Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2003 йил 11 октябрдаги 25/7-сон қарори (рўйхат рақами 1304, 2004 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Фоизларни ўстирмаслик тўғрисида
низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1. Қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
«51. Ўзбекистон Республикаси «Банкротлик тўғрисида»ги Қонунининг 125-моддасига мувофиқ иқтисодий суд томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг барча турдаги қарзлари бўйича неустойка (жарима, пеня) ва фоизларни ҳисоблаш тугатилади.».
2.
6-банд «капитализациялаш орқали» деган сўзлардан кейин «активнинг» деган сўз билан тўлдирилсин.