1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
[ТСЗ:
1.Одил судлов. Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Адлия / Ички ишлар органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини самарали ташкил этиш, шу жумладан, ўқувчиларнинг овқатланиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш ва етказиб бериш харажатларини мақбуллаштириш, табиий камайиш нормалари доирасида нобудгарчиликларни энг кам даражага келтириш, таом турларини хилма-хиллаштириш ва овқат тайёрлаш сифатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиларининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 693-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2019 й., 09/19/693/3596-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 693-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2019 й., 09/19/693/3596-сон)
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 июндаги 459-сон қарорининг 1-бандига қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги собиқ Ҳарбийлаштирилган махсус мактаб-интернатнинг амалдаги 6 — 9-синф ўқувчилари ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари учун белгиланган ҳуқуқ ва имтиёзлар асосида ўқишни давом эттирадилар».
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги 693-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.08.2019 й., 09/19/693/3596-сон)