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
Жамғарма маблағлари ҳисобидан ижарага бериш учун харид қилинадиган дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарлари ижара тўловлари миқдорларини синфлар кесимида ҳисоблаш ва тўлаш тартибини ҳамда йиллик ижара тўлови миқдорини белгилайди;
хорижий инвестициялар ва грантларни жалб этишда Жамғармага кўмаклашади;
Жамғарма ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) фаолиятини маблағ билан таъминлаш учун харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
11. Васийлик кенгаши Дирекциянинг ижрочи директори таклифига асосан Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган асосий параметрларига ўзгартириш киритиши мумкин.
12. Дирекция Жамғарманинг ижро органи ҳисобланади.
Дирекция:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ҳар йили келгуси ўқув йилига умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона жамғармаси учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш ва харид қилишнинг истиқбол квоталарини ишлаб чиқади;
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогноз параметрларини, шунингдек уларнинг ижроси юзасидан ҳисоботни тайёрлайди ва Васийлик кенгашига тақдим этади;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларининг айрим тоифадаги ўқувчилари ҳамда ўқитувчиларини бюджет маблағлари ҳисобидан бепул таъминлаш учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштиради;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини ижара асосида таъминлаш учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва чет тиллари бўйича машқ дафтарларини харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштиради;
айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари учун бепул ва ижара асосида дарсликларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштиради;
дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш жараёнига тайёрлаш ва экспертиза қилиш ишларини молиялаштиради;
Жамғарма ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона жамғармаларини умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш бўйича халқ таълими органлари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради;
умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш фаолияти билан мунтазам шуғулланадиган нашриёт ва босмахоналарининг молиявий аҳволини ўрганган ҳолда уларнинг айланма маблағларини вақтинчалик тўлдириш учун қисқа муддатли мақсадли ссудалар ажратади;
дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг харид қилиниши ва етказиб берилиши ҳамда экспертиза қилиниши ишлари учун молиялаштирилган Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, даромадларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тушиши юзасидан назорат ўрнатади;
нашриёт ва босмахоналарга ажратилган ссудалардан самарали фойдаланиш ва қайтарилишини таъминлаш бўйича мониторинг олиб боради;
Дирекцияни сақлаш бўйича харажатлар сметасини тузади ва тасдиқлаш учун Васийлик кенгашига тақдим этади;
Васийлик кенгаши раиси билан келишган ҳолда жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиради.
13. Дирекцияни сақлаш харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
14. Дирекция ходимларини моддий рағбатлантириш (мукофотлар, қўшимча ва устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек, қўшимча моддий рағбатлантириш) тартиби Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.
15. Дирекцияни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган (Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири тавсиясига кўра) ва озод этиладиган ижрочи директор бошқаради.
16. Ижрочи директор:
Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юклатилган вазифалар бажарилиши, шу жумладан, ижара маблағларининг йиғилиши ва маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради;
Жамғарма маблағлари тушумларини кўпайтириш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда Васийлик кенгашига кўриб чиқиш учун киритади;
Жамғармага юкланган асосий вазифаларга мувофиқ Жамғарма фаолиятини ташкиллаштиради, ходимларнинг чекланган умумий сони доирасида Дирекциянинг штатлар жадвалини тасдиқлайди;
Дирекциянинг штатдаги ходимларининг чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритади;
Дирекция ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади, шунингдек ходимларни рағбатлантириш бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда уларнинг лавозим мажбуриятлари ва ваколатларини тақсимлайди;
пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, статистика ва бухгалтерия ҳисоботлари тузилишини ҳамда белгиланган тартибда тақдим этилишини ташкил қилади;
Жамғарма номидан шартномаларни, шу жумладан, Жамғарманинг бўш маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштириш тўғрисидаги шартномаларни имзолайди;
Жамғарманинг лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;
Жамғарма ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради;
ушбу Низом ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқади.
17. Ижрочи директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ҳамда бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
5-боб. Жамғарманинг келгуси йил учун даромад ва харажатларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
18. Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари истиқбол режаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.
19. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги умумтаълим фанларидан зарур дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминланганлиги бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона жамғармаларини ҳар йили 15 июнгача инвентаризациядан ўтказади ва натижаларини таҳлил қилади.
Ушбу инвентаризация натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги кейинги календарь йили учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларга бўлган эҳтиёжнинг прогноз кўрсаткичларини шакллантиради ва ҳар йили 20 июнга қадар Дирекцияга қуйидаги кўрсаткичлар кесимида тақдим этишлари лозим:
умумтаълим фанлари бўйича таълим тили, номи, синфлар ва босқичлар кесимида;
чакана савдо тармоғи орқали, кутубхона жамғармаси ҳисобидан бепул ва ижара асосида таъминланиш кесимида.
20. Дирекция ҳар йили 1 июлга қадар кейинги календарь йил учун Жамғарма даромадлари ва харажатларининг истиқбол параметрларини ишлаб чиқади, Васийлик кенгаши билан келишади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Якуний эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан аниқланади ва кейинги ўқув йили учун умумтаълим фанлари бўйича таълим тили, номи, синфлар ва босқичлар кесимида дарсликлар ҳамда ўқув-методик мажмуаларни нашр этиш ва харид қилиш истиқбол квоталари шакллантирилгандан сўнг Жамғармага тақдим этилади.
21. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрлари кейинги йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тасдиқлангандан сўнг бир ой муддатда Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланади.
6-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш, жамлаш ва улардан фойдаланиш
22. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларидан тушадиган ижарага берилган дарсликлар бўйича ижара тўловлари;
грантлар, кредитлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари — юридик ва жисмоний шахслар, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг ҳомийлик хайриялари;
кейинчалик фойдаланишга яроқсиз бўлган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни утилизация қилишдан тушган тушумлар;
нашриётлар ва босмахоналарга дарсликларни чакана савдо тармоғи орқали сотилишини қўллаб қувватлаш учун қисқа муддатли мақсадли ссудалар ажратиш эвазига тушган фоиз даромадлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
23. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан харажатлар сметасида назарда тутилмаган маблағлар (шу жумладан, нашриётлар, ва босмахоналар, шунингдек дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни етказиб беришни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги учун жарима ва пеняларни қўллашдан олинган маблағлар) ни сарфлаш тақиқланади ва мазкур маблағлар Жамғармага қайтарилиши лозим.
24. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизимида очилган Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари бўйича тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.
25. Жамғарма маблағларидан фақат қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
ўрнатилган тартибда шакллантирилган ва тасдиқланган истиқбол квоталарига асосан умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Жамғарма айланма маблағлари ҳисобидан нашр ва қайта нашр этиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб беришни молиялаштиришга;
дарсликларни чоп этиш бўйича тасдиқланган квоталарга эга бўлган нашриётлар ва босмахоналарга дарсликларни чакана савдо тармоғи орқали сотилишини қўллаб қувватлаш, уларнинг айланма маблағларини тўлдиришга Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасидан кам бўлмаган фоизда мақсадли ссудалар ажратишга;
дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш жараёнига тайёрлаш ва экспертиза қилиш ишларини молиялаштиришга;
Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган смета харажатларига мувофиқ дарсликларни яратиш, чоп эттириш, етказиш ҳамда дарсликлар билан таъминлаш тизимини узлуксиз фаолият кўрсатиши билан боғлиқ харажатларни қоплашга;
26. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига қуйидаги йўналишлар бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона жамғармалари учун дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни экспертиза қилиш, харид қилиш ва етказиб бериш харажатларини қоплашга маблағлар ажратади:
биринчи синф ўқувчилари учун;
«Меҳрибонлик» уйлари тарбияланувчилари, жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг ўқувчилари учун;
ижтимоий ёрдамга муҳтож бўлган оилалардаги ўқувчилар учун;
ижара асосида бериш учун;
ўқитувчилар учун.
27. Жамғарма маблағлари ҳисобидан таълим муассасаларига етказилган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан ўқувчилар ва ўқитувчиларни таъминлаш вазифаси умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарлари зиммасига юклатилади.
28. Дарсликлар ва ўқув мажмуаларини харид қилиш бўйича тасдиқланган квоталарга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни умумий ўрта таълим муассасаларигача етказиб бериш белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан тузилган шартномалар бўйича харажатларни Жамғарма томонидан молиялаштириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
29. Ўрта махсус таълим муассасалари ва нодавлат умумтаълим мактабларининг ўқувчиларини қонун ҳужжатларига мувофиқ умумтаълим фанларидан дарсликлар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқарув органлари билан тузилган шартномаларга асосан амалга оширилади.
30. Харид қилишнинг тасдиқланган истиқбол квоталаридаги дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этувчи нашриётлар ва босмахоналарга чакана савдо тармоғи орқали сотиладиган дарсликларни нашр этишга уларнинг айланма маблағлари етишмай қолган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг таклифига кўра жамғарма маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда ссудалар ажратилиши мумкин.
7-боб. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар бўйича ҳисоб ва ҳисобот ҳамда Жамғармага ижара тўловлари тушумларининг назорати
31. Дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар ҳаракати, уларнинг ижара тўловлари ва бошқа тушумлар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ва ўрта махсус таълим муассасалари томонидан олиб борилади. Бунда Жамғармага тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик ушбу ташкилотлар раҳбари ва бош бухгалтери зиммасига юклатилади.
32. Молия вазирлиги ҳудудий ғазначилик бўлинмалари Дирекциянинг ҳудудий вакиллари талабномаларига асосан умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ёки туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари ҳамда ўрта махсус таълим муассасаларининг мос ғазна ҳисобварақларидан кўчирмалар тақдим этади.
33. Дирекциянинг ҳудудий вакиллари:
ҳудуддаги умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари бўйича ижара тизимининг юритилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
ижара тўловлари тушумлари бўйича мониторинг олиб боради, ҳисоботларни йиғади ҳамда халқ таълими ҳудудий органлари билан ҳамкорликда умумий ўрта ва ўрта махсус таълими муассасаларининг умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларга буюртмаларини умумлаштиради;
ижара тизими масалалари бўйича туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматлари, ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда ғазначилик бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, улардан ҳудудлар ва умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кесимида ижара тўловлари тушумлари бўйича аниқ ҳисоботларни мунтазам олиб туради;
ўз фаолияти юзасидан Дирекцияга доимий равишда ҳисобот бериб боради.
34. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва ўрта махсус таълим муассасалари, Дирекциянинг ҳудудий вакиллари ҳар ярим йилда бир маротаба тегишли ҳудудлар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар ҳаракати ҳамда сақланиши тўғрисида умумлаштирилган ҳисоботларни, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмасдан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Дирекцияга тақдим этади.
35. Ижара тўловларининг тўлиқ ва тўғри ҳисобланиши ҳамда ундирилиши бўйича жавобгарлик умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда ҳудудий халқ таълими бошқаруви органлари раҳбарлари зиммасига юклатилади.
36. Ижара тўловлари тижорат банклари орқали нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда (банк пластик карточкалари орқали ва пул ўтказиш йўли билан) тўланади. Бунда тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларига тақдим этилади.
37. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бошқарув органлари ҳамда ўрта махсус таълим муассасалари раҳбарлари дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг ўз вақтида ва талаб даражасида етказилиши бўйича назорат олиб борадилар.
38. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари томонидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг сақланиши ва фойдаланилишини ҳамда ижара тўловлари бўйича дастлабки ҳисоб-китоб ҳужжатларининг юритилишини назорат қилиш ва ижара тўловлари ундирилишини таъминлаш тегишли ҳудудий халқ таълими ва молия органлари, ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда Дирекциянинг ҳудудий вакиллари томонидан амалга оширилади.
39. Ижара тизими учун нашр этилган дарсликлардан фойдаланиш муддатидан қатъий назар, бепул фойдаланишга йўл қўйилмайди.
8-боб. Жамғарманинг мол-мулки ва молиявий маблағлари, ҳисоб ва ҳисобот ҳамда назорат қилиш
40. Жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва ундан фойдаланилишининг бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, ҳисоботларни тузиш Дирекция томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
41. Жамғарманинг мол-мулки асосий фондлар, асбоб-ускуналар, айланма маблағлар ва маблағ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига сотиб олинган бошқа моддий бойликлардан иборатдир.
42. Жамғарма мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.
43. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳомийлик хайриялари сифатида ўтказилган маблағлар ҳисобидан сотиб олинган мулклар Жамғарманинг шахсий мулки ҳисобланади.
44. Жамғарма ўзига тегишли мол-мулкка оид мажбуриятлари бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
45. Жамғармада ўтказилган аудиторлик хулосалари ва ҳисоботлари Дирекция томонидан Васийлик кенгаши муҳокамасига киритилади.
46. Жамғарма маблағларидан асосли ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
47. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
48. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибга мувофиқ жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси тўғрисида низомга ИЛОВА
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг даромад ва харажатларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Умумтаълим фанларидан зарур дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминланганлиги бўйича умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари кутубхона жамғармаларини инвентаризациядан ўтказади
келгуси йил учун жорий йилнинг
15 июнигача
2-босқич
Халқ таълими вазирлиги
Инвентаризация натижаларини таҳлил қилган ҳолда кейинги календарь йили учун умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларга бўлган эҳтиёжнинг прогноз кўрсаткичларини чакана савдо тармоғи орқали, кутубхона жамғармаси ҳисобидан бепул ва ижара асосида таъминланиш кесимида Дирекцияга тақдим этади.
ҳар йили
20 июнга қадар
3-босқич
Дирекция
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг истиқбол параметрларини ишлаб чиқади, Васийлик кенгаши билан келишади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига кўриб чиқиш учун тақдим этади.
ҳар йили 1 июлга қадар кейинги календарь йил учун
4-босқич
Васийлик кенгаши
Жамғарма даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрлари кейинги йил учун тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тасдиқлангандан сўнг бир ой муддатда